Линклар

Шошилинч хабар
27 январ 2021, Тошкент вақти: 18:58

Sizdan Telegram

ТОШКЕНТ – "Бунёдкор" стадиони ишчилари етти ойдан бери маошини ололмаяпти"

ТОШКЕНТ. "Тошкентдаги "Бунёдкор" ("Миллий" деб ўзгартирилмоқда) стадиони ишчилари 7 ойдан буён ойлик маошини ололмаяпти. Ходимлар иш ташлаш қилмоқчи ва "Трансгаз" ширкатига бориб ўз ҳақини талаб қилмоқчи..."

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Бошқа мавзу ва янгиликлар

ҚАШҚАДАРЁ: “Кўприкни тузатиш учун кўнгилсиз ҳолат содир бўлиши шартми?”

КАСБИ. “Қашқадарё вилояти Касби туманидаги ушбу кўприк ўнлаб қишлоқларни туман маркази билан боғлайдиган асосий йўлда жойлашган. Ушбу кўприкнинг ярми чўкканига олти ойдан ошди. Аммо бу носозликни бартараф этиш мутасаддиларнинг хаёлига ҳам келмаяпти. Кўприк тезда созланмаса, бу ерда транспорт воситалари билан боғлиқ нохушликлар содир бўлиши мумкин. Ушбу камчилик тўғриланиши учун кўнгилсиз ҳолат содир бўлиши шартми?”

(Бу хабар STга 14 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ: “Лойга ботган йўллар қачон асфальт бўлар экан?”

ҚАРШИ. “Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Гунгон маҳалласи Жанубий саноат кўчаси лойга ботиб ётибди. Бу йўллар қачон асфальт бўлар экан? Бундан ташқари, ушбу кўчанинг кириш қисмига ахлат тўкиб ташланган, ҳатто ит ўлиги ётибди. Бу хунук манзарани ким бартараф этади?”

(Бу хабар STга 14 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

“Ногирон фарзандларим учун алимент пули ололмай сарсонман” - косонлик она

КОСОН. “Мен – Муҳайё Ҳусенова, Қашқадарё вилояти Косон туман Халқобод қишлоғида яшайман. 3 фарзандим бор, 2 нафари ногирон. ФИБ Косон туманлараро судининг тегишли қарори билан фарзандларим учун алимент пули тайинланган. Аммо Арабхона МФЙда яшовчи М.Санақулов алимент пулини тўламади. Бунинг устига, масъул идоралар ўз вазифасига бефарқ қараб, унинг Россияга чиқишига имкон яратиб берган. 2021 йилгача алимент қарздорлигини ундиришда сансоларликка йўл кўйишяпти. Бу борада президентимиз Шавкат Мирзиёевдан ёрдам сўрайман”.

(Бу хабар STга 15 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА: “Нон цехи очиб, 5 кишини иш билан таъминладим. Аммо...”

БУВАЙДА. “Мен – Умиджон Рожиев, “Олтин водий дон маҳсулотлари” МЧЖ раҳбариман. 2017 йил ўз маблағим эвазига, 250 000 000 сўм сарфлаб қолипли нон маҳсулотлари чиқарувчи цех ташкил қилдим. Банкдан ёки давлатдан ёрдам олмадим. 5 кишини иш билан таъминладим. Лекин, минг афсуски, тадбиркорлигим давомида турли хил тўсиқ ва адолатсизликларга учраб келмоқдаман. Йиллар давомида давлат томонидан бериладиган имтиёзли унни ҳеч қандай асос ва изоҳсиз кесиб ташлашди. Мен беш йил давомида ун фондимни 10 тоннага чиқарган эдим. Лекин кеча ташкил бўлган фирмага бирданига 20 тонна ун ажратилишини ҳокимият вакиллари қандай изоҳлар экан? Қизиқ, дастгоҳлари чет элдан келтирилган менинг цехимга ажратилган ун нега сабабсиз кесилди? Ахир, муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев бир кишини иш билан таъминлаган тадбиркорни бошимда кўтараман деганлар-ку! Мутасаддилардан Фарғона вилояти Бувайда туманида масъуллар билан келишиб, ун бизнесини йўлга қўйган шахслар устидан текширув ўтказишлари ва тер тўкиб ишлаётган тадбиркорларга бўлаётган тўсиқларни бартараф этишларини сўрайман”.

(Бу хабар STга 13 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН:“Ҳамшираларни байрам куни Бобур майдонига мажбурлаб чақиришди”

АНДИЖОН. “Андижон шаҳри тиббиёт бирлашмаси ҳамширалари номидан ёзмоқдамиз. 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни эрталаб соат 7:00 га Бобур майдонига чақиришди. Рўйхат асосида текширишди. Ишдан ташқари вақтда, совуқда халатда парадда қатнашдик. Бу, ахир, меҳнат қонунчилигининг бузилиши-ку...”

(Бу хабар STга 14 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА: “Чироқ бўйича арз қилиб борсак, туман ҳокимияти ходимлари ҳам жинчироқда ўтирибди”

ДАНҒАРА. “Фарғона вилояти Данғара туманида чироқ тинмай ўчириляпти. Светофор ҳам ишламай қоляпти. Туман ҳокимиятига чироқ бўйича арз қилиб борсак, ҳокимият ходимлари ҳам жинчироқда ўтирибди...

Газ умуман берилмаяпти. Аҳоли совуқда тирик қолиш учун курашмоқда. Метан заправкалар ҳам бир суткада 4-5 соат ишлаяпти. Унга кириб олиш ҳам соққа бўлиб кетган! Энг ачинарлиси, аҳолига берилмаётган чироқ, газ айрим тадбиркорларга берилмоқда. Халқ уйида таппи ёқиб ўтирганда гектар-гектар парникларда бодринг, помидор етиштириляпти...”

(Бу хабар STга 14 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ: “Мурожаатимиз ҳал бўлмади, бу кетишда сувсиз қоладиганга ўхшаймиз”

БЎКА. “Тошкент вилояти Бўка тумани Ғ.Азаматов ф/у.дан такрор мурожаат йўлламоқдамиз. Мурожаатимиздан кейин ҳам шифобахш сувимиз масаласи ҳал бўлмади. Мана, 2 ой ўтди ҳамки, сувимиз жуда оз чиқяпти. Бу кетишда ичимлик сувисиз қоламиз шекилли. Туман ҳокимлиги, сув таъминотига мурожаат қила-қила чарчадик. Маҳаллий раҳбарлар ҳамон уйқуда! Сув муаммосини ҳал қилиб беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 14 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА:“Ноқонуний қурилган иншоотлар тез ёрдам, ёнғин ўчириш машиналари йўлини ҳам тўсиб қўйган”

“Жорий йил 7 январь куни Фарғона шаҳри Сайлгоҳ кўчаси 18-уйда ёнғин рўй бериб, уйнинг том қисми ёнди. Шу куни вилоят ФВБ ходимлари келиб ёнғинни ўчиришди. Бунинг учун катта раҳмат. Улар ўз “қаҳрамонлик”лари ҳақида мақтаниб ахборот беришди. Лекин бу жойга келган масъул ходимларнинг бирортаси кўп қаватли уйларнинг орқа томони турли ноқонуний қурилишлар билан тўсиб ташлангани, фавқулодда ҳолатларда тез ёрдам ёки ёнғин ўчириш машиналари кириши учун йўл қолмагани, ҳатто аҳолининг хонадонларига кириши учун ҳам йўл қолмаганига эътибор қаратмади. Фарғона шаҳри ҳокимлиги ва архитектура бўлими мансабдорларининг қонунга зид қарорлари сабабли кўп қаватли уйлар атрофидаги болалар майдони ва бошқа жойлар ҳам сотилиб, ноқонуний иншоотлар қуриб ташланган. Фуқароларнинг ҳокимият ва прокуратурага мурожаатлари эътиборсиз қолиб кетмоқда. Масъул ташкилотлар ҳолатни қонуний ўрганишини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 10 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН: "Ақлли” ҳисоблагични газ босими баланд жойларга ўрнатишсин”

ПАХТАОБОД. “Андижон вилояти Пахтаобод тумани Учкўза МФЙда жойлашган коттежларда яшовчи фуқаролар номидан ёзмоқдамиз. Туман газ идораси ходимлари 80 минг сўмдан пул олиб, газ ҳисоблагич ўрнатиб кетган эди. Газ босими ўта паст бўлганидан бу ҳисоблагичдан газ ўтмаяпти. Эски ҳисоблагични ўрнатишни сўрасак, “Мумкин эмас, бу президент қарори билан ўрнатилган, алмаштира олмаймиз” дейишяпти. Эски ҳисоблагични қайта ўрнатиб беришларини сўраймиз. “Ақлли” ҳисоблагични газ босими баланд жойларга ўрнатишсин”.

(Бу хабар STга 5 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД: “Тезкор интернетга улаб бериш учун камида 20 оила бўлиши керак деган талаб қонунийми?”

ТОЙЛОҚ. “Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани Мулкиаёз қишлоғидан ёзмоқдаман. 6 ойдан бери “Ўзтелеком”га тезкор интернет улаб бериш масаласида мурожаат қиламан. Ҳар бир киши 500 минг сўмдан пул тўлаши керак экан. Бунинг устига, ҳудудда камида 20 киши ариза берсагина интернет улаб бериларкан. Бизнинг ҳудудда эса 500 минг йиғиб берадиганлар кам. Ҳудудимизда мобил интернет сифати жуда ёмон. Чет давлат билан мулоқот қилиш учун 1 километр масофада чиқаман. Аслида, ушбу алоқа тизими давлат дастури бўйича бепул улаб берилмайдими? 20 кишидан кам бўлмаслиги керак деган талаб тўғрими?”

(Бу хабар STга 6 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ: “Кунимиз шамчироққа қолган. Аҳолини токсиз қийнаганларга жарима ё жазо йўқми?”

БАНДИХОН.“Сурхондарё вилояти Бандихон тумани Бағрикенг маҳалласидан ёзмоқдамиз. Янги йил байрами ёруғликда ўтди, энди эса қоронғи-зимистонда қолдик! Электр суткасига 4-5 соат бериляпти. Кунимиз шам чироққа қолган, аянчли аҳволда яшаяпмиз. Уйимиз совуқ. Дарахт кесганларга жарима бор. Аҳолини токсиз қийнаган энергетика масъулларига жарима ёки жазо йўқми?”

(Бу хабар STга 7 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН: “Нега газ бўлатуриб меъёрда берилмайди?”

“Наманган тумани Хўжақишлоқ МФЙ Туркистон маҳалласидан мурожаат қилмоқдамиз. Мана, қишнинг совуқ кунлари ҳукм сурмокда. Аҳоли газдан қийналиб кетди. Туман газ идораси масъуллари аҳоли дардини ҳам тинглармикан? Нега газ бўлатуриб меъёрда берилмайди? Газ заправкасида босим – 200. Заправка соат 17 дан кейин ёпилса ҳам аҳолида газ кўтарилмаяпти. Нега? Ахир, президентимиз газ экспортини камайтириб, халққа газ берилсин, деб буйруқ бердилар-ку! Ахир, қариялар, болалар қийналиб кетди-ку. Илтимос, мутасадди ташкилотлар, ёрдам беринглар!”

(Бу хабар STга 3 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СИРДАРЁ: “Уй масаласида 17 марта йиғилиш қилинди, аммо амалий ишдан дарак йўқ”

ОҚОЛТИН. “Сирдарё вилояти Оқолтин туманидан мурожаат йўлламоқдамиз. Сардоба тошқинида уйимиз зарар кўрди, молимиз оқиб кетди. Ҳозирда квартирада кун кечиряпмиз. Биз учун қурилган уйлар эса тошқин етиб бормаган ҳудуд вакилларига берилган. Туман ҳокими уй берамиз деб одамларни чақирди. Лекин ҳеч қандай натижа йўқ. 17 марта йиғилиш қилишди, аммо қуруқ ваъда беришади, холос. Бу гал ҳам одамлар совуқда кутди, ҳоким эса ичкарида бор-йўғи 10 киши билан учрашиб, мактаб орқа эшигидан чиқиб кетибди”.

(Бу хабар STга 4 январь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ: “Нефть ва газ қудуқларини синаш” АЖ раҳбарияти нега 500 ишчи-ходимни ишдан бўшатди?”

КОСОН. “Қашқадарё вилояти Косон туманидаги “Нефть ва газ қудуқларини синаш” АЖ ишчи-ходимлари номидан ёзмоқдамиз. Корхона раҳбарияти ҳеч қандай сабабсиз 500 нафар ишчи-ходимни бўшатиб юборди. Аслида, раҳбарият ишга келмаган қариндошларига маош ёзиб ўзлаштиради, катта суммада рағбат олади. Бу каби ҳолатлар ҳақида туман прокуратурасига ёзма мурожаат қилдик. Афсуски, шикоятимиз ўзимизга муаммо бўлди. Туман ҳокимиятига бордик, ҳоким “АЖ менга бўйсунмайди” деди. Бўйсунмаса, завод раҳбарияти нега ҳокимиятдаги йиғилишга боради, ҳоким хизмат айтди дейди? Раҳбарият ўзи билиб-билмай камбағаллар кўпайишига сабаб бўляпти. Амалий ёрдам сўраймиз”.

(Бу хабар STга 3 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД: “Чириган картошка зарарини суғурта компанияси қоплаб бермайдими?” (ВИДЕО)

САМАРҚАНД вил. – “Чириган уруғлик картошка сабаб катта зарар кўрдик. Зарарни нега МЧЖ ёки суғурта компанияси қоплаб бермаяпти?”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:43 0:00
Бевосита линк

ОҚДАРЁ. “Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги фермерлар номидан қайта мурожаат йўлламоқдамиз. 2020 йилда “СамГолд” МЧЖдан картошка уруғини мажбурий равишда “Агробанк”нинг 21 фоизли кредити орқали олдик. МЧЖ пуллаган картошка уруғлик эмас, ейдиган ва музлатилган картошка экан, ҳаммаси чириб кетди. Биз фермерлар “СамГолд” МЧЖ директори устидан прокуратурага шикоят қилдик. Прокуратура унинг ҳисоб рақамларини музлатиб ўзини ҳибсга олди. Директорнинг ҳисоб рақамида фермерлардан олинган уч юз миллиард сўмдан зиёд пул бор экан. Ўша пулларни фермерларга қайтарамиз? деб биздан тушунтириш хати олинди. Лекин ҳозиргача бирорта фермерга пул тўлаб берилмади. “Агробанк” ходимлари эса картошка кредитини мажбурий равишда ҳисоб рақамимиздаги пулдан ечиб оляпти. Ҳолбуки, банк ҳеч қайси фермердан сўрамай, вилоят ҳокимининг оғзаки топшириғи билан картошка уруғига кредит чиқарган. Энди эса биз емаган сомсага пул тўлаяпмиз. Банк ажратган кредит ҳисобидан суғурта ҳам қилинган эди. Чириган картошка зарарини суғурта компанияси қоплаб бермайдими? Фермерлар куйиб қолаверадими?”

(Бу хабар STга 3 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ-"ST-таъсир: Ер усти пиёдалар йўл ўтказгичида камчиликлар бартараф қилинди"

ST-таъсир: “Навоий шаҳри Ғалаба шоҳкўчаси ва Амир Темур кўчалари кесишмасида ер усти пиёдалар йўл ўтказгичи объектида қурилиш-монтаж ишлари жараёнида йўл қўйилган камчиликлар ўз вақтида бартараф қилинди”

(Бу хабар STга 3 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА:“Ўқитувчилар учун на ошхона, на тушлик вақти ажратилган. Кечгача оч-наҳор дарс ўтишга мажбурмиз”

БАҒДОД. “Фарғона вилояти Бағдод туманидан мурожаат қиляпмиз. Туманимиздаги 54-умумтаълим мактабида ўқитувчилар овқатланиши учун шароит яратилмаган. Ошхона йўқ. Ҳолбуки, дарслар икки сменали. Ўқитувчилар кечгача оч-наҳор ҳолатда дарс ўтишга мажбурмиз. Тушлик соати шу пайтгача ажратилмаган. Нима ўқитувчилар роботми? Ўқитувчилар пандемия шароитида, қаҳратон қишда оч ҳолда дарс ўтиб касал бўлса, ким жавоб беради? Бу жамиятга зарар эмасми?”

(Бу хабар STга 26 декабрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ: “Шифохона қачон таъмирланади, қачон замонавий ускуналар билан таъминланади?”

ЯККАБОҒ. “Мен – Одил Элмурод, “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли, Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан ёзмоқдаман. Туман марказий поликлиникаси шифокорлар бир неча йилки эски типдаги асбоб-ускуналар билан беморларга хизмат кўрсатмоқда. Бу ҳолат шифокорларга ҳам, беморларга ҳам ноқулайлик туғдирмоқда. Шифохонанинг зах босган хоналари қачон таъмирланади, қачон ҳавас қиларли кўриниш олади? Қачон замонавий ускуналар билан таъминланади?”

(Бу хабар STга 28 декабрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД: “Мактаб олдидаги катта дарахтлар кесилди”

КАТТАҚЎРҒОН. “Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Пайшанба шаҳарчаси Дўстлик МФЙдаги 3-мактаб олдида масжидда қурилиш кетмоқда. Шу мақсадда мактаб олдидаги катта дарахтлар кесилди. Мактаб ҳудудига тегинмасликларини сўраймиз. Чунки болалар ўйнайдиган ва қариялар дам оладиган жой бу...”

(Бу хабар STга 28 декабрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ: “Яқинда очилган кўприк ҳозирданоқ яроқсиз аҳволга келмоқда” 

НАВОИЙ. “Навоий шаҳрида ер усти кўприги қурилиб ишга туширилганига ҳали тўрт ой ҳам бўлгани йўқ. Лекин ҳозирданоқ яроқсиз аҳволга келмоқда. Ахир, кўприк қурилишига бир неча миллиардлаб давлат ва халқ маблағи сарфланган-ку. Прокуратурадан умид йўқ, ушбу ҳолатни Президент девони текширcа яхши бўларди”.

(Бу хабар STга 27 декабрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ: “Ангордаги абгор кўприк қачон таъмирланади? Бирор фалокат рўй бергандан кейинми?”

АНГОР. “Сурхондарё вилояти Ангор тумани Новшаҳар МФЙ Гулзор 1 кўчасидаги кўприкдан бир неча минг аҳоли фойдаланади. Кўприк авария ҳолатида, ҳатто темир тўсиқлари ҳам йўқ. Бу кўприкдан 32-мактаб ўқувчилари, юк машиналари, чегара қўшинлари жойлашган заставага ҳарбийлар ва оддий аҳоли ўтади. Ўқувчилар ва автомашиналар бир неча маротаба тушиб кетди. Бирор фалокат бўлмагунча кўприк таъмирланмайдими?”

(Бу хабар STга 19 декабрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ: “Керак бўлса уйингга вертолёт топиб кирасан” дегандек йўлларимизни торайтириб ташлашди”

ШАЙХОНТОҲУР. “Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани А.Хўжаев кўчаси 3-уй олдида қурилиш авжида. “Керак бўлса уйингга вертолёт топиб кирасан” дегандек йўлларимизни торайтириб ташлашди. Уйда яшовчиларнинг автомашинасига жой йўқ. Бунинг устига, қурилиш раҳбарлари ҳам шахсий автомашиналарини уйимиз ёнига тиқиштириб қўяди. Фарзандларимизни кўчага чиқаришга қўрқиб уйда ушлаб ўтирибмиз. Халқ вакиллари ҳам мурожаатларимизга жавоб бермаяпти. Аҳолига нисбатан ҳурматсизликни кўриб, ҳайрон бўляпмиз...”

(Бу хабар STга 22 декабрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ: “Биз-ку майли, ҳеч бўлмаса ёш авлодга шароит қилиб берайлик! Дарс қилишсин, ахир...”

ШАҲРИСАБЗ. “Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри Чоршанба туманида бир ҳафтадан бери қоронғи тушди дегунча чироқни ўчиришади. Кундузи ҳам ҳатто осмонда булут пайдо бўлса, токни узишади. Баллонда газ тугаганига бир ойдан ошди. Ўчоқда ўтин, таппи ёқиб овқат қиляпмиз. Овқатни фонар ёруғида еймиз, болалар фонар ёруғида дарс қилишга мажбур! Ҳақини олдиндан олишади, нега тўлаган пулимизга яраша чироқ берилмайди? Биз-ку майли, ҳеч бўлмаса ёш авлодга шароит қилиб берайлик! Дарс қилсин, ўқисин, ахир! Бунақада бу болалар ҳам мактабни битирибоқ Россияга кетади-ку...”

(Бу хабар STга 23 декабрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН: “Бир ўқитувчи 2 та синфга раҳбарлик қилади. Нега мактабга бошқа кадрларни жалб қилиш мумкин эмас?”

“Фарзандим Наманган шаҳридаги 49-сонли мактабнинг рус синфида ўқийди. Мактабда таълим сифати яхши эмас. Сабаби малакали ўқитувчилар етишмайди. Бир ўқитувчи 2 та синфга раҳбарлик қилади, 2 та синфни ўқитади. Албатта, бундай ҳолатда ўқитувчи чарчайди, жисмонан кучи етмайди, ўз-ўзидан таълимда ҳам сифат бўлмайди. Нима учун бу мактабга бошқа кадрлар жалб қилинмайди? Ахир қанча-қанча ёш мутахассислар иш излаб юрибди-ку. Бу – жуда кўп ота-оналарни ўйлантириб келаётган масала! Фарзандимизни бошқа мактабга олиб кетолмаймиз. Чунки ўзимиз шу ҳудудда яшаймиз...”

(Бу хабар STга 23 декабрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ вилояти: “Лой кўча, ҳолига вой симёғоч! Чала қолган ишлар қачон охирига етказилади?”

ОҲАНГАРОН. “Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Қўрғон қишлоғи 2020 йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган эди. Лекин нимагадир қишлоғимизнинг кириш қисмида жойлашган Маданият кўчаcи илгари қандай ёмон ҳолда бўлса, шу ҳолда қолиб кетди. Ёғингарчилик мавсумида лой кечамиз, кунлар исиши билан чанг-тўзонга ботамиз.

Электр токини ўтказувчи 50-60 йиллик эски симёғочлар чириб, ҳар томонга қийшайиб ётибди. Юқори ташкилот вакиллари 10 октябргача камчиликларни тўғрилаймиз, деб суратга олиб кетган эди. Мана, декабрь тугамоқда, амалий ишдан дарак йўқ. Чала қолган ишларни ким, қачон охирига етказади?”

(Бу хабар STга 18 декабрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Давомини ўқинг

ST вилоятларда

XS
SM
MD
LG