Линклар

logo-print logo-print
Ozodlik foydalanuvchilaridan olingan xabarlar
Шошилинч хабар
09 декабр 2019, Тошкент вақти: 05:33

Sizdan Telegram

ФАРҒОНА – “Сувоқова” корхонасини давлат ва хусусий шерикчилик тизимига ўтказишни таклиф қилиб балога қолдим”

БУВАЙДА. “Мен – С. Деҳқонов, “Сувоқова” ДУК Бувайда туман филиали раҳбариман. Корхонамиз 55 та МФЙда яшовчи 222 304 нафар аҳолининг 160 058 нафари ёки 71,8 фоизига ичимлик сув хизмати кўрсатади. Туманда мавжуд 204 та сув минорасидан 45 таси таъмирга муҳтож, 204 та сув насосларидан 85 донасининг муддати ўтган. Қолаверса, тумандаги мавжуд 443 км ичимлик сув тармоғининг 86,8 км ёки 21 фоизи алмаштирилиши керак. Шу каби омиллар сабаб истеъмолчиларни узлуксиз тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси пасайиб, кўплаб эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Мавжуд вазиятни ўнглаш учун Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига “Сувоқова” ДУК Бувайда туман филиалини давлат-хусусий шерикчилигига ўтказишларини сўраб мурожаат йўлладим. Аммо балога қолдим. Ташаббусим вилоят “Cувоқова” ДУК раҳбари Ф.Қодировга ёқмади. У мени ўз идорасига чақириб ҳақорат қилди. “Мен шу ерда раҳбар эканман, давлат-хусусий шерикчилик тизими бўлмайди” деди. Вилоят “Cувоқова” ДУК раҳбари ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан ҳуқуқ идораларига мурожаат қилганман. Шу боис ҳозирча улар ҳақида батафсил тўхталмоқчи эмасман. Аммо вилоят раҳбари мен билан қасдлашиб, корхонамизга 50 кишилик текширувчи юборди. Улар айни пайтда ноқонуний текширув ўтказмоқда. Вилоят “Cувоқова” ДУК раҳбарининг менга нисбатан қилган ноҳақ муносабати ва унинг фаолиятига қонуний баҳо берилишига ишонаман. Туман “Cувоқова” ДУКнинг давлат ва хусусий шерикчилик тизимига ўтказишда ҳам амалий ёрдам кутиб қоламан”.

(Бу хабар Озодликка 12 август куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Бошқа мавзу ва янгиликлар

ҚАШҚАДАРЁ – “ST-таъсир: танқид ортидан ҳайдовчилик гувоҳномаси олувчиларга шароит яратилмоқда”

ШАҲРИСАБЗ. “Қашқадарё вилоятидан Шаҳрисабз туманидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун келган фуқаролар соатлаб тик оёқда тургани, ҳатто ўриндиқ ҳам қўйилмагани ҳақида мактубимиз чоп этилганди. Мактуб ортидан бу жойда ўриндиқлар ўрнатилиб, қурилиш-тузатиш ишлари амалга оширилмоқда”.

(Бу хабар STга 6 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “ST-таъсир: мутасаддилар йўлни текислаб беришди”

ШАҲРИСАБЗ. “Мен – Шаҳзод Жумаев, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри Ғалаба МФЙдан ёзмоқдаман. 1-гуруҳ ногирониман. “Сиздан Телеграм”да уйимиз йўли таъмирталаб экани хусусида мактубим чиққан эди. Мутасаддилар масалага эътибор қаратиб, йўлни текислаб беришди”.

(Бу хабар STга 5 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “ST-таъсир: мактаб ёни ахлатдан тозаланди, айбдорларга чора кўрилди”

“Сиздан Телеграм”да куни кеча Андижон шаҳридаги 41-мактабнинг орқа томони ахлатхонага айлангани ҳақида мактуб чоп этилганди. Маълум қилинишича, ҳудуд вилоят экология бошқармаси ва “Тоза ҳудуд” корхонаси томонидан тозаланди; тегишли шахсларга жавобгарлик белгиланди.

(Бу хабар STга 6 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – “ST-таъсир: таъмирталаб йўлларга асфальт-бетон ётқизилди, кўчаларда ёритиш жиҳозлари ўрнатилди”

“Сиздан Телеграм”да Навоий вилояти Хатирчи тумани Лангар қўрғони йўллари таъмирталаблиги хусусида мактуб чоп этилганди. Туман йўл корхонаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидаги жавоб хатини йўллади:

“Хатирчи тумани Лангар қўрғони ички йўлларини жорий таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган. Лойиҳа-смета ҳужжатларида 9,7 км ички йўлларни (шундан 4,8 км асфальт-бетон ва 4,9 км шағал қопламали) таъмирлаш режалаштирилган.

Ҳозирда Лангар қўрғонидаги 4,9 км тупроқ йўл шағал қопламага ўтказилди. 4,8 км асфальт-бетон қоплама қуриш ишлари тўлиқ бажарилди. Аҳоли турмуш шароитини яхшилаш мақсадида ушбу маҳаллада бетон қопламадан 0,750 км пиёдалар йўлакчаси қурилди ва 40 дона кўча ёритиш жиҳозлари ўрнатилди.

Бундан ташқари, Лангар қўрғонини кесиб ўтувчи асосий 4р56 умум фойдаланувдаги автомобиль йўлининг 62-68 км қисмида асфальт-бетон ётқизилди, 111 дона йўналтирувчи устунча ва 33 дона янги йўл белгилари ўрнатилди”.

(Бу хабар STга 6 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “ST-таъсир: аҳолининг газ муаммоси ҳал этилди” 

УЙЧИ. “Наманган вилояти Уйчи тумани Боғ МФЙдан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да газ йўқлигидан чақалоқларимиз касал бўлиб шифохонага тушиб қолаётгани ҳақида мактубимиз чоп этилган эди. Мурожаатимиз ортидан Уйчи тумани ҳокимининг ўринбосари Мухторжон Бобожонов маҳалламизга келди ва масалани ҳал қилиб берди. Ҳозирда табиий газ босими бирмунча яхшиланди. Бунинг учун Озодликка ва туманимиз мутасаддиларига миннатдорлик билдирамиз”.

(Бу хабар STга 4 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ – “Ҳокимият вакиллари йўлни охиригача таъмирламай, аҳолини алдаб кетди”

ҚИЗИРИҚ. “Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани Зарбдор маҳалласи Пахтакор кўчасидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм” кўчамиз таъмирталаблиги хусусида мактубимиз чоп этилганди. Шундан кейин ҳокимият вакиллари 600 метр жойга тош тўкиб, аҳолини алдаб, “муаммо ҳал этилди” деган мазмундаги ҳужжатга имзо қўйдириб кетишди. Аҳоли мурожаатига виждонан ёндашиб, ишни якунига етказишларини талаб қиламиз”.

(Бу хабар STга 4 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Мактабнинг орқа томони ахлатхонага айланган”

АНДИЖОН. “Андижон шаҳри 5-кичик даҳадан ёзмоқдамиз. 41-мактабнинг орқа томони ахлатхонага айланган. Пул ундиришни қойиллатишади, аммо ахлат вақтида олинмаяпти...”

(Бу хабар STга 4 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Пиёдалар йўлагида дўкон қуришга қайси “доно” раҳбар рухсат берди?”

АНДИЖОН. “Андижон шаҳри Ўзбекистон кўчасидан ёзмоқдамиз. Пиёдалар йўлаги тўсилиб, дўкон қурилаётгани ҳақида мактуб йўллаган эдик. Қурилиш барибир тўхтатилмади. Қизиқ, пиёдалар йўлагини тўсишга қайси “доно” раҳбар рухсат берди экан?”

(Бу хабар STга 4 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “ИИБ раҳбарияти гавжум йўлни девор билан тўсиб ташлади”

НАМАНГАН. “Наманган шаҳридан ёзмоқдамиз. Вилоят ИИБ биносининг орқа томонидаги кўча йўли девор билан тўсиб ташланди. Неча ўн йиллардан бери аҳоли фойдаланиб келган йўлнинг ёпилишидан барча азият чекмоқда. Одамлар қўшимча масофа босиб айланма йўллардан юришга мажбур бўлмоқда. Бундан ташқари, вилоят ИИБ ўз ҳудудини кенгайтириш мақсадида айрим жойларни бузди. Маҳаллий идораларга мурожаатлар эътиборсиз қолдирилмоқда. Республика мутасаддиларидан аҳоли учун муҳим йўлни очиш беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 3 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “1-гуруҳ ногирони: аравада сайр қилгим келади, аммо лой йўлдан ўтолмайман”

ШАҲРИСАБЗ. “Мен – Шаҳзод Жумаев, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри Ғалаба МФЙдан ёзмоқдаман. 1-гуруҳ ногирониман, юра олмайман. Ободонлаштириш ва қайта қуриш ишлари сабаб уйимиз олдидаги йўл қазиб ташланди. Айниқса, ёғингарчилик пайти кўча ботқоқликка айланади. Кўчада аравада сайр қилгим келади. Аммо бу йўлдан қандай юриш мумкин?! Мутасаддилардан йўлимизни обод қилиб беришларини сўрайман”.

(Бу хабар STга 4 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

CАМАРҚАНД – “Энергетика вазирлиги ёнғинда бор-будидан айрилган оилага зарарни қоплаб берсин” (ВИДЕО)

КАТТАҚЎРҒОН. “Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридан ёзмоқдамиз. Жорий йил 25 ноябрь куни О.Мирий МФЙ, Алишер Навоий кўчаси, 22-уйда ёнғин рўй берди ва оқибатда хонадоннинг ярми ёниб кетди. Шукрки, хонадон соҳибларининг жони омон қолди. Аммо улар қиш чилласида бор-будидан айрилиб, эгнидаги юпун кийими билан қолди. Электр корхонаси чироқни қайта-қайта ёқиб ўчириши оқибатида бу каби ёнғинлар юзага келмоқда. 22-уйдаги ёнғин ҳам электр энергиясининг бирданига юқори кучланишда келиши ва электр симларнинг қизиб кетиши оқибатида рўй берган. Бизнингча, ушбу ёнғинда айбдор бўлган энергетика вазирлиги фуқарога зарарни тўлаб бериши керак”.

(Бу хабар STга 3 декабрь куни келган.)​

“Энергетика вазирлиги ёнғинда бор-будидан айрилган оилага зарарни қоплаб берсин”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:46 0:00

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Қиш совуғида ўқувчиларга коридорда дарс ўтилмоқда”

ЧИРОҚЧИ. “Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан ёзмоқдамиз. Қиш совуғида 165-мактабнинг 6-синф ўқувчиларига коридорда дарс ўтилмоқда. Бу ерда иситиш тизими йўқ”.

(Бу хабар STга 3 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ХОРАЗМ – “Дўконлар қурилиши 5 йилга кечикмоқда; ҳоким эса “бозор ишга тушган” дея ёлғон баёнот берди”

ҲАЗОРАСП. “Хоразм вилоти Ҳазорасп тумани тадбиркорлари номидан ёзмоқдамиз. 2014 йилда дўкон қурилиши учун 50 миллион сўмдан пул тўлаганмиз. Аммо беш йил ўтса-да дўконлар битказиб берилмади. Бунинг устига, бозор раҳбарияти лойиҳада белгиланмаган бўлса-да раста қурмоқда.

Битган дўконлар ҳам ҳозирданоқ сифатини йўқотиб, ахлатхонага айланмоқда. Яқинда “Халқ билан мулоқот” кўрсатувида туман ҳокимига бозор қачон ишга туширилиши ҳақида савол берилди. Ҳоким “бозор аллақачон ишга тушган, 300 га яқин дўкончи савдо қиляпти” дея киприк қоқмай ёлғон гапирди...”

(Бу хабар STга 2 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Кесилган дарахт шох-шаббалари болалар майдони ва йўлакларга ташлаб кетилди”

УЧТЕПА. “Тошкент шаҳри Учтепа тумани 11-кварталдан ёзмоқдамиз. Ҳудудимизда дарахт шохларини кесиб, болалар майдонлари ва йўлакларга ташлаб кетишди. Бир ҳафтадан бери шу аҳвол. Ҳудуд шох-шаббадан қачон тозаланади?”

(Бу хабар STга 1 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “Марказий кўчада ахлат уюлиб ётибди”

НАМАНГАН. “Наманганнинг марказий кўчасида, Чорсу даҳасида ахлат уюлиб ётибди”.

(Бу хабар STга 2 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Ўзагросервис”дан икки ойлик маошимни ололмай сарсонман”

МУБОРАК. “Мен – Сардор Холиқулов, Қашқадарё вилояти Муборак тумани Cардома маҳалласида яшайман. Маълумотим олий, вақтинча ишсизман. Шу йил февраль ойида “Ўзагросервис” АЖга республика идорасига иш учун суҳбатга чақирилдим. Ҳар бир тумандан бир киши ишга қабул қилинди. Биз билан 2 ой мавсумий иш учун шартнома имзоланди. Вазифамиз ғалла ўрадиган комбайнларга ўрнатилган GPS қурилмаларини кузатиш – диспетчерликдан иборат эди.

Июнь, июль ойлари Муборак туманида ишладим. Ишга киргунимизга қадар “Ўзагросервис” АЖ республика бошқаруви ойига 2,5 миллион сўмдан, 2 ой учун 5 миллион сўм маош ваъда қилинган эди. Аммо 10 августда берилиши керак бўлган маошни ҳалигача олмадик.

Маошимни сўраб, туманга борсам, республикага йўллайди. “Ўзагросервис” АЖ республика бошқаруви билан боғлансам, биз туманга ўтказиб берганмиз дейишади. Қисқаси, “отангга бор, онангга бор” қабилида сарсон қилишмоқда.

Кредитга уй олганман. Ҳар ой кредит тўлайман деб қарз бўлиб кетдим. Мутасаддилар “Ўзагросервис” АЖдан маошимни ундириш берсин”.

(Бу хабар STга 2 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ – “Бойсундаги бозор на санитария, на ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб беради”

БОЙСУН. “Сурхондарё вилояти Бойсун туманидан ёзмоқдамиз. Мустақиллик маҳалласида жойлашган мол бозори ўта ачинарли ҳолатда, санитария, ёнғин ва бошқа талабларга умуман жавоб бермайди. Озиқ-овқат маҳсулотлари қишда лой, ёзда эса чанг-тупроқда сотилади. Бозор раиси ва чек йиғувчилар ўта қўпол, шароитни яхшилашини сўрасак, “қўлингдан келганини қил, бозорни мен қурганман” дейди. Бозор тушуми ҳам тўлиқ кирим қилинмайди. Мутасаддилар ҳолатни ўрганиб, бозорда тартиб ўрнатади деган умиддамиз”.

(Бу хабар STга 1 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Йўловчилар автобусга чиқиш учун кўприкдан айланиб ўтишга мажбур бўлмоқда” (ВИДЕО)

ТОШКЕНТ – “Йўловчилар автобусга чиқиш учун кўприкдан айланиб ўтишга мажбур бўлмоқда”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:16 0:00

ТОШКЕНТ. “Тошкентдан ёзмоқдамиз. Қўйлиқ автобуси учун тайинли автотураргоҳ йўқ. Автобус кўприк тагидаги омонат жойда туради. Йўловчилар эса автобусга чиқиш учун кўприкдан айланиб ўтишга мажбур. Қариялар, беморлар, болали аёллар қийналиб кетди. Автобус учун қулай жойда тураргоҳ қилиб беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 1 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Мактаб директорлари таълимга алоқасиз селектор йиғилишларида ҳам қатнашишга мажбур”

ТОШКЕНТ. “Тошкент вилоятидан ёзмоқдамиз. Вилоят ҳокими Р. Холматов ҳар кунги селектор йиғилишларида мактаб директорлари иштирокини талаб қиляпти. Таълим соҳа раҳбарлари ўз йўналишига дахлдор бўлмаган масалалардаги мажлисларда ҳам қатнашиши керак экан. Беҳуда мажлисбозлик қачон тугайди?!”

(Бу хабар STга 28 ноябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “ST-таъсир: Кафе маъмурияти маҳаллага кириш-чиқиш йўлини тозалади”

АНДИЖОН. “Андижон шаҳри Бирлик МФЙдаги “Uz Kabob” кафесидан ёзмоқдамиз. ST’да бизнинг кафе маҳалла йўлини тўсиб қўйгани ҳақида мактуб чиққан эди. Йўлни тозалаб, очиб қўйдик. Айтганча, маълумот ўрнида муассасамизда 30 дан ошиқ киши рўзғор тебратишини билдирамиз...”

(Бу хабар STга 2 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ – “ST-таъсир: лойга йўлга тош ётқизилди, аммо иш ҳали якунига етганича йўқ”

МУЗРАБОТ. “Сурхондарё вилояти Музработ тумани Ҳаким ат-Термизий маҳалласи Мақсуд Шайхзода кўчасидан ёзмоқдамиз. ST’да йўл муаммоси ҳақида мактубимиз чиққан эди. Шундан кейин мутасаддилар бир машина тош келтириб, йўлнинг айрим қисмини текислашди. Аммо иш охирига етказилмади. Яна 4-5 машина тош керак бўлади. Мутасаддилар ишни якунига етказади деган умиддамиз”.

(Бу хабар STга 29 ноябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН – “ST-таъсир: ноқонуний ҳаракатда айбланган боғча мудираси устидан жиноят иши очилди”

БЕРУНИЙ. Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасига кўра, “Сиздан Телеграм”да Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги 16-сонли махсус МТМ мудирасининг ноқонуний хатти-ҳаракати хусусида ота-оналарнинг видеомурожаати эълон қилинган эди. Шундан кейин мудирага жиноят иши очилди, ҳозирда тергов олиб бориляпти”.

(Бу хабар STга 29 ноябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “ST-таъсир: сел ювиб кетган кўприкнинг зарар кўрган қисми таъмирланади” 

“Сиздан Телеграм”да Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Каприн қишлоғидаги кўприк қулаб тушиши мумкинлиги ҳақида мактуб чоп этилган эди. Ғузор тумани ҳокимлиги матбуот хизматидан ушбу ҳолат юзасидан қуйидаги жавоб хати келди:

“Мазкур ҳолат Ғузор тумани халқ қабулхонаси мудири М.Аҳмедов, мутахассис У.Лутфуллаев, туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Х.Йўлдошев, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси масъул ходими А.Алишеров, Янгикент МФЙ масъул котиби М.Чориев, маҳалла фаоллари Д.Исмоилов ва Т.Сафаровлар иштирокида ўрганиб чиқилди.

Қишлоқ аҳолиси билан суҳбатлашилганда, улар ёғингарчиликлар кўп бўлгани боис сел келиш оқибатида кўприкка яқинроқ каналнинг чап ён қирғоғига зарар етгани ва бу ҳолат кўприк қулашига олиб келиши мумкинлигини маълум қилишди.

Ишчи гуруҳ томонидан ўрганилганда, мазкур кўприкнинг юқори қисмида 50-60 метр масофа узоқликда сел кетиши учун эски йўл мавжудлиги, ушбу сел йўли тўлиб қолгани сабаб сел канал томон ҳаракатлангани, кўприкдан чамаси 100-150 метр узоқликда сел тушиб кетиши учун йўналиш борлиги аниқланди.

Тегишли ташкилотлар билан техника ёрдамида сел йўналишини ўзгартириш, тўлиб қолган эски сел йўлини очишга ва каналнинг зарар кўрган қисмини бартараф этишга келишиб олинди. Бу ҳақда фуқароларга билдирилди.

Қишлоқ аҳолиси бундай хайрли ишларни амалга оширишда қараб турмаслиги, ёрдам беришини маълум қилди”.

(Бу хабар STга 29 ноябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “ST-таъсир: мутасаддилар қишки мавсумга доир муаммоларни бартараф этди”

ПОП. “Наманган вилояти Поп тумани Пахтакор маҳалласидаги янги уйлардан ёзмоқдамиз. ST’да уйларимиз куз-қиш мавсумига тайёр эмаслиги ҳақида мактубимиз чиққан эди. Мурожаатимиз эълон қилингач, мутасаддилар келиб муаммони бартараф этишди”.

(Бу хабар STга 27 ноябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “30 йилдан буён оқаётган сувимиз ҳокимлик томонидан тўхтатилди”

ФАРҒОНА. “Фарғона тумани Чекшура қишлоғидан ёзмоқдамиз. 30 йилдан буён оқаётган сувимиз ҳокимлик томонидан тўхтатиб қўйилди. Фарғона–Чимён автомобиль йўлидаги эски сув қувури янгиланиши керак эди. Янги қувур ҳам келтирилганди. Аммо кейин йўлни текислаб, асфальт босиб кетишди. Оқибатда қанча хонадонлар сувсиз қолди. Айтганча, олинган янги қувурлар ҳам “эгаси”ни топиб кетди шекилли.

Ота-боболаримиз савоб бўлсин деб ариқ қазиб сув чиқарган бўлса, ҳозирги раҳбарлар тайёр сувни ҳам йўқ қилмоқда”.

(Бу хабар STга 28 ноябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Давомини ўқинг

ST вилоятларда

XS
SM
MD
LG