Линклар

Шошилинч хабар
08 декабр 2021, Тошкент вақти: 07:41

Sizdan Telegram

ST-таъсир: “Носоз тез ёрдам машинаси таъмирланди, янги машинага буюртма берилди”

ОЛМАЛИҚ. ST’да Олмалиқ кон-металлургия комбинати тасарруфидаги Чодак конига тегишли “Дамас” тез ёрдам машинаси таъмирталаб аҳволда экани хусусида мурожаат чоп этилган эди. Ушбу мурожаат юзасидан берилган жавоб хатида қайд этилишича, носоз автотехника воситаси таъмирдан чиқарилди.

“Носоз ҳолдаги автомашинани ишга қўйгани учун мутасадди раҳбар ўз вазифасидан озод этилган. Янги тиббий тез ёрдам машинасига буюртма берилган”, дейилади расмий жавоб хатида.

(Бу хабар STга 3 ноябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Бошқа мавзу ва янгиликлар

ҚАШҚАДАРЁ – “Оилавий шароитимни ҳисобга олиб, қорамол беришларини сўрайман” 

“Мен – Зоҳид Холмаматов, Қашқадарё вилоятидаги Шўртан нефть-газ қазиб чиқариш бошқармасида 18 йилдан буён ишчи бўлиб ишлайман. 2021 йил сентябр ойидан бошқармамиз касаба уюшмаси томонидан муҳтожлар, қийналганларга чорвачилик тармоғидан қорамол берилиши керак эди. Лекин айрим ҳолларда муҳтожлар қолиб ўзига тўқ, оилавий шароити яхши ходимларга берилди. Мен 2021 йил 13 октябрь куни корхона раҳбари ва касаба уюшмаси раисига мурожат қилдим, лекин натижа бўлмади. Оилавий шароитимни инобатга олиб, қорамол ажратишларини сўрайман”.

(Бу хабар STга 29 ноябрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ТОШКЕНТ – “Уйимиз атрофи 3 йил аввал ўраб олинган, аммо амалий ҳаракат йўқ...” (ВИДЕО)

ТОШКЕНТ – “Уйимиз атрофи 3 йил аввал ўраб олинган, аммо амалий ҳаракат йўқ...”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:34 0:00

ЯККАСАРОЙ. “Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Бобур кўчасидаги 24, 26, 28-уйларда яшовчи аҳоли номидан мурожаат қиляпмиз. 2018 йилда “Айсберг” гуруҳи уйларимиз атрофини ўраб олган, аммо амалий ҳаракат йўқ. Ҳуқуқларимиз бузилмоқда. Бу масалада судгача бордик, аммо натижа бўлмади. Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ва Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан амалий кўмак кутиб қоламиз”.

(Бу хабар STга 29 ноябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН вил. – “Туман кадастр ходимлари нега ўз ишига бефарқлик қиляпти?” (ВИДЕО)

АСАКА. “Андижон вилояти Асака тумани Намуна Бўстон маҳалласидан мурожаат йўллаяпман. 4 фарзанднинг отасиман. 2-гуруҳ ногирониман. Оилавий шароитимиз яхши эмаслиги сабаб кам таъминланганлар рўйхатида турамиз. Уй-жой масаласида ёрдам сўраганимиздан кейин 2017 йили Президент давлат маслаҳатчиси Т. Худойберганов ёрдами билан давлатга қарашли бинодан яшаш учун хоналар ажратиб берилган. Аммо у жойни орадан бир ой ўтмасдан тадбиркорлик билан шуғулланувчи шахсга кадастр қилиб беришган. Ижарада яшаб анча қийналдик. Қийинчилик билан уй қилишга ҳаракат қилдик. 2 сотих ерда 1 хона уй қурмоқчи эдик. Нотариус қилиб ҳужжатларни топширдик, кадастр ходимлари ўлчаб кетди. Аммо ер ўлчангани ҳақида маълумот ягона дарчага топширилмагани сабаб рад этилди. Энди яна қайта югуриб ҳужжат қилишимиз керакми? Кадастр ходимлари нега ўз ишига бефарқлик қиляпти? Ушбу масала ечимида ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан амалий кўмак сўраймиз”.

(Бу хабар STга 29 ноябрь куни келган)​

АНДИЖОН вил. – “Туман кадастр ходимлари нега ўз ишига бефарқлик қиляпти?”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:21 0:00

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

БУХОРО вил. – “Сув идораси марҳум бувимга асоссиз қарз ёзишга уринмоқда”

“Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидан такрор мурожаат йўлламоқдаман. Когон сув идораси 2015 йилда вафот этган бувим Зайнаб Имомовага қарз юклашга уринмоқда. Марҳума Когон шаҳри Бунёдкор маҳалласи Маҳмуд Торобий кўчаси 107-3-хонадонада яшаган. Квартира 2020 йилда муҳрланган ва ҳисоблагич ечиб олинган. Сентябрь ойида онам Римма Шокирова квартирага одам қўйди. Ҳисоблагич ҳам ўрнатилди. Асоссиз қарз ёзиш ҳолати тез орада бартараф этилади деган умиддаман”.

(Бу хабар STга 30 ноябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ҚАШҚАДАРЁ - “Тиббиёт бирлашмаси ходимлари мажбурий меҳнатга жалб этилди”

ЯККАБОҒ. “Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмаси кардиология бўлими ходимлари мажбурий меҳнатга жалб этилди. Давлат меҳнат инспекциясидан ҳолатни ўрганишларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 25 ноябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН вил. – “Ҳоким айтди - уйимиздаги картошкани мактаб захирасига берар эканмиз”

ИЗБОСКАН. “Андижон вилояти Избоскан туманидан мурожаат йўлламоқдаман. Мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман. Туман ҳокими топшириғига асосан захира қилишимиз керак экан. 37-мактаб подвалига захира сифатида уйимиздаги картошкани олиб боришимизни айтишди. Буни қандай изоҳлаш мумкин? Янги вазиримиз бу каби ҳолатларга чек қўяди, деган умиддамиз”.

(Бу хабар STга 25 ноябрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

САМАРҚАНД вил. – “Қудуқ кўмилиб қолган, ичимлик сувисиз қийналяпмиз...”

ҚЎШРАБОТ. “Самарқанд вилояти Қўшработ тумани Қўрғон МФЙ Сарбозор қишлоғидан мурожаат қиляпмиз. Қишлоғимизда ичимлик сув билан боғлиқ муаммо бор. Ҳудудимизда 40 йил олдин қурилган артизан мавжуд бўлиб, ундан 25 хўжалик ичимлик сув олар эди. Шу йили ёзда қурғоқчилик ошиб, ерости сувлари сатҳи тушиб кетди ва артизандан сув чиқмай қолди. Биз насос куйган деб ўйладик. Туман сув таъминоти корхонаси насос масаласида ёрдам бермади. Сўнг биз истеъмолчилар, 1 млн сўмдан йиғиб янги насос сотиб олиб қудуққа ташладик. Кейин маълум бўлдики, қудуқ қуриб қолган экан. Яна пул йиғиб бурғуловчи ёллаб қудуқни ковлатмоқчи бўлдик. Афсуски, қудуқ ковланган пайтда остки қисмида темир жисм борлиги учун бурғуловчи қурилма ҳам ковлай олмади. Маълум бўлишича, қудуқ 50 метр чуқурликда кўмилиб қолган. Ҳозирда ичимлик сувсиз қийналиб яшаяпмиз. Туман сув таъминоти корхонасига мурожаат қилсак, техника йўқлигини айтишди. Аммо июль ойидан бери ичмаган сувимизга 100 минг сўмдан пул ёзилиб боряпти экан. Сув таъминоти тикланишида амалий кўмак сўраймиз”.

(Бу хабар STга 25 ноябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

НАВОИЙ вил. – “Томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилмоқчиман, аммо кредит ололмаяпман”

ХАТИРЧИ. “Мен – Равшан Ҳалимов, Навоий вилояти Хатирчи туманидаги “Темур Улуғбек” фермер хўжалиги раҳбариман. “Агробанк” туман филиалига бир йилдан бери кредит масаласида мурожаат қиламан. Фермер хўжалигимда 91,7 гектар ердан пахта ва ғаллачилик йўналишида фойдаланиб келмоқдаман. Сув танқислиги сабаб Президентимизнинг 4919-қарори асосида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этмоқчи эдим.

Банк ходимлари топширган ҳужжатларимни йўқотишди ва бизга ҳужжат топширмаган, агар тақдим қилса, кредит ажратилади, деган жавоб жўнатишди. Вилоят прокуратураси орқали мен уларга ҳужжат топширганимни исботлаб берганимдан сўнг банк ходимларига маъмурий жазо қўллашди. Кредит ажратишни ваъда қилишди, аммо орадан икки ой ўтса-да, кредит берилмади. Президентимиз тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб келмоқдалар. Менга ҳам амалий ёрдам берилишини сўрайман”.

(Бу хабар STга 25 ноябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН вил. – “Мактабимизда иситиш тизими талаб даражасида эмас, хоналар совуқ...”

БЎСТОН. “Андижон вилояти Бўстон туманидаги 11-мактабдан ёзяпмиз. Мактабимизда иситиш тизими талаб даражасида ишламайди. Хоналар совуқ. Дарс ўтиш, ўқишга шароит йўқ. Камига ҳали гулга, ҳали кўчатга, ҳали мактаб харажатларига деб пул йиғилади. Яқинда мактабимизда туман семинари бўлиб ўтди. Унга ҳам пул йиғдик. Ахир, мактаб харажатлари учун давлатимиз маблағ ажратади-ку. Директоримиздан моддий рағбатлантириш сўрасак, маблағ йўқ дейди.

Президентимиз ўқитувчиларнинг мақоми ва моддий таъминотини ошириш ҳақида қайғуряптилар. Мактабимиз директори ҳам шунга мувофиқ ҳаракат қилса яхши бўларди”.

(Бу хабар STга 24 ноябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ФАРҒОНА вил. – “Алимент вақтида берилмаяпти. Ҳолбуки, 3 фарзандим учун пул зарур...” (ВИДЕО)

ФАРҒОНА вил. – “Алимент вақтида берилмаяпти. Ҳолбуки, 3 фарзандим учун пул зарур...”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:42 0:00

“Мен – Дилдора Арабова, Фарғона вилояти Қува туманидан мурожаат қиляпман. 3 фарзандим учун болаларимнинг отаси Азизбек Арабовдан алимент ундирилиши белгиланган. Аммо алимент вақтида тўланмаяпти. Шу масалада Тошлоқ тумани МИБга бориб, “Алиментдан қарз кўпайиб кетди, ундириб беринглар” десам, “Номида ҳеч нарса бўлмаса, ундириб беролмаймиз” дейишди. Бошқа шаҳар-туманларда ундириб беришяпти-ку. Фарзандларим учун алимент пули жуда зарур. Мутасаддилардан амалий кўмак сўрайман”.

(Бу хабар STга 23 ноябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ҚАШҚАДАРЁ – “Кучланиш кам бўлса, электр ускуналарининг фойдали иш коэффициенти ҳам тушиб кетади”

КАСБИ. “Қашқадарё вилояти Касби тумани Комилон қишлоғидан ёзяпман. Сўз эркинлиги ва демократия замони келаётганидан фойдаланиб, Орғун маҳалласи аҳлини 10 йилдан бери қийнаб келаётган масалада ёзишга жазм этдим.

250 хонадон яшайдиган маҳалламизни 160 кВА қувватли бир донагина трансформатор электр энергия билан билан таъминлайди. Давлат стандарти бўйича ток қуввати 220 вольт бўлиши керак, бизга эса 160 вольт кучланиш келмоқда. Кучланиш кам бўлса, электр ускуналарининг фойдали иш коэффициенти ҳам тушиб кетади. Хўш, бу зарарни кимдан ундирамиз? Майли, ҳеч бўлмаса бундан кейин электр энергия таъмиотини яхшилаб беришсин”.

(Бу хабар STга 22 ноябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

СУРХОНДАРЁ – “Кўзи ожиз болалар мактаб-интернатини тезроқ янги бинога кўчиришларини сўраймиз” (ВИДЕО)

СУРХОНДАРЁ – “Кўзи ожиз болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатни тезроқ янги бинога кўчиришларини сўраймиз”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:45 0:00

ШЎРЧИ. “Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги 125-сонли кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқитувчиларимиз. Президентимиз Шавкат Мирзиёевга минг раҳмат айтамиз, Ангор туманида мактаб-интернат учун замонавий, шинам бино қуриб бердилар. Аммо маҳаллий мутасаддиларнинг эътиборсизлиги сабабми, янги бинога кўчиришмаяпти. Ҳолбуки, сентябрь ойидан янги бинода иш бошлашимиз айтилган эди.

Шўрчидаги мактабимизда шароит йўқ. 75 ўринли ётоқхонада 300 дан ошиқ ўқувчи яшашга мажбур бўлмоқда. Вилоятимиз мутасаддиларидан ногирон ўқувчиларимиз манфаатини ўйлаб, ишни ортга сурмай, тезроқ замонавий бинога кўчиришларини сўраб қоламиз. Янги бинода биз ҳам сидқидилдан меҳнат қиламиз”.

(Бу хабар STга 23 ноябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

НАМАНГАН вил. – “50-60 туп иҳота дарахтлари кесилиб, қарийб 1 гектар ўрмонзор йўқ қилинди”

ПОП. “Наманган вилояти Поп туманидан мурожаат қиляпмиз. Марғизор қишлоғидаги тўқайзорда туман давлат ўрмон хўжалигига тегишли дарё муҳофаза зонаси жойлашган. Шу ердаги 50-60 туп иҳота дарахтлари кесилиб, тахминан 0,80 гектар ўрмонзор йўқ қилинди. Ваҳоланки, Президентимиз дарахт кесилишига мораторий эълон қилиб, 40 кун мобайнида кўкаламзорлаштириш ва дарахт экиш ташаббусини эълон қилганлар. Илтимос, ўрмонимизни қутқариб қолайлик. Мутасаддилар ҳолатни назоратга олсин”.

(Бу хабар STга 21 ноябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ТОШКЕНТ вил. – “Тез ёрдам машинаси яроқсиз, оғир аҳволдаги беморларни шифохонага вақтида етказолмаяпмиз” (ВИДЕО)

(Иллюстратив сурат)

ЯНГИЙЎЛ. “Тошкент вилояти Янгийўл тумани Тез ёрдам бўлимида ишлаймиз. Беморлар учун дори-дармон, шароит бор, аммо машина эски ва яроқсизлиги сабаб оғир аҳволдаги беморларни шифохонага вақтида етказиб олиб бора олмаяпмиз. Куни кеча оғир аҳволдаги беморга чақиришди. Керакли ёрдамни кўрсатдим, машинага ортиб шифохона олиб кетаётганимизда бемор клиник ўлим ҳолатига тушди. Йўллар тирбанд, машинанинг эса ҳатто сигнали ва мигалкаси ҳам ишламайди. Ҳайдовчилар эса йўл бермайди. Ҳолатга соғлиқни сақлаш масъуллари эътибор қаратади, деган умиддамиз”.

(Бу хабар STга 21 ноябрь куни келган)​

ТОШКЕНТ вил. – “Тез ёрдам машинаси яроқсизлиги сабаб оғир аҳволдаги беморларни шифохонага вақтида етказиб боролмаяпмиз”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:21 0:00

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ФАРҒОНА вил. – “Илтимос, газ тўлдириш шохобчалари иш вақти узайтирилсин” (ВИДЕО)

(Иллюстратив сурат)

ЯЙПАН. “Фарғона вилояти Яйпан шаҳри Қумқишлоқ маҳалласидан мурожаат йўллаяпмиз. Газ тўлдириш шохобчаларида иш вақти чекланди. Фарғона вилоятида чекланиш вақти соат 20-00 дан 23-00 гача бўлади, дейилган эди. Аммо заправкалар соат 18-00 дан 6-00 гача ёпиляпти. Тунги соат 2-3 ларда бориб навбатда турибмиз. Илтимос, газ тўлдириш шохобчалари иш вақти узайтирилсин, ҳайдовчилар тунда заправкада қоровуллик қилмайлик”.

(Бу хабар STга 21 ноябрь куни келган)​

ФАРҒОНА вил. – “Илтимос, газ тўлдириш шохобчалари иш вақти узайтирилсин”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:00 0:00

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ЖИЗЗАХ вил. – “Хоналарнинг эшик-деразаси йўқ, томдан ҳам чакки ўтяпти” (ВИДЕО)

ЖИЗЗАХ вил. – “Хоналарнинг эшик-деразаси йўқ, томдан ҳам чакки ўтяпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:00 0:00

ФОРИШ. “Жиззах вилояти Фориш туманидан мурожаат йўллаяпмиз. Уйимизда яшаш учун шароит йўқ. На эшик, на дераза бор. Томдан чакки ўтяпти. Деворлар ҳам тешик. Ётоқхона, ошхона битта хонада. 2 йилдан бери уй шу ҳолатда. Бу уйда 8 киши яшаймиз. Таъмирлашга маблағимиз йўқ. 2 вояга етмаган болага бола пули ҳам чиқариб берилмади. Уй масаласида туман ва вилоят ҳокимлигига мурожаат қилдик, аммо натижа бўлмади. Ҳолатга эътибор қаратишларини илтимос қиламиз”.

(Бу хабар STга 19 ноябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

НАВОИЙ вил. – “Кучли шамол сабаб кредитга қурилган иссиқхона ва даромаддан айрилдик”

НАВБАҲОР. “Мен – Гулҳаё Намозова, Навоий вилояти Навбаҳор туманидан мурожаат йўллаяпман. “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 2021 йил июль ойида “Туронбанк”дан 16 млн сўм кредит олиб, иссиқхона ташкил этган эдик. Жорий йил 4 ноябрь куни бўлган кучли шамол оқибатида иссиқхона ва барча экинларимиз яроқсиз ҳолга келди. Оқибатда оила-аъзоларимиз билан кутаётган даромаддан маҳрум бўлдик. Бизга иссиқхона қуриб берган “Файз келажак пойдевори” хусусий корхонаси қурилишни сифатсиз қилган. деб ҳисоблаймиз.

Эндиликда кредит тўловини тўлай олмаслигимизни маълум қиламиз ва банкдан шу пайтга қадар амалга оширилган тўловларни оиламизга қайтаришларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 9 ноябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ҚАШҚАДАРЁ – “Солиқ тўламоқчи бўлсам, пластик карта орқали тўлов қабул қилинмаслигини айтишди”

ШАҲРИСАБЗ. “Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри солиқ идорасига солиқ тўлаш учун бордим. Мутахассис қанча уй солиғи тўлашим кераклигини қоғозга ёзиб берди. Кассага солиқ тўлаш учун учрасам, пластик карта орқали тўлов қабул қилинмаслигини айтишди. Ҳолбуки, кассада барча турдаги тўловларни, жумладан, пластик ва нақд шаклда қабул қиламиз, деб ёзиб қўйишган. Солиқ идораси пластик карта орқали тўловлар рад этилмаслигини таъминловчи ташкилот бўлса, ўзлари шу қоидани бузишадими?”

(Бу хабар STга 13 ноябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ҚАШҚАДАРЁ – “Ташландиқ жойни обод қилиб, иморат қурдим. Аммо ер кимошди савдога қўйиб сотиб юборилди”

ЯККАБОҒ. “Мен – Шавкат Эргашев, Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Яшнобод МФЙ Маданият қишлоғидан мурожаат қилмоқдаман. Тадбиркорлик қилиш мақсадида қишлоғимиздаги ташландиқ ерни экскаватор билан суриб-текислатдим. 2021 йил апрель ойида иморат қуриб битказдим. Лекин 2021 йил 18 октябрь куни иморатим жойлашган ер эски ташландиқ ҳолатидаги сурат асосида Яккабоғ тумани кадастр бўлими томонидан аукционга қўйиб юборилди. Ваҳоланки, иморат қурилган ерни аукционга қўйиш кадастр бўлими ваколатига кирмайди. Президентимиз тадбиркорларга катта имконият яратиб бермоқдалар. Мутасаддилардан иморатимга эгалик қилишим ва тадбиркорлигимни давом эттиришимга тўсиқ бўлаётган муаммолар бартараф этилишида амалий ёрдам сўрайман”.

(Бу хабар STга 15 ноябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

НАМАНГАН вил. – “Қорли-қировли кунлар бошланганда, ишхонамизда қоровулхона бузиб ташланди”

ЧУСТ. “Наманган вилояти Чуст тумани газчилари номидан ёзмоқдамиз. Қишнинг қировли кунлари бошланди. Бизнинг ишхонада эса қоровулхона бузиб ташланди. Биз бечора қоровулларнинг кечқурун у ёқда турсин, кундузи ҳам ўтиргани жойимиз йўқ. Ҳолбуки, вилоят бошқармамиз мутасаддиларига тўлиқ шарт-шароит яратилган.

Ҳурматли Президентимиз байрам кунлари дам олиш берилиши ҳақида фармон чиқарганлар. Аммо бизни гоҳида байрам ва дам олиш кунлари ҳам ишлатишади. Бунинг учун қўшимча иш ҳақи берилмайди. Кези келганда оила-аъзоларимизга ҳам вақт ажрата олмаймиз. Ушбу ҳолатлар юзасидан амалий ёрдам сўраймиз”.

(Бу хабар STга 11 ноябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ФАРҒОНА вил. – “Бозор маъмурияти шароит яратиб берса бўлади-ку...”

“Фарғона вилоятидаги Қумтепа бозори – “Файз” савдо мажмуасидан ёзмоқдамиз. Бозоримизнинг сувхонасида 60 одам зиёд фуқаро велосипед сотиб тирикчилик қилардик. Бозоримиз раҳбари (каттаконлардан танишлари бор дейишади) шуни ҳам кўп кўриб, дўкон қилиб сотди. Биз тирикчиликсиз, бозор эса сувхонасиз қолди.

Бозоримизда 600 та дўкон бор, ҳар ой ҳар бир дўкондан 367 минг сўмдан ижара пули йиғилади. Ушбу дўконлар савдогарларга акция сифатида 25 миллион сўмдан сотилган. Лекин савдогарларда эгалик ҳуқуқи йўқ. Акция учун ҳам 10 йилдан буён дивиденд тўланмайди. Бундан ташқари, юзлаб ноқонуний расталар бор, ҳар метрига 10 минг сўмдан патта пули олинади.

Ўша вақтда лойиҳа бўйича дўконлар ташқарисига том қуриш кўрсатилган, лекин бу иш қилинмади. Ёзда офтобда, қишда ёмғир-қорда савдо қилинади. Бозор маъмурияти шароит яратиб берса бўлади-ку...”

(Бу хабар STга 11 ноябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ХОРАЗМ – “Кредитга иссиқхона қурдик, аммо ҳозир оғир аҳволдамиз...”

ЯНГИАРИҚ. “Мен – Муродбек Маткаримов, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани Гулланбоғ маҳалласидаги тадбиркор, “Ёқут пласт сервис” хусусий коронаси раҳбариман. Корхонамиз 2005 йилдан бери фаолият юритиб келади. 2018 йилда ҳамма мулкимизни гаровга қўйиб, 1,28 гектар замонавий иссиқхона қурган эдик. Ҳозирга келиб оғир аҳволда қолдик. Бор мол-мулкимиздан айрилдик, пулимиз қолмади, ҳатто яшаб турган уйимизни сотсак ҳам кредитларини тўлай олмайдиган даражага келиб қолдик.

Иссиқхонага бор меҳрим билан қараб келмоқдаман, лекин кредитни қайтариш иложи бўлмаяпти. Чироқ ўчиши, газ берилмаслиги сабаб экспортбоп маҳсулотни етиштириб бўлмаяпти. Уйимизга суд ва МИБдан иккита хат келади.

Опамнинг дўконини кафил қилиб кредитга қўйгандик. Ҳозирда шу дўкон ҳам банк томонидан сотувга қўйилган. Куёв опамни 4 фарзанди билан кўчага ҳайдаяпти...

Ушбу сатрларни кўзимда ёш билан ёзяпман. Ҳурматли президентимиз тадбиркорларга кўмак ва имкон беряптилар. Бизга ҳам амалий ёрдам берилишини сўрайман”.

(Бу хабар STга 7 ноябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ФАРҒОНА вил. – “Фарзандларимиз яроқсиз ҳолдаги боғчага қатнаяпти”

ЎЗБЕКИСТОН тум. “Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Катта қайнар қишлоғида жойлашган 18-сонли мактабгача таълим муассасаси ночор аҳволга келиб қолган. Фарзандларимиз ушбу яроқсиз ҳолдаги муассасада тарбияланяпти. Фарзандларимиз эртанги кунга соғлом бўлиб катта бўлишини хоҳлаймиз. Юртимизда қанча боғчалар таъмирланяпти. Мутасадди идоралардан илтимосимиз, 18-сонли мактабгача таълим муассасасини ҳам давлат дастурига тушириб таъмирлаб беришсин”.

(Бу хабар STга 10 ноябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

АНДИЖОН вил. – “Ҳар 5 йилда, сайлов вақти 10 кунгина газ ёқамиз”

БУЛОҚБОШИ. “Андижон вилояти Булоқбоши тумани Найман қишлоғидан мурожаат қиляпман. Бизда табиий газ учун 22 йил олдин қувур тортилган, ҳисоблагичлар ўрнатилган. Лекин шундан бери ёлчиб газ ёқмаймиз. Ҳар 5 йил, сайлов вақтида 10 кун газ ёқамиз. Газ таъминотини доимий қилиб беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 10 ноябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

CАМАРҚАНД вил. – “ИИБ бошлиғи бизни 20 сентябрда қабул қилиши керак эди. Лекин...” (ВИДЕО)

CАМАРҚАНД вил. – “ИИБ бошлиғи бизни 20 сентябрда қабул қилиши керак эди. Лекин...”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:11 0:00

“Биз – Феруза Очилова ва Даврон Аннаев, 2021 йил 31августда блогер билан Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи қабулига киргандик. Ундан кейин ҳам блогер илтимоснома киритди. Шунга кўра, вилоят ИИБ бошлиғи бизни 20 сентябрда қабул қилиши керак эди. Лекин блогерни ҳам, бизни ҳам қабулга киритишмаяпти. Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновдан ҳолатни назоратга олишини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 9 ноябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Давомини ўқинг

ST вилоятларда

XS
SM
MD
LG