Линклар

Шошилинч хабар
28 октябр 2021, Тошкент вақти: 00:38

Sizdan Telegram

СУРХОНДАРЁ: "Ваъдани бажаришмас экан, масъуллар нега шунча одамни овора қилишди?" (ВИДЕО)

"Ваъдани бажаришмас экан, масъуллар нега шунча одамни овора қилишди?"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:52 0:00
Бевосита линк

ТЕРМИЗ. “Сурхондарё вилояти Термиз тумани Бунёдкор маҳалласидан мурожаат қиляпмиз. 2018 йили уйлари бузилган аҳоли ушбу маҳаллага кўчирилган. Масъуллар чироқ, сув, газ билан таъминлаймиз, дейишганди. Аммо сув, газ йўқ, йўл таъмирталаб, бунинг устига, ёритилмаган. Ваъдани бажаришмас экан, маҳаллий масъуллар нега шунча одамни овора қилишди?”

(Бу хабар STга 30 сентября куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Бошқа мавзу ва янгиликлар

НАМАНГАН вил. – “Маст одам Тез ёрдам шохобчаси эшик-деразаларини синдирди”

ЧУСТ. “Наманган вилояти Чуст тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Ғoвa Тез тиббий ёрдам шохобчасида кўнгилсизлик рўй берди. Тунги соат 2 ларда беморнинг яқини маст ҳолда келиб, тез ёрдам бўлими эшик-деразаларини синдирган, қоровул ва ходимларни ҳақоратлаб, устига машина ҳайдаган. Бу ушбу шохобчада йил давомида рўй берган учинчи зўравонликдир. Аввал ҳам беморнинг яқини эшик-дераза ва раковинани синдириб, ҳайдовчига жароҳат етказган эди.

Ғова Тез ёрдам шохобчасининг 1 та бригадаси 19 минг аҳолига хизмат кўрсатади. Тунги вқтларда бригада чақирувга кетса ёки машина туманга газ қуйиш учун кетса, аҳоли тез ёрдам хизматисиз қолади. Чунки тумандан бошқа бригада жўнатилмайди. 103 рақамига қилинган мурожаатларни вилоят операторлари қабул қилиб, улар туманга, туман қишлоққа узатгунча камида ярим соат вақт ўтмоқда. Шунингдек, шохобча тез ёрдам автомашинаси яроқсиз ҳолга келиб қолган. Юртимизда тез ёрдам хизматини такомиллаштиришга катта эътибор берилмоқда. Бизнинг шохобчамизга ҳам мутасаддилар эътибор қаратади, деган умиддамиз”.

(Бу хабар STга 25 октябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ТОШКЕНТ вил. – “Режани ошиғи билан бажардик, аммо кластер ҳақимизни тўлаб бермаяпти”

ЗАНГИОТА. “Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 2020-2021 йил мавсумида ғалла эккан фермерлар номидан мурожаат қиляпмиз. Мавсумда ғалла режасини ошиғи билан бажардик, аммо “Мелек Дон Агро” МЧЖ кластери ғалла пулини ҳалигача тўлаб бермаяпти. Бир томондан, туман солиқ инспекцияси томонидан солиқ қарздорлиги ҳисобланиб, ундириш учун МИБга юборилган. Иккинчи томондан, қилинган харажатлар ва меҳнат учун ҳақ тўланмади. Ҳурматли Президентимиз деҳқоннинг манфаати учун кластер тизимини татбиқ этдилар, лекин айрим маҳаллий ҳокимиятлар, кластер масъуллари бу сиёсатнинг моҳиятини тушунмай, фермерларда норозилик уйғотмоқда. Ҳолбуки, ўтган йили июль ойи охирида “Ғалла Алтек” давлат ташкилоти томонидан пуллар тўлаб берилган эди. Бу йил ҳам бу ташкилот кластерга пулни ўтказиб берган, аммо фермерлар ҳали рози қилинмади. Республикамизнинг дон соҳасига масъул бўлган раҳбарлардан кўмак сўраймиз”.

(Бу хабар STга 25 октябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН вил. – “Cаратондан даволанаётган онамни "темир дафтар"дан чиқариб юборишди” (ВИДЕО)

АНДИЖОН вил. – “Cаратондан даволанаётган онамни "темир дафтар"дан чиқариб юборишди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:38 0:00

“Мен – Рўзихон Исроилова, Туркиянинг Истанбул шаҳридан мурожаат йўллаяпман. Асли Андижон вилояти Булоқбоши тумани Узумзор кўчасиданман. 2020 йил апрель ойида онамга саратон ташхиси қўйилди. Бир йил мобайнида онам кўп қийинчиликларни бошдан кечирди. Топган пулим онамнинг муолажаларига кетяпти. Ҳар ой 15-20 кунлаб шифохонада ётиб чиқяпти. Ҳолатдан туман масъулларининг хабари бор. Аммо мен Туркияга ишлагани келганимдан кейин туман прокурори онамни "темир дафтар"дан чиқариб юборибди. Ҳолбуки, бизнинг шароитимизни билишар эди. Туман ҳокими ва туман тиббиёт бирлашмаси катта ёрдам беришяпти, улардан миннатдорман. Аммо туман прокурори ва сектор раҳбарига мурожаатларимиздан наф бўлмаяпти. Онам даволанишга, ғамхўрликка муҳтож. Мен бу ерда ишламасам ҳам бўлмайди. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан кўмак сўрайман”.

(Бу хабар STга 22 октябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

СУРХОНДАРЁ: "4 фарзандим билан қийналяпман. Алимент пули ундириб беришларини сўрайман”

БАНДИХОН. “Мен – Холида Хўжамқулова, Сурхондарё вилояти Бандихон тумани Гулбоғ маҳалласидан мурожаат қиляпман. Турмуш ўртоғим тўрт фарзандим билан ташлаб кетди. Алиментдан ҳам бош тортиб юрибди. Меҳнат биржасига мурожаат қилдим, аммо иш топиб беришолмади. Болаларимни боқишга қийналяпман. Алимент пули ундиришда амалий кўмак сўрайман”.

(Бу хабар STга 22 октябрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ТОШКЕНТ: “Кўчмас мулк сотиб олдим, аммо собиқ уй эгасини пропискадан чиқаролмаяпман”

ЮНУСОБОД. “Тошкент шаҳри Юнусобод туманидан мурожаат қиляпман. 2020 йил март ойида кўчмас мулк сотиб олганман. Аммо собиқ уй эгасини пропискадан чиқариш учун бир йилдан бери сарсон бўлиб юрибман. Мирзо Улуғбек туманлараро судига барча ҳужжатларимни тақдим этганман, лекин ҳалигача суд иши кўрилмади. Бу борада Юнусобод ИИОга ҳам мурожаат қилдим, лекин иш ҳал бўлгани йўқ. Ушбу ташкилотлар ишини ким назорат қилади? Қачон бу бюрократияга чек қўйилади? Президент Шавкат Миромоновичдан амалий кўмак сўрайман”.

(Бу хабар STга 16 октябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ҚАШҚАДАРЁ: “Қишлоқ аҳлига тегишли қувурларни ўзлаштирган шахсга нега чора кўрилмаяпти?” (ВИДЕО)

ST BATCH 19.10.2021

ДЕҲҚОНОБОД. “Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Завқий МФЙ Хумдон қишлоғида яшовчи 120-130 хўжалик номидан мурожаат йўллаяпмиз. Маҳалламизда жиноят содир этилган: томорқа қувуримиз ўзлаштириб юборилган. Бу қилмишни содир этган шахс кўчада юрибди. Аҳоли эса томорқасини суғора олмаяпти. Ушбу масала бўйича туман ИИБ ва прокуратурага мурожаат қилганмиз, аммо шунча муддат ўтса-да, амалий ҳаракат бўлмади. Айбдор жазоланиши ва аҳоли муаммоси ҳал этилишида муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан кўмак сўраймиз”.

(Бу хабар STга 16 октябрь куни келган)​

ҚАШҚАДАРЁ – “Қишлоқ аҳлига тегишли қувурларни ўзлаштирган шахсга нега чора кўрилмаяпти?”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:09 0:00

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

САМАРҚАНД: “Эгизакларимни сутга туйғиза олмаяпман. Туман ҳокимлиги сигир олиб берса эди...”

ОҚДАРЁ. “Мен – Юлдуз Қўчқорова, Самарқанд вилояти Оқдарё туманидан мурожаат қиляпман. 2012 йилда турмуш қурганман. Ҳозирда бир ўғил, икки эгиз қизим бор. Эгиз қизларим шу йил 18 июнда Самарқанд вилояти перинатал маркази, 4-сон туғқуқхонасида чала ҳолда туғилди. 4 ойли бўлган эгизакларимни сутга туйғиза олмаяпман. Болаларимга сут зарурлиги боис туман ҳокимидан она-бола сигир сўрадим. Ҳоким ҳомий топилса, она-бола сигир олиб берилишини айтди. Унгача эгиз болаларимнинг аҳволи нима кечади?

Президентимиз Шавкат Мирзиёев оналар ва болаларни қўллаб-қувватлаш учун катта-катта маблағ ажратяпти. Туман ҳокимлиги эгизакларимни ўйлаб, сўровимизни қондиради, деган умиддамиз”.

(Бу хабар STга 15 октябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ҚАШҚАДАРЁ: “Тошкент–Шаҳрисабз поезди Яккабоғда ҳам тўхтаб ўтсин”

ЯККАБОҒ. “Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан ёзяпмиз. Президентимиз яқинда Соҳибқирон Амир Темур туғилган Яккабоғ тумани Хўжа Илғор қишлоғини ободонлаштириб, замонавий инфратузилмалар яратсак, улуғ аждодларимиз олдидаги фарзандлик бурчимизни бажарган бўлар эдик, деб айтдилар. Биз яккабоғликлар бундан хурсандмиз. Шу борада битта илтимосимиз бор: “Ўзбекистон темир йўллари”нинг Тошкент–Шаҳрисабз йўналишидаги поезди Яккабоғ туманида ҳам атиги 2 дақиқагина бўлса ҳам тўхтаб ўтишини сўраймиз.

Қарияларимиз, касалманд фуқароларимиз бор. Уларни такси гаплашиб, қўшни тумани вокзалига олиб боришга тўғри келмоқда. Ҳолбуки, Яккабоғ туманида замонавий вокзал бор.

Бундан ташқари, туризм ривожланиб, туристлар Амир Темур туғилган Хўжа Илғор қишлоғини кўриш учун келиши тайин. Сайёҳлар учун ҳам поезд Яккабоғда тўхтаб ўтиши мақсадга мувофиқдир. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти фуқаролар оғирини енгил қилиш чорасини кўради деган умиддамиз”.

(Бу хабар STга 15 октябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ХОРАЗМ – “Ёритилмаган кўчамизда кечқурун одам юришга қўрқади...”

УРГАНЧ. “Хоразм вилояти Урганч шаҳри 34-сон маҳалла “Обод маҳалла” дастурига кирган бўлса-да, кўчамиз асфальт қилинмади. Тунги ёритиш чироқлари ҳам ўрнатилмади. Кечқурун одам юришга қўрқади. Мактаб атрофи асфальт қилинди, бошқа йўллар таъмирталаб. Велойўлак ҳам йўқ. Бош режа асосида маҳалла аҳлига ҳисобот берилса бўлади-ку. “Обод маҳалла” дастурига маҳалла ҳар доим ҳам кирмайди. Шундай бўлгач, ишлар тўлиқ қилиниши керак-да. Ушбу дастур бўйича қанча маҳаллалар обод қилинди. Вилоят ҳокимидан ҳолатни назоратга олиши ва бизнинг маҳаллани ҳам обод қилишини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 11 октябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

САМАРҚАНД вил. – “Уй-жойимиз йўқ, 6 ойлик чақалоғимизга бола пули ҳам ололмаяпмиз...” (ВИДЕО)

САМАРҚАНД вил. – “Уй-жойимиз йўқ, 6 ойли чақалоғимизга болам пули ҳам ололмаяпмиз...”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:49 0:00

КАТТАҚЎРҒОН. “Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри Дўстлик маҳалласи ҳудудидаги “огород”да, бир хонада яшаймиз. Уй-жойимиз йўқ. Икки фарзандимиз бор. 6 ойлик чақалоғимга бола пули ҳам ололмаяпман. Баклашка йиғиб, ахлатхонани тозалаб, 580 минг ойлик оламиз. Аммо бу пул тўрт жонга етмаяпти. Эримнинг ҳам оёғи синиб қолди. Турли идораларга мурожаат қилдик, натижа бўлмади. Ҳурматли Президентимиз, иложим йўқлигидан сизга дардимни айтяпман. Халқнинг дардини эшитяпсиз, бизнинг ҳам сўровимизни инобатга олинг, илтимос!”

(Бу хабар STга 11 октябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

СУРХОНДАРЁ – “Болаларимиз боғча, мактабга қатнашга қийналади. Сабаби – йўл...”

БАНДИХОН. “Сурхондарё вилояти Бандихон тумани Сарой маҳалласидан мурожаат қиляпмиз. Маҳалламиз “Обод маҳалла” дастурига киритилган, кўчаларимиз таъмирталаб аҳволда, болаларимиз мактаб, боғчага боришга қийналади. Кўчадан машина ўтса, нафас олиб бўлмай қолади. Ёғингарчилик кунлари эса, фарзандларимиз кийими лой бўлади. Мутасаддилар кўчаларимизга ҳеч бўлмаса, тош тўктириб берсин”.

(Бу хабар STга 11 октябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ТОШКЕНТ вил. – “Уйим таъмирталаб. 1-синф боламнинг дарс қилишига ҳам шароит йўқ”

ЧИНОЗ. “Мен – Гулноза Шоабдиева, Тошкент вилояти Чиноз туманидан такрор мурожаат йўллаяпман. Уйим таъмирталаб, совуқ. 1-синф боламнинг дарс қилишига ҳам шароит йўқ. Икки нафар фарзандим, турмуш ўртоғим билан бир хонада яшаймиз. Овқатланиш хонамиз ҳам, ётоқ жойимиз ҳам шу. Хонада рисоладагидек пол ҳам, шифт ҳам йўқ. Таъмир масаласида ёрдам сўраб, маҳалла ва ҳокимиятга бир неча бор мурожаат қилдим. Аҳволимизни билатуриб аёллар дафтаридан ҳам чиқариб юборишди. Аварияга учраб ногирон бўлиб қолганман, тез-тез муолажа олиб тураман. Мутасаддилардан кўмак сўрайман”.

(Бу хабар STга 11 октябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ФАРҒОНА вил. – “8 йилдан буён қурилиш фирмаси ваъда қилган электр ва газ тизими янгиланишидан дарак йўқ” (ВИДЕО)

ФАРҒОНА вил. – “8 йил ўтди, аммо қурилиш фирмаси ваъда қилган электр энергияси ва газ тизими янгиланишидан дарак йўқ”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:25 0:00
Бевосита линк

МАРҒИЛОН. “Фарғона вилояти Марғилон шаҳри Бурҳониддин Марғилоний кўчасида 2013 йилда бузиш амалга оширилган. Фарғона кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси қурилишни ютиб олган. 2015 йилгача қурилиш қилди, аммо коммуникацияга – электр энергияси ва газ тизимини янгилашга эътибор қаратилмади. Аслида ер тагидан электр кабели ўтказиб бериши керак эди. Аҳоли қўлбола усулда улаб олишга мажбур бўлган. Газ қувури ҳам шундай аҳволда. 8 йил ўтди, аммо ўзгариш йўқ. Бу масалада кўп бора мурожаат йўлладик, кафолат берамиз, деб жавоб беришди. Лекин натижа йўқ...”

(Бу хабар STга 8 октябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ҚАШҚАДАРЁ: “Ердан унумли фойдаланиб, рўзғор тебратиб келаётган эдик. Афсус, олиб қўйишди...” (ВИДЕО)

ЯККАБОҒ. “Мен – Зебо Абдиева, Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан мурожаат қиляпман. 2 фарзандимнинг кўзи ожиз, ҳар 6 ойда даволатиб тураман. Қарамоғимда қайнотам ҳам бор. Ердан унумли фойдаланиб, боғдорчилик ортидан қора қозонимизни қайнатиб келаётган эдик. Раисимиз пахта экамиз, деган баҳона билан биз фойдаланаётган ерни кимошди савдосига қўйди. Аслида эса, унумдор ер уй қуриш учун сотиб юборилди. Ишсиз, ночор қолдим. Мен каби ерсиз қолган бошқа юртдошларимиз ҳам бор. Ерни қайтариб олишимиз ва қайта боғ яратишимизда ёрдам беринг, муҳтарам Президентимиз!”

(Бу хабар STга 7 октябрь куни келган)​

ҚАШҚАДАРЁ – “Ердан унумли фойдаланиб, рўзғор тебратиб келаётган эдик. Афсус, олиб қўйишди...”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:07 0:00

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

СИРДАРЁ: “Кам таъминланганлар учун қурилган уйимизда канализация қувури ёрилиб, ахлатлар подвалга оқяпти” (ВИДЕО)

СИРДАРЁ тум. – “Яшаётганимизга 1 йил бўлмади, лекин умумий канализация қувури ёрилиб, ахлатлар подвалга оқяпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:46 0:00

“Сирдарё тумани Адолат маҳалласи Буюк Турон кўчасидаги 41 ва 42-уйлар 2018 йилда кам таъминланганлар учун қурилган. Лекин қурилиш сифатсиз қилинган, ишлар ҳам тугалланмаган. Подвал аянчли аҳволда, ёмғир ёғса сув билан тўлади. Яшаётганимизга 1 йил ҳам бўлмади, лекин умумий канализация қувури ёрилиб, ахлатлар подвалга оқяпти. Илон ва чаёнлар ҳам чиқа бошлаган. Болалар ўйингоҳи, тандирхоналар ҳам битмаган. Уйларимиз девори кўкариб, тўкилиб кетяпти. Ваколатли идоралар мурожаатимизни ўрганиб кўмак беради, деган умиддамиз”.

(Бу хабар STга 3 октябрь куни келган)​

СИРДАРЁ тум. – “Яшаётганимизга 1 йил бўлмади, лекин умумий канализация қувури ёрилиб, ахлатлар подвалга оқяпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:27 0:00

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ФАРҒОНА: “Заводнинг электрдан миллиарддан зиёд қарзи бор. Унинг касрига биз жабр кўрмайлик...”

“Фарғона шаҳри Б.Марғилоний кўчасидан мурожаат қиляпман. Тадбиркор, ҳунарманд аёлман. Ёшим 35 да. Қўлимда 50 нафар ишчи-ходимим бор. Уларнинг кўпи кам таъминланган, темир дафтарда турадиган инсонлар. Улар олаётган ойлигидан миннатдор. “УзСаламан” заводида ижарада турамиз. Завод сотилгунга қадар иш тўхтамасин деб, 3 йил давомида таъминот қилиб келганмиз. Завод сотилгач, ҳақимиз заводда қолди. Уни сотиб олганлар эса чироқ қарздорлигини тўла, акс ҳолда ўчираман, деб тинчимизни бузяпти. Чироқни ўчиришса, қора қозони қайнаб турган шунча инсонлар ишсиз қолади. Ҳолбуки, уларнинг қарздорлиги миллиарддан ошиқ, менинг фирмамники эса, 15 миллион. Муҳтарам Президентимиз тадбиркор аёлларга катта имконият бермоқдалар. Бизнинг масала ҳам адолатли ҳал қилинишига умид қилиб қоламан”.

(Бу хабар STга 8 октябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ТОШКЕНТ: “Фуқаролар гаражлари ўзбошимчалик билан бузилмоқда, ҳолбуки...” (ВИДЕО)

“Фуқаролар гаражлари ўзбошимчалик билан бузилмоқда, ҳолбуки...”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:12 0:00

“Тошкент шаҳри Яшнобод туманидан мурожаат қиляпмиз. Туман ҳокимлиги ва туман ИИБ масъуллри якшанба дам олиш куни эканига ҳам қарамай, Жарқўрғон кўчасидаги гаражларни буздира бошлади. “Снос” учун бирор қонуний ҳужжат ва асос мавжуд эмас. Бузиш жараёнида бир аёлга тан жароҳати ҳам етказилди. Ҳолбуки, фуқаролар гараждан фойдаланилганлик учун тўловларни амалга ошириб келган.

Туман раҳбарларининг бу хатти-ҳаракати муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг халқни рози қилиш сиёсати ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 июлда тасдиқланган “Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинчалик сақлаш жойларини ташкил этиш ҳамда фойдаланиш ҳақида”ги 213-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга зиддир. “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунга кўра ИИБнинг “снос”га доир ваколати йўқ.

Биз яшаётган манзил 3-секторга қарашли, лекин сектор раҳбарини умуман кўрмаганмиз. У бирон марта бизнинг уйимиз яшовчилари билан мулоқот қилмаган, мавжуд муаммоларни баратараф этиш ҳақида тушида ҳам ўйлаб қилмаган. Хўш, ИИБнинг бевосита вазифаси бўлган жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва қидирувдаги жиноятчиларни ушлаш қолиб, биноларни бузиш билан шуғулланаётганини қандай изоҳлаш мумкин? Яна бир савол: Жарқўрғон кўчаси 11-уй ёнидаги ноқонуний қуриб олинган ошхона нега бузилмади? Ё бу ерда маҳаллий масъулларнинг манфаатдорлиги борми?

Ҳурматли Президентимиз Ш.Мирзиёевдан ва Ички ишлар вазири П.Бобожоновдан ноқонуний бузишларни тўхтатишда кўмак кутиб қоламиз. Бузиб ташланган гаражларимиз ўрнига янги гараж қуриб беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 3 октябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ҚАШҚАДАРЁ: “Болаларимиз мактабдан қолмасин, кўприкни тезроқ қуриб беришсин” (ВИДЕО)

Иллюстратив сурат. Мурожаатга алоқаси йўқ.

ДЕҲҚОНОБОД. “Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидан мурожаат қиляпмиз. Дарёнинг у четида 50 хўжалик яшайди. Баҳор пайти, икки-уч ой давомида сел келиб, болаларимиз мактабдан қолиб кетади. Туман ҳокими 5 йилдан бери кўприк қурамиз, деб ваъда бериб келади. Илтимос, кўприкни тезроқ қуриб беришсин, болаларимиз мактабдан қолиб кетмасин!”

(Бу хабар STга 4 октябрь куни келган)​

“Болаларимиз мактабдан қолмасин, кўприкни тезроқ қуриб беришсин”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:28 0:00

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ҚАШҚАДАРЁ: “Ишхонамдан компьютерларим ва мижозларимга тегишли телефонларни олиб кетишди” (ВИДЕО)

“Ишхонамдан компьютерларим ва мижозларимга тегишли телефонларни олиб кетишди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:46 0:00

ДЕҲҚОНОБОД. “Телефон ва компьютер устасиман. Бир ойча аввал ИИБ ходимлари уйимда ва ишхонада тинтув ўтказди. Ишхонамдан компьютерларим ва мижозларимга тегишли телефонларни олиб кетишди. Мен бу ҳолат ноқонуний бўлди, деб биламан. Чунки ҳатто гувоҳлар ҳам иштирок этмади. Компьютер ва телефонлар ҳали ҳам текширувда экан. Менинг иштирокимсиз текширувларни тан олмайман ва ноқонуний, деб ҳисоблайман. Текширув мен ва комиссия иштирокида ўтказилса, тан оламан. Мен бу ҳолатда Конституциямизда кафолатланган ҳуқуқларимиз бузиляпти, деб биламан. Ҳолат юзасидан ваколатли идоралардан амалий ёрдам сўрайман”.

(Бу хабар STга 3 октябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ХОРАЗМ – “Мактаб директори ўқитувчи ва ўқувчиларга ғишт ташиттирди. Ҳолатни ўрганишларини сўраймиз” (ВИДЕО)

ГУРЛАН. “Хоразм вилояти Гурлан тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби директори 24 август куни ўқувчилар ва ўқитувчиларни ғишт ташишга мажбур қилди. Орадан вақт ўтиб, бу ҳолатни тегишли мутасаддилар келиб текширди, ҳолат тасдиқланмади. Чунки директор педогог ходимларни “ишдан бўшаттираман” деб қўрқитиб, мажбурий меҳнат бўлмагани ҳақида тушунтириш хати ёздириб олди. Ишчи гуруҳ мажбуран ёздириб олинган тушунтириш хатларига асосланиб ишни ёпди. Ҳолат қайтадан ўрганилиб, тегишли чора кўрилади, деган умиддамиз”.

(Бу хабар STга 3 октябрь куни келган)​

ХОРАЗМ – “Мактаб директори ўқитувчи ва ўқувчиларга ғишт ташиттирди. Ҳолатни ўрганишларини сўраймиз”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:18 0:00

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ФАРҒОНА вил. – “Йўлга шағал тўкилди, раҳмат! Асфальт қачон қилинар экан?”

“Мен – Гулнора Азизова, Ўзбекистон тумани, Кичик Тагоб қишлоғи, Ибрат кўчаси 165-уйда яшайман. Йил бошида кўчамизга шағал ётқизиб, асфальтлаб беришларини сўраб бир неча бор Президент порталига мурожаат йўллагандим. Туман ҳокимлиги ва ободончилик бошқармасидан йўлни таъмирлашга ваъда беришди. Бир неча уринишларимиздан сўнг кўчага шағал тўкилди. Аммо ҳали асфальтлаб беришмади. Серқатнов кўчамиздан ҳар куни кўплаб мактаб ўқувчилари ўтади. Илтимос, кўчамизни асфальтлаб беришсин”.

(Бу хабар STга 29 сентября куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН – “Бозор ичи ва атрофи тартибсиз. Маҳсулотлар санитария талабларига жавоб бермайди”

“Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга мурожаат йўллаяпмиз. Президентимиз тадбиркорларга яратиб бераётган имтиёз ва шарт-шароитларни кўриб кўз қувонади. Аммо Андижон шаҳридаги Янги бозорга киргани уяласиз. Бозор ичи тартибсиз, ифлос. Cотилаётган айрим маҳсулотлар санитария талабларига жавоб бермайди. Йўлакларга ўзбошимчалик билан дўконлар қўйилган. Бозорга ёндош кўчаларда автомобиллар тирбандлиги кузатилмоқда. Бозорга нақд бир соатда етиб келасиз. Шевченко ва Мангулик кўчасини боғловчи кўчага ҳали-ҳануз асфальт ётқизилмади, йўл ўйдим-чуқур. Вилоят ҳокими меҳнатларини қадрлаймиз. Бизнинг мурожаатимиз ҳам эътиборсиз қолдирилмаслигига ишонамиз”.

(Бу хабар STга 28 сентября куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

САМАРҚАНД – “Кредит олиб қурган дўконим бузилишига розиман. Аммо аввал товон пули берилсин...” (ВИДЕО)

САМАРҚАНД – “Кредит олиб қурган дўконим бузилишига розиман. Аммо аввал товон пули берилсин...”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:08 0:00

“Мен – Фаррух Раҳимов, Самарқанд шаҳрида яшайман. Тадбиркорман. “Агробанк”дан 40 млн сўм кредит олиб, бекат-дўкон қурдим. Энди 2 йил бўлди. Ҳамма ҳужжатларим жойида, лекин “снос”га тушди. Майли, Ўзбекистонимиз қанча гўзал бўлса, бизга шунча яхши, деб рози бўлдик. Айни чоқда, зарарни қоплашларини сўрадим. Самарқанд шаҳри ҳокими мени судга берди, мен адвокат ёлладим.

27 сентябрь куни соат 16:00 ларда шаҳар ҳокимияти ходими менга қўнғироқ қилиб, дўкон ёнига келишимни сўради. У ерда шаҳар ҳокими, прокурори ва ҳокимият ходимлари бор эди. Мен дўконни пулни бермасдан бузмасликка чақирдим. Лекин ҳокимият ишчилари мени тортиб, урмоқчи бўлишди. Шаҳар прокурори ва ҳокими ҳам бу ҳолатга томошабин бўлиб турди. Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан кўмак сўрайман”.

(Бу хабар STга 28 сентября куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

СУРХОНДАРЁ – “На хамиру на патир. “Сувоқова”чилар носоз қувурни қачон таъмирлаб беради?”

ТЕРМИЗ. “Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри Меҳробод маҳалласида истиқомат қиламиз. Кўчамизда сув қувури ёрилган. “Сувоқова”га неча маротаба мурожаат қилдик, уларга на хамиру на патир, биронта ходим келиб кўрмади. Мактаб, боғчага бораётган ўқувчиларга машина сув сачратиб, болаларнинг кийимини лой қилади. “Сувоқова”чилар қувуримизни созлаб берсин”.

(Бу хабар STга 29 сентября куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Давомини ўқинг

ST вилоятларда

XS
SM
MD
LG