Линклар

logo-print logo-print
Ozodlik foydalanuvchilaridan olingan xabarlar
Шошилинч хабар
25 сентябр 2020, Тошкент вақти: 05:03

Sizdan Telegram

АНДИЖОН – "Мажбурий меҳнат давом этади: 13-мактаб ўқитувчилари кетмону супургини ҳали ташлагани йўқ!"

АНДИЖОН. "Мамлакатимизда ўқитувчи ва шифокорларни мажбурий меҳнат ва ҳашарга жалб этиш ҳукумат қарори билан тақиқланди. Бунинг учун жавобгарлик ҳам белгиланди. Аммо Андижон шаҳридаги биз ишлайдиган 13-мактабда мажбурий меҳнат давом этмоқда. Ўқитувчилар ўз устида ишлаши, ўқувчилар билан алоҳида машғулот ўтказиши учун методик кун ажратилган. Лекин бу куни биз – ўқитувчилар супурги, пақир, кетмон ва бошқа меҳнат қуроллари олиб келиб, саҳар соат 6:00 дан кеч соат 18:00 га қадар тозалов ишлари билан банд бўламиз.

Ҳавола этилаётган суратлар 14 май куни ёмғир ёғаётган пайтда, соат 7:00 да олинган. Ҳовли тозалаб бўлинган. Лекин ўқитувчилар муттасил ёғаётган ёмғирдан ҳосил бўлган кўлмакларни супуришга мажбур қилинди. Қуёш қиздириб турган кунларда ҳам тинимсиз сув сепиш билан банд бўламиз. Бизнинг шундай таҳқирланишимизни ҳар куни ўқувчилар кўради, энди уларнинг бизга – устозларига муносабати қандай бўлишини тасаввур қилаверинг.

Эркак ўқитувчиларимиз баҳорнинг 2 ойи давомида мутлақо дарс ўтмадилар. Спорт майдонида бетон қуйдилар, ер чопдилар, девор буздилар... 30 га яқин ўқитувчи ўтмаган жуда кўп дарслар журналларга “ўтилди” дея ёзиб қўйилди. 2 ой мардикорлик қилган ўқитувчилар ўз вазифасини бажара олмади.

Директор Н.Абдураҳмонова: "Мажбурий меҳнат ҳақидаги қонун ва талаблар мактаб деворидан ташқарига тегишли, ичкарида менинг қонуним билан яшайсизлар", дейди. Йил сайин самарадорлик ва рейтингимиз пасаймоқда. Додимизни кимга айтишни билмаймиз. Директоримизни катталар химоясига олган. Унинг бақиришларидан безиб кетдик..."

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Бошқа мавзу ва янгиликлар

СУРХОНДАРЁ: “Чорва учун тендерда ютиб олган еримизни тортиб олишяпти”

МУЗРАБОТ. “Сурхондарё вилояти Музработ тумани Чегарачи МФЙдан мурожаат йўлламоқдамиз. 2018 йилда 49 гектар ерга чорвадорлик учун ариза топширгандик. Тендерда ютдик. Кадастр бошлиғидан ижара шартномаси қилиб беришини сўрадик, аммо турли баҳоналарни билан ортга сурди. Қонун бўйича улар бизга 5 кун ичида ижара шартномаси ва ер харитамизни чизиб бериши керак эди. Энди эса бизга тегишли бўлган 49 гектар ерни тортиб олишмоқда.

Юртбошимиз ҳар бир оила тадбиркор бўлсин, деган бир пайтда кадастр ходимлари ўз ишига масъулиятсизлик қилиб, тадбиркорликка тўсиқ бўлмоқда. Мутасаддилардан еримизни олишда ёрдам кутиб қоламиз”.

(Бу хабар STга 21 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА: “Бувайда ҳокимлиги ярим тунда мактаб директорларини сўроқ-савол қилдими?”

ФАРҒОНА вил. – “Бувайда ҳокимлиги ярим тунда ҳам мактаб директорларини сўроқ-савол қилдими?”

БУВАЙДА. “Фарғона вилояти Бувайда туманидан ёзяпмиз. Тумандаги мактаб директорларига пахтага ёрдам бериш топширилгани ҳақида мактуб йўллаган эдик. Мурожаатимиз ST’да чиққач, туман ҳокимлиги “Тумандаги барча мактаб директорларидан суриштирдик, пахта бўйича топшириқ берилмагани аниқланди”, дея раддия берибди. Бу раддия юзаки ёзилганини исботлаймиз.

“Сиздан Телеграм” каналида бу масала 21 сентябрь куни соат 20:00 да ёритилди. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати эса 22 сентябрь куни соат 07:36 да раддия эълон қилди. Орадаги фарқ: 11 соат 36 дақиқа! Ахир, туманда 55 та мактаб бўлса, тунда кимнингдур телефони ўчиқ, кимнингдир телефони хизмат доирадан ташқарида бўлади. Қандай қилиб барча мактаб раҳбарлари билан гаплашиб чиқиш мумкин? Қолаверса, ярим тунда мактаб директорларини сўроқ-савол қилиш қайси қонунга тўғри келади?

(Бу хабар STга 22 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ: “Энди шифокорлар клиника дарвозасида қоровуллик қиляпти”

“Тошкент тиббиёт академияси 1-клиникасида шифокорлар ва ҳамширалар камситилмокда. 6 ой карантинда ишсиз, даромадсиз ўтирган ходимлар келган-кетганнинг иссиғини ўлчаш учун қоровулликка қўйилди. Аввало, иссиғи бор ҳам, йўқ ҳам барибир шифокор кўригига киряпти. Қолаверса, шундай назорат ўрнатиш керак экан, алоҳида штат ажратиб ходим олиш керак эмасми? Пандемия даврида қанча тиббиёт ходимлари вафот этди. Хўш, Cоғлиқни сақлаш вазирлиги қачон шифокорларни ҳимоя қилади?”

(Бу хабар STга 22 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД-“ST-таъсир: Банкоматдаги техник носозлик бартараф этилди”

КАТТАҚЎРҒОН. “Мен, блогер Ўткирбек Чоршанбиев, Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани “Халқ банки” банкомати ишламаётгани ҳақида мурожаат йўллаган эдим. Мурожаат ST’да чиққач, техник носозлик бартараф этилди, нақд пул бўйича узилишГА ҳам барҳам берилди. Вилоят банк масъуллари ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди”.

(Бу хабар STга 22 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ: “Китоб тумани тиббиёт бўлими шифокорлари дадамга гемодиализ қуйишдан бош тортди”

“Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан ёзяпман. Дадам А.Б. 1-гуруҳ ногирони, буйрак етишмовчилиги туфайли ҳар 3 кунда гемодиализ олиб турмаса бўлмайди. Аммо Китоб тумани тиббиёт бўлими гемодиализ бўлими шифокорлари дадамга гемодиализ қуйишни рад этмоқда. Биз ноилож 120 км йўл босиб Қарши шаҳрига бориб келишга мажбур бўлмокдамиз. Шифокорларни бу хатти-ҳаракатини қандай баҳолаш мумкин? Масъуллардан жавоб кутамиз”.

(Бу хабар STга 19 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ХОРАЗМ: “Четдан юборилган пулни банкдан 3 кун деганда зўрға олдим”

УРГАНЧ. “Хоразм вилояти Урганч шаҳридан ёзяпман. Хориждан юборилган пулларни олишда банкларда навбатлар кузатиляпти. Ўзим Урганчдаги “Orient finans bank” филиалидан четдан юборилган пулни уч кун деганда зўрға олдим. Бу аҳволда вирус тарқалиши ҳеч гап эмас-ку! Хизмат сифатини яхшилаб, карантин қоидаларига амал қилишни таъминлашларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 19 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ: “Пандемияга қарамай йиғилиш...”

ҚИЗИРИҚ. “Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани Зарбдор маҳалласидан мурожаат қилмоқдамиз. Пандемияга қарамай йиғилиш қилишяпти...”

(Бу хабар STга 19 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД: “Пластик картасидан нақд пул ечмоқчи бўлган аҳоли сарсон бўлмоқда” (ВИДЕО)

(Иллюстратив сурат)

КАТТАҚЎРҒОН. “Халқ банки”нинг Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани филиали банкоматида нақд пул йўқ экан. Масалага ойдинлик киритиш учун вилоят ҳокими матбуот котиби ва туман ҳокими ўринбосари билан телефон орқали боғланганимиздан ярим соат кейин банкоматга пул қўйилди. Банкоматда 24 соат давомида пул туриши керак-ку. Пластик картасидан нақд пул ечмоқчи бўлган аҳоли сарсон бўлмаслиги лозим. Банклар муҳтарам президентимиз сиёсатини тўғри тушунган ҳолда фаолият олиб боришини истаймиз”.

(Бу хабар STга 17 сентябрь куни келган.)​

САМАРҚАНД вил. – “Пластик картасидан нақд пул ечмоқчи бўлган аҳоли сарсон бўлмаслиги керак”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:35 0:00

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН вил. – “Қачонгача 1 тонна сувни 25 минг сўмдан сотиб олиб ичамиз?”

АСАКА. “Андижон вилояти Асака шаҳри Ҳамдўстлик МФЙ Қаноат кўчасидан ёзмоқдамиз. Кўчамизда ичимлик суви ҳам, ариқ суви ҳам йўқ. Қачонгача 1 тонна сувни 25 минг сўмдан сотиб олиб ичамиз? Мутасаддилардан сув тортиб беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 6 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Меҳнат кодексига кўра ходимнинг иш вақти қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас, амалда эса...”

“Тошкент шаҳар солиқ тизимидан ёзмоқдамиз. Собиқ раисимиз Бекзод Анварович даврида тизим ходимларига жуда кўп енгилликлар берилганди. Бироқ янги тизим бошлангандан сўнг 1-босқичда 10%, 2-босқичда 62,5% қисқартириш ишлари бошланди. Масалан, туманимизда 100 нафар ходимни қисқартириш кутилмоқда. Қолаверса, солиқ бошқармаси томонидан меҳнат қонунчилигини бузиш ҳолатлари учрамоқда. Меҳнат кодексига кўра ходим учун иш вақти қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Бироқ бизни соат 18:00 дан кейин ушлаб туришади, шанба ва якшанба кунлари ҳам ишга чақиришади. Ходимларга ажратилган рағбат пуллари ҳам берилмаётгани ажабланарли. Раҳбариятимиз ушбу ҳолатни инобатга олади деган умиддамиз”.

(Бу хабар STга 6 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА вил. – “Пандемия шароитида банк ходимларига бошқа туманга бориб ишлаб келиш ноқулайлик туғдирмоқда”

БУВАЙДА. “Фарғона вилояти Бувайда тумани ҳудудида 5т урдаги нафақа пуллари “Халқ банки” Учкўприк филиали томонидан тарқатилмоқда. Кассир, бухгалтер ва назоратчиларга оғир пандемия шароитида бошқа туманга бориб ишлаб келиш ноқулайлик туғдирмоқда. Нафақа пулини тарқатиш бўйича республика “Халқ банки” бошқарув раиснинг 2020 йил апрель ойида тасдиқланган қарори бўлса-да, унинг ижроси таъминланмай келмоқда. Бувайда филиали раҳбари бошқарув қарорига риоя қилмайдими?”

(Бу хабар STга 15 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН вил. – СЭОМдан мактуб: “24 соатлаб ишладик, устама ҳақи эса ҳамма ходимларга ҳам тўланмаяпти”

АНДИЖОН. “Андижон тумани СЭОМ ходимлари номидан ёзмоқдамиз. Ҳозирда касаллик ўчоғида ишлаяпмиз. Ишчи-ходимларнинг кўпида ковид инфекцияси аниқланди. Раҳбаримиздан коронавирус инфекциясига тест топширишимизни сўрасак, назарига ҳам илмай ишлашга мажбур қиляпти. Идорамиз карантинга олингани ҳам йўқ. Белгиланган устама ҳақлари эса ҳамма ходимларга ҳам тўланмаяпти. Сабабини сўрасак, текширув бор деб баҳона қилишяпти. Ахир, биз 24 соат тунги сменаларда ҳам, дам олиш, байрам кунларида ҳам ишладик, аммо уларга ҳақ ёзилгани йўқ. Андижон вилояти ҳокимидан идора ишчи-ходимлар ҳолатини ўрганиб раҳбаримизга керакли чора кўришини илтимос қиламиз”.

(Бу хабар STга 15 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ вил. – “Стадион ва контейнерларда беморларга қарадик, аммо рағбат пули ҳалигача берилмади”

“Навоий саралаш ва даволаш пунктидан хабар юборгандик. 3 ҳафтадан ошди, ҳали ҳам пулимизни беришмади. Виртуал қабулхонага ёздик, жавоб келмади, ССВга ҳам қўнғироқ қилдик, кўтаришмади.

Сизга хабар ёзганимиздан кейин келиб 1 килодан макарон, шакар ва печенье, ёғ ва тефал бериб кетишди. Аммо ўша блогерлар бирон нимани ҳал қилиб беролмайди дейишди.

“Умид” стадионида ишладик, шароитимиз яхши эмасди, 80-90 нафар касалга қарадик, ётар жойимиз, душ, ҳожатхона – ҳаммаси умумий эди. 3 ҳамшира вирус юқтириб даволаниб чиқди.

Зарафшон шаҳрида контейнерларда ишладик, униям пули берилмади. Президент қарори бўйича карантинга жалб қилинганларга рағбат пули берилиши керак эди, ахир...”

(Бу хабар STга 7 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД вил. – “Юзлаб одам лизингчи фирмадан автомобилини ҳам, пулини ҳам ололмаяпти” 

“Самарқанд вилоятидан ёзяпмиз. “Andak Biznes Hamkor” МЧЖ лизинг асосида автомашина етказиб бераман деб фуқаролардан пул олиб, энди қочиб юрибди. Республика бўйича юзлаб фуқаролар 6 миллион сўмдан 25 миллион сўмгача пул тўлаб шартнома тузган. Шартномага кўра МЧЖ 30 иш куни мобайнида автомашина етказиб бериши керак эди, лекин муддат ўтганига қарамасдан автомашина етказилмаяпти, пуллар ҳам қайтарилмаяпти. МЧЖ ходимлари телефонини ўчириб ишхонасига ҳам келмай қочиб юрибди. Ушбу масалада ёрдам сўраймиз”.

(Бу хабар STга 5 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

БУХОРО вил. – “ST-таъсир: Ниҳоллар қуриётган боғчада кичик бўлса-да сув насоси ўрнатиляпти”

ШОФИРКОН. “Бухоро вилояти Шофиркон туманидан ёзяпмиз. 17-сонли болалар боғчасида сув насоси йўқлиги сабаб юзлаб ниҳоллар қуриётгани ҳақида мактуб йўллаган эдик. Ушбу мактуб ортидан боғчада кичикроқ бўлса-да (32 лик), сув насоси ўрнатиляпти. Борига барака! Шунисига ҳам шукр. Боғчамизга туман ИИБ бошлиғи ва ҳоким ўринбосари келди. Бизнинг ҳеч кимга хусуматимиз ёки ғаразимиз йўқ. Кичик бўлса-да ўзгаришлар бўляпти. Бундан хурсандмиз. Бунинг учун сизларга ва масъулларга раҳмат деймиз”.

(Бу хабар STга 8 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ХОРАЗМ – “ST-таъсир: Аҳоли рўйхат асосида маҳаллий ун билан таъминланди”

ST’да Хоразм вилояти Шовот тумани Ҳуррият қишлоғи Қозоққалъа маҳалласида истиқомат қилувчи фуқарога уч сафардан бери ун берилмаётгани ҳақида мурожаат эълон қилинган эди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи У.Қаландаровнинг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.

“Ҳудудий бошқарма томонидан ушбу мурожаат юзасидан юқорида қайд қилинган маҳалла фуқаролар йиғини мутасадди ходимларига ҳукуматимиз томонидан белгиланган қарор ва топшириқлар юзасидан тарғибот ишлари олиб борилиб, ҳудудий бошқарма аралашуви натижасида маҳалла фуқаролари йиғини ходимлари билан биргаликда рўйхат асосида аҳоли хонадонлари маҳаллий ун маҳсулоти билан таъминланди ва бу ишлар давом эттирилмоқда” дейилада бошқарма жавобида.

(Бу хабар STга 8 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА вил. – “Санитария инспекторлари: 6 фоизлик устама тўлиқ тўланишини талаб қиламиз”

ҚЎҚОН. “Фарғона вилояти ДСЭНБ Қўқон шаҳри филиалидан ёзмоқдамиз. Президентимизнинг 2020 йил 24 апрелдаги 4695-сонли қарори бўйича тизим ходимлари маошига 6 фоизлик устама қўшиб берилиши керак. Лекин вилоят бошқармаси бизга май ойининг иккинчи 14 кунлигига, июнь ойи ва августнинг иккинчи 14 кунлигига устама тўламаган. Вилоят ДСЭНБ бухгалтерия ходимлари яшил ҳудуд бўлганлигимиз боис устама тўланмайди деди. Лекин яшил ҳудуд бўлган даврда ҳам биз коронавирус кириб келиши олдини олиш бўйича тиним билмай ишладик. Раҳбариятимиз нима учун президентимиз чиқарган қарорни бажармаяпти? Устамалар тўлиқ тўлаб берилишини талаб қиламиз”.

(Бу хабар STга 5 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

CАМАРҚАНД – “Янги қурилган уйда ҳозирданоқ ёриқлар пайдо бўлган, қувурдан сув оқмоқда”

“Самарқанд шаҳридан мурожаат йўлламоқдаман. Онам ва синглим 2-гуруҳ ногирони. Ўзим ёлғиз онаман, икки фарзандим бор. Нурли йўл МФЙ Тошлоқ кўчасида жойлашган уйимиз “ТЕМП” ХК томонидан бузилган. Келишувга кўра ушбу фирма тураржой битгунча ижара ҳақини тўлаши, сўнг уй-жой бериши лозим эди. Уйимиз бузилиб ижарага яшай бошладик, аммо фирма ижара пулини тўлиқ тўлаб бермади. Янги қурилган уйлар эса давлат стандартига тўғри келмайди. Уйда ҳозирдан ёриқлар пайдо бўлган, қувурлардан сув оқмоқда. Ҳудудни ахлат босган. Квартира ҳужжатлари ҳам тайёр эмас. Ҳокимиятдан эса асоссиз талаблар қўймоқдасиз деган мазмунда жавоб олдик. Амалий ёрдам кутиб қоламиз”.

(Бу хабар STга 4 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА вил. – ST-таъсир: “Ноқонуний чиқиндихона бартараф этилди; назоратчилар жаримага тортилди”

ST’да Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги комбинат бозори ички ҳовлисида чиқинди тўпланиб қолгани, уни тозалаш ўрнига тунука билан ёпиб қўйишгани ҳақида мактуб чоп этилган эди. Вилоят экология бошқармаси матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан қуйидаги жавоб хатини йўллади:

“Мурожaат юзасидан Фарғона вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси чиқинди инспекцияси бошлиғи ва Марғилон шаҳри инспекцияси давлат инспекторлари жойида бориб ўрганишди.

Ўрганиш натижасида Марғилон шаҳридаги комбинат бозори ички ҳовлисида тадбиркорлик қилаётган тадбиркорлар томонидан ҳақиқатан ҳам тунука остида чиқиндилар тўплаб қўйилгани аниқланди.

Марғилон комбинат бозори ҳудудида алоҳида чиқиндихона бор. Ундан ташқари 12 та махсус контейнер ўрнатилган. Афсуски, бозор назоратчилари ва тадбиркорлар чиқиндиларни ўзбошимчалик билан белгиланмаган жойга тўплаб, атроф-муҳитга зарар етказишган, шунингдек, мазкур ҳолатга аҳоли томонидан норозилик билдирилган.

Ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 91 моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарлика тортилиш белгиланган. Ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, бозорнинг 4 нафар назоратчисига 1784000 сўм миқдорида жарима солинди.

Бозор ҳудудидаги ноқонуний чиқиндихона тозаланиб, бартараф этилди”.

(Бу хабар STга 5 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Қурилганига ҳали 3 ой ҳам бўлмаган кўприк хавфли ҳолатда”

“Тошкентда, эски ТАПОиЧда янги кўприк қуриб топширилганига ҳали уч ой бўлгани йўқ, аммо хавфли ҳолатда. Кўприкни “Ўзбекистон темир йўллари” қурган эди. Бунақа иншоотларни хорижий масалан, Хитой ёки Европа қурилиш фирмаларига бериш ва иш сфатини солиштириб кўриш керак”.

(Бу хабар STга 5 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

“ФАРҒОНА вил. – “Шикоятимиз чиққач¸ муаммони ҳал этиш ўрнига¸ зуғум қилишаяпти”

ҚЎҚОН. “Фарғона вилояти Қўқон темирйўл шифохонасидан ёзмоқдамиз. ST’да ходимларга ҳатто ҳимоя воситалари ҳам берилмаётгани ҳақида мактубимиз чиққач, бош шифокоримизга Фарғона транспорт прокуратураси ва “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ cоғлиқни сақлаш хизматидан қўнғироқ бўлди. Аммо бош шифокор камчиликларни бартараф этиш ўрнига “ким мени сотяпти?!” деб ходимларга зуғум қиляпти. Бунинг устига, Қўқон шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати номидан матн ёзиб шифохонанинг Телеграм гуруҳига ташлади Ҳокимиятнинг бу мурожаатдан хабари ҳам йўқ бўлса керак. Аҳвол эса ҳамон ўшандай: ходимлар тиббий ва ижтимоий ҳимояга муҳтож; Ковид билан касалланганлар шифохонамизда яширинча даволанмоқда; бош шифокор дори-дармон, лаборатория реактивлари, флюроплёнкалар, ҳимоя кийими, ниқоб, қўлқоп, антисептик ва бошқа керакли восита ва ускуналар билан таъминламаяпти; 6 фоизли рағбатлантириш пули тўлиқ берилмаяпти...”

(Бу хабар STга 3 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ – “Пахта заводини ўтган мавсумдаги қарзини узмай келаётган МЧЖга бериш тўғрими?”

“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 360-сонли буйруғига кўра республика бўйича 14 та пахта тозалаш заводи кооперация сифатида ишлаши керак эди. Шундай вазиятда Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани пахта заводини ўтган мавсумдаги 117 миллион сўм ижара қарзини бермай келаётган Денов “Шашмохкашшоб” МЧЖга бериш тўғрими? Бу МЧЖга пахта хомашёсини топширишга туман фермерлари ҳам норози. Пахта заводи кооперация сифатида ишлашини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 29 август куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД вил. – “Шартномага кўра интернет тезлиги секундига 9 мб бўлиши керак. Амалда эса...”

НАРПАЙ. “Самарқанд вилояти Нарпай тумани Оқтош шаҳридан мурожаат киляпман. “Ўзтелеком”дан шикоятимиз бор. Стационар телефон кабели орқали уйимизга Wi-Fi ўрнатдик. Шартнома бўйича 99 минг сўм эвазига интернет тезлиги секундига 9 мб бўлиши керак. Аммо тезлик 1 МБ ҳам эмас. “Ўзтелеком”нинг ўзидан роутер олдим, барибир тезлик паст. Тезликни шартномада белгиланган даражада қилиб беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 1 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН вил. – “Ишсиз фуқароларни иш билан таъминламоқчи бўлсаму нега банклар қўллаб-қувватламайди?”

“Мен – Асадбек Ибрагимов, Андижон вилоятидан мурожаат қиляпман. Номимда хусусий дўконим бор. Дўконимни бузиб қайтадан ертўла ковлатиб 1-этажини битказдим. Қолганига кредит олмоқчи бўлиб, Асака туманидаги деярли барча банкларга мурожаат қилдим, аммо кредит беришмади. Мен 4 этажли бино қуриб, ишсиз фуқароларни иш билан таъминламоқчи бўлсаму нима учун банк ходимлари қўллаб-қувватламайди? Бу борада тадбиркорларнинг бош ҳимоячиси президентимиз Шавкат Мирзиёевдан амалий ёрдам сўрайман”.

(Бу хабар STга 1 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ вил. – “Ариқ сувини ичиб, турли касалликлар орттириб оляпмиз”

ЯНГИЙЎЛ. “Тошкент вилояти Янгийўл тумани Умид маҳалласида яшаймиз. Муаммоларимиз кўп. Ичимлик суви йўқ. Неча йил деганда водопровод суви келди, лекин яна ўчди. Канализаци ишламайди. Чиқинди қути ҳам йўқ.

Айниқса, сув муаммосини тезроқ ҳал қилиб беришсин. Ариқ суви ичиб, турли касалликлар орттириб оляпмиз”.

(Бу хабар STга 3 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Давомини ўқинг

ST вилоятларда

XS
SM
MD
LG