Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:31
Тошкентдаги Тожикистон элчихонаси олдидаги навбат
Тошкентдаги Тожикистон элчихонаси олдидаги навбат

Тошкентдаги Тожикистон элчихонаси устидан шикоят тушди

“Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com

“Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Давлат мулозими ёки милиционердирсиз, уй бекаси ёки фермердирсиз, талаба, ўқитувчи ёҳуд меҳнат муҳожири - ким бўлишингиздан қатъи назар атрофингизда бўлаётган воқеалар, Сизни қувонтираётган ёки ранжитаётган ҳолатлар ҳақида ёзинг. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com

60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.

**************************************************************************************************************

Муҳим эслатма: “Sizdan Telegram” лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

00:51 14.1.2016

Ўзбекистон халқ таълими вазири Иноятов саволларга жавоб беради

Ўзбекистон халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов
Ўзбекистон халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов

Мен оддий ўқитувчи вазирга берадиган бу таклифларим ёқмаслигини билганим учун Озодлик радиоси орқали ёзишга қарор қилдим:

1. Мактабларда порахўр текширувларни камайтириш

2 Ўқитувчиларни рағбатлантириш

3. Билимлар беллашуви олимпиадалар ўз мазмунини йўқотган фақат мактаблар рейтинги тушмаслиги учун "Гуно"дан жавобларни сотволишади.

4.Мактабларда номутахассис савиясиз дарс ўтмайдиган педагогик маҳоратга эга бўлмаган ўқитувчилар кўп. Фақат педагогика университетини тугатганлар олинади ишга деб саводсизлар ҳам ишга олиняпти.

5.Мактабда психологлар ишини такомиллаштириш, уларни иши аслида қийин, ойлиги эса жуда паст, кўтариш керак.


6. Ўқитувчилар учун қоғозбозлик ишларни камайтириш. Ўқитувчилар дарснимас қоғозбозликни ўйлаяпти.

7. Ўқитувчиларга педагогик психологик ёрдам бериш хизмати ташкил қилиниши лозим.


8. Туман методистлари ойлиги камлиги учун савиясиз ё порахўрлар келиб олган
ГУНО методистлари ҳар байрамда мактаб ўқитувчиларидан пул-совға талаб қилишади.


9. 26 декабрда ГУНО методистларини хонасидаги пакетларни кўриб дахшатга тушдим.

10. Мактабларни порахўр директор ва ўқитувчилардан тозалаш керак.


11. Мажбурий обуналар, пахта, ремонт учун пул йиғишлар бекор қилинсин.


12. Капитал ремонтга давлат ажратган пулни ўмариб мактаб ремонтини ўқитувчи ва ўқувчилардан пул йиғиб қилдираётган директорлар назоратга олинсин.

15:47 18.1.2016

Президентга мактуб туфайли фермер ҳақоратланди

Uzbekistan - cotton fields in Uzbekistan
Uzbekistan - cotton fields in Uzbekistan

Салом. Мен Самарқанд вилояти Оқдарё туманиданман. Фермерман. Ўтган куни Янгиқўрғонда мажлис бўлиб ўтди. Туман ҳокими Нурали Бердибоев бизнинг ҳамкасб фермерни куракда турмайдиган гаплар билан ҳақоратлаб ташлади.

"Отангга айт...орқасига ломни тиқиб қўяман. Кейин юрасан отам к..т деб" деган гаплар ҳаммани олдида шарманда қилди.

Бу фермер президентга хат юборгани учун шундай ҳақоратга қолди.


Бу нима деган гап? Қачонгача давом этади бундай ҳақоратлар?

Туман ҳокимидан ҳамма қўрқади. Бу одам бизга ҳоким бўлганига 8 йилдан ошди. Бу одам бошқаруви остида бизнинг туман бошқа туманлардан орқада қолмоқда. Бошқа нормал ҳоким қуриб қолганми?

18:47 16.2.2016

Боғчага ишга кириш неча пул?

Наманган шаҳридаги боғча
Наманган шаҳридаги боғча

Жияним Наманган шаҳридаги боғчада ишлайди.

Боғча мудираси ундан 50 доллар талаб қилмоқда. Акс ҳолда ишдан бўшатишини айтибти. Ўзи ойлиги атиги 350 минг сўм бўлса улар оиласини қандай қилиб боқади?

20:59 2.3.2016

Норинда 1 йилда йўлкира 100 фоиз ошди

Наманган вил. Норин тумани
Наманган вил. Норин тумани

Мен Наманган вилояти, Норин тумани, Ҳаққулобод шаҳарчасида яшайман. Бизни ҳаддан зиёд ошиб бораётган йўлкира ҳаққи қийнаб қўймоқда. Бир йил давомида мен ҳар кун қатнайдиган масофа учун йўлкира 500 сўмдан 1000 сўмга чиқди. Нима эмиш? Газ нарҳи ошмоқдамиш. Бу борада ҳокимликка шикоят қилдик, лекин натижа бўлмади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG