Линклар

logo-print logo-print
Ozodlik foydalanuvchilaridan olingan xabarlar
Шошилинч хабар
19 октябр 2019, Тошкент вақти: 00:51

Sizdan Telegram

САМАРҚАНД – “Мактаб ҳудудида қўй-мол боқилмоқда!”

ПАСТДАРҒОМ. “Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани 66-мактабдан ёзмоқдамиз. Мактаб ҳудудида қўй-мол боқилади. Зал эса ачинарли аҳволда...”

(Бу хабар Озодликка 11 май куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Бошқа мавзу ва янгиликлар

ҚАШҚАДАРЁ – “Ун қимматлаб, айрим новвойларнинг иши тўхтаб қолди”

ҚАМАШИ. “Қашқадарё вилояти Қамаши туманидан ёзмоқдамиз. Кейинги пайтлар истеъмол товарлари нархи осмонга сапчимоқда. Хусусан, бозорлардан ун тортилиб қолди. Ўзбекистоннинг уни 140 минг сўмдан ошиб кетди. Оқибатда айрим новвойларнинг иши тўхтади. Ҳатто нонга навбат вужудга келмоқда...”

(Бу хабар Озодликка 18 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “Қабристон девори нураб, ҳатто жасад суяклари кўринмоқда”

ФАРҒОНА. “Қўқон шаҳридан ёзмоқдамиз. Жума масжид қабристонининг девори нураб қулай деб турибди. Ҳаттоки жасад суяклари кўриниб қолган. Бу марҳумларга ҳурматсизлик эмасми? Қолаверса, шу ерда маҳалла болалари ўйнайди, уларни девор босиб қолмасин дея хавотирдамиз. Масъуллар қабристон деворини таъмирлаб берсин”.

(Бу хабар Озодликка 18 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ST’да расмий хабар. ТОШКЕНТ – “Маҳаллада канализация тармоғи барпо қилинмоқда”

БЕКТЕМИР. “Тошкент шаҳри Бектемир тумани Мухтор Авезов кўчасида канализация тармоғи тортилмоқда. Маҳаллада шу пайтга қадар канализация тизими йўқ эди”.

(Бу хабар Озодликка 18 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “Суд жабрланувчи деб топган бўлса-да, мени ноҳақ ишдан бўшатишди”

БУЛУНҒУР. “Мен – Ҳусния Каримова, Самарқанд вилояти Булунғур туманидан ёзмоқдаман. 21 йиллик стажга эга ўқитувчиман. Калтакланаётган ўқувчини ажратиб олишда калтакланиб, соғлиғимни йўқотдим. Бу ишни судга олиб чиққаним учун маҳалла маслаҳатчиси ва участка инспектори жаримага тортилди. Сўнг мен руҳий босимлар остида қолдим. Ахийри, жорий йил 16 октябрь куни ноқонуний равиш ишдан бўшатишди.

Суд мени жабрланувчи деб топган бўлса-да, ўзимни худди жиноятчидек ҳис қилдим. Шаъним топталди. Йиллар давомида кунига 10 соатдан ишладим. Меҳнат таътилларида ҳам машғулот ва йиғилишларга қатнадим, кези келганда ярим тунгача ишладим. Мактабимиз туман рейтингида 1-ўринга чиқди. Ўша пайтлар ҳеч ким бир оғиз раҳмат айтмади. Энди эса бирор марта огоҳлантирилмай ишдан олишди. Шу пайтгача тайинли йиғилиш қилмаган касаба уюшмаси мажлис қилиб, менинг масаламни кўрибди. Лекин менга ҳатто хабар ҳам қилишмади. Ишдан бўшатилишим билан эса мактабда жой талашиш бошланди. Раҳбарлар ўрнимга таниш-билишини қўйишга уринмоқда.

Менга нисбатан ноҳақлик қилинди. Мутасаддилардан ҳақиқат қарор топишида амалий ёрдам кутиб қоламан”.

(Бу хабар Озодликка 17 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “Президент тақиқлаганига қарамай, ҳокимият тунги йиғилишларни давом эттирмоқда”

ФАРҒОНА. “Фарғона вилояти ҳокимининг 1-ўринбосари Фарҳод Тошпўлатов ҳоким Ш.Ғаниев изидан бормоқда. У тунги соат 22 да Фарғона шаҳрида барча туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари, солиқ ва молия идораси бошлиқларини йиғиб мажлис ўтказмоқда. Вилоятнинг чекка туманларидан марказга етиб келиш учун камида бир ярим соат йўл босиш керак. Алламаҳалда бошланган йиғилиш қачон тугайдию раҳбарлар қачон уйига етиб боради?!

Йиғилишда бюджет масаласи муҳокама этилмоқда. Вилоят ҳокими ҳар бир туманга республика белгилаган режадан икки баробар ошириб режа юклаган. Масалан, молия вазирлиги Учкўприк туманига 7 миллиард сўм режа белгилаган. Вилоят ҳокими эса уни 16 миллиард сўмга чиқарган. Эллик кило юкни зўрға кўтараётган одам 150 килони кўтара олармиди?! Мажбурият оширилганига сабаби шундаки, молия вазирлиги белгилаган миқдордан ошиқча ундирилган маблағ вилоят ҳокимига қолади.

Тунги йиғилишлар сабаб кўплаб раҳбарлар автоҳалокатга учрамоқда. Президент ишдан ташқари вақтида йиғилиш қилмаслик ҳақида кўп марта гапирди. Нима, вилоятимиз раҳбарлари президент топшириғини бир пулга олмайдими?”

(Бу хабар Озодликка 17 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ЖИЗЗАХ – “Уйи бузилган оилалар чодирларда кун кўрмоқда”

ПАХТАКОР. “Барак типидаги уйлар пала-партишлик билан, аҳолининг ўз ҳисобидан буздирилди. Уйи бузилганларга компенсация берилмади. Айрим оилалар лой ва пахсадан уй тиклади. Айрим хонадонлар янги уй қуришга имкони бўлмагани сабаб ярим вайрона уйларда қолиб кетди. Кўпчилик эса чодирларда яшамокда. Қиш эшик қоқмоқда, аҳоли совуқ кунларда қандай жон сақлар экан?!”

(Бу хабар Озодликка 18 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ST’да расмий хабар. СИРДАРЁ – “Осиё чемпионатда Боёвут вакиллари муваффақиятли қатнашди”

БОЁВУТ. “Сирдарё вилояти Боёвут туманидан ёзмоқдамиз. Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида пенчак силат спорт тури бўйича Осиё чемпионати ўтказилди. Унда туманимиз вакиллари муваффақиятли қатнашди. 3-мактаб ўқувчилари Комрон Омонлиқов, Ҳусан Исматов ва Азизбек Қодиров биринчи, 52-мактаб ўқувчиси Асрор Алиқулов иккинчи ўринни олди”.

(Бу хабар Озодликка 15 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – “Давлат стипендияси ғолибини аниқлашда адолатсизлик рўй берди”

НАВОИЙ. “Навоий вилоятидан ёзмоқдамиз. Қизим М.Эсонбоева Навоий давлат педагогика институтидан Ислом Каримов номидаги давлат стипендиясига номзод сифатида кўрсатилди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига институтдан қизим ва яна бир талабанинг ҳужжати юборилган. Аммо вазирлик қизимнинг ҳужжатларини қайтариб, иккинчи номзодни ғолиб деб топибди. Суриштирсак, қизингизнинг битта “3” баҳоси бор экан дейишди. Тўғри, қизим битта фандан “3” баҳо олган. Аммо айни шу фандан давлат имтиҳонини “5”га топширган эди. Давлат имтиҳони асосий эканини эса олий таълим соҳаси мутахассислари яхши билади.

Қолаверса, стипендия совриндори деб топилган талабанинг “3” баҳоси биттадан кўпроқ. Қизимнинг илмий, ижодий натижалари ҳам ундан баландроқ. Шу вақтга қадар унинг амалий математика ва информатика соҳасида 2 та хорижий, 1 та республика илмий журналларида, 16 та хорижий ва республика илмий анжуман тўпламларида, шунингдек, 3 та марказий газетада мақолалари чоп этилган. 4 та услубий қўлланмаси (1 та ҳаммуаллифликда) нашр қилинган. Жами 38 та турли даражадаги диплом ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган.

Президентимиз томонидан иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида жиддий ишлар қилинаётган ҳозирги пайтда бундай ҳолатнинг рўй бериши жуда ачинарлидир. Мутасаддилардан адолатли қарор кутиб қоламиз”.

(Бу хабар Озодликка 17 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Оҳангаронцемент” АЖ раҳбарияти мени ноқонуний равишда ишдан бўшатди”

ОҲАНГАРОН. “Мен – Б.Рисқулов, Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридан ёзмоқдаман. “Оҳангаронцемент” АЖ раҳбарининг жорий йил 8 августдаги буйруғига кўра ишдан бўшатилдим. Раҳбариятнинг қарорини ноқонуний деб биламан. Тафсилотларга тўхталмоқчи эмасман. Аммо шуни қисқача маълум қиламанки, раҳбариятнинг қинғир иши фош бўлиб қолди ва улар ҳужжатларни сохталаштириб барча айбни менга тўнкаб ишдан бўшатишди. Мутасаддилардан вазиятни холис ўрганиб, мени қайта ишга тиклашлари, ноқонуний ушлаб қолинган маблағни қайтаришлари ва “Оҳангаронцемент” АЖдаги айбдор масъулларга чора кўришларини сўрайман”.

(Бу хабар Озодликка 17 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ST’да расмий хабар. НАМАНГАН – “Кўп қаватли уйларнинг канализация тармоғи қайта қурилмоқда”

ТЎРАҚЎРҒОН. “Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимидан ёзмоқдамиз. “Шарқ” маҳалласи ҳудудидаги 18 ва 20-кўп қаватли уйлар канализация тармоғи чуқур хандағи яроқсиз ҳолга келиб қолганди. Айни пайтда янги канализация тармоғи ва иккита канализация чуқур хандағини қуриш ишлари якунланмоқда”.

(Бу хабар Озодликка 17 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Газ идораси атайин халқда норозилик уйғотишга уринмоқдами?” 

АНДИЖОН. “Андижон шаҳри Шаҳидтепа маҳалласидан ёзмоқдамиз. Андижон газ идораси раҳбари маҳалламизни газ тармоғидан узишга уринмоқда. Гуруҳ газни узамиз деб ҳар гал келганида маҳалла аҳли қувур устида ўтириб қўриқлашга мажбур бўлмоқдамиз. Бизни узиб, газни бошқа маҳаллаларга беришармиш! Нима, бошқа маҳалладагилар одам-у, биз ердан чиққан қўзиқоринмизми?! Биз ҳам устимиздан бензин сепиб ўзимизни ёқиб юборишимиз шартми? Газ идораси атайин халқда норозилик уйғотишга уринмоқдами? Мутасаддилардан газ идораси раҳбариятини инсоф ва тартибга чақириб қўйишларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 15 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “Мутасаддилар халқ пулини тежаб ишлатишни қачон ўрганади?!”

ҚЎШРАБОТ. “Самарқанд вилоят, Қўшработ туман, Булоқбоши маҳалласидан ёзмоқдамиз. “Обод қишлоқ” дастури баҳонасида йўлларимиз асфальтланган эди. Аммо яқинда тунги чироқлар ўрнатамиз дея янги таъмирланган йўлни кавлаб ташлашди. Бу ишни асфальт қилишдан олдин қилиш керак эди-ку! Мутасаддилар халқ пулини тежаб ишлатишни қачон ўрганади?!”

(Бу хабар Озодликка 15 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ЖИЗЗАХ – “Қимматлаб кетган “арзон” уйлар бойлар қўлига ўтиб кетмоқда” (ВИДЕО)

ЖИЗЗАХ – “Қимматлаб кетган “арзон” уйлар бойлар қўлига ўтиб кетмоқда”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:12 0:00

МИРЗАЧЎЛ. “Жиззах вилоят, Мирзачўл туман, Гагарин шаҳри Ғалаба маҳалласи Барокат кўчасидан ёзмоқдамиз. Маҳалламизда кам таъминланган, боқувчиси йўқ, ногирони бор оилалар кўпчиликни ташкил этади. 2018 йил барак типидаги эски уйларимизни бузиб, бизга ҳашар йўли билан арзон уйлар қурилди. Қурилишга бош сифатида президент маслаҳатчиси Т.Худойберганов келди. “Сизларга ҳомийлар ёрдамида арзон уй қуриб берамиз. Нари борса 90 миллион сўм бўлади. Ойига 250 минг сўмдан тўлаб узасизлар” деди у. Уйлар шошилинч қурилгани сабаб жуда камчиликлари кўп. Нарх борасида ҳам президент маслаҳатчиси ваъдасида турмади. “Арзон” уйлар нархи 231 миллион сўмга чиқиб кетди. Кўпчилик кредит фоизларидан қарзга ботган, банклар судга берамиз деб огоҳлантирмоқда. Оғир шароитдаги 54 та оила учун қурилган арзон уйлар аста-секин пулдорлар қўлига ўтиб кетмоқда.

Куни кеча эса зўравонлик билан газимизни ҳам узиб кетишди. Мутасаддилардан оғир аҳволдаги оилалар номидан ёрдам сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 15 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “Қўшимча трансформатор ўрнатилмаса, аҳоли қишда қийналиши тайин”

ҚУВА. “Фарғона вилоят, Қува туман, Бўстон Ҳувайдо ҳамда Қалинпўстин кўчаларидан ёзмоқдамиз. Электр трансформатор кичик қувватли бўлгани сабабли 2018 йилда симёғочлар алиштирилиб, қўшимча трансформатор ўрнатилиши керак эди. Аммо белгиланган ишлар қилинмади. Бу йил эса симёғочлар алиштирилди, холос. Қиш бошланмоқда. Қўшимча трансформатор ўрнатилмаса, аҳоли жуда қийналиши тайин”.

(Бу хабар Озодликка 15 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Миллий гвардия ходимлари уйимизга киритмади, менга ва аёлимга зўравонлик қилди” (ВИДЕО)

АНДИЖОН – “Миллий гвардиялар отамдан қолган уйимизга киритмагани етмагандек, менга ва аёлимга зўравонлик қилди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:59 0:00

АНДИЖОН. “Мен – Алишер Исомиддинов, Андижон шаҳридан мактуб йўлламоқдаман. Раҳматли отам қурилиш фирмасида ишлаб, Андижон марказида бир нечта ҳовли ва квартира қилган. Мен “дом”да пропискада бўлганман. Опам “пул керак, “дом”ни сотамиз, имзо қўйиб бер” деганда, жигаримга ишониб нотариусда имзо қўйиб берганман. 2015 йилда эса отам инсульт бўлиб, оғир аҳволда ётганидан фойдаланган опам уйни ҳам номига ўтказиб олган. Майли, ҳаммага инсофни Ўзи берсин. Ҳозир оилавий можарога тўхталмоқчи эмасман. Аммо менга жуда ёмон таъсир этаётган ҳолат – отамиздан қолган уйга кира олмаётганимдир!

Опам уйга Миллий гвардия қўриқчиларини қўйиб, ичкарига киришимга тўсқинлик қилмоқда. Бор-йўғи уйдаги ўзимга тегишли пулни олиш ва кредитга бўлса-да тураржой олиш ниятида эдим. Аммо миллий гвардия ходимлари мени ичкарига киритмади. Мен ва аёлимга нисбатан куч ишлатишди, маҳалла-кўй олдида ҳақорат қилишди. Мен ўз уйимга маҳалла-кўйдан вакил чақириб худди ўғри каби кирар эканман, қўриқлаш ходимлари отам қурган уйни оёқости қилди.

Уйдан пулларим, дадамнинг фирма ҳужжатлари йўқолган. Аммо миллий гвардиячилар буюмлар йўқолганига жавоб бермаслигини айтмоқда. Мутасаддилардан қонуний ҳақимни ҳимоя қилишлари, ўз вазифасини номуносиб миллий гвардиячиларга чора кўришларини сўрайман”.

(Бу хабар Озодликка 14 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “ST-таъсир: аҳолини норози қилган парранда фермаси текширилди”

Андижон вилояти Асака тумани Янгиобод қишлоғи аҳли “Сиздан Телеграм”га ёзган мактубида товуқ фермасидан нохуш ҳид тарқалаётганидан арз қилган эди. Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизматидан ушбу ҳолат бўйича қуйидаги жавоб хати келди:

“Масала “Янгиобод” МФЙ раиси Ҳ.Мамажонов ва мутахассислар томонидан жойига бориб ўрганилди. Ўрганиш жараёнида ушбу ҳудудда яшовчи фуқаролар турли ҳашаротлар, яъни пашша, чивин кўпайиб кетаётганини таъкидлашди.

Асака тумани “Янгиобод” МФЙ Келажак кўчасида жойлашган “Умид” хусусий корхонаси паррандачилик фаолиятини олиб бориши, корхона 2019 йил баҳор ойидан ўз фаолиятини бошлагани, корхонада ҳозирда 10 мингдан зиёд парранда боқилиб, Хитой технологияси асосида парвариш қилиб келинаётгани аниқланди.

Юқоридаги камчиликларни ўрганиш юзасидан “Умид” хусусий корхонасининг паррандаларни парвариш қилиш натижасида ҳосил бўлаётган чиқинди (гўнг)ларни ташлаш жараёни, паррандалардан ҳосил бўлаётган чиқиндиларни ленталар орқали бино ичидан олиб чиқилиб, махсус трактор тележкасида йиғилиб корхонага қарашли фермер хўжалиги ерларига олиб чиқиб ташланаётгани, паррандачилик фермаси ичида ҳеч қандай парранда чиқиндилари йиғилмаётгани маълум бўлди.

Корхона фаолиятини бошлашдан аввал 2016 йил 17 ноябрь куни “Атроф-муҳитга таъсири тўғрисидаги ариза” лойиҳасига асосан, бошқарманинг 1823-сонли ижобий хулосасини олган бўлиб, ҳозирги кунда 2-босқич экологик меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқмаган ҳолда фаолият олиб бораётгани учун, корхона маъмуриятига ушбу меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиши, Вазирлар Маҳкамасининг 820-сонли қарорига асосан тўлов суммаси ҳисоб-китоб қилиниши, паррандалардан чиқаётган маҳаллий ўғитларни ҳудудда тўпланиб қолиниши олдини олиши, санитар-экологик талабларни бажариши бўйича кўрсатмалар берилди”.

(Бу хабар Озодликка 14 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ – “Фермер: “Агробанк”нинг ўзбошимчалиги сабаб ғалла эка олмаяпман”

МУЗРАБОТ. “Мен – Мирсаид Олимов, Сурхондарё вилояти Музработ тумани “Янги ҳаёт” маҳалласидан ёзмоқдаман. 2005 йилда туманимиздаги ташландиқ ерни олиб, катта пул сарфладим. Тинимсиз меҳнат қилиб, уни юқори ҳосил берадиган ерлар қаторига қўшдим. Шу тариқа “Бургандарё Музработ” фермер хўжалигимиз давлат томонидан белгиланадиган режаларни ортиғи билан бажариб келмоқда. Аммо айрим раҳбарлар фаолиятимизга тўсқинлик қилмоқда.

2018 йил давлатга ғалла топшириш режасини 120 % қилиб бажардим, аммо туман раҳбарлари ўзимга қолган 20 гектар арпани ўриб олишимга қаршилик қилди. Оқибатда арпа август ойига келиб тўлиқ тўкилиб кетди.

2018 йил 36,16 гектар ер майдонига шартнома асосида пахта экдим, Музработ туман “Агробанк” филиали томонидан менга 214 миллион сўм миқдоридаги кредит чиқарилди. Ушбу пуллар ёқилғи, кимёвий ўғит ва бошқа маҳсулотлар учун ишлатилди. Бундан ташқари, аммофос, гўнг, ер ҳайдаш, чопиқ, культивация ва бошқа ишлар учун шахсий маблағимдан 180 миллион сўм сарфладим.

Пахтанинг барча агротехник тадбирларини ўз вақтида бажардим. Аммо вилоятимизда узоқ вақт 65-70 даража иссиқ бўлгани сабаб пахта шоналари тўкилиб кетди. Оқибатда 164 миллион банк кредити, 180 миллион сўм шахсий маблағим ва 7 ойлик тинимсиз меҳнатларимизга куйиб қолдим. Афсуски, “Агробанк” туман филиали бошлиғи йил бошида суғурта компаниясига пул ўтказишга қаршилик қилган эди. Аслида ушбу зарарларни суғурта компанияси тўлаб бериши зарур эди.

2019 йил давлат режаси асосида 196,6 тонна ўрнига 222,669 тонна буғдой топширдим. Ушбу ғаллани етиштириш учун “Агробанк” филиалидан 128 миллион сўм имтиёзли кредит олдим. Қолаверса, шахсий маблағимдан ёнилғи ва техника харажатлари учун 166 миллион сўм сарфладим. Давлат томонидан берилган 128 миллион сўмни фоизи билан қайтардим. Аммо банк 164.600.000 сўм ғалла пулини 2018 йилда пахта учун берилган кредитнинг қопланмай қолган қисми учун ўзбошимчалик билан олиб қўйди. Ушбу масалада “Агробанк” раҳбариятига, Вазирлар Маҳкамасига қайта-қайта мурожаат қилдим. Аризам ўрганилаётганини айтишмоқда.

Маблағ йўқлиги сабаб 40 гектар майдонга экилган пахтага ишлов беришнинг имкони бўлмади. Бундан ташқари, 2020 йилги ғалла учун шартнома тузилган бўлса-да, шахсий маблағ, қолаверса, Музработ кимё ҳимоя ва нефть базаларида пул йўқлиги сабаб 66 гектар ер майдонига ғалла экиш имкони бўлмаяпти. Ушбу муаммо ечимида амалий ёрдам кутиб қоламан”.

(Бу хабар Озодликка 14 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Авария содир этиб, рафиқамни фалаж қилган ЙҲХБ нозири жазодан қутулиб қолмоқда” 

НУРАФШОН. “Мен – Шерзод Розиқов, Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри Х.Йўлдошев кўчаси 50-уйдан ёзмоқдаман. Касбим – шифокор-руҳшунос-нарколог, тиббий хизмат лейтенантиман.

2019 йил 24 июнь куни соат 17:40 ларда Ўрта Чирчиқ тумани Янги тўлқин ҚФЙ “Изза овул” ҳудудида “Спарк” автомобилимда кетаётган эдим. Йўлнинг қарама-қарши тарафидаги дўкон ёнида турган “Нексия” автомобили тўсатдан машинам устига бостириб келиб чап ёнимдан урди.

Ҳайдовчининг ғирт маст экани бошқарувидан маълум эди, чунки у мени кўрганда машинани тўхтатишга ҳам уринмади. Машинам бетон тўсинига урилиб бир неча бор ағдарилди.

Кейин маълум бўлишича, бош миям чайқалиб, 12-кўкрак ва 1-бел умуртқанинг компрессион синиши қайд этилган. Машинада мен билан бўлган турмуш ўртоғим Муштарий Розиқованинг эса бўйин умуртқаси, қовурғалари ва ўнг кураги синган, ўпкаси тешилган ва гематоракс қон кетиши юз берган.

Рафиқамни Республика шошилинч тиббий ёрдам марказига олиб кетишди. 8 соатлик нейрожарроҳлик операциясидан кейин бир ой давомида даволанди. Шунга қарамай, у ҳамон оғир аҳволда қолмоқда. 26 ёшли аёлим она бўлиш бахтидан ва юриш қобилиятидан умрбод айрилди, фалаж бўлиб қолди. Мен ҳам 5 кун шифохонада ётдим ва ўз аризамга кўра даволанишни уйда давом эттирдим.

Турмуш ўртоғим ҳам умумий амалиёт фельдшери сифатида мен билан Нурафшон шаҳри “Тез ёрдам” бўлимида ишлар эди. Икки яшар қизимизнинг “Ойижон, қачон юрасиз?” деган саволини эшитиб, юрак-бағрим эзилмоқда.

Бизга жуда катта жисмоний ва маънавий зарар етказилган ушбу жиноят яширилмоқда. Ўша куни “Нексия” автомобили рулида йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими бўлган. Аммо тергов ҳужжатларида гўё рулда унинг укаси М.Н. бўлгани иддао қилинмоқда.

Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ “қарға қарғани кўзини чўқимайди” қабилида иш тутиб, ЙҲХБ ходимининг жиноятини яширмоқда. Шу мақсадда ўша кунги камера ёзувлари ҳам ўчирилган. Воқеа гувоҳлари ҳам ўз-ўзидан “йўқ” бўлиб қолган ёки бошқача кўрсатма берган.

Мен Ўзбекистонда қонун устувор эканига ишонаман. Мутасадди идоралардан ушбу жиноят ишини холис кўриб чиқишлари ва айбдорни жазолашларини сўрайман”.


(Бу хабар Озодликка 11 октябрь куни келган. Бу мурожаат юзасидан суруштирув ўтказган "Тошкент" телеканалининг лавҳаси ҳам илова қилинган. Лавҳани тайёрлаган журналистлар ИИБдан ўз саволларига аниқ жавоб олишга урунган, бироқ ИИБ мазкур ҳолатни изоҳламаган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

CАМАРҚАНД – “Ҳақимизни бермаган ва бизни таҳқирлаганларга чора кўрилсин” (ВИДЕО)

CАМАРҚАНД – “Ҳақимизни бермагани етмагандек, бизни таҳқирлаган зўравонларга чора кўрилсин”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:40 0:00

УРГУТ. “Самарқанд вилояти Ургут тумани Ўроқбойжар маҳалласидан ёзмоқдамиз. Биз – Хўжамурод Умуров, Рўзибой Сатторов, Машраб Даминов ҳамда Нодир Каримов, жорий йил 5 октябрь куни Жиззах вилояти Бахмал тумани Ўсмат маҳалласидаги 57-мактаб қурилишига бордик.

Қурилишда усталар учун умаман шароит яратилмаган экан. Йўлкира қилиб келганимиз учун ишлашга мажбур бўлдик. Зинани қуриб берсангиз пул берамиз дейишди. Айтилган ишни қилдик. Аммо раис “бутун мактаб йўлагини бетон қилиб берсанглар, кейин пул берамиз” деди.

Бу орада биримизнинг онамиз оғир аҳволда шифохонага тушиб қолди. Иш берувчилардан ҳеч бўлмаса йўл кира сўрадик. Ҳақимизни бериш қаерда, маст ҳолда келиб бизни ҳақорат қилишди.

Шеригимиз ушбу ҳолатни телефони орқали видеога ола бошлади. Шунда маҳаллий зўравонлардан бири шеригимизни “Жентра” русумли (давлат рақами – 25 Е777АА) машинасига тиқиб, калтаклагани олиб кетмоқчи бўлди.

Бу орада улар кўпчиликлашиб куракда турмайдиган гаплар билан ҳақоратлашди, уриб турткилашди. Ялиниб-ёлвориб аранг қочиб қутулдик. Иш ҳақимизни ҳам беришмади. Бизни ҳақоратлаб хўрлашди. Воқеани видеога олган эдик. Телефонимизни ҳам тортиб олишди. Ҳуқуқ идораларидан жиззахлик зўравонларга қарши чора кўришларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 12 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “Ҳокимият “беванинг қўлидан ҳеч нарса келмайди” деб товон пули бермаяпти”

МАРҒИЛОН. “Мен – М.Қурбонова, Фарғона вилояти Марғилон шаҳридан ёзмоқдаман. Ёшим 73 да. Раҳматли хўжайиним 46 йил механика заводида ишлаб, Йўрмадоз маҳалласи Тўралар кўчасидан 14 сотих ер олган эди. У ерда косиблар ва мебелсозлик цехи ташкил этилган. Мен шу ижара жойдан келган пулга рўзғор тебратар эдим. Турмуш ўртоғим қазо қилгач, қизим ва 2 набирам менинг қарамоғимда қолган.

2019 йил 17 апрель куни Марғилон шаҳри ҳокимияти ходимлари “Обод маҳалла” дастурига тушгани сабаб жой бузилишини айтди. Ижарачиларим ИИБ нозири томонидан чиқариб юборилди. Мен ўша кунлар набирамнинг тўйи билан овора эдим. Шунча ялиниб ёлворсам ҳам, қонуний асоссиз бинони бузиб ташлашди. Мана, 6 ой ўтди, аммо обод маҳалладан дарак йўқ, аксинча у жой вайрона бўлиб ётибди. Энг қизиғи, у ерда фақат менинг жойим бузилди, атрофдаги қўшниларимга кучлари етмади.

Риштон аҳли ҳақини талаб қилгач, президентимиз мулки бузилганларга адолатли муносабатда бўлиш ҳақида гапирди. Аммо Марғилон ҳокимияти “бева хотиннинг қўлидан ҳеч нарса келмайди” деб товон пули бериш ҳақидаги илтимосларимга қулоқ солмаяпти. Вилоят ҳокими қабулига ёзилсам, Марғилон ҳокимига боринг дейишяпти. Президентимиз адолат ҳақида гапиряпти. Қани ўша адолат?! Мен кекса ёшимда шунақа кунларга қоламан деб ўйламагандим. Ипотека кредити, нотурар жойимга ер солиғи тўлашим, бундан ташқари рўзғор тебратишим керак. 6 ойдан бери қанча зарар кўрдим. Ҳокимият эса ёшимни ҳам ҳурмат қилмаяпти”.

(Бу хабар Озодликка 11 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Муаммони ҳал қилишга ваъда берган ҳоким қайтиб қорасини кўрсатмади”

АСАКА. “Андижон вилоят, Асака туман, Ҳамдўстлик МФЙ Маслаҳат кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да канализация муаммоси бўйича мактубимиз чиққан эди. 30 сентябрь куни Асака ҳокими келиб, “Канализация учун пул ажратилиши керак, ҳозирча чуқур кавлатамиз, шунга оқиб туради. Унгача ҳеч қаерга мурожаат қилманглар, айниқса, Озодлик радиосига” деб кетди. Шу бўйи келмади. Подвал тўлиб, сасиб ётибди, ҳидига чидаб бўлмаяпти.

Асака ҳокими ёлғончими? Ё шуни ҳам бош вазир Абдулла Арипов келиб ҳал қилиб бериши керакми?”

(Бу хабар Озодликка 13 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Пиёдаларнинг йўлни кесиб ўтиши жуда хавфли”

АНДИЖОН. “Андижон шаҳри Қўшариқ кўчасидан ёзмоқдамиз. 9 қаватли бино олдидаги пиёдалар ўтиш жойида огоҳлантирувчи белги йўқ. Бир томондаги белги эса ҳайдовчиларга кўринмайди. Пиёдаларнинг бу ердан йўлни кесиб ўтиши жуда хавфли! Айниқса, болалар ва кексаларга қийин бўляпти. Йўлнинг икки четига ва ўртасига ҳайдовчиларга кўринадиган қилиб белги ўрнатилсин”.

(Бу хабар Озодликка 11 октябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Вайроналар орасида қолиб кетган 29 хонадон билан ҳеч кимнинг иши йўқ”

СЕРГЕЛИ. “Тошкент шаҳри Сергели тумани Қўшқўрғон кўчасидан ёзмоқдамиз. Шаҳарнинг аввалги ҳокими Р. Усмонов қарорига асосан, “Тошкент-4” терминали қурилиши муносабат билан 120 та хонадон бузилишга тушди. 2015 йили бузиш ишлари олиб борилди. Бу орада терминал қуриш режаси бекор бўлиб, 29 та хонадон вайроналар ичида бузилмай қолиб кетди. Ушбу хонадонлар яшашга яроқсиз, санитария-эпидемиология нормаларига жавоб бермайди. Ҳовлиларимиз атрофи чаён, чивин ва дайди итлар маконига айланди. 7-8 метр ўралар бор. 5 йилдан буён шундай оғир аҳволда яшаб келамиз.

2018 йилда бош вазир А.Арипов 29 та хонадонни бузишга кўрсатма берди, аммо ҳозирга қадар ўзгариш бўлмади. Вайроналар орасида қолиб кетган оилаларнинг тақдири билан ҳеч кимнинг иши йўқ”.

(Бу хабар Озодликка 13 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

CУРХОНДАРЁ – “Ногирон боланинг онаси: Хотин-қизлар қўмитасигача бордим, аммо ёрдам беришмади”

МУЗРАБОТ. “Мен – Раъно Раҳимова, Сурхондарё вилояти Музработи тумани Янги диёр маҳалласидан мурожаат йўлламоқдаман. 3 фарзанднинг онасиман. 24 соат қаровга муҳтож ногирон фарзандим бор. Анча-мунча қарз ҳам бўлиб қолдик. Уй масаласида жуда кўп марта мурожаат қилдим, аммо арзу шикоятимга ҳеч ким қулоқ солмаяпти. Республика хотин-қизлар қўмитасигача бордим, аммо натижа бўлмади...”

(Бу хабар Озодликка 11 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Таъмири якунланмаган йўлда кунора авария рўй бермоқда”

ЯККАБОҒ. “Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан ёзмоқдаман. Бир неча ой аввал қурувчилар йўлни кенгайтириш учун ваҳима билан иш бошлади, аммо йўл таъмири тўхтади. Туман марказидаги йўл биртарафлама бўлиб қолди. Оқибатда тор йўлда кунора йўл-транспорт ҳодисалари рўй бермокда. Куни кеча трактор ва “Ласетти” тўқнашиб, йўловчилар оғир жароҳатланди. Мутасаддилар жабрдийдалар ўрнига ўзини, яқинларини қўйиб кўрса эди, жиддий ҳаракатга тушармиди...”

(Бу хабар Озодликка 10 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Давомини ўқинг

ST вилоятларда

XS
SM
MD
LG