Линклар

Шошилинч хабар
18 январ 2022, Тошкент вақти: 04:13

Sizdan Telegram

АНДИЖОН тум. – “Таъмирталаб йўллар, яроқсиз симёғочлар...”

“Андижон тумани Иттифоқ МФЙ Ҳовузбўйи кўчасидан мурожаат қиляпмиз. Бу ерга кўчиб келганимизга 17-18 йил бўлди. Ўша пайтда симёғочларимизни ўзимиз пул йиғиб ўрнатгандик. Ўтган йиллар ичида омонат симёғочлар яроқсиз ҳолга келди. Қулаб тушиши ҳеч гап эмас. Электр қуввати ҳам паст. Йўлларимиз эса таъмирталаб. Президентимиз олиб бораётган хайрли ишларни ҳавас билан кузатяпмиз. Маҳаллий мутасаддиларимиз бизнинг ҳудудга ҳам эътибор қаратади деган умиддамиз”.

(Бу хабар STга 15 декабрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Бошқа мавзу ва янгиликлар

ЖИЗЗАХ вил. – Узумзор ишчилари: “2021 йил якунланди, аммо маош ололмадик”

ЯНГИОБОД. “Жиззах вилояти Янгиобод тумани Соҳибкор қишлоғи 2017 йилда ташкил этилган узумчилик фермасида 2020 йилдан бери мавсумий ишлаймиз. Даштобод шаҳридан келган 30 кишидан иборат гуруҳмиз. МЧЖ маъмурияти маошимизни вақтида бермаяпти. Мана, 2021 йил якунланди, аммо маош ололмадик. Бу орада 3 та директор алмашди. Маҳаллий ТВ орқали МЧЖ маъмурияти 150 кишини иш билан таъминлаймиз, шароит қиламиз, деб мақтанди. Шундай экан, маошимизни беришсин. Яна бир масала. Юртбошимиз узумчиликни ривожлантириб, аҳолини иш билан таъминлаймиз, деб жон куйдираётган бир пайтда янги экилган 30 гектар узумзорни ҳайдаб ташлаб, қовунга бериб юборишди. Ҳолатга эътибор қаратишларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 31 декабрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

CАМАРҚАНД вил. – “Ҳокимбува, илтимос, болаларимиз лойга ботиб юрмасин!” (ВИДЕО)

CАМАРҚАНД вил. – “Ҳокимбува, илтимос, болаларимиз лойга ботиб юрмасин!”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:54 0:00

ТОЙЛОҚ. “Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани Дўстлик МФЙ Туёқли қишлоғи йўли таъмирталаб. Бу йўлдан 600 дан ортиқ аҳоли фойдаланади. Жумладан, фарзандларимиз боғча, мактабга қатнайди. 2018 йилдан бери йўл масаласида туман ва вилоят ҳокимлигига мурожаат қилиб келамиз. Мутасаддилар келиб, ҳолатни ўрганиб ҳам кетишган, аммо ҳали натижа бўлмади. Ўқувчилар лой кечиб юрмасин. Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовдан йўлни асфальтлаб беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 28 декабрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ST-таъсир: “Тўрт неварасини ўзи боқиб катта қилаётган Ўрал бобога озиқ-овқат туҳфа этилди” (ВИДЕО)

ST-таъсир: “Тўрт неварасини ўзи боқиб кетта қилаётган Ўрал бобога озиқ-овқат маҳсулотлари туҳфа этилди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:30 0:00

ST’да Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Наврўз МФЙда яшовчи Ўрал бобонинг мурожаати эълон қилинган эди. 61 ёшли отахон бир неча йилдан бери тўрт нафар неварасини ёлғиз ўзи боқиб катта қилаётгани, бу борада моддий кўмакка муҳтожлигини баён қилган эди. Ушбу мурожаат чоп этилгач, туман ҳокимлиги вакили бориб, оила шароитини ўрганди. Ўрганиш давомида оилага озиқ-овқат маҳсулотлари туҳфа этилди. Келгуси йилда бу хонадонда таъмир ишлари амалга оширилиши маълум қилинди.

(Бу хабар STга 30 декабрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ЖИЗЗАХ вил. – “Йўлимиз нобоплигидан тез ёрдам машинаси ҳам вақтида келмайди” (ВИДЕО)

ЖИЗЗАХ вил. – “Йўлимиз нобоплигидан тез ёрдам машинаси ҳам вақтида келмайди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:36 0:00

ФОРИШ. “Жиззах вилояти Фориш туманидан мурожаат қиляпмиз. Қишлоғимиз йўли таъмирталаб: қишда лой, ёзда чанг. Йўл нобоплигидан тез ёрдам машинаси ҳам вақтида келмайди. Симёғочлар авария ҳолатида. Газ баллон 2-3 ойда келмоқда. Юртимиздаги қишлоқ ва маҳаллалар обод қилиняпти. Бизнинг мурожаатимиз ҳам ижобий ҳал этилса эди!..”

(Бу хабар STга 27 декабрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

БУХОРО вил. – "Бу йўллардан ҳаракатланиш учун машина эмас, кема олиш керак!" (ВИДЕО)

БУХОРО вил. – "Бу йўллардан ҳаракатланиш учун машина эмас, кема олиш керак!"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:41 0:00

ВОБКЕНТ. “Бухоро вилояти Вобкент тумани Саркор қишлоғи йўллари таъмирталаб. Болаларимиз мактабга қатнашда қийналмоқда. Кўп йилдан бери ваъда беришади. Ваъдани яқин муддатда бажаришларини кутяпмиз”

(Бу хабар STга 26 декабрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН вил. – “Вилоят раҳбари учун мушакбозлик қилиниши қанчалик тўғри?” (ВИДЕО)

ФАРҒОНА вил. – Ҳайдовчилар: “Йўлчизиқлар ўчиб кетган, туманли об-ҳавода ҳаракатланиш қийин бўляпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:07 0:00

“Андижон шаҳри “Nаvruz Mall”дан вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов чиқиб келган пайт мушакбозлик бошланди. Мушакбозликни вилоят ҳокими ҳам кўз узмай томоша қилди. Вилоят раҳбарининг чиқишига мушакбозлик қилиниши қанчалик тўғри? Албатта, аҳолига байрамона кайфият улашиш учун бундай томошалар керак. Аммо аввал газ, чироқ, сув каби масалаларни тўлиқ ҳал этиб, кейин мушакбозлик қилингани маъқул эмасми?”

(Бу хабар STга 21 декабрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ФАРҒОНА вил. – “Йўлчизиқлар ўчиб кетган, туманли об-ҳавода ҳаракатланиш қийин бўляпти” (ВИДЕО)

ФАРҒОНА вил. – Ҳайдовчилар: “Йўлчизиқлар ўчиб кетган, туманли об-ҳавода ҳаракатланиш қийин бўляпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:37 0:00

ОЛТИАРИҚ. “Фарғона вилояти Олтиариқ туманидан мурожаат қиляпмиз. Йўлларимизда чизиқлар умуман ўчиб кетган. Ҳолбуки, ҳайдовчилар ҳозирдек туманли об-ҳавода чизиққа қараб мўлжал олади. Шу кунларда вилоят бўйича ЙПХ рейдлар ўтказяпти. Майли, жаримани ундиришсин. Лекин йўлчизиқларни ҳам чизиб қўйишсин. Ахир, мақсад йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш-ку...”

(Бу хабар STга 21 декабрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

САМАРҚАНД вил. – “Қандай қилиб дарсда қатнашмаган ўқувчига баҳо қўйиш мумкин?..”

КАТТАҚЎРҒОН. “Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги 30-мактаб ўқитувчилари номидан ёзмоқдамиз. Мактаб директори 10-11 синфларнинг айрим ўқувчиларига бошқа жойларга репетиторга бориб тайёрланиши учун жавоб бериб юборган. Бир синфдан 6 нафар ўқувчи кетган. Бошқа синфлардан ҳам бир қанча ўқувчилар кетган. Лекин директор дарсга келмаётган ўқувчиларга ҳам баҳо қўйишни талаб қиляпти. Ахир, қандай қилиб машғулотда қатнашмаган ўқувчига баҳо қўйиш мумкин? Худо кўрсатмасин, эртага ўша ўқувчиларга бирор кор-ҳол бўлса, ким жавоб беради? Халқ таълими вазирлигидан ҳолатни назоратга олишини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 21 декабрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ХОРАЗМ – “Кўприк носоз, қишлоқнинг ярмида газ бор, ярмида йўқ...” (ВИДЕО)

ХОРАЗМ – “Кунига юзлаб одам фойдаланадиган кўприк 2 йилдан бери носоз...”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:31 0:00

ХИВА. “Хоразм вилояти Хива тумани Саёт қишлоғидаги кўприк бузилганига 2 йил бўлди. Тузатиб берамиз деб айтишади, лекин тузатишмайди. Баҳорда тузатамиз деб йўлни ёпиб қўйишди, аммо кўприк созланмади. Бу кўприкдан ҳар куни юзлаб болалар мактабга боради, одамлар ҳаракатланади.

Яна бир масала. Қишлоғимизнинг ярмида газ бор, ярмида эса йўқ. Ҳолбуки, газ қувурлари ҳамма жойга ўтган. Газ таъминотини ҳам тўлиқ қилиб беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 20 декабрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ХОРАЗМ – “Қурилиш фирмаси 2021 йил октябрь ойида уй калитини топширишга ваъда берганди...”

БОҒОТ. “Мен – Қ.Рўзметов, Хоразм вилояти Боғот туманида яшайман. 2020 декабрь ойида “Urganch global trade group” МЧЖ қурилиш фирмасига 44 миллион 700 минг пул тўладим. Фирма раҳбари 2021 йил октябрь ойида уй калитини топшираман, деб ваъда берди. Уй Ашхобод маҳалласида қурилиши керак эди. Лекин қурилиш бўлмади. Уй-жой учун бошланғич тўлов тўлаган аксар фуқаролар пулини қайтариб олди. Мен ҳали ҳақимни ололмадим. Ваколатли идоралардан бу борада амалий ёрдам сўрайман”.

(Бу хабар STга 20 декабрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

СУРХОНДАРЁ – “Ўрмон хўжалигига тегишли манзарали дарахтлар қаерга олиб кетилди?”

САРИОСИЁ. “Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган Боботоғ ўрмон хўжалигига тегишли манзарали дарахтлар номаълум ташкилотга тегишли автотранспорт воситасида кечки пайт олиб кетилди. Бу ҳолат 2021 йил 18 декабрь соат тахминан 20:00 ларда рўй берган. Юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчатлар экилмоқда. Шундай эзгу ташаббус амалга оширилаётган пайтда ўрмон хўжалиги манзарали дарахтларини ташиб кетилишини қандай баҳоласа бўлади?”

(Бу хабар STга 20 декабрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН вил. – “Ҳаммани бир жойга йиғиб пенсия берилиши тўғрими?”

БУЛОҚБОШИ. “Андижон вилояти Булоқбоши тумани Найман қишлоғидан мурожаат қиляпмиз. “Халқ банки” филиали ходимлари баъзида пенсия бериш тартибини бузишади. Президентимиз банкларни автомашина билан таъминлаб қўйган, лекин банк ходимлари пенсионерларни бирорта фуқаронинг уйига тўплаб пенсия беради. Ногиронларга эса кейин берилади. Ногиронларни кейинга қолдирмасликларини илтимос қиламиз”.

(Бу хабар STга 15 декабрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

СУРХОНДАРЁ – “Оила аъзоларимиз билан яшаб келаётган уй-жойимиз ёниб кетди…”

ЖАРҚЎРҒОН. “Мен – Абдулла Расулов, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Кунчиқиш маҳалласида яшайман. Пенсионерман, ёшим 69 да. Яқинда оила аъзоларимиз билан яшаб келаётган уй-жойимиз ёниб кетди. Ёрдам сўраб туман ҳокимига бордим, аммо учраша олмадим. Сектор раҳбари ҳам ёрдам бермади. Президентимиз бошига мусибат тушганларга ғамхўрлик қиляпти. Оилавий шароитимизни ўрганиб, уй-жой қуришда ёрдам беришларини илтимос қиламан”.

(Бу хабар STга 18 декабрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ҚАШҚАДАРЁ – “Сувимиз истеъмолга яроқсиз. Чироқ, йўл, интернет борасида ҳам амалий кўмак зарур...” (ВИДЕО)

ҚАШҚАДАРЁ – “ Ичаётган сувимиз истеъмолга яроқсиз. Чироқ, йўл, интернет борасида ҳам амалий кўмак зарур...”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:47 0:00
Бевосита линк

ЯККАБОҒ. “Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Гулистон МФЙ Эдилбек қишлоғидан мурожаат қиляпмиз. Бизда ичимлик сув муаммо. Ариқ сувини ичамиз. Аммо чиқинди вақтида олиб кетилмагани сабабли ариқ суви истеъмолга яроқсиз саналади. Ичаётган сувимиз соғлиқ учун хавфли. Ҳолбуки, қўшни ҳудудда тоза сув бор, бизга ҳам у ердан келтириш мумкин.

Чироқ ҳам соатлаб ўчяпти. Симёғочлар чириб кетган, айрим жойларда симлар хавфли тарзда осилиб қолган. Йўлимиз қишда лой, ёзда чанг. Ҳеч бўлмаса шағал ётқизиш мумкин-ку.Ишлайдиганлар ва фарзандларимизнинг таҳсил олиши учун интернет жуда зарур бўлмоқда. Аммо ҳудудимизга ҳали оптик толали интернет келмаган.

Юртимизда қанча-қанча қишлоқлар обод қилинмоқда. Мутасаддилардан бизнинг ҳудуд аҳолисини қийнаётган масалаларни ҳам ҳал қилиб беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 12 декабрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ФАРҒОНА вил. – “Кредитга арзонроқ “Матиз” берилса ҳам майли, ишлаб қарзни узамиз...” (ВИДЕО)

(Иллюстратив сурат)

ҚЎҚОН. “Фарғона вилояти Қўқон шаҳридан мурожаат йўлламоқдаман. Ёшим 34 да. 7 йил Россияда ишлаб келиб, уй қурдик, тўй қилдик, аммо машинага пул орттира олмадик. Яна бир-икки йил ишлаб келай десам, кекса онам рухсат бермаяптилар. Бунинг устига, мусофирчилик ишлаш ҳам осон эмас.

Касбимиз ҳайдовчилик. Акам ҳам, мен ҳам кўп йиллик тажрибага эга ҳайдовчилармиз. Шу кунларда битта машинани ижарага олиб алмашиб ишлаяпмиз. Кредит билан машина олмоқчи эдик, банклар кредитни фақат доимий иш ва маошга эга фуқароларга берар экан. Кредитга арзонроқ “Матиз” берилса ҳам майли, ишлаб қарзни узишга тайёрмиз. Шу масалада ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан кўмак сўраймиз”.

(Бу хабар STга 11 декабрь куни келган)

ФАРҒОНА вил. ؘ– “Кредитга арзонроқ “Матиз” берилса ҳам майли, ишлаб қарзни узамиз...”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:56 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ТОШКЕНТ тум. – “Шифохонада айрим ходимлар ўз ишига масъулиятсизлик билан қараяпти” (ВИДЕО)

ТОШКЕНТ тум. – “Шифохонада айрим ходимлар ўз ишига масъулиятсизлик билан қараяпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:26 0:00

“Тошкент тумани Келес кўп тармоқли шифохонасига бемор ўғлимни олиб келган эдим. Жой йўқ дейишди, аммо танишларига жой қилиб беришяпти. Айрим беморлар коридорда кутиб турибди. Бунинг устига, бўлим бошлиғи қўпол муомала қилди. Ёлғиз аёлман. 5 нафар фарзандим бор. Кичик фарзандим 2-гуруҳ ногирони. Бемор бўлгач, шифохонага мурожаат қиламиз-да. Аммо бу ердаги айрим ходимлар ўз ишига масъулиятсизлик билан қараяпти. Муҳтарам Президентимиздан амалий кўмак беришларини илтимос қиламиз”.

(Бу хабар STга 9 декабрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

СИРДАРЁ вил. – “Шамолда қулаган устунни тиклаб қўйиш оғир иш эмасдир...”

ХОВОС. “Сирдарё вилояти Ховос тумани Бинокор МФЙдан мурожаат йўлламоқдамиз. Ҳудудимиз “Обод қишлоқ” дастурига киритилиб, анча обод бўлди. Лекин бекат ёнидаги Ховос тумани деб ёзилган устун 1 ой ҳам турмади, Навруз байрамида шамолда қулади. 2 марта автомашина йиқилган устун устига чиқиб кетди. Аммо маҳалла раиси ҳолатга бефарқ. Устунни тиклаб қўйиш шунчалик қийинми? Вилоятимиз раҳбарлари ҳолатга эътибор қаратади деган умиддамиз”.

(Бу хабар STга 11 декабрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

СУРХОНДАРЁ – “Катта кучланишли ток ёнида табиий газ қурилмаси... ФВБ ҳолатни бир текшириб қўйса яхши бўларди”

АНГОР. “Сурхондарё вилояти Ангор туманидан ёзмоқдамиз. Бир неча йил аввал 1-ДМТТга қарашли ҳудудда нон цехи очилди. Цехни мудиранинг турмуш ўртоғи ташкил қилгани алоҳида масала. Бизни хавотирга солаётган жиҳат шундаки, катта кучланишли ток тармоғи ёнида табиий газ босимини меъёрлаштирувчи қурилма – ГРП мавжуд. Худо кўрсатмасин, бирор кор-ҳол бўлса, Деновдаги савдо мажмуасидаги каби чақнаш рўй бериши ҳеч гап эмас. ФВБ масъуллари ҳолатни бир текшириб қўйса яхши бўларди”.

(Бу хабар STга 11 декабрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ЖИЗЗАХ вил. – “Енгил шамолда бетон симёғочлар қулади. Электр корхонаси ҳолатни қандай изоҳларкан?”

ФОРИШ. “Жиззах вилояти Фориш тумани Ойбек МФЙ Порашт қишлоғидан ёзяпмиз. Қишлоқ аҳолиси учун 2021 йил 12 ноябрда янги қўшимча трансформатор ўрнатилиб, юқори кучланишли ток қўшилган эди. Лекин аҳолининг қувончи кўпга чўзилмади. 2 декабрда унча кучли бўлмаган шамолда бетон симёғочлар синиб, қулаб кетди. Электр энергияси идораси ишни “мендан кетгунча, эгасига етгунча” қабилида қилмаганми? Мутасадди идоралардан ҳолат бўйича изоҳ кутиб қоламиз”.

(Бу хабар STга 3 декабрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН – “Қўшимча трансформатор ўрнатиш қоғозда қолиб кетди”

“Андижон шаҳри, М.Солиев 5-тор кўчадан ёзяпмиз. Маҳалламиз трансформатори юкламасини енгиллатиш учун қўшимча трансформатор ўрнатилишини сўраб мурожаат қилган эдик. 2021 йилнинг 2-чораги давомида амалга оширилади, деб жавоб хати берилган, аммо кўрсатилган муддатда иш бажарилмади. 25.05.2021 куни мурожаатимни ўрганишга келган электр корхонаси ходимлари саволларга аниқ жавоб бермагани сабаб тузилган далолатномага эътирозимни ёзма билдириб, имзо қўймадим. 27.05.2021 куни тузилган далолатномада қўшимча трансформатор 2021 сентябр ойида ўрнатилиши белгиланди. Аммо бу ваъда ҳам қоғозда қолиб кетди. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси Президентимизнинг 2016-2021 йилларда аҳоли электр таъминотини яхшилашга доир қарори ижросига нега эътиборсизлик қилмоқда? Ушбу масала тез орада ижобий ечим топади, деган умиддамиз”.

(Бу хабар STга 5 декабрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

БУХОРО вил. – “Когон сув идораси масъуллари асоссиз ҳаракат қилмоқда”

“Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидан такрор мурожаат йўллаяпман. Когон сув идораси 2015 йилда вафот этган бувим Зайнаб Имомовага қарз юклашга уринаётгани ҳақида ёзган эдим. Аммо ҳолат бартараф этилмади. Марҳума Когон шаҳри Бунёдкор маҳалласи Маҳмуд Торобий кўчаси 107-3-хонадонда яшаган. Биз сув идораси масъуллари асоссиз ҳаракат қилмоқда, деб ҳисоблаймиз. Аслида, онам Римма Шокирова ёрдам ва ғамхўрликка муҳтож. Президентимиз барча бўғинлардаги раҳбарлардан халқни рози қилиш учун фаолият юритишни талаб қилмоқдалар. Асоссиз қарз ҳам тез муддатда бартараф этилишини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 5 декабрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

БУХОРО вил. – “Ҳокимлик тизимида ишлаймиз, маошларимиз уч ойдан буён кечикиб берилмоқда”

ҚОРАКЎЛ. “Бухоро вилояти Қоракўл туман ҳокимлиги тизимида ишлаймиз. Декабрь ойининг биринчи ўн куни ўтяпти, ҳар ойнинг 1-санасида берилиши керак бўлган ойлигимиз ҳали берилмади. Уч ойдан буён кечикиб бериляпти. Вилоят ҳокимининг мурожаатларни кўриб чиқадиган расмий ботига ёздик, аммо фойда йўқ. Ҳолбуки, вилоятимизнинг бошқа туманларида иш ҳақи вақтида берилмоқда. Маош вақтида берилишини таъминлашларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 6 декабрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

БУХОРО вил. – “ҚВП биноси таъмирталаб, санитария талабига ҳам жавоб бермайди”

ШОФИРКОН. “Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги Дўстлик маҳалласидан мурожаат қиляпман. Маҳалламиздаги қишлоқ врачлик пунктида ҳамшира бўлиб ишлайман. ҚВПмиз жойлашган бино абгор аҳволда, санитария талабига ҳам жавоб бермайди. Бир неча маротаба туман тиббиёт бирлашмаси ва соғлиқни сақлаш бошқармасига мурожаат қилдик, аммо натижа бўлмади. Юртимизда ҳар йили юзлаб шифо масканлари таъмирланмоқда. ҚВПмиз биносини ҳам таъмирлаб беришларини сўраб қоламиз”.

(Бу хабар STга 6 декабрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

БУХОРО вил. – “Кимошдида сотиб олиб, 2 миллиард сўм сарфлаган еримга эгалик қилолмайманми?”

КОГОН. “Мен – Собир Раҳимов, Бухоро вилоятидан мурожаат йўлламоқдаман. 2021 йил 3 май куни кимошди савдосида Когон шаҳри Боғичинор кўчасида жойлашган бино-иншоотни 218 750 000 сўмга ютиб олдим. Ўтган 8 ой ичида ушбу иншоотни таъмирлашга 2 миллиард сўмга яқин маблағ сарфладим. Аммо 8 ноябрь куни фуқаролик суди ерга эгалик ҳужжатини бекор қилди. Ҳолбуки, мен ерни қонуний тартибда олган эдим. Қонунан менга тегишли ерни қайтариб олишда амалий кўмак сўрайман”.

(Бу хабар STга 6 декабрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Давомини ўқинг

ST вилоятларда

XS
SM
MD
LG