Линклар

Шошилинч хабар
18 сентябр 2021, Тошкент вақти: 02:31

Sizdan Telegram

ST-таъсир: “Носоз светофор ўрнига янгиси ўрнатилди”

ЯККАБОҒ. “Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани марказида, ҳокимлик биноси олдидаги эски носоз светофор автоҳалокатларга сабаб бўлиб келаётганди. Бу ҳақда туман блогерлари ёзди, аммо натижа бўлмади. Носоз светофор ҳақида ST’да мурожаатимиз чиққач, бир ҳафта ичида янги, замонавий светофор ўрнатилди. Туман масъулларига ва Озодлик радиосига раҳмат айтамиз”.

(Бу хабар STга 29 август куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Бошқа мавзу ва янгиликлар

ҚАШҚАДАРЁ – “Туғруқхона врачлари ўз вазифасига масъулият билан ёндашмади...”

ҚАРШИ. “Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри марказий туғруқхонаси врачлари ўз вазифасига масъулият билан ёндашмади. Рафиқамнинг аҳволи оғирлашиб, уни туғруқхонага олиб бордик. Эрталаб соат 9-10 борганимизга қарамай, 12 лардан ўтиб қабул қилишди. Соат кечки 6-7 ларда аҳволи оғирлашиб қолди. Врач туғруқ залига олиб ўтди. Қон келишига қарамай, операция қилмасдан навбатчи врачга топшириб кетди. Қайта-қайта сўровимизга қарамасдан, навбатчи врач ҳам операцияни кечиктирди. Тонгги соат 3 яримларда операцияга олиб кирди. Операциядан чиққач эса, бола кўп қон ютгани, яшамаслигини айтди. Она шунча вақт ҳомиласини қорнида кўтариб шифокорлардан нажот истаб келса-ю, ишга масъулиятсизлик қилишадими?”

(Бу хабар STга 12 сентября куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

СИРДАРЁ вил. – “Бузилган уйларимиз ўрнига берилган ҳудудда газ ҳам йўқ, электр ҳам...” (ВИДЕО)

СИРДАРЁ вил. – “Электр тармоқлари раҳбарига 5 августдан иш бошлаш топширилган эди, аммо…”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:49 0:00

ГУЛИСТОН. “Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри 19-квартал 2-ҳудудда яшаймиз. Ушбу янги участкалар марказдаги уйларимиз бузилиши эвазига берилган. Ҳудудимиз “Обод маҳалла” дастурига тушган, аммо белгиланган ишлар тўлиқ қилинмади. Мурожаатларимиздан кейин ички кўчаларимизнинг 60 фоизи таъмирланди. 7 км электр линияси ва 3 трансформатордан ҳали дарак йўқ. Ваҳоланки, шаҳар ҳокими электр тармоқлари раҳбарига 5 августдан иш бошлаш ҳақида топшириқ берган эди. Газ ҳам йўқ. Аҳолини қийнаётган масалалар қисқа муддатда ҳал этилади, деган умиддамиз”.

(Бу хабар STга 12 сентября куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

БУХОРО вил. – “Маҳалла ҳам, туман ҳокимлиги ҳам ногирондан хабар олмади”

ҚОРОВУЛБОЗОР. “Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидан мурожаат қиляпман. Муҳтарам Президентимиз ногиронларга ёрдам пули ва бошқа рағбатлар ажратмоқда. Аммо туманимизда давлат раҳбари ажратган рағбат тўғри тақсимланмаяпти. Мустақиллик байрамимиз ўтди, аммо маҳалла ҳам, ҳокимлик ҳам ногирондан хабар олмади. Туман ҳокимлигига ёрдамга ва далдага муҳтож ногиронларга кўмак кўрсатиш зарурлигини эслатиб қўймоқчимиз...”

(Бу хабар STга 16 сентября куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

НАВОИЙ вил. – “4 фарзандим билан таъмирталаб уйда яшаяпмиз” (ВИДЕО)

КОНИМЕХ. “Мен – Насиба Шукурова, Навоий вилояти Конимех тумани Шўркўл МФЙдан ёзмоқдаман. Ёлғиз онаман. 4 та ёш фарзандим бор - каттаси 11 ёш, кичиги 2 ёш. Мактабда ишлайман. Ойлигим рўзғордан ортмайди. Уйим жуда таъмирталаб аҳволда, том қисмида шифер ҳам йўқ. Бир неча йилдан буён ёғингарчилик вақтида ёмғирнинг остида ўтирамиз. Бу йил хам сув ўтса, уйим йиқилади. Ўзим темир дафтарга киритилганман, лекин ёрдам беришмаяпти. Ҳурматли Юртбошимиз биз каби ёлғиз оналарга ғамхўрлик қиляптилар. Бизга ҳам амалий кўмак беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 1 сентября куни келган)​

НАВОИЙ вил. – “4 фарзандим билан таъмирталаб уйда яшаяпмиз”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:09 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

CАМАРҚАНД вил. – “Аҳоли сув олиб келиш учун ҳаётини хавфга қўйиб катта магистрал йўлни кесиб ўтяпти”

ПАХТАЧИ. “Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Қайнарбулоқ МФЙ Қайишфуруш қишлоғимиз халқаро М-37 транспорт йўли бўйида жойлашган. Туман сувоқова бўлими ходимлари сабаб аҳоли ичимлик сувсиз қолди. Сув қувурининг тешилган жойини алмаштириш ўрнига сув келадиган томонига ёғоч қоқиб қўйишибди.

Аҳоли, ёш болалар, аёллар сув олиб келиш учун ҳаётини хавфга қўйиб катта магистрал йўлни 1 кунда 5-10 мартагача кесиб ўтишга мажбур бўляпти. Сув муаммосини ҳал қилиб беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 1 сентября куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН вил. – “Хайрли ташаббуслар кўзбўямачиликка айланиб кетмасин!”

АСАКА. “Андижондан мурожаат қиляпман. Асакадаги мактаблардан бирида илмий бўлим мудири бўлиб ишлайман. 13 сeнтябрь куни мактаб дирeкторлари билан Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Zoom йиғилиши ўтказди. Унда “Бир миллион дастурчи” лойиҳасида қатнашаётган ўқувчилар сонини кўпайтириш топширилди. Албатта, бу яхши лойиҳа, чунки ёшларимиз орасида малакали дастурчилар кўпайса, жамиятга ҳам катта фойда бўлади. Лекин айрим ҳудудларда информатика ўқитувчилари ўқувчилар номидан сайтга кириб, рўйхатдан ўтмоқдалар. Ахир, бу кўзбўямачилик эмасми?

“Оналар мактаби”, “Маънавият нонуштаси”, “Мутолаа соати”, “Маънавият соати” каби яхши ниятда бошланган ташаббуслар ҳам гоҳида ўқитувчиларга қўшимча вазифалар юкланишига сабаб бўлмоқда. Масалан, ўқитувчилар ўқувчиларнинг оналарини ялиниб дарсга чақиришига тўғри келмоқда. Тан олиш керакки, бир ойда бир ота-оналар мажлисига зўрға келадиган оналарнинг бунақа расмиятчиликка вақти ҳам, тоқати ҳам йўқ. Мен “Фаросатли раҳбарлар”, “Таълимни тушунадиган директорлар”, “Меҳнат кодексини ҳурмат қилувчи ХТБ ходимлари” деган мактабларни ҳам очишни таклиф қилган бўлардим. Таълим жамият тараққиёти учун муҳим соҳа эканини ҳамиша ёдда тутайлик”.

(Бу хабар STга 14 сентября куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ФАРҒОНА вил. – “Кузги экинларни эколмаяпмиз, сабаби – сувсизлик…”

ҚЎШТЕПА. “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Эшонгузар МФЙ ҳудудидаги Саодат, Эътироф ва тахта бозори ортидаги кўчалар ариқларида бир ойдан бери сув йўқ. Экинларимиз сувсизликдан қуримоқда. Мевалар пишмай тўкилмоқда. Кузги экинларни ҳам эколмаяпмиз. Суриштирсак, Жанубий Фарғона каналида сув йўқ, дейишди. Мутасаддилардан амалий ёрдам сўраймиз”.

(Бу хабар STга 14 сентября куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ҚАШҚАДАРЁ – Мажбурий меҳнат: "Ўқитувчи бетон тешди, бошқаси аравага ортди”

НИШОН. “Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги 6-мактаб ўқитувчилари мактаб ҳудудида мажбурий меҳнатга жалб қилинди. Математика ўқитувчиси перфоратор билан бетон тешди, ёшлар етакчиси бетонни олишга ёрдам берди. Бошқаси аравага ортди. Вилоятимиз ҳокими З. Мирзаев август ойида вилоятда мажбурий меҳнатга йўл қўйган раҳбарни – хоҳ у тиббиётда бўлсин, хоҳ таълим тизимида – шахсан ўзи ишдан олишини айтган эди. 6-мактабдаги ҳолат ҳам ўрганилади, деган умиддамиз”.

(Бу хабар STга 9 сентября куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН вил. – “Маҳалламиз "Обод маҳалла" дастурига кирган, лекин маҳалла раиси шарт қўйяпти...”

ОЛТИНКЎЛ. “Андижон вилояти Олтинкўл тумани Сафаробод МФЙ Орзу кўчасидан мурожаат қиляпмиз. Бу йил бизнинг маҳалла “Обод маҳалла” дастурига киритилган эди. Лекин шунга қарамай, маҳалла раиси бизнинг кўча аҳлига сув кранини ўзингиз тортиб келсангиз, кўчангизни асфальт қилиб бераман, деб шарт қўйди. Маҳалламиз раиси – депутат. Маҳалла аҳлига кўмак бериш йўлларини қидирса бўларди”.

(Бу хабар STга 8 сентября куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ТОШКЕНТ – “Ҳолбуки, қизлар ХТВ қўйган талабларга мос кийинган эди”

ЯШНОБОД. “Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 307-мактаб директори 4 ўқувчи қизни рўмоли учун мактабдан ҳайдаб юборди. Эртага рўмолсиз, калта юбкада келсангиз мактабга киргизамиз, дебди. Ҳолбуки, ўқув йили бошланишида Халқ таълими вазири ўқувчи қизлар рўмол ва миллий либосда келиши мумкинлиги ҳақида маълум қилган эди. Қизлар ҳам ХТВ қўйган талабларга мос кийинган эди. Ҳолатга масъуллар эътибор қаратишларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 9 сентября куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ФАРҒОНА вил. – “Автотураргоҳ учун жой ажратилиб, ноқонуний савдога барҳам берилса бас...”

“Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳридан мурожаат йўллаяпмиз. Тадбиркор умид билан савдо мажмуаси қурди ва ишга туширди. Аммо мажмуага автотураргоҳ ажратилмади. Автотураргоҳга мўлжалланган жойда эса одамлар ноқонуний савдо қилмоқда. Негадир бозор раҳбари ҳам, маҳаллий масъуллар ҳам бу ҳолатга эътибор бермаяпти. Ҳурматли Юртбошимиз тадбиркорларга катта имкониятлар яратиб беряптилар. Бизга ҳам амалий кўмак берилади деган умиддамиз. Шунча меҳнат ва харажат қилган ишбилармон касод бўлиб қолмасин”.

(Бу хабар STга 7 сентября куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

СУРХОНДАРЁ – “Мактаб пардаси учун йиғим, мажбурий меҳнат...”

ДЕНОВ. “Сурхондарё вилояти Денов туманидаги 15-умумтаълим мактаби ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилинмоқда. Мактаб раҳбари мажбурий меҳнат тақиқланганини унутиб қўйганми? Мактаб боғларидаги манзарали дарахтлар ҳам ўтин қилиб олиб кетилди. Мактабга парда қилиш учун эса, ўқитувчилардан 40 минг сўмдан пул йиғиляпти. Тамагирлик ҳолати ҳақида ҳозирча ёзмадик. Муҳтарам Президентимиз нима деяптилар-у, буларнинг хатти-ҳаракатини кўринг! Таълим соҳаси масъуллари бу ҳолатга эътибор қаратади, деган умиддамиз”.

(Бу хабар STга 7 сентября куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

САМАРҚАНД вил. – “Трансформатор ўрнатилиши 2 йилдан буён кечиктирилмоқда”

УРГУТ. “Самарқанд вилояти Ургут тумани Халқобод қишлоғидан мурожаат қиляпмиз. Трансформатор ўрнатилиши 2 йилдан буён сабабсиз кечиктирилмоқда. Ток кучланиш жуда паст. Аҳоли қийналмоқда. Ҳурматли Президентимиз халқни рози қилиш кераклигини кўп гапирадилар. Аммо туманимиз масъуллари негадир мурожаатларимизга бефарқлик қиляпти. Бу гал амалий ҳаракат қилишади, деган умиддамиз”.

(Бу хабар STга 5 сентябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ФАРҒОНА вил. – “Бу ерда радар ўрнатилмаса бўлмайди”

ҚЎШТЕПА. “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Янгиариқ МФЙ Янги авлод кўчасидан мурожаат қиляпмиз. “Янгиариқ азизлари” қабристони йўлида машиналар жуда тез ҳаракатланиши оқибатида авариялар кўп рўй бермоқда. Масалан, 2 нафар ёш бола ва бир нафар катта одам автоҳалокат туфайли вафот этди. Болалар юриши учун тротуар бор, лекин маҳалла раиси пиёдалар йўлагида дўкон қуришга рухсат берворган. Ушбу ҳудудга радар ўрнатишлари ва пиёдалар йўлагини очиб қўйишларини сўраймиз. Бегуноҳ инсонлар жабр кўрмасин”.

(Бу хабар STга 5 сентябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ТОШКЕНТ вил. – Бева аёл: “МФЙ мени темир дафтардан чиқариб юборди...”

БЎКА. “Мен – Азиза Носиржонова, Тошкент вилояти Бўка тумани Маданият маҳалласида яшайман. Бева аёлман, уч нафар вояга етмаган фарзандим бор. МФЙ менга айтмасдан темир дафтар рўйхатидан чиқарворибди.

Икки ярим йилдан буён фарзандларимни ўзим катта қиляпман. Уйим таъмирталаб аҳволда, ювиниш хонаси, ҳаммом йўқ, ҳожатхона талабга жавоб бермайди. Ўзим ишсизман. Мутахассислигим эколог-лаборант. Туман ҳокимимиз ва аёллар кенгаши раҳбарига кўп марта мурожаат қилганман, лекин фойдаси бўлмади. Президентимиз бола бошига мактаб формаси учун 500 минг сўмдан ёрдам пули берилади деган эдилар. Аммо мени темир дафтардан чиқариб беришмади. Амалий ёрдам кутиб қоламан”.

(Бу хабар STга 5 сентябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

САМАРҚАНД вил. – “Уйларимиз ноқонуний бўлса, жазолашсин, аммо фарзандларимиз жабр кўрмасин!”

ПАЙАРИҚ. “Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Тараққиёт МФЙ Қоракесак қишлоғидан мурожаат қилмоқдамиз. Уйларимизга кириш-чиқиш учун йўл йўқ. Чиқиш учун кимнингдир томорқасидан ўтиш керак. Бу эса, томорқа эгаларига ёқмайди. Шу сабабдан можаролар келиб чиқмоқда. Маҳалла ва туман ҳокимлиги ёрдам бермаяпти. Уйларимиз ноқонуний бўлса, нега шу пайтгача айтилмаган? Уй қуриш осон бўлмаган, биз айбдор бўлсак, жазолашсин, аммо фарзандларимиз жабр кўрмасин. Шу масалада ҳурматли Президентимиздан амалий ёрдам сўраймиз”.

(Бу хабар STга 29 август куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН вил. – “Экинларимиз сувсизликдан нобуд бўлмасин!”

БЎСТОН. “Андижон вилояти Бўстон туманидан мурожаат қиляпмиз. Шодмонов ва Янги ҳаёт массивларига сув берувчи катта ариқ мана, 20 кундирки, сувсиз қуриб ётибди. Ҳудуддаги мош, макка, сабзи экинлари сувсизликдан нобуд бўлмоқда. Сув таъминоти соҳасининг айрим масъуллари совға-саломсиз сув бермайман, дея тамагирлик йўлига ўтган. Юзлаб гектар ерда деҳқонлар катта харажат ва меҳнат билан эккан экинлари сувсизликда қуримасин!. Мутасаддилардан сув муаммосини ҳал қилиб беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 6 сентябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН вил. – “Газ идораси ҳайдовчилари сарсон бўлмоқда"

“Ҳудудгаз Андижон” бошқармаси раҳбари буйруғи сабаб 23 августдан бери барча туман СУГ бўлими ҳайдовчилари сарсон бўлмоқда. Чунки ҳайдовчилар ўз туманидан бошқа туманларга сафарбар (ротация) қилиб юборилди. Иш жойим уйимдан 60 километр узоқда, ишга бориб қайтгунимча 120 км босяпман, шахсий машинам йўқ. Ҳар куни 35-40 минг сўм йўлкира қиламан. Маошим йўлкира билан тушликка кетадими? Баъзида дам олиш кунлари ҳам ишга чиқаришади. Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович ва соҳамиз раҳбарларидан ёрдам кутиб қоламиз. Биз Президентимизга ишонамиз”.

(Бу хабар STга 6 сентябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ХОРАЗМ: “Ҳолатни меҳнат инспекцияси назоратга олса бўларди”

УРГАНЧ. “Хоразм вилояти Урганч туманидан мурожаат қиляпмиз. Туман ҳокими корхона ва ташкилот ходимларига Урганч–Хива йўлини ободонлаштиришга топшириқ берди. Бу ахир, мажбурий меҳнат-ку!. Қолаверса, ҳудудларни обод қилиш ободонлаштириш бўлими ходимлари вазифаси эмасми? Ҳолатни республика меҳнат инспекцияси назоратга олади, деган умиддамиз”.

(Бу хабар STга 6 сентябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

НАВОИЙ вил. – “Иссиқхоналар сифатсиз чиқди – қурувчи фирма лойиҳада белгиланган материални ишлатмаган”

НАВБАҲОР. “Навоий вилояти Навбаҳор туманидан мурожаат қиляпмиз. Январь ойида Қушқочди маҳалласида иссиқхоналар топширилиши керак эди. Аммо қурувчи фирма лойиҳада белгиланган материал ўрнига сифатсизроғини ишлатгани сабабли айрим иссиқхоналар бир марталик қорда йиқилди. Шундан сўнг банк ходимлари ҳамда қурувчи фирма вакили келиб, қайтадан сифатли қуриб топширамиз дейишди. Аммо 9 ойки ҳали ҳам қуриб топширилмади. Бу орада биз, тадбиркорлар сарфлаган пулимизга куйяпмиз. Қолаверса, давлатимиз ажратган маблағ нотўғри сарфланмоқда. Ваколатли идоралар иссиқхоналар ҳолатини ўрганиб чиқишини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 30 август куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ЖИЗЗАХ вил. – “Маҳаллада лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган ишлар тўлиқ бажарилдими?”

ФОРИШ. “Жиззах вилоят Фориш тумани Гараша МФЙдан мурожаат қилмоқдамиз. Гараша МФЙ 2-сектор, туман прокурори сектори ҳисобланади. Қишлоғимизнинг долзарб муаммоси бу – йўл. Йил бошида йўл таъмирини бошлаб, чала қолдириб кетишди. Ҳолбуки, 2021 йил “Обод маҳалла” дастурига киритилган. Аммо лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган ишлар тўлиқ бажарилмади. Мехаям қишлоғи йўли (2-3 км) ва кўприкчалар таъмирланди, Гараша МФЙ марказидан Самарқанд вилоятига туташувчи 8 км йўл ҳали-ҳанузгача абгор ҳолда. Айрим маиший хизмат бинолари фуқаролар шахсий маблағи ҳисобидан қурилмоқда. Ахир, давлатимиз маблағ ажратмоқда-ку!. Бу ҳол муҳтарам Президентимизнинг халқни рози қилиш сиёсатига тўғри келмайди. Юқори ташкилотлар текширув ўтказишларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 31 август куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

НАВОИЙ вил. – “Кам таъминланганларга аталган товуқларнинг айримлари ўлиб қолди”

ЗАРАФШОН. “Навоий вилояти Зарафшон шаҳридан мактуб йўллаяпмиз. "Аёллар дафтари"га киритилган камбағал аёллар учун Кармана туманида жойлашган “Karmana Golden Eggs” фирмасидан 2000 дона товуқ олиб келинди. Эсиз товуқлар, 350 таси ўлиб қолибди. Бунинг товонини ким тўлайди? Қолаверса, тирик жониворни ўлдириш увол-ку!. Ўлик товуқларни камбағалларга имзолатиб беришмоқчи. Аёлларга берилган тирик товуқлар ичида ҳам касали бор экан, ўлиш давом этяпти. Кам таъминланган оилалар учун давлатимиз маблағ ажратган. Шу пулга товуқлар сотиб олинган. Маҳаллий масъуллар виждонан ишлаб, кам таъминланганларга ҳақини тўлиқ беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 1 сентябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ХОРАЗМ – “Уйларимизни ободонлаштирдик, лекин асфальтдан дарак йўқ”

УРГАНЧ. “Хоразм вилояти Урганч шаҳридан мурожаат қилмоқдамиз. 34-сон маҳалла “Обод маҳалла” дастурига киритилди, лекин негадир кўчаларимиз обод қилинмади. Яқинда мактаб бошланади, йўлларимиз эса ачинарли аҳволда. Шаҳар ҳокими уйларингни ободонлаштиринглар, кейин кўчаларингни асфальт қилиб бераман, деганди. Уйларимизни ободонлаштирдик, лекин асфальтдан дарак йўқ. Ҳурматли Президентимиз ҳар бир маҳаллага пул ажратмоқдалар. Хўш, нега маҳаллий масъуллар маҳалламиздаги ишни чала қолдирди?”

(Бу хабар STга 25 август куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ФАРҒОНА вил. – “Маҳалла аҳли номидан табиий газ таъминотини тиклашларини сўраймиз” (ВИДЕО)

Иллюстратив сурат

ТОШЛОҚ. “Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Заркент МФЙдан мурожаат қиляпмиз. Маҳалламиз 10 йилча олдин табиий газдан узилган. Шу сабаб йилнинг совуқ ойларида аҳоли қийналмоқда. Уйларни иситиш учун тезак ҳам ёқяпмиз. Табиий газ таъминотини тиклашларини сўраб турли идораларга мурожаат қилдик, аммо натижа бўлмади.

Яна бир масала. Ҳудудимиз “Обод маҳалла” дастурига тушган, аммо асфальт қилинди, холос. Тунги ёритиш чироқлари ўрнатилмади. Тоза ичимлик суви ҳам муаммо. Ушбу масалалар ечимида ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан кўмак сўраймиз. Фарғонага келганингизда бизнинг маҳаллага ҳам ташриф буюрсангиз, бошимиз осмонга етади. Доимо соғ-омон бўлинг, ҳурматли Президентимиз!”

(Бу хабар STга 30 август куни келган)​

ФАРҒОНА вил. – “Маҳалла аҳли номидан табиий газ таъминотини тиклашларини сўраймиз”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:42 0:00

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ТОШКЕНТ вил. – “150 оиланинг эътирозига қарамай тадбиркор ўзбошимчалик билан қурилиш қиляпти” (ВИДЕО)

ТОШКЕНТ вил. – “150 оиланинг эътирозига қарамай тадбиркор ўзбошимчалик билан қурилиш қиляпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:48 0:00
Бевосита линк

ЗАНГИОТА. “Тошкент вилояти Зангиота тумани Чорбоғ маҳалласидан мурожаат қиляпмиз. Ҳудудимизда Президентимиз ташаббуси билан 150 нафар оилага намунали коттежлар қурилган. Маҳалла аҳли ўзимиз маблағ йиғиб, болалар майдони барпо қилган эдик. Аммо бир “тадбиркор” ҳудудни эгаллаб олди, ноқонуний равишда қурилиш бошлаб юборди. Ҳолбуки, қўлида қурилиш учун ҳужжати йўқ. Қолаверса, стадионнинг эгаллаб олинишига 150 оила қарши. Туман ҳокимлигига бир неча бор мурожаат қилдик, аммо натижа бўлмади. Ҳурматли Президентимиз оддий халқ оғирини енгил қилиш, уни рози қилиш ҳақида кўп гапирмоқдалар. Бизнинг мурожаатимиз ҳам ижобий ҳал этилишига ишонамиз”.

(Бу хабар STга 30 август куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Давомини ўқинг

ST вилоятларда

XS
SM
MD
LG