Линклар

logo-print logo-print
Ozodlik foydalanuvchilaridan olingan xabarlar
Шошилинч хабар
28 январ 2020, Тошкент вақти: 08:55

Sizdan Telegram

БУХОРО – “Қонунсизлик: 12 млн сўмга қурилган дўконларни 37 миллионга сотиб олишга мажбур қилишмоқда”

КОГОН. “Бухоро вилояти Когон шаҳри Соҳибкор бозорида бошбошдоқлик ва қонунсизлик авж олди. 12 миллион сўмга қурилган сифатсиз дўконлар учун 250 га яқин тадбиркордан 37 миллион сўмдан талаб қилинмоқда. Олишни истамаганларга солиқ идораси орқали текшириб, ёпиб юбориш билан таҳдид қилиняпти. Ҳоким бошчилигида сектор масъуллари бозорда юриб, дўконларни иш пайти мажбуран қулфлаб кетяпти. Бир ойдан бери шу аҳвол. Дўконлар қурилиши ҳужжатларини сўрасак, тегишли смета, қарор ва бошқалар тақдим этилмаяпти.

Мутасаддилардан 250 га яқин тадбиркорнинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 25 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Бошқа мавзу ва янгиликлар

АНДИЖОН – “Ҳокимлик расмийлари шикоятимизга қулоқ тутиш ўрнига таҳдид қилмоқда”

ХЎЖАОБОД. “Андижон вилояти Хўжаобод туманидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да яқинда мактубимиз чоп этилди. Аммо ҳокимлик расмийлари бизнинг шикоятимизга қулоқ тутиш ўрнига таҳдид қилмоқда.

Гап шундаки, онам Тўлғаной Акбарова 2007 йилдан бери Карнайчи МФЙда дўкон очиб келар эди. Неча йилдан бери онам ишлаб келган дўкон ҳоким томонидан катта бир бойга сотиб юборилди. Энди эса биздан у ерни бўшатиш талаб қилинмоқда. Онам Тошкентга бориб, президент қабулхонаси, сенат ва прокуратурага учраб шароитни тушунтириб келдилар. Тошкентда “Президентимиз ёлғиз оналарга ёрдам бериш керак деган, биз албатта ёрдам берамиз” дейишди. Аммо туман ҳокими онамни чақириб шахсиятига тегадиган сўзлар билан ҳақорат қилди.

Яқинда эса ҳоким катта йиғилишда давлат идорасида ишловчи қариндошимизга “Холангга айтиб қўй, яна бир марта шикоят қилса, ишдан ҳайдаласан” деб таҳдид қилибди. Биз ноҳақликка барҳам берилиши, ҳақ-ҳуқуқимизни ҳимоя қилинишини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 25 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН – “ST-таъсир: канализация тизимидаги носозликлар бартараф этилди”

ХЎЖАЙЛИ. “Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидан ёзмоқдамиз. Туманимизда қурилган уйларнинг канализация тизими шаҳарсозлик талабига жавоб бермаслиги сабаб оқова сув чуқурлари тўлиб қолаётгани ҳақида мактуб йўллаган эдик. Мурожаатимиз эълон қилингач, муаммо бартараф этилди. Сизларга катта раҳмат!”

(Бу хабар STга 25 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “ST-таъсир: электр идораси раҳбари эски симёғочларни янгилашга ваъда берди”

ДАНҒАРА. “Фарғона вилояти Данғара тумани Қияли қўрғонча қишлоғидан ёзмоқдамиз. ST’да қишлоғимизда электр токи қуввати жуда пастлиги, аҳоли қўлбола симёғочлардан фойдаланишга мажбур экани ҳақида бир эмас, иккита мактубимиз чоп этилди. Ниҳоят, оҳимиз мутасаддиларга етиб борди. Вилоят “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раҳбари 1 февраль кунидан махсус бригада ташкил этиб, ишни якунлашга ваъда берди. Муаммони кўтариб чиққани учун Озодликка, мурожаатимизга бефарқ бўлмагани учун электр идорасига раҳмат айтамиз”.

(Бу хабар STга 24 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “ST-таъсир: хароб аҳволдаги маҳалла биноси яқин фурсатда тўлиқ таъмирланади”

“Сиздан Телеграм”да Наманган вилояти Поп тумани “Боғишамол” МФЙ биноси ўта ачинарли аҳволда экани хусусида мактуб чоп этилган эди. Поп тумани ҳокимлиги матбуот хизматидан мазкур ҳолат юзасидан қуйидаги жавоб хати келди:

“Ижтимоий тармоқда Поп туманидаги “Боғишамол” МФЙ биноси хусусида аччиқ танқид жойланди. Ушбу танқидий мактуб юзасидан туман ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ж.Бўтаев раҳбарлигида ишчи гуруҳи тузилди. Дарҳақиқат, МФЙ биноси таъмирталаб. Уни таъмирлаш, ҳовлисини ободонлаштириш бўйича тадбирлар режаси тузилди. Ижрочилар тайинланди. Маблағ ҳисоб-китоб қилинди.

Туман фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашга МФЙ раиси А.Мирзавалиевга ижро интизомига қай даражада риоя қилиши юзасидан ҳуқуқий баҳо бериш тавсия этилди.

Бироқ хабарда “Маҳалла идораси қабристон қоровулхонасига кўчирилди” деб ёзилгани нотўғри. Аввало бу қоровулхона эмас, МФЙнинг жамоатчилик назорати маскани. Бино қабристонда эмас, маҳаллага кириш ҳудудида! МФЙ раиси таъмирланаётган бинодан ўз нарсаларини қисман кўчирган. 22 январь куни барча жиҳозлар МФЙ балансидаги бинога кўчирилди. Яқин вақт ичида бино тўла таъмирдан чиқарилади”.

(Бу хабар STга 24 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “Электр корхонаси тадбиркорлардан ноқонуний равишда пул талаб қилмоқда”

НАМАНГАН. “Наманган электр тармоқлари корхонаси 2020 йил учун шартномада тадбиркорлардан қўшимча хизматлар учун пул талаб қилмоқда. Масалан, трансформаторга хизмат кўрсатиш учун¸ деб қўшимча маблағ тўлашимиз керак экан. Трансформаторга хизмат кўрсатиш электр идораси ходимларининг бевосита вазифаси ва улар шу учун маош олади-ку! Президент тадбиркор учун имконият ярат деса, булар тадбиркорни қақшатиш билан овора”.

(Бу хабар STга 23 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

БУХОРО – “Вилоят ҳокими қадами етмаган ҳудуд”

БУХОРО. “Бухоро тумани Гулшанобод МФЙ Хўжаработ қишлоғидан ёзмоқдамиз. Қишлоқ йўллари юриб бўлмайдиган даражада расво. Кўча чироқлари ҳам йўқ. Маҳалла кечқурун зимистонга айланади. Вилоят ҳокими аҳоли билан учрашувлар ўтказган ҳудудларда йўллар обод, муаммолар ҳал бўлмоқда. Ҳокимбува бизнинг ҳудудга ҳам бир қадам ранжида айласалар!”

(Бу хабар STга 23 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Масъуллар боғча ходимларини ҳимоя қилиш ўрнига маълумотни ким тарқатганини қидириш билан банд” (ВИДЕО)

ЧИРОҚЧИ. “Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Зарбдор МФЙ Ровот қишлоғида жойлашган 12-МТТдан ёзмоқдамиз. ST’да боғча ходимлари чириган картошка тозалашга мажбурланаётгани ҳақида мактубимиз чиққан эди.

Хабар чоп этилгач, прокуратура ва мактабгача таълим бўлими масъуллари келиб, “ким бу маълумотни интернетга чиқарди” деб ҳаммани сўроқ қилди. Олдинги гал видео эълон қилинмаган экан. Бу гал боғча ходимлари чириган картошкаларни тозалаётгани акс этган видеолавҳани ҳам эълон қилсангиз. Ана шунда масъуллар ҳақиқатни ёлғон билан хаспўшлай олмайди!”

(Бу хабар STга 23 январь куни келган.)​

ҚАШҚАДАРЁ – “Масъуллар боғча ходимларини ҳимоя қилиш ўрнига маълумотни ким тарқатганини қидириш билан банд”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:25 0:00

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “Давлат байроғи остидаги хунук манзарага эътиборсиз бўлманг!” (ВИДЕО)

САМАРҚАНД – “Ҳурматли Абдулла Ниғматович, давлат байроғи остидаги хунук манзарага беэътибор бўлманг!”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:31 0:00

КАТТАҚЎРҒОН. “Мен – Ўктам Ҳамроев, Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридан мурожаат йўлламоқдаман. Каттарқўрғон шаҳрини кесиб ўтувчи Нарпай канали кўприги остида йиллар давомида йиғилган ахлатлар уюлиб ётибди. Бу ерда ҳайвонларнинг ўлигигача бор. Яна бу – давлат байроғи остидаги манзара! Уят! Бу аҳволда қаердан барака бўлсин?! Каттақўрғон шаҳри ҳокими ва прокурори мазкур муаммога бефарқ. Буюк ипак йўли кесиб ўтадиган марказий кўчанинг аҳволини кўринг! Ҳурматли ҳукумат ва давлат раҳбарлари, чора кўринг, бу ҳолатга беэътибор бўлманг!”

(Бу хабар STга 23 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Кўчамиз йўллари йўллар юриб бўлмас даражада расво!”

НУРАФШОН. “Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри Гузар кўчасидан ёзмоқдамиз. Ҳудудимизда ичимлик суви учун қувур ётқизилди-ю, лекин йўллар юриб бўлмас даражада расво бўлди. Ёшу қари қийналиб кетди. Мутасаддилар маҳалламиз йўлини таъмирлаб берсин”.

(Бу хабар STга 22 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “ST-таъсир: ҳокимлик нобоп йўлга шағал ётқизишга сўз берди”

“Сиздан Телеграм”да Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Чек маҳалласи йўллари нобоп экани хусусида мактуб чоп этилган эди. Тошлоқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан қуйидаги жавоб хатини йўллади:

“Мурожаат бўйича туман ҳокимлиги мутахассислари томонидан ўрганиш олиб борилди. Ўрганиш жараёнида Ўзбекистон МФЙ Чек маҳалласида ҳақиқатан ҳам шундай кўча мавжудлиги аниқланди. 2019 йил давомида Ўзбекистон МФЙдаги Ворис кўчасининг 460 метр, Тўпқўрғон кўчасининг 663 метр, Каттаариқ кўчасининг 238 метр, жами 1361 метр эни 4 метр, қалинлиги 15 см бўлган шағал ётқизилиб автогрейдер ёрдамида текисланган. Чек кўчаси эса жорий йил шағаллаштириш дастурига киритилган”.

(Бу хабар STга 22 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “ST-таъсир: санитария тизимининг кўчага ҳайдалган ходимларига иш топиш учун 2 ой муддат берилди” 

ЧИРОҚЧИ. “Озодликда Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани санитария ва эпидемиология тизимининг 200 га ходими ишдан бўшатилгани ҳақида мақола чоп этилган эди.

Мазкур мақола чоп эълон қилингач, бўшатилган ходимларга иш топишлари учун 2 ойлик муҳлат берилди. Муҳими, мазкур икки ой давомида уларнинг маоши сақлаб қолинади. Кўп сонли ходимлар муаммосини ёритгани учун Озодликка раҳмат деймиз”

(Бу хабар STга 22 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ХОРАЗМ – “Қувур ўтказиш баҳонасида пиёдалар йўлаги яроқсиз ҳолга келтирилди” 

ҲАЗОРАСП. “Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани Питнак шаҳридан ёзмоқдамиз. 4к 978 автомобил йўлининг пиёдалар йўлакчаси сув қувури ўтказиш баҳонасида ковланиб¸ яроқсиз аҳволга келтирилди. Йўловчилар, айниқса, мактаб ўқувчилари қийналмоқда. Йўлни текислаб беришсин”.

(Бу хабар STга 21 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Шифохона ҳожатхонасидаги аянчли аҳволни сўз билан тасвирлаб бўлмайди”

ЧИРОҚЧИ. “Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани марказий шифохонасидан ёзмоқдамиз. Шифохона ҳожатхонаси авария ҳолатида. Бу ердаги аянчли аҳволни сўз билан тасвирлаб бўлмайди. Мутасаддилардан аҳволни яхшилашларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 21 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

БУХОРО – “ST-таъсир: мурожаатимиз ортидан марказий cтадион чими алиштирилмоқда”

БУХОРО. “Бухоро” футбол клубининг стадиони мавсумга тайёр эмаслиги ҳақида мактуб ёзган эдик. Мактубимиз чиққач, стадион маъмурияти уйғониб ҳаракатга тушди: марказий ўйингоҳ чими алмаштирилмоқда. Лекин энди футбол мавсуми очилишига улгуришармикан? Шу ишни ноябрда қилса бўлмасмиди?”

(Бу хабар STга 21 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ – “Мутасаддилар электр ҳисоблагични муҳрлашдан бош тортмоқда”

АНГОР. “Мен – Ойбек Юсупов, Сурхондарё вилояти Ангор тумани Новшаҳар маҳалласида яшайман. Уйимга янги электр ҳисоблагич ўрнатдим. Тегишли ҳужжатларни тайёрлаб, тўловларни қилдим.

Хусусан, ҳисоблагични 488 минг сўмга харид қилдим, 23 600 сўмга стандартдан ўтказдим, 22 300 сўм давлат хизматларига тўладим. Бундан ташқари, техник хизмат учун 91 776 сўм, ариза учун жами 6000 сўм тўладим. Электр учун 100 минг сўм ўтказдим. Музработ тумани мажбурий ижро бюроси бўлимига икки марта, электр энергияси идорасига уч марта бордим. Аммо мутасаддилар ҳисоблагични муҳрлаб (пломбалаб) беришдан бош тортмоқда. Нима, улар таъмагирлик қилмоқдами?”

(Бу хабар STга 21 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКEНТ – “10 йилки, алимент пулини ўз вақтида ололмайман”

ЗАНГИОТА. “Мен – Маъмура Исмоилова, Тошкeнт вилояти Зангиота тумани Оқтом МФЙ Бибихоним кўчаси 2а-уйдан ёзмоқдаман. 2010 йилда суд 2 нафар фарзандим учун собиқ турмуш ўртоғимдан алимeнт пули ундириш ҳақида қарор чиқарган. Аммо, мана, 10 йилки, алимент пулини ўз вақтида ололмайман. МИБга борсам, улардан қанча гап-сўз эшитаман. Ҳозир ҳам бир неча ойлик алиментни қачон ундириб беришаркан¸ деб кутиб ўтирибман...”

(Бу хабар STга 20 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Янги қурилган уйларга ҳали оилалар кўчиб кирмасдан сув тошиб кетди”

ШАЙХОНТОҲУР. “Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидан ёзмоқдамиз. 2018 йил сентябрь ойида Себзор даҳасининг Коҳ ота маҳалласидаги уйларимиз бузилди ва товон сифатида бизга Самарқанд дарвоза мавзесининг Термиз кўчасидан янги уй қуриб бериладиган бўлди. 12 қаватли уй бир неча ойга кечикишлар билан битказилди. 2019 йил 28 декабрь куни хонадон эгаларига калитлар топширилди. Лекин уйлар иситиш тизими ва иссиқ сувга уланмаган экан. Қайта-қайта мурожаатлардан кейин амаллаб иссиқликни ёқтирдик. Лекин иситиш тизими қўл учида қилингани сабаб хонадонларда сув тошиб кетмоқда. Оқибатда иссиқ ва совуқ сув ўчириб қўйилмоқда. Хонадонларга энг арзон ванналар қўйилган, аммо улар ҳам яхшилаб ўрнатилмаган. Электр энергияси қутилари керакли қувватда ток бера олмай ўчиб қолмоқда. Ҳолбуки, ушбу хонадонларга газ ўрнига электр тармоғи уланган.

Хуллас, ўз уйларимизга кўчиб кира олмаяпмиз. Ижарада бир ярим йилдан бери яшаб келмоқдамиз. Туман ҳокимлиги ижара учун ҳар бир ойга ажратган 1,4 миллион сўм ижарага етмай, ёнимиздан қўшиб тўлаяпмиз.

Шаҳар ҳокимлиги 2018 йил сентябрь ойида уйларимизни бир кечада бузиб, бизни кўчага чиқариб қўйган эди. Алам қиладигани, шунчалик шошилиб бузилган уйларимиз ўрнида ҳозиргача ҳеч нарса қурилмади.

Биз ҳам муносиб уйларда яшашни хоҳлаймиз. Вояга етмаган фарзандларимиз билан ижарада сарсон бўлиб кун кечиришдан чарчадик!”

(Бу хабар STга 20 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “Маҳалла идораси қабристон қоровулхонасига кўчирилди”

ПОП. “Наманган вилояти Поп туман Чодак қишлоғи Боғишамол МФЙдан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да маҳалламиз идораси хароб экани, раис ва котибани иш жойидан топиб бўлмаётгани ҳақида мактубимиз чиққан эди. Аммо бу борада бирор ижобий ўзгариш бўлмади. Қайтага вазият ёмонлашди. Маҳалла идораси хароб бинодан қабристон қоровулхонасига кўчирилди. Маҳалла идораси шундай шароитда ишлайдими? Бунинг устига, ҳали ҳам зарур бўлганда маҳалла раиси ва котибасини тополмай қийналмоқдамиз”.

(Бу хабар STга 20 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “ST-таъсир: банкоматлар ишламагани учун узр сўралди ва муаммо бартараф этилди” 

“Сиздан Телеграм”да Андижон вилояти Асака шаҳрида банкоматларда навбатлар юзага келаётгани, “Корзинка” дўкони ичида ўрнатилган банкомат эса умуман ишлмаётгани ҳақида мактуб чоп этилган эди. “Капиталбанк”нинг Андижон банк хизматлари маркази бу боради қуйидаги жавоб хатини йўллади:

“6-10 январь кунлари профилактика бўлгани сабабли банкоматларимиз ишламади. Ҳозирги кунда барча банкоматларимиз ишчи ҳолатда, нақд пул билан таъминланган. Хусусан, Асака шаҳрида жойлашган “Корзинка” супермаркетида 2 та банкомат жойланган ҳамда доимий пул билан таъминланган. Асака шаҳри аҳолисидан келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз”.

(Бу хабар STга 18 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “ST-таъсир: “Агробанк” кечиктирмай янги пластик карта беришни зиммасига олди”

“Cиздан Телеграм”га Фарғона вилояти Бешариқ туманидан мактуб йўллаган ўқитувчилар “Агробанк”дан уч ойдан буён пластик карта ололмаётганидан шикоят қилган эди. Бешариқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан қуйидаги жавоб хатини йўллади:

“Ушбу ҳолат “Агробанк”нинг Бешариқ филиали бошқаруви ва туман халқ таълими бўлими раҳбарияти, тумандаги 57 та умумий ўрта таълим мактаблари директорлари ҳамда ҳисобот ходимлари иштирокида кўриб чиқилди. Мактаблардаги ўқитувчилар ўз хоҳишига кўра 30 % иш ҳақини пластик карта орқали, қолганини нақд пул шаклида олади. Айрим пластик карталар эгаларининг эътиборсизлиги туфайли уларнинг фойдаланиш муддати тугаган. Бу ҳолат мактаб раҳбарияти ва ҳисобот ходимлари иштирокида ўрганилиб, янги пластик карта олиш чора-тадбирлари кўрилди. “Агробанк” туман филиали ушбу масалада кечиктирмасдан янги пластик карталар билан таъминлашни зиммасига олди”.

(Бу хабар STга 19 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СИРДАРЁ – “Қизалоқлар енгил оёқ кийимда совқотиб турибди, вилоят ҳоким эса қалингина этикда!”

СИРДАРЁ. “Сирдарё вилояти Сардоба туманидан ёзмоқдамиз. Куни кеча туманимизга вилоят ҳокими келди. Ҳокимнинг келишига бизни соат 8 дан чақиришди, аммо у соат 13:00 да келди. 5 соат давомида кутдик. Эътибор берсангиз, болалар ва қизалоқлар енгил оёқ кийимида совқотиб турибди, вилоят ҳокими эса қалингина, иссиққина этик кийиб олган...”

(Бу хабар STга 19 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “Оғир шароитда яшаётган халққа “Янги Ўзбекистон” деган шиор жуда кулгили эшитилади”

ҚЎШТЕПА. “Фарғона вилояти Қўштепа туманидан ёзмоқдамиз. Чироқ муттасил ўчмоқда. Халқ зулматда ўтирибди, амалдорлар эса ёруғ ва иссиқ уйларда яшамоқда. Шундай шароитда “Янги Ўзбекистон” деган шиор жуда кулгили эшитилади...”

(Бу хабар STга 16 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “Набираларим билан кўрпага ўраниб ўтиришга мажбурмиз”

САМАРҚАНД. “Самарқанд шаҳри Шукрона МФЙдан ёзмоқдаман. Нафақадаман. Уйимизда иситиш тизими 10 йилдан буён ишламайди. Газ ҳам йўқ. Набираларим билан кўрпаларга ўраниб ўтиришга мажбурмиз. Барибир набираларим тез-тез касал бўлмоқда...”

(Бу хабар STга 16 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

CАМАРҚАНД – “Юк машинаси нобоп йўл сабаб жарга қулади” (ВИДЕО)

CАМАРҚАНД – “Юк машинаси нобоп йўл сабаб жарга қулади”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:00 0:00

УРГУТ. “Самарқанд вилояти Ургут тумани Ғўс қишлоғига борувчи йўл умуман хавфсизлик талабларига жавоб бермайди. Ушбу видео 8 январь куни олинган. Юк машинаси “Дамас”га йўл берай деб жарликка қулади. Бу биринчи авария эмас, бундан олдин ҳам кўплаб енгил автомобиллар жарга тушиб кетган. Мутасаддилардан тезкор ҳаракат кутиб қоламиз. Инсонларнинг ҳаёти хавф остида!”

(Бу хабар STга 16 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – “Иншоот таъмирланмаса, аҳоли ва фермерлар экинини суғоролмайди” 

ХАТИРЧИ. “Навоий вилояти Хатирчи тумани Кориз Араб МФЙдан ёзмоқдамиз. Сув иншооти 2018 йилда хўжакўрсинга, қўл учида таъмирланган эди. 2019 йил 5 апрель куни кучли сел келиши натижасида харобага айланди. Ўшандан бери сув йўқ! Зудлик билан таъмирланмаса, Қирғиз, Кориз Араб, Кориз Қиёт қишлоқларида экинларни суғориш муаммо бўлиб қолаверади! Кўп сонли аҳоли ва фермерлар номидан амалий ёрдам сўраймиз”.

(Бу хабар STга 16 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Давомини ўқинг

ST вилоятларда

XS
SM
MD
LG