Линклар

Шошилинч хабар
28 феврал 2021, Тошкент вақти: 04:49

Sizdan Telegram

АНДИЖОН: “Фарзандларимизни 1-синфга бериш учун 250 минг сўмдан тўлашга мажбур бўлдик”

АСАКА. “Андижон вилояти Асака туманидаги 23-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари ҳамда ота-оналар номидан мурожаат қиляпмиз. Мактаб директори ўқитувчиларга ишлашга имкон бермаяпти. 20 йиллик тажрибага ўқитувчиларни турли важлар билан ишдан олиб, ўрнига танишларини оляпти.

Ота-оналар ўқув йили бошида фарзандимизни 1-синфга бериш учун 250 минг сўмдан тўлашга мажбур бўлдик. Карантин пайти ҳам ўқитувчилар картасидан маблағ ўзлаштирилган. Шу каби ноқонуний ишлар ҳақида молия, халқ таълими бошқармаси ва прокуратурага бир неча бор мурожаат қилдик, лекин чора кўрилмаяпти. Мактабда тафтиш ўтказилиши ва илм даргоҳига муносиб директор тайинланишини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 5 февраль куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Бошқа мавзу ва янгиликлар

ФАРҒОНА: “Ҳамма ўз ишини қилсин, жумладан, банк ходимлари ҳам...”

ҚЎҚОН. “Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги банкдан ёзмоқдамиз. Фаолиятимизга аралашув ҳамда вазифамизга кирмайдиган ишлардан норозимиз. Банк ходимлари аҳолига, мижозларга хизмат қилсинми ё кредит ёпиш учун хонадонма-хонадон юрсинми? Ё ҳокимият топшириғига кўра анкета-сўровнома тўлдириш билан банд бўлсинми? Банк ходимларининг ҳам оиласи бор. Биз ҳам шанба, якшанба кунлари дам олсак деймиз. Ҳамма ўз ишини қилсин, ҳокимият фаолиятимизга аралашмасин. Зеро, президентимиз олиб бораётган сиёсат ҳам шуни талаб этади”.

(Бу хабар STга 6 февраль куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ: “Насос бир ойда атиги 5 кун ишлайди. Қолган кунлар сувсиз қийналяпмиз”

ТЕРМИЗ. “Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри Тинчлик маҳалласи Амударё кўчасидан ёзмоқдамиз. Бундан бир неча йил олдин аҳоли ўз ҳисобимиздан сув тортиб келдик. Лекин минг афсуски, бир ойда беш кун сув бўлади, холос. Йигирма беш кун давомида насос ишламайди! Сув бўлмаган кунлари ёнимиздаги иссиқхонадан чиқаётган оқова сувни қайнатиб ичишга мажбурмиз. Вилоят сув идораси ҳам ёрдам бермаяпти...”

(Бу хабар STга 5 февраль куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД: “Қишда сувни эшак аравада ташиб келамиз. Сувимиз истеъмолга яроқсиз”

КАТТАҚЎРҒОН. “Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Янгиобод қишлоқ аҳолиси номидан мурожаат йўллаяпмиз. Мана, неча йиллардан бери ичимлик сувидан қийналиб келамиз. Сувни қишлоғимиздан ўтган дарёдан ташиб истеъмол қиламиз. Қиш кунлари эса сувни эшак аравада ташиб келамиз. Мурожаат қилмаган жойимиз қолмади, аммо мутасадди раҳбарлар “келгуси йил” деб алдаб, ишни ортга суришяпти.

Қишлоқ аҳли пул йиғиб 2 км қувур тортдик. Бир тадбиркор қудуқ қазиб берди. Сув идораси минора қуриб берди, аммо лекин чиқарган сувимиз истеъмолга яроқсиз, узр-ку, ҳатто ҳайвонлар ҳам бу сувдан ичмайди. Фарзандларимиз бу сувдан ичиб касаллик орттирмоқда. Сув муаммосини ҳал қилишда мутасаддилардан амалий ёрдам сўраймиз”.

(Бу хабар STга 5 февраль куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН: “Ўқувчилар қачонгача лой ва кўлмак кечиб мактабга қатнайди?”

ШАҲРИХОН. “Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Бирлашган кўчасидан ёзмоқдамиз. Кўчамиз абгор, ачинарли ҳолатда. Ёғингарчилик пайти кўчамизга кириб чиқиш муаммо! 23-мактабга қатновчи ўқувчилар лой ва кўлмак кечиб боришга мажбур. Бу аҳволда ўқувчилар касал бўлиши ҳеч гап эмас.

Тахминан 2 йил олдин тегишли ташкилотдан ходимлар келиб, кўчамизда ўлчов олишган эди. Биз содда аҳоли ҳозиргача асфальт бўлишини кутамиз. Лекин улар қўйнимизни пуч ёнғоққа тўлдириб кетганга ўхшайди. Айрим жойларни ўзимиз шағал тўкиб текисладик. Лекин барибир ачинарли ҳолатда. Ҳеч бўлмаса, мактаб ўқувчилари учун асфальт қилиб беришса яхши бўлар эди!”

(Бу хабар STга 1 февраль куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ: “Ўзбошимчалик билан қурилган дўкон ёнғин хавфсизлиги нормаларига зид”

ТОШКЕНТ. “Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги “Ўрикзор” бозори тадбиркорлари номидан мурожаат йўллаяпмиз. Карантин даврида 1-блок ўтиш йўлида ўзбошимчалик билан дўкон қуриб сотилди. Ҳолбуки, бу ёнғин машиналари ўтиши кўзда тутилган жой эди. Ушбу масалада шаҳар ёнғин хавфсизлиги идорасига мурожаат қилганмиз ва инспектор бу дўкон бузилиши кераклигини айтган. Энди эса бозор маъмурияти у дўкон қолиб, унинг ёнидаги дўконлар бузилишини айтмоқда. Ёнғин хавфсизлиги йўлагини очиб қўйишларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 4 февраль куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

БУХОРО: “Аҳолининг ярми эскирган қувурлардан фойдаланмоқда, қолган ярмига эса сув етиб бормайди”

ВОБКЕНТ. “Бухоро вилояти Вобкент тумани Бозоржойи МФЙдан мурожаат қиляпмиз. Маҳалламизда 2900 дан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Маҳалламизда 1990 йилларда ўтказилган сув қувури ҳозирда яроқсиз ҳолга келиб қолган. Шу сабаб аҳолининг ярми эскирган қувурлардан фойдаланмоқда, қолган ярмига эса умуман сув етиб бормайди. Туман сув таъминотига бир неча марта мурожаат қилганмиз, бирор бир ижобий натижа йўқ. Далолатнома тузиб, қуруқ ваъда бериб кетишади, холос. Эшитишимизча, Бухоро вилоятига бу борада 650 млн доллар пул ажратилибди. Бизнинг маҳалла сув тизимини ҳам янгилаб беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 3 февраль куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД вил. – Пенсионер отахон: "Ёнмаган газ учун отнинг калласидек қарз ёзишибди” 

ҚЎШРАБОТ. “Мен – Муҳиддин Ўсаров, Самарқанд вилояти Қўшработ тумани Пичот МФЙдан ёзмоқдаман. 2019 йил турмуш ўртоғим Наввот Ўсарова кўриш қобилиятини буткул йўқотиб биринчи гуруҳ ногирони бўлиб қолди. Қишнинг аёзли кунларида ўзим юролмай қолганим, турмуш ўртоғим ногирон эканини билдириб газ идорасига мурожаат қилганимиздан сўнг газ тармоғига улаб беришган эди. Бир муддат фойдаланганимиздан кейин табиий газ ёнмай қолди ва газ ҳисоблагичда қайд этилган 146 кубометр учун тўловни қилиб, кўмир сотиб ола бошладик. 2020 йилда ҳам қўшниларимизда табиий газ ёнса-да, бизда ёнмади. Шу сабаб уйимизни кўмирда иситиб келяпмиз. Аммо 2021 йил январь ойида газ таъминоти корхонаси бизга 851 минг сўм асоссиз қарздорлик ҳақида хат юборибди. Нореал қарздорлик бўйича 2021 йил 14 январь куни туман прокуратурасига шикоят хати ёздик, аммо мурожаатларни куриб чиқиш муддати (15 кун) ўтса-да, ҳануз жавоб олмадик. Бош прокуратуранинг 1007 рақамига ҳам мурожаат қилдик. Президентимиз яқинда Бухородаги йиғилишда одамлар прокурорларга ёруғ юз билан қараши кераклигини таъкидладилар. Аммо прокуратура негадир мурожаатимизга эътибор қаратмаяпти. Мутасадди ташкилотлардан пенсионер ва ногирон эр-хотин муаммосини ҳал қилиб беришларини сўрайман”.

(Бу хабар STга 1 февраль куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД вил. – ST-таъсир: “Аҳоли бошлаган йўл таъмирига туман ҳокимлиги ҳам қўшилди”

ST’да Самарқанд вилояти Нуробод тумани Ўртабўз маҳалласи йўллари таъмирталаб экани хусусида мактуб эълон қилинган эди. Ушбу мурожаат юзасидан видеожавоб йўлланди. Қайд этилишича, аҳоли ташаббуси билан бошлаган йўл таъмирига туман ҳокимлиги ҳам яқиндан кўмак бермоқда. “Йўл таъмир қизғин кетмоқда”, дейди туман кенгаши депутати.

(Бу хабар STга 29 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СИРДАРЁ – “Алимент пулини ололмаяпмиз. Икки болам билан қаерга бораман?! ”

ГУЛИСТОН. “Мен – Феруза Қурбонова, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри Тараққиёт маҳалласи Тинчлик кўчаси 1-уй 10-хонадондан ёзмоқдаман. 2015 йилда турмушга чиқиб, икки фарзандли бўлдим. Бу орада эрим Россияда ишлаб, яна бир аёл билан шаръий никоҳдан ўтибди. 2018 йил 1 апрель куни, ҳали мен билан қонуний ажрашмасдан, бизни кўчага ҳайдади. 2018 йил 13 июндан буён суд қарори асосида уйда яшаб келаман. Эрим биз доимий пропискада турган ва яшаётган уйни иккинчи аёлидан туғилган қизи номига ўтказиб берибди. Бу борада биздан рухсат сўрамади. 2020 йил 7 сентябрь куни мен ва фарзандимларим учун бир хонали уй олиб беришга ваъда қилди. Энди эса уй олиб беришга мажбур эмаслигини айтмоқда. Биз доимий пропискада турган уйни эса сотиб юбормоқчи. Бунинг устига, алимент пулини ҳам тўламаяпти. Ҳеч қандай даромадим йўқ. Фақат маҳалла ажратган моддий ёрдам – 376 минг сўмга кун кечиряпмиз. Шароитимиз оғир, ҳозир ҳам болаларим билан шифохонадамиз. Эримнинг шаръий никоҳдаги хотини эса “уйни сотаман, кўчада қоласан” дея таҳдид қиляпти. Ҳокимият ва маҳалладан ёрдам сўрадим. Маҳалладагилар “бир ойга 376 минг сўм етади” дейишди. Совуқ кунда уйдан чиқаришмоқчи. Икки болам билан қаерга бораман?! Фарзандларим тинчлиги ва таъминоти учун ёрдам сўрайман”.

(Бу хабар STга 29 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – ST-таъсир: “Бозор тартибга келтирилиб, дезинфекция қилинди” (ВИДЕО)

ҚАШҚАДАРЁ – ST-таъсир: “Бозордаги тартибсизликка барҳам берилиб, дезинфекция ишлари тўлиқ амалга оширилди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:06 0:00

“Мен – Одил Элмурод, “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли, Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан ёзмоқдаман. Карантин муносабати билан, махсус комиссия қарори асосида “Истиқбол” деҳқон бозори ҳафтада бир кун фаолият юритмаслиги, ўша куни бозорда дезинфекция ва тозалаш ишлари амалга оширилиши белгиланган. Аммо дезинфекция куни ҳам бозор ичи ва атрофида тадбиркорлар фаолият юритаётгани эътирозларга сабаб бўлаётган эди. Бу борадаги мурожаатимиз чоп этилгач, масъуллар керакли чораларни кўришди. Бозорда белгиланган кунда дезинфекция ва тозалаш ишлари тўлиқ амалга оширилди”.

(Бу хабар STга 29 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ: “Ортиқча ишланган соатлар учун иш ҳақи берилмаяпти”

НАВОИЙ. “Навоий вилоят СЭО ва ЖС бошқармасидан ёзяпмиз. Врачлар учун шундай журнал тутила бошлади. Унда ишдан кетиш вақти сифатида соат 18:00 кўрсатилган. Аммо биз соат 15 гача ишлашимиз керак. Ортиқча ишланган соатлар учун иш ҳақи берилмаяпти-ку...”

Мазкур мурожаат юзасидан Навоий шаҳар СЭО ва ЖС бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи Жамила Мансурова қуйиагиларни баён қилди:
“Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси талабларидан келиб чиқиб, марказимиз мутахассислари билан тузилган меҳнат широтномасига кўра, 1,0 ставкада ишловчи ходимнинг иш вақти ҳақатан ҳам 08.00 дан 15.00 га қадар белгиланган.
Агар ходим 1,5 ставкада ишласа, унинг иш вақти 08.00 дан 18.00 га қадар чўзилади. Ҳозирга қадар 1,0 ставка ишчи-ходимларимизни 18.00 га қадар ушлаб ўтирмаганмиз. Агар аксинча бўлса, марҳамат, мурожаат қилишсин. Кадрлар бўлими ёки касаба уюшмамизда ҳозирча бу йўсиндаги мурожаат қайд қилинмаган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ҳам бу борада мурожаат бўлганини билмайман”.

(Бу хабар STга 25 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД вил. – “11-cинфларга фақат 6 та фан ўқитилиши тўғрими? Ўқувчиларга қолган фанлар керак эмасми?”

УРГУТ. “Самарқанд вилояти Ургут тумани Ғиштмасжид маҳалласидан ёзмоқдаман. Фарзандим 63-мактабнинг 11-синфида ўқийди. Фарзандимга 19 та китоб берилган, лекин мактаб раҳбарияти ХТВдан рухсат олмай, ўзларича дарс жадвали тузиб олган. 19 та фан ўрнига 3 гуруҳга бўлинган ҳолда 6 тадан фан ўтилар экан. Қолган фанлар ўқитилмайди. Айтишларича, ўтилмаган дарслар учун ҳам маош ёзилмоқда экан. Ҳолатни таълим масъуллари ўрганади деган умиддамиз”.

(Бу хабар STга 26 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “Учта катта ҳудуд аҳолисига хизмат қилувчи йўл таъмирталаб аҳволда”

НУРОБОД. “Самарқанд вилояти Нуробод туманидан мурожаат қиляпмиз. Учта катта ҳудуд аҳолисига хизмат қилувчи йўл таъмирталаб аҳволда. Шу пайтгача аҳоли ўз ёнидан таъмирлаб келган. Ахир, йўл таъмирига масъул идоралар бор-ку! Кўп сонли аҳоли номидан йўлни таъмирлаб беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 26 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ вилояти: “Авария ҳолатига келиб қолган 50-60 йиллик симёғочлар аҳоли ҳаётига хавф солмоқда”

ОҲАНГАРОН. “Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Қизил ой МФЙда 2020 йилда “Обод қишлоқ” дастури бўйича ободонлаштириш корхонаси томонидан ишлар олиб борилди. Аммо Маданият номли кўчада умуман ўзгариш қилинмади. Авария ҳолатига келиб қолган 50-60 йиллик симёғочлар аҳоли ҳаётига хавф солмоқда. Лой кўчалар эса қийинчилик туғдирмоқда. Чала қолган ишлар қачон битказилар экан?”

(Бу хабар STга 25 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ЖИЗЗАХ: “Бузиб ташланган тўйхона ҳамда савдо дўконлари зарари қачон қоплаб берилади?”

“Жиззах шаҳри собиқ ҳокими А.Шукуров уч йил аввал “Обод маҳалла” дастурини баҳона килиб, туппа-тузук фаолият кўрсатаётган, бир пайтлар Шавкат Мирзиёевнинг ўзи очиб берган Ёшлик МФЙ биноси, шу ҳудуддаги “Етти гўзал” тўйхонаси ҳамда бир қатор савдо дўконларини бузиб ташлаган, бир неча миллиард сўм миқдорида зарар етказган эди. Бино эгалари ва аҳоли норозилигига қарамасдан, зиён ҳозирга қадар тўлаб берилмаган. Аксинча, собиқ ҳоким шаҳар ИИБ орқали таҳдид қилган. А.Шукуров ишдан бўшатилди. Хўш, у етказган зарар қачон қоплаб берилади?”

(Бу хабар STга 25 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ: “Кўприкни тузатиш учун кўнгилсиз ҳолат содир бўлиши шартми?”

КАСБИ. “Қашқадарё вилояти Касби туманидаги ушбу кўприк ўнлаб қишлоқларни туман маркази билан боғлайдиган асосий йўлда жойлашган. Ушбу кўприкнинг ярми чўкканига олти ойдан ошди. Аммо бу носозликни бартараф этиш мутасаддиларнинг хаёлига ҳам келмаяпти. Кўприк тезда созланмаса, бу ерда транспорт воситалари билан боғлиқ нохушликлар содир бўлиши мумкин. Ушбу камчилик тўғриланиши учун кўнгилсиз ҳолат содир бўлиши шартми?”

(Бу хабар STга 14 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ: “Лойга ботган йўллар қачон асфальт бўлар экан?”

ҚАРШИ. “Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Гунгон маҳалласи Жанубий саноат кўчаси лойга ботиб ётибди. Бу йўллар қачон асфальт бўлар экан? Бундан ташқари, ушбу кўчанинг кириш қисмига ахлат тўкиб ташланган, ҳатто ит ўлиги ётибди. Бу хунук манзарани ким бартараф этади?”

(Бу хабар STга 14 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

“Ногирон фарзандларим учун алимент пули ололмай сарсонман” - косонлик она

КОСОН. “Мен – Муҳайё Ҳусенова, Қашқадарё вилояти Косон туман Халқобод қишлоғида яшайман. 3 фарзандим бор, 2 нафари ногирон. ФИБ Косон туманлараро судининг тегишли қарори билан фарзандларим учун алимент пули тайинланган. Аммо Арабхона МФЙда яшовчи М.Санақулов алимент пулини тўламади. Бунинг устига, масъул идоралар ўз вазифасига бефарқ қараб, унинг Россияга чиқишига имкон яратиб берган. 2021 йилгача алимент қарздорлигини ундиришда сансоларликка йўл кўйишяпти. Бу борада президентимиз Шавкат Мирзиёевдан ёрдам сўрайман”.

(Бу хабар STга 15 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА: “Нон цехи очиб, 5 кишини иш билан таъминладим. Аммо...”

БУВАЙДА. “Мен – Умиджон Рожиев, “Олтин водий дон маҳсулотлари” МЧЖ раҳбариман. 2017 йил ўз маблағим эвазига, 250 000 000 сўм сарфлаб қолипли нон маҳсулотлари чиқарувчи цех ташкил қилдим. Банкдан ёки давлатдан ёрдам олмадим. 5 кишини иш билан таъминладим. Лекин, минг афсуски, тадбиркорлигим давомида турли хил тўсиқ ва адолатсизликларга учраб келмоқдаман. Йиллар давомида давлат томонидан бериладиган имтиёзли унни ҳеч қандай асос ва изоҳсиз кесиб ташлашди. Мен беш йил давомида ун фондимни 10 тоннага чиқарган эдим. Лекин кеча ташкил бўлган фирмага бирданига 20 тонна ун ажратилишини ҳокимият вакиллари қандай изоҳлар экан? Қизиқ, дастгоҳлари чет элдан келтирилган менинг цехимга ажратилган ун нега сабабсиз кесилди? Ахир, муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев бир кишини иш билан таъминлаган тадбиркорни бошимда кўтараман деганлар-ку! Мутасаддилардан Фарғона вилояти Бувайда туманида масъуллар билан келишиб, ун бизнесини йўлга қўйган шахслар устидан текширув ўтказишлари ва тер тўкиб ишлаётган тадбиркорларга бўлаётган тўсиқларни бартараф этишларини сўрайман”.

(Бу хабар STга 13 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН:“Ҳамшираларни байрам куни Бобур майдонига мажбурлаб чақиришди”

АНДИЖОН. “Андижон шаҳри тиббиёт бирлашмаси ҳамширалари номидан ёзмоқдамиз. 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни эрталаб соат 7:00 га Бобур майдонига чақиришди. Рўйхат асосида текширишди. Ишдан ташқари вақтда, совуқда халатда парадда қатнашдик. Бу, ахир, меҳнат қонунчилигининг бузилиши-ку...”

(Бу хабар STга 14 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА: “Чироқ бўйича арз қилиб борсак, туман ҳокимияти ходимлари ҳам жинчироқда ўтирибди”

ДАНҒАРА. “Фарғона вилояти Данғара туманида чироқ тинмай ўчириляпти. Светофор ҳам ишламай қоляпти. Туман ҳокимиятига чироқ бўйича арз қилиб борсак, ҳокимият ходимлари ҳам жинчироқда ўтирибди...

Газ умуман берилмаяпти. Аҳоли совуқда тирик қолиш учун курашмоқда. Метан заправкалар ҳам бир суткада 4-5 соат ишлаяпти. Унга кириб олиш ҳам соққа бўлиб кетган! Энг ачинарлиси, аҳолига берилмаётган чироқ, газ айрим тадбиркорларга берилмоқда. Халқ уйида таппи ёқиб ўтирганда гектар-гектар парникларда бодринг, помидор етиштириляпти...”

(Бу хабар STга 14 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ: “Мурожаатимиз ҳал бўлмади, бу кетишда сувсиз қоладиганга ўхшаймиз”

БЎКА. “Тошкент вилояти Бўка тумани Ғ.Азаматов ф/у.дан такрор мурожаат йўлламоқдамиз. Мурожаатимиздан кейин ҳам шифобахш сувимиз масаласи ҳал бўлмади. Мана, 2 ой ўтди ҳамки, сувимиз жуда оз чиқяпти. Бу кетишда ичимлик сувисиз қоламиз шекилли. Туман ҳокимлиги, сув таъминотига мурожаат қила-қила чарчадик. Маҳаллий раҳбарлар ҳамон уйқуда! Сув муаммосини ҳал қилиб беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 14 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА:“Ноқонуний қурилган иншоотлар тез ёрдам, ёнғин ўчириш машиналари йўлини ҳам тўсиб қўйган”

“Жорий йил 7 январь куни Фарғона шаҳри Сайлгоҳ кўчаси 18-уйда ёнғин рўй бериб, уйнинг том қисми ёнди. Шу куни вилоят ФВБ ходимлари келиб ёнғинни ўчиришди. Бунинг учун катта раҳмат. Улар ўз “қаҳрамонлик”лари ҳақида мақтаниб ахборот беришди. Лекин бу жойга келган масъул ходимларнинг бирортаси кўп қаватли уйларнинг орқа томони турли ноқонуний қурилишлар билан тўсиб ташлангани, фавқулодда ҳолатларда тез ёрдам ёки ёнғин ўчириш машиналари кириши учун йўл қолмагани, ҳатто аҳолининг хонадонларига кириши учун ҳам йўл қолмаганига эътибор қаратмади. Фарғона шаҳри ҳокимлиги ва архитектура бўлими мансабдорларининг қонунга зид қарорлари сабабли кўп қаватли уйлар атрофидаги болалар майдони ва бошқа жойлар ҳам сотилиб, ноқонуний иншоотлар қуриб ташланган. Фуқароларнинг ҳокимият ва прокуратурага мурожаатлари эътиборсиз қолиб кетмоқда. Масъул ташкилотлар ҳолатни қонуний ўрганишини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 10 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН: "Ақлли” ҳисоблагични газ босими баланд жойларга ўрнатишсин”

ПАХТАОБОД. “Андижон вилояти Пахтаобод тумани Учкўза МФЙда жойлашган коттежларда яшовчи фуқаролар номидан ёзмоқдамиз. Туман газ идораси ходимлари 80 минг сўмдан пул олиб, газ ҳисоблагич ўрнатиб кетган эди. Газ босими ўта паст бўлганидан бу ҳисоблагичдан газ ўтмаяпти. Эски ҳисоблагични ўрнатишни сўрасак, “Мумкин эмас, бу президент қарори билан ўрнатилган, алмаштира олмаймиз” дейишяпти. Эски ҳисоблагични қайта ўрнатиб беришларини сўраймиз. “Ақлли” ҳисоблагични газ босими баланд жойларга ўрнатишсин”.

(Бу хабар STга 5 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Давомини ўқинг

ST вилоятларда

XS
SM
MD
LG