Линклар

logo-print logo-print
Ozodlik foydalanuvchilaridan olingan xabarlar
Шошилинч хабар
26 май 2020, Тошкент вақти: 14:57

Навоий вилояти

НАВОИЙ – “Cув муаммосини ҳал этишга ваъда берган масъуллар сўзи устидан чиқмади”

НАВБАҲОР. “Сиздан Телеграм”да Навоий вилоят, Навбаҳор туман, “Сарой” МФЙ аҳлининг узоқ йиллардан буён табиий газ ва сув тақчиллигидан қийналиб келаётгани ҳақидаги мактуби чоп этилган эди. 3 сентябрь куни Навбаҳор туман ҳокимлиги аҳолини ичимлик суви билан тўлиқ таъминлашга ваъда берганди.

Орадан икки ҳафта ўтиб, STга қайта боғланган навбаҳорликларга кўра, ҳокимлик ваъдасининг устидан чиқмаган.

“Навоий вилояти Навбаҳор тумани “Сарой” маҳалла фуқаролар йиғини аҳли номидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да ичимлик суви ва газ муаммоси юзасидан мактубимиз чиққан эди. Мактубимизга расман жавоб берган туман ҳокимлиги муаммолар ҳал этилишини айтган эди. Аммо сув идорасида ҳеч қандай техника йўқ экан, муаммони ҳал қилиб бера олмаяпти. Оқибатда эса аҳоли қийналмоқда”.

(Бу хабар Озодликка 16 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Бошқа мавзу ва янгиликлар

НАВОИЙ – “Нобоп йўлга шағал-қум тўшалиб, номига таъмирлаб қўйилди”

ХАТИРЧИ. “Навоий вилояти Хатирчи тумани Лангар МФЙдан ёзмоқдамиз. Аҳоли йўллар чала таъмирлангани ҳақида шикоят қилган эди. Маҳалла раҳбарлари 9 май дам олиш куни эканига ҳам қарамай, жамоатчилик асосида ишлайдиган йигитларни мажбуран ишлатди. Аммо шунга яраша иш ҳам кўнгилдагидек қилинмади. Номига шағал-қум тўшалди, холос. Сув кетиши учун ариқлар ҳам қилинмади...”

(Бу хабар STга 11 май куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – “Бўронда талафот кўрган оила: Бизга бирор давлат ташкилоти ёрдам қўлини чўзмаяпти”

НАВОИЙ. “Мен – Жаҳонгир Эргашев, Навоий шаҳри Тинчлик қўрғонида истиқомат қиламан. 27 апрель куни рўй берган бўрон уйим томини учириб кетди. Ушбу талафот юзасидан моддий ёрдам сўраб бир неча давлат органига мурожаат қилдим. Бахтга қарши, ёрдам қўлини чўзадиган кимса топилгани йўқ. Маҳалла раисига борсам, ФВВга бор дейди, ФВВга борсам, ҳокимиятга юборади. Ҳокимиятга борсам, суғуртага “копток” қилади. Хуллас, “отангга бор, онангга бор” қабилида сарсон қилишмоқда. Бошига кулфат тушганларга ким ёрдам беради?”

(Бу хабар STга 4 май куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – “Сув иншооти бузилиб, аҳоли ва фермерлар экинини суғора олмаяпти ”

ХАТИРЧИ. “Навоий вилояти Хатирчи тумани Кориз Араб МФЙ Қирғиз қишлоғидан ёзмоқдамиз. Миробларнинг ўз вазифасига эътиборсизлиги сабаб сув иншооти яроқсиз аҳволга келиб қолди. Оқибатда қишлоқ аҳолиси ва фермерлер экинларини суғора олмаётир. Мутасаддилардан сув иншоотини созлаб-тузатиб беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 3 май куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – “Uzmobile шартномада белгиланган тезликда интернет билан таъминлай олмаяпти”

ХАТИРЧИ. “Навоий вилояти Хатирчи туманидан ёзмоқдамиз. Карантинда онлайн дарслар ва ишлар тўхтаб қолмаслиги учун уйга Uzmobile компанияси орқали Wi-Fi ўрнатган эдим, чунки мобил интернет жуда секин ишлайди. Мен тўлов қиладиган тарифда тезлик 4 МБ/с бўлиши керак, аммо 1 МБ/с га ҳам чиқмаяпти. Uzmobile операторига қўнғироқ қилиб боғланиб бўлмаяпти. Компания шартномага кўра, тўловга яраша интернет билан таъминласин”.

(Бу хабар STга 21 апрель куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – “ST-таъсир: Ётоқхонанинг зарар етказилган хоналари таъмирланди”

“Сиздан Телеграм”да Навоий шаҳри Навоий кўчасидаги 49б-ётоқхонада истиқомат қилиб келаётган фуқаронинг қўшниси хатти-ҳаракатидан норози бўлиб ёзган мурожаати эълон қилинган эди. Мактуб муаллифи қўшниси ётоқхонадан кўчиб кетиш арафасида умум мулки саналган деворларни қўпориб, ванна ва ваннахона эшигини олиб кетганини баён этганди. Навоий шаҳри уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси хабарига кўра, ST даракчисининг мурожаати қаноатлантирилди. Зарар етказилган хоналар таъмирланиб, ҳомийлар ёрдами билан тегишли жиҳозлар (ванна, унитаз, эшиклар) ўрнатиб берилди.

(Бу хабар STга 8 март куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – Бюджет ходимлари шанба ва якшанбада солиқ ундиришга сафарбар қилинмоқда”

НАВОИЙ. “Навоий шаҳридаги банклар, молия, ғазначилик, пенсия бўлими, бандлик, статистика идорлари ва савдо-саноат палатаси ходимлари шанба ва якшанба кунлари мол-мулк солиғини ундириш ҳамда солиқ тўловчилар оила аъзолари рўйхатини шакллантиришга мажбурланмоқда”.

(Бу хабар STга 21 февраль куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – “Иншоот таъмирланмаса, аҳоли ва фермерлар экинини суғоролмайди” 

ХАТИРЧИ. “Навоий вилояти Хатирчи тумани Кориз Араб МФЙдан ёзмоқдамиз. Сув иншооти 2018 йилда хўжакўрсинга, қўл учида таъмирланган эди. 2019 йил 5 апрель куни кучли сел келиши натижасида харобага айланди. Ўшандан бери сув йўқ! Зудлик билан таъмирланмаса, Қирғиз, Кориз Араб, Кориз Қиёт қишлоқларида экинларни суғориш муаммо бўлиб қолаверади! Кўп сонли аҳоли ва фермерлар номидан амалий ёрдам сўраймиз”.

(Бу хабар STга 16 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – “Кўзи ожизлар: салкам 90 йил аввал қурилган оғир шароитдаги ётоқхонада кун кўрмоқдамиз” (ВИДЕО)

НАВОИЙ – “Кўзи ожизлар: салкам 90 йил аввал қурилган оғир шароитдаги ётоқхонада кун кўрмоқдамиз”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:47 0:00

КАРМАНА. “Навоий вилояти Кармана тумани Темур Малик кўчаси 1-уйда жойлашган кўзи ожизлар ётоқхонасидан мурожаат йўлламоқдамиз. Ётоқхонамиз 1930-1935 йилларда қуриб битказилган. Ҳозирда бу ерда кўзи ожизлар учун умуман шарт-шароит йўқ. Қишда томдан ёмғир-қор ўтади, деворлар ўйилиб, чўкиб қолган. Бу масалада 30 йилдан буён мурожаат қиламиз, аммо уринишларимиз самарасиз! Биз қандай оғир шароитда яшаётганимиз билан мутасаддиларнинг иши йўқ. Ногиронларга ажратилган янги уйлар эса ўз эгаларига етиб бормаяпти. Биз – ногиронлар ҳам кенг, ёруғ уйларда яшашни истаймиз!”

(Бу хабар STга 12 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – “Ёмғир-қор ёғса, кўчамиз росмана ботқоққа айланади”

ХАТИРЧИ. “Навоий вилояти Хатирчи тумани Кориз Араб МФЙ Қирғиз қишлоғидан ёзмоқдамиз. Ёмғир-қор ёққанда кўчамиздан юришнинг умуман иложи бўлмайди. Кўчамиз росмона ботқоққа айланади. Мутасаддилардан йўлимизни таъмирлаб беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 8 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – “Мудофаа бўлимлари меҳнат кодексига зид равишда навбатчиликка қўйилмоқда”

НАВОИЙ. “Навоий вилоятидан ёзмоқдамиз. Аслида бу муаммо бошқа вилоятларда ҳам кузатилмоқда. Гап шундаки, туман ва шаҳар мудофаа ишлари бўлимлари ва бошқарма хизматчилари меҳнат кодексига зид равишда навбатчиликка қўйилмоқда. Аммо бунинг учун ҳақ тўланмаяпти, белгиланган тартибда дам олиш имкони ҳам берилмаяпти. Чунки мудофаа вазирлиги буйруқлари меҳнат кодексига зид равишда қабул қилинган. Масалан, мудофаа вазири 2018 йилда 500-сонли буйруқ чиқарган. Унда хизматчиларнинг наряд-сменада туриши кўрсатилган, лекин дам олиш ва иш ҳақи ҳақида гап йўқ. Ҳарбий прокуратура эса тегишли чора кўрмаяпти.

Яна бир муаммо. Мудофаа бўлимлари тизимидаги ҳарбийларнинг маоши Қуролли кучлар хизматчилариникидан анча кам. Бу борада ҳам амалий ҳаракат кутиб қоламиз”.

(Бу хабар STга 5 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – “Президент келишига яна кўзбўямачилик қилинмоқда”

НАВОИЙ. “Шу кунларда президент Мирзиёев Навоий вилоятига келар экан. Шу сабаб “Навоийазот” йўлини тозалаб оҳаклаб чиқишди. Аммо... “Навоийазот” светофоридан чап ва ўнг томондаги йўлларга қараб бўлмайди! Президентни алдаш, кўзбўямачилик қачон барҳам топади?”

(Бу хабар STга 27 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – “ST-таъсир: музхонага айланган синфхоналар иситила бошлади”

ХАТИРЧИ. “Навоий вилояти Хатирчи тумани Лангар қўрғонидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да 58-мактаб иситилмаётгани ҳақида мактубимиз чиққан эди. Мактуб ортидан синфхоналар иситилди. Бунинг учун Озодликка ва мутасаддиларга раҳмат айтамиз. Аммо иссиқлик иккинчи қаватга етиб бормаяпти экан. Мактаб тўлиқ иситилса, яхши бўлар эди”.

(Бу хабар STга 18 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – “ST-таъсир: таъмирталаб йўлларга асфальт-бетон ётқизилди, кўчаларда ёритиш жиҳозлари ўрнатилди”

“Сиздан Телеграм”да Навоий вилояти Хатирчи тумани Лангар қўрғони йўллари таъмирталаблиги хусусида мактуб чоп этилганди. Туман йўл корхонаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидаги жавоб хатини йўллади:

“Хатирчи тумани Лангар қўрғони ички йўлларини жорий таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган. Лойиҳа-смета ҳужжатларида 9,7 км ички йўлларни (шундан 4,8 км асфальт-бетон ва 4,9 км шағал қопламали) таъмирлаш режалаштирилган.

Ҳозирда Лангар қўрғонидаги 4,9 км тупроқ йўл шағал қопламага ўтказилди. 4,8 км асфальт-бетон қоплама қуриш ишлари тўлиқ бажарилди. Аҳоли турмуш шароитини яхшилаш мақсадида ушбу маҳаллада бетон қопламадан 0,750 км пиёдалар йўлакчаси қурилди ва 40 дона кўча ёритиш жиҳозлари ўрнатилди.

Бундан ташқари, Лангар қўрғонини кесиб ўтувчи асосий 4р56 умум фойдаланувдаги автомобиль йўлининг 62-68 км қисмида асфальт-бетон ётқизилди, 111 дона йўналтирувчи устунча ва 33 дона янги йўл белгилари ўрнатилди”.

(Бу хабар STга 6 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – “Ота-оналардан кўмирга пул сўралмоқда. Давлат мактабни иситишга маблағ ажратмайдими?” (ВИДЕО)

НАВОИЙ – “Ота-оналардан кўмирга пул сўралмоқда. Давлат мактабни иситишга маблағ ажратмайдими?”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:37 0:00

ХАТИРЧИ. “Навоий вилояти Хатирчи тумани 73-умумий ўрта таълим мактабида иситиш тизими йўқ. Cинфхоналар поли ҳам синиб ётибди. Мактаб раҳбарияти эса ота-оналарга “ҳомийлик асосида ўтин олиб келинглар” дейди. Мактабларни иситиш учун давлат маблағ ажратмайдими?”

(Бу хабар STга 27 ноябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – “Заҳарли олтин кони сабаб фарзандларимиз юрак хасталиклари билан дунёга келмоқда” (ВИДЕО)

НАВОИЙ – “Заҳарли олтин кони сабаб фарзандларимиз юрак хасталиклари билан дунёга келмоқда”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:53 0:00

УЧҚУДУҚ. “Навоий вилояти Учқудуқ тумани Кокпатас қўрғони аҳли номидан мурожаат йўлламоқдамиз. Ҳудудимиздаги олтин конида кунда-кунора портлаш ишлари амалга оширилади. Оқибатда уйларимиз деворлари ёрилиб кетмоқда. Заҳарли ҳаво эса турли касалликларни келтириб чиқармоқда. Энг ёмони, фарзандларимиз юрак хасталиклари билан дунёга келмоқда.

Мутасадди идораларга беш йилдан буён мурожаат қиламиз. Соғлиқни сақлаш ва фавқулодда вазиятлар идораси вакиллари келиб, хўжакўрсинга ҳужжат тўлдириб кетади, аммо амалий натижа йўқ.

Сўнгги инстанция сифатида давлатимиз раҳбарига мурожаат қилмоқдамиз: Шавкат Миромонович, Кокпатас қўрғони аҳли дардига қулоқ тутинг!”

(Бу хабар Озодликка 21 ноябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – “Шавкат Миромонович, кўчага ҳайдалаётган 75 оилага ёрдам беринг!”

НАВОИЙ – “Шавкат Миромонович, кўчага ҳайдалаётган 75 оилага ёрдам беринг!”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:58 0:00

ЗАРАФШОН. “Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги академик лицей ётоқхонасида яшаётган 75 оила номидан ёзмоқдамиз. Ётоқхонада 2006 йилдан буён ижара шартномаси асосида яшаб келамиз. Зарафшон шаҳри ҳокими совуқ кунларда бизни ётоқхонадан ҳайдаб чиқармоқда. Бу ерда аксар ижтимоий ёрдам муҳтож оилалар яшайди. Қаердан бошпана топамиз? Камида бир миллион сўм бўлган ижара пулини қаердан оламиз?

Маҳаллий раҳбарлар муаммони ҳал қилмагач, ноилож президентимизга мурожаат қилмоқдамиз. Шавкат Миромонович, Зарафшон ҳокими сизнинг халқни рози қилиш ҳақидаги талабингизга қарши боряпти. Билишимизча, қўли калта оилалар яшаётган ётоқхонани ноль қийматда танишларга сотишмоқчи. Ҳурматли президент, кўчага ҳайдалаётган фуқароларингизга ёрдам қўлини чўзинг!”

(Бу хабар Озодликка 7 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – “Қиш мавсумида кўп қаватли уйлар иситиш тизими панд беради”

НАВОИЙ. “Навоий шаҳри Маҳмуд Торобий кўчаси 108-110-уйларда яшовчи 96 хонадон номидан ёзмоқдамиз. Кўп йилдан буён йўл масаласида мутасаддиларга арз қиламиз, аммо фойдаси йўқ. Болаларимиз лой кечиб мактабга қатнайди. Бу йўллардан ҳатто киракашлар ҳам юрмайди.

Иситиш тизими ҳам талабга жавоб бермайди. Қишнинг ярмида иситиш тизими панд беради, иссиқ сув келмайди. Умуман, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрилмайди.

Уйнинг ертўласида эса қишин-ёзин сув оқиб ётади. Подвалдан чиқаётган бадбўй ҳид хонадонларимизга қадар киради. Ширкатга ойлик тўловларни канда қилмай тўлаймиз, аммо ширкат тайинли ишламайди.

Шунча муаммо етмагандек, уйларимиз яқинида 7 қаватли “дом”ларнинг котёлхонаси қурилмоқда. Мутасаддилардан муаммоларни ҳал этишда амалий ёрдам кутиб қоламиз”.

(Бу хабар Озодликка 5 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – “ST-таъсир: мактуб ортидан ўт ўчирувчиларга музлаткич ва кондиционер олиб берилди”

Иллюстратив сурат

ЗАРАФШОН. “Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги 2-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги отрядидан ёзмоқдамиз. Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли объектларда хизмат қиламиз. Аввалроқ “Сиздан Телеграм”да раҳбарият маиший техника буюмларини ўз хонасига ўрнатиб олгани, оддий ходимларга эса шароит яратиб бермаётгани ҳақида мактубимиз чоп этилган эди. Мактуб ортидан раҳбарият казармамизга янги музлаткич ва кондиционер олиб берди. Ходимлар талабига қулоқ солгани учун раҳбариятга, муаммони кўтаргани учун Озодликка раҳмат айтамиз”.

(Бу хабар Озодликка 1 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – “ST-таъсир: тиббиёт ходимларини таҳқирлаган шахсларга терговга қадар текширув тайинланди” (ВИДЕО)

"Уч маст эркак “тез ёрдам” ходимларини уйига чақириб, уларни роса таҳқирлади”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:44 0:00

“Cиздан Телеграм”да Навоий вилояти Учқудуқ тумани тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари маст ҳолатдаги шахслар томонидан таҳқирлангани ҳақида мактуб эълон қилинган эди.

Навоий вилоят ИИБ матбуот хизмати ушбу ҳолатга қуйидагича муносабат билдирди:

“Ҳолатни ўрганиш мобайнида 2019 йил 31 октябрь куни соат 17:40 да Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимига Пўлатов Элдор Элмуродович таниши Ҳикматов Камол Саидовичнинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида берган хабарига асосан тез ёрдам бўлими навбатчи шифокори Бобоқулов Нажмиддин Бахтиёр ўғли ва навбатчи фельдшер Ражабов Улуғбек Мирзо ўғли иширокидаги навбатчи гуруҳ белгиланган манзил Учқудуқ тумани Навруз кўчаси 10-уй 4-хонадонга соат 17:45 да етиб келгани аниқланди. Тиббиёт ходимлари келгунига қадар К.Ҳикматов маст ҳолатда ухлаётган бўлган, тиббиёт ходимлари келганидан сўнг К.Ҳикматов уйғониб навбатчи шифокор Н.Бобоқулов эгнига кўк рангли тиббиёт халати устидан қишқи куртка кийгани сабабли, “нима учун оқ халатда эмассан, нима учун мени оёғинг билан туртиб уйғотдинг” деб Н.Бобоқулов билан ўзаро сўзга бориб жанжаллашган. Жанжал вақтида К.Ҳикматов шифокор Н.Бобоқуловнинг кўкрак қисмидан қўли билан бир маротаба уриб, Э.Пўлатов билан бирга ҳар хил сўзлар билан ҳақоратлаган.

Жанжал бўлаётгани тўғрисида туман ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспектори Э.Исломовга соат 17:49да навбатчи фельдшер У.Ражабов телефон орқали хабар берган. Хабар асосида профилактика инспекторлари Э.Исломов, Ф.Пўлатов ва А.Исматуллаевлар воқеа жойига келиб, жанжалга барҳам беришган. Видеотасвирда ҳам ички ишлар ходимини томошабин эмас, балки ҳолатни тўғри баҳолаб ундан сўнг тезкорлик билан ҳаракат қилгани акс этган. Профилактика инспекторлари зудлик билан маст ҳолдаги фуқароларни реабилитация қилиш марказига олиб келиб жойлаштиришган.

Ҳолат воқеа содир бўлган куни туман ИИБ Шакл-2 журналида 242-рақами билан қайд этилиб, терговга қадар текширув харакатлари олиб бориш учун профилактика инспектори Э.Исломовга топширилган.

Ҳолат юзасидан Н.Бобоқулов, К.Ҳикматов, Э.Пўлатов, У.Ражабовлардан тушунтириш хати олиниб, судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”.

(Бу хабар Озодликка 2 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – “Давлат стипендияси ғолибини аниқлашда адолатсизлик рўй берди”

НАВОИЙ. “Навоий вилоятидан ёзмоқдамиз. Қизим М.Эсонбоева Навоий давлат педагогика институтидан Ислом Каримов номидаги давлат стипендиясига номзод сифатида кўрсатилди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига институтдан қизим ва яна бир талабанинг ҳужжати юборилган. Аммо вазирлик қизимнинг ҳужжатларини қайтариб, иккинчи номзодни ғолиб деб топибди. Суриштирсак, қизингизнинг битта “3” баҳоси бор экан дейишди. Тўғри, қизим битта фандан “3” баҳо олган. Аммо айни шу фандан давлат имтиҳонини “5”га топширган эди. Давлат имтиҳони асосий эканини эса олий таълим соҳаси мутахассислари яхши билади.

Қолаверса, стипендия совриндори деб топилган талабанинг “3” баҳоси биттадан кўпроқ. Қизимнинг илмий, ижодий натижалари ҳам ундан баландроқ. Шу вақтга қадар унинг амалий математика ва информатика соҳасида 2 та хорижий, 1 та республика илмий журналларида, 16 та хорижий ва республика илмий анжуман тўпламларида, шунингдек, 3 та марказий газетада мақолалари чоп этилган. 4 та услубий қўлланмаси (1 та ҳаммуаллифликда) нашр қилинган. Жами 38 та турли даражадаги диплом ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган.

Президентимиз томонидан иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида жиддий ишлар қилинаётган ҳозирги пайтда бундай ҳолатнинг рўй бериши жуда ачинарлидир. Мутасаддилардан адолатли қарор кутиб қоламиз”.

(Бу хабар Озодликка 17 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – “Фаррош аёл: порталга арз қилганим учун раҳбарият ишдан бўшатишга уринмоқда”

НАВОИЙ. “Мен – Гўзал Холбоева, Навоий шаҳри, Навоий кўчаси, 40-уй, 37-хонадонда яшайман. “Қизилқумцемент” АЖ тизимида фаррош вазифасида ишлайман. Фаррошликда қолиб кетмай деб иккинчи мутахассисликка ўқидим. Компания раҳбариятига ишимни ўзгартиришлари сўраб қайта-қайта мурожаат қилдим. Сўнг порталга ҳам арз қилдим. Бу орада директор ўринбосари ва кадрлар бўлими нозири маъмурий жавобгарликка тортилди. Энди эса. раҳбарият юқори идораларга ёзганим учун мени ишдан бўшатмоқчи. Яқинда касал бўлиб беморлик варақаси очтирган эдим. Уни ҳам атайин қабул қилишмади. Раҳбарият “юқорига ёзиб нимага эришдинг, тақдирингни биз ҳал қиламиз” дея устидан кулмоқда.

Ёлғиз она сифатида бир ўғилни тарбиялаб келмоқдаман. 20 йилга уй учун кредит олганман. Масъул идоралардан ҳимоя қилишларини сўрайман”.

(Бу хабар Озодликка 28 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – “Ишлар хом-хатала, аммо ТВда “ҳаммаёқ обод” дея ёлғон маълумот берилди”

ХАТИРЧИ. “Навоий вилояти Хатирчи тумани Лангар МФЙдан ёзмоқдамиз. “Обод маҳалла” дастури бўйича болалар майдончаси қурилиши белгиланганди. Аммо майдонча тўлиқ битказилмади. Арғимчоқлар омонатлигидан болалар қўлини синдириб олди.

Сув келтирилмади, СССР давридан бери хизмат қилаётган симёғочлар алиштирилмади. Аммо ТВда ҳаммаёқ обод бўлди дея ёлғон репортаж берилди...”

(Бу хабар Озодликка 24 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – “ST’да ёритилгач, ҳудуд ахлатдан тозаланиб, ободонлаштириш соҳаси раҳбарлари қаттиқ огоҳлантирилди”

“Cиздан Телеграм”да Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокимлиги ёнида чиқинди тўпланиб ётгани ҳақида мактуб чоп этилган эди. Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Хатирчи тумани инспекцияси бошлиғи А.Жамиловга кўра, “Тоза ҳудуд” ДУК филиали ва туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан ҳудуд чиқиндидан тозаланди. Маълум қилинишича, ахлат тўпланишига йўл қўйган “Тоза ҳудуд” ДУК филиали ва туман ободонлаштириш бошқармаси раҳбарлари қаттиқ огоҳлантирилди.

(Бу хабар Озодликка 15 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – “Усти ялтироқ, ичи қалтироқ: қаровсиз қолган шифохона қачон таъмирланади?” 

УЧҚУДУҚ. “Навоий вилояти Учқудуқ шаҳридан ёзмоқдамиз. Сиртдан қараганда, Учқудуқ шифохонасида ҳаммаси рисоладагидек. Аммо ичкарига кирсангиз, асл манзарини кўрасиз. Усти ялтироқ, ичи қалтироқ дегани айни шу!

2010 йилда бошланган қурилиш ўлда-жўлда қолиб кетган. 2016 йилда шифохона биносининг бир қисми ишга туширилган. Қолган қисми вайрон бўлиб ётибди. Эшитишимизча, охирги келган қурувчи фирма бино авария ҳолатида деб таъмирни тўхтатган.

Вазиятни ўрганиш учун Тошкентдан келган мутасаддилар ярим вайрона бинони томоша қилиб суратга туширишдан бошқасига ярамаяпти. Бино яроқсиз бўлса, нега ярми ишлаб турибди? Қолган қисми қачон таъмирланади? Бу саволларга жавоб берадиган мутасадди борми?”

(Бу хабар Озодликка 11 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Давомини ўқинг

ST вилоятларда

XS
SM
MD
LG