Линклар

logo-print logo-print
Ozodlik foydalanuvchilaridan olingan xabarlar
Шошилинч хабар
20 июн 2019, Тошкент вақти: 01:47

Sizdan Telegram

CУРХОНДАРЁ– “Ҳокимлик тадбиркорлардан “Маҳалла” фондига пул ўтказишни талаб қилмоқда”

АНГОР. “Сурхондарё вилояти Ангор тумани ҳокимининг ноқонуний ҳаракати юзасидан шикоят йўлламоқдамиз. Ҳоким 2018 йил 16 август куни Ф-291-сонли фармойиш қабул қилган. Унга асосан жорий йил 18-19 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши ва ҳашар муносабати билан тумандаги ҳар бир ташкилот ва корхона ишчи-ходимларининг бир кунлик ишҳақи “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳисоб рақамига ИХТИЁРИЙ равишда ўтказиб берилиши белгиланган.

Бироқ “Маҳалла” фондининг Ангор бўлими туман бозоридаги савдо дўконларига кириб, фармойишни рўкач қилиб ҳар бир тадбиркордан 100 минг сўмдан мажбурий тўлашни талаб қилмоқда. Ушбу суммани тўлашдан бош тортган тадбиркорларга босим ўтказиб, ёнғин хавфсизлиги ва солиқ идорасига ёзиб бераман, деб таҳдид қилмоқда.

Ҳокимнинг фармойиши ва “Маҳалла” фонди раҳбарининг хатти-ҳаракати қонунга тўғри келадими? Бу борада мутасадди идоралардан ёрдам кутиб қоламиз”.

(Бу хабар Озодликка 21 сентябрь куни юборилган)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

See all News Updates of the Day

ЖИЗЗАХ – “Нега 10 яшар ногирон болакайнинг нафақаси тўхтатиб қўйилди?”

ЗОМИН. “Жиззах вилояти Зомин туманидан ёзаяпмиз. Исматов Асилбек 10 ёшда, ҳали мактабга ҳам боргани йўқ. Туғма ногирон.Шу пайтгача ногиронлик нафақасини олиб келган. Яқинда нафақасини тўхтатиб қўйишган. Бунинг сабабини билиш учун бечора она турли идораларга бориб, сарсон бўлмоқда. 13 июнь куни Зомин тумани Хотин-қизлар қўмитаси раисининг олдига киришга уринишлари ҳам натижа бермаган, қоровулда турган Ички Ишлар ходимлари ичкарига қўйишмаган. Она ва бола ҳозир Зомин тумани касалхонасидаётишибди. У ерда битта невролог бор, у ҳам болага қарамаяпти. Чорасиз қолган онанинг умиди туман хотин-қизлар қўмитаси раисида бўлганди. Жиззахдаги болалар касалхонасига бориб даволанишга қурби етмайди.

(Бу хабар Озодликка 18 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “Уч йилки, спорт зали учун қўшимча ер ололмаяпмиз”

САМАРҚАНД. “Самарқанд тумани Равонак маҳалласидан ёзмоқдамиз. Маҳалламизда спорт зали қуряпмиз. Спорт зали умуман қонуний қурилмоқда. Аммо ер спорт зали учун торлик қилгани учун ёнидаги ердан ҳам озгина қўшиб қурилиш қилган эдик. Уч йилдан бери ушбу ерни сўраб ҳокимиятга мурожаат қиламиз. Ўтган йили МИБ ходимлари қўшилган ердаги бинони бузиб кетди. Мутасаддилардан асосий ерга қўшимча ҳудудни ҳам қонунан ажратиб беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 15 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

CАМАРҚАНД – “Мен боғдан келсам, ҳокимият тоғдан келди”

ЖОМБОЙ. “Мен – Зулфизар Тухватуллина, Самарқанд вилояти Жомбой тумани Тошкент маҳалласи 2-уй 1-хонадонда истиқомат қиламан. Президент порталига кўп қаватли уйларни қайта таъмирлаш масаласи бўйича мурожаат қилган эдим. Мурожаатимга Жомбой тумани ҳокимлиги номидан жавоб хати олдим. Мени ҳайрон қолдирган жиҳат, жавоб хати бошқа мавзуда, бошқа шахсга тегишли. Хуллас, мен боғдан келсам, ҳокимият тоғдан келибди. Масъул идоралар фуқаро мурожаатига бундай эътиборсизлик қилар экан, биз қаердан нажот излайлик?! Халқ мурожаатлари учун очилган портал кўзбўямачилик ва хўжакўрсин учун ишлайдими?”

(Бу хабар Озодликка 18 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “Зарафшон соҳилида хавфсизлик чоралари кучайтирилсин”

ИШТИХОН. “Самарқанд вилояти Иштихон тумани Хатамхўжа қишлоғидан ёзмоқдаман. Қишлоғимиз рўпарасидан Зарафшон дарёсининг иккинчи ирмоғи – Қорадарё оқиб ўтади. Дарё бўйи анча хавфли. Соҳил бўйига мевали ва манзарали дарахтлар экишса, қирғоқ анча хавфсиз бўлар эди. Умуман, кейинги пайтлардаги тошқинлар хавфсизлик чораларини кучайтириш кераклигини кўрсатди...”

(Бу хабар Озодликка 18 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Олмалиқ комбинати раҳбарияти атроф-муҳит тозалигига эътибор қаратмаяпти”

ОЛМАЛИҚ. “Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридан мактуб йўлламоқдаман. Ҳозир пенсиядаман. Шаҳар ривожига озми-кўпми камтарона меҳнатим сингган. Охирги йиллар шаҳар ҳокимлиги, хусусан, Олмалиқ кон-металлургия комбинати раҳбарларининг атроф-муҳит ва атмосфера тозалигига бефарқ муносабатини кузатиб, дилим оғрийди.

Олмалиқ меҳнаткашлари фидокорона меҳнати билан мамлакатимиз равнақига ҳазилакам ҳисса қўшмаяпти. Бу ерда кунига юзлаб тонна олтин, мис, рух, қишлоқ хўжалиги учун ўғит ишлаб чиқарилади. Бу эса ўз-ўзидан бўлмаяпти. Бунинг орқасида ўн минглаб кончи ва металлургларнинг оғир экологик шароитдаги заҳматли меҳнати турибди.

Металлургия саноатининг салбий томонларидан бири технологик жараён давомида атроф-муҳит учун ўта хавфли бўлган олтингугурт гази – SO2 тарқатилади. Бу газнинг ҳаводаги миқдори ошиб борган сайин, у нафақат барча жонзотларнинг нафас олиш йўлларига зарар қилиши, балки ўнлаб километр атрофдаги экинларни қуритиб юбориши мумкин.

Олмалиқда ўсиб, катта бўлган инсонлар билади, бир пайтлар йиллар давомида баҳорнинг сўнгги ойидан то кузгача – ярим йиллаб, мис эритиш заводининг трубасидан газ бурқсимас эди. Мана шу олти ой давомида, йилнинг айни қизиган палласида нафақат шаҳарда, балки қўшни Пскент ва Оҳангарон туманларининг шаҳарга ёндашган қишлоқларида ҳам ҳаво сезиларли тозаланиб, аҳоли бемалол нафас олар эди. Эҳтимол бунга ўша пайт комбинатда меҳнат қилган каттаю кичик раҳбарларнинг барчаси ушбу шаҳарда яшагани, уларнинг фарзанду набиралари маҳаллий мактаб ва боғчаларга қатнагани ҳам сабаб бўлгандир. Кейинчалик раҳбарлар бир неча марта ўзгариб, кейин келганларнинг оиласи пойтахтда яшаб, ўзлари ишга Тошкентдан қатнай бошлагач, шаҳардаги экологик муҳит ёмонлашди.

Шаҳар ҳавосининг заҳарланиш даражасини пасайтириш бугунги кунда ҳам долзарб масала бўлиб қолмоқда. Шу йилгача атроф-муҳитга зарар етказувчи асосий манба мис эритиш заводи ҳисобланар эди. Жорий йилнинг бошидан буён эса Рух заводи трубасидан ҳам газ бурсиқиб қолди. Рух заводидан чиқадиган олтингугурт гази ўзига хос хусусиятга эга. У мис эритиш заводидан чиқадиган газ каби атрофни қуюқ туман билан қопламайди, аксинча уни кўз илғамайди. Лекин ўта ўткир ва атроф-муҳитга зарари кучли. Ҳозир рух заводи атрофида жойлашган маҳаллалар аҳолиси ушбу газдан азият чека бошлади. Шу йил апрель ойида эса газ ён-атрофдаги мавзеларда энди кўкарган ўсимликларни ҳам қовжиратиб кетди.

Афсус ила қайд этиш лозимки, атроф-муҳитни зарарлаш борасида Олмалиқ мамлакатимизда биринчи ўринда туради. Комбинат янги раҳбариятининг мақсади фақатгина бизнес эмас, балки мана шу заминни ҳам обод қилиш, атроф-муҳит тозалигини сақлаш ҳам бўлиши керак. Раҳбарият ўзгарганига ярим йилдан ошди, аммо шу кунгача атроф-муҳит тозалиги бўйича бирон ҳаракат қилингани сезилмади. Матбуот хабарларига қараганда, ОКМК маҳсулот ишлаб чиқаришни яқин келажакда кескин оширишни режалаштиряпти. Шу ўринда ҳақли савол туғилади: иккала заводдаги тутун тортишга мўлжалланган мавжуд ускуналар (газ сўрғич ва конверторлар, газни қайта ишлаш жиҳозлари ва бошқалар) бундай юкламани торта оладими?! Комбинат раҳбариятининг мақсади Қозоғистон ва бошқа давлатлардан келтирилган сифатсиз концентратларни маҳаллий концентрат билан аралаштириб, мўмай фойда олиш ва юқорига чиройли ҳисобот бериш бўлмаслиги керак. Комбинат экология ва табиатни муҳофаза қилиш борасида амалий ишлар қилиши шарт!”

(Бу хабар Озодликка 17 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ХОРАЗМ – “Шифокорлар яна ваколатига кирмаган ишларга мажбурланмоқда”

БОҒОТ. “Хоразм вилояти Боғот туманидан ёзмоқдамиз. Туманимиз тиббиётчилари “Обод маҳалла” дастури бўйича ваколатига кирмаган ишларни қилишга мажбурланмоқда. Хусусан, уйма-уй юриб, аҳолидан тураржойларини таъмирлашни илтимос қилмоқда. Бунга кўнмаган шифокорлар ишдан ҳайдалар экан. Ҳоким бува шундай дебди! Ҳокимнинг қонунга зид буйруғи сабаб Боғот тумани тиббиёт бирлашмасида ишлар тўхтаб қолди...”

(Бу хабар Озодликка 18 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ – “Сариосиё Халқ қабулхонаси мудирасини иш жойидан топа олмаяпмиз”

САРИОСИЁ. “Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Шарқ юлдузи маҳалласидан ёзмоқдамиз. Президентнинг Сариосиё туман халқ қабулхонасига аҳоли ишончи йўқолмоқда. Дардини айтгани қабулхонага борган аризачилар қабулхона мудирасини тополмаяпти. Суриштирсангиз, ўз юмуши ёки туман ҳокими топшириғи билан кетган бўлади. Аслида, қабулхона раҳбари халққа энг яқин одам бўлиши керак-ку!

Халқ қабулхонаси биносида давлат хизматлари агентлиги ва прокуратура агроинспекцияси ҳам жойлашган. Бинода мурожаат қилувчилар учун шароит яратилмаган...”

(Бу хабар Озодликка 18 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “Фуқаролигим йўқлиги сабаб 10 йилдан бери ватаним Ўшга чиқолмаяпман”

МАРҒИЛОН. “Мен – Мавжуда Маҳмудова, Фарғона вилояти Марғилон шаҳридан мактуб ёзмоқдаман. 1973 йилда Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳрида туғилганман. 1994 йилдан буён Ўзбекистонда яшайман. Фуқаролигим йўқлиги сабаб 10 йилдан бери Қирғизистонга боролмаяпман. Президент қароридан кейин барча ҳужжатларимни топширдим. Орадан бир ярим йил ўтса-да, натижа бўлмади. Икки марта Xалқ қабулхонасига, паспорт столига мурожаат қилдим. Кутишдан бошқа чора йўқ дейишди. Қонун бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати 1 йилдан ошмаслиги керак, деб эшитгандим. Нима қилишни билмай қолдим. Масъул идоралардан амалий ёрдам сўрайман”.

(Бу хабар Озодликка 15 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН - STга мурожаат қилгач, кўчамизни бир отряд ишчилар тозалаб кетди

АНДИЖОН. “Андижон шаҳридаги 7-қаватли намунали уйдан ёзмоқдамиз. Бироз аввал уй ўнгидаги ахлатхонамиздан чиқинди вақтида олиб кетилмаётгани ҳақида шикоят қилгандик. 16 июнь куни ST каналида мурожаатимиз чоп этилганидан сўнг ҳаммаси ҳал бўлди. Бир отряд ишчилар келиб ҳаммасини тозалаб қўйди.

(Бу хабар Озодликка 17 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “Нефть коллежида мажбурий меҳнат тўхтамади, ҳали-бери тўхтамаса ҳам керак!”

ФАРҒОНА. “Фарғона нефть коллежида мажбурий меҳнат тўхтамади. Ҳали-бери тўхтамаса ҳам керак!”

(Бу хабар Озодликка 13 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – "Мактабнинг иккинчи қавати "Ёшлар Иттифоқи" ва "Каттақўрғон ҳақиқати"га бериб юборилди"

ПАЙШАНБА. “Самарқанд вилояти Пайшанба шаҳридан ёзмоқдамиз. Бир муддат аввал мактабимиз биносини Ёшлар иттифоқи эгаллаб олгани ҳақида мактуб йўллаган эдик. Мурожаатимиз ST’да чиққач, мактаб пештоқидаги “Ёшлар иттифоқи” ёзуви олинди. Янги ўқув йилида болаларимиз ўз синф хоналарида сифатли билим олишларига умид қила бошлаган эдик. Бугун бинонинг ичига кириб кўрдик. Ёшлар иттифоқининг ёнига яна "Каттақўрғон ҳақиқати" таҳририятига ҳам хона ажратилибди. Қиска қилиб айтганда, бинонинг 2-қавати бутунлай эгаллаб олинибди. Туман халк таълими бўлимининг эътиборсизлиги туфайли 4-мактабда таҳсил оладиган ўқувчи фарзандларимиз овора-ю саргардон бўлишмоқда.... Энди бу масалани ҳал қилиш учун Халк таълими вазири Шерзод Шерматовдан амалий ердам беришини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 17 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “Шўрсув ҳавоси кескин ифлосланган, аммо мутасаддилар бунга эътиборсиз”

ЎЗБЕКИСТОН тумани. “Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Шўрсув шаҳарчаси аҳли номидан ёзмоқдамиз. Шаҳарчамизда ҳаво жуда ҳам ифлосланган. Дунё аҳли табиатни асраш йўлида бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилаётган бир вақтда бизнинг шаҳарча тадбиркорлари ҳавони булғаш билан овора. Айниқса, шамол кунлари на кўзни очиб бўлади, на нафас олиб. Ҳозирда 3 та цемент ва 30 га яқин алебастер заводи ишлайди. Суратда биргина цемент заводидан чиқаётган чанг кўламини кўришингиз мумкин.

Мутасаддилар бу ҳолатга эътибор бермаяпти. Хусусан, вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев туманимизга кўп ташриф буюради, аммо бу масалага умуман эътибор қаратмайди”.

(Бу хабар Озодликка 16 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ – “ST’да мактубимиз чиққач, иш ҳақимиз ундириб берилди”

ҚУМҚЎРҒОН. “Мен – Баҳром Абиров, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидан ёзмоқдаман. Аввалроқ “Сиздан Телеграм”да мактуб йўллаб, бизни ишга ёллаган шахс иш ҳақимизни бермай қочиб юргани ҳақида маълум қилган эдик. Мактубимиз чиққач, иш ҳақимиз ундириб берилди”.

(Бу хабар Озодликка 12 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СИРДАРЁ – “Тадбиркорлар зиммасига қиммат реклама баннерлари ўрнатиш вазифаси юкланди”

БОЁВУТ. “Сирдарё вилояти Боёвут туманидан ёзмоқдамиз. Туман ҳокими катта тадбиркорларга ўлпон солиб, қиммат реклама баннерлари ўрнатишни бўйнига илмоқда. Эътироз билдирган тадбиркорлар назоратга олинмоқда. Суратда кўриб турганингиз “Mening Boyovutim” ёзуви худди даланинг бир четига қўйилгандек таассурот уйғотади. Йўқ, ундай эмас. Бу – Боёвутнинг қоқ маркази! Ён-атрофни ободонлаштириш ҳам бечора тадбиркорлар зиммасига юкланмаса эди...”

(Бу хабар Озодликка 16 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “Смета бўйича ажратилган шағал қайси раҳбарнинг уйига кетмоқда?”

МАРҒИЛОН. “Фарғона вилояти Марғилон шаҳридан ёзмоқдаман. Шаҳримизда ободонлаштириш кетмоқда. Лекин чуқурларни тўлдириш ва зичлаш учун шағал ўрнига ахлат ва қурилиш материаллари ташланмоқда. Ахлат билан тўлдирилган ер битта ёмғирдан кейин чўкиб қолади-ку! Хўш, смета бўйича ажратилган шағал қайси раҳбарнинг уйига кетмоқда?”

(Бу хабар Озодликка 13 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

БУХОРО – “Қурувчи ташкилот тураржой лойиҳасини ўзбошимчалик билан ўзгартирди”

БУХОРО. “Бухоро шаҳри Ислом Каримов кўчасидаги 10 ва 12-уйлар ҳоким фармойишига биноан бузилиб, янги тураржойлар қурилмоқда. Шаҳар ҳокими К.Камолов мажлис қилиб, эски уйларда яшаган аҳоли янги тураржойнинг 3-қаватига жойлаштирилишини айтган эди. 1-2-қават бўйича қурувчининг ўз режалари бор экан. Энди эса, 10-уйда яшовчи аҳоли 12-уйнинг 4-қаватига чиқишга мажбурланмоқда.

Аҳолини битталаб чақириб, “ҳамма рози, биргина сиз колдингиз” деб алдаб бошқа шартнома тузишмоқчи. Аслида, 2018 йилда шартнома имзоланган. У пайтда уй лойиҳаси бошқача эди. Кейин эса лойиҳа ўзбошимчалик билан ўзгартирилди. 1-подъезддаги 7 та хонадон коммунал уйга ўхшайди. Яна 2 тасининг ошхонасида дераза йўқ. Шартномага қўл қўйган аҳоли дардини кимга айтсин? Уйимизни сифатсиз қуриб бермасин деб қўрқади ҳамма...”

(Бу хабар Озодликка 13 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Уй ертўласида каламуш ва чаёнлар ин қурган”

ЮНУСОБОД. “Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Бодомзор даҳасидан ёзмоқдамиз. Боғишамол кўчасидаги икки қаватли уйларда яшаймиз. Яқинда кучли ёмғир ёғди, ўша кунлари подъездларимиз сувга тўлиб кетди. Кейин эса ертўлада каламуш ва чаёнлар кўпайди.

Муаммоларимиз кўп. Ахлат ташиш хизмати яхши ишламайди. Болаларимизга ўйин майдончаси йўқ. Подъездимиздан доим газ сизиб туради. Тахтали уйларимиз ёниб кетмаса эди, деган хавотирдамиз.

Бир муддат аввал инвесторлар келди ва "уйни бузамиз" деб, штаб қурди. Лекин шу билан қайтиб қораларини кўрсатишмади.

Бизнинг муаммоларни эшитадиган, ҳал қиладиган масъуллар бормикан?!”

(Бу хабар Озодликка 13 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Текширувчилар ўқувчиларни ишлатганларга чора кўриш ўрнига “оқтeракми, кўктeрак” ўйнаб кетди!”

ҚЎРҒОНТЕПА. “Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани 29-мактабдан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да мактаб раҳбарияти ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилаётгани, хусусан, 11-синф битирувчилари иссиқхона қурилишида ишлатилгани ҳақида мактубимиз чиққан эди. Ана энди болалар ҳуқуқини поймол қилганларга чора кўрилади деб ўйлаган эдик. Афсус, умуман тескариси бўлди.

13 июнь куни тонг саҳар соат 4:30 ларда мактаб директори бошчилигида ўқув бўлими бошлиғи, инглиз тили, ЧЁТ ва мусиқа ўқитувчилари ҳамда психолог 11-синф ўқувчиларининг уйларига бориб, уларни уйғотиб мактабга олиб келган. “Соат 8:00 да юқори ташкилотдан одам келади, сизларни ким мажбурлаб ишлатди деб сўраса, биз шунчаки ўзимиз ўйнаб расмга тушдик дейсанлар” деб ўқувчиларни сиқувга олишган. Юқоридан келган текширувчилар эса болаларни ишлатганларни жазолаш ўрнига, янги қурилаётган иссиқхона атрофи ўралмаган деб жарима солиб кетган. Кўриб турибсизки, бизда яна ўша “Оқтeракми, кўктeрак” ўйини давом этмоқда...”

(Бу хабар Озодликка 14 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Талабалардан галстук талаб қилаётган вазирнинг ўзи галстуксиз мажлис ўтказди”

ҚАРШИ. “Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтидан ёзмоқдамиз. 10 июнь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов институтимизга келиб, мажлис ўтказди. Кўпчиликнинг хабари бор, 2 июнь куни технология факультети талабаси ўз жонига қасд қилганди. Вазир ана шу масалани муҳокама қилди. Биз – талабаларни вазиримизнинг галстуксиз келгани ҳайратга солди. Талаба дарсга галстуксиз келса, умуман киритилмайди. Аммо талабалардан галстук талаб қилаётган вазирнинг ўзи галстуксиз, бунинг устига спорт кийимида мажлис қилди. Ҳеч бўлмаса оппоқ кўйлакда келса бўларди-ку!..”

(Бу хабар Озодликка 13 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “Автошоҳбекатнинг аҳволини кўринг!”

ЁЗЁВОН. “Фарғона вилояти Ёзёвон тумани марказий автошоҳбекатининг аҳволини кўринг. Якшанба куни шоҳбекат парранда бозорига айланади. Бунга эса масъулларнинг парвойи палак. Туман марказига биринчи бор келган меҳмон манзилни тополмай сарсон бўлади. Мутасаддилар аҳоли оғирини енгил қилиш ҳақида ҳам ўйласин!”

(Бу хабар Озодликка 12 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Бозор ёнидаги автотураргоҳни савдогарлар эгаллаб олган”

ЯККАБОҒ. “Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан ёзмоқдамиз. Деҳқон бозори олдидаги автотураргоҳга на кириб бўлади, на чиқиб! Ҳаммаёқни савдогарлар эгаллаб олган. Комиссия келса, бир-икки кунга тозаланади, кейин яна эски ҳаммом, эски тос. Бозор ичида бўш расталар кўп. Савдогарлар стоянкада эмас, ўша расталарда тижорат қилсин”.

(Бу хабар Озодликка 12 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Тошкентдан келган комиссия солиқ идорасининг 15-20 фоиз ходимини имтиҳондан йиқитмоқчи!”

АНДИЖОН. “Андижон вилоят солиқ бошқармаси ходимлари номидан ёзмоқдамиз. Тошкентдан шахсан давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Мирзиёд Маҳкамов келиб, бошқармамиз ходимларини аттестациядан ўтказмоқда. Жами 701 нафар ходим имтиҳон топшириши керак экан. Аттестация холис ўтказилса-ку, эътироз йўқ. Аммо бошқарма бўйича 15-20 фоиз ходимни йиқитиш, 30-40 фоиз ходимни шартли ўтказиш, қолган 30-40 фоиз ходимларни эса тўлиқ ўтказиш режалаштирилган. Бари аввалдан белгиланган! Қўмита раиси ўринбосари ҳаммани имтиҳондан ўтказса, раис олдида очко ололмай қолади-да. 15-20 фоиз деганимиз бу 150-200 нафар инсон дегани! Хўш, нохолислик билан ўтказилаётган аттестациядан йиқилган шунча ходимнинг тақдири нима кечади? Уларнинг неча йиллик касбий фаолияти йўққа чиқадими? Оиласини қандай боқади улар?

Яқинда президент Андижонда 400 мингдан ортиқ аҳоли ишсиз экани, 250 минг аҳоли эса чет элларда экани ҳақида танқидий фикрлар айтган эди. Солиқ бошқармасининг аттестациядан атайин йиқитилаётган ходимлари ҳам ана шу ишсиз аҳоли сафига қўшиладими?! Қўмитанинг бундай адолатсиз хатти-ҳаракатидан давлат раҳбарининг хабари бормикан?!”

(Бу хабар Озодликка 12 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “Ёз кунларида товуқ ахлати ҳиди бутун бозорга ёйилмоқда”

БУВАЙДА. “Фарғона вилояти Бувайда тумани марказий бозоридан ёзмоқдамиз. Товуқ бозори истеъмол ва кийим бозори ичида жойлашган. Бу эса гигиена қоидаларига зиддир. Ёзнинг иссиқ кунларида товуқ гўнги ҳиди бутун бозорга ёйилмоқда. Инсоф қилишса бўлмайдими?!”

(Бу хабар Озодликка 12 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Давлатга тегишли газ қувурларини ким ва қаерга олиб кетди?” (ВИДЕО)

ҚАШҚАДАРЁ – “Давлатга тегишли газ қувурларини ким ва қаерга олиб кетди?”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:35 0:00

ҚАРШИ. “Қашқадарё вилояти Қарши тумани Чўлбўстон ҚФЙдан ёзмоқдамиз. Видеода давлатга тегишли газ қувурлари талон-торож этилаётгани акс этган. Хўш, давлат мулкини ўмаришга ким журъат қилди? Ўғрилик ортида ким турибди? Мазкур масала бўйича бир неча ой олдин президент қабулхонасига мурожаат қилгандик, аммо натижа йўқ...”

(Бу хабар Озодликка 12 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ – “Обод маҳалла” дастурига киритилган ҳудудимизда уч йилдан бери чироқ йўқ”

ҚИЗИРИҚ. “Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани Яккатерак маҳалласидан ёзмоқдамиз. Бизда уч йилдан бери электр энергияси йўқ. Иккита симёғоч қўйилган, холос, “қолганини ўзларинг сотиб олиб ўрнатинглар” дейди раҳбарлар. Ҳудудимиз “Обод маҳалла” давлат дастурига киритилганига нима дейсиз! Масъуллар эрта-индин деб ҳаммани алдаб юрибди. Маҳалла аҳли номидан президентимиздан илтимос қилиб сўраймиз, халқингизга ёрдам беринг!”

(Бу хабар Озодликка 6 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Давомини ўқинг

ST вилоятларда

XS
SM
MD
LG