Линклар

logo-print logo-print
Ozodlik foydalanuvchilaridan olingan xabarlar
Шошилинч хабар
20 январ 2020, Тошкент вақти: 22:43

Sizdan Telegram

ТОШКЕНТ – “Бошпанамизни бузган ҳокимият товон пулини тўлиқ бермай алдади”

ОҚҚЎРҒОН. “Мен – Зуҳра Бўриева, Тошкент вилоят, Оққўрғон туман, Уста Нормат МФЙ, Охунбобоев кўчаси 7/2-уйдан ёзмоқдаман.

Ўзбекистон Президентининг 2013 йил 6 августдаги ПҚ-20-20 сонли қарори ижроси жараёнида Охунбобоев кўчасидаги кўчмас мулк объектлари қаторида бизнинг уйимиз ҳам бузиладиган бўлди. Ҳокимият уй учун тўлиқ товон пули тўлаймиз деб ваъда берди. Уйни нархлатиб, керакли ҳужжатларни топширдик.

Беш хонали коттежнинг уч хонасини бузиб ташлашди. 2018 йил 16 июлда ишчи гуруҳининг 21-сонли далолатномасига асосан 209800 минг сўм пул ўтказиб беришди. Бу “хамир учидан патир” дейишди. Бу гапга ишондик. Қолган пулни сўраб, идорама-идора қатнаб чарчадик. 2018 йил 15 октябрда яна 18900 минг сўм пул тўлаб беришди. Шу кунгача жами 39770 минг сўм пул ўтказиб беришди. Бу пулга қандай қилиб уй соламан. Яна денг, иморат икки қаватли бўлиши керак деб талаб қилишмоқда.

Икки хонани ўртасига девор тикиб яшаб ўтирибмиз. Ҳақимизни талаб қилиб бормаган идорамиз қолмади.

Мен уй бекасиман. Хўжайиним давлат ишида ишлайди, маоши 500 минг сўм. Аммо маошининг ярми аввалги аёлидан туғилган фарзанди алиментига кетади. Бу даромадга қандай қилиб уй қурайлик? Биз каби ҳимоясиз, қўли калта оилалар ноласини ким тинглайди?”

(Бу хабар Озодликка 4 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Бошқа мавзу ва янгиликлар

АНДИЖОН – “ST-таъсир: банкоматлар ишламагани учун узр сўралди ва муаммо бартараф этилди” 

“Сиздан Телеграм”да Андижон вилояти Асака шаҳрида банкоматларда навбатлар юзага келаётгани, “Корзинка” дўкони ичида ўрнатилган банкомат эса умуман ишлмаётгани ҳақида мактуб чоп этилган эди. “Капиталбанк”нинг Андижон банк хизматлари маркази бу боради қуйидаги жавоб хатини йўллади:

“6-10 январь кунлари профилактика бўлгани сабабли банкоматларимиз ишламади. Ҳозирги кунда барча банкоматларимиз ишчи ҳолатда, нақд пул билан таъминланган. Хусусан, Асака шаҳрида жойлашган “Корзинка” супермаркетида 2 та банкомат жойланган ҳамда доимий пул билан таъминланган. Асака шаҳри аҳолисидан келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз”.

(Бу хабар STга 18 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “ST-таъсир: “Агробанк” кечиктирмай янги пластик карта беришни зиммасига олди”

“Cиздан Телеграм”га Фарғона вилояти Бешариқ туманидан мактуб йўллаган ўқитувчилар “Агробанк”дан уч ойдан буён пластик карта ололмаётганидан шикоят қилган эди. Бешариқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан қуйидаги жавоб хатини йўллади:

“Ушбу ҳолат “Агробанк”нинг Бешариқ филиали бошқаруви ва туман халқ таълими бўлими раҳбарияти, тумандаги 57 та умумий ўрта таълим мактаблари директорлари ҳамда ҳисобот ходимлари иштирокида кўриб чиқилди. Мактаблардаги ўқитувчилар ўз хоҳишига кўра 30 % иш ҳақини пластик карта орқали, қолганини нақд пул шаклида олади. Айрим пластик карталар эгаларининг эътиборсизлиги туфайли уларнинг фойдаланиш муддати тугаган. Бу ҳолат мактаб раҳбарияти ва ҳисобот ходимлари иштирокида ўрганилиб, янги пластик карта олиш чора-тадбирлари кўрилди. “Агробанк” туман филиали ушбу масалада кечиктирмасдан янги пластик карталар билан таъминлашни зиммасига олди”.

(Бу хабар STга 19 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СИРДАРЁ – “Қизалоқлар енгил оёқ кийимда совқотиб турибди, вилоят ҳоким эса қалингина этикда!”

СИРДАРЁ. “Сирдарё вилояти Сардоба туманидан ёзмоқдамиз. Куни кеча туманимизга вилоят ҳокими келди. Ҳокимнинг келишига бизни соат 8 дан чақиришди, аммо у соат 13:00 да келди. 5 соат давомида кутдик. Эътибор берсангиз, болалар ва қизалоқлар енгил оёқ кийимида совқотиб турибди, вилоят ҳокими эса қалингина, иссиққина этик кийиб олган...”

(Бу хабар STга 19 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “Оғир шароитда яшаётган халққа “Янги Ўзбекистон” деган шиор жуда кулгили эшитилади”

ҚЎШТЕПА. “Фарғона вилояти Қўштепа туманидан ёзмоқдамиз. Чироқ муттасил ўчмоқда. Халқ зулматда ўтирибди, амалдорлар эса ёруғ ва иссиқ уйларда яшамоқда. Шундай шароитда “Янги Ўзбекистон” деган шиор жуда кулгили эшитилади...”

(Бу хабар STга 16 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “Набираларим билан кўрпага ўраниб ўтиришга мажбурмиз”

САМАРҚАНД. “Самарқанд шаҳри Шукрона МФЙдан ёзмоқдаман. Нафақадаман. Уйимизда иситиш тизими 10 йилдан буён ишламайди. Газ ҳам йўқ. Набираларим билан кўрпаларга ўраниб ўтиришга мажбурмиз. Барибир набираларим тез-тез касал бўлмоқда...”

(Бу хабар STга 16 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

CАМАРҚАНД – “Юк машинаси нобоп йўл сабаб жарга қулади” (ВИДЕО)

CАМАРҚАНД – “Юк машинаси нобоп йўл сабаб жарга қулади”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:00 0:00

УРГУТ. “Самарқанд вилояти Ургут тумани Ғўс қишлоғига борувчи йўл умуман хавфсизлик талабларига жавоб бермайди. Ушбу видео 8 январь куни олинган. Юк машинаси “Дамас”га йўл берай деб жарликка қулади. Бу биринчи авария эмас, бундан олдин ҳам кўплаб енгил автомобиллар жарга тушиб кетган. Мутасаддилардан тезкор ҳаракат кутиб қоламиз. Инсонларнинг ҳаёти хавф остида!”

(Бу хабар STга 16 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – “Иншоот таъмирланмаса, аҳоли ва фермерлар экинини суғоролмайди” 

ХАТИРЧИ. “Навоий вилояти Хатирчи тумани Кориз Араб МФЙдан ёзмоқдамиз. Сув иншооти 2018 йилда хўжакўрсинга, қўл учида таъмирланган эди. 2019 йил 5 апрель куни кучли сел келиши натижасида харобага айланди. Ўшандан бери сув йўқ! Зудлик билан таъмирланмаса, Қирғиз, Кориз Араб, Кориз Қиёт қишлоқларида экинларни суғориш муаммо бўлиб қолаверади! Кўп сонли аҳоли ва фермерлар номидан амалий ёрдам сўраймиз”.

(Бу хабар STга 16 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ – “Лойиқ Шерали кўчасининг лойга ботган кўчалари”

УЗУН. “Сурхондарё вилояти Узун тумани Обизаранг маҳалласи Лойиқ Шeрали кўчасидан ёзмоқдамиз. Лойга ботган кўчамиздан юриб бўлмайди. Аҳоли мурожаатига жавобан 2019 йилнинг 4-чорагида йўлга қум тўкиш ва ичимлик суви учун қувури тортишга ваъда берилганди. Аммо ваъда ваъдалигича қолди. Йўлимиз расво, ичаётган сувимиз яроқсиз...”

(Бу хабар STга 15 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ХОРАЗМ – “Мактаб ҳожатхонаси аҳволини кўринг!” (ВИДЕО)

ХОРАЗМ – “Мактаб ҳожатхонаси аҳволини кўринг!”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:18 0:00

ҲАЗОРАСП. “Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидан ёзмоқдамиз. Аввало муштарийлар таъбини хира қилувчи мавзудан гап очганимиз учун узр сўраймиз. Аммо муаммони кўтариб чиқмасак, ҳал этилмаяпти. Туманимиздаги 11-умумий ўрта таълим мактаби ҳожатхонаси аҳволини кўринг!”

(Бу хабар STга 14 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

CУРХОНДАРЁ – “ST-таъсир: “Сувоқова” носоз қувурларни тўлиқ таъмирлади”

ST’да Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани “Шалдироқ” маҳалласида сув қувури ётқизиш учун қазилган чуқурлар пиёда ва транспорт эгаларига ноқулайлик туғдираётгани ҳақида мактуб чоп этилган эди. Шўрчи тумани ҳокимлигининг маълум қилишича, носоз қувурлар туман “Сувоқова” ДУК томонидан тўлиқ таъмирланиб, мурожаатда келтирилган камчиликлар бартараф этилди. Маҳалла аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланди.

(Бу хабар STга 15 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “ST-таъсир: МИБ қарзни ундириш чорасини кўрмоқда”

Иллюстратив сурат

ST’да Қашқадарё вилоят, Чироқчи туманида яшовчи Элдор Темировнинг мактуби чоп этилган эди. У Чироқчи туман Мажбурий ижро бюроси бир йилдан буён суд қарори ижросини пайсалга солиб қарзни ундириб бермаётганидан арз қилганди. МИБ Қашқадарё вилоят бошқармасидан бу борадаги қуйидаги жавоб хати келди:

“Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро судининг 21.06.2018 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Жовлиев Эрка Холиёровичдан ундирувчи Темиров Элдор Аллаёрович фойдасига 68 млн. 196 минг сўмлик қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бюронинг Чироқчи тумани бўлими иш юритувига 26.07.2018 йилда келиб тушган бўлиб, шу куннинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Э.Жовлиевга ижро ҳужжатининг ижросини ихтиёрий равишда бажариши учун бир неча маротаба огоҳлантиришлар берилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Э.Жовлиевнинг ижро ҳужжатида кўрсатилган яшаш манзилидан хатланган мол-мулклар сотувидан тушган пул маблағлари ҳисобидан Э.Темировга тилхати ва туман почта алоқа тармоғининг тегишли тўлов ҳужжатларига асосан 5 млн. 246 минг сўм қарздорлик ундирилиши таъминланган.

Шундан сўнг қарздор Э.Жавлиевдан ундирилмасдан қолган 62 млн. 950 минг сўмлик қарздорликни ундириш имконияти бўлмагани сабабли, ижро иши юритуви Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 40-моддаси 1-қисми асосан 2019 йил 5 сентябрь куни тамомланган.

Мазкур ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисидаги қарори мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан 09.12.2019 йилда қарори билан бекор қилинган ва қарор ижро қилиш учун бюронинг Чироқчи туман бўлими иш юритувига 27.12.2019 йилда келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари даврида, жорий йилнинг 14 январь куни олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг яшаш манзили Чироқчи тумани “Кўктош” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган уй-жойи кўздан кечирилганда қарздорга тегишли бўлган мол-мулк йўқлиги аниқланган ва бу ҳақда тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилган.

Ҳозирда қарздорнинг мол-мулкларини қидириш чоралари кўрилмоқда”.

(Бу хабар STга 15 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “14 январь куни ўқитувчилар дарсни ташлаб байрамга кетди”

ПАХТАОБОД. “Андижон вилоят, Пахтаобод туманидаги 14-мактаб ота-оналари номидан ёзмоқдамиз. 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни икки сменали мактабимизда бир сменагина ўқиш бўлди. Болаларимиздан сабабини сўрасак, шу куни ўқитувчилар дарсни ташлаб байрам қилгани қаергадир боришибди. Туман халқ таълими бўлими бу ҳолатни қандай изоҳлар экан?..”

(Бу хабар STга 14 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Шаҳноза Мирзиёевадан илтимос: хароб боғчамизни таъмирлашда ёрдам беринг”

ҚИБРАЙ. “Тошкент вилоят, Қибрай туман, Шарқ маҳалласидан ёзмоқдамиз. Маҳалламиздаги 16-сонли “Қалдирғоч” болалар боғчаси СССР даврида қурилган, бугунга келиб эса қаровсиз қолиб вайронага айланган. Боғчани таъмирлаш масаласида маҳаллий ҳокимиятга кўп марта мурожаат қилдик. 2019 йил май ойида Қибрай тумани ҳокимининг ўзи келиб ҳолатни кўрди ва 2019 йил 1 сентябрга қадар таъмирлашга ваъда берди. Аммо амалий натижа бўлгани йўқ.

Ота-оналар ноиложликдан фарзандларимизни “Дамас”да 19 км йўл босиб, Тошкентдаги боғчага олиб бормоқдамиз. Шаҳар боғчасига юборишга қурби етмаган оилалар болалари эса уйда қолмоқда. Мактабгача таълим вазирлиги раҳбарияти, жумладан, Шаҳноза Мирзиёевадан боғча масаласини ҳал қилиб беришини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 14 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “Кўп қаватли уйимизда иситиш тизими 10 йилдан бери ишламайди”

САМАРҚАНД. “Cамарқанд шаҳри Шукрона МФЙдан ёзмоқдамиз. Қиш келиши билан газ бўлмайди. Кўп қаватли уйларда иситиш тизими ҳам йўқ. 10 йилдан бери шу аҳвол. Совуқда кичик ёшли фарзандларимиз касал бўлиб қолмоқда. Ҳокимият эса мурожаатимизга бефарқ...”

(Бу хабар STга 14 январь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Собиқ эрим икки фарзандимиз учун атиги 78 минг сўм алимент тўламоқда”

ТОШКЕНТ. “Мен – Покиза Эргашева, Тошкент тумани Навбаҳор кўчаси 2-уйдан ёзмоқдаман. Собиқ эрим билан тузилган никоҳ шартномамиз 2018 йил 15 февралда бекор бўлган. Турмушимиздан 12 ва 10 ёшли ўғил ва қизимиз бор. 2014 йил 11 августда собиқ эрим икки фарзандимиз учун алимент ундириш ҳақида суд қарори чиқарилган. Лекин шу пайтгача икки бола учун ойига атиги 78 минг сўмгина алимент пули тўлаб келинмоқда. Бу пул эса ҳеч нарсага етмайди. Хусусан, қизим Хадичахон оғир бетоб, уни даволаш учун ойига 1-1,5 миллион сўм кетмоқда. Ваколатли идоралардан алимент миқдорини муносиб даражада ошириб беришларини сўрайман”.

(Бу хабар STга 14 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ – “Халқаро аҳамиятга эга йўлда ноқонуний равишда тезликни чекловчи белгилар ва радар ўрнатилган”

ЖАРҚЎРҒОН. “Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидан ёзмоқдамиз. 2019 йилнинг сентябь-октябрида “Янгиариқ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга М-41 “Бишкек–Душанбе–Термиз” автомобиль йўлининг 1566-1567 км, “Исмоилтепа” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 1589-1590 км ва “Оби ҳаёт” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 1597-1598 км оралиқларида тезликни чекловчи йўл белгилари ноқонуний равишда ўрнатилди. 2019 йил ноябригача ҳаракат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид равишда махсус чироғи – “мигалка”си ёнмайдиган автотранспорт воситаларига ўрнатилган радар қурилмаси орқали кўплаб транспорт воситалари эгаларига маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарималар солинди. Гап шундаки, халқаро аҳамиятга эга ушбу йўлда тезлик меъёри 100 км/соатни ташкил этади.

Аҳолининг ҳақли эътирозлари сабаб ноябрь ойида йўл белгилари олиб ташланган эди. Аммо 2019 йил 3 декабрь санасида яна қайта ўрнатилди. Ноқонуний белгиларни олиб ташлашларини талаб қиламиз”.

(Бу хабар STга 11 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – “Кўзи ожизлар: салкам 90 йил аввал қурилган оғир шароитдаги ётоқхонада кун кўрмоқдамиз” (ВИДЕО)

НАВОИЙ – “Кўзи ожизлар: салкам 90 йил аввал қурилган оғир шароитдаги ётоқхонада кун кўрмоқдамиз”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:47 0:00

КАРМАНА. “Навоий вилояти Кармана тумани Темур Малик кўчаси 1-уйда жойлашган кўзи ожизлар ётоқхонасидан мурожаат йўлламоқдамиз. Ётоқхонамиз 1930-1935 йилларда қуриб битказилган. Ҳозирда бу ерда кўзи ожизлар учун умуман шарт-шароит йўқ. Қишда томдан ёмғир-қор ўтади, деворлар ўйилиб, чўкиб қолган. Бу масалада 30 йилдан буён мурожаат қиламиз, аммо уринишларимиз самарасиз! Биз қандай оғир шароитда яшаётганимиз билан мутасаддиларнинг иши йўқ. Ногиронларга ажратилган янги уйлар эса ўз эгаларига етиб бормаяпти. Биз – ногиронлар ҳам кенг, ёруғ уйларда яшашни истаймиз!”

(Бу хабар STга 12 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “ST-таъсир: эски кўприкни таъмирлаш масаласи масъуллар томонидан кўриб чиқилади” 

“Сиздан Телеграм”да Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудидаги кўприк ёпиб қўйилгани хусусида мактуб чоп этилган эди. Мутасаддилардан мазкур ҳолат бўйича қуйидаги жавоб хати келди:

“Дўстлик ва Ҳаккарман-Янги Жигаристон маҳаллалари ҳудудидаги кўприк бундан 25 йил аввал ҳашар йўли билан барпо этилган. Лекин транспорт воситалари ўтишига мўлжалланмаган. Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида автомашиналар ўтиши чекланган, бетон тўсиқлар қўйилган, холос. Айни дамда кўприкдан одамлар бемалол ўтяпти.

Кўприк Дўстлик МФЙ раиси томонидан атайин ёпилмаган. Икки маҳалла аҳолиси хавфсизлиги, қолаверса, турли йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида тўсилган.

Масъуллар маҳалла фаоллари билан учрашдилар ва кўприк масаласини муҳокама қилдилар. Уни қайта таъмирлаш масаласи масъуллар томонидан кўриб чиқиладиган бўлди. Мутасадди ташкилот яроқлилиги бўйича ижобий хулоса берса, кўприкдан фойдаланиш мумкин бўлади”.

(Бу хабар STга 13 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ЖИЗЗАХ – “ST-таъсир: 24 қишлоқ аҳолисини сувсиз қолдирган масъулларга интизомий чоралар кўрилди” 

“Сиздан Телеграм”да Жиззах вилояти Бахмал тумани ҳудудидаги каналнинг қуриб қолиши оқибатида 8 та маҳалла – 24 та қишлоқ аҳолиси сувсиз қолгани ҳақида мактуб чоп этилган эди. Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизматидан бу борада қуйидаги жавоб хати келди:

“Аввало, сув хўжалиги соҳасига эътибори ва жонкуярлиги учун ушбу мурожаат эгасига миннатдорлик билдирамиз. Бахмал тумани ҳудудидан ўтган “Эски Туятортар” каналида сув тўхтагани сабабли билдирилган эътирозларни ҳақли деб ҳисоблаймиз.

“Эски Туятортар” канали Зарафшон дарёсидан сув олувчи, Самарқанд ва Жиззах вилоятларидан ўтган “Ўнг қирғоқ” каналининг бир қисми ҳисобланади. Олдиндан белгиланган режа асосида “Эски Туятортар” каналининг бош қисмида 2019 йил сентябрь ойидан 20 декабргача реконструкция ишларини олиб бориш мўлжалланган эди. Пудратчи ташкилотлар томонидан қурилиш ишларида сусткашликка йўл қўйилгани ҳамда 2020 йил ҳосили учун ғалла экилган майдонларни биринчи суғоришга сув етказиб берилгани сабаб реконструкция ишлари вақтида бошланмаган. 2019 йил 28 ноябрга келиб ушбу каналда сув тўхтаган.

Лекин Зарафшон ҳамда Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, қурилиш ишларига масъул пудратчи ташкилотлар раҳбарлари томонидан “Эски Туятортар” канали сувини очиш ва ёпиш бўйича жадвал ишлаб чиқилмаган ва ўзаро келишилмаган, аҳоли ва сув истеъмолчилари бу ҳақда олдиндан хабардор қилинмаган. Шу билан бирга, зарурий техника ва ишчи кучи билан етарли даражада таъминланмагани туфайли қурилиш ишлари муддатидан чўзилиб кетган.

2020 йил 5 январда реконструкция ишлари тўлиқ якунланиб, 7 январда сув очилди. 8 январь куни “Эски Туятортар” каналининг энг қуйи қисмигача сув етиб борди.

Қурилиш ишларида сусткашликка йўл қўйган, канал сувини очиш ва ёпиш бўйича жадвал ишлаб чиқмаган, аҳоли ва сув истеъмолчиларини бу ҳақда олдиндан хабардор қилмаган масъул ходимларга нисбатан интизомий чоралар кўрилди.

Фурсатдан фойдаланиб, юртдошларимизга мурожаат қилмоқчимиз: cув хўжалиги вазирлиги фаолияти билан боғлиқ муаммога дуч келсангиз ёки cизда қўшимча саволлар, таклиф, мулоҳазалар бўлса, вазирлик матбуот хизмати билан боғланинг, биз мулоқотга тайёрмиз”.

(Бу хабар STга 11 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “ST-таъсир: мурожаатим чоп этилгач, боғчага ишга қабул қилишди” 

ҚУВА. “Мен – Дилдора Арабова, Фарғона вилоят, Қува туманидан мурожаат йўлламоқдаман. “Сиздан Телеграм”да 33-боғчага бир неча ойдан бери ишга жойлаша олмаётганим ҳақида мактубим чиққан эди. Мактубим эълон қилингач, мени мазкур боғчага ишга қабул қилишди. Мурожаатимга бефарқ бўлмаган мутасаддиларга ва Озодликка раҳмат айтаман”.

(Бу хабар STга 11 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “ST-таъсир: танқидий мактуб ортидан Сарсон ва Қўчқорбулоқ қишлоқлари йўллари таъмирланмоқда” (ВИДЕО)

ҚАШҚАДАРЁ – “ST-таъсир: танқидий мактуб ортидан Сарсон ва Қўчқорбулоқ қишлоқлари йўллари таъмирланмоқда”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:47 0:00

“Cиздан Телеграм”да Қашқадарё вилоят, Чироқчи туман, Сарсон ва Қўчқорбулоқ қишлоқларидаги йўллар таъмирталаблиги хусусида мактуб чоп этилган эди. Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг маълум қилишича, танқидий мактуб ортидан туман марказидан қарийб 45-50 километр узоқликдаги Умакай МФЙ Сарсон ва Қўчқорбулоқ қишлоқларини кесиб ўтувчи ички хўжалик йўллари таъмирланмоқда. Айни кунда нотекис йўлларни текислаш ишлари олиб борилмоқда.

2020 йил ички хўжалик йўлларини таъмирлаш дастури доирасида мазкур қишлоқларнинг 4 километрлик қисми тош йўлга айлантирилмоқда. Шунингдек, аҳоли томонидан ҳам ҳашар йўли орқали тош тўкилиб текислаш ишлари олиб борилмоқда.

(Бу хабар STга 12 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “ST-таъсир: ноқонуний қурилган тураржойлар масаласи ҳокимлик томонидан ўрганилади”

“Cиздан Телеграм”да Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Мевазор маҳалласи аҳли электр симёғочлар ноқулай ерда – йўл ўртасида ўрнатилгани ҳақида мактуби чоп этилган эди. Яккабоғ тумани электр таъминоти корхонасидан бу борадаги қуйидаги жавоб хати келди:

“Яккабоғ туман электр таъминоти корхонаси ушбу мактуб бўйича ҳолатни жойига чиқиб ўрганди. Мевазор қишлоғи ҳудудидан кесиб ўтган ушбу ҳаво узатиш тармоғи ПС – “Яккабоғ”-110/35/10 кв. дан чиқувчи, 1969 йилда қурилиб ишга туширилган фидер 10 кв “Маъшал” бўлиб, у истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бермоқда. Ҳолат ўрганилганда, бир неча йиллар илгари ўрнатилган симёғочлар ёнидан фуқаролар томонидан қонун-қоидаларга хилоф равишда, ўзбошимчалик билан уй-жойлар қуриб олингани аниқланди. Катта кучланишли ҳаво узатиш линияси ҳимоя зонаси атрофидан ноқонуний қуриб олинган тураржойлар туман ҳокимлиги томонидан ўрганиб чиқилади”.

(Бу хабар STга 12 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “ST-таъсир: мурожаат ортидан кўп қаватли уйлар ёнида йўл барпо этилди”

“Сиздан Телеграм”да Қашқадарё вилоят, Касби туман, Тошқўрғон қишлоғидаги кўп қаватли уйлар атрофида йўл йўқлиги сабаб аҳоли қийналаётгани ҳақида мактуб чоп этилган эди. Касби тумани ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, кўп қаватли уйлар атрофига шағал тўкилиб, йўл қурилди; шағал йўл оғир техника ёрдамида текисланди.

(Бу хабар STга 12 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “ST-таъсир: светофорлар созланиб, чорраҳаларда тартиб тикланди”

ҚЎШРАБОТ. “Самарқанд вилоят, Қўшработ туманидан ёзмоқдамиз. ST’да туман марказидаги гавжум чорраҳаларда светофорлар ишламай, бошбошдоқлик авж олгани ҳақида мактубимиз чоп этилганди. Мурожаатимиз ортидан светофорлар созланди. Мутасаддиларга ва Озодликка раҳмат деймиз”.

(Бу хабар STга 12 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Ёғингарчиликда йўллар ва болалар майдонига қадам қўйиб бўлмайди”

ШАҲРИСАБЗ. “Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри Пиллакашлик маҳалласидан ёзмоқдамиз. Ёғингарчилик кунлари маҳалла йўллари ва болалар майдонига қадам қўйиб бўлмайди. Мутасадди раҳбарлар бир келиб, шу йўллардан фойдаланиб кўрсин! Маҳалла ҳовлиларининг ҳам расвоси чиқиб кетди. Йўлларимизни тузатиб беришларини талаб қиламиз!”

(Бу хабар STга 10 январь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Давомини ўқинг

ST вилоятларда

XS
SM
MD
LG