Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:33

SIZDAN TELEGRAM: АНДИЖОН – “Соғлиқни сақлаш вазири қоп-қоп ваъда берди, ижродан эса дарак йўқ”

ШАҲРИХОН. “Андижон вилояти Шаҳрихон туманидан ёзмоқдамиз. Туман туғруқ мажмуасида вайрон ҳолатда экани ва санитария талабларига риоя этилмаётгани хусусида мактубимиз чоп этилгач, шахсан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов келиб муаммони ҳал қилишга сўз берди. Ҳомиладор аёллар шароити яхшироқ саналган марказий шифохонага кўчирилди. Туғруқ комплекси эса капитал таъмирланиши айтилди. Аммо, афсуски, вазир кетганидан сўнг қоп-қоп ваъдалар ҳам унутилди, ҳомиладор аёллар яна хароб аҳволдаги туғруқ комплексига қабул қилинмоқда.
Нима, вазир хўжакўрсинга келиб кетдими? Ё маҳаллий раҳбарлар вазирни алдаб-сулдаб жўнатиб юборишдими? Президент соғлиқни сақлаш тизими, хусусан, оналик ва болаликни муҳофаза этишдаги муаммоларни тез фурсатда ҳал қилишни талаб қилмоқда. Андижонда эса давлат раҳбари топшириқлари саботаж қилинаётганга ўхшайди”.

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​


Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG