Линклар

logo-print logo-print
Ozodlik foydalanuvchilaridan olingan xabarlar
Шошилинч хабар
17 сентябр 2019, Тошкент вақти: 18:39

Sizdan Telegram

ЖИЗЗАХ – “Ахлат ёқаётган қўшни дастидан ойнамизни оча олмаяпмиз”

ЖИЗЗАХ. “Жиззах шаҳри Кимёгар маҳалласи Сайилгоҳ кўчасида жойлашган 25-уй аҳли номидан ёзмоқдамиз. “Дом”имиз ёнидаги ҳовли эгаси атроф-муҳитни ифлослантириб, ахлат ёқади. Унинг дастидан ҳатто ойналаримизни ҳам оча олмаяпмиз...”

(Бу хабар Озодликка 6 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Бошқа мавзу ва янгиликлар

САМАРҚАНД – “Намунали уйлар девори бир йилга бормай ёрилиб кетди” 

НУРОБОД. “Самарқанд вилояти Нуробод тумани Жом қишлоғидан ёзмоқдаман. 2018 йили қишлоғимизда “Обод қишлоқ” дастури бўйича намунали уйлар қурилган эди. Уй расман битган, аммо яшашга тайёр эмас. Деворлар ёрилган. Озгина ёмғир ёғса ҳовли ичида 20-30 см сув йиғилади. Бетон ариқчалар ҳам қилинмаган.

Қурувчилар ортидан чопиб чарчадик. Биз кредит тўлайликми ё янги уйни қайтадан ремонт қилайликми? Қурувчи фирмалар ишини ким назорат қилади?”

(Бу хабар Озодликка 15 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Тадбиркор: банклар турли баҳоналар билан кредит беришдан бош тортмоқда”

Андижонлик тадбиркорнинг янги лойиҳаси

АНДИЖОН. “Андижон шаҳридан мактуб йўлламоқдаман. Тадбиркор Рустам Содиқовман. Фаолиятимни кенгайтириш учун 24 сотих ер олганман. Шу ерга айланма маблағимдан 2 қаватли бино қурдим. Бу ерда аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи хоналар, чойхона ва маҳалла гузари ташкил қилмоқчиман. Маблағ етишмаганидан бир неча банкка кредит сўраб мурожаат қилдим. Лекин банклар турли баҳоналар билан ҳужжатларимизни қайтармоқда. Ахир, президентимиз тадбиркорларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш кераклигини айтмоқда-ку!

Вилоят ҳокими ўтказган йиғилишида шу масалада мурожаат қилганман. Банк раҳбарига мурожаатимизни ижобий ҳал қилиш тайинланган. Лекин ҳалигача натижа йўқ. Банклар биз каби кичик бизнес субъектларига кредит ажратмаса, кимга кредит ажратади?!”

(Бу хабар Озодликка 12 сентябрь куни келган.)

Тадбиркор лойиҳаси
Тадбиркор лойиҳаси

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

БУХОРО – “Муҳандислик институти ўқитувчи ва талабалари мажбурий меҳнатга жалб этилмоқда”

БУХОРО. “Бухоро муҳандислик-технология институтидан ёзмоқдамиз. Мамлакат раҳбарияти мажбурий меҳнатнинг олдини олишга қаратилган қарор ва фармонлар қабул қилган бир вақтда институт маъмурияти ўқитувчилар ва талабаларни мажбурий меҳнатга мажбурлаётгани ҳақида ёзган эдик.

Шундан кейин институт ўқув бошқармаси бошлиғига мажбурий меҳнат ҳолати бўйича маъмурий жазо берилди. Шу ўринда ҳақли савол: институтдаги мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслигини аввало ректор назорат қилмайдими? Ё ҳуқуқбузарлик фош бўлиб қолса пастдагилар жазо олиши одатий ҳолми?

Институтда қурилиш ишлари тугалланмаган, талабалар уйлари тайёр эмас, ходимлар ва талабаларни мажбурий меҳнатга “ихтиёрий” асосда “ватанпарварлик” ниқоби остида жалб этиш давом этмоқда...”

(Бу хабар Озодликка 14 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “XXI асрда шундай мактаб қолганига ишонмайсиз!” 

ЧИРОҚЧИ. “Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан ёзмоқдамиз. Суратларни кўриб, ўтган асрга оид бинолар деб ўйлаётган бўлсангиз, адашасиз. Бу Чироқчи туманидаги 156-мактаб биноси. Юзлаб ўқувчи ушбу номақбул шароитда ўқишга мажбур. Мутасаддилар янги мактаб қуриш ҳақида ўйламайди. Масъул идорага мурожаат қилиш эса хавфли. Муаммони ҳал этиш ўрнига мурожаатчини ишдан ҳайдайдилар...”

(Бу хабар Озодликка 13 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “ST’да қайта-қайта ёзилгач, азот заводи ишчиларига 1 миллиондан берилди”

ФАРҒОНА. “Фарғона азот заводи ишчилари номидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да бир неча марта моддий рағбатлантириш масаласида мактубимиз чиқди. Ҳақиқат бор экан! Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан 1 миллион сўмдан мукофот пули берилди. Мана шундай рағбат бўлиб турса, ишчи-ходимлар кўнгли кўтарилиб самарали ишлайди. Завод раҳбариятига ишчи-ходимлар номидан миннатдорлик билдирамиз”.

(Бу хабар Озодликка 15 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – “ST’да ёритилгач, ҳудуд ахлатдан тозаланиб, ободонлаштириш соҳаси раҳбарлари қаттиқ огоҳлантирилди”

“Cиздан Телеграм”да Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокимлиги ёнида чиқинди тўпланиб ётгани ҳақида мактуб чоп этилган эди. Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Хатирчи тумани инспекцияси бошлиғи А.Жамиловга кўра, “Тоза ҳудуд” ДУК филиали ва туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан ҳудуд чиқиндидан тозаланди. Маълум қилинишича, ахлат тўпланишига йўл қўйган “Тоза ҳудуд” ДУК филиали ва туман ободонлаштириш бошқармаси раҳбарлари қаттиқ огоҳлантирилди.

(Бу хабар Озодликка 15 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “ST’да ёритилгач, газ идораси аҳоли баллонларини тўлдириб бермоқда”

ЖАЛАҚУДУҚ. “Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Тошлоқ МФЙ Муштарий кўчасидан ёзмоқдамиз. Куни кеча “Сиздан Телеграм”да 4 ойдан бери газ баллонларимизни тўлдириб беришмаётгани ҳақида мактубимиз чоп этилган эди. Мактубимиз чиқиши билан баллонларимизни олиб кетишди. Газ баллони учун пул ҳам олишмади. “Аввал тўлдириб келайлик, ҳақини кейин оламиз” дейишди. Баллонларни тез муддатда тўлдириб келишади деган умиддамиз. Муаммони ёритгани учун Озодликка раҳмат деймиз”.

(Бу хабар Озодликка 14 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – “Усти ялтироқ, ичи қалтироқ: қаровсиз қолган шифохона қачон таъмирланади?” 

УЧҚУДУҚ. “Навоий вилояти Учқудуқ шаҳридан ёзмоқдамиз. Сиртдан қараганда, Учқудуқ шифохонасида ҳаммаси рисоладагидек. Аммо ичкарига кирсангиз, асл манзарини кўрасиз. Усти ялтироқ, ичи қалтироқ дегани айни шу!

2010 йилда бошланган қурилиш ўлда-жўлда қолиб кетган. 2016 йилда шифохона биносининг бир қисми ишга туширилган. Қолган қисми вайрон бўлиб ётибди. Эшитишимизча, охирги келган қурувчи фирма бино авария ҳолатида деб таъмирни тўхтатган.

Вазиятни ўрганиш учун Тошкентдан келган мутасаддилар ярим вайрона бинони томоша қилиб суратга туширишдан бошқасига ярамаяпти. Бино яроқсиз бўлса, нега ярми ишлаб турибди? Қолган қисми қачон таъмирланади? Бу саволларга жавоб берадиган мутасадди борми?”

(Бу хабар Озодликка 11 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ХОРАЗМ – “Солиқ идораси тадбиркорларни яна обунага мажбурламоқда”

УРГАНЧ. “Хоразм вилояти Урганч туман давлат солиқ инспекцияси тадбиркорларни обунага мажбурламоқда. Тадбиркорлар ҳали-ҳануз қонунсизлик давом этаётганидан ҳам ҳайратда, ҳам қайғудамиз. Адлия вазирлиги барча давлат органларини тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга чорлаш мақсадида “Сен тадбиркор учун нима қилдинг” акцияси ўтказишини эълон қилган бир пайтда солиқлар бизни обунага мажбурлаш йўли билан “қўлламоқда!”

(Бу хабар Озодликка 10 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СИРДАРЁ – “Обод маҳалла” дастури бўйича хўжакўрсинга қилинган ишлар тафтиш этилсин”

СИРДАРЁ. “Сирдарё тумани Тараққиёт маҳалласидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да аввал ҳам мактубимиз чоп этилган эди. Қисқаси, ҳудудимизда “Обод маҳалла” дастури бўйича хўжакўрсинга қилинган ишлардан кўнглимиз тўлмади.

Оддий бир мисол: мактаб ёнидаги пиёдалар йўлакчаси ёнида 3 фазали электр кабель тортилган. Бу симлар узилиб ўқувчилар устига тушмайди деб ким кафолат беради? Қилинган ишлар сифатини ким назорат қилади? Ҳудудимизда амалга оширилган ишларни тафтиш қилишларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 9 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Газ баллонларини алиштириб беришларини тўрт ойдан бери интиқ кутяпмиз” 

ЖАЛАҚУДУҚ. “Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Тошлоқ МФЙ Муштарий кўчасидан ёзмоқдамиз. Газ баллонини 4 ойдан бери алиштиришмайди. 10 кунча аввал алиштириб беришар экан деган гап чиқди. Кўзимиз тўрт кутяпмиз, аммо газчилардан дарак йўқ. Баллоннинг “таги кўриниб қолди”, чойни аллақачон ўчоқда қайнатяпмиз.

Ҳар сафар баллон алиштириш учун мутасаддиларга арз қиламиз, кези келса ялинамиз. Ахир, қувур орқали газдан маҳрум этишди. Энди ҳеч бўлмаса баллонни вақтида тўлдириб беришсин!”

(Бу хабар Озодликка 13 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “ST’да ёзилгач, мактаб ёнидаги йўл асфальтланди”

АСАКА. “Андижон вилояти Асака туманидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да йўл масаласида мактубимиз чиққач, туман ҳокимлиги 59-мактаб олдидаги йўлни асфальт қилиб берди...”

(Бу хабар Озодликка 12 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Канал сувини ичаётган аҳоли: болаларимиз саломатлигидан хавотирдамиз”

НИШОН. “Қашқадарё вилояти Нишон тумани Таллимаржон шаҳарчаси Тинчлик МФЙдан ёзмоқдамиз. Ҳудудимизда “Обод маҳалла” дастури бўйича қурилиш ишлари бошланган. Дастур баҳона ичимлик суви муаммоси ҳал бўлар деб ўйлаган эдик. Лекин тескариси бўлди. Шу вақтгача ўн кунда бир кун бир соатгина ичимлик суви берилар эди, энди шу ҳам йўқ. Аҳоли канал сувини тиндириб ичиб келмоқда. Ўзимиздан ҳам кўра¸ болаларимиз саломатлигидан хавотирдамиз...”

(Бу хабар Озодликка 11 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Ўқувчилар лой кечиб юрмасин!”

СЕРГЕЛИ. “Тошкент шаҳри Cергели туманидан ёзмоқдамиз. Қўшқўрғон 4-тор кўчаси ва Қўйлиқ-5 мавзеси оралиғидаги йўл таъмирталаб аҳволда. Яна денг, бу – 266-умумий ўрта таълим мактабига олиб борувчи йўл! Мутасаддилар катта ёшлиларни ўйламаса ҳам¸ ҳеч бўлмаса болаларни ўйласин. Ўқувчи фарзандларимиз лой кечиб юрмасин!”

(Бу хабар Озодликка 7 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ – “ST’да мактубимиз чиққач, раҳбарият икки ойлик маошимизни берди”

Иллюстратив сурат

ШЎРЧИ. “Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги “Мўмин текстил” корхонасидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да иш ҳақимиз вақтида берилмаётгани ҳақида мактубимиз чоп этилгач, июнь ва июль маошининг 90 фоизи берилди. Август ойлигини ҳам тез кунларда беришларини кутиб қоламиз. Озодликка фабрика ишчилари номидан раҳмат айтамиз”.

(Бу хабар Озодликка 12 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “Уран қазиб олинадиган иқлими оғир туманимизда болалар шифохонаси йўқ” 

НУРОБОД. “Самарқанд вилояти Нуробод туманидан ёзмоқдамиз. Туманимиз Самарқанд вилоятининг энг чекка чўл ҳудуди ҳисобланади. Ҳудудимизда уран қазиб олингани сабаб иқлим шароити оғир. Бутун Андижон вилояти майдонига тенг келадиган аҳоли пунктлари жуда тарқоқ жойлашган.

Аҳоли 147 минг киши, шундан 57 минг нафари болалар. Мактабгача таълим соҳаси эътиборга муҳтож. Болаларни қамраб олиш кўрсаткичи жуда паст.

Тиббий хизмат соҳаси ҳам эътибордан четда қолган. Тумандаги ягона тиббиёт бирлашмасида болалар бўлими қисқартириб юборилган. Биз бу тўғрида 2015 йилдан буён мутасадди ташкилотларга бир неча марота мурожаат қилдик, аммо мурожаатларимиз тиббиёт бирлашмаси бош врачига юбориляпти. Бош шифокор эса масалани ҳал қилиш ўрнига ходимларга тазйиқ ўтказмоқда.

Мутасаддилардан мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш, тиббиёт бирлашмаси таркибида болалар бўлимини қайта очишда ёрдам кутиб қоламиз”.

(Бу хабар Озодликка 12 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “Ошпаз аёл: санаторий раҳбари адлия идораси талабига бўйсунмаяпти”

КАТТАҚЎРҒОН. “Мен – Меҳринисо Мирзаева, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидан ёзмоқдаман. 2019 йил 11 январдан буён “Марварид” санаторийсида ошпаз вазифасида ишлардим. Жорий йил 19 июль куни санаторий раҳбарияти “аризангни ёзиб ишдан кет”, деди. Мен ўз вазифамни талаб даражасида бажариб келаётганим, фаолиятимдан бирор мижоз норози бўлмаганини айтдим. Барибир ишлагани қўймади. Кейин адлия идорасига ариза билан мурожаат қилдим. Адлия текширув ўтказиб, мени ноқонуний ишдан бўшатгани ҳақида тақдимнома киритди. Лекин санаторий раҳбарияти адлия талабига ҳам бўйсунмади, “Қўлингдан келганини қил!” деди. Мана, президентимиз яқиндагина аёлларга тазйиқларнинг олдини олиш ҳақида ҳужжатга имзо чекди. Мутасадди идоралар менга нисбатан қилинаётган ноҳақликка муносабат билдиради деган умиддаман”.

(Бу хабар Озодликка 11 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Йўлларимиз асфальт бўлиши учун кўчамизда бирор мансабдор яшаши шартми?”

ДЕҲҚОНОБОД. “Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Қорашина шаҳарчасидан ёзмоқдамиз. Ҳудудимиздаги Нодира ва Гулистон кўчаларига асфальт ётқизилмоқда, лекин икки кўча ўртасидаги Нодира-0 кўчаси эътибордан четда қолмоқда. Ҳокимият вакилларига мурожаат қилсак, тайинли жавоб айтишмади. Йўлларимиз асфальт бўлиши учун кўчамизда бирор мансабдор яшаши шартми? Ҳокимиятдан кўчамизни асфальтлаб беришларини талаб қиламиз”.

(Бу хабар Озодликка 12 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “ST’даги шикоятдан сўнг ҳокимлик бекатдаги ноқонуний гўшт дўкони бузилишини билдирди

“Сиздан Телеграм”да Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги жамоат транспорти бекати сотувга қўйилгани ҳақида мактуб чоп этилган эди. Оқдарё тумани ҳокимлиги ушбу масалада қуйидаги жавоб хатини йўллади:

“Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 31 декабрдаги 636-сонли, 1997 йил 2 майдаги 278-сонли, 1998 йил 31 декабрдаги 543-сонли, Самарқанд вилоят ҳокимининг 1997 йил 16 августдаги 150-Қ-сонли қарорлари, йўриқномаси, Янгиқўрғон ҚФЙнинг 1995 йил 6 июндаги 03-Қ-сонли қарори, Оқдарё туман йўл қурилиш бошқармасининг 1995 йилдаги ижара шартномаси, Оқдарё туман давлат бино-иншоотлар ва ер кадастр бўлимининг 2005 йилдаги 275-сонли маълумотномасига асосан, ушбу мақолада кўрсатилган Оқдарё тумани Янгиқўрғон МФЙ Янгиқўрғон қишлоғи ҳудудидаги 4Р58б М-37 автойўлидан Янгиқўрғон қишлоғига автомобиль йўлининг 4 км.да жойлашган автобекат биносида қурилган савдо дўкони биноси учун туман ҳокимининг 2006 йил 14 мартдаги 296-Қ-сонли қарори билан фуқаро Эгамов Аъзамга эгалик ҳуқуқи берилган ва фақат савдо дўкони унинг номига хусусий мулк сифатида кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиб, давлат рўйхатидан ўтказилган.

Шунга кўра, биргина автобекат биносига қўшиб қурилган савдо дўкони хусусий мулк сифатида берилган бўлиб, автобекат биноси ўз ўрнида қолиб, фаолият кўрсатилаётгани маълум қилинди.

Фуқаро Аъзам Эгамов автобекат биносини эмас, балки унга қўшиб қурилган савдо дўконини сотмоқчи бўлиб эълон ёзиб қўйгани, бугунги кунда ушбу дўконни ўғли билан биргаликда ишлатаётгани сабаб сотиш фикридан қайтганини маълум қилди. Шунингдек, автобекат биноси айвони олдига ўзбошимчалик билан пластик ром ўрнатиб, ноқонуний равишда фойдаланиб келинаётган гўшт дўконини бузиб, йўловчилар автобекат сифатида фойдаланишлари учун шарт-шароит яратиб бериш мажбуриятини олди ва бу ҳақда тушунтириш хати ёзди”.

(Бу хабар Озодликка 21 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ХОРАЗМ – “Канализациядаги ахлатни махсус машинада чиқартирарканмиз?!”

УРГАНЧ. “Хоразм вилояти Урганч тумани Ҳожибойлар маҳалласи аҳли номидан ёзмоқдамиз. Урганч–Янгиариқ йўлида жойлашган намунали уйлар олдида хусусий пудратчилар томонидан кўп қаватли уйлар қурила бошлади. Қурилиш бўладиган ер майдони экин экишга мўлжалланган қўшимча томорқа эди. Тупроқ унумдорлигини текширувчи ташкилотлар ер экин экишга яроқсиз деб хулоса берди. Ҳолбуки, расмларга эътибор қилсангиз, полиз экинлари яхши ҳосил бераётганини кўрасиз.

Яна бир муаммо. Урганч туман ҳокимининг қарори билан қурилаётган кўп қаватли уйларнинг канализация тизими марказий канализация қувурига уланмайди. Пудратчининг сўзига қараганда, уйни сотиб олганлар ҳар ҳафта канализация чиқиндисини машинада чиқартириши керак бўлади. Бу уйнинг бўлажак эгаларига ноқулайлик туғдириб қолмай, маҳаллий аҳолига азият ҳамдир. Ахир, канализация тизими ишламаса, ҳаммаёқни бадбўй эгаллайди-да!

2018 йил баҳорда ушбу ҳудуд орқали президентлар Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳаммедов “Туркманлар” маҳалласига ўтган эди. Эндиликда қандайдир йўллар билан рухсат олиб, талабга жавоб бермайдиган тарзда уй қурилмоқда”.

(Бу хабар Озодликка 11 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “Вино заводида газ бор, аммо оддий халқнинг куни ўтинга қолган!”

ТАЙЛОҚ. “Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани Боғизоғон МФЙ маҳалласидан ёзмоқдамиз. Ҳудудимизда 2004 йилдан бери газ йўқ. Мактаб ва боғчалар ҳам хоналарни ўтин билан иситади.

Боғизоғон бўйича фақат ҳарбий округ ва вино заводида мунтазам газ бор. Шу йил вино заводидан маҳалланинг 20 та хонадони ва боғчага газ тортишди, аммо қолганларга бермаймиз дейишди. Маҳалла аёллари порталга ёзган эди, тумандан келиб қўрқитиб “газ бор” деган тилхатга қўл қўйдириб кетишди.

Газ йўқлигидан кўмир ва ўтин қимматлаб кетади. Бир оила қишни ўтказиш учун 6 миллион сўм харажат қилиши керак. Одамлар ўтинни аранг топади, кўмирни сотиб олишга эса ҳамманинг ҳам қурби етмайди.

Мана, ҳарбий округ ва вино заводида бор экан, демак, қолган аҳолига ҳам газ етказиб бериш имкони мавжуд экан-да! Оддий аҳолига ҳам газ берилишини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 11 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Халқ таълими бўлими раҳбари нега камчиликларни хаспўшлашга уринади?”

ЧИРОҚЧИ. “Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан ёзмоқдаман. Куни кеча Телеграмдаги “Чироқчи24” каналида Чироқчи туман халқ таълими бўлими мудираси Назира Абраеванинг мурожаати эълон қилинди. Мудиранинг айтишича, яқинда ижтимоий тармоқда 170-мактаб деб тарқатилган суратда аслида 116-мактаб акс этган. Халқ таълими мутасаддиси ўша суратдаги бино “cнос”га тушганини қайд этади. Шунингдек, 116-мактабнинг 1971 йилда қурилган биносини кўрсатиб, таълим маскани иссиқлик ва электр энергияси билан таъминланганини айтади. Ваҳоланки, 116-мактабнинг печлари 50 йилдан бери янгиланмаган. Суратларда электр таъминоти қай аҳволда эканини ҳам кўришингиз мумкин. Ҳатто мактаб атрофи ҳам ўралмаган-ку. Қанақа ободонлаштириш ҳақида гапириш мумкин?!

Таълим раҳбарлари кўзбўямачилик билан тизимдаги камчиликларни хаспўшлаш ўрнига, мавжуд муаммоларни очиқ тан олиб, уларни ҳал қилиш чораларини кўрса яхши бўлар эди.

(Бу хабар Озодликка 9 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД–ЖИЗЗАХ – “Икки вилоятни боғловчи йўл 20 йилдан буён таъмирталаб аҳволда”

САМАРҚАНД–ЖИЗЗАХ. “Самарқанд вилояти Булунғур тумани ҳамда Жиззах вилояти Бахмал тумани чегараси, хусусан, Гулбулоқ ва Улуғбек маҳаллаларидаги йўллар 20 йилдан буён таъмирталаб аҳволда. Қиш эшик қоқмоқда. Икки туман раҳбарияти ушбу муҳим йўлларни таъмирлаб беради деган умиддамиз”.

(Бу хабар Озодликка 8 сентябрь куни келган.)


Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – “Мурунтов посёлкаси аҳли: олтин конидаги портлатишлардан юрак олдириб қўйганмиз”

ЗАРАФШОН. “Навоий вилояти Зарафшон шаҳри Мурунтов посёлкасидан ёзмоқдамиз. Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли олтин кони яқинида яшаймиз. Аслида уйларимиз вақтинчалик тураржой сифатида қурилган. Аммо 1965 йилдан буён шу ерда яшаб келамиз.

Посёлкамиздан бир чақирим наридаги олтин конида ҳафтасига уч марта портлатиш ишлари амалга оширилади. Оқибатда деворларда ёриқлар ҳосил бўлган. Ҳавони чанг-тўзон қоплайди. Атроф-муҳит ва сув ифлосланади. Портлатишлардан юрак олдириб қўйганмиз, айниқса, болаларимиз жуда қўрқади. Бу масалада турли идораларга ёздик. Масалан, виртуал қабулхонага йўлланган мурожаатга посёлка аҳолисининг 500 нафари имзо чеккан эди. Вакиллар келиб номига ўрганиб кетади, аммо натижа йўқ. Комбинат мутасаддилари ҳам комиссия келган пайтда портлатиш кучини атайин камайтиради. Кўп сонли аҳоли номидан арзимизга қулоқ тутишларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 7 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “Мирзиёев Сўх–Риштон йўлини очиш масаласида Жээнбеков билан гаплашсин”

СЎХ. “Фарғона вилоят, Сўх туманидан ёзмоқдаман. Жорий йил 31 август куни оммавий ахборот воситаларида Сўх–Риштон йўли очилгани ҳақида хабарлар чиқди. Кечга яқин йўл ёпиб қўйилгани маълум бўлди. Ўзбек чегарачилари биз томонда пост очиқ дейди. Аммо Қирғизистон томони йўлни ёпиб қўйибди. Президент Мирзиёевдан қирғизистонлик ҳамкасби Жээнбеков билан музокара қилиб, ушбу масалани ҳал қилиб беришини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 6 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Давомини ўқинг

ST вилоятларда

XS
SM
MD
LG