Линклар

logo-print logo-print
Ozodlik foydalanuvchilaridan olingan xabarlar
Шошилинч хабар
19 май 2019, Тошкент вақти: 16:11

Sizdan Telegram

АНДИЖОН – “Қаҳратон яқинлашиши билан юрагимиз безиллайди”

АСАКА. “Андижон вилояти Асака тумани Ҳамид Ашуров кўчасида яшаймиз. Қиш қаҳратони яқинлашиши билан юрагимиз безиллайди. 2010 йилдан бери газ йўқ. Чироқ ҳам суткалаб ўчирилади. Бу етмагандек чиқиндини ҳам вақтида олиб кетишмаяпти. Кўча-кўйда ётган чиқиндини болалар титиб юрибди. Бирор касаллик юқмаса эди, деган хавотирдамиз.

Кўчамиз бир неча йил аввал асфальт қилина бошлади, аммо негадир ярми текисланди-ю, ярми расво ҳолда қолдирилди. Ҳудудимиздаги муаммоларни ким ҳал қилади?”

(Бу хабар Озодликка 20 ноябрь куни юборилган. ST даракчи ўз гапларини асослаш учун мурожаатига сурат илова қилган. Бу маълумот аввалги хабарлари тасдиқланган Озодлик мобил мухбири томонидан юборилди.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

See all News Updates of the Day

ТОШКЕНТ – “Ўзбекнефтегаз”даги бюрократлар cабаб ойликлар кечикмоқда”

ТОШКЕНТ. “Ўзбекнефтегаз” компанияси ғазначилик бўлими одамларни сарсон қилмоқда. Масалан,“Ўзнефтмаҳсулот” дан бирор ташкилотга пул ўтказмоқчисиз. Бу жараён 10-15 кунга чўзилади. 20 варақ ҳужжат сўрашади. Ҳужжатларни электрон юборсангиз олишмайди. XXI асрда почта орқали ҳужжат жўнатиш керак! Шунда ҳам пул бергилари келмаса, “Акт сверки”ни янгилаб келинг, дейишади. Ҳужжат кўрилгунча 15 кун ўтиб кетган ва акт муддати ҳам ўтган бўлади-да.

Пуллар вақтида ўтмагани сабаб бухгалтерлар жарима тўламоқда. Ходимларнинг маоши эса 15-санагача кечикмоқда. Бюрократлар дастидан шунча одам сарсон бўлмоқда”.

(Бу хабар Озодликка 12 май куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ХОРАЗМ – “600 миллион сўмга дастгоҳ сотиб олдим¸ аммо ҳокимлик ер бермаяпти”

БОҒОТ. “Мен – Ярашбой Исмоилов, Хоразм вилояти Боғот тумани Деҳқонобод махалласида яшайман. Тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи эдим. 600 млн. сўмга пластмасса яшик ишлаб чиқарадиган дастгоҳлар сотиб олдим. Туман ҳокимига ер ажратишни сўраб бир неча марта мурожаат қилдим. Уч ойдан бери мурожаатим ижобий ҳал этилмади. Фақат ваъда беришади. Тадбиркорлик фаолиятимни йўлга қўйишда кўмак кутиб қоламан”.

(Бу хабар Озодликка 12 май куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Қўрғошин цехидан чиқаётган заҳарли тутун аҳоли саломатлигига хавф солмоқда”

ОҲАНГАРОН. “Тошкент вилоятидан ёзмоқдамиз. Оҳангарон шаҳри ва туманлари ҳудуди чегарасида, “Лочин асбоб-ускуна” корхонасининг орқа томонида қўрғошин эритадиган цех бор. Ундан чиқаётган заҳарли тутун одамларнинг саломатлигига зарар етказмоқда. Яқин 2 км радиусда нафас олиб бўлмайди. Билишимизча, ушбу цех ноқонуний фаолият юритмоқда. Бу борада мутасадди ташкилотлардан ёрдам сўраб қоламиз”.

(Бу хабар Озодликка 12 май куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

CАМАРҚАНД – “Мактабларда оммавий сувчечак тарқалди, масъуллар вазиятни яширмоқда”

ПАХТАЧИ. “Самарқанд вилояти Пахтачи тумани “Куйибок”, “Хумор” ва “Пўлатчи” ҚФЙлар ҳудудларида сувчечак эпидемияси тарқалди. Айрим мактабларда бошланғич синфларда камида 50 фоиз ўқувчи сувчечак юқтирган ва юқтирмоқда. 27-мактабда ўқийдиган 4 фарзандим бирин-кетин сувчечак юқтириб келди. Ҳар бири камида 10 кун мактабга боролмади. Сувчечак гриппдан ҳам юқумлироқ экан. Боланинг бутун баданига тошма тошиб, 4-5 кун мобайнида иситмаси тушмас экан.

Ҳеч бўлмаса сувчечак эпидемияси тарқалган мактаблар ўқувчилари эмланса бўлмайдими? Ё бунинг учун давлат бюджетида маблағ йўқми?”

(Озодликка 9 май куни келган бу иддаога муносабат билдирган 27-мактаб директори Камол Саъдинов мактабда ўқиётган бир оиланинг 4 фарзанди сувчечак билан касал бўлганини тасдиқлади. Шунингдек, бир неча ой олдин ҳам 1-2 одам касал бўлганини маълум қилди. Бироқ ёппасига эпидемия тарқалганини рад этди.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СИРДАРЁ – “35 йиллик ошхона ва ҳожатхона ноқонуний қурилган деб топилди” (ВИДЕО)

СИРДАРЁ – “35 йил фойдаланиб келинган ошхона ва ҳожатхона ноқонуний қурилган деб топилди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:53 0:00

БАХТ. “Сирдарё вилояти Бахт шаҳри Улуғ йўл кўчасидан ёзмоқдамиз. Бизнинг уйлар 1984 йилда пахта заводи томонидан ишчилар учун қурилган. Уй етишмовчилигидан 12 та квартира 24 тага бўлинган. Санузел учун жой йўқ эди ва завод маъмурияти санузел ва ошхона қуриш учун жой ажратган. Бу ерда биз 35 йил яшадик. 2018 йил августда эса Бахт шаҳри ҳокимияти санузел ва ошхоналар ноқонуний қурилган деб топди ва бузиб ташлади. Айни пайтда газ, ҳожатхона, сув йўқ бўлган шароитда яшаб келаяпмиз. Шаҳар ҳокимияти омбор ўрнида санузел ва ошхона қуришга рухсат берди. Бу ерда яшовчилар эҳтиёжманд, ногирон ва пенсионерлар. Шу боис ҳокимият қурилишда ёрдам ваъда қилганди. Аммо ваъда бажарилмади.

Пенсия пулига қурилиш қилиб бўларканми! Мутасаддилардан ёрдам кутиб қоламиз”.

(Бу хабар Озодликка 3 май куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “Ҳужжати бор киракашлар ҳам йўналишга чиқарилмаяпти”

НАМАНГАН. “Наманган шаҳридаги “Дамас”чи киракашлар номидан ёзмоқдамиз. Ҳамма ҳужжатимиз бор бўлса ҳам, йўналишга чиқаришмаяпти. Йўл нозирлари ҳужжатларимизни олиб қўйяяпти. Бу кетишда киракашлик жиноят саналмаса эди!”

(Бу хабар Озодликка 3 май куни келди)

НАМАНГАН – “Ҳужжати бор киракашлар ҳам йўналишга чиқарилмаяпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:25 0:00

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ – “Уйимиз СССР замонидан бери тузук-қуруқ таъмир кўрмади”

ТЕРМИЗ. “Сурхондарё вилоят, Термиз шаҳар, Тупроққўрғон маҳалла, Алишер Навоий кўчаси, 32-уйдан мактуб йўлламоқдамиз. Уй шаҳар марказида жойлашган бўлса-да, абгор ҳолатга келиб қолган. Подъездлар томидан чакка ўтади, эшиги йўқ, чироқлар ёнмайди, ўриндиқлар СССР замонидан бери янгиланмаган. Умуман, кейинги йилларда уй тузук-қуруқ таъмир кўрмади.

Болалар майдончаси олдида электрошчит бор, аммо унинг эшиги очиқ туради. Ёш болалар тегиб кетса фожиа рўй бериши мумкин!

Канализация ёрилгани сабаб нохуш ҳид чиқади.

Шаҳардаги йўлнинг устидаги барча эски уйларнинг томи янгидан черепица билан ёпилган. Бизда черепица қиламиз дейилганига 5 йил бўлди.

Президент порталига мурожаат қилдик, ҳар гал уч-тўрт одам келиб “дастурга киритганмиз, келаси йил ремонт қиламиз” деб кетади. Бу ёқда эса МИБ ширкат пулларини вақтида тўланглар деб дағдаға қилади...”

(Бу хабар Озодликка 9 май куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “Мактаб ҳудудида қўй-мол боқилмоқда!”

ПАСТДАРҒОМ. “Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани 66-мактабдан ёзмоқдамиз. Мактаб ҳудудида қўй-мол боқилади. Зал эса ачинарли аҳволда...”

(Бу хабар Озодликка 11 май куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

CАМАРҚАНД – “Йўлсозларнинг ёлғон ваъдасига ишонган халқ қийналмоқда”

ПАЙАРИҚ. “Самарқанд вилоят Пайариқ тумани Қорабайир қишлоғидан ёзмоқдамиз. Қишлоғимизга кириш йўли жуда ачинарли аҳволда. Айниқса, ёмғирли кунларда ўтишга қийналамиз, уйга келиш учун 2 километрдан зиёд масофани айланиб келиш керак. Йўл қурилиши ходимлари бир ҳафтада қиламиз деб ваъда бериб кетган, аммо, мана, икки ой ўтди, улардан дарак йўқ. Ёлғон ваъдага ишонган халқ эса қийналиб кетди”.

(Бу хабар Озодликка 11 май куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

БУХОРО – “Қулай деб турган уйда минг хавотирда яшамоқдамиз”

ҒИЖДУВОН. “Мен – Раъно Бозорова, Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Дегрезон кўчаси 18-уйда 10 ёшли қизим билан яшайман. Турмуш ўртоғим вафот этган. Шароитим оғир, эҳтиёжманд оилалар рўйхатида тураман. 2017 йилдан буён яшаб турган уйим авария ҳолатида, қулай деб турибди. Минг хавотирда яшаб келмоқдамиз. Икки йилдан бери ҳокимиятга, халқ қабулхонасига мурожаат қиламан, лекин мурожаатим эътиборсиз қолди. Республика прокуратурасига мурожаат қилганимда жавоб хати келди ва мени ҳокимиятга чақиришди. “Кутинг, ҳозирча маблағимиз йўқ, ўзимиз қўнғироқ қиламиз” дейишди. Уларнинг гапига ишониб яна кутсам уйим устимга йиқилиб фалокат юз беради. Мутасаддилардан ёрдам кутиб қоламан”.

(Бу хабар Озодликка 10 май куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Дон маҳсулотлари жамиятининг рўзадор ишчилари кўчага тозалашга олиб чиқилди”

АНДИЖОН. “Андижон дон маҳсулотлари ҳиссадорлик жамияти ишчилари мажбуран кўча тозалагани олиб чиқилди. Орамизда рўзадорлар ҳам бор. Суратда Қўрғонтепа дон маҳсулотлари жамиятининг 50 дан ортиқ ходими Андижон–Хонобод трассасида ишлаётганини кўриш мумкин. Биз билан ободонлаштириш бўлими ходимлари ҳам кўча тозалади. Раҳбарлар “уларнинг бари ободонлаштириш ходимлари эди” деб ёлғон маълумот бермасин!

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Дон маҳсулотлари акциядорлик жамияти ишчилари дам олиш кунлари фермерлар ерида ҳам ишлатилмоқда. Жаноб президент, Андижонга тезроқ келинг, сизни кутавериб йўлда қийналиб кетдик!”

(Бу хабар Озодликка 13 май куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “Ўқитувчилар ишдан айрилишдан қўрқиб мажбурий навбатчиликка рози бўлмоқда”

ФАРҒОНА. “29 апрель куни Фарғона вилояти кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқитувчиларининг мажбурий меҳнатга жалб этилаётгани ҳақида мактубимиз чоп этилган эди. Шундан сўнг мактаб-интернат директори Ф. А. ҳамширани Озодликка хабар берганликда айблаб, унинг телефонини олиб қўйган, шахсий маълумотларини ўқиган. Ишдан ҳайдаш ҳақидаги таҳдид ва босим оқибатида ҳамширанинг соғлиғи ёмонлашиб, касалхонага тушиб қолган. Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси эса бу ҳолат юзасидан директорга ҳеч қандай чора кўрмаган.

Ўқитувчи-тарбиячиларни ишдан ташқари пайтда навбатчиликка қўйиш давом этмоқда. Бундан ҳамма норози, аммо ишдан айрилишдан қўрқиб кўпчилик эътироз билдира олмаяпти”.

(Бу хабар Озодликка 15 май куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Йигирма йилдан бери тўланаётган нафақа тўхтатиб қўйилди”

АНГРЕН. “Мен – Қўлдошбой Ҳожиев, Тошкент вилояти Ангрен шаҳри Красногорск посёлкасидан ёзмоқдаман. Красногорск коммунал фойдаланиш бошқармасида (КФБ) электрик вазифасида ишлаб юриб, 1997 йил бахтсиз ҳодиса туфайли электр токи уриши оқибатида жароҳат олганман. Тиббий экспертиза комиссияси хулосасига кўра, менга 3-гуруҳ ногиронлиги белгиланиб, умрбод 50 фоиз меҳнат кобилиятини йўқотганим қайд этилган. Красногорск КФБ менга 1997 йилдан 2017 йилнинг октябрь ойигача меҳнат жароҳати нафақасини тўлаб келди. Кейин эса мени огоҳлантириб маълумотнома беришди. Республика касаба уюшмалари федерациясига ариза жўнатдим. Натижаси кафолат хати булди.

Кўп маротаба президент виртуал қабулхонасига мурожаатимдан кейин Тошкент вилояти меҳнат муносабатлари ва бандлик бошқармаси менинг ишим бўйича фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон судига даъво аризаси киритди. Суд “Андижон махсус экотранс” МЧЖдан бир марталик тўлов ундирилиши ҳақида қарор чиқарди. Ҳолбуки, Красногорск КФБ иккига бўлинган ва менинг ҳужжатларим ободонлаштириш корхонасида эди. Судни бошқарма иккига бўлингани ҳамда “Андижон махсус экотранс” МЧЖ ёпилаётгани ҳақида аввалдан огоҳлантирган эдим.

Туман суди қароридан норози бўлиб Тошкент вилоят судига шикоят киритдим. Аммо туман суди қарори ўзгаришсиз колдирилди. Менга нисбатан адолати қарор чиқарилишига умид қилиб қоламан”.

(Бу хабар Озодликка 5 май куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Ўзбектелеком”нинг уяли алоқа ва Интернет хизмати қачон яхшиланади?”

ИЗБОСКАН. “Андижон вилояти Избоскан тумани Пойтуғ шаҳридан ёзмоқдаман. “Ўзбектелеком”нинг уяли алоқа ва Интернет хизматидан фойдаланаман. Ҳар ой 90 минг тўлов қиламан, лекин хизмат умуман яхши ишламайди. Тўлаган пулим ҳавога кетяпти деб арз қилсам, компания вакиллари симёғочни текширган бўлади-да, шу билан ғойиб бўлади. Аммо барибир ишламайди. Хизмат сифатини текширадиган ташкилотлар ҳам бормикан?”

(Бу хабар Озодликка 11 май куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Савдогарлар мактаб пиёдалар йўлагини ҳам тўсиб олган”

ЯККАБОҒ. “Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани 2-ўрта мактаб устозлари номидан илтимоснома йўлламоқдамиз. Мактаб олдида магазинлар қурилгани етмаганидек, энди пиёдалар ўтиш йўлакчасини тўсиб олиб, савдо қилишмоқда. Бу ҳақда бозор ва прокуратура ходимларига айтдик, лекин уларга чек пули бўлса бўлди! Худо кўрсатмасин, бирор ўқувчини машина уриб кетса, ота-оналар биринчи бўлиб бизнинг ёқамиздан олади! Мутасаддилар курсисидан қўзғолсин!”

(Бу хабар Озодликка 11 май куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “Ўнқир-чўнқир йўллар ҳайдовчию пиёдаларнинг тинкасини қуритди”

ПАХТАЧИ. “Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Зиёвуддин шаҳарчасининг ўнқир-чўнқир, чанг-тупроқ йўллари ҳайдовчию пиёдалар тинкасини қуритмоқда. Йўл кавлаб ташланганига қарийб бир йил бўлди, аммо ҳокимлик мутасаддиларининг парвойи палак!”

(Бу хабар Озодликка 5 май куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Тозалик масаласи билан масъулларнинг иши йўқ”

ЧИРОҚЧИ. “Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Дам ҚФЙдаги ахлат ташлайдиган жой. Яқин-атрофда бошқа ахлат ташлайдиган жой йўқ. Тозаликни сақлаш¸ аҳоли¸ хусусан¸ бу қишлоқда яшайдиган болалар саломатлиги билан масъулларнинг иши йўқ”.

(Бу хабар Озодликка 6 май куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “Давлат диспансери бўлатуриб, хусусий шифохонада даволанишга мажбурмиз” (ВИДЕО)

САМАРҚАНД – “Давлат диспансери бўлатуриб, хусусий шифохонада даволанишга мажбурмиз”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:00 0:00

САМАРҚАНД. “Самарқанд вилоятидан ёзмоқдаман. Қанд касалига чалинган отам Раҳимов Нуриддин Салимовични даволатиш учун 30 апрель куни вилоят эндокринология диспансерига олиб бордим. Ундан аввал ҳам камида беш марта мурожаат қилдим. Бир ярим йилдан бери бош шифокор “жой ҳам, сахарни даволайдиган врач ҳам йўқ” дейди. охирги марта жуда қўпол муомала қилди. Беморлар 6-7 ойлаб навбат кутар экан. Ноилож дадамни хусусий клиникага ётқиздим. 6 ойдан кейин яна даволатишимиз керак. Аммо вилоят эндокринология диспансеридан умид йўқ. Давлат шифохоналар қуриб бераётган бўлса, нега биз хусусий клиникаларга қатнашимиз керак?”

(Бу хабар Озодликка 4 май куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Сайёҳлар олдида хижолатга қолмоқдамиз”

ҚАШҚАДАРЁ. “Қашқадарё вилоятидаги автобус ҳайдовчилари номидан ёзмоқдамиз. Вилоятимиздан ўтадиган М39 йўлидаги вазият! Сайёҳларнинг “нима бу” деган саволига жавоб беролмаяпмиз, улар олдида хижолатга қолмоқдамиз. Мутасаддилар муаммони ҳал қилиб беради деган умиддамиз”.

(Бу хабар Озодликка 4 май куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

CИРДАРЁ – “Канализация ишламайди – қўланса ҳид ва зараркунандалар хуружига чидаб бўлмай қолди”

ЯНГИЕР. “Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри Баҳор кўчаси 22-уйдан ёзмоқдамиз. Ҳудудимизда канализация тизими ишламайди. Бадбўй ҳид ва зараркунанда ҳашаротлар хуружига чидаб бўлмай қолди”.

(Бу хабар Озодликка 7 май куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Сайловчилар норозилиги боис сайлов қолдирилди” (ВИДЕО)

ШАҲРИСАБЗ – "Улоч маҳалласида аҳоли норозилиги боис сайлов қолдирилди"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:59 0:00

ШАҲРИСАБЗ. “Биз Улоч маҳалласида яшаймиз. Сизга маҳалламиз аҳолиси номидан ёзаяпман. Бизда маҳалла йиғинларига сайлов қонунбузилишлар билан ўтмоқда. Сайлов ҳаракатлари бошлангач сайловда қатнашувчи сайловчилар рўйхати тузилди. Сайлов 11 майга белгиланди. Бироқ 10 май куни сайловчилар рўйхатидаги одамларга айтмасдан яширинча сайлов ўтказмоқчи бўлишди. Одамлар буни билиб қолиб, 10 майда сайлов ўтаётган бинога боришди. Бироқ рўйхатдаги сайловчиларга ҳам қатнашишга рухсат беришмади. Улар бола пули оладиган, нафақа оладиган одамларни ўз томонига ағдариб, яширинча рўйхат тузишибди. Одамлар норозилик билдирди. Ҳатто жанжал ҳам келиб чиқди. Халқ туман сайлов комиссиясига ишонмай қолди. Юқори ваколатли органлардан Улоч МФЙдаги маҳалла сайловини назорат қилишини сўраймиз”

(Бу хабар Озодликка 13 май куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ЖИЗЗАХ – “Сел ювиб кетган кўприк ҳануз тикланмади”

ФОРИШ. “Жиззах вилояти Фориш тумани Хонбанди шаҳарчасидан мактуб йўлламоқдамиз. Сел ювиб кетган кўприк ҳақида ёзган эдик, аммо масъуллар кўпсонли аҳолини қийнаётган масалага эътибор қаратмаяпти. “Обод қишлоқ” дастуридан “эсдалик” бўлиб қолган ахлатни ҳам биров тозалай демаяпти. Кўприкни ким, қачон тиклаб беради?!”

(Бу хабар Озодликка 8 май куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “Қишлоқ аҳли сув ичадиган сойга товуқларнинг қони оқизилмоқда”

ЧОРТОҚ. “Наманган вилояти Чортоқ тумани Короскон шаҳарчасидан ёзмоқдаман. Ҳудудимиздан ўтган Чортоқсой бўйига ака-ука тадбиркорлар товуқхона очган. 30 мингтача товуқ боқилади. Тез-тез товуқ сўйилади ва жониворларнинг қони сойга оқизилади. Оқибатда қишлоқ аҳли сувини ичадиган сой ифлосланиб кетмоқда.

Сўйилган товуқларни қолдиғи далага ташланади ва у ерда итлар гала бўлиб юради.

СЭСнинг эса бу ҳолатдан хабари ҳам йўқ. Сой бўйида товуқхона қуриш, жониворларнинг қонини сувга оқизиш қонунчиликка тўғри келадими?”

(Бу хабар Озодликка 8 май куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ЖИЗЗАХ – “Газ баллони белгилангандан қиммат сотилмоқда”

ЗОМИН. “Жиззах вилояти Зомин тумани Гулистон ҚФЙдан ёзмоқдамиз. Бизга етказиб берилаётган газ баллони нархидан норозимиз. Машинага 19 минг сўмдан деб ёзиб қўйилган, аммо бир йилдан буён 24 минг сўмдан тўлаймиз. Сирдарё вилоятидаги қариндошимиз 19 минг сўмдан олар экан. Халқдан йиғилаётган шунча ортиқча пул кимнинг чўнтагига кетмоқда?!”

(Бу хабар Озодликка 6 май куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Мактаб зоокабинетидаги қушлар қаерга ғойиб бўлди?” (ВИДЕО)

УЧТЕПА. “Тошкент шаҳридан ёзмоқдамиз. “Бахт улаш” кўнгиллилар жамоаси Учтепа туманида жойлашган 199-сонли имконияти чекланган болаларга ихтисослаштирилган мактабнинг бир хонасини таъмирлаб, зоокабинет – болалар учун ҳайвонлар хонаси ташкил қилди. Бундан кўзланган мақсад болаларнинг ҳайвонот оламига меҳрини ошириш эди. Лекин, минг афсуски, 8 май куни “Бахт улаш” жамоаси аъзолари ҳайвонлардан хабар олиш учун борганимизда, баъзи қушлар ва оғмахон (хомяк) йўқолгани, типратикан ўлиб қолганига гувоҳ бўлдик. Мактаб директоридан изоҳ сўрасак, “айб биздан ўтибди, узр” қабилида жавоб олдик. Битта узр билан қутулиб кетишаверадими?”

(Бу хабар Озодликка 8 май куни келган.)

ТОШКЕНТ – “Мактаб зоокабинетидаги қушлар қаерга ғойиб бўлди?”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:36 0:00

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Давомини ўқинг

ST вилоятларда

XS
SM
MD
LG