Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:40

Андижон вилояти

АНДИЖОН – “Тадбиркор: банклар турли баҳоналар билан кредит беришдан бош тортмоқда”

Андижонлик тадбиркорнинг янги лойиҳаси
Андижонлик тадбиркорнинг янги лойиҳаси

АНДИЖОН. “Андижон шаҳридан мактуб йўлламоқдаман. Тадбиркор Рустам Содиқовман. Фаолиятимни кенгайтириш учун 24 сотих ер олганман. Шу ерга айланма маблағимдан 2 қаватли бино қурдим. Бу ерда аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи хоналар, чойхона ва маҳалла гузари ташкил қилмоқчиман. Маблағ етишмаганидан бир неча банкка кредит сўраб мурожаат қилдим. Лекин банклар турли баҳоналар билан ҳужжатларимизни қайтармоқда. Ахир, президентимиз тадбиркорларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш кераклигини айтмоқда-ку!

Вилоят ҳокими ўтказган йиғилишида шу масалада мурожаат қилганман. Банк раҳбарига мурожаатимизни ижобий ҳал қилиш тайинланган. Лекин ҳалигача натижа йўқ. Банклар биз каби кичик бизнес субъектларига кредит ажратмаса, кимга кредит ажратади?!”

(Бу хабар Озодликка 12 сентябрь куни келган.)

Тадбиркор лойиҳаси
Тадбиркор лойиҳаси

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Бошқа мавзу ва янгиликлар

АНДИЖОН вил. – “Серқатнов йўл ўртасидаги дарахтлар кесилиб, ўрнига дам олиш жойи қилиняпти”

АСАКА. “Андижон вилояти Асака туманидан мурожаат қиляпмиз. Бизда яна дарахткесарлик давом этмоқда. Автозаводнинг серқатнов йўли ўртасидаги дарахтлар кесилиб, ўрнига дам олиб ўтирадиган жойлар қилиняпти, брусчаткалар ётқизиляпти. Қизиқ, одамлар серқатнов автомобил йўли ўртасига ўтиб дам олармикан?

Айтишларича, давлат раҳбари келади деб шундай чоралар кўриляпти экан. Президентимиз одатига кўра кутилмаганда бошқа йўналишга қараб кетса-чи? Юртбошимизнинг ўзи бундай кўзбўямачиликлар менга керак эмас деб айтди-ку. Маблағ туманимиздаги таъмирталаб йўлларга сарфланса миннатдор бўлар эдик”.

(Бу хабар STга 14 февраль куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН тум. – “Таълим соҳаси вакиллари хонадонларни тозалаш ва таъмирлашга жалб қилинди”

“Андижон тумани ХТБ ва МТТ раҳбарлари, ўринбосарлари ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосарлари 25 январь куни тумандаги "Садда таги" МФЙ ҳудудидаги хонадонларга мажбурий ишлашга юборилди. Таълим соҳаси вакиллари хонадонларни тозалаш, оқлаш ва таъмирлаш ишларига жалб қилинди. Президентимиз мажбурий меҳнатни тақиқлаган. Айниқса, таълим соҳаси вакиллари қадрини ошириш учун катта ишлар қилинаётган пайтда буни қандай изоҳлаш мумкин? Ваколатли идоралар ҳолатни ўрганиб, айбдорларга тегишли чора кўради, деган умиддамиз”.

(Бу хабар STга 25 январь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН вил. – Фермерлар: “Кластерлар ўртасида ҳалол рақобат бўлишини хоҳлаймиз”

БЎСТОН. “Андижон вилояти Бўстон туманидан мурожаат қиляпмиз. Фермерлармиз. Бўстон тумани ҳокими жорий йил 19 январь куни йиғилиш ўтказиб, тумандаги “Сайёра фаввораси” кластери билан шартнома қилишимиз кераклигини айтди. Ваҳоланки, Президентимизнинг 2021 йил 16 ноябрдаги ПФ-14-сонли фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 декабрь кунги 733-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда фермерларга ўз вилоятидаги исталган кластер билан фьючерс шартномаси тузишга рухсат берилган. Лекин туманимиз ҳокими айнан битта кластер билан шартнома қилиш кераклигини айтмоқда.

Мазкур кластер 2 йилдан бери фермерларга Президентимизнинг 4633-сонли қарори бўйича эълон қилинган минимал нархдан ҳам паст ҳақ тўламоқда. Қолаверса, сўнгги икки йилда фермерларнинг бир неча миллиард сўм ҳақини бермаган. Биз – фермерлар, кластерлар ўртасида ҳалол рақобат кечиши ва танлов бўлишини хоҳлаймиз. Чунки Президентимиз фармонида ҳам шу талаб кўзда тутилган”.

(Бу хабар STга 23 январь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН вил. – “Вилоят раҳбари учун мушакбозлик қилиниши қанчалик тўғри?” (ВИДЕО)

ФАРҒОНА вил. – Ҳайдовчилар: “Йўлчизиқлар ўчиб кетган, туманли об-ҳавода ҳаракатланиш қийин бўляпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:07 0:00

“Андижон шаҳри “Nаvruz Mall”дан вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов чиқиб келган пайт мушакбозлик бошланди. Мушакбозликни вилоят ҳокими ҳам кўз узмай томоша қилди. Вилоят раҳбарининг чиқишига мушакбозлик қилиниши қанчалик тўғри? Албатта, аҳолига байрамона кайфият улашиш учун бундай томошалар керак. Аммо аввал газ, чироқ, сув каби масалаларни тўлиқ ҳал этиб, кейин мушакбозлик қилингани маъқул эмасми?”

(Бу хабар STга 21 декабрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН вил. – “Ҳаммани бир жойга йиғиб пенсия берилиши тўғрими?”

БУЛОҚБОШИ. “Андижон вилояти Булоқбоши тумани Найман қишлоғидан мурожаат қиляпмиз. “Халқ банки” филиали ходимлари баъзида пенсия бериш тартибини бузишади. Президентимиз банкларни автомашина билан таъминлаб қўйган, лекин банк ходимлари пенсионерларни бирорта фуқаронинг уйига тўплаб пенсия беради. Ногиронларга эса кейин берилади. Ногиронларни кейинга қолдирмасликларини илтимос қиламиз”.

(Бу хабар STга 15 декабрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН тум. – “Таъмирталаб йўллар, яроқсиз симёғочлар...”

“Андижон тумани Иттифоқ МФЙ Ҳовузбўйи кўчасидан мурожаат қиляпмиз. Бу ерга кўчиб келганимизга 17-18 йил бўлди. Ўша пайтда симёғочларимизни ўзимиз пул йиғиб ўрнатгандик. Ўтган йиллар ичида омонат симёғочлар яроқсиз ҳолга келди. Қулаб тушиши ҳеч гап эмас. Электр қуввати ҳам паст. Йўлларимиз эса таъмирталаб. Президентимиз олиб бораётган хайрли ишларни ҳавас билан кузатяпмиз. Маҳаллий мутасаддиларимиз бизнинг ҳудудга ҳам эътибор қаратади деган умиддамиз”.

(Бу хабар STга 15 декабрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН – “Қўшимча трансформатор ўрнатиш қоғозда қолиб кетди”

“Андижон шаҳри, М.Солиев 5-тор кўчадан ёзяпмиз. Маҳалламиз трансформатори юкламасини енгиллатиш учун қўшимча трансформатор ўрнатилишини сўраб мурожаат қилган эдик. 2021 йилнинг 2-чораги давомида амалга оширилади, деб жавоб хати берилган, аммо кўрсатилган муддатда иш бажарилмади. 25.05.2021 куни мурожаатимни ўрганишга келган электр корхонаси ходимлари саволларга аниқ жавоб бермагани сабаб тузилган далолатномага эътирозимни ёзма билдириб, имзо қўймадим. 27.05.2021 куни тузилган далолатномада қўшимча трансформатор 2021 сентябр ойида ўрнатилиши белгиланди. Аммо бу ваъда ҳам қоғозда қолиб кетди. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси Президентимизнинг 2016-2021 йилларда аҳоли электр таъминотини яхшилашга доир қарори ижросига нега эътиборсизлик қилмоқда? Ушбу масала тез орада ижобий ечим топади, деган умиддамиз”.

(Бу хабар STга 5 декабрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН вил. – “Туман кадастр ходимлари нега ўз ишига бефарқлик қиляпти?” (ВИДЕО)

АСАКА. “Андижон вилояти Асака тумани Намуна Бўстон маҳалласидан мурожаат йўллаяпман. 4 фарзанднинг отасиман. 2-гуруҳ ногирониман. Оилавий шароитимиз яхши эмаслиги сабаб кам таъминланганлар рўйхатида турамиз. Уй-жой масаласида ёрдам сўраганимиздан кейин 2017 йили Президент давлат маслаҳатчиси Т. Худойберганов ёрдами билан давлатга қарашли бинодан яшаш учун хоналар ажратиб берилган. Аммо у жойни орадан бир ой ўтмасдан тадбиркорлик билан шуғулланувчи шахсга кадастр қилиб беришган. Ижарада яшаб анча қийналдик. Қийинчилик билан уй қилишга ҳаракат қилдик. 2 сотих ерда 1 хона уй қурмоқчи эдик. Нотариус қилиб ҳужжатларни топширдик, кадастр ходимлари ўлчаб кетди. Аммо ер ўлчангани ҳақида маълумот ягона дарчага топширилмагани сабаб рад этилди. Энди яна қайта югуриб ҳужжат қилишимиз керакми? Кадастр ходимлари нега ўз ишига бефарқлик қиляпти? Ушбу масала ечимида ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан амалий кўмак сўраймиз”.

(Бу хабар STга 29 ноябрь куни келган)​

АНДИЖОН вил. – “Туман кадастр ходимлари нега ўз ишига бефарқлик қиляпти?”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:21 0:00

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН вил. – “Ҳоким айтди - уйимиздаги картошкани мактаб захирасига берар эканмиз”

ИЗБОСКАН. “Андижон вилояти Избоскан туманидан мурожаат йўлламоқдаман. Мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман. Туман ҳокими топшириғига асосан захира қилишимиз керак экан. 37-мактаб подвалига захира сифатида уйимиздаги картошкани олиб боришимизни айтишди. Буни қандай изоҳлаш мумкин? Янги вазиримиз бу каби ҳолатларга чек қўяди, деган умиддамиз”.

(Бу хабар STга 25 ноябрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН вил. – “Мактабимизда иситиш тизими талаб даражасида эмас, хоналар совуқ...”

БЎСТОН. “Андижон вилояти Бўстон туманидаги 11-мактабдан ёзяпмиз. Мактабимизда иситиш тизими талаб даражасида ишламайди. Хоналар совуқ. Дарс ўтиш, ўқишга шароит йўқ. Камига ҳали гулга, ҳали кўчатга, ҳали мактаб харажатларига деб пул йиғилади. Яқинда мактабимизда туман семинари бўлиб ўтди. Унга ҳам пул йиғдик. Ахир, мактаб харажатлари учун давлатимиз маблағ ажратади-ку. Директоримиздан моддий рағбатлантириш сўрасак, маблағ йўқ дейди.

Президентимиз ўқитувчиларнинг мақоми ва моддий таъминотини ошириш ҳақида қайғуряптилар. Мактабимиз директори ҳам шунга мувофиқ ҳаракат қилса яхши бўларди”.

(Бу хабар STга 24 ноябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН вил. – “Ҳар 5 йилда, сайлов вақти 10 кунгина газ ёқамиз”

БУЛОҚБОШИ. “Андижон вилояти Булоқбоши тумани Найман қишлоғидан мурожаат қиляпман. Бизда табиий газ учун 22 йил олдин қувур тортилган, ҳисоблагичлар ўрнатилган. Лекин шундан бери ёлчиб газ ёқмаймиз. Ҳар 5 йил, сайлов вақтида 10 кун газ ёқамиз. Газ таъминотини доимий қилиб беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 10 ноябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН: “Кредит тўланмаган деб уйимни сотишяпти. Аслида эса тўлов бир кун ҳам кечикмаган”

БАЛИҚЧИ. “Ҳурматли Президентимиз қарори доирасида Андижон вилояти Балиқчи тумани Оққўрғон МФЙда қурилган 45 та 2 сотихли уй эҳтиёжманд оилаларга берилган. Уйлар 20 йиллик имтиёзли кредит асосида “Ипотекабанк”ка гаровга қўйилган. Ана шу гаров ва тақиқдаги уйлар сотиб юборилди. Банк гаров ва тақиқдаги уй деб, сотиб олган оилалар номига расмийлаштириб бермаган. Сотиб олган шахслар МФЙда уй сотиб олганлик тўғрисида далолатнома тузган. Бироқ менинг уйим бошқа шахсга сотилишига банк розилик беряпти. Сабаб сифатида кредитни вақтида тўлай олмаган, деб кўрсатиляпти. Ҳолбуки, кредитим бир кун ҳам кечиктирилмаган, бирор марта огоҳлантириш ҳам келмаган.

Гап шундаки, тумандаги етим-есирлар, бева-бечораларга хайрия асосида йиғилган пуллардан кўмак кўрсатиб келган шахс менинг ишончимга кирди. 2020 йил июнда Туркияда пандемияда қийналиб қолдим, менга ҳам ёрдам тариқасида 500 доллар юборишди. Сўнг имтиёзли кредитимни тўлаб туришлари учун гаров сифатида ишончнома юборишимни айтишди. Ишончномада уй олди-сотдиси учун рухсат берилган бўлса-да, фуқаро И.А. ҳеч кимга сотиб юбормасликка ваъда берди. Фақат кредитимни тўлаб туриш учун гаров сифатида ўзида сақлашини айтди. Мен ишондим, чунки у шахс Оққўрғон МФЙда катта масжид қураётган, қолаверса, магазинлари, данғиллама уйлари бор эди. Аммо нафс балоси у шахснинг кўзини кўр қилди. Банк ходимлари билан келишганми, гаров ва тақиқдаги уйимни бошқа шахсга олиб берган. Ҳолат бўйича амалий кўмак сўрайман”.

(Бу хабар STга 8 ноябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН вил. – Тиббиёт ходимлари: “Ваъда қилинган рағбат пулини кутяпмиз”

ПАХТАОБОД. “Андижон вилояти Пахтаобод туманидан мурожаат қиляпмиз. 583-сонли буйруққа кўра COVID касаллиги авж олган пайтда туман тиббиёт бирлашмасининг шифокорларига 2,5 миллион, ҳамшираларга 1,5 миллион, ҳайдовчиларга 1 миллион сўм рағбат пули берилиши кўрсатилган. Андижон шаҳри, Избоскан, Шаҳрихон, Асака туманлари рағбат пулини тўлаб берган. Лекин бизнинг тиббиёт бирлашмамиз тўлаб бермаяпти. Бу масала ижобий ҳал этилади, деган умиддамиз”.

(Бу хабар STга 7 ноябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН – “Бошқа кўчаларда гуриллаб ёнаётган газ босими бизда жуда паст”

“Андижон шаҳри Садоқат МФЙ Сайфий кўчасидан мурожаат йўллаяпмиз. 40 та хонадон газсиз қийланмоқда. Газ йўқ бўлса ҳам алам қилмас эди, бошқа кўчаларда гуриллаб ёняпти. “Ҳудуд газ таъминоти” АЖ филиали ходимларига мурожаат қилдик, лекин натижа йўқ. Фақат ваъда беришяпти. Ходимларимиз бориб ўрганади, дейишади. Ходимлар келса ҳам ўша куни босим яхшиланади, лекин кеч соат 20-00 дан сўнг яна пасайиб кетади. Шундай шароитда айримлар мотор қўйиб, газ тортиб оляпти. Уйни электр ёрдамида иситайлик десак, 80 та хонадонга мўлжалланган трансформаторга 4 та маҳалланинг 200 га яқин хонадони уланган. Кучланиш паст.

Синоптиклар 4-5 ноябрь кунлари юртимизда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши ҳақида хабар берди. Илтимос, масъуллар ҳаво совигунча муаммомизни ҳал қилиб беришсин”.

(Бу хабар STга 3 ноябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН вил. – “Стадион ва генератор шовқини тинчлигимизни бузяпти...” (ВИДЕО)

АНДИЖОН вил. – “Стадион ва генератор шовқини тинчлигимизни бузяпти...”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:27 0:00
Бевосита линк

ОЛТИНКЎЛ. “Мен – Мирзоҳид Ҳакимов, Андижон вилояти Олтинкўл тумани Маслаҳат қишлоғи Юксалиш кўчаси 9-уйда яшайман. Хонадонимдан 5 метр узоқда “Ucell” компанияси антеннаси ўрнатилган ва унга чироқ ўчганда ток билан таъминловчи генератор қўйилган. Бу генератор қаттиқ силкиниш ва шовқин билан ишлайди, айниқса кечалари ишласа тинчлик бермайди.

2017 йилда эса бир тадбиркор уйимга тақаб мини стадион очиб олди. Бир муаммо иккита бўлди. Стадион қурилишига қанча қаршилик қилмай мени тинглашмади. Ҳатто ҳовлимнинг бир ярим сотихини олиб қўйишди. Қайта-қайта мурожаатларимдан кейин жорий йил 24 июнь куни хонадонимга республикадан мутасаддилар келишди. Стадион аҳоли уйидан 50 метр узоқда бўлиши кераклиги, антеннанинг эса ҳужжатлари йўқлиги аниқланди. Ўн беш кун ичида оиламни тинч жойга кўчиришга ваъда қилишди. Бу орада туман ҳокимининг бўш жойдан олти сотих ер ажратиш ва компенсация тўлаш ҳақидаги қарори ҳам чиқарилди. Лекин биз ҳалигача ўша шароитда яшаяпмиз. Мутасаддилардан масалани тезроқ ҳал этиб беришларини илтимос қиламан”.

(Бу хабар STга 27 октябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН – “Ўзи йилда 40 кун ўқиш бўлади, шу ҳам масофадан”

АНДИЖОН. “Андижон давлат университети сиртқи йўналишида ўқиймиз. 2019 йилдан буён онлайн тартибда ўқиймиз. Ўзи йилда 40 кун ўқиш бўлади, шу ҳам масофадан. Университетга бориб ўқишни сўраб мурожаат йўллаган эдик, 10 кун ўқиш белгилашибди. Бу муддат қисқа эмасми? Олий таълим вазирлигидан сиртқи талабалар учун ҳар семестрда бир ойдан ўқишга шароит яратиб берилишини сўраб қоламиз”.

(Бу хабар STга 30 октябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН вил. – “Cаратондан даволанаётган онамни "темир дафтар"дан чиқариб юборишди” (ВИДЕО)

АНДИЖОН вил. – “Cаратондан даволанаётган онамни "темир дафтар"дан чиқариб юборишди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:38 0:00

“Мен – Рўзихон Исроилова, Туркиянинг Истанбул шаҳридан мурожаат йўллаяпман. Асли Андижон вилояти Булоқбоши тумани Узумзор кўчасиданман. 2020 йил апрель ойида онамга саратон ташхиси қўйилди. Бир йил мобайнида онам кўп қийинчиликларни бошдан кечирди. Топган пулим онамнинг муолажаларига кетяпти. Ҳар ой 15-20 кунлаб шифохонада ётиб чиқяпти. Ҳолатдан туман масъулларининг хабари бор. Аммо мен Туркияга ишлагани келганимдан кейин туман прокурори онамни "темир дафтар"дан чиқариб юборибди. Ҳолбуки, бизнинг шароитимизни билишар эди. Туман ҳокими ва туман тиббиёт бирлашмаси катта ёрдам беришяпти, улардан миннатдорман. Аммо туман прокурори ва сектор раҳбарига мурожаатларимиздан наф бўлмаяпти. Онам даволанишга, ғамхўрликка муҳтож. Мен бу ерда ишламасам ҳам бўлмайди. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан кўмак сўрайман”.

(Бу хабар STга 22 октябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН – “Бозор ичи ва атрофи тартибсиз. Маҳсулотлар санитария талабларига жавоб бермайди”

“Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга мурожаат йўллаяпмиз. Президентимиз тадбиркорларга яратиб бераётган имтиёз ва шарт-шароитларни кўриб кўз қувонади. Аммо Андижон шаҳридаги Янги бозорга киргани уяласиз. Бозор ичи тартибсиз, ифлос. Cотилаётган айрим маҳсулотлар санитария талабларига жавоб бермайди. Йўлакларга ўзбошимчалик билан дўконлар қўйилган. Бозорга ёндош кўчаларда автомобиллар тирбандлиги кузатилмоқда. Бозорга нақд бир соатда етиб келасиз. Шевченко ва Мангулик кўчасини боғловчи кўчага ҳали-ҳануз асфальт ётқизилмади, йўл ўйдим-чуқур. Вилоят ҳокими меҳнатларини қадрлаймиз. Бизнинг мурожаатимиз ҳам эътиборсиз қолдирилмаслигига ишонамиз”.

(Бу хабар STга 28 сентября куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН вил. – “Сиртқи таълимдагилар 1 йилда бор-йўғи 40 кун таълим олсак, бу ҳам онлайн бўлса...”

“Биз Андижон давлат университети сиртқи таълим йўналиши талабалари номидан ёзмоқдамиз. Пандемия бошлангандан буён онлайн тарзда таълим оляпмиз. Ҳозир пандемия олдингидан анча енгиллашди. Барча олий таълим муассасасалари талабалари офлайн ўқишга қайтди. Лекин биз ҳалигача онлайн ўқимоқдамиз. Сиртқи таълимдагилар 1 йилда бор-йўғи 40 кун таълим олсак, бу ҳам онлайн бўлса. Онлайн таълим тизими сифати кўнгилдагидек эмас. Биз ҳам бошқа талабалар сингари ОТМга бориб билим олгимиз, лаборатория дарсларида қатнашгимиз келади. Олий таълим вазирлигидан бизни ҳам офлайн тизимга ўтказишларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 24 сентября куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН тум. – “Cувни исроф қилиш ҳолатлари кузатилмоқда, сув гўё текиндек…”

“Андижон тумани Бўтақора қишлоғи Намуна МФЙдан мурожаат ёзмоқдамиз. Авваламбор, туман ҳокими ва “Ўзсувтаъминот” МЧЖ туман филиали раҳбари ташаббуси билан кўчамизга янги қудуқ ва 7 километр қувур тортилиб, 550 хонадон ичимлик сув билан таъминлагани учун миннатдорлик билдирамиз. Шу ўринда бир масала туғилди. Янги тармоқ тортилганидан сўнг 9-10 ой ичимлик сув учун тўловни амалга оширмадик. Шу сабабли кўп хонадон ва маиший хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар томонидан сувни исроф қилиш ҳолатлари бўлмоқда. Ачинарлиси, автомобиль ювиш шохобчаси ҳам ичимлик сувдан фойдаланмоқда. Худди ичимлик суви текиндек. Шулар сабаб баъзи бир кўчаларимизга (200 хонадон) ичимлик суви етиб келмаяпти. Исрофгарчиликнинг олдини олиш ва қолган хонадонларга ҳам сув етиб бориши учун хатлов ўтказиб, ҳисоблагич ўрнатишларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 15 сентября куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН вил. – “Хайрли ташаббуслар кўзбўямачиликка айланиб кетмасин!”

АСАКА. “Андижондан мурожаат қиляпман. Асакадаги мактаблардан бирида илмий бўлим мудири бўлиб ишлайман. 13 сeнтябрь куни мактаб дирeкторлари билан Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Zoom йиғилиши ўтказди. Унда “Бир миллион дастурчи” лойиҳасида қатнашаётган ўқувчилар сонини кўпайтириш топширилди. Албатта, бу яхши лойиҳа, чунки ёшларимиз орасида малакали дастурчилар кўпайса, жамиятга ҳам катта фойда бўлади. Лекин айрим ҳудудларда информатика ўқитувчилари ўқувчилар номидан сайтга кириб, рўйхатдан ўтмоқдалар. Ахир, бу кўзбўямачилик эмасми?

“Оналар мактаби”, “Маънавият нонуштаси”, “Мутолаа соати”, “Маънавият соати” каби яхши ниятда бошланган ташаббуслар ҳам гоҳида ўқитувчиларга қўшимча вазифалар юкланишига сабаб бўлмоқда. Масалан, ўқитувчилар ўқувчиларнинг оналарини ялиниб дарсга чақиришига тўғри келмоқда. Тан олиш керакки, бир ойда бир ота-оналар мажлисига зўрға келадиган оналарнинг бунақа расмиятчиликка вақти ҳам, тоқати ҳам йўқ. Мен “Фаросатли раҳбарлар”, “Таълимни тушунадиган директорлар”, “Меҳнат кодексини ҳурмат қилувчи ХТБ ходимлари” деган мактабларни ҳам очишни таклиф қилган бўлардим. Таълим жамият тараққиёти учун муҳим соҳа эканини ҳамиша ёдда тутайлик”.

(Бу хабар STга 14 сентября куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН вил. – “Маҳалламиз "Обод маҳалла" дастурига кирган, лекин маҳалла раиси шарт қўйяпти...”

ОЛТИНКЎЛ. “Андижон вилояти Олтинкўл тумани Сафаробод МФЙ Орзу кўчасидан мурожаат қиляпмиз. Бу йил бизнинг маҳалла “Обод маҳалла” дастурига киритилган эди. Лекин шунга қарамай, маҳалла раиси бизнинг кўча аҳлига сув кранини ўзингиз тортиб келсангиз, кўчангизни асфальт қилиб бераман, деб шарт қўйди. Маҳалламиз раиси – депутат. Маҳалла аҳлига кўмак бериш йўлларини қидирса бўларди”.

(Бу хабар STга 8 сентября куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН вил. – “Экинларимиз сувсизликдан нобуд бўлмасин!”

БЎСТОН. “Андижон вилояти Бўстон туманидан мурожаат қиляпмиз. Шодмонов ва Янги ҳаёт массивларига сув берувчи катта ариқ мана, 20 кундирки, сувсиз қуриб ётибди. Ҳудуддаги мош, макка, сабзи экинлари сувсизликдан нобуд бўлмоқда. Сув таъминоти соҳасининг айрим масъуллари совға-саломсиз сув бермайман, дея тамагирлик йўлига ўтган. Юзлаб гектар ерда деҳқонлар катта харажат ва меҳнат билан эккан экинлари сувсизликда қуримасин!. Мутасаддилардан сув муаммосини ҳал қилиб беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 6 сентябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН вил. – “Газ идораси ҳайдовчилари сарсон бўлмоқда"

“Ҳудудгаз Андижон” бошқармаси раҳбари буйруғи сабаб 23 августдан бери барча туман СУГ бўлими ҳайдовчилари сарсон бўлмоқда. Чунки ҳайдовчилар ўз туманидан бошқа туманларга сафарбар (ротация) қилиб юборилди. Иш жойим уйимдан 60 километр узоқда, ишга бориб қайтгунимча 120 км босяпман, шахсий машинам йўқ. Ҳар куни 35-40 минг сўм йўлкира қиламан. Маошим йўлкира билан тушликка кетадими? Баъзида дам олиш кунлари ҳам ишга чиқаришади. Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович ва соҳамиз раҳбарларидан ёрдам кутиб қоламиз. Биз Президентимизга ишонамиз”.

(Бу хабар STга 6 сентябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН: “Чиқиндини олиб кетиш бизнинг вазифамиз эмас-ку...” - Ободонлаштириш ходимлари

“Андижон тумани ободонлаштириш ташкилотидан ёзяпмиз. Тонгги соат 4 да ишга чиқиб, бириктирилган жойларни чиройли қилиб тозалаймиз. Ишлашдан, тозалашдан ор қилмаймиз, аммо биз тозалаган ҳудудларга аҳоли ахлат олиб чиқиб қўяди. Уй, дўкон, шифохона, ошхоналар – ҳаммаси бир кунда бир неча маҳал ахлат олиб чиқади. “Тоза ҳудуд” ишламаяпти, дейишади. Аммо биз қийналиб кетдик. Ахир, чиқиндини олиб кетиш бизнинг вазифамиз эмас-да...”

(Бу хабар STга 2 август куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Давомини ўқинг

ST вилоятларда

ST хабарлари

XS
SM
MD
LG