Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:00

ҚАШҚАДАРЁ – “Укам тўрт йилдан бери тўшакка михланган. Маҳалла раиси ҳам, сектор бошлиғи ҳам ёрдам бермаяпти”


ҚАШҚАДАРЁ – “Укам тўрт йилдан бери тўшакка михланган. Маҳалла раиси ҳам, сектор бошлиғи ҳам ёрдам бермаяпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:10 0:00
ДЕҲҚОНОБОД. “Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидан мурожаат йўллаяпман. Ёшим 50 да, 5 фарзандим бор. Укам Азизбек Қамбаров тўрт йилдан бери тўшакка михланган. 1-гуруҳ ногирони. Онкологик хасталик билан оғриган. 300 минг сўм пенсия олади. Аммо бу пул бир кунлик дорига ҳам етмайди. Қарзга ботиб қолдик. Президентимиз ҳайит байрамига 1 миллион сўмдан ёрдам ажратди, лекин маҳалла раиси бизга бермади. Умуман, маҳалла раиси ҳам, сектор бошлиғи ҳам ёрдам бермайди. Миллатимизнинг отаси, президентимиздан амалий ёрдам сўрайман”.
XS
SM
MD
LG