Линклар

logo-print logo-print
Ozodlik foydalanuvchilaridan olingan xabarlar
Шошилинч хабар
16 декабр 2019, Тошкент вақти: 10:17

Sizdan Telegram

НАМАНГАН – “Қишлоқ аҳли сув ичадиган сойга товуқларнинг қони оқизилмоқда”

ЧОРТОҚ. “Наманган вилояти Чортоқ тумани Короскон шаҳарчасидан ёзмоқдаман. Ҳудудимиздан ўтган Чортоқсой бўйига ака-ука тадбиркорлар товуқхона очган. 30 мингтача товуқ боқилади. Тез-тез товуқ сўйилади ва жониворларнинг қони сойга оқизилади. Оқибатда қишлоқ аҳли сувини ичадиган сой ифлосланиб кетмоқда.

Сўйилган товуқларни қолдиғи далага ташланади ва у ерда итлар гала бўлиб юради.

СЭСнинг эса бу ҳолатдан хабари ҳам йўқ. Сой бўйида товуқхона қуриш, жониворларнинг қонини сувга оқизиш қонунчиликка тўғри келадими?”

(Бу хабар Озодликка 8 май куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Бошқа мавзу ва янгиликлар

ТОШКЕНТ – “Ваъдангиз эсдан чиқдими, жаноб ҳокимлар?!”

ТОШКЕНТ. “Тошкент тумани Зарбдор маҳалласи Жийдагули кўчасидан ёзмоқдамиз. Кўчамиз асфальт қилиниши лозим дея бир йилча аввал сизларга мурожаат йўллаган эдик. Ўшанда туман ҳокими ўринбосари келиб, 2019 йилда асфальт қилиб берамиз деб ваъда берганди. Йил якунланмоқда, аммо йўл таъмиридан дарак йўқ. Туман ҳокимлиги ёдига солиб қўймоқчимиз: ваъдангиз эсдан чиқмадими, жаноб ҳокимлар?!”

(Бу хабар STга 12 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “Ташкилотларга кўча-кўйга манзарали кўчат экиш мажбурияти юкланди”

НАМАНГАН. “Наманган вилояти ҳокими ташкилот ва хусусий ишбилармонларга ноқонуний ўлпон солишда давом этмоқда. Яқинда у ташкилотларга шаҳар кўчаларига манзарали кўчат экиш мажбуриятини юклади. Масалан, Mолия бошқармаси 300 та, Қурилиш институти 200 та кўчат экиши керак. Ташкилотлар кўчатни қайси пулга харид қилади? Ходимларга ўлпон соладими ё пора оладими?

Ободонлаштириш бошқармасига бюджетдан ажратилаётган маблағ талон-торож қилинмай, ўз жойига ишлатилса, шундай ноқонуний юкламаларга ҳожат қолмас эди. Ноқонуний тақсимотлар тегишли органлар томонидан бекор қилинсин”.

(Бу хабар STга 13 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Электр идораси қишнинг совуқ кунларида халқни сарсон қилмоқда”

ҒУЗОР. “Қашқадарё вилояти Ғузор туманидан ёзмоқдамиз. Туман электр тармоқлари корхонаси халқни қишнинг совуқ кунларида сарсон қилмоқда. Ходимлар ичкарида ўтирибди, аммо эшикни очмайди. Муомаласи ҳам ёмон. Халқ билан мулоқотдан қочиш учун бўлса керак, тўловлар почта орқали қабул қилиниши ҳақида эълон осиб қўйишибди...”

(Бу хабар STга 10 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Давлат тили ва байроғига ҳурматсизликни кўринг!” 

ЧИНОЗ. “Тошкент вилояти Чиноз тумани Тонг юлдузи маҳалласидан ёзмоқдамиз. Маҳалла ва ИИБ таянч пункти биносидаги давлат байроғи йиртилган, деворга ёзилган шиор ҳарфлари ҳам тушиб кетган. Маҳалла раиси ҳам, милиция участка нозири ҳам давлат тили ва байроғига ҳурматсизликка томошабин бўлиб турибди”.

(Бу хабар STга 12 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Обод қишлоқ” дастуридан кейин бор сувимиз ҳам йўқ бўлди”

ИЗБОСКАН. “Андижон вилояти Избоскан тумани Наврўзобод МФЙ Зарчи, Бўз кўчаларида яшовчи аҳоли номидан ёзмоқдамиз. Ҳудудимиз “Обод қишлоқ” дастурига тушгач, бор ичимлик сувимиз ҳам йўқ бўлди.

Туман ҳокими болалар боғчаси қурилади, деб ваъда берганди, аммо боғчадан ҳанузгача дарак йўқ. Янги симёғочлар ўрнатилишидан ҳам умидимизни уздик. Хуллас, “Обод қишлоқ” давлат дастури охирига етмади”.

(Бу хабар STга 10 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ЖИЗЗАХ – “ST-таъсир: мактубимиз чоп этилгач, маҳалламиз ахлатдан тозаланди”

ЖИЗЗАХ. “Жиззах шаҳри Кимёгар МФЙдан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да ҳудудимиздаги ноқонуний чиқиндихона ҳақида мактубимиз чиққан эди. Мурожаатимиз эълон қилингач, ҳудудимиз ахлатдан тозаланди. Бу ишга бош қўшган барча масъулларга ҳамда Озодликка миннатдорлик билдирамиз”.

(Бу хабар STга 10 декабрь куни келган.)​

Аввалги ҳолат
Аввалги ҳолат

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “ST-таъсир: танқид қилинган мактаб фаолияти махсус гуруҳ томонидан тафтиш этилади”

“Сиздан Телеграм”да Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги мактаблар хусусида танқидий руҳда бир неча мактуб чоп этилди. Вилоят халқ таълими бошқармаси 101-мактабдаги ҳолатни тафтиш этиш учун махсус гуруҳ тузилганини билдирди. Қуйида бошқарма баёноти билан танишишингиз мумкин:

Cўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Чироқчи туманидаги 101-умумий ўрта таълим мактабининг фаолиятига доир бир қанча танқидий хабарлар бериб келинмоқда.

Ушбу мақолалар жорий йилнинг 7 декабрь куни вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ўрганилди ва муҳокама қилинди. Чироқчи туманидаги 101-умумий ўрта таълим мактабининг фаолиятига доир танқид қилинган далилларни ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ тузилди.

Танқидий материалларда келтирилган далиллар ўз исботини топса, ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда мактаб раҳбарлари ва масъулларига нисбатан амалдаги қонунчиликка асосан тегишли чора кўрилишини маълум қиламиз”.

(Бу хабар STга 10 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Мактаб таъмирига ажратилган пуллар қаерга кетди?” 

ЧИРОҚЧИ. “Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан ёзмоқдамиз. Вилоят халқ таълими бошқармаси 20-мактаб таъмирланиб, у ерда бунёдкорлик ишлари қилингани ҳақида ахборот тарқатган эди. Суратларда “таъмирланган” мактабнинг ҳожатхонаси қай аҳволда эканини кўришингиз мумкин. Электр симлари ҳам очиқ ҳолда ётибди. Бу ўқувчилар ҳаёти ва саломатлигига таҳдид-ку! Хўш, мактаб таъмирига ажратилган пуллар қаерга кетди?”

(Бу хабар STга 10 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “Тошлоқда янги ташкил қилинган постга БТР ҳам келтириб қўйилди” 

ТОШЛОҚ. “Фарғона вилояти Тошлоқ туманидан ёзмоқдамиз. Ёнғин хавфсизлиги идораси ёнида пост ташкил қилинибди. Зобитлар тургани майли, БТР ҳам келтириб қўйилибди. Ўтган-кетган машиналарни текширишаяпти...”

(Бу хабар STга 10 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “МИБ алимент ундиришда сусткашлик қилмоқда”

БУВАЙДА. “Мен – Мўътабар Тожикаримова, Фарғона вилояти Бувайда тумани Жалоер маҳалласида яшайман. 2012 йили Олтиариқ туманида яшовчи И.Ўга турмушга чиқдим, 2013 йилда ўғилли бўлдик. 2014 йили турмуш ўртоғим бошқа севган қизи борлигини айтиб, мени ва ўғлимни кўчага ҳайдади. Ўшандан буён ота-онамникида яшайман.

Қўқон туманлараро суди 20.12.2017 йилда ўғлимнинг таъминоти учун алимент ундириб бериш ҳақида қарор чиқарган. Икки йил давомида катта миқдорда алимент йиғилиб қолган. Аммо ўғлимнинг отаси уни тўлашдан бош тортмоқда. Олтиариқ тумани МИБга қайта-қайта мурожаатлардан ҳам наф бўлмаяпти.

2019 йил учун 378 минг сўм алимент беришди. Бир боланинг йиллик таъминоти шунча бўладими?!

Шароитим оғир. Ўғлимнинг боғчасидан ҳам икки ой қарз бўлиб қолганман. Боғча маъмурияти қарзни узмасангиз, болани олмаймиз демоқда. Мутасаддилар алимент пулини ундириб берсин”.

(Бу хабар STга 10 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Мактаб ва поликлиника йўқлиги сабаб ҳарбийларнинг оила аъзолари сарсон бўлмоқда” (ВИДЕО)

ТОШКЕНТ – “Мактаб ва поликлиника йўқлиги сабаб ҳарбийларнинг оила аъзолари сарсон бўлмоқда”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:31 0:00

ЯШНОБОД. “Мен сизга 58А-ҳарбий шаҳарчасидан ёзмоқдаман. Шаҳарчамизда ҳарбийларнинг оиласи кўпчиликни ташкил этади. Ҳудудда боғча, мактаб ва поликлиника йўқ. Болаларимизни боғча ва мактабга олиб бориш учун эса автобус ёллаганмиз. Сайловда ҳам қатнаша олмаймиз. Чунки Тошкентда доимий пропискамиз йўқ. Имтиёзли уй масаласида ҳам мутасаддиларга мурожаат қилганмиз, аммо натижа йўқ...”

(Бу хабар STга 9 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “Олий таълим даргоҳи ҳожатхонаси шу аҳволда бўлса...”

САМАРҚАНД. “Самарқанд ветеринария медицинаси институтидан ёзмоқдамиз. Аввало, ўқувчилар таъбири хира қиладиган масалани кўтараётганимиз учун узр сўраймиз. Аммо начора, жамоатчиликка ошкор қилмасак, муаммо ҳал этилмайдиганга ўхшайди. Суратда институтимизнинг ҳожатхонасини кўриб турибсиз. Жуда ачинарли манзара, а? Таълим даргоҳи ҳожатхонаси шу аҳволда бўлиши керакми? Институт масъулларидан амалий ҳаракат кутиб қоламиз”.

(Бу хабар STга 9 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

БУХОРО – “Автобус ҳайдовчилари қоидага зид равишда ўзаро қувлашмачоқ ўйнайди” 

БУХОРО. “Бухоро шаҳридан ёзмоқдаман. Шаҳримизда автобуслар жуда тез ва қоидаларни бузиб ҳаракатланади. Режани бажараман деб автобус ҳайдовчилари бир-бири билан қувлашмачоқ ўйнайди. Йўловчиларга билет ҳам берилмайди.

Менимча, бекатлардан жетон сотиб олиш амалиётини жорий қилиш керак. Ана шунда нақд пул ҳайдовчи киссасига эмас, давлат ғазнасига тушади. Шу билан бирга, ҳайдовчилар ойлигини 4-5 миллион сўм қилиш керак. Уларга ҳам осон эмас, ахир. Хуллас, жамоат транспорти тизимини замонавийлаштириш лозим”.

(Бу хабар STга 9 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “ST-таъсир: мактуб чоп этилиши ортидан таъмирталаб кўча асфальтланди”

ЯШНОБОД. “Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Оҳанрабо 2-берк кўчасидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да кўчамиз таъмирталаб экани ҳақида мактубимиз чиққан эди. Мурожаат эълон қилингач, кўчамиз асфальтланди. Бу ишга бош қўйган барчага раҳмат деймиз”.

(Бу хабар STга 9 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “ST-таъсир: ўқувчини зинадан судраган ўқитувчи ишдан бўшатилди ва жаримага тортилди” (ВИДЕО)

“Сиздан Телеграм”да Қашқадарё вилоятидаги мактаблардан бирида рўй берган ҳолат – номаълум шахс ўқувчига куч ишлатаётгани акс этган видеолавҳа эълон қилинган эди. 6-синф ўқувчиси А.Қ.га куч ишлатиб, уни мактаб зинасидан судраган шахс ўқитувчи Ж.Ҳ. бўлиб чиқди. Вилоят халқ таълими бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидаги жавоб хатини йўллади:

“Ушбу видеоролик жорий йилнинг 7 декабрь куни вилоят халқ таълими бошқармаси ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўрганилди ва тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Шу йилнинг 23 ноябрь куни Чироқчи туманидаги 2-давлат ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 6-синф ўқувчиси А.Қ. мактаб ховлисида ҳамда мактаб биносида пиротехника воситасидан фойдаланиб, атрофдаги ўқувчиларни қўрқитган ва уларнинг ваҳимага тушишига сабаб бўлган. 6-синф раҳбари Р.А. ўқувчи А.Қ.нинг чўнтагида икки қути пиротехника воситаси бор эканини синфдошларидан эшитиб, тушунтириш ишлари олиб бориш учун уни ўқитувчилар хонасига олиб бормоқчи бўлган, аммо ўқувчи бундан бош тортган. Шундан сўнг мактаб ўқитувчиси Ж.Ҳ. ўқувчи А.Қ.ни ўқувчилар хонасига олиб бориш мақсадида унга нисбатан қўпол ҳаракат қилган, мактабнинг иккинчи қаватидан биринчи қаватга судраб олиб тушган.

Ўқитувчи Ж.Ҳ.га нисбатан Чироқчи тумани маъмурий суди томонидан иш очилди. 7 декабрь куни Чироқчи туманидаги 2-давлат ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабида вилоят халқ таълими бошқармаси ва туман халқ таълими бўлими вакиллари, ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари ҳамда ота-оналар иштирокида очиқ суд бўлиб ўтди. Суд ҳукмига кўра, ўқитувчи Ж.Ҳ.га Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг тегишли моддасига асосан энг кам иш ҳақининг 10 (ўн) баробари миқдорида жарима белгиланди.

Чироқчи тумани халқ таълими бўлими мудирининг 2019 йил 7 декабрдаги 87-К сонли буйруғига кўра Ж.Ҳ. билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 97-моддаси 1-бандига асосан бекор қилинди”.

(Бу хабар STга 10 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ – “Йўл расволиги сабаб майитни қўшни қишлоқдан чиқаришга мажбур бўлмоқдамиз”

ҚИЗИРИҚ. “Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани “Бирдамлик” маҳалласидан мурожаат йўлламоқдамиз. Қишлоғимиз йўлининг шудгордан фарқи йўқ. Қишда жаноза бўлса, машиналар қишлоғимизга киролмагани сабаб майитни бошқа ҳудуддаги қариндошларникидан чиқарган вақтларимиз ҳам бўлади.

Ушбу йўлни таъмирлаш ҳамда аҳоли ўзи ўрнатган омонат симёғочларни алмаштириб беришларини сўраб мурожаат қилмаган идорамиз қолмади. Муаммони сайёр қабулда шахсан президент маслаҳатчиси А.Усмоновга ҳам айтганмиз. Туман масъуллари келиб, биз билан расмга тушишди ва йўл 2019 йилда таъмирланади деб ваъда бериб кетишди. Мана, йил якунланяпти, аммо берилган ваъдалар қоғозда қолиб кетмоқда. Йўл ва симёғоч масаласи қачон ҳал этилади?!”

(Бу хабар STга 8 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Ҳоким ташрифи арафасида газ берилди, у келиб кетгач, газ яна ўчди”

АНДИЖОН. “Андижон тумани Нўҳотак маҳалласидан ёзмоқдамиз. Эҳтиёжманд оилалар учун қурилган кўп қаватли уйларда газ йўқ, сув ҳам эрталаб 3 соат, кечаси 3 соат берилaяпти. Баъзида шу ҳам бўлмайди.

Ҳоким келади деган гап чиққач, газ идораси ходимлари келиб, газни суратга олишди. Ҳокимият вакиллари кетгач, газ яна ўчди. Чақалоқларимиз, гўдакларимиз музлаб қоляпти. “Эҳтиёжмандларга барча шароитларга эга уйлар топширилди” деб ёлғон телерепортажлар беришди. Бу вазиятдан вилоят ҳокимининг хабар бормикан? Ё у ҳам кўзбўямачиликларга шерикми?”

(Бу хабар STга 7 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “Таъмирталаб йўлга хўжакўрсинга тупроқ аралаш шағал тўкиб кетишди”

НАМАНГАН. “Наманган тумани “Ибрат” МФЙдан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да 30 йил олдин асфальтланган Чароғбон ва Ёшлар кўчалари бугун таъмирталаб аҳволга келиб қолгани ҳақида мактубимиз чоп этилган эди.

Масъуллар мурожаатимизга жавобан хўжакўрсинга чора кўрди. Чароғбон кўчасига тупроқ аралаш шағал тўкилди, холос. Тупроқ битта ёмғирдан сўнг аталага айланади-ку! Наҳот буни билишмаса?!

Сайловга номзодини қўйган депутатлар, ТВда сайраб ётган партия арбоблари қани?! Йўл муаммосини ким ҳал қилиб беради?

Мутасаддилар йўлларимизни асфальтлаб берсин”.

(Бу хабар STга 6 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Банк ходимлари қонунга терс бориб, мени маҳалла-кўй олдида сазойи қилишга уринмоқда” 

ТОШКЕНТ. “Мен – Нодир Жўраев, Тошкент шаҳридан мактуб йўлламоқдаман. 2018 йил 26 июль куни “Азия альянс банк” билан автомашина хариди учун кредит шартномаси тузганман. Объектив сабабларга кўра, уч ойлик тўлов муддатини ўтказиб юбордим. Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судининг 2019 йил 7 сентябрдаги ажримига кўра, “Спарк” автомобилим жарима майдонига олиб бориб қўйилди. Мен банкка машинани жарима майдонидан олиб, кредит қайтмаслиги хавфини суғурта қилишни таклиф этдим. Аммо банк мендан яширинча шартномани бекор қилиб, суғурта компаниясидан пул ундиришга уринган…

Ўтган давр мобайнида банк ходимлари мени жиноятга ундади, шахсий ҳаётимга дахл қилди. Хусусан, “Кредитни ўғрилик қилиб бўлса-да тўлаб қўйинг” деган талаб қўйилди. Банк билан доимий алоқада бўлиб турсам-да, ишхонам ва маҳалламга бориб, шарманда қилишга уринишлар бўлди. Банк ходимлари ҳали ҳам мени сазойи қилиш билан таҳдид қилмоқда.

Банк мен билан тузилган шартномани бекор қилган бўлса-да, ҳали фоиз ва пеня туғиб ётибди.

Банк ходимларининг ноқонуний ҳатти-ҳаракати мени касодга учратиши ёки ўйланмаган ишларга мажбурлашини инобатга олиб, машинамни жарима майдонидан олишда амалий ёрдам сўрайман. Кредит учун қарздорликни график асосида тўлаш ҳамда кредит қайтмаслиги хавфини суғурта қилишни таклиф этаман”.

(Бу хабар STга 6 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ – “ST-таъсир: зимистон кўчалар ёритиладиган бўлди”

“Сиздан Телеграм”да Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани “Бандихон” маҳалласида кўча чироқлари ёнмаётгани ҳақида мактуб чоп этилган эди. Туман ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ўрганиш жараёнида кўча чироқлари қисқа туташув сабаб ёнмай қолгани аниқланган. Қайд этилишича, ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан Мустақиллик кўчасидаги 14 дона кўча чироғи соз ҳолатга келтирилди. Юксалиш кўчаси чироқлари эса 12-13 декабрга қадар ёқиб берилади.

(Бу хабар STга 8 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “ST-таъсир: танқид ортидан ҳайдовчилик гувоҳномаси олувчиларга шароит яратилмоқда”

ШАҲРИСАБЗ. “Қашқадарё вилоятидан Шаҳрисабз туманидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун келган фуқаролар соатлаб тик оёқда тургани, ҳатто ўриндиқ ҳам қўйилмагани ҳақида мактубимиз чоп этилганди. Мактуб ортидан бу жойда ўриндиқлар ўрнатилиб, қурилиш-тузатиш ишлари амалга оширилмоқда”.

(Бу хабар STга 6 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “ST-таъсир: мутасаддилар йўлни текислаб беришди”

ШАҲРИСАБЗ. “Мен – Шаҳзод Жумаев, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри Ғалаба МФЙдан ёзмоқдаман. 1-гуруҳ ногирониман. “Сиздан Телеграм”да уйимиз йўли таъмирталаб экани хусусида мактубим чиққан эди. Мутасаддилар масалага эътибор қаратиб, йўлни текислаб беришди”.

(Бу хабар STга 5 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “ST-таъсир: мактаб ёни ахлатдан тозаланди, айбдорларга чора кўрилди”

“Сиздан Телеграм”да куни кеча Андижон шаҳридаги 41-мактабнинг орқа томони ахлатхонага айлангани ҳақида мактуб чоп этилганди. Маълум қилинишича, ҳудуд вилоят экология бошқармаси ва “Тоза ҳудуд” корхонаси томонидан тозаланди; тегишли шахсларга жавобгарлик белгиланди.

(Бу хабар STга 6 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – “ST-таъсир: таъмирталаб йўлларга асфальт-бетон ётқизилди, кўчаларда ёритиш жиҳозлари ўрнатилди”

“Сиздан Телеграм”да Навоий вилояти Хатирчи тумани Лангар қўрғони йўллари таъмирталаблиги хусусида мактуб чоп этилганди. Туман йўл корхонаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидаги жавоб хатини йўллади:

“Хатирчи тумани Лангар қўрғони ички йўлларини жорий таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган. Лойиҳа-смета ҳужжатларида 9,7 км ички йўлларни (шундан 4,8 км асфальт-бетон ва 4,9 км шағал қопламали) таъмирлаш режалаштирилган.

Ҳозирда Лангар қўрғонидаги 4,9 км тупроқ йўл шағал қопламага ўтказилди. 4,8 км асфальт-бетон қоплама қуриш ишлари тўлиқ бажарилди. Аҳоли турмуш шароитини яхшилаш мақсадида ушбу маҳаллада бетон қопламадан 0,750 км пиёдалар йўлакчаси қурилди ва 40 дона кўча ёритиш жиҳозлари ўрнатилди.

Бундан ташқари, Лангар қўрғонини кесиб ўтувчи асосий 4р56 умум фойдаланувдаги автомобиль йўлининг 62-68 км қисмида асфальт-бетон ётқизилди, 111 дона йўналтирувчи устунча ва 33 дона янги йўл белгилари ўрнатилди”.

(Бу хабар STга 6 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “ST-таъсир: аҳолининг газ муаммоси ҳал этилди” 

УЙЧИ. “Наманган вилояти Уйчи тумани Боғ МФЙдан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да газ йўқлигидан чақалоқларимиз касал бўлиб шифохонага тушиб қолаётгани ҳақида мактубимиз чоп этилган эди. Мурожаатимиз ортидан Уйчи тумани ҳокимининг ўринбосари Мухторжон Бобожонов маҳалламизга келди ва масалани ҳал қилиб берди. Ҳозирда табиий газ босими бирмунча яхшиланди. Бунинг учун Озодликка ва туманимиз мутасаддиларига миннатдорлик билдирамиз”.

(Бу хабар STга 4 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Давомини ўқинг

ST вилоятларда

XS
SM
MD
LG