Линклар

logo-print logo-print
Ozodlik foydalanuvchilaridan olingan xabarlar
Шошилинч хабар
30 май 2020, Тошкент вақти: 14:20

Sizdan Telegram

ХОРАЗМ – “Кўзбўямачилик! Кўчанинг кўзга кўринадиган қисми асфальтланди-ю, мактаб олди таъмирланмади”

ХОНҚА. “Хоразм вилоят Хонқа тумани Пахтакор маҳалласидан ёзмоқдамиз. Маҳалламиз 2019 йилда “Обод қишлоқ” дастурига тушган эди, лекин Баркамол авлод кўчаси тўлиқ асфальт қилинмай, чала-ярим аҳволда ташлаб кетилди. Хўш, дастурга ажратилган пуллар қани? Нима учун кўчанинг кўзга кўринадиган қисми асфальтланиб, 51-мактаб олди асфальт қилинмади?”

(Бу хабар STга 11 май куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Бошқа мавзу ва янгиликлар

БУХОРО вил. – “Ўқитувчилар болалар оромгоҳида ободонлаштириш ишларига жалб қилинди”

ВОБКЕНТ. “Бухоро вилояти Вобкент туманидаги мактаблар ўқитувчилари “Ёш ирригатор” болалар оромгоҳида ободонлаштириш ишларига жалб қилинди. Бу ҳол меҳнат қонунчилигига ҳам, карантин талабларига зид-ку!”

(Бу хабар STга 27 май куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Яқиндагина таъмирланган дарё ўзанида аллақачон ёриқлар пайдо бўлди”

ҚАШҚАДАРЁ. “Бир неча йил аввал Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманларини боғловчи дарё ўзанида қурилиш ишлари амалга оширилган эди. Бугунга келиб, таъмир ишлари “мендан кетгунча, эгасига етгунча” қабилида қилингани маълум бўлди-қолди. Ушбу қурилиш ишларини қайси комиссия қабул қилиб олган экан? Ҳолат тафтиш этилиб, айбдорлар жазоланиши ва камчиликлар бартараф этилишини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 27 май куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ вил. – “Президент тақиқига қарамай, йўл-патрул масканидаги дарахтлар кесиб ташланди”

ЗАРАФШОН. “Ўзбекистон президентининг 2019 йил 1 ноябрдаги қарори билан дарахт кесишга мораторий ўрнатилган. Аммо шунга қарамай, Навоий вилояти Зарафшон шаҳри йўл-патрул маскани ҳудудидаги дарахтлар кесиб ташланди. Президент белгиланган мораторий йўл-патрул хизматига тегишли эмасми?”

(Бу хабар STга 27 май куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Бошимизга кран қулаб кетмаса эди деб юрак ҳовучлаб ўтирибмиз”

АНДИЖОН. “Мен – М.Шафиева, Андижон шаҳри Навоий шоҳкўчаси 63-уйда яшайман. Кўчамизда шаҳарсозлик талабига зид равишда кўп қаватли уй қурилмоқда. Янги қурилаётган “дом” билан бизнинг ҳовли орасида атиги 5 метр масофа қолдирилган. Оила аъзоларим ҳаёти ҳам хавф остида. Тепамизда ишлаётган автокран тушиб кетмаса эди деб юрак ҳовучлаб ўтирибмиз. Архитектура ва кадастр хулосаларига ҳам қарамай, ноқонуний қурилиш давом эттириляпти...”

(Бу хабар STга 27 май куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН вил. – “Намунавий уйларнинг эшиклари ёпилмайди, ёпилса очилмайди!”

ПОП. “Наманган вилояти Поп туманидан ёзмоқдамиз. Янги қурилган намунавий уйларни қабул қилаётиб, текшириш учун хонадонга кирдик. Афсуски, иш сифатсиз бажарилган. Айрим хоналарда иситиш батареялари йўқ, борида ҳам хонани иситиш учун етарли эмас. Таъмир сифати яхши эмас. Хона эшиклари ёпилмайди, ёпилса очилмайди! Қисқаси, тўлов пулига арзимайди. Қурувчи ва масъул ташкилотлар қаерга қараган? Ҳокимият қандай қилиб қабул қилган?”

(Бу хабар STга 26 май куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА вил. – “Архивга иш билан кирдим-у, ёмон асабим бузилди!”

МАРҒИЛОН. “Фарғона вилояти Марғилон шаҳридан ёзмоқдаман. Иш юзасидан Янги Марғилон шаҳарчасида жойлашган архивга кириб, ёмон асабим бузилди! Ходимлар ўз ишига масъулиятсиз, одамларни умуман менсимайди. Ҳужжат олиш учун айримлар ойлаб қатнамоқда. Одамлар иссиқда навбат кутмоқда, архив раҳбари эса салқин хонада соатлаб мажлис ўтказади. Айрим ходимлар ниқобсиз юрганига нима дейсиз!

Ёши катта бир кишининг қанд касали бор экан, терлаб, ҳансираб нафаси қиса бошлади. Бахтига, укол ва дориси ёнида экан, қабул қилиб ўзига келди. Архив фаолиятини текширадиган ташкилот борми ўзи?”

(Бу хабар STга 26 май куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “ЙҲХБ: Огоҳлантиришимизга ҳам қарамай, юртдошларимиз карантин қоидаларига амал қилмаяпти”

ҚЎҚОН. “Фарғона вилояти Қўқон шаҳри ИИБ ЙҲХБ 1-ТРИБдан ёзмоқдамиз. Юртдошларимиз огоҳлантиришимизга ҳам қарамай, карантин қоидаларига амал қилмаяпти. Кассада навбат. Ҳужжат топширишда ҳам одамлар тартибсиз ҳаракат қилмоқда. Тартиб сақланг, масофага амал қилинг десак, қаршилик қилишмоқда. Ҳурматли юртдошлар, илтимос, карантин талабларига амал қилинглар! Ахир, бу касаллик жуда жиддий оқибатларга олиб келади”.

(Бу хабар STга 26 май куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Шўртангазкимё” таркибидаги бўлим хусусийлаштирилиб, ипотека тўловида муаммога дуч келяпмиз”

ҚАШҚАДАРЁ. “Мен – Ҳайитой Мелиқулова, Қашқадарё вилояти Шўртан қўрғони 46-уйда яшайман. “Шўртангазкимё” мажмуасида ишлаб, 2015 йил июль ойида нафақага чиққанман. 2014 йилда Шўртан қўрғонида жойлашган намунали уйлардан олганман. Нафақага чиққаним сабабли уй тўловини тўлаши учун ўғлим Ҳусниддин Қурбоновни 2016 йил июнь ойидан мажмуа тизимидаги чорвачилик бўлимига оддий ишчи сифатида сифатида қабул қилишди. Шу кунгача уй тўловини мунтазам тўлаб келмоқда эди. Аммо ўғлим ишлаётган чорвачилик бўлими хусусийлаштирилиб, бошқа фуқарога сотилди. Энди ўғлим уй тўловини қандай қайтаради?

Мен иш жараёнида соғлиғимни йўқотдим. Нафақа пулим даволанишга ҳам етмайди. Мен намунали уй олаётганимда, “Шўртангазкимё” мажмуаси уй тўловини 15 йил давомида амалга оширишимда кафолат берган эди. Ўғлимни мажмуа таркибидаги цехларга қабул қилишларини сўрайман”.

(Бу хабар STга 26 май куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СИРДАРЁ – “5000 аҳоли ариқ сувини ичар эди, эндиликда у ҳам қуриб қолди”

ОҚОЛТИН. “Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Бўстон МФЙдан ёзмоқдамиз. Эсимизни таниганимиздан бери 5000 аҳоли ариқ – лотокдан сув ичиб келади. Пули борлар тоза сув сотиб олиб ичади. Ҳозирда лотокларда ҳам сув қуриб, одамлар ҳам, ҳайвонлар ҳам қийин аҳволда қолди. Дренажлардаги сувни қайнатиб берсак, чорва молларимиз ҳам ичмаяпти. Туман раҳбарларининг эса халқ билан иши йўқ...”

(Бу хабар STга 25 май куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД вил. – “Деразамиз олдида ўрик оппоқ бўлиб гуллаш ўрнига ахлат тоғи уюлиб ётибди!”

КАТТАҚЎРҒОН. “Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри Гўзалкент МФЙ Бобур кўчасидан мурожаат қилмоқдамиз. Кўп қаватли уй ёнидаги йўллар таъмирланганига бир йил ҳам бўлмай, абгор аҳволга келиб қолди.

Деразамизнинг шундоққина тагида маиший чиқинди йиғиш жойи ўрнатилган, ёнидаги ариққа чиқинди тўлиб кетган, ҳидига чидаб бўлмайди. Чиқинди олиб кетиш хизматининг бу билан иши йўқ. Майли, деразамиз олдида ўрик оппоқ бўлиб гулламасин, ҳеч бўлмаса ахлатдан тозалансин!”

(Бу хабар STга 24 май куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА вил. – “Поликлиника шунчалик қашшоқми? Рентген плёнкасини олгани ҳам қурби етмайдими?”

ҚУВА. “Фарғона вилояти Қува туманидан ёзмоқдамиз Туман марказий поликлиникаси янги таъмирланган, барча жиҳоз ва қулайликларга эга. Лекин бу ерда тамагирлик авж олмоқда. Биргина рентгенга тушиш учун 22 минг сўм тўлаш керак. Майли, жон ширинлиги учун 22 минг сўм кўзга кўринмайди. Лекин бунинг учун кўчада навбатда туриб, бир аптекадан жетон сотиб оласиз: на чек берилади, на кирим қоғози. Поликлиника шунчалик қашшоқми? Рентген плёнкасини олгани ҳам қурби етмайдими? Ё аҳоли тўлаётган пул кимнингдир чўнтагига кетмоқдами?”

(Бу хабар STга 23 май куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Тангу тор йўлимиздан арава ҳам зўрға ўтади”

АНДИЖОН. “Андижон шаҳри Пахтакор МФЙ Мевазор кўчасидан ёзмоқдамиз. Биз фойдаланиб келаётган йўл тангу тор ва яроқсизлигидан махсус транспорт воситалари тугул, ҳатто енгил арава ҳам зўрға ўтади. Шаҳар, вилоят ҳокимтўраларига бир неча бор мурожаат қилдик, аммо натижа бўлмади. Ёнғин ёки бирор табиий офат рўй берса ҳам, одамларни эвакуация қилиш жуда қийин...”

(Бу хабар STга 25 май куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “Уч йилдан буён қўйнимизни пуч ёнғоққа тўлдириб келишади”

ПАЙАРИҚ. “Самарқанд вилояти Пайариқ туман Кўктепа маҳалласидан ёзмоқдамиз. Фарзандларимиз жуда абгор йўлдан мактабга қатнайди. Ёмғирли кунларда болаларимизнинг уст-боши расво бўлади. Йўл таъмири масаласида президент порталигача мурожаат қилдик. 2020 йил март ойида масъул ходим келиб, йўл йилнинг 2-чорагида таъмирланиши, бунинг учун 150 миллион сўм ажратилганини айтиб, аризамизни ёпиб кетди. Аммо қўйнимизни пуч ёнғоққа тўлдириб кетган экан. Иккинчи чорак ҳам тугамоқда, аммо таъмирдан дарак йўқ. Халқни қачонгача алдашади?”

(Бу хабар STга 20 май куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “Пластик чиқиндининг ҳар жойга ташланаётганидан ҳайвонлар азоб тортмоқда” (ВИДЕО)

ФАРҒОНА – “Инсонларнинг пластик чиқиндини билган жойда ташлаётганидан ҳайвонлар азоб тортмоқда”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:57 0:00

ФУРҚАТ. “Фарғона вилояти Фурқат тумани Ўртақўрғон қишлоғидан ёзмоқдамиз. Тумшуғига баклашка кириб қолган ит кўпдан бери шу аҳволда юрибди. Ушлашга ҳаракат қиляпмиз, лекин тутқич бермаяпти. Одамлар дуч келган жойга ташлаб кетаëтган пластик дастидан бечора ҳайвон азоб чекаяпти..”

(Бу хабар STга 19 май куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Уйини сел ювиб кетганларга ким ёрдам беради?!” (ВИДЕО)

ҚАШҚАДАРЁ – “Уйини сел ювиб кетганларга ким ёрдам беради?!”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:44 0:00

ШАҲРИСАБЗ. “Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Саксонкапа қишлоғидан ёзмоқдамиз. Бир неча марта сел келиб уйларимизни ювиб кетди. Турли ташкилотларга, туман ва вилоят ҳокимлигига ёрдам сўраб бордик, аммо ҳеч қандай ёрдам берилмаяпти...”

(Бу хабар STга 19 май куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ – “Икки қаватли уйлар атрофини ноқонуний савдо қилувчилар эгаллаб олган”

ШЕРОБОД. “Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Каттаҳаёт МФЙдан ёзмоқдамиз. Икки қаватли уйлар атрофини ноқонуний савдо қилувчилар эгаллаб олган. Уйимизда тинч ўтиролмаймиз, ваҳоланки, деҳқон бозори расталари бўшаб ётибди...”

(Бу хабар STга 19 май куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ЖИЗЗАХ – “Асфальт йўлни бир умр орзу қилиб ўтамизми?!”

ҒАЛЛАОРОЛ. “Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Гадой қишлоғидан мурожаат қилмоқдамиз. Ички кўчаларимиз аянчли аҳволда. Неча йилки, оталаримиз шу йўлдан фойдаланди. Энди бизга “мерос” бўлди. Аҳвол шу зайлда давом этса, набираларимиз келажакда бундан-да равсо йўллардан фойдаланади! Бу аҳволга эътибор қаратадиган масъуллар борми? Ё асфальт кўчаларни бир умр орзу қилиб ўтамизми?!”

(Бу хабар STга 18 май куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Одамлар “жин кўприк”дан йиқилиб майиб-мажруҳ бўлмоқда, ҳокимият эса қуруқ ваъда билан алдамоқда”

ҚАМАШИ. “Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Калтатой қишлоғидан ёзмоқдамиз. Кўпригимиз яроқсиз. Сел келса, қамалда қоламиз. ҚВПга ҳам ўтолмаймиз. Тоби қочганлар ва ҳомиладорларни замбилда олиб ўтамиз. Шу “жин кўприк”дан ўнлаб қишлоқдошимиз йиқилиб майиб бўлган, яна бири вафот этган. Ҳомиладорларнинг боласи тушган. Ушбу муаммо бўйича интернет сайтларда ҳам мақола чиқди. Туман ҳокимлиги эса 2015 йилдан буён қуруқ ваъда бериб алдаб келмоқда. Кўп сонли аҳоли қачонгача ҳаётини хавфга қўяди? Қачонгача сел келса қамалда қолади?!”

(Бу хабар STга 18 май куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Йиғ-йиғ яна бошланди! Ўқитувчиларга мактаб таъмири учун ўлпон солинди”

АНДИЖОН. “Андижон тумани ХТБга қарашли 36-умумтаълим мактабидан ёзмоқдамиз. Мактаб таъмири учун синфи бор ўқитувчилардан 75 минг, синфи йўқлардан 150 минг сўм пул йиғилмоқда. Ўзи шундоқ ҳам йил давомида ҳар ойда турли баҳоналар билан маошимиздан 50-60 минг сўмдан ушлаб қолинади. Очиғи, ўқитувчилар директор устидан арз қилгани ҳам қўрқамиз. Чунки акаси ИИБ тизимида мансабдор. Аммо биз мансабдорлар хоҳиши эмас, қонун устувор жамиятда яшашни истаймиз. Ноқонуний йиғимларга чек қўйилишини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 18 май куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Ўз пулимизга муаммо сотиб олган эканмиз!”

АНДИЖОН. “Андижон шаҳри Мусаев кўчасидаги намунали уйлардан ёзмоқдамиз. Уйлар фойдаланишга топширилганига 2 йил бўлди, лекин ҳали ҳам муаммоларимиз тугагани йўқ. Қурувчини чақирсак, келиб кўрмайди ҳам. Ўз пулимизга ўзимиз муаммо сотиб олган эканмиз! Майда-чуйда муаммоларни ўзимиз ҳал қиляпмиз, лекин подвал масаласини ҳал эта олмаяпмиз...”

(Бу хабар STга 17 май куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Тонгги соат 5 да мажлис! Ҳоким ўринбосари меҳнат қонунчилигига шу қадар ҳам беписандми?!” 

АНДИЖОН. “Вилоят ҳокими ўринбосари Р.Исматуллаев тонгги соат 5 да йиғилиш чақириб, соат 4:30 да манзилга етиб келишни талаб қилмоқда. Ҳоким ўринбосари меҳнат қонунчилигига шу қадар ҳам беписандми?!”

(Бу хабар STга 17 май куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СИРДАРЁ – “Уйимизни ҳамон сув босиб ётибди. Аммо маҳалла ҳам, ҳокимият ҳам ёрдам бермаяпти” (ВИДЕО)

СИРДАРЁ – “Уйимизни ҳамон сув босиб ётибди. Аммо маҳалла ҳам, ҳокимият ҳам ёрдам бермаяпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:42 0:00

ОҚОЛТИН. “Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Навоий маҳалласидан мурожаат йўлламоқдаман. Сув тошқинида жабр кўрганмиз. Уйимизни ҳамон сув босиб ётибди. Аммо маҳалла ҳам, ҳокимият ҳам ёрдам бермаяпти. Нима қилайлик?..”

(Бу хабар STга 17 май куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “ST-таъсир: Ҳудуд ахлатдан тозаланди, махсус қутилар ҳам қўйилди” (ВИДЕО)

“ST-таъсир: Ҳудуд ахлатдан тозаланди, махсус қутилар ҳам қўйилди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:41 0:00

АНДИЖОН. “Мактубимиз “Сиздан Телеграм”да чиққач, 5-микрорайондаги ахлатлар тозаланди. Ахлат қутилар ҳам қўйилди. Озодликка раҳмат!”

(Бу хабар STга 16 май куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Кўп қаватли уй аҳли чиқиндихонадан тарқалаётган нохуш ҳиддан безиб кетди” 

АНДИЖОН. “Андижон шаҳри Қоратут МФЙдан ёзяпмиз. 5-кичик даҳадаги 41-мактаб яқини ахлатхона бўлиб кетган. Бу ердан тарқалаётган нохуш ҳид кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолини бездирди. Неча йилдан буён махсус чиқиндихона қурилишини талаб қилиб келамиз. Аммо натижа йўқ. Айтганча, чиқиндихона ёнида ичимлик сув қувури ёрилиб, неча ойдан буён сув оқиб ётибди...”

(Бу хабар STга 12 май куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

БУХОРО – “Ногирон аёл: Қайта-қайта мурожаатларимдан кейин ажратилган эски уйда яшаш учун шароит йўқ”

КОГОН. “Мен – Истат Муҳиддинова, Бухоро вилояти Когон туманидан мурожаат йўлламоқдаман. Ёшим 35 да. Ёлғиз она сифатида фарзанд ўстиряпман. Боқувчим йўқ. 2-гуруҳ ногирониман. Чап қўлим ўсмай қолган. Менга ягона буйрак ташхиси ҳам қўйилган. 11 йилдан бери онамнинг уйида фарзандим билан яшаб келамиз. Когон шаҳри ҳокимлигига имтиёзли уй беришларини сўраб кўп бора мурожаат қилганман.

2019 йил сентябрь ойида ҳарбий қисмнинг эски “дом”ларидан бир хонали уй берилди. Аммо бу уйда яшаш учун шароит йўқ. Ҳатто эшиклари ҳам йўқ. Ҳожатхона, ваннахона ҳам ачинарли аҳволда.

Уйни таъмирлаш мақсадида нафақа ҳужжатимни қўйиб бир ярим милион сўм кредит олганман. Аммо моддий томондан жуда қийналиб қолдим. Мутасаддилардан кўмак сўрайман”.

(Бу хабар STга 12 май куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Давомини ўқинг

ST вилоятларда

XS
SM
MD
LG