Линклар

Шошилинч хабар
06 август 2021, Тошкент вақти: 05:24

Sizdan Telegram

ФАРҒОНА: “На сув бор, на свет” (ВИДЕО)

“На сув, на свет бор”
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:38 0:00

ФАРҒОНА. “Фарғона тумани Миндонобод МФЙда 2017 йилда қурилган коттежларда ичимлик суви ва оқова сув муаммо. Кўп марта мурожаат қилдик, аммо натижа йўқ. Туман прокурори томонидан янги қурилган мактабда сайлов бўйича 1 ҳафта ўқиш ташкил қилинган кунлари сув умуман ўчмади. Демак, имкон бор! Аҳолини доимий равишда сув билан таъминлашларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 2 июль куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Бошқа мавзу ва янгиликлар

ҚАШҚАДАРЁ: “Чиқинди вақтида олинмаяпти, ҳолбуки, бу туман маркази...”

ЯККАБОҒ. “Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан мурожаат қиляпмиз. Ҳурматли туманимиз ҳокими бундан бир неча ой олдин блогерларни олдига чақириб, “Келинглар, ҳар нарсани Озодлик радиосига чиқаравермайлик! Ўзимиз ҳал қилайлик” деди. Хўп, мана, Амир Темур шоҳкўчасидаги 29 июль кунги ҳолат. Чиқинди вақтида олинмаяпти. Мутасаддиларга учрашиб, бу ҳақда айтсак, бир-бирига оширади. Яккабоғ қоқ марказида бунақанги ҳолатлар кўп. Хўш, бу ҳолат учун ким масъул?”

(Бу хабар STга 29 июль куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

САМАРҚАНД вил. – “Кредитга олган қўйларим ўғирланди...” (ВИДЕО)

НАРПАЙ. “Самарқанд вилояти Нарпай тумани Ислом шоир МФЙ Бектош Раҳимов кўчаси 97-уйдан мурожаат қилмоқдаман. 2019 йил ноябрда “Халқ банки” кредити асосида 30 млн сўмга 20 дона зотдор қўй харид қилдим. Боқиб, кўпайтириб қўйларни 40 тага етказдим. 2020 йил 8 май куни 40 бош қўйимни ўғирлаб кетишди. ИИБ 28 донасини топиб берди, аммо қолган 12 тасини топиб беришмади. Суд қарорига кўра, ўғриликни содир этган шахсдан менга 20 млн сўм ундириб берилиши керак эди. Аммо мутасадди ташкилотлар ҳақимни ундириб бермаяпти. Ҳолбуки, мен кредит тўлашим керак. Ушбу масалада муҳтарам Президентимиздан кўмак сўрашга мажбур бўлдим...”

(Бу хабар STга 25 июль куни келган)​

САМАРҚАНД вил. – “Кредитга олган қўйларим ўғирланди...”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:56 0:00

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

БУХОРО: “Ахир, дарахт кесишга мораторий жорий қилинган-ку!” (ВИДЕО)

БУХОРО – “Ахир, дарахт кесишга мораторий жорий қилинган-ку!”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:13 0:00

“Бухоро туризм техникуми олдида дарахтлар экскаватор билан ваҳшийларча синдириб ташланяпти. Нимага буташ керак бўлса секин арраламайсизлар, деган саволга видеодаги масъул “Сизга ўхшаганлар келиб қолмасин, деб тезда синдириб ташлаяпмиз-да”, дейди. Афсус, энди бу дарахтларни қайта тиклаб бўлмайди!

Яқинда Сенат раиси Танзила Норбоева 2021 йилнинг 6 ойи давомида 4,5 мингдан ортиқ дарахт ноқонуний кесилгани, натижада ўсимлик дунёсига 6,7 млрд сўмлик зарар етказилганини айтган эди. Т.Норбоева мораторий даврида ҳам дарахтларнинг кесилишига тизимдаги сусткашликлар сабаб бўлаётганини таъкидлади. Ҳа, ноқонуний дарахт кесишни тўхтатмаса бўлмайди”.

(Бу хабар STга 3 август куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН: “Чиқиндини олиб кетиш бизнинг вазифамиз эмас-ку...” - Ободонлаштириш ходимлари

“Андижон тумани ободонлаштириш ташкилотидан ёзяпмиз. Тонгги соат 4 да ишга чиқиб, бириктирилган жойларни чиройли қилиб тозалаймиз. Ишлашдан, тозалашдан ор қилмаймиз, аммо биз тозалаган ҳудудларга аҳоли ахлат олиб чиқиб қўяди. Уй, дўкон, шифохона, ошхоналар – ҳаммаси бир кунда бир неча маҳал ахлат олиб чиқади. “Тоза ҳудуд” ишламаяпти, дейишади. Аммо биз қийналиб кетдик. Ахир, чиқиндини олиб кетиш бизнинг вазифамиз эмас-да...”

(Бу хабар STга 2 август куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН: “Cимёғоч ва трансформатор йўқ. Ўзимиз қўлбола симёғоч ясаб, томма-том сим тортганмиз”

“Андижон тумани Қўшқайрағоч маҳалласидан мурожаат қиляпмиз. Маҳалламизда симёғоч ва трансформатор йўқ. Ўзимиз қўлбола симёғоч ясаб, томма-том сим тортганмиз. Ток қуввати жуда пастлигидан электр жиҳозларимиз тез-тез бузилади. Электр корхонасига 2019 йилдан бери мурожаат қиламиз, аммо натижа йўқ. Давлатимиз раҳбари халққа хизмат қилиш муҳимлигини айтмоқдалар. Электр масъулларидан Президентимиз талаб қилгандек ишлашларини кутиб қоламиз”.

(Бу хабар STга 3 август куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ҚАШҚАДАРЁ – ST-таъсир: “Йўл ҳаракатига ҳалал бераётган савдогарлар масаласида қарор чиқди”

ЯККАБОҒ. “Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани деҳқон бозорининг йўл усти тиқилинч экани, чунки савдогарлар кўчада савдо қилаётгани ҳақида мактуб йўллаган эдик. Мактубимиз ST’да чоп этилгач, халқ депутатлари Яккабоғ туман кенгашининг қарори чиқди. Қарорга мувофиқ, эндиликда Яккабоғ деҳқон бозорининг йўл устида савдо қилувчи сотувчилар йўлдан олиниб, йўлда тирбандлик юзага келмайди. Яккабоғ шаҳрига кириш йўлининг (Амир Темур кўчаси) 2-3 кмлари оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати бир томонлама ташкил қилинади. Яккабоғ тумани ҳокимлигига ва @sizdantelegram каналига ташаккур айтамиз!”

(Бу хабар STга 4 август куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

СУРХОНДАРЁ: “Интернет тезлиги паст - оптик тола ўтказиб беришмаяпти”

ТЕРМИЗ. “Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри Жомий маҳалласи Сўфи Оллоҳёр кўчасидан ёзяпмиз. Интернет тезлиги пастлиги сабаб 65-уйдан 70-уйгача оптик толали интернет тармоғини ўтказиб беришлари учун ариза ёзгандик. Аммо мана, 2 ойдан ошдики, оптик толали интернет ўтказиб беришмаяпти. Интернет тезлиги шунчалик пастки, ҳатто Телеграмдаги 1 мегабайтга етмайдиган фотосуратларни ҳам очишга қийналамиз. Илтимос, тез фурсатда масалани ҳал қилиб беришсин”.

(Бу хабар STга 4 август куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ФАРҒОНА вил. – “Ҳайдовчилик гувоҳномаcи ариза бланкаси 50 минг сўмдан сотиладими?”

“Ҳайдовчилик гувоҳномамизни янгисига алмаштириш учун Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБга бордик. Коррупцияни ёдга солувчи ҳолатга гувоҳ бўлдик. Ариза тўлдирувчи унитар корхона ходимлари ариза тўлдириш учун бланка қолмади, дея катта сунъий навбат ҳосил килишди. Эрталаб соат 09:00 дан 15 гача бланка можароси бўлди. Бу орада 50 минг сўмга сотиб олиш мумкинлиги маълум бўлди. Бунга эса пулимиз йўқ эди. Бу алдов йўли билан пул ишлаш усули эмасми?”.

(Бу хабар STга 4 август куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

СУРХОНДАРЁ - Ногирон отахон: “Ер можароси сабаб мажруҳлигимга ҳам қарамай калтаклашяпти” (ВИДЕО)

ШЕРОБОД. “Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Чўянчи маҳалласидан Президентимизга мурожаат қиляпман. Исмим Қаҳҳоров Ҳалим Ҳакимович. Ногиронлигим, мажруҳлигимга ҳам қарамай, калтаклашяпти. Сабаб – ер можароси. Қўлимда уйнинг ҳужжатлари бор. Аммо ҳақсизлик қилишяпти. Ерга эгалигимни тасдиқловчи ҳужжатни эса олиб кетиб, йўқ қилишди. 18 йилдан бери сабр-тоқатим тугади. Президентимиздан адолат ва ёрдам сўрайман!”

ТАҲРИРИЯТ: Сурхондарёлик ногиронлиги бор отахон дуч келган муаммо республика бўйича кўп учраётган ҳолатлардан саналади. Гоҳида кадастр идораси масъулларининг совуққонлиги, гоҳида фуқароларнинг ҳафсаласизлиги сабаб, ер низолари келиб чиқмоқда. Ҳужжатларда чалкашлик мавжуд ҳолларда эса ер эгалиги билан боғлиқ маҳкамалар йиллаб чўзилади.

(Бу хабар STга 26 июль куни келган)​

Ногирон отахон: “Ер можароси сабаб мажруҳлигимга ҳам қарамай калтаклашяпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:57 0:00

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

САМАРҚАНД: “Ер берилди, лекин техника ажратилмади. Экин экиш муддати эса ўтиб кетяпти...” (ВИДЕО)

“Ер берилди, лекин техника ажратилмади. Экин экиш муддати эса ўтиб кетяпти...”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:41 0:00

ОҚДАРЁ. “Самарқанд вилояти Оқдарё туманидан мурожаат йўллаяпман. Муҳтарам Президент! Сурхондарёга ташрифингиздан кейин мутасаддиларга аҳолига 1 гектаргача ер бериш, керак бўлса, ер майдонларини ҳайдаш ва экин экиш борасида ҳам кўмак кўрсатиш ҳақида топшириқ берган эдингиз. Аммо бизда бу кўрсатмангиз тўлиқ бажарилмаяпти. Мен ҳам техника йўқлиги сабаб ажратилган ерни ҳайдай олмаяпман. Туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов кўпчиликнинг олдида ерни ҳайдаб беришни ваъда қилди, аммо ваъдасини бажармади. Ер бекор ётибди, экин экиш кечикмоқда. Нега туман масъуллари ер ажратилган фуқароларга техника ва уруғлик бўйича ёрдам бермаяпти? Қорнидан орттира олмаётган камбағал оилалар техникани қаердан топсин?”

(Бу хабар STга 25 июль куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ТОШКЕНТ вилояти: "Дробилка сабаб чанг-тўзон, қум уйимиз ичигача киради" (ВИДЕО)

"Дробилка сабаб чанг-тўзон, қум учиб уйимиз ичигача киради"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:39 0:00

ЗАНГИОТА. “Тошкент вилояти Зангиота тумани Хонобод қишлоғидан Чирчиқ дарёси оқиб ўтади. Дарё қирғоғида тош майдалайдиган машина – дробилка ўрнатилган. У ишлаганда чанг-тўзон, қум учиб, уйимиз ичигача киради. Қум тишларимиз орасигача кириб, ғижирлайди. Аҳоли саломатлиги ва тинчлиги хавф остида...”

(Бу хабар STга 26 июль куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

НАМАНГАН: "Электр таъминоти корхонаси мижозлар билан ишлаш тартибини қайта кўриб чиқcин" (ВИДЕО)

"Электр таъминоти мижозлар билан ишлаш тартибини қайта кўриб чиқчин"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:31 0:00

НАМАНГАН. “Наманган шаҳридан ёзмокдамиз. Электр таъминоти корхонаси ҳар ой 25-санадан кейин қарздору ҳақдор аҳолини тармоқдан онлайн узиб қўяди. Текширтиргани келсак, одам кўп бўлади. Карантин пайти шундай қилиш тўғрими? Мижозлар билан ишлаш тартибини қайта кўриб чиқишларини сўраймиз”

(Бу хабар STга 26 июль куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

НАВОИЙ вилояти: “Мақсад музқаймоқ орқали ёшлар орасида СССРни тарғиб қилишми?”

НАВОИЙ. “Навоий вилоятидан ёзяпмиз. Советлар зулмидан қутулиш, мустақил ва эркин яшаш катта орзу эди. Бу йил мустақилликнинг 30 йиллиги кенг нишонланади. Лекин охирги пайтларда СССРни эслаш, қўмсаш негадир кўпаймоқда. Масалан, вилоят ҳокимлиги ёнидаги дўконларда СССРни эслатувчи музқаймоқ сотилмоқда. Мақсад музқаймоқ орқали болаларга, ёшларга СССРни тарғиб этишми? Иккита стулда ўтириш ярамайди. Вилоят ҳокимлиги, маънавиятчилар нега бунга муносабат билдирмайди?”

(Бу хабар STга 21 июль куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ФАРҒОНА вилояти: “Туман ҳокими нега Президент маслаҳатчисининг ўринбосари топшириғини бажармайди?”

“Давлат раҳбарининг тегишли топшириғи асосида Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исломов раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи 24.04.2021 йил куни Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида сайёр қабул ўтказган эди. Қабулда шахсан Б.Исломовнинг ўзи Дўстларобод қишлоғи ички йўлларини асфальтлашни туман ҳокими Ш.Йўлдошевга топшириқ қилиб берганди. Ҳоким бир ҳафтада кўчаларни тўлиқ асфальтлашга ваъда берганди. Мана, орадан салкам 3 ой ўтса-да, ваъда бажарилмади. Туман ҳокими нега Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари топшириғини бажармайди?”

(Бу хабар STга 18 июль куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

РОССИЯ: “5-6 бекорчи ўзбеклар юк машиналаридан пул талаб қилмоқда. Уларга чора кўрилмайдими?”

“Россия Федерацияси Оренбург вилояти Соль-Илецк божхона пунктидан ёзяпмиз. Оғир юк машинаси ҳайдаймиз. Ўзбекистондан Россияга мева- сабзавот ташиймиз. Ҳеч қаерда ишламайдиган 5-6 бекорчи ўзбеклар божхона ҳудудига кирган юк машиналаридан 500 рублдан талаб қилмоқда. Бунинг устига, ҳар бир машинадан 3-4 яшик мева олиб қўймоқда. Уларнинг божхонага алоқаси йўқ, бекорчи безорилар! Пул бермасангиз, сизни уришгача боришади. Уларни божхона ҳудудига ким қўймоқда? Нега улар куппа-кундузи қароқчилик қилмоқда? Нега Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари бу тўда билан шуғулланмайди?”

(Бу хабар STга 25 июль куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ҚАШҚАДАРЁ: “Қарши туманидаги бир қатор маҳаллалар аҳолиси газ, сув ва йўл муаммосидан азият чекмоқда”

ҚАРШИ. “Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги Шойхўжа, Мустақиллик, Тинчлик ва Ғубдин маҳаллалари аҳли табиий газ, ичимлик ва оқова сув йўқлигидан арз қилмоқда”, деб хабар беради Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари альянси. Ҳудудларда йўллар ҳам таъмирталаб аҳволда. СССР даврида мазкур маҳаллалар аҳолиси темир-бетон заводи, турли корхоналар ҳамда совхозларда ишлаган. Аммо ҳозир аҳоли ишсизлик сабаб доимий даромаддан маҳрум.

Вилоят газ идораси раҳбарияти мавжуд газ қувурларини кесиб, талон-торож этаётгани ҳақида хабарлар мавжуд. Ҳолбуки, Қарши тумани ҳокими 2021 йил 12 февралда мазкур маҳаллаларни табиий газ билан таъминлаш ҳақида қарор чиқарган. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари альянсига кўра, бир гуруҳ фуқаролар муаммолар ҳал этилишини талаб қилиб, норозилик намойиши ўтказишлари ҳақида маълум қилишган.

(Бу хабар STга 20 июль куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ҚАШҚАДАРЁ: “Интернетга кирсак, IP телевидение ишламай қолади...”

ШАҲРИСАБЗ. “Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри Тутзор МФЙ Жалолиддин Мангуберди кўчасидан мурожаат қиляпмиз. “Ўзтелеком”нинг 65 каналли IP телевидениесига уланганмиз, алоҳида интернет пакет ҳам сотиб олганмиз. Муаммо шундаки, интернетга кирсак, IP телевидение ишламайди, телевизор кўрсак, интернет ишламайди. “Ўзтелеком”га оптик толали интернет ўтказиб беринглар, деб мурожаат қилдик, аммо иложи йўқ дейишди. Ахир, шаҳар марказида, ҳокимлик яқинида яшаймиз-ку! Оптик толали интернетга улаб бериш шунчалик қийинми?”

(Бу хабар STга 24 июль куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

БУХОРО: "Чиқинди тўплаш майдончалари бузилаётганидан норозимиз”

БУХОРО. “Бухородан мурожаат қиляпмиз. 7-микрайон Амир Темур кўчасида яшовчи фуқаролар ҳудуддаги чиқинди тўплаш майдончалари бузилаётганидан норозимиз. 30 дан ортиқ кўп қаватли уйлар учун 2 дона чиқинди тўплаш майдончаси мавжуд. Уларнинг бири поликлиника, иккинчиси кўп қаватли уйлар қурилиши сабаб бузилмоқда. Масъуллардан чиқинди тўплаш майдончасини қолдирган ҳолда қурилиш қилишларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 13 июль куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ST-таъсир: “Масъуллар носозликни тез орада бартараф қилишга сўз беришди” (ВИДЕО)

ST-таъсир: “Масъуллар носозликни тез орада бартараф қилишга сўз беришди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:57 0:00

МАРҒИЛОН. “Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги “Гўдакмозор” қабристони ёнида сув тошаётгани ҳақида мурожаатимиз чоп этилгач, 70 метр қувур олиб келишди. Масъуллар носозликни тез орада бартараф қилишга сўз беришди”.

(Бу хабар STга 13 июль куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

САМАРҚАНД вилояти: “Иш сифатсиз бажарилмоқда. Бу аҳволда сув қувурлари олти ойга бормай тешилади” (ВИДЕО)

САМАРҚАНД вил. – “Иш сифатсиз бажарилмоқда. Бу аҳволда сув қувурлари олти ойга бормай тешилади”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:22 0:00

КАТТАҚЎРҒОН. “Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри Оқ олтин маҳалласи аҳолисига “Обод маҳалла” дастури бўйича ичимлик сув ва канализация ўтказилиши керак. Аммо тендердан шубҳали тарзда ютиб олган фирма ишни сифатсиз қилмоқда. Биринчидан, фақат ичимлик сув ўтказмоқда, аммо канализация тармоғи лойиҳада йўқ. Иккинчидан, 4 та хонадонга 1 та 15 лик ёки 20 лик қувур билан сув ўтказиш учун жой қолдирилмоқда. 4 та хонадонни 1 та 15 лик қувурда ичимлик сув билан таъминлаб бўладими? Учинчидан, ичимлик сув учун полиэтилен қувур ишлатилмоқда ва шағал-тошлар билан кўмиб ташланмоқда. Бу қувурлар эса олти ойга бормай тешилади.

Фирма раҳбарига мурожаат қилсак, Тошкентда ишлайдиган қайси бир қариндошини рўкач қилиб сўровимизни рад этмоқда. Маблағ мақсадли ишлатилмоқдами? Ҳолатни текширишларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 12 июль куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ХОРАЗМ: “Сувсизликдан аҳоли томорқаси ҳам, экин майдонлари ҳам қуримоқда”

ҲАЗОРАСП. “Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани Пичоқчи” қишлоғидан мурожаат қиляпмиз. Пичоқчи қишлоғидаги 5 та маҳалла Жувондур, Пичоқчи, Ҳофизариқ каби учта ариқдан сув ичади. Биргина Мунис Хоразмий МФЙда 897 оиланинг 146 гектар томарқаси, 4 фермернинг 445 гектар пахта майдони мавжуд. Бунга қолган икки маҳалла ер майдонларини қўшиб кўринг! Айни пайтда аҳоли томорқаси ва пахта майдонлари сувсизликдан қуримоқда. Сув бўлмаганидан буғдой ҳосилдорлиги жуда паст бўлди. Сув муаммосини сектор бошлиғи, ҳокимга бир неча маротаба айтдик, аммо натижа йўқ. Маҳаллий раҳбарлар юртбошимиз айтаётгандек, халқни рози қилиш учун ҳаракат қилса бўларди”.

(Бу хабар STга 12 июль куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

НАМАНГАН: “Мутасаддилар ваъда қилган таъмирдан дарак йўқ”

НАМАНГАН. "Наманган шаҳри Давлатобод тумани Олмазор Боғ кўча йўллари ачинарли аҳволда. Аҳоли ўз маблағи билан асфальт қилган эди. Янги сув қувур ётқизилгач, шу ҳолатга тушди. Мутасаддилар анчадан бери қуюқ ваъда беради, аммо таъмирдан дарак йўқ. Қизиқ, “Обод маҳалла” дастури бўйича ажратилган маблағ қаерга кетяпти?"

(Бу хабар STга 14 июль куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

НАМАНГАН вилояти: “Агар бир ҳафта ичида сув берилмаса, 15 йиллик боғимиз қуриб қолади”

ПОП. “Наманган вилоят Поп тумани Чодак қишлоғидан мурожаат қиляпмиз. Абу Али ибн Сино номидаги ўрмон хўжалигида 5 гектар доривор наъматак боғимиз бор. Боғдан ҳар йили камида 20 миллион сўм даромад кўрар эдик. Аммо 2 йилдан бери бизни сув муаммоси қийнайди. Ўтган йили боғимизнинг ярми қуриди. Шунча кўчатни ўстириб ҳосилга киргизишнинг ўзи бўлмайди. Боғимизни қолган ярми айни ҳосилда, лекин сув ичмаганига 50 кундан ошди. Бизга ШФК каналидан насос орқали сув тортиб беришади, аммо насос бошлиғи ҳар-хил бахоналар билан бизга сув бермаяпти. Бу йил ҳам ҳосилдан қуруқ қолдик. Агар бир ҳафта-ўн кун ичида сув берилмаса, қолган дарахтларимиз ҳам қуриб қолади, 15 йиллик боғимиздан ажралиб қоламиз. Илтимос, сув муаммосини ҳал қилиб беринглар”.

(Бу хабар STга 14 июль куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ST-таъсир: “Ўзбошимчалик билан терак кесган фуқарога чора кўриш учун ҳужжат тайёрланмоқда”

“ST’да Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Дуоб қишлоғида рухсатсиз дарахтлар кесилаётгани хабар берилган эди. Мазкур ҳолатни ўрганган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бўйича Деҳқонобод тумани испекцияси бошлиғи Ўктам Жўллиевнинг маълум қилишича, бу ҳолат Дуоб қишлоғида эмас, Сарчашма МФЙ Чуқун қишлоғида содир бўлган. Ҳудудда ўзбошимчалик билан терак кесган фуқарога чора кўриш учун ҳужжат тайёрланмоқда”.

(Бу хабар STга 17 июль куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

СУРХОНДАРЁ: “14 ёшгача болалар нафақасини ололмаяпман”

ШЎРЧИ. “Мен – Гулзебо Очилдиева, Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани Ободон маҳалласида яшайман. Тўрт қизим бор. Туман пенсия жамғармасига 14 ёшга доир нафақа пули тўғрилашга борсам, жамғарма ходимаси сизга берилмайди, деди. Сабаби турмуш ўртоғим давлатга кўп даромад солиғи тўлабди. Турмуш ўртоғим жигар циррози билан оғриган, йиллар давомида даволаниб ишлайди. Бозорда савдо қилади, ишласа-ишламаса, солиқларни тўлайди. Ёшга доир нафақасини тайинлашларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 14 июль куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Давомини ўқинг

ST вилоятларда

XS
SM
MD
LG