Линклар

logo-print logo-print
Ozodlik foydalanuvchilaridan olingan xabarlar
Шошилинч хабар
20 август 2019, Тошкент вақти: 06:59

ST Таъсир

ЖИЗЗАХ – “ST’да мактубим чиққач, МИБ ходимлари алимент пулини ундириб берди”

МИРЗАЧЎЛ. “Мен – Нигина Ҳалимова, Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Гагарин шаҳридан ёзмоқдаман. Яқинда “Сиздан Телеграм”да МИБ ходимлари алимент пули ундириб беришни пайсалга солаётгани ҳақида мактубим чоп этилган эди. Шундан кейин МИБ ижрочилари барча қарзларни ва июль ойи учун алиментни ундириб берди”.

(Бу хабар Озодликка 11 август куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Бошқа мавзу ва янгиликлар

CУРХОНДАРЁ – “ST’да мактуб чиққач, мактабдаги камчиликлар бартараф этилди”

ҚИЗИРИҚ. “Сурхондарё вилоят, Қизириқ туманидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да туман мактабларида ЧЁТ фани машғулотлари ўтиладиган жойлар талабга жавоб бермаслиги ҳақида мактубимиз чоп этилган эди. Муаммо ST’да ёритилгач, 17-мактабдаги камчиликлар бартараф этилди”.

(Бу хабар Озодликка 16 август куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ЖИЗЗАХ – “ST’да ёритилгач, шифохона сувараклардан тозаланди” (ВИДЕО)

Шифохона беморлари: Тараканлар ейдиган овқатимиз¸ кўрпа-тўшагимизгача босиб кетди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:08 0:00

ФОРИШ. “Жиззах вилояти Фориш туманидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да туман марказий шифохонасини сувараклар босиб кетгани ҳақида мактубимиз чоп этилган эди. Шундан кейин шифохонада ўзгаришлар бўлди. Ҳаммаёқ дезинфекцияланиб, оммавий тозалаш ишлари амалга оширилди. Ҳатто ленолиумлар алмаштирилди. Муаммони ёритгани учун Озодлик радиосига раҳмат деймиз”.

(Бу хабар Озодликка 15 август куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – “Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи таъмирталаб Тез ёрдам бўлими юзасидан жавоб хати йўллади” (ВИДЕО)

НАВОИЙ – “Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи таъмирталаб тез ёрдам бўлими юзасидан жавоб хати йўллади”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:27 0:00

“Сиздан Телеграм”да Навоий вилояти Зарафшон шаҳри Мурунтов тез ёрдам бўлими шифокорларнинг хонаси ачинарли аҳволда экани, ваъда қилинган таъмир ишлари пайсалга солинаётгани ҳақида мактуб чоп этилган эди. Зарафшон шаҳри тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Отабек Санақулов ушбу ҳолат юзасидан қуйидаги жавоб хатини йўллади:

“Навоий вилояти Зарафшон шаҳри тиббиёт бирлашмасига қарашли Мурунтоғ қишлоқ врачлик пунктидаги “тез ёрдам” шохобчаси ҳудуддаги 4503 нафар аҳолига хизмат кўрсатувчи ҚВП ҳисобланади. 2018 йил Зарафшон шаҳри ҳокимлиги бюджет маблағлари ҳисобидан (100 000 000 сўм) “Зар Умид юлдузлари” МЧЖ томонидан бинонинг том ва фасад қисмлари мукаммал таъмирдан чиқарилган.

“Тез ёрдам” шохобчаси учун алоҳида хоналар мавжуд бўлиб, жорий йил май ойида тўлиқ замонавий тарзда таъмирланган ҳамда жиҳозланган.

Танқидий видеолавҳада кўрсатилган бино эса алоҳида ёрдамчи бино сифатида қурилиши режалаштирилган бўлиб, у ерда ҳали таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Таъмирлаш ишлари тиббиёт бирлашмасининг махсус ҳисоб рақамларидаги ҳамда рағбатлантириш фонди маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда. Таъмир жорий йил сентябр ойигача тўлиқ тугатилиши режалаштирилган. Келгусида мазкур қишлоқ врачлик пунктида амалга оширилган таъмирлаш ишларининг якуни ҳақида видео ҳамда фотолавҳалар тақдим этилади”.

(Бу хабар Озодликка 15 август куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – “Соғлиқни сақлаш бошқармаси оилавий поликлиника хусусидаги танқидий лавҳага муносабат билдирди” (ВИДЕО)

“Сиздан Телеграм”да Навоий вилоят, Хатирчи туман, Қорача ҚФЙдаги оилавий поликлиника хусусида танқидий видеолавҳа эълон қилинган эди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ушбу лавҳага муносабат билдирди. Қуйида бошқарма йўллаган жавоб хати эътиборингизга ҳавола этилади.

“Навоий вилояти Хатирчи туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 32-сонли (Қорача) қишлоқ оилавий поликлиникаси 2002 йилда қурилган бўлиб, 2002-2018 йиллар давомида мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмаган. 2020 йил инвестиция давлат дастури асосида 75 қатновга мўлжалланган мавжуд бинони мукаммал таъмирлаш ҳамда 25 қатновга эга янги ва ёрдам бинолар қурилиши режалаштирилган.

2019 йил 20 июлдан бугунга қадар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига “Навоий проф сервис” МЧЖ томонидан жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат қурувчи томонидан хона деворидаги кафеллар ажратиб олинган вақтида видео тасвирга олингани, қишлоқ оилавий поликлиникаси биносида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани ҳамда бугунги кунда “Навоий проф сервис” МЧЖ томонидан жорий таъмирлаш ишлари 40 фоизга амалга оширилиб, бинонинг жорий таъмирлаш ишлари жорий йилнинг 15 августига якунланиши режалаштирилганини маълум қиламиз.

Таъмирлаш жараёнидан фотолавҳалар илова қилинади”.

(Бу хабар Озодликка 9 август куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “Мактубимиз ST’да чиққач, электр таъминоти яхшиланди”

БУЛУНҒУР. “Самарқанд вилояти Булунғур тумани Деҳқонобод МФЙ аҳли номидан ёзмоқдамиз. Маҳалламизда электр энергияси тез-тез ўчаётгани ҳақида ёзган эдик. Мактубимиз “Сиздан Телеграм”да чиққач, электр таъминоти яхши бўлиб қолди. Озодликка ташаккур билдирамиз. Электр тармоқлари корхонаси халқ ҳақида қайғураётгани рост бўлсин”.

(Бу хабар Озодликка 13 август куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “ST’да ёритилгач, ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг иш вақти аниқ белгиланди” 

АНДИЖОН. “Андижон туман ҳокимлиги ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармаси ишчилари номидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да бизни дам олиш кунисиз ишлатишаётгани, вазифамизга кирмайдиган юмушларга мажбурлашаётгани ҳақида мактубимиз чоп этилган эди. Мурожаатимиз чоп этилгач, ободонлаштириш бошқармаси ишчиларининг аниқ иш вақти белгиланди. Бунинг учун Озодликка раҳмат айтамиз. Аммо ойлик маошимиз ҳамон ўзгаришсиз қолмоқда. Мутасаддилардан ободонлаштириш тизими ишчи-ходимлари маошини ошириб беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 13 август куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Олмазор ҳокимлигидан ҳақини ололмаётган тадбиркорнинг муаммоси ҳал этилди”

Аввалроқ Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳокимлиги тадбиркорга бажарган ишлари учун ҳақ тўламагани ҳақида материал эълон қилинган эди. Ушбу ҳолат юзасидан Олмазор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди:

“Фарғона вилоятида рўйхатдан ўтган “Кеногаз махсус таъмир” МЧЖ билан “Иброҳим ота” МФЙ ўртасида 9-, 11- ва 14-уйларнинг том, фасад ва кириш қисмларини таъмирлаш бўйича 2018 йилнинг 13 июнида шартнома имзоланган. Шартноманинг умумий қиймати 360 миллион сўмни ташкил этади. 2018 йил 23 июлда “Кеногаз махсус таъмир” МЧЖга бажариладиган ишлар учун олдиндан 170 миллион сўм тўлаб берилган. Аммо шартномада назарда тутилган ишлар якунлангач, қониқарсиз деб топилган. Бундан ташқари, талаб қилинган ҳужжатлар тақдим этилмаган. Жумладан, уйларга ўрнатилган ёмғир сувининг оқиб кетиши учун мўлжалланган қувурлар чала ўрнатилган, фасад қисми сифатсиз бўялган. Уйдаги қувурлар ҳам сифатсиз ўрнатилган. Ҳолатни тасдиқловчи фотосуратлар мавжуд. Камчиликлар бартараф этилмагани боис 9-, 11- ва14 уйларда олиб борилган таъмирлаш ишлари юзасидан тузилган далолатномага буюртмачи ишни қабул қилиб олгани ҳақида имзо қўймаган.

“Кеногаз махсус таъмир” МЧЖ томонидан барча камчиликлар бартараф этилиши лозим бўлган. Камчиликлар мавжудлиги боис Тошкент шаҳар ягона буюртмачи инжиниринг компанияси томонидан ҳам ишлар қабул қилиб олинмаган. Тадбиркорнинг бажарган ишларида камчиликлар мавжудлиги боис пул маблағлари тўлиқ тўланмагани билдирилган эди.

Бугун Олмазор тумани ҳокимлиги тадбиркорга пулларини тўлаб берди”.

(Бу хабар Озодликка 12 август куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

БУХОРО – “ST’да мақола чиққач, вилоят ҳокими ўтган галги хатосини қилмади”

БУХОРО. “Бухородан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да тарихий Арк қўрғони кўнгилочар тадбирлар масканига айланиб қолгани, вилоят ҳокими Ўктам Барноев ҳам ИИБ ходимларига хизмат машиналарини шу ерда топширгани ҳақида мактубимиз чиққан эди. Шундан кейин вилоят ҳокими аввалги хатосини такрорламади. Ҳоким солиқ тизими ходимларига хизмат автоуловларини Аркда эмас, қаттиқ қўриқланадиган ҳокимлик биноси олдида топширди. Қани эди, ҳокимбува “снос” масалаларида ҳам жамоатчилик талаби билан ҳисоблашса...”

(Бу хабар Озодликка 9 август куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ – "SizdanTelegram"да чоп этилгач, сув муаммоси бартараф этилди"

ТЕРМИЗ. "SizdanTelegram каналида эълон қилинган “СУРХОНДАРЁ – “Янги қурилган уй эгаларини қийнаётган 10 та муаммони билишни истайсизми?” сарлавҳаси остида берилган маълумотда баён этилган ичимлик суви таъминотидаги муаммолар Сурхондарё вилоят “Сувоқова” ДУК томонидан тўлиқ бартараф этилди.

“Навруз” маҳалласини ичимлик суви билан таъминлаб бераётган 5 та сув иншоотлари (скважиналар)дан 1 тасида жорий йилнинг 28 июль куни сувни кўтариб берувчи 1 та насос техник сабабларга кўра яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги туфайли аҳолига сув етказиб берилишида қисман узилишлар бўлган.

Жорий йилнинг 3 август куни туман “Сувоқова” мутахассислари томонидан насос ускунасидаги носозликлар бартараф этилиб, ичимлик суви таъминоти тўлиқ кайта тикланди".

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Ахборот хизмат

(Бу хабар Озодликка 9 август куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

CАМАРҚАНД – “Ҳоким қароргоҳи яқинидаги исроф бўлаётган сув муаммоси STда ёритилгач ҳал бўлди” 

САМАРҚАНД. “Самарқанд шаҳри Беруний кўчаси пиёдалар йўлагида бир йилдан бери сув оқиб ётганини STга хабар қилгандим. Бу хабар STда чиққач, йўл ва оқиб ётган сув муаммоси ҳал этилди. Раҳмат!”

(Бу хабар Озодликка 8 август куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Китобга пул йўқлиги учун йиғлаган қизга ҳокимият ва саҳоватпеша одамлар ёрдам берди

Китобга пул йўқлиги учун йиғлаган қизга ҳокимият ва саҳоватпеша одамлар ёрдам берди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:53 0:00

ТОШКЕНТ – “ST’да мактубимиз чиққач, ҳокимият ходимлари уйғонди”

УЧТЕПА. “Тошкент шаҳри Учтепа туманидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да кўп қаватли уй муаммолари ҳақида мактубимиз чиққан эди. Шундан кейин ҳокимият ходимлари уйғонди. “Дом”имизга келиб аҳоли билан биргаликда камчиликларни ўз кўзлари билан кўришди. Болалар майдончасига иккита арғимчоқ олиб келишди. Тез кунда чиқинди контейнерлари ўрнатиш ва подъезд ҳамда “дом” пештоқини таъмирлашга ваъда беришди...”

(Бу хабар Озодликка 7 август куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “ST’да шикоятимиз чоп этилгач, уйларни бузиш расман тўхтатилди” (ВИДЕО)

ТОШКЕНТ – “Уйбузар раҳбарлар ҳатто Олий Мажлис депутати талабига ҳам қулоқ солмаяпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:21 0:00

ЯНГИЙЎЛ. “Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри Мезон маҳалласи Самарқанд кўчасидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да уйларимиз ноқонуний бузилаётгани ҳақида мактубимиз чоп этилган эди. Мактуб чиққач, “снос” расман бекор қилинди. Янгийўлга вазир ўринбосари келди. Бузиш бекор бўлганини маълум қилди. Шаҳар ҳокими 7 август санаси билан расмий хат берди. Унда 113- ва 115-уйлар бузилмаслиги маълум қилинган. Муаммомизни тезкорлик билан ёритганингиз учун сизларга раҳмат деймиз”.

(Бу хабар Озодликка 8 август куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “ST таъсири: бозор ёпилмайдиган, дўкон бузилмайдиган бўлди”

ЯККАБОҒ. “Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да мактубимиз чоп этилгач, биз тадбиркорларнинг юзимиз ёруғ бўлди. Туман солиқ идораси ходимлари ҳар бир дўконга кириб, “Бозор ёпилмайди, энди бемалол товар олиб келиб сотаверинглар” деб чиқди.

Бозор дўкон эгалари рози бўлсагина бузилар экан. “Энди тадбиркорларга ҳеч ким тегмайди, кўнгилни тўқ қилиб ишлайверинглар” дейишди. Ишқилиб, бу вақтинчалик спектакль бўлмасин! Муаммоларимизни кўтариб чиққани учун Озодликка миннатдорлик билдирамиз”.

(Бу хабар Озодликка 7 август куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “ST’да ёритилган шифохона таъмирланиб фойдаланишга топширилди”

“Cиздан Телеграм”да Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 2-сонли Кўкдала шифохонаси Тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси Аширали Бердиевнинг мактуби чоп этилган эди. Чироқчи тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ушбу мактубга жавоб бериб, шифохона таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилганини маълум қилди. Қуйида ҳокимлик йўллаган маълумотлар чоп этилмоқда.

“Чироқчи тумани марказидан қарийб 45-50 километр олисдаги аҳоли истиқомат қилаётган ҳудудларда фуқароларнинг сифатли тиббий хизматга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида тиббиёт муассасалари бунёд этилмоқда ҳамда қайта реконструкция қилинмоқда. Ана шундай хайрли ишлардан бири сифатида Кўкдала қўрғонидаги кўп тармоқли шифохонанинг қайта реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилганини мисол келтириш мумкин.

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохонанинг барча бўлимлари замонавий қиёфага кирди. Бино атрофи ободонлаштирилиб, яшил ҳудудлар барпо этилди. Барча бўлимлар жаҳон тиббиётининг сўнгги ютуқлари асосида янги тиббий диагностика воситалари, жиҳозлар билан таъминланди. Замонавий УТТ, ЭКГ, рентген, лапароскопик воситалар, физиотерапия муолажаларини ўтказишда қўлланадиган тиббий асбоб-ускуналар бунга мисолдир.

Ушбу тиббиёт муассасасининг қурилиш-реконструкция ишлари учун 5 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ ажратилган эди. “Олим ўғли Жасур” хусусий фирмаси қурувчилари томонидан қисқа фурсатда капитал таъмирдан чиқарилган тиббиёт муассасасининг фойдаланишга топширилгани кўкдалаликларга қувонч бағишлади. Бундан 4-5 йил олдин кўкдалаликлар саломатлигидан азият чекиб қўшни туманлар, вилоятлар шифохоналарига мурожаат этарди. Ушбу шифохонанинг реконструкция қилиниб, сўнгги тиббий воситалар билан жиҳозлангани Кўкдала қўрғони фуқароларининг оғирини енгил қилди. Кўкдала, Аҳмад Яссавий ва Файзулла Хўжаев ҳудудларида истиқомат қилаётган 115 мингдан ошиқ аҳолига хизмат кўрсатувчи кўп тармоқли шифохона 95 ўринга ихтисослаштирлган. Шунингдек, 20 ўринли шошилинч тез ёрдам бўлими ташкил этилган. Шифохонага мурожаат этган бемор муассасанинг ўзида малакали шифокорлар кўригидан ўтиб, саломатлигини тиклаши учун қулайликлар яратилган”.

(Бу хабар Озодликка 7 август куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН – “ST’да мактуб чиққач, маҳалла икки кунда ахлатдан тозаланди”

ТЎРТКЎЛ. “Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани Ибн Сино маҳалласидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”га маҳалладаги ахлат масаласида мактуб йўллаган эдик. Мактуб чиққач, икки кун мобайнида ахлатларни тозалаб олишди. Бунинг учун раҳмат деймиз. Яна бир маслаҳат. Шу йўлак асфальтланиб, кўп қаватли уй олди ободонлаштирилмас экан, барибир ахлат кўпаяверади. Мутасадди ташкилотлардан бунга ечим топишларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 2 август куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Мактубимиз ST’да чиққач, бузиш ишлари вақтинча бўлса-да тўхтатилди” (ВИДЕО)

ТОШКЕНТ – “Уйбузар раҳбарлар ҳатто Олий Мажлис депутати талабига ҳам қулоқ солмаяпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:21 0:00

ЯНГИЙЎЛ. “Тошкент вилояти Янгийўл шаҳридан ёзмоқдамиз. Яқинда “Сиздан Телеграм”да шаҳримиздаги икки қаватли уйлар бузилаётгани, аммо мулк эгалари тураржой билан таъминланмаётгани ҳақида мактубимиз чоп этилган эди. Мактубимиз чиққач, бузиш ишлари вақтинча бўлса-да тўхтатилди. Тошкентдан вакил келди ва уйларимиз ҳозирча бузилмаслигини маълум қилди. Аввал тураржой қуриш ва бизни ўша ерга кўчиришга ваъда беришди. Уйлар бузилади, аммо аввал мулк эгалари тураржой билан таъминланар экан. Очиғи, ҳоким ваъдасида турадими-йўқми, билмаймиз. Нима бўлганда ҳам муаммони ёритганингиз ва кўмак берганингиз учун раҳмат!”

(Бу хабар Озодликка 26 июль куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “ST’даги танқид ортидан банк бошқарувчиси ишдан олинди”

ЯККАБОҒ. “Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан ёзмоқдаман. “Сиздан Телеграм”да Ёшлар иттифоқи кредитини олиш учун 3 ойдан буён “Халқ банки”га қатнаб сарсон бўлиб юрганимиз ҳақида мактубимиз чиққан эди. Шундан кейин кўп йиллардан бери “Халқ банки” тумани филиалига раҳбарлик қилиб келаётган бошқарувчи ишдан олинди. Янги раҳбарият банк хизматларини яхшилаши, мижозларга қулай имкониятлар яратиши лозим”.

(Бу хабар Озодликка 18 июль куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “ST’да мактубимиз чоп этилгач, банк муаммони ҳал қилиб берди”

НАМАНГАН. “Наманган туманидан ёзмоқдаман. Банк кредит ажратишни бир неча ойдан бери пайсалга солаётгани ҳақида мурожаат йўллаган эдим. Мактуб чиққач, банк ходимлари масалани ижобий ҳал қилди. Мактубимизни чоп этганингиз учун раҳмат!”

(Бу хабар Озодликка 17 июль куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Мактубимиз ST’да чиққач, маҳалла ахлатдан тозаланди”

ТОШКЕНТ. “Тошкентдан ёзмоқдамиз. Қорасарой ва Нурафшон кўчалари чорраҳасида янги қурилган кўп қаватли уй атрофи санитария талабларига жавоб бермаcлиги ҳақида мактуб йўллаган эдик. Мактубимиз “Cиздан Телеграм”да чиққач, ҳудуд тозаланди, маиший чиқинди ташланадиган идиш қўйилди”.

(Бу хабар Озодликка 16 июль куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “Мурожаатимиз ST’да чиққач, уйимиз таъмирлана бошлади”

САМАРҚАНД. “Самарқанд шаҳри Тараққиёт маҳалласидаги 41-уйдан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”га кўп қаватли уйимиз ўта ачинарли аҳволда экани ҳақида мактуб йўллаган эдик. Мурожаатимиз чиққач, масъуллар уйимизни таъмирламоқда. Озодликка муаммони кўтариб чиққани учун раҳмат. Халқ ҳақингизга дуо қилмоқда”.

(Бу хабар Озодликка 14 июль куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “Маҳалла раислари солиқ йиғишга мажбурланаётгани ҳақидаги мактубга расмий жавоб берилди”

“Сиздан Телеграм”да Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги маҳалла раислари солиқ ва ҳарбий хизмат бадали йиғишга мажбурланаётгани ҳақида мактуб чоп этилган эди.

Тойлоқ тумани “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси А.Искандаров ушбу ҳолат юзасидан жавоб йўллади. Қуйида ушбу жавоб хати эътиборингизга ҳавола этилмоқда:

“Маҳалла раислари солиқ ва ҳарбий хизмат бадали йиғишга мажбурланмоқда” сарлавҳаси остида “Сиздан Телеграм” тармоғида тарқатилган хабар бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ҳақиқатан, МФЙ раисларига солиқ ходимлари фуқаролардан мол-мулк ва ер солиғи тушумига амалий кўмак бериш, аҳоли ўртасида солиқ тушуми бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш, бироқ маблағ теримига умуман аралашмаслик, бу ишни солиқ ходимлари ўзлари ҳисоб-китоб қилишлари юзасидан тегишли кўрсатмалар берилган.

Сабаби, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддасида “Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурдирлар” деб кўрсатиб ўтилган.

Шу сабабли, МФЙ раисларига қонунни бузмаган ҳолда аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда фаоллик кўрсатишлари ва шу асосда маҳаллий бюджет тушумлари режалари ортиғи билан бажарилган тақдирда туман ҳокими томонидан жойлардаги муаммоларни, хусусан, ички йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви муаммоларини ҳал этиш, электр энергиясининг узлуксизлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий соҳалардаги камчиликларни бартараф этишга сарфланиши режалаштирилмоқда.

Бу эса МФЙлар учун жойлардаги аҳоли талаб-истаклари, мурожаатларини ҳал этишда асосий омиллардан ҳисобланади.

Хабардаги “ҳарбий хизмат бадали йиғишга мажбурлашмоқда” деган эътироз ҳам мутлақо асоссиз бўлиб, ҳар бир МФЙ туман мудофаа бўлими билан ҳамкорликда шартнома асосида 1 ойлик ҳарбий хизматни ўташ учун МФЙ ҳудудидан ихтиёрий равишда фуқаролар розилиги асосида рўйхат шакллантирилган ва ҳарбий хизмат бадали тўловини амалга ошириш йил бошида тушунтирилган.

Лекин, ярим йиллик тўлов миқдори таҳлил қилинганда 50 фоизга яқин шартнома қилганлар тўловни ўз вақтида амалга оширмагани аниқланган.

Шу сабабли, туман мудофаа бўлими ходимлари билан бирга МФЙ раислари ҳар бир МФЙ тавсия этилган фуқаролар билан суҳбатлашиб, тегишли ҳужжатларни тайёрлаб, банклардан имтиёзли кредит расмийлаштириш бўйича мудофаа бўлими билан бирга тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш тавсия этилган.

Йиғилишлар масаласи бўйича. Туманда бор-йўғи 2 маротаба йиғилиш кеч соат 18 00-19 00 ларда ўтказилган, холос.

Ҳақиқатда аппарат ходимлари томонидан хабарнома ва маълумотномалар МФЙ кесимида электрон шаклда барча МФЙларга юборилган.

Лекин бирон бир раис ёки масъул котиб кечаси соат 23 00-24 00 ларда чақирилмаган ва уларга тазйиқ ўтказиб, аризаси олинган эмас.

А.Исканаров,

Тойлоқ тумани “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси”.

(Бу хабар Озодликка 26 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН - STга мурожаат қилгач, кўчамизни бир отряд ишчилар тозалаб кетди

АНДИЖОН. “Андижон шаҳридаги 7-қаватли намунали уйдан ёзмоқдамиз. Бироз аввал уй ўнгидаги ахлатхонамиздан чиқинди вақтида олиб кетилмаётгани ҳақида шикоят қилгандик. 16 июнь куни ST каналида мурожаатимиз чоп этилганидан сўнг ҳаммаси ҳал бўлди. Бир отряд ишчилар келиб ҳаммасини тозалаб қўйди.

(Бу хабар Озодликка 17 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ – “ST’да мактубимиз чиққач, иш ҳақимиз ундириб берилди”

ҚУМҚЎРҒОН. “Мен – Баҳром Абиров, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидан ёзмоқдаман. Аввалроқ “Сиздан Телеграм”да мактуб йўллаб, бизни ишга ёллаган шахс иш ҳақимизни бермай қочиб юргани ҳақида маълум қилган эдик. Мактубимиз чиққач, иш ҳақимиз ундириб берилди”.

(Бу хабар Озодликка 12 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Давомини ўқинг

ST вилоятларда

XS
SM
MD
LG