Линклар

logo-print logo-print
Ozodlik foydalanuvchilaridan olingan xabarlar
Шошилинч хабар
25 апрел 2019, Тошкент вақти: 12:04

Sizdan Telegram

НАВОИЙ – “Хароб аҳволдаги боғчага Мактабгача таълим вазирлиги эътибор қаратсин”

НАВОИЙ. “Фарзандим Навоий шаҳридаги 24-сонли МТМга боради. Боғчанинг ҳожатхона ва ювиниш хоналари хароб аҳволда. Ётоқхонаю овқатланиш хоналарини гапирмаса ҳам бўлади. Мактабгача таълим вазирлиги 24-боғчани болалар учун муносиб масканга айлантириб берсин!”

(Бу хабар Озодликка 10 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

See all News Updates of the Day

АНДИЖОН – “Тадбиркорлар: ғирром рақобат қурбони бўлмоқдамиз”

АСАКА. “Андижон вилояти Асака шаҳридан ёзмоқдамиз. Якка тартибдаги тадбиркорлармиз. Ҳужжатларимиз жойида, касса аппарат, терминалларимиз бор, давлатга ҳар ойда солиқ, бозор маъмуриятига патта ва ижара пули тўлаймиз. Аммо деҳқон бозори атрофида ҳужжатсиз савдогарлар кўпайиб кетди. Араваларда ноозиқ-овқат товарларни сотиб, давлатга бирор тўлов қилишмайди. Текширувчи келса, солиқ ходимлари аввалдан огоҳлантириб қўяди. Хуллас, биз ғирром рақобатдан азият чекмоқдамиз. Қани бу ерда адолат?! Қонун барчага баробар бўлсин!”

(Бу хабар Озодликка 18 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Боғча раҳбарияти гуруҳларга камера ўрнатиб берсин” (ВИДЕО)

ЮНУСОБОД. “Тошкент шаҳри Юнусобод туманидан ёзмоқдамиз. Фарзандларимиз 307-сонли Ҳилола номли боғчага қатнайди. Раҳбарият гуруҳларга камера ўрнатишга ваъда берган, аммо ҳалигача ўрнатилмади. Мактабгача таълим идораси раҳбариятидан бу масалада ёрдам сўраймиз. Хоналарга камера ўрнатилса кўнглимиз хотиржам бўлади. Тарбиячилар ҳам болаларга қўполлик қилишдан тийилади”.

(Бу хабар Озодликка 12 апрель куни келган.)​

ТОШКЕНТ – “Боғча раҳбарияти гуруҳларга камера ўрнатиб берсин”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:54 0:00

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “Намунавий уй битиши 3 йилга кечикмоқда”

ПОП. “Мен – Олия Юнусова, Наманган вилояти Поп туман Олтинкон шаҳарчасидан ёзмоқдаман. “Сиздан Телеграм”да мактубим чоп этилган эди, аммо муаммо ҳал этилмади, шу боис қайта мурожаат йўлламоқдаман.

2016 йили Чодак қишлоғида намунавий уй-жой қурила бошлади. Мен ҳам ушбу намунавий уйдан кредит асосида олгандим. Шартномага кўра 1 йилда битиришлари керак эди. Лекин 3 йил бўляпти, уй ҳали ҳам тайёр эмас. Бошида 53 млн сўм тўлаганман. Ҳозиргача ҳар ойда иш ҳақимдан 800 минг сўм ўтказиб келяпман. Ушбу коттеж муаммоси бир неча маротаба телевизорда ҳам кўрсатилди, лекин натижа йўқ. Юқорига ёзганларникини битириб беришяпти, бизники эса ҳалигача битмади. Президент халқ манфаати йўлида хизмат қилишни талаб қилаётган бир пайтда тумандаги айрим раҳбарлар оддий халқ дарди билан умуман қизиқмаяпти”.

(Бу хабар Озодликка 18 апрель куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Ҳар ерда уюлиб ётган ахлатдан касаллик тарқалмаса эди!”

АСАКА. “Андижон вилояти Асака шаҳридан ёзмоқдамиз. Деҳқон бозори рўпарасида эҳтиёжманд оилалар учун 2 қаватли уй қурилган. Аммо бу ерда ахлат ташлаш учун жой йўқ. Шу сабаб ҳар жойда ахлат уюлиб ётибди. Вақтида олиб кетилмайди. Аҳоли инфекция ва касаллик тарқалишидан хавотирда. Кун исиганда ҳидига чидаб бўлмаяпти. Масъуллар эса беэътибор. Аҳоли “Тоза ҳудуд” корхонасига пул тўлашга рози, фақат натижа бўлса бўлгани”.

(Бу хабар Озодликка 19 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Кўприк таъмири чўзилишидан минглаб одам сарсон бўлмоқда”

ТОШКЕНТ. “Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ ва Чиноз туманларини боғловчи кўприк бир йилки таъмирталаб аҳволда. Пиëдалар ўтиши мумкин¸ аммо машиналар юриши тақиқланган. 3-4 киши курак ва кетмон кўтариб юради. Бунақада кўприк қачон созланади? Техниканинг аҳволига қаранг, биз қайси асрда яшаяпмиз ўзи?! Бу ёқда эса минглаб одам сарсон!”

(Бу хабар Озодликка 22 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

CУРХОНДАРЁ – “Ҳоким қачонгача президент номи билан халқни қўрқитади?”

ТЕРМИЗ. “Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридан ёзмоқдамиз. Бахшичилик фестивалини тугаганига 10 кун ҳам бўлмади. Термиз шаҳри ҳокими“президент келади” дея ваҳима бошлади. Ҳоким кўча айланиб, дарахтларни кестирaяпти, уйларни буздирaяпти, кўчалардаги пиёдалар йўлаги асфальт бетони устига тупроқ ташлаб, гул эктириб кўзбўямачилик қилмоқда. Оддий халқни менсимайдиган ҳокимдан камбағал халқ қўрқиб қаерга қочишини билмай қолди. Ҳурматли президент, Термизга келсангиз, шаҳар ҳокимига насиҳат қилиб қўйсангиз. Қачонгача президент номи билан халқни қўрқитади?!”

(Бу хабар Озодликка 20 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Прокуратура ST даракчиси мурожаати ортидан Аграр университетида текширув ўтказди”

“Сиздан Телеграм”да Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали талабалари мажбурий меҳнатга жалб этилаётгани хусусида мактуб чоп этилган эди. Унда тупроқшунослик фанидан амалий машғулотлар баҳонасида талабалар раҳбариятнинг шахсий боғларида ишлатилаётгани, мажбурий меҳнатдан бош тортган талабалар эса ҳақорат қилинаётгани баён этилган эди. Андижон вилояти прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказди ва қуйидаги жавоб хатини йўллади.

“Интернет тармоғига юкланган расмдаги талабалар Тошкент давлат аграр университети Андижон филиалининг “Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси” таълим йўналиши 1-босқич 21 ва 22-гуруҳ талабалари экани, расмдаги боғ эса филиалнинг “Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази” ДУКнинг (ўқув тажриба хўжалиги) 6,5 гектар интенсив мевали боғ майдони экани маълум бўлди.

Аниқланишича, 21-22-гуруҳларда 18 тадан жами 36 та талаба таҳсил олиб келади. Филиалнинг 2018-2019 ўқув йили учун тасдиқланган ўқув жараёни графигига асосан ушбу гуруҳ талабалари 15-20 апрель кунлари тупроқшунослик фанидан ўқув амалиётини ўтказиши режалаштирилган.

06.09.2018 йилда тасдиқланган тупроқшунослик фани бўйича ўқув амалиёт дастурида жорий йилнинг 17-18 апрель кунлари ўқув тажриба хўжалиги майдонларида тупроқ чуқури кавлаш технологиясини ўрганиш, ўтлоқи бўз тупроқлардан монолитлар олиш ҳамда тупроқнинг морфологик белгиларини ўрганиш, кесма тузилишини таърифлаш бўйича ишлар режалаштирилган бўлиб, интернет тармоғидаги расмда талабалар юқоридаги вазифаларни бажариш жараёни акс эттирилган.

Юқоридаги ҳолатларда талабаларни бирон бир мажбурий меҳнатга жалб қилиш, филиал раҳбариятининг боғларида ишлатиш ҳолатлари аниқланмади”.

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Прокуратура ST даракчиси мурожаатини ўрганди ва чора кўрилаётганини хабар қилди

Бош прокуратура матбуот хизматининг Озодликка маълум қилишича, Навоий вилоят прокуратураси ST даракчиси йўллаган мурожаатни ўрганиб чиққан.

Айтилишича, ST даракчисига ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиладиган, фарзанди эса даволаниш учун касалхонага ётқизиладиган бўлди. (Матн таҳрирсиз берилмоқда):

Интернетнинг “Ozodlik” сайтида жойлаштирилган “Бемор фарзандларимни даволатиш керак, аммо тайинли иш топа олмаяпман” номли мақолада қайд этилган ҳолатлар Навоий вилоят прокуратураси томонидан ўрганилди.

Мақола муаллифи Б.Ҳамроевнинг фарзандларини соғлиғи яхши эмаслиги, уларни даволатишга қийналаётганлиги ҳақидаги важлари вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг мутахассислари иштирокида ўрганилди.

Катта фарзанди Ж.Исмоиловада “Наслий генетик касаллик, миопатия, пастки парапарез ўрта оғир даражаси” касаллик аломатлари борлиги аниқланган ва даволаниш учун вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг неврология бўлимига ётқизилган.

Шунингдек, кичик фарзанди Т.Исмоиловда касаллик аломатлари аниқланмаган.

Фуқаро Б.Ҳамроевни ишга жойлашишида ёрдам бериш мақсадида унга Навоий шаҳридаги “Навоийазот” АЖда ишчи, 13-умумий ўрта таълим мактабида боғбон ҳамда “Навоийдонмаҳсулотлари” АЖнинг ҳудудий бўлимларидаги мавжуд бўш иш ўринлари таклиф қилинган.

У таклиф этилган мавжуд бўш иш ўринларини рад этиб, “Қизилқумцемент” АЖ ва “Навоий нефть базаси” масъулияти чекланган жамиятида ҳайдовчи вазифасида ишлаш истагини билдирган.

“Қизилқумцемент” АЖ ва “Навоий нефть базаси” масъулияти чекланган жамиятида бўш иш ўринлари мавжуд эмаслиги боис уни ишга жойлаштириш имкони бўлмаган.

Бундан ташқари, унинг турмуш ўртоғи Г.Адизқуловани ишга жойлаштириш мақсадида, унга “Бахт Навоий”, “Тинч текстил” ва “Зарафшон текстил” МЧЖлардан таклиф этилган бўш иш ўринларини рад этиб, турмуш ўртоғини “Навоий нефть базаси” МЧЖга ишга жойлаштиришда амалий ёрдам сўраган.

(Бу хабар Озодликка 22 апрель куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

CУРХОНДАРЁ – “Масъуллар тошқин ва сел оқибатларини бартараф этмаяпти”

ДЕНОВ. “Сурхондарё вилояти Денов туманидан ёзмоқдамиз. Сангардакка борадиган автомобиль йўлининг Кенггузардан ўтган қисми сув тошқини ва сел оқибатида дабдала бўлган. Транспорт воситалари ва пиёдалар жуда қийналмоқда. Йўлга масъул бўлган идоралар эса тошқин ва сел оқибатларини бартараф этиш чораларини кўрмаяпти”.

(Бу хабар Озодликка 17 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Боғчадаги ҳолатни кўринг!” (ВИДЕО)

ТОШКЕНТ – “Боғчадаги ҳолатни кўринг!”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:57 0:00

ҚИБРАЙ. “Тошкент вилояти Қибрай тумани Чинобод қишлоғидаги Наргиз номли 15-боғчадаги ҳолат. Ота-оналар текшириш учун бориб, шу ҳолатга дуч келган. Бу ҳол биринчи марта кузатилаётгани йўқ. Тумандаги барча боғчаларда шу аҳвол. Ҳокимият бу ҳолатга эътибор бермайди”.

(Бу хабар Озодликка 16 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ – “10 тонна узум пулини ўтган йилдан буён ололмай сарсонмиз”

ОЛТИНСОЙ. “Мен – Ширин Нормуродова, Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани Бобур жамоа хўжалиги Гулистон маҳалласидан мактуб ёзмоқдаман. Ҳудудимиз асосан боғдорчиликка мослаштирилган. Биз ҳам 2018 йил сентябрь ойида узумзор боғимиз ҳосилини “Саховат” қўшма корхонасига топширган эдик. Лекин ҳанузгача 10 тонна узум пулини ололмай овораю сарсон бўлиб юрибмиз. Пулсизлик сабаб бу йил боққа ишлов беролмадик.

“Саховат” корхонаси биздан ташқари яна 20 дан ошиқ кишига ҳам ҳосил пулини бергани йўқ.

Бир неча ой олдин бу масалада ёрдам сўраб туман прокуратурасига ариза бердик эдим. Жавоб қайтаришмади. Ариза натижасини суриштириб борсам, туман прокурори қабулига киритиш у ёқда турсин ичкарига ҳам киритишмади. Президент прокурорлардан халққа ёрдам беришни талаб қилмоқда. Олтинсой туман прокуратураси давлат раҳбари талабидан бехабарми?

Озодликка аввалроқ қизим мурожаат йўллаган эди. Аммо ўшанда ҳокимият, прокуратура, ички ишлар ва маҳалла вакиллари далага бориб, узумзорга ишлов бераётган қизимга “Ижтимоий тармоқларга чиқибсан” деб таҳдид қилган эди. Бу гал таҳдид ва тазйиқни бас қилиб, муаммомизни ҳал қилиб беришади, деган умиддамиз”.

(Бу хабар Озодликка 9 апрель куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Қишлоқнинг асфальт кўрмаган йўллари”

ЧИРОҚЧИ. “Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Дашт қизил чорва қишлоғидан ёзмоқдамиз. Қишлоқ аҳлининг муаммолари кўп. Айниқса, йўл муаммоси ҳаммани қийнаб юборди.

25 йилки қишлоқ йўллари ёзда чанг-тўзон, қишда лой, сирпанчиқ! Бу йўллар асфальт кўрмаган! Бутун бошли авлод мана шу расво йўлларда юриб катта бўлди. Қишлоғимизга болалар боғчаси, шифохона, маҳалла гузари ё спорт мажмуаси қурилсин, газ берилсин демаймиз. Ҳеч бўлмаса йўлларни яхшилаб беришсин”.

(Бу хабар Озодликка 16 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Кўкдала бозоридаги шароит худди ўрта асрлардагидек!”

ЧИРОҚЧИ. “Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Кўкдала бозоридан ёзмоқдамиз. Бозордаги шарт-шароит худди ўрта асрлардагидек! Савдо расталарининг ўзи йўқ. Ёзда чанг, қишда лой. Асфальт қилишмаса ҳам ҳеч бўлмаса тош ёки қум тўкиб бозорни эпақага келтириб қўйишсин”.

(Бу хабар Озодликка 16 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “ST’да мактуби чиққан фарғоналик аёлга боласи учун нафақа тайинланди”

“Сиздан Телеграм”да фарғоналик аёлнинг маҳалла комиссияси алиментни рўкач қилиб нафақа тайинлашни рад этгани ҳақида мактуби 12 апрелда чоп этилган эди. Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилоят прокуратураси қуйидаги мазмунда жавоб хати йўллади:

“Sizdan Telegram” тармоғида “Комиссия насия алимент пулини рўкач қилиб нафақа беришни рад этди” номли мақолада кўрсатилган ҳолатлар ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, Фарғона шаҳри “Лолазор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Ш.Мелибоева томонидан бола парвариши учун нафақа тайинлаш “Лолазор” МФЙ ваколатли комиссияси томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмагани сабабли 26.02.2019 йилда рад этилган.

Ўрганиш давомида, вилоят прокуратурасининг амалий ёрдами билан ҳужжатлардаги камчиликлар тўлиқ бартараф этилиши ҳамда фуқаро Ш.Мелибоевага маҳалла фуқаролар йиғини ваколатли комиссияси қарори асосида бола парвариши учун нафақа тайинланди.

Бундан ташқари, ўрганишда, вилоят прокуратурасининг амалий ёрдами билан Ш.Мелибоевага ҳомийлик ҳисобидан моддий кўмак сифатида пул маблағлари ва зарур озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Фуқаро Ш.Мелибоева кўрсатилган амалий ёрдам учун ўзининг миннатдорлигини билдирди”.

(Бу хабар Озодликка 19 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “ST’да ёритилгач, ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган директор жаримага тортилди”

Андижон вилояти Избоскан туманидан мактуб йўллаган ST даракчиси 7-сонли мактаб директори ўқитувчи ва ўқувчиларининг мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақида ёзган эди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг хабар беришича, ушбу ҳолат Давлат меҳнат инспекцияси томонидан текширилган ва мажбурий меҳнат қўллангани тасдиқланган.

Андижон вилоят, Избоскан туманидаги 7-сонли мактаб директори А.У. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка ва ЭКОИҲнинг 3 баробари миқдорида жаримага тортилган.

“Агар мажбурий меҳнат ҳолатларига дуч келсангиз, 71-200-06-00 телефон рақамлари ёки @mehnathuquqbot телеграм боти орқали бизларга хабар беринг”, дейилади вазирлик хабарида​.

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

CУРХОНДАРЁ – “Ҳокимият ер сўраб ёзган аризамизни 12 йилдан бери эътиборсиз қолдирмоқда”

ШЎРЧИ. “Мен – Сардор Эшмуродов, Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидан ёзмоқдаман. Ота-онам ажрашиб кетишган. 2007 йилдан буён Навоий МФЙ И.Очилдиев кўчасида жойлашган қурилиши битмай қолган авария ҳолатидаги бинода яшаб келмоқдамиз. Бу жой яшаш талабларига умуман жавоб бермайди, аммо шунга мажбурмиз. 12 йилдан бери туман, вилоят ҳокимликларига мурожаат қиламиз, аммо натижа йўқ. Ҳокимиятдан ҳозирда яшаб турган жойимиздан уй қуриш учун 3-4 сотих ер майдони ажратишни сўраганмиз.

Катта акам ишлаш учун Россияга кетган. Мен ҳам борай десам, кўзим хира кўради. Қишлоқ жойлардаги намунали уйлардан олайлик десак, тўловга қурбимиз етмайди. Қолаверса, оиламизда тайинли давлат ташкилотида ишлайдиган ҳеч ким йўқ. Ҳаммамиз кунлик норасмий иш билан рўзғор тебратамиз.

Ҳозирда яшаб келаётган жойимизни бирор тадбиркор сотиб олса, биз кўчада қоламиз. Маҳалла ёрдам бермаса, туман, вилоят ҳокимлиги “отангга бор, онангга бор” қабилида иш тутса, кимга мурожаат қилайлик?!”

(Бу хабар Озодликка 18 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “Ҳокимият 300 йиллик масжидни қайта очишга тўсқинлик қилмоқда”

НАМАНГАН. “Наманган шаҳридан ёзмоқдамиз. 300 йиллик тарихга эга “Донобой” масжиди 1992 йил 25 март куни адлия идорасидан қонуний рўйхатдан ўтган, лекин 1998 йил ноябрда суд қарорисиз беркитиб қўйилган эди. Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2018 йилдаги 409-сонли қарорига мувофиқ масжидни қайта очиш учун ҳужжат йиғилмоқда эди. Лекин Наманган шаҳар ҳокимлиги уни қайта очишга тўсқинлик қилмоқда. “Илғор”, “Амир Темур”, “Баҳор” каби аҳоли зич маҳаллаларда масжид йўқ. Қўшни маҳалладаги масжид эса жуда кичкина, одамлар кўчада намоз ўқишга мажбур бўлмоқда. Раҳбарлар кўп сонли мусулмонлар талабини инобатга олиб уч асрлик масжидни қайта очишга рухсат берсин”.

(Бу хабар Озодликка 17 апрель куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Талабалар раҳбариятнинг шахсий боғларида ишлатилмоқда”

АНДИЖОН. “Тошкент давлат аграр университети Андижон филиалидан ёзмоқдамиз. Тупроқшунослик фанидан амалий машғулотлар баҳонасида талабалар раҳбариятнинг шахсий боғларида ишлатилмоқда. Мажбурий меҳнатдан бош тортган талабаларни эса амалиёт раҳбарлари ҳақорат қилмоқда”.

(Бу хабар Озодликка 17 апрель куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Уч фарзандидан хабар олмай қўйган эримдан алимент ундириб беринглар”

КАСБИ. “Қашқадарё вилояти Касби туман Тошқўрғон қишлоғидан ёзмоқдаман. 1979 йил 25 майда туғилганман. Айрим сабабларга кўра исмимни ёзмаяпман. 3 нафар фарзандим бор. Турмуш ўртоғим Дилмурод Раҳмонов 2017 йилда Тошкентга ишлагани кетганча, биздан хабар олмади. Уйланиб олган деб эшитдим. Фарзандларимни боқишга қийналиб кетдим. 2018 йил 18 апрель куни алимент ундириб беришларини сўраб фуқаролик судига мурожаат қилдим. Лекин сарсон қилишяпти. Мутасаддилардан амалий ёрдам кутиб қоламан”.

(Бу хабар Озодликка 15 апрель куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Кредитга машина оламан деб сарсон бўлдим”

АНДИЖОН. “Андижон вилоятидан ёзмоқдаман. Жалақудуқ туманидан Андижон шаҳрига кредитга “Дамас” автомобили олиш учун келдик. "Жалақудуқдаги банклар ҳам кредитга машина беради", деб ортимизга қайтаришди. Аммо бермас экан. Яна Андижонга қайтдик. “Ипак йўли” банкига бир йиллик иш ҳақи ҳақида маълумотнома, автосалон шартномасини топширдик. Банкка 29 миллион сўм ҳам тўладик. Аммо кейинроқ “Дамас” нархи 62 миллион сўм экани ва биз умумий сумманинг 40 фоизи сифатида 27 миллион сўм тўлашимиз кераклиги маълум бўлди. Агар вақтида сезиб қолмаганимда, икки миллион ортиқча тўлов қолиб кетарди. Хуллас, банк ва автосалонга бир неча кун бўзчининг мокисидек қатнаб сарсон бўлдик. Қолаверса, ходимларнинг муомаласи ҳам яхши эмас. Хизмат кўрсатувчи соҳа вакиллари мижозларга хушмуомалада бўлиши керак-ку! Қачон ўрганишади муомала маданиятини?!”

(Бу хабар Озодликка 17 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Марказий поликлиникада навбат кутиш учун ўриндиқ йўқ”

ҚЎРҒОНТЕПА. “Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани марказий поликлиникасидан ёзмоқдамиз. Одамлар тик туриб навбат кутяпти. Коридорда ўриндиқлар ҳам йўқ. Кекса отахону онахонлар ҳам тик оёқда навбат кутмоқда. Раҳбарлар эса бунга бефарқ”.

(Бу хабар Озодликка 15 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Тоза ҳудуд”нинги машинаси ахлат олгани 15-20 кунда 1 мартагина келади”

КОСОН. “Қашқадарё вилоят, Косон туман, Навбаҳор маҳалласидан ёзмоқдамиз. 12 та кўп қаватли уйга мўлжалланган ахлатхона санитария талабларига умуман жавоб бермайди. Ахлат тўкишга жой қолмаганидан одамлар йўлларга тўкиб кетади. “Тоза ҳудуд” машинаси ҳам 15-20 кунда бир мартагина келади. Ахлатхона ёнидаги 6-уй аҳолиси чивин кўплигидан эшикларга ҳам иккитадан парда тутишга мажбур. Иссиқ кунлар эса нохуш ҳиддан ташқарига чиқиб бўлмайди. Майдонча йўқлигидан болаларимиз ахлатхона атрофида ўйнайди. Ҳудуд тозалиги учун ким жавоб беради ўзи?!”

(Бу хабар Озодликка 13 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ – “Бойсун–Термиз автомобиль йўли сел остида қолди”

БОЙСУН. “Сурхондарё вилояти Бойсун туманидан ёзмоқдамиз. Туманни Термиз билан боғловчи автомобиль йўли сел остида қолди. Транспорт воситалари сув пасайишини соатлаб кутди. Сув кетиши учун ариқ ҳам, қувур ҳам йўқ. Ҳар гал кучли ёмғир ёғса, транспорт ҳаракати тўхтайди”.

(Бу хабар Озодликка 16 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА –“Тиббиёт академияси филиали ходимлари мажбурий меҳнатга жалб қилинмоқда”

ФАРҒОНА. “Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали кичик ходимлари мажбурий меҳнатга жалб қилинмоқда. Аслида, бу ходимлар жуда кам ойликка ишлайди. Уларнинг ойлигини ошириш ўрнига оғир ишларга мажбурлашмоқда”.

(Бу хабар Озодликка 15 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “Қўл учида қурилган арғимчоқлардан болаларимиз йиқилиб жароҳатланмоқда”

ФАРҒОНА. “Фарғона шаҳри, Абдулла Қодирий кўчасидан ёзмоқдаман. Яқинда 26, 28 ва 30-уйлар олдига болалар майдончаси қурилди. Аммо қуриб битказилганидан ҳали 20 кун ўтмай арғимчоқлар техник сифатсиз экани маълум бўлди-қолди. Болаларимиз ҳар куни йиқилиб жароҳат олмоқда. Қўл учида қурилган майдончада фарзандларимиз ахлатхонада ўйнагандек, чанг-тўзонга беланмоқда. Бундан ташқари, майдончага бир сотувчи аёл жойлашиб олди. Ҳамма ота-онанинг ҳам ҳар соатда боласига ширинлик сотиб олиб беришга қурби етмайди-ку?!

Масъуллар фарзандларимиз учун тоза, хавфсиз майдонча қилиб берсин!”

(Бу хабар Озодликка 15 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Давомини ўқинг

ST вилоятларда

XS
SM
MD
LG