Линклар

logo-print logo-print
Ozodlik foydalanuvchilaridan olingan xabarlar
Шошилинч хабар
26 июн 2019, Тошкент вақти: 13:14

Sizdan Telegram

ТОШКЕНТ – “Маҳалладаги бойлар канални кўмиб, уйимизга жиддий зарар етказди”

МИРЗО УЛУҒБЕК. “Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Дархон маҳалласидан ёзмоқдаман. Салар канали бўйида яшаймиз. Иккинчи гуруҳ ногирони бўлган отам 15 йил олдин амаллаб уй қурганлар. Маҳаллада яшовчи бойлар канални кўмишди. Оқибатда бизнинг уйга жиддий зарар етди. Нима, бойларга ҳамма нарса мумкинми? Камбағалнинг додини ҳеч ким эшитмайдими?”

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

See all News Updates of the Day

НАВОИЙ – “Шартнома имзоланган, лекин ичимлик сувидан дарак йўқ”

НАВБАҲОР. “Навоий вилояти Навбаҳор тумани Оқолтин қишлоғидан ёзмоқдамиз. Қишлоғимизга анча вақтлардан буён тоза ичимлик суви келмай қолди. Шартнома қилинган, лекин сувдан дарак йўқ. Кўп сонли аҳоли жазирамада қийналиб кетди. Мутасаддилардан амалий ҳаракат кутиб қоламиз”

(Бу хабар Озодликка 24 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “Лимит тугади” деган баҳона билан метан қуйиш шохобчалари ёпилмоқда”

ФАРҒОНА. “Фарғонада “лимит тугаган” деган баҳона билан метан қуйиш шохобчалари ёпилмоқда. Ҳайдовчиларнинг боши қотган. Бу масалада мутасаддилардан расмий жавоб кутиб қоламиз”.

(Бу хабар Озодликка 24 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Ахлат ташувчи корхона тузук-қуруқ ишламаяпти”

АНДИЖОН. “Андижон шаҳридан ёзмоқдамиз. Шаҳримизда ахлат ташувчи корхона тузук-қуруқ ишламаяпти...”

(Бу хабар Озодликка 24 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “Солиқчилар дам олиш кунлари ҳам иш ва мажлисга чақирилмоқда”

ФАРҒОНА. “Фарғона вилояти солиқчилари номидан мактуб йўлламоқдамиз. Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаевнинг жорий йил 18 февралдаги 39-сонли буйруғига кўра ҳафтанинг якшанба куни барча ходимлар оила даврасида дам олишлари лозим. Раис ўринбосари Мирзиёд Маҳкамовнинг 2019 йил 15 июндаги 28-17369 сонли топшириғи билан ходимларга иш вақтидан ташқари ва дам олиш кунлари ортиқча топшириқ берилмаслиги кўрсатиб ўтилган.

Афсуски, бу топшириқ ва буйруқлар хўжакўрсинга чиқарилганга ўхшайди. Раҳбарият ходимларга дам олиш кунлари учун 4 млн. сўмдан 16 млн. сўмгача маҳаллий солиқлар йиғиш режасини бермоқда. Хусусан, Олтиариқ туман солиқ идораси раҳбари якшанба куни ҳам йиғилиш қилади, кеч қолган ходимларга эса кунлик 10 млн. сўмдан режа юклайди. Гап шундаки, яқин орада солиқ тизимининг янги структураси тасдиқланиб кучга киради. Унга кўра, раҳбар ходимларни қайта ишга олиш учун ўз тавсиясини бериши керак. Солиқ идораси раҳбари бундан фойдаланиб ходимларга “ҳали структара алмашсин, кўчада қоласан”, дея таҳдид қилмоқда.

Ходимларнинг ҳуқуқларини поймол қилаётган, қонунлар ва қўмита раҳбарияти буйруқларини писанд қилмаётган масъулларга ким чора кўради? Солиқ ходимларининг дам олишга ҳақи йўқми?!”

(Бу хабар Озодликка 24 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

БУХОРО – “Маҳалла аҳли 30 йилдан бери экинларини суғорган ариқ ёпиб қўйилди”

ҚОРАКЎЛ. “Мен – Замира Жўраева, Бухоро вилояти Қоракўл тумани Янгибозор Арна маҳалласидан ёзмоқдаман. Маҳалла аҳли сув ичиб турган ариқ устига ноқонуний равишда уй қурилди, сув йўли ҳам ёпиб ташланди. Томорқаларимизни 30 йилдан бери шу ариқдан суғорар эдик. Мана, уч ойки, сувсиз қолдик. Бу масалада ҳокимият, ИИБ, прокуратура, туман архитектори, фуқаролик судига мурожаат қилдик, аммо фойдаси бўлмади. Мутасаддилардан муаммони ҳал қилиб беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 24 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ – “Ёшлар иттифоқи қурган уйлар аҳволини кўриб ачиниб кетасиз”

ТЕРМИЗ. “Cурхондарё вилояти Термиз шаҳридан ёзмоқдамиз. Ёшлар иттифоқи томонидан “Саховат” маҳалласида қурилган кўп қаватли уйларнинг аҳволини кўриб ачиниб кетасиз. Бу чиқиндихонами ё аҳоли яшайдиган уй?!”

(Бу хабар Озодликка 23 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ЖИЗЗАХ – “Бутун бошли қишлоқда ярим ойдан бери сув йўқ”

ҒАЛЛАОРОЛ. “Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Узумзор қишлоғидан ёзмоқдамиз. Қишлоғимизда 15 кундан бери сув йўқ. Одамлар узоқдан сув ташиб қийналиб кетди. Халқ қабулхонасига қўнғироқ қилсак, “бир ой ичида ўрганиб чиқиб¸ жавобини айтамиз”, дейишди. Унгача аҳоли нима қилади?”

(Бу хабар Озодликка 22 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Асака бозори ва масжиди автотураргоҳсиз қолди”

АСАКА. “Андижон вилояти Асака шаҳридан ёзмоқдамиз. Нафақат Асакада, балки мамлакатимизда йирик масжидлардан бири саналган “Холид ибн Валид” жомеъси автотураргоҳи тугатилди. Бозор ҳам автотураргоҳсиз қолди. Энди икки йўл чети машиналар билан тўлади. 10 минг киши сиғадиган катта масжидни автотураргоҳсиз тасаввур этиб бўладими? Автотураргоҳни қолдиришса, раҳбарларнинг асакаси кетармиди?!”

(Бу хабар Озодликка 23 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Шикоятимиз тўлиқ ўрганилмай ёпиб юборилмоқда” (ВИДЕО)

ЯККАБОҒ. “Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани 27-мактабдан ёзмоқдамиз. 12 нафар ўқитувчи жорий йил 13 апрелда вилоят ҳокими ўринбосарига мактабимиз директори ва унинг ўрнибосари ҳамда туман ХТБнинг айрим ходимлари устидан шикоят ёзган эдик. 15-16 апрель кунлари текширув ўтказилиб, шикоятда айтилган ҳолатлар рост экани аниқланди. Аммо директорни ишдан бўшатиш билан чекланишди. Ҳолбуки, бу ўринда гап ойлик маошга оид маълумотларни сохталаштириш, дарс тақсимотидаги таниш-билишчилик хусусида кетмоқда.

Вилоят ҳокимлигига қадар қилган мурожаатларимиз кўрилмагач, президентга, бош прокуратурага, молия вазирлигига, омбудсманга, ДХХга арз қилдик. Бироқ юборилган хатлар кўрилмасдан бизнинг иштирокимизсиз ёпиб юборилмоқда. Хўш, нега мактабдаги муҳитни яхшилаш ва айбдорларга жазо бериш бўйича тегишли чоралар кўрилмаяпти? Масъул идоралар мурожаатларга эътиборсизлик қилар экан, биз ўқитувчилар қаердан нажот излайлик?!”

(Бу хабар Озодликка 22 июнь куни келди)

ҚАШҚАДАРЁ – “Шикоятимиз тўлиқ ўрганилмай ёпиб юборилмоқда”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:07 0:00

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Ўқитувчилар яна оқлаш-кўклаш ишларига сафарбар қилинди”

ЯНГИЙЎЛ. “Тошкент вилояти Янгийўл туманидан ёзмоқдамиз. Туман Xалқ таълими бўлими мудири мактабларни янги ўқув йилига тайёрлаш учун тизимнинг барча ходимларини ободонлаштириш ишларига сафарбар қилди. Панжарани бўяш, деворни сувашдан тортиб, бинони оқлашу йўлларни текислашга қадар – барига мактаб ўқитувчи-ходимлари балогардон! Ҳамма ишни икки кунда битириш талаб этилмоқда. Бечора ўқитувчилар янги ўқув йилида дарс савиясини оширишга тайёргарлик кўрсинми ё мажбурий ҳашарда қатнашсинми?!”

(Бу хабар Озодликка 22 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Буни уй дейишга ҳам уялади киши...”

ТОШКЕНТ. “Тошкент шаҳри Изза даҳаси 100-уйдан ёзмоқдамиз. Биз қўшнилар билан мана шундай ўта ачинарли аҳволда, қийналиб яшаб келмоқдамиз. Буни уй дейишга ҳам уялади киши! Бу қўшнимизнинг уйи. Кўчиб келганидан бери шундай бардакда яшайди. Бардакда яшаши ўзининг шахсий иши. Бироқ уйи ахлатга тўлгани сабаб қўшниларникига сичқону сувараклар тарқамоқда. Тегишли идораларга бир неча маротаба мурожаат қилганмиз, лекин фойдаси бўлмади. На ҳокимият, на бошқалар бутун домни қийнаб келаётган муаммони ҳал этмаяпти”.

(Бу хабар Озодликка 23 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “Маҳалла раислари солиқ ва ҳарбий хизмат бадали йиғишга мажбурланмоқда”

ТОЙЛОҚ. “Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидан ёзмоқдамиз. “Маҳалла” жамғармасининг туман бўлими бошлиғи ҳудуддаги маҳалла раисларини сиқувга олиб, солиқ ҳамда ҳарбий сафарбарлик хизмати учун бадал йиғишга мажбурламоқда. Режани бажармаган маҳалла раислари ва котибларидан ариза ёздириб олинмоқда. “Маҳалла” жамғармасининг туман бўлими бошлиғи тунги соат 23-24 гача йиғилиш ўтказиб, режани бажармаганларни жиноий иш очиш билан қўрқитмоқда. Бу ҳолдан маҳалла раислари ва ходимларининг тинкаси қуриди...”

(Бу хабар Озодликка 22 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Ўзсаноатқурилишбанк” филиали ўз вақтида очилмади, одамлар иссиқда навбат кутди”

ҚАРШИ. “Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридан ёзмоқдамиз. “Ўзсаноатқурилишбанк” филиали 20 июнь куни соат 10:00 да ҳам очилмади. Ҳолбуки, иш вақти соат 9:00 дан деб кўрсатилган. Нақд пулга келган одамлар иссиқда навбат кутди...”

(Бу хабар Озодликка 21 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ЖИЗЗАХ – “Тадбиркорлар: бозорқўмнинг “кўч-кўч”ларидан безор бўлдик”

ЗАРБДОР. “Жиззах вилояти Зарбдор туманидан ёзмоқдамиз. Туман марказий деҳқон бозорида савдо қиламиз. Бозорда тартиб йўқ. Янги бозорга кўчирамиз деганига 3-4 ой бўлди. Икки ой аввал эски бозорни буза бошлади. Биз – тадбиркорларни бозорқўм бир кун у бурчакка, эртасига бу бурчакка кўчиради. Бузилган бозор ҳудудида “кўч-кўч”лардан безор бўлдик. Ҳамма ҳар жойда сочилиб савдо қиляпти. Қачон янги бозорга кўчар эканмиз? Қачон ҳаммаси тартибга тушар экан?”

(Бу хабар Озодликка 22 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Масъуллар муаммони ҳал қилиш ўрнига ким шикоят ёзганини суриштирмоқда”

АНДИЖОН. “Андижон тумани Куйганёр шаҳарчаси Бахт маҳалласидан ёзмоқдамиз. Яқинда “Сиздан Телеграм”да маҳалламиздаги канализация муаммоси бўйича мактубимиз чоп этилган эди. Шундан кейин бир неча масъул келди. Муаммони ҳал қилишармикан десак, йўқ, ким шикоят ёзди деб хонадонма-хонадон суриштириб юришди. Ким ёзганининг нима аҳамияти бор?! Муаммони ҳал қилишсин! Ер устидан омонат қилиб қувур ётқизиб қўйишди. Марказий канализацияга улашмади. Ертўладаги бадбўй канализация суви ҳам қандай бўлса шундай қолди. Кўп сонли аҳолини қийнаётган муаммо ҳал этилмади...”

(Бу хабар Озодликка 20 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Маҳалламизда бир ойдан буён чироқ йўқ”

БЕКОБОД. “Тошкент вилояти Бекобод тумани Ўрикзор МФЙдан ёзмоқдамиз. Маҳалламизда бир ойдан буён чироқ йўқ. Бу масалада турли ташкилотларга мурожаат қилдик, аммо натижа бўлмади. “Трансформатор олсангиз, кейин улаб берамиз”, дейишмоқда. Аммо трансформатор сотиб олишга қурбимиз етмайди. Нима энди бутун маҳалла чироқсиз ўтираверадими?Чироқ бўлганда ҳам, кучланиши жуда паст. Бу кучланишда биттагина 12 вольт телевизор ишлайди, холос”.

(Бу хабар Озодликка 20 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Коллеж қозонхонаcи сотиб юборилди”

ПАХТАОБОД. “Андижон вилояти Пахтаобод педагогика коллежидан мактуб йўлламоқдамиз. Коллеж раҳбарияти қозонхонани талон-торож қилиб сотиб юборди. Ушбу ҳолат юзасидан мутасадди идоралар текширув ўтказиб, айбдорларни жазолашини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 13 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СИРДАРЁ – “Учта маҳаллада бирорта ҳам боғча йўқ!”

САРДОБА. “Сирдарё вилояти Сардоба тумани Гулзор ҚФЙдан мактуб йўлламоқдамиз. Биз яшаб турган ҳудуд учта маҳаллани қамраб олган бўлиб, бу ерда қарийб 8 минг аҳоли истиқомат қилади. Аммо18 йилки, 3 та маҳаллада битта ҳам болалар боғчаси йўқ.

Аввал иккита боғча бўлар эди, уларни маҳалламиздаги бой фермер сотиб олган, ҳозирда қишлоқ хўжалиги техникаси сақлайди. Бино қандай шарт билан сотилгани бизга қоронғи. Маҳалла аҳли фермерга “ушбу бинони халққа беринг, боғча қилайлик, cавоб бўлади” деса, 500 миллион сўм сўрабди.

Иккинчи боғча биноси 2003 йил коллежга айлантирилган. Энди эса коллежни кластер ишхонаси қилиб беришмоқчи.

Ўзи шундоқ ҳам маҳалламизда газ, ичимлик суви муаммо. “Обод маҳалла” дастурига киритилган маҳаллани асло обод деб бўлмайди. Маданият уйимизнинг аҳволи эса... яхшиси, бу ҳақда гапирмай қўяқолайлик!

Боғча масаласида мактабгача таълим вазирлиги мурожаат қилдик, аммо фойдаси бўлмади. Энди ноилож давлатимиз раҳбарига арз қилмоқдамиз: жаноб президент, учта маҳалла аҳли қийналиб кетди, битта бўлса-да, болалар боғчаси очишга ёрдам беринг”.

(Бу хабар Озодликка 19 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “Маош қисқармоқда, энди болаларимизни боғчага ҳам беролмаймиз”

ФАРҒОНА. “Фарғона азот заводида оддий ишчи бўлиб ишлайман. Кейинги пайтлар заводимизда маош оз-оз бўлса ҳам кўтарилган ва вақтида берилаётганди. Энди эса ойлик маошимиз қирқилмоқда. Заводда аксар ишчилар ойлигига 40 фоиз қўшилади ва шу тариқа маошимиз ўртача 1,2-1,5 миллион чиқади. Энди эса уни камайтиришмоқда.

Кўпчилик ишчилар рўзғор камчиликлари учун кредит олади, тўловлардан ортган пулни тирикчиликка учма-уч етказади. Масалан, иккита боласи бор одам боғчанинг ўзига 400 минг сўм сарфлайди. Бу кетишда болаларимизни боғчадан ҳам қайтариб оламиз¸ шекилли.

Афсуски, маошни камайтирмоқчи бўлаётган раҳбарлар бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмайди. Чунки улар топадиган пулга 10 та оилани боқиш мумкин. Ишчилар ойлигига кўз олайтиргунча, харажатларни камайтиришсин”.

(Бу хабар Озодликка 20 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Ўқитувчиларга хизматкордек муносабат давом этмоқда”

УЧТЕПА. “Тошкент шаҳри Учтепа тумани 251-мактабдан ёзмоқдамиз. Директор педагог ходимларни мажбурий меҳнатга жалб этмоқда. Масалан, 11 июнь куни бир гуруҳ ходимлар мактаб ҳудудини тозалади. Директор ўқитувчилар тушликка чиқаётганда ҳам¸ об-ҳавонинг иссиқлигига қарамай¸ уларни дарахт шохларини ташишга мажбур қилди.

Мактаб раҳбари лавозимидан фойдаланиб ходимларга нисбатан педагогга номуносиб тарзда қўпол муомалада бўлмоқда, ўқувчилар олдида ўқитувчиларни ҳақорат қилмоқда. Президент устозларга эҳтиром кўрсатаётган бир пайтда директор таълим соҳаси вакилларига шахсий хизматкоридек муомала қилмоқда. Мактаб жамоаси низоли вазиятларнинг кучайгани ва иш сифатининг тушиб кетганидан хавотирда”.

(Бу хабар Озодликка 20 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

CУРХОНДАРЁ – “Кимошдида ютган еримни икки ойдан буён ололмаяпман”

ДЕНОВ. “Мен – Собиржон Тилабов, Сурхондарё вилояти Денов туманидан мактуб йўлламоқдаман. Жорий йил 15 апрель куни электрон-онлайн кимошди савдосида Водил МФЙда жойлашган бўш ер участкасини ютиб олгандим. У ерда қурилиш бошлаш учун кадастр идораси, туман архитектори ва ҳокимнинг қурилиш ишлари бўйича муовинига мурожаат қилдим. Лекин ҳозирга қадар натижа йўқ. Кадастр ходимлари турли баҳоналар билан ишимни ҳал қилиб бермаяпти. Мутасадди идоралардан ерни расмийлаштиришда амалий ёрдам сўрайман”.

(Бу хабар Озодликка 20 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

“Эзгулик” жамияти: Тошкент кўчаларида ўнлаб юк машиналари ҳужжатсиз ҳаракат қилмоқда

Sizdan Telegram лойиҳасига Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов мурожаат қилиб, “ҳоким Ортиқхўжаев юк машиналари”дан шикоият қилди.

Жамият баёнотига кўра, “2019 йилнинг 19 июнь куни соат 19 ларда Тошкент шаҳар Оҳангарон шоссеси бўйлаб ҳаракатланаётган “CHAKMAN-150” оғир юк машинаси Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов бошқарувидаги Lacettiрусумли автомобиль билан йўл-транспорт ҳодисаси (автоавария) содир этган.”

“Нима бўлганини идрок қилолмайман, шокдаман, омон қолганимга шукр қиляпман. Милиция чақирдим, авария қилган машинанинг ҳужжатлари йўқ экан. “Нима, терпиламисан” деган мазахомуз гаплар қилишди. Ҳозир автомобиллар жарима майдончасида. У машина деярли жабр кўргани йўқ, асосан ман жабрландим”, дейди Ташанов.

“Улар менга ҳайдовчининг “путевой лист” идан ташқари ҳеч нарса бермади. Кимнинг айбдорлиги судда ҳал булади.”

Ташановнинг ёзишича, Тошкент шаҳар ИИББ инспекторлари “CHAKMAN-150” оғир юк машинаси ҳеч қандай ҳужжатларга эга эмаслигини аниылаган. Унга кўра, машина давлат рақами, техник талони ва мажбурий суғурта полисларига эга эмас. 2018 йилнинг декабрида Хитойдан келтирилиб, ўртача 7000 километр йўл босган мазкур мазкур автомобиллар ҳатто тегишли тартибда божхона расмийлаштирувларидан ўтмаган.

“Ҳайдовчи ва Йўл патрул хизмати инспекторининг сўзларига кўра, Тошкент шаҳрида ҳозирда бу каби ноқонуний равишда қарийб ярим йилдан бери ҳаракатланаётган юк автомобиллари Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан келтирилган. Халқ орасида Ортиқхўжаев машиналари деб юритиладиган мазкур уловларнинг 35 таси шаҳар йўл қурилиши ташкилоти тасарруфидадир”, деб ёзди таниқли ҳуқуқ фаоли.

“Жамиятимиз фаолларининг суриштирувларга кўра, йўл патруль хизмати вакиллари ҳаракатдаги бундай юк автомобилларини тўхтатиб, уларнинг ҳужжатларини текширишга ваколатли эмас. Тўғрироғи, юқоридан бу каби автоуловларни тўхтатиш ва уларга нисбатан чора кўриш таъқиқланган.”

“Савол туғилади: нега Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тегишли ҳужжатлари бўлмаган, расмийлаштирилмаган автомобилларга ҳаракатланишга рухсат берган? Нега оддий ҳайдовчи оддийгина суғуртаси ёхуд бирор ҳужжатида камчилик бўлса, ҳаракатдан тўхтатилади-ю, шаҳар кўчаларида ўнлаб юк машиналари ноқонуний ҳаракатланади? Бундай ғайриқонуний “тадбиркорлик” фаолиятидан кимлар манфаат кўради ёки қонунлар Тошкент шаҳар ҳоимига тааллуқли эмасми?” дейилади “Эзгулик” баёнотида.

(Бу хабар Озодликка 20 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ – “Ҳамкорбанк” 173 нафар ёш тадбиркорни сарсон қилмоқда”

ТЕРМИЗ. “Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги ёш тадбиркорлар номидан ёзмоқдамиз. Президентнинг ПФ-5466 сонли фармонига асосан Термиз туманидаги 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида тадбиркорларга имтиёзли кредит бериш режалаштирилган. Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш комиссияси мажлисининг 2019 йил 1 январдаги ҳужжатига кўра, Сурхондарё вилояти учун 167171.9 млрд сўм, жумладан, Термиз тумани учун 18744 млрд сўм ажратилган. Аммо шу пайтгача Термиз туманидаги ёшлар учун 173 та лойиҳага бир сўм ҳам ажратилмаган! “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси тадбиркорлар рўйхатга олинганини кўрсатиб берса-да, “Ҳамкорбанк”нинг Термиз филиали ёш тадбиркорларни 4 ойдан буён “отангга бор, онангга бор” қабилида сарсон қилиб келмоқда. Жамғармага борсак, “Ҳамкорбанк” ҳал қилади, дейишади. Банкка борсак, банкдаги бюрократлар сарсон қилади.

Термиз тумани мисолида гапирсак, ҳар бир лойиҳа бўйича энг камида иккита иш ўрни яратилса ҳам, 173 та лойиҳа бўйича 350 га яқин иш ўрни пайдо бўлади. Демак, 350 нафар тенгдошимиз Россияда қийналиб юришдан қутулади. Аммо “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси ҳам, “Ҳамкорбанк” Термиз филиали ҳам негадир президент фармонини бажаришни пайсалга солмоқда”.

(Бу хабар Озодликка 17 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Мурожаатимиз ST’да чиққач, автотураргоҳ савдогарлардан тозаланди”

ЯККАБОҒ. “Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан ёзмоқдамиз. Аввалроқ “Сиздан Телеграм”га деҳқон бозори ёнидаги автотураргоҳда тартиб йўқлиги, уни савдогарлар ноқонуний эгаллаб олгани ҳақида мурожаат йўллаган эдик. Мактубимиз чиққач, автотураргоҳимиз савдогарлардан тозаланди, улар бозор ичкарисига кўчирилди”.

(Бу хабар Озодликка 18 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ЖИЗЗАХ – “Бозор қурилишидаги кечикиш учун ким айбдор?”

ЗАРБДОР. “Жиззах вилояти Зарбдор туманидан ёзмоқдамиз. Туман деҳқон бозори 2019 йил 1 июнь куни битказилиши керак эди. Аммо вақтида топширилмади. Одамлар орасида “бозор учун ажратилган кредитга туман ҳокими бош, ўринбосарлари ёнбош шерик бўлибди” деган овозалар юрибди.

Ишчилар ҳам олти ойдан буён маош ололмаётганмиш.

Деҳқон бозорининг филиали бор.

У ердан тушаётган маблағ ҳисобига ҳам катта ишлар қилиш мумкин.

Яна бир гап. Фаолияти тугатилган эски бозорда ҳамон патта пули йиғиш давом эттирилмоқда.

Тушумларни солиқ идораси назоратга олса бўлмайдими? Бозор қурилишидаги кечикиш учун ким айбдор? Бу борада расмий изоҳ кутиб қоламиз”.

(Бу хабар Озодликка 19 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Давомини ўқинг

ST вилоятларда

XS
SM
MD
LG