Линклар

logo-print logo-print
Ozodlik foydalanuvchilaridan olingan xabarlar
Шошилинч хабар
17 феврал 2020, Тошкент вақти: 15:04

Sizdan Telegram

НАВОИЙ – “Иншоот таъмирланмаса, аҳоли ва фермерлар экинини суғоролмайди” 

ХАТИРЧИ. “Навоий вилояти Хатирчи тумани Кориз Араб МФЙдан ёзмоқдамиз. Сув иншооти 2018 йилда хўжакўрсинга, қўл учида таъмирланган эди. 2019 йил 5 апрель куни кучли сел келиши натижасида харобага айланди. Ўшандан бери сув йўқ! Зудлик билан таъмирланмаса, Қирғиз, Кориз Араб, Кориз Қиёт қишлоқларида экинларни суғориш муаммо бўлиб қолаверади! Кўп сонли аҳоли ва фермерлар номидан амалий ёрдам сўраймиз”.

(Бу хабар STга 16 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Бошқа мавзу ва янгиликлар

ФАРҒОНА – “ST-таъсир: ҳокимлик ачинарли аҳволдаги поликлиникани янги бинога кўчиришга ваъда берди”

“Сиздан Телеграмда” Фарғона вилояти Қува тумани Деҳқонобод маҳалласида жойлашган оилавий поликлиника ўта ачинарли аҳволда экани ҳақида мактуб чоп этилган эди. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан қуйидагача расмий муносабат билдирди:

“Қува туман ҳокимлиги ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси томонидан тузилган ишчи гуруҳ масалани жойига чиққан ҳолда ўрганди. Ўрганиш натижаларига кўра қуйидагилар аниқланди.

Катта Деҳқонобод МФЙ Шўрмаҳалла қишлоғида жойлашган 83-қишлоқ оилавий поликилиника биноси 1981 йилда қурилиб, мослаштирилган бир қаватли бинода жойлашган. Мазкур бинода 2018 йилда вилоят хокимлиги ЯБХИК буюртмачилиги томонидан 100 млн. сўмлик таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Бироқ ҳудудда ер, тупроқ сифати яхши эмаслиги, тупроқда шўр-зах (туз) миқдори юқорилиги сабабли, бино 2018 йилда таъмирланганига қарамай, бинонинг пол қисми (кафел) ва деворларида шўр-зах тасирида тез-тез нурамоқда.

Юқоридаги камчиликларни бартараф этиш ҳамда аҳолига қулай тиббий шароит яратиш мақсадида Катта Деҳқонобод МФЙ марказида жойлашган 2 қаватли собиқ Деҳқонобод шифохона биносини инвестиция дастури доирасида 2020-2021 йилларда реконструкция қилиш режалаштирилган. Бу мақсадда 1 млрд. 700 млн. сўм маблағ ажратилиши назарда тутилган. Бино лойиҳа-смета ҳужжатлари “Давр-АТ” лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган.

Ҳозирда поликлиникадаги камчиликларни бартараф этиш ва ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда”.

(Бу хабар STга 13 февраль куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ – “Боғча кўчасидаги кўлмакларда бемалол балиқ боқса бўлади!”

ТЕРМИЗ. “Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги ота-оналар номидан мурожаат қилмоқдамиз. 18-МТТга болаларимизни олиб борамиз. Афсуски, ёмғир ёққан вақтда боғча кўчасидан юриб бўлмайди. Фарзандларимизни боғча ичкарисига минг азоб билан олиб кирамиз. Бу ерда ҳосил бўлган кўлмакларда бемалол балиқ боқиш мумкин! Тегишли ташкилотлардан ёрдам кутиб қоламиз”.

(Бу хабар STга 13 февраль куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Ортиқхўжаевдан илтимос: Tashkent Cityга ёпишиб олмай, чекка маҳаллаларга ҳам эътибор беринг!”

СЕРГЕЛИ. “Тошкент шаҳри Сергели тумани Сўғдиёна маҳалласидан ёзмоқдамиз. Куни кеча мамлакатимиз раҳбари маҳаллалар муаммоларини бартараф этиш юзасидан фармонга имзо чекди. Лекин Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигидаги туман раҳбарлари маҳаллалар ҳаётига етарли эътибор қаратмаяпти. Аҳолининг мурожаатлари сувга тушган тош каби изсиз йўқолиб кетмоқда.

Мана бир неча йилки, Сўғдиёна МФЙ аҳли газ, йўл, сув оқова тизими муаммоларидан қийналиб келмоқда. Биз янги маҳалламиз. Бу ерда 167 та хонадонга ер ажаратилган. Ўз кучимиз билан сув, электр тармоғи тортдик. Энди пул йиғиб газ олиб келяпмиз. Ҳаммаси халқнинг чўнтагидан! Биз ҳамма муаммони ўз пулимизга ҳал қилсак, ҳокимлар нима қилади?!

Ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан илтимос, фақат “Тошкент Сити”га ёпишиб олмай, чекка маҳаллаларда нима бўлаётгани билан ҳам қизиқинг!”

(Бу хабар STга 13 февраль куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “Шошилинч тиббий ёрдам марказида тузукроқ ногиронлар араваси ҳам йўқ”

ФАРҒОНА. “Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг аҳволи! Ҳожатхона ишламайди. Ҳатто тузукроқ ногиронлар араваси ҳам йўқ. Ўзбекистонимиз шу даражада ночорми?”

(Бу хабар STга 12 февраль куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “Болалар боғчасида яроқсиз масаллиқлардан овқат тайёрланмоқда” (ВИДЕО)

ФУРҚАТ. “Фарғона вилояти Фурқат тумани Бекобод қишлоғидан ёзмоқдамиз. 40-сонли мактабгача таълим муассасаси ошхона ва омборхонаси санитария талабларига жавоб бермайди. Болаларга ачиган сут маҳсулотлари берилмоқда, яроқсиз масаллиқлардан овқат тайёрланмоқда. Гўшт ва сарёғ эса беркитиб қўйилган. Мутасаддилар ушбу ҳолатни тафтиш этсин”.

(Бу хабар STга 13 февраль куни келган.)​

ФАРҒОНА – “Болалар боғчасида яроқсиз масаллиқлардан овқат тайёрланмоқда”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:23 0:00

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “ЙПХ ходимларининг ўзи қоида бузмоқда”

ЧИРОҚЧИ. “Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан ёзмоқдамиз. ЙПХ ходимлари ўз автомобилларини тўхташ тақиқланган жойда қўйиб, қолган ҳайдовчиларга жарима ёзмоқда. Уларнинг ўзи қоидаларга риоя қилишда намуна бўлиши керак эмасми?!”

(Бу хабар STга 12 февраль куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Электр таянч устунлари икки йил аввал ўрнатилган, лекин симлар ҳалигача тортилмади”

БАЛИҚЧИ. “Андижон вилояти Балиқчи тумани Захкаш МФЙдан ёзмоқдамиз. Маҳалламизда 2 йил аввал электр таянч устунлари ўрнатилган, лекин ҳалигача электр симлари ўтказилмади. Симлар хавфли ҳолатда – одам етадиган баландликда осилиб ётибди.

Кўчамизнинг 800 метр қисми ҳам шағалланмай қолган. Болаларимиз мактабга лой кечиб бормоқда. Мутасаддиларга 2 йилдан буён мурожаат қилиб келамиз...”

(Бу хабар STга 12 февраль куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “ST-таъсир: “Файз” бозорининг нобоп йўллари таъмирланмоқда” 

ҚАМАШИ. “Қашқадарё вилояти Қамаши тумани “Файз” деҳқон бозоридан ёзмоқдамиз. Бозор йўли расволиги ҳақидаги мактубимиздан кейин балиқчилар растаси ёни бетон қилинди. Энди бозорнинг қолгани қисми ҳам яхшиланиши, айниқса, ҳожатхона таъмирланишидан умидвормиз”.

(Бу хабар STга 11 февраль куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “ST-муносабат: “Навбаҳор” футболчилари яхши ўйнаса эди, калтак ейишга ҳам, маошдан пул ўтказишга ҳам рози эдик!”

НАМАНГАН. “Ўқишни битириб ишга кирганимдан бери маошимдан “ўз хоҳишимга асосан” “Навбаҳор” жамоасига ўтказиб келаман. “Сиздан Телеграм”да чоп этилган бир мактубда айтилганидек, ростан ҳам ҳатто велосипеди ҳам йўқ ходимлари “Малибу” ва “Каптива” миниб юрган футболчиларга ҳомийлик қилмоқда! Аммо вилоятимиз раҳбарларининг футбол клубига мажбурий ҳомийлик қилиш ҳолатини рад этаётгани кулгили. Ахир, ойни этак билан ёпиб бўлмайди-ку!

Эсимда, 1996 йилда “Навбаҳор” Тошкентда “Пахтакор” билан беллашган. Мен ҳам Тошкентда ўқирдим, ўйинни бевосита майдонда кузатганман. “Навбаҳор” 2-0 ҳисобида ютиб, ўз тарихида илк бор чемпион бўлган. “Пахтакор” мухлислари секторига тушиб қолган эканман. “Навбаҳор” гол урганда хурсанд бўлиб бақирганим учун “Пахтакор” мухлисларидан калтак ҳам еб олганман. “Навбаҳор” ўша йиллардаги каби ўйнаса эди, калтак ейишга ҳам, маошдан пул ўтказишга ҳам рози эдим! Аммо жамоа яхши ўйнай олмаяпти-да!..”

(Бу хабар STга 11 февраль куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “ST-таъсир: Мирбозорнинг лойга ботган йўлагига тош ётқизилди”

“Сиздан Телеграм”да Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги Мирбозор ҳудуди йўли таъмирталаблиги хусусида мактуб чоп этилган эди. “Мирбозор бозори” масъулияти чекланган жамият маъмуриятининг маълум қилишича, бозорнинг чекка жойидаги биргина йўлак шундай хунук ҳолатда эди. Ушбу йўлакка тош ётқизилиб таъмирланди.

(Бу хабар STга 11 февраль куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Календарда XXI аср, аммо биз ҳамон ибтидоий шароитда яшамоқдамиз”

БАЛИҚЧИ. “Андижон вилояти Балиқчи тумани Сарновул МФЙдан мурожаат йўлламоқдамиз. Календарда XXI аср, аммо биз ҳамон ибтидоий шароитда яшамоқдамиз. На газ бор, на чироқ. Стадион ҳам маҳалламиз болаларининг кўп йиллик орзуси! Мутасаддилар газ, чироқ ва стадион муаммосини ҳал қилиб берсин. Биз ҳам солиқ тўлаб давлат ғазнасига баҳоли қудрат ҳисса қўшяпмиз, ахир!”

(Бу хабар STга 11 февраль куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “ST-таъсир: Шифохонадаги муаммоларни бартараф этиш бўйича топшириқ берилди”

ШАҲРИХОН. “Сиздан Телеграм”да Андижон вилояти Шаҳрихон тумани шифохонасидаги муаммолар хусусида мактуб чоп этилган эди. Мутасаддиларнинг маълум қилишича, туман раҳбарлари, хусусан, сектор раҳбарлари тиббиёт бирлашмасига келиб, муаммоларни ўрганди.

Қайд этилишича, учрашувда бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш, беморларга зарур шарт-шароит яратиш, дори-дармон билан таъминлаш, шифокорларнинг муомала маданияти, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш, ободончилик ишларини ташкил этиш, муассасаларни қиш мавсумида иситиш, тоза ичимлик суви, электр энергияси билан таъминлаш каби долзарб масалалар атрофлича муҳокама этилди. Аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан масъул мутасаддиларга топшириқлар берилди”.

(Бу хабар STга 8 февраль куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ – “Янги қурилган кўп қаватли уйларда муаммолар қалашиб ётибди”

ТЕРМИЗ. “Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри Фаровон массивидаги 20-21-22-уйлар фуқаролари номидан ёзмоқдамиз. 2019 йилда қурилган кўп қаватли уйларда қурилиш-монтаж ишлари тугалланмаган, ишлар чала ва сифатсиз бажарилган. Лифт умуман ишламайди, ёш болали, ҳомиладор аёллар ва қариялар 5-7-қаватларга чиқишда қийналмоқда. Юқори қаватларга сув ҳам чиқмайди. Болалар майдончаси жиҳозлари етарли эмас, бори ҳам аллақачон яроқсиз аҳволда. Электр тармоқлари жиҳозлари тўлиқ ўрнатилмаган, бунинг устига, симлар очиқ ҳолда – хавфли аҳволда ташлаб кетилган. Уйлар ертўласига қараб бўлмайди. Тротуар, йўлак ва автотураргоҳда қуйилган бетон ҳозирданоқ ёрилиб ётибди. Кўкаламзорлаштириш ва суғориш тизими талабга жавоб бермайди. Домофонлар ва кузатув камералари ўрнатилмаган. Ҳатто чиқинди қутилари ҳам йўқ. Хуллас, муаммолар қалашиб ётибди. Фаровон массивининг ҳақиқатан фаровон бўлишида амалий ёрдам сўраймиз”.

(Бу хабар STга 10 февраль куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “Қишлоқ врачлик пункти аҳволига маймунлар йиғлайди!”

ҚУВА. “Фарғона вилояти Қува тумани Деҳқонобод қишлоғидан ёзмоқдамиз. Қишлоқ врачлик пункти аҳволига маймунлар йиғлайди! Мутасаддилардан амалий ҳаракат кутиб қоламиз”.

(Бу хабар STга 10 февраль куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “Собиқ турмуш ўртоғим алимент тўловини пайсалга солиб келмоқда”

ФАРҒОНА. “Мен – Шаҳинабону Мелибоева, Фарғона шаҳри Абдулла Қодирий кўчаси 10-уйдан ёзмоқдаман. Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2018 йил 5 октябрдаги қарорига кўра, Ўзбекистон туманида яшовчи собиқ турмуш ўртоғим А.Холматовдан вояга етмаган фарзандим таъминоти учун алимент ундирилиши керак. Аммо алиментни ҳеч вақтида тўламади. Фарзандим ёш бўлгани сабаб ишлолмайман, алимент пулига қараб қолганман. Аммо МИБ ҳам вазифасига совуққонлик билан қарамоқда. Алиментни ўз вақтида ундириб беришларини сўрайман”.

(Бу хабар STга 1 февраль куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “ST-таъсир: таъмирталаб йўлларга шағал ётқизилди”

ЯККАБОҒ. “Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Яккабоғ МФЙдаги абгор йўллар ҳақида мактуб чиққач, асосий йўлдаги ўйдим-чуқурлар шағал билан тўлдирилди. Ички йўллар ҳам эътиборсиз қолдирилмайди деган умиддамиз”.

(Бу хабар STга 8 февраль куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “ST-таъсир: Йўл ташкилоти кўчамизни шағал билан бўлса-да, текислаб берди”

НАМАНГАН. “Наманган тумани Хўжақишлоқ МФЙ Туркистон кўчасидан ёзмоқдамиз. Йўл муаммоси бўйича ёзган эдик. Йўл ташкилоти кўчамизни шағал билан бўлса-да, текислаб берди. Уларга раҳмат айтамиз”.

(Бу хабар STга 7 февраль куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “ST-таъсир: ҳайдовчига қўпол муомала қилган ЙПХ нозири ишдан олинди”

“Cиздан Телеграм”да Қашқадарё вилоятида ЙПХ нозири ва ҳайдовчи ўртасида рўй берган можаро видеолавҳаcи эълон қилинди.

Лавҳада бодикамерасиз ЙПХ нозирига ҳайдовчи эътироз билдиргани, нозир эса ҳайдовчига қўпол муомалада бўлгани акс этган эди. ИИВ ЙҲХ бош бошқармаси баёнотига кўра, ҳайдовчига қўполлик қилган ходим лавозимидан бўшатилди. Қуйида бошқарма баёноти билан танишишингиз мумкин:

“Мазкур ҳолат юзасидан ЙПХ катта инспектори Б.Файзуллаевга нисбатан вилоят ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, ўтказилган текширув давомида ЙПХ катта инспектори Б.Файзуллаев хизмат фаолиятини олиб бориши давомида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори ва ИИВнинг меъёрий ҳужжатларида кўрсатилган талабларига риоя этмасдан, фуқаролар билан беписандларча қўпол муносабатда бўлиб, ўзининг интизомсизлигини намоён қилиб, фуқаролар онгида ИИО ходимлари тўғрисида салбий фикрлар уйғонишига сабабчи бўлгани учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди”.

(Бу хабар STга 7 февраль куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “Интернетга кабель тортиб, бинойидек йўлимизни балчиққа айлантириб кетишди”

КАТТАҚЎРҒОН. “Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Кадан маҳалласидан ёзмоқдамиз. Январь ойи охирида кўчамизни қазиб, ер тагидан оптик толали кабель ўтказишди. Кабель ўтказилгани яхши, албатта. Аммо мустаҳкам тош кўчамизни ҳатто машина ҳам юролмайдиган лой-балчиққа айлантириб кетишди. Мутасаддилар бузишдан олдин тузишни ўйламайдими?!”

(Бу хабар STга 5 февраль куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Бу вайрона иншоот юқумли касалликлар шифохонаси эканига ишонгингиз келмайди”

ЖАЛАҚУДУҚ. “Андижон вилояти Жалақудуқ туманидан ёзмоқдамиз. Фарзандим касал бўлиб, Жанубий Оламушук шаҳарчасидаги юқумлик касалликлар шифохонасига бордим. Бордим-у, касалхонанинг аҳволини кўриб қайтиб кетдим. Вайрона иншоот шифохона эканига ишонгингиз келмайди. У ерда ҳатто сув ҳам йўқ, ҳожатхоналарга қадам босиб бўлмайди. Соғлиқни сақлаш мутасаддиларидан амалий ёрдам сўраймиз”.

(Бу хабар STга 5 февраль куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “Фарзандим билан кўчаларда сарсон бўлиб юрибман” (ВИДЕО)

ФАРҒОНА – “Фарзандим билан кўчаларда сарсон бўлиб юрибман”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:00 0:00

ҚУВА. “Мен – Озода Мадраҳимова. Ҳозир бир фарзандим билан кўчаларда сарсон бўлиб юрибман. Ота уйимдан тегишли мерос олдим, лекин укам билан хотини қонуний уйимга киргизмаяпти, сотиб ҳисса беришга ҳам кўнмаяпти. 3 йилдан бери турли идораларга арз қиламан, аммо натижа йўқ. Болам 10 ёшга кирди, аммо мактабга бормаяпти. Ҳатто биринчи синф китобини ўқишни билмайди. Бу билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Қувада туғилганимдан пушаймон бўляпман. Қўшни Марҳаматда қилинаётган ишларни кўриб, фахрланаман. Қанийди ўша жойлардан уйлик бўлсам… Менинг мерос уйимни олиб, менга бошқа жойдан уй олишда ёрдам берилишини илтимос қиламан. Фарғона вилояти Қува тумани Толмозор қишлоғи”.

(Бу хабар STга 6 февраль куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “ST-таъсир: ахлат уюлиб кетган маҳалла тозаланмоқда” (ВИДЕО)

ҚАШҚАДАРЁ – “ST-таъсир: ахлат уюлиб кетган маҳалла тозаланмоқда”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:59 0:00

НИШОН. “Қашқадарё вилояти Нишон туманидан ёзмоқдамиз. Аҳоли уйлари ёнида ахлат уюлиб ётгани ҳақида мурожаат йўллаганимиздан кўп ўтмай, ҳудуд тозалана бошлади”.

(Бу хабар STга 6 февраль куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “ST-таъсир: Ноқонуний газ мосламалари йиғиштирила бошлади. Ишқилиб савоб иш охирига етказилсин!”

АНДИЖОН. “Андижон шаҳри Боғишамол даҳаси Янги хаёт МФЙдан ёзмоқдамиз. Маҳалламизда ноқонуний ўрнатилган газ сўриш мосламалари ҳақида мактубимиз чоп этилган эди. Шундан кейин газ идораси ходимлари маҳалладаги моторларни тозалаб олиб кетишди. Бунинг учун раҳмат. Энди Боғи Эрам, Буюк ипак йўли МФЙдаги ноқонуний мосламалар ҳам йиғиштириб олинсин. Савоб иш охиригача қилинсин!”

(Бу хабар STга 4 февраль куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СИРДАРЁ – “ST-таъсир: маҳалла ичидаги бетартиб ҳаракат чекланди”

СИРДАРЁ. “Сирдарё туман, Бахт шаҳри, Хазина МФЙ Янги қурилиш кўчасидан ёзмоқдамиз. Кичик кўча катта трассага айланиб қолгани, бирор фалокат рўй бермасидан бозор билан кўчани боғловчи эски кўприкни олиб ташлаш лозимлиги ҳақида мактуб йўллаган эдик. Мурожаатимиз ортидан кўприк олиб ташланди, маҳалла ичидаги бетартиб машина қатнови чекланди. Барчага раҳмат!”

(Бу хабар STга 5 февраль куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Қурилиш вагонларига ўт кетиб, усталар жонини аранг қутқариб қолди”

ТОШКЕНТ. “Тошкент шаҳридан ёзмоқдамиз. 4 февраль куни соат тахминан 23:00 ларда Қорасув мавзеси ИИВ академияси чорраҳасида “DSK BINOKOR” корхонаси томонидан қурилаётган кўп қаватли уйлар ҳудудида ўрнатилган вагончаларда ёнғин рўй берди. Оқибатда вагонларда вақтинча яшаётган усталар жабр кўрди. Эшик битта бўлгани сабаб усталар ойналарни синдириб жонини қутқариб қолган. Ёнғинда айрим усталарнинг паспорт ва ҳужжатлари ёниб кетган.

Вагонларнинг ҳар бирида 16 кишидан яшаб келмоқда. Вагон яшаш учун мўлжалланмаган бўлиб, усталар спирал печкада чой ва овқат тайёрлаб, исиниб ухлашади. Вагонлар на санитария, на ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб беради. Яхшиям, ёнғин бўлаётганини бир ишчи сезиб қолган. Қурувчи ҳам одам, оила боқаман деб ҳаётини хавф остига қўйиб қурилиш майдонида ишлайди. Уларга яшаш учун жой қилиб беришсин”

(Бу хабар STга 5 февраль куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Давомини ўқинг

ST вилоятларда

XS
SM
MD
LG