Линклар

Шошилинч хабар
27 октябр 2020, Тошкент вақти: 20:57

Sizdan Telegram

ФАРҒОНА – "Боғча опалар кетмон кўтариб, текин мардикорлик қилмоқда"

ЎЗБЕКИСТОН. "Фарғона вилоят, Ўзбекистон тумани мактабгача таълим бўлими раҳбарининг топшириғига кўра, тумандаги барча боғчаларнинг ишчи-ходимлари Аширқулмерган қишлоғини тозалашга сафарбар этилди. Биз – бечора боғча опалар кетмон кўтариб, мажбурий ҳашарда қатнашдик. Бўлим раҳбари ҳашарга бормаганлар ишдан ҳайдалишини айтиб дағдаға қилди. Йўлкира, озиқ-овқат – бари ўз ёнимиздан бўлди. Биз қулдек ишлаб юрсак, болаларга ким қарайди?! Мажбурий меҳнатдан қачон қутуламиз?! Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин тизимда қонун ва тартибга риоя қилмаган раҳбарлар жазоланишини айтган эди. Мана, бизларни қонунга зид равишда қора меҳнатга мажбурлаган бўлим раҳбарини жазоласин! Вазир ўз қўл остидаги ходимларни мажбурий меҳнат балосидан қутқарсин!"

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Бошқа мавзу ва янгиликлар

АНДИЖОН- Избосканлик ўқитувчилар: "Дарс ўтишга вақтимиз бўлмаяпти”

ИЗБОСКАН. “Андижон вилояти Избоскан туманидан мурожаат йўлламоқдамиз. Биз ўқитувчиларнинг дарс ўтишга вақтимиз бўлмаяпти, чунки асосий вазифамиз битирувчиларни иш билан таъминлаш бўлиб қолди. Оддий ўқитувчи бўлсак, қандай қилиб иш ўрни яратамиз? Айримлар солиқ идорасида 10 минг сўмдан тўлов қилиб, ҳар бир ўқувчига ёлғондан иш стажи очтиряпти. Президентимизнинг ўқитувчиларни мажбурий меҳнатдан озод қилиш тўғрисидаги фармон ва қарорларини бажаришларини талаб қиламиз”.

(Бу хабар STга 19 октябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ: “Раҳбарлар аҳолининг ғўзапоясини ёқиб кун кечиришига ҳам тўсқинлик қиляпти”

ШАҲРИСАБЗ. “Шаҳрисабз шаҳри Боғишамол МФЙдан ёзмоқдаман. Айрим раҳбарлар аҳолининг ғўза поясини ёқиб кун кечиришига ҳам тўсқинлик қиляпти. Ўзлари далага чиқиб ғўза суғуриб кўришсин-чи...”

(Бу хабар STга 15 октябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН: “Асакада ҚВП биноси битмади, врачлар мактаб биносида беморларни қабул қиляпти”

АСАКА. “Андижон вилояти Асака тумани Чек МФЙда жойлашган ҚВП битирилганига қарамасдан, врачлар ҳамон мактаб биносида беморларга хизмат кўрсатаётмоқда. Мактаб биносида шароит йўқ. Туман ҳокимлиги ҚВП биноси 10 сентябрга қадар битказилишини маълум қилган эди...”

(Бу хабар STга 12 октябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ЖИЗЗАХ: “Иш жадвали нотўғри тузилгани сабаб ходимлар маоши камайди”

“Ўзбектелеком” АКнинг Жиззах вилоят филиалида ахборот-маълумот гуруҳидан ёзяпмиз. Гуруҳ раҳбари иш жадвалини (табель) нотўғри тузиб келгани сабабли ходимлар маоши камайиб кетди. Меҳнат қонунчилигига кўра, ногиронлиги бўлган ходим тунги вақтда навбатчиликда туриши мумкин эмас, лекин ҳамкасбимиз тунги навбатчиликка қўйилмоқда. Меҳнат кодексига биноан биз 4 сменада ишлашимиз керак, лекин 5 сменада ишлатишди. Мутасадди ташкилотлардан амалий ёрдам сўраймиз”.

(Бу хабар STга 21 октябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

“Мажбурий суғурта учун маошимиздан 15 минг сўмдан ушлаб қолишди" - навоийлик шифокорлар

“Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалидан ёзмоқдамиз. Ҳар йилгидек август ойида суғурта учун барча ходимлар маошидан 15 минг сўмдан ушлаб қолишди. Ҳолбуки, суғурта ташкилоти номини ҳам билмаймиз, суғурта полиси ҳам берилмайди. Мажбурий обуна каби мажбурий суғурта ҳам қонунга зид...”

(Бу хабар STга 20 октябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ЖИЗЗАХ: “Аскарларнинг пахта териши қонунда ёзилганми?..”

ШАРОФ РАШИДОВ. “Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Самарқанд қудуқ қишлоғидан ёзмоқдамиз. Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қарашли 2 та батальон аскарлар қишлоғимизга пахта теримига олиб келинган. Аскарлар тонг саҳардан кечгача далада. Тушлик 10 дақиқа даланинг бошида. Овқатланиб бўлгач, яна далага! Ўзимнинг ҳам фарзандларим борлиги учун ёш йигитларнинг қийналганини кўриб раҳмим келди. Аскарларнинг пахта териши қонунда ёзилганми?”

(Бу хабар STга 20 октябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН: “Ўқитувчилар уйма-уй юриб, маълумот тўплашга мажбурланяпти”

КОСОНСОЙ. “Наманган вилояти Косонсой туманида ўқитувчилар хонадон айланишга мажбур қилиняпти. Уйма-уй юриб, хонадон аъзолари ҳақида маълумот ёзар эканмиз. Бу ахир ўқитувчилар ҳуқуқини очиқдан-очиқ бузиш-ку!”

(Бу хабар STга 20 октябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ: “Қимматбаҳо реклама мониторлари ўрнига тадбиркорларни қўллаб-қувватлашса бўларди..”

ОЛМАЗОР. “Тошкент шаҳар Олмазор тумани Нурафшон кўчасида жойлашган барча реклама объектлари Вазирлар Маҳкамасининг 20 февралдаги 104-сонли қарорига асосан жорий йил охиригача қимматбаҳо (ҳар бири 13000-14000$) LED мониторларга ўзгартирилиши керак. Акс ҳолда олиб ташланади. Бунинг ўрнига пандемия пайтида тадбиркорларни қўллаб-қувватлашса бўларди..”

(Бу хабар STга 19 октябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ - Ucell ва Beeline мижозлари: интернет керак бўлса, туман марказига боришга мажбурмиз”

АНГОР. “Сурхондарё вилояти Ангор тумани Новшаҳар махалласи Темирйўлчилар кўчасидан ёзмоқдамиз. Ucell ва Beeline мобил операторларига катта миқдорда пул тўлаймиз. Аммо интернет керак бўлса, шаҳарга ёки туман марказига борамиз. Алоқа сифати ҳам ёмон. Бемалол суҳбатлашиш учун 200 метрча юриб темир йўлга чиқиш керак.

Ucell ва Beeline компаниясига бир неча бор мурожаат қилганман, барчаси бефойда. Ҳолбуки, ўқувчи, талабалар ва ходимлар учун сифатли интернет жуда зарур. Маҳалламизга кабелли интернет тортиб беришлари, уяли алоқа сифатини оширишларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 9 октябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН: "Тиббий воситалар етишмайди - COVID-19 юқтирган докторлар беморга қараяпти ”

ИЗБОСКАН. “Андижон вилояти Избоскан тумани тиббиёт бирлашмасидан ёзмоқдамиз. Анчадан бери ковид билан оғриган беморлар келяпти, анализи чиқмагунча ёрдам кўрсатишга мажбурмиз. Аммо бизга дори-дармон ва санитария воситалари тўлиқ берилмаяпти. Шприц, ниқоб, антисептик, ҳатто докани ҳам кам бериляпти. Масалан, қоғозда 15 та антисептикка қўл қўйдириб, 5 та тарқатилади. Антибиотикни гапирмаса ҳам бўлади.

Яна бир масала-Ковид билан оғриган тиббий ходимлар бўлимларда укол қилиб юрибди, ҳеч кимнинг иши йўқ...”

(Бу хабар STга 8 октябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СИРДАРЁ: “Сардоба тумани ҳокими мутахассисларни 24 соат навбатчиликка мажбурламоқда”

САРДОБА. “Сирдарё вилояти Сардоба туманидан ёзмоқдамиз. Туман ҳокими меҳнат қонунчилигини қўпол равишда бузиб, туман ҳокимлиги мутахассисларини ўз қабулхонасида 24 соат навбатчиликка мажбурламоқда. Қабулхонада на ётоқ жой бор, на ош-овқат. Эрталабгача столда ўтириб чиқишга мажбурмиз. Навбатчиликдан туриб, эртаси куни дам олишсиз ўз ишимизни уйқусираб қиламиз...”

(Бу хабар STга 8 октябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

CАМАРҚАНД – “ST-таъсир: Катта йўлни тўсиб рақс тушган куёвжўраларга чора кўрилмоқда” (ВИДЕО)

Йўлни тўсиб ўйнаганлар ким эди?

ST’да Самарқанд шаҳрида яна бир тўй тренди кузатилгани, куёвжўралар серқатнов катта йўлни тўсиб олиб, рақс тушгани акс этган видеолавҳа эълон қилинган эди. Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, тўй соҳибига аллақачон маъмурий баённома расмийлаштирилди. Қолган ҳуқуқбузарлар ҳам шахси аниқланиб, тегишли чора кўрилади. Қуйида ИИБ матбуот хизмати жавоби билан тўлиқ танишишингиз мумкин:

“Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан зудлик билан тезкор-профилактик текширув ишлари олиб борилди. Аниқланишича, Самарқанд шаҳри Боғи баланд МФЙда яшовчи, 1980 йилда туғилган Д. 2020 йил 7 октябрь куни яшаш манзилида қизининг никоҳ тўйи маросимини уюштирган. Тўй маросими карантин қоидаларига зид равишда амалга оширилиб, куёвнавкарлар Самарқанд шаҳри Афросиёб кўчаси автомобиль йўлини тўсиб, транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилганлар.

Тўй соҳибларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисмига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳозирда ушбу ҳолатдаги барча ҳуқуқбузарларни аниқлаб, қонуний чора кўришлик мақсадида, тезкор-профилактик текширув ишлари олиб борилмоқда. Барча ҳуқуқбузарларнинг шахси аниқланиб, қонунларда белгиланган қатъий чоралар кўрилади”.

(Бу хабар STга 9 октябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Jizzakh Petroleum: “12 соат ишлаб 8 соат учун маош оламиз - яна ойлигимизни кесишади”

“Бир неча йил мобайнида Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ишладик. Ташкилотимизнинг кўплаб ишчилари, Jizzakh Petroleum компаниясига ўтказилди. 7 млн сўм маош, 15 кун иш, 15 кун дам, бепул овқат ваъда қилишди. Айни пайтда 20 кун ишлаб, 10 кун дам оламиз. Маош эса 3,6 млн сўм. 12 соатлаб ишласак-да, 8 соат учун маош берилади. Бунинг устига, қўриқчилар бизга худди маҳбуслар каби муомала қилади. Бир неча км нефть қувурини 12 соат ухламай қўриқлаб чиқамиз. Яна турли баҳоналар билан ойлигимизни кесишади, ҳақорат қилишади. Ваколатли идоралардан ҳуқуқларимизни ҳимоя қилишларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 8 октябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ЖИЗЗАХ - Ёлғиз она: “Арзон уйга тўлов қилдик, аммо ҳалиям икки фарзандим билан нотурар жойда яшаяпмиз"

ДЎCТЛИК. “Мен – Бахтигул Ҳамроева, Жиззах вилояти Дўстлик туманидан мурожаат қиляпман. Ёлғиз онаман. Турмуш ўртоғим 2018 йилда хасталикдан вафот этган. 2 норасида фарзандим билан нотурар жойда турамиз. Аёл бошим билан туманимиздаги дон акциядорлик жамиятида фаррош бўлиб ишлаб, 2019 йилда арзон уйга 14 млн сўм тўлов қилган эдим. Ҳокимият вакиллари 2020 йил январь ойида уйга чиқишимизни айтишган эди. Аммо, мана, октябрь келди, ҳалигача уйдан дарак йўқ. Кўп ташкилотларга қатнадим. Туман ҳокимлиги ҳам ёрдам бермаяпти. Икки фарзандим билан қийналиб кeтдим. Ҳурматли президeнтимиздан амалий ёрдам сўрайман”.

(Бу хабар STга 29 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН: “Соат 6:30 да селектор йиғилиши - президентимиз мажлисбозликни тақиқлади-ку...”

“Андижон вилояти ҳокими ўринбосари соат 6:30 да селектор мажлиси ўтказди. Бу меҳнат қонунчилигига ҳам, президентимиз топшириғига ҳам зид-ку! Қолаверса, мажлисбозлик сабаб коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайиши ҳеч гап эмас. Куни кеча Хонобод шаҳри ва Олтинкўл тумани ҳокимлари вафот этганини унутмайлик”.

(Бу хабар STга 7 октябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ: “Ҳар бир ходим пахтага биттадан одам ёллаб жўнатиши керак экан”

КИТОБ. “Қашқадарё вилояти Китоб тумани МИБдан ёзмоқдамиз. Ойликсиз ўз ҳисобимиздан таьтилга чиқиб? ишлаётган эдик. Энди раҳбарият топшириғига кўра? ҳар бир ходим Муборак туманига – пахтага биттадан одам ёллаб жўнатмоқда. Қарзга 600 минг сўмдан ҳашарчи ёллаб жўнатдик...”

(Бу хабар STга 7 октябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА: “1,5 гектар жой қаровсиз ётибди. Бу ерда тураржой қурилса бўлади-ку!”

“Фарғона тумани Илғор-6 кўчасидаги 96-105-уйлардан такрор мурожаат йўлламоқдамиз. Маҳалламизда ҳашаротлар кўпайиб кетгани ҳақида мурожаат йўллагандик. Пуллик дезинфекция қилиб беришди. Раҳмат. Лекин ҳашаротлар уйимизнинг олд томонидан келяпти. Гап шундаки, уйимиз олдидаги 1,5 гектар жой ташландиқ ҳолда ётибди. Бу жой 2018 йилда бир тадбиркорга юк машиналар тураргоҳи, “мойка” учун берилган экан. Бизнингча, ушбу қарорнинг муддати ўтди, чунки 2 йил ичида қурилиш қилиниши керак. Юзлаб коттеж курилган жойда юк машинаси гаражига нима бор? Ушбу жойда тураржойлар қуриб беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 29 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА: “Тўрт тарафимиз газлашган, фақат 2 та кичик кўча, 35 хонадон газсиз қолмоқда”

БАҒДОД. “Фарғона вилояти Бағдод тумани Олмос кўчасидан ёзмоқдамиз. Маҳалламиз туманда биринчилардан бўлиб газлашган эди. 4-5 йил бўлди, тармоқдан узиб қўйилган. Йилма-йил атрофимиздаги кўчалар табиий газ тармоғига қайта уланмоқда. Тўрт тарафимиз газлашган, фақат 2 та кичик кўча, 35 та хонадон газсиз қолмоқда. Шаҳарча бўлгани учун шароит кўп қаватли уйлардагидек. Кенг майдонли дала ҳовли йўқ, мол боқиб, таппи қилиб ёқадиган шароитда эмасмиз. Қиш яқин. Биз эса табиий газдан ташвишдамиз. Фалон пулга кўмир-ўтин сотиб оладиган шароит ҳам йўқ. Қоғоз кўтариб, аризабозлик қилишдан чарчадик. Газ тармоғига улаб беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 4 октябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ЖИЗЗАХ: “Шифохонада гепарин, дексаметазон, аскорбинка каби дорилар йўқ экан, барини ўзимиз олиб бордик”

“Жиззахда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг эътирозларига тўлиқ қўшиламан. Онам ҳам шу марказда 22 кун давомида даволаниб чиқди. Гепарин, дексаметазон, аскорбинка каби дорилар йўқ дейишгач, керакли дориларни бир неча маротаба ўзим олиб борганман. Ҳатто оддий ниқобни топиб беришмади. Онам марказга олиб борилгач, камчиликлар бўйича шикоят қилиб, Жиззах вилояти ковид штабига ва вилоят ҳокимлиги қабулхонасига бир неча маротаба қўнғироқ қилдим, аммо фойдаси бўлмади..”

(Бу хабар STга 4 октябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ: “Тураржойлар орасида 7 қаватли бизнес-мажмуа қурилиши шаҳарсозлик талабига зид”

ЧИЛОНЗОР. “Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Муқимий кўчасидаги 144-уй ҳудуди ноқонуний равишда олиб қўйиляпти. У ерда “Baliq savdo” МЧЖ томонидан 7 қаватли бизнес-марказ қуриш режалаштирилмоқда экан. Тошкент шаҳри бош меъмори имзо қўйган лойиҳа-смета ҳужжатларида қурилиш учун ҳудудда яшовчи аҳоли розилигини олиш кераклиги қайд этилган. Бундан ташқари, тураржойлар орасида ушбу иншоотни қуриш шаҳарсозлик талабига ҳам зиддир. Бизнес-мажмуа қурилгудек бўлса, кўп қаватли уйлар орасида ўт ўчириш ва тез ёрдам машиналари ҳам ҳаракатлана олмайди. Қурилиш сабаб ҳудуддаги дарахтлар ҳам кесилиши мумкин. Ушбу қурилишни тўхтатишларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 28 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН: “Қарийб 18500 аҳолига битта тез ёрдам бригадаси хизмат қиляпти”

ЧУСТ. “Наманган вилояти Чуст туманидаги Ғoвa қишлоғидан ёзяпмиз. Қишлоқ аҳолиси 18400 кишидан ошганига қарамай, битта тез ёрдам бригадаси хизмат қилмоқда. Ҳолбуки, туманимизнинг баъзи ҳудудларида 4,5 минг одамга ҳам битта тез ёрдам бригадаси хизмат кўрсатади. Тез ёрдам бригадаси шаҳарга газ қуйгани ёки касал ташлагани кетса, бошқа бемор учун чақирувга машина йўқ. Баъзида поликлиникадан врач ва ҳамширани машинамизда олиб келишга мажбур бўламиз, лекин биринчи ёрдам дорилари бўлмагани учун яна аптекага чопамиз. Вилоят тез ёрдам бўлими ушбу муаммони кўриб чиқишини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 29 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ – “ST-таъсир: Аҳолини бир неча йилдан бери қийнаб келаётган муаммо ҳал этилди”

“Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани Тўла маҳалласидан ёзмоқдамиз. ST’га мурожаатимиздан кейин туман электр корхонаси раҳбарлари муаммони ҳал қилиб берди. Авария ҳолатидаги симёғочларимиз таъмирланди. Аҳолини 2018 йилдан буён қийнаб келаётган муаммо ҳал бўлди. Маҳалла фуқаролари номидан раҳмат айтамиз”.

(Бу хабар STга 28 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ: “Чинни бозори маъмурияти тадбиркорлардан пахта учун ноқонуний пул талаб қилмоқда”

ЗАНГИОТА. “Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган Чинни бозоридан мурожаат йўлламоқдамиз. Бозор маъмуряти вакиллари пахта мавсуми учун тадбиркорлардан ноқонуний равишда 1500000 сўмдан пул талаб қилмоқда. Бозор ҳудудида 400 дан ортиқ дўкон мавжуд. Ҳар бир дўкондан шунча пул йиғилса, жуда катта сумма чиқади. Пул бермаган дўконлар эса “қора рўйхат”га тушиб, солиқ инспекторлари томонидан текширилар экан.

ОАВда пахта терими учун мажбурий пул йиғиш мумкин эмаслиги айтилмоқда, аммо Чинни бозори маъмурияти аксинча йўл тутмоқда. Тадбиркорлар 6 ой давомида ишсиз уйда ўтирди. Энди бозорларга рухсат берилиб иш бошланганда бу муаммо етмай турган эди. Нега тадбиркорлар пахта учун пул бериши керак? Президентимиз тадбиркорларга шароит яратиш, уларга кўмак бўлиш ҳақида бонг ураётган вақтда нега бозор маъмурияти бундай йўл тутмоқда? Мутасадди раҳбарлардан тадбиркорлардан йиғилган пулларни қайтаришлари ва бозор маъмуриятига тегишли тартибда чора кўришларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 29 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН: “Беморларни даволайликми ёки пахта даласига борайликми?”

“Андижон шаҳри кўп тармоқли марказий поликлиника ходимлари номидан ёзмоқдамиз. Тиббий хизмат кўрсатиш баҳонасида пахта терасизлар, дейишяпти. Бу, ахир, мажбурий меҳнат-ку! Биз беморларни даволайликми ёки пахта даласига борайликми? Ваколатли идоралардан текширишларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 29 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН вил. – “Дунёни сув босса, ҚВПга не ғам?!”

ЧОРТОҚ. “Наманган вилояти Чортоқ тумани Мучум ҚВПдан ёзмоқдамиз. Эмлаш олгани келган болалар ва уларнинг ота-оналари. Ижтимоий масофа сақланмаяпти. На бош шифокор, на ҳамширалар бунга эътибор беряпти. Бунинг устига, 4 та қишлоқ фуқаролари бир кунга чақирилган...”

(Бу хабар STга 27 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Давомини ўқинг

ST вилоятларда

XS
SM
MD
LG