Линклар

logo-print logo-print
Ozodlik foydalanuvchilaridan olingan xabarlar
Шошилинч хабар
17 июн 2019, Тошкент вақти: 14:51

Sizdan Telegram

ҚАШҚАДАРЁ – “Сайёҳлар олдида хижолатга қолмоқдамиз”

ҚАШҚАДАРЁ. “Қашқадарё вилоятидаги автобус ҳайдовчилари номидан ёзмоқдамиз. Вилоятимиздан ўтадиган М39 йўлидаги вазият! Сайёҳларнинг “нима бу” деган саволига жавоб беролмаяпмиз, улар олдида хижолатга қолмоқдамиз. Мутасаддилар муаммони ҳал қилиб беради деган умиддамиз”.

(Бу хабар Озодликка 4 май куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

See all News Updates of the Day

ФАРҒОНА – “Смета бўйича ажратилган шағал қайси раҳбарнинг уйига кетмоқда?”

МАРҒИЛОН. “Фарғона вилояти Марғилон шаҳридан ёзмоқдаман. Шаҳримизда ободонлаштириш кетмоқда. Лекин чуқурларни тўлдириш ва зичлаш учун шағал ўрнига ахлат ва қурилиш материаллари ташланмоқда. Ахлат билан тўлдирилган ер битта ёмғирдан кейин чўкиб қолади-ку! Хўш, смета бўйича ажратилган шағал қайси раҳбарнинг уйига кетмоқда?”

(Бу хабар Озодликка 13 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

БУХОРО – “Қурувчи ташкилот тураржой лойиҳасини ўзбошимчалик билан ўзгартирди”

БУХОРО. “Бухоро шаҳри Ислом Каримов кўчасидаги 10 ва 12-уйлар ҳоким фармойишига биноан бузилиб, янги тураржойлар қурилмоқда. Шаҳар ҳокими К.Камолов мажлис қилиб, эски уйларда яшаган аҳоли янги тураржойнинг 3-қаватига жойлаштирилишини айтган эди. 1-2-қават бўйича қурувчининг ўз режалари бор экан. Энди эса, 10-уйда яшовчи аҳоли 12-уйнинг 4-қаватига чиқишга мажбурланмоқда.

Аҳолини битталаб чақириб, “ҳамма рози, биргина сиз колдингиз” деб алдаб бошқа шартнома тузишмоқчи. Аслида, 2018 йилда шартнома имзоланган. У пайтда уй лойиҳаси бошқача эди. Кейин эса лойиҳа ўзбошимчалик билан ўзгартирилди. 1-подъезддаги 7 та хонадон коммунал уйга ўхшайди. Яна 2 тасининг ошхонасида дераза йўқ. Шартномага қўл қўйган аҳоли дардини кимга айтсин? Уйимизни сифатсиз қуриб бермасин деб қўрқади ҳамма...”

(Бу хабар Озодликка 13 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Уй ертўласида каламуш ва чаёнлар ин қурган”

ЮНУСОБОД. “Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Бодомзор даҳасидан ёзмоқдамиз. Боғишамол кўчасидаги икки қаватли уйларда яшаймиз. Яқинда кучли ёмғир ёғди, ўша кунлари подъездларимиз сувга тўлиб кетди. Кейин эса ертўлада каламуш ва чаёнлар кўпайди.

Муаммоларимиз кўп. Ахлат ташиш хизмати яхши ишламайди. Болаларимизга ўйин майдончаси йўқ. Подъездимиздан доим газ сизиб туради. Тахтали уйларимиз ёниб кетмаса эди, деган хавотирдамиз.

Бир муддат аввал инвесторлар келди ва "уйни бузамиз" деб, штаб қурди. Лекин шу билан қайтиб қораларини кўрсатишмади.

Бизнинг муаммоларни эшитадиган, ҳал қиладиган масъуллар бормикан?!”

(Бу хабар Озодликка 13 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Текширувчилар ўқувчиларни ишлатганларга чора кўриш ўрнига “оқтeракми, кўктeрак” ўйнаб кетди!”

ҚЎРҒОНТЕПА. “Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани 29-мактабдан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да мактаб раҳбарияти ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилаётгани, хусусан, 11-синф битирувчилари иссиқхона қурилишида ишлатилгани ҳақида мактубимиз чиққан эди. Ана энди болалар ҳуқуқини поймол қилганларга чора кўрилади деб ўйлаган эдик. Афсус, умуман тескариси бўлди.

13 июнь куни тонг саҳар соат 4:30 ларда мактаб директори бошчилигида ўқув бўлими бошлиғи, инглиз тили, ЧЁТ ва мусиқа ўқитувчилари ҳамда психолог 11-синф ўқувчиларининг уйларига бориб, уларни уйғотиб мактабга олиб келган. “Соат 8:00 да юқори ташкилотдан одам келади, сизларни ким мажбурлаб ишлатди деб сўраса, биз шунчаки ўзимиз ўйнаб расмга тушдик дейсанлар” деб ўқувчиларни сиқувга олишган. Юқоридан келган текширувчилар эса болаларни ишлатганларни жазолаш ўрнига, янги қурилаётган иссиқхона атрофи ўралмаган деб жарима солиб кетган. Кўриб турибсизки, бизда яна ўша “Оқтeракми, кўктeрак” ўйини давом этмоқда...”

(Бу хабар Озодликка 14 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Талабалардан галстук талаб қилаётган вазирнинг ўзи галстуксиз мажлис ўтказди”

ҚАРШИ. “Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтидан ёзмоқдамиз. 10 июнь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов институтимизга келиб, мажлис ўтказди. Кўпчиликнинг хабари бор, 2 июнь куни технология факультети талабаси ўз жонига қасд қилганди. Вазир ана шу масалани муҳокама қилди. Биз – талабаларни вазиримизнинг галстуксиз келгани ҳайратга солди. Талаба дарсга галстуксиз келса, умуман киритилмайди. Аммо талабалардан галстук талаб қилаётган вазирнинг ўзи галстуксиз, бунинг устига спорт кийимида мажлис қилди. Ҳеч бўлмаса оппоқ кўйлакда келса бўларди-ку!..”

(Бу хабар Озодликка 13 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “Автошоҳбекатнинг аҳволини кўринг!”

ЁЗЁВОН. “Фарғона вилояти Ёзёвон тумани марказий автошоҳбекатининг аҳволини кўринг. Якшанба куни шоҳбекат парранда бозорига айланади. Бунга эса масъулларнинг парвойи палак. Туман марказига биринчи бор келган меҳмон манзилни тополмай сарсон бўлади. Мутасаддилар аҳоли оғирини енгил қилиш ҳақида ҳам ўйласин!”

(Бу хабар Озодликка 12 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Бозор ёнидаги автотураргоҳни савдогарлар эгаллаб олган”

ЯККАБОҒ. “Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан ёзмоқдамиз. Деҳқон бозори олдидаги автотураргоҳга на кириб бўлади, на чиқиб! Ҳаммаёқни савдогарлар эгаллаб олган. Комиссия келса, бир-икки кунга тозаланади, кейин яна эски ҳаммом, эски тос. Бозор ичида бўш расталар кўп. Савдогарлар стоянкада эмас, ўша расталарда тижорат қилсин”.

(Бу хабар Озодликка 12 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Тошкентдан келган комиссия солиқ идорасининг 15-20 фоиз ходимини имтиҳондан йиқитмоқчи!”

АНДИЖОН. “Андижон вилоят солиқ бошқармаси ходимлари номидан ёзмоқдамиз. Тошкентдан шахсан давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Мирзиёд Маҳкамов келиб, бошқармамиз ходимларини аттестациядан ўтказмоқда. Жами 701 нафар ходим имтиҳон топшириши керак экан. Аттестация холис ўтказилса-ку, эътироз йўқ. Аммо бошқарма бўйича 15-20 фоиз ходимни йиқитиш, 30-40 фоиз ходимни шартли ўтказиш, қолган 30-40 фоиз ходимларни эса тўлиқ ўтказиш режалаштирилган. Бари аввалдан белгиланган! Қўмита раиси ўринбосари ҳаммани имтиҳондан ўтказса, раис олдида очко ололмай қолади-да. 15-20 фоиз деганимиз бу 150-200 нафар инсон дегани! Хўш, нохолислик билан ўтказилаётган аттестациядан йиқилган шунча ходимнинг тақдири нима кечади? Уларнинг неча йиллик касбий фаолияти йўққа чиқадими? Оиласини қандай боқади улар?

Яқинда президент Андижонда 400 мингдан ортиқ аҳоли ишсиз экани, 250 минг аҳоли эса чет элларда экани ҳақида танқидий фикрлар айтган эди. Солиқ бошқармасининг аттестациядан атайин йиқитилаётган ходимлари ҳам ана шу ишсиз аҳоли сафига қўшиладими?! Қўмитанинг бундай адолатсиз хатти-ҳаракатидан давлат раҳбарининг хабари бормикан?!”

(Бу хабар Озодликка 12 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “Ёз кунларида товуқ ахлати ҳиди бутун бозорга ёйилмоқда”

БУВАЙДА. “Фарғона вилояти Бувайда тумани марказий бозоридан ёзмоқдамиз. Товуқ бозори истеъмол ва кийим бозори ичида жойлашган. Бу эса гигиена қоидаларига зиддир. Ёзнинг иссиқ кунларида товуқ гўнги ҳиди бутун бозорга ёйилмоқда. Инсоф қилишса бўлмайдими?!”

(Бу хабар Озодликка 12 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Давлатга тегишли газ қувурларини ким ва қаерга олиб кетди?” (ВИДЕО)

ҚАШҚАДАРЁ – “Давлатга тегишли газ қувурларини ким ва қаерга олиб кетди?”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:35 0:00

ҚАРШИ. “Қашқадарё вилояти Қарши тумани Чўлбўстон ҚФЙдан ёзмоқдамиз. Видеода давлатга тегишли газ қувурлари талон-торож этилаётгани акс этган. Хўш, давлат мулкини ўмаришга ким журъат қилди? Ўғрилик ортида ким турибди? Мазкур масала бўйича бир неча ой олдин президент қабулхонасига мурожаат қилгандик, аммо натижа йўқ...”

(Бу хабар Озодликка 12 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ – “Обод маҳалла” дастурига киритилган ҳудудимизда уч йилдан бери чироқ йўқ”

ҚИЗИРИҚ. “Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани Яккатерак маҳалласидан ёзмоқдамиз. Бизда уч йилдан бери электр энергияси йўқ. Иккита симёғоч қўйилган, холос, “қолганини ўзларинг сотиб олиб ўрнатинглар” дейди раҳбарлар. Ҳудудимиз “Обод маҳалла” давлат дастурига киритилганига нима дейсиз! Масъуллар эрта-индин деб ҳаммани алдаб юрибди. Маҳалла аҳли номидан президентимиздан илтимос қилиб сўраймиз, халқингизга ёрдам беринг!”

(Бу хабар Озодликка 6 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “Боғча қурилиши сабаб аҳоли ичимлик сувисиз қолди”

ҚЎШТЕПА. “Фарғона вилоят, Қўштепа туман, Қумтепа МФЙдан ёзмоқдамиз. 2019 йилда 150 ўринли 18-сонли боғча қурилиши кўзда тутилган. Қурилиш бошланди. Бунинг учун давлат бюджетидан тўрт миллиард сўм маблағ ажратилган. Боғча қурилишидан хурсандмиз, албатта. Аммо қурилишни баҳона қилиб, аҳолига уланган ичимлик сув тармоғини узиб ташлашди. Маҳаллада 5 ойдан буён ичимлик суви йўқ. Канализация тармоғи 500 метр масофада жойлашган. Лекин қурилиш раҳбари ҳожатхона ва ошхона чиқиндиларини канализация тармоғига уламай, оддий чуқурга кўммоқда. Ахлат кўмилаётган ҳудуд эса ичимлик суви минорасига 10 метр масофада. Бу санитария қоидаларига мутлақо зид-ку.Аҳоли соғлиғини ким ўйлайди? Ичимлик суви ва тозалик муаммосини ҳал қилиб беринглар!”

(Бу хабар Озодликка 6 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ – "Бола пулини сўраб борсам, мендан 30 варақ оқ қоғоз сўрашди"

ТЕРМИЗ. “Сурхондарё вилояти Термиз тумани Учқизил маҳалласидан ёзмокдаман. 2 ёшгача бола пули масаласида маҳалла раисига учрадим. Раис тўғрилаб келиш лозим бўлган 12 хил ҳужжат рўйхатини қўлимга тутқазди. Бундан ташқари, оғзаки тарзда яна 6 хил ҳужжат олиб келишни тайинлади. Қоғозбозликка қачон чек қўйилади?! Рўйхатни кўринг, болалар пули учун “ОблГАИ”дан ҳам маълумотнома керак экан! 30 дона оқ қоғоз талабига нима дейсиз?! Маҳалланинг ҳатто қоғози ҳам йўқ экан...”

(Бу хабар Озодликка 10 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “Катта кўчада “Мерседес” автомобили ёниб кетди”

МАРҒИЛОН. “Фарғона вилояти Марғилон шаҳридан ёзмоқдаман. Кечки соат 18:30 да Ўрам мавзесидаги катта кўчада “Мерседес-Бенц” русумли автомобиль ёниб кетди. Ёнғин натижасида ҳеч ким зарар кўрмади. Ўт ўчирувчилар келиб хавфни тез орада бартараф этди. “Машинамни атайлаб ёқиб юборишди”, деди мулк эгаси. Якуний хулосани эса тегишли ташкилотлар текширувдан кейин айтса керак”.

(Бу хабар Озодликка 11 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ – “Йўл ҳаракати хавфсизлиги идорасида эрталабдан ҳатто чироқ ҳам йўқ” (ВИДЕО)

СУРХОНДАРЁ – “Йўл ҳаракати хавфсизлиги идорасида эрталабдан ҳатто чироқ ҳам йўқ”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:15 0:00

ДЕНОВ. “Сурхондарё вилояти Денов туманидан ёзмоқдаман. Ўтган сешанба куни ГАИга тушдим, ҳужжатдаги камчилик сабаб машинам жарима майдонига олиб кетилди. Жаримани тўлаб, машинамни олиб кетгани борсам, қоидабузарлик ҳақидаги баённома ҳали ҳам келмабди. Ҳолбуки, орадан бир ҳафта ўтди. Ҳайдовчиларнинг айтишича, баённомалар ўн беш кун-бир ойда келармиш. Машина жарима майдонида тургани учун кунига 15 минг сўмдан тўлаш керак. Жаримани тезроқ тўлаб, автоуловимни олиб кетмоқчиман. Аммо йўл ҳаракати хавфсизлиги идорасида эрталабдан ҳатто чироқ ҳам йўқ. Элликка яқин одам навбат кутиб турибди...”

(Бу хабар Озодликка 10 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “Тараққиёт маҳалласидаги тараққиётдан орқада қолган уй” (ВИДЕО)

САМАРҚАНД. “Самарқанд шаҳри Тараққиёт маҳалласидаги 41-уйдан мурожаат йўлламоқдамиз. Кўп қаватли уйимиз ўта ачинарли аҳволда. Эски бино тўлиқ таъмирланмаган. Чириб битган канализация қувурларидан қўланса ҳид чиқади. Бино томи хўжакўрсинга таъмирланган. Подъездларда эшик йўқ. Ариқлар кавланмаган. Иссиқ ва совуқ сув келадиган қувурлар чириб кетган. Уйимиз Тараққиёт кўчасида жойлашган бўлса-да, тараққиётдан орқада қолиб келмоқдамиз. Санайман десангиз муаммо кўп. Хўш, уларни ким ҳал қилади?”

(Бу хабар Озодликка 11 июнь куни келди)

САМАРҚАНД – “Тараққиёт маҳалласидаги тараққиётдан орқада қолган уй”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:35 0:00

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – “Сифатсиз хотдог ва лавашдан одамлар заҳарланиши мумкин” (ВИДЕО)

НАВОИЙ – “Сифатсиз хотдог ва лавашдан одамлар заҳарланиши мумкин”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:30 0:00

НАВОИЙ. “Навоий шаҳри марказий бозоридаги ошхоналарда тайёрланаётган пирожки, хотдог ва лавашлар талабга жавоб бермайди. Одамлар заҳарланиши ҳеч гап эмас. Мана, яқинда Тошкентда оммавий заҳарланиш рўй берди. Бизда ҳам шундай ҳолат бўлмасидан, санитария ва эпидемиология маркази умумий овқатланиш шохобчаларини текшириб, сифатсиз озиқ-овқат сотаётганларга чора кўрсин”.

(Бу хабар Озодликка 11 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Таътилдаги мактаб ўқувчилари иссиқхона қурилишида ишлатилмоқда”

ҚЎРҒОНТЕПА. “Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани 29-мактабдан ёзмоқдамиз. Мактаб директори З. Т. 9, 10 ва 11-синфларнинг имтиҳон топшираётган ўқувчиларини мажбурий меҳнатга жалб қиляпти. Хусусан, 11-синф битирувчилари имтиҳондан сўнг мактабда ташкил этилаётган лимонария – иссиқхона қурилишида ишлатилди. Директор ўқувчиларни “ишдан бош тортсаларинг, шаҳодатномаларингни бермайман” деб қўрқитмоқда. Тегишли ташкилотлар таътилдаги болалар ҳуқуқини оёқости қилган мактаб раҳбариятига чора кўришини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 10 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Уй бузилишини кутиб, на қурилиш қила оламиз, на бир ўзгартириш”

ҚИБРАЙ. “Тошкент вилояти Қибрай тумани Тузел МФЙдан мактуб йўлламоқдамиз. 2017 йил бошида уй-жойларимиз бузилиши ҳақида қарор чиққан. Бизга “қурилиш ишларини амалга оширманглар” деган мазмунда огоҳлантириш хати ҳам берилган. Мана, икки йилки, бузилишни кутамиз. Аҳоли на қурилиш қила олади, на бир ўзгартириш!

Ёзнинг иссиқ кунлари чангдан нафас олиб бўлмайди. Катта машиналар шовқинидан эса тинчгина дам ололмаймиз.

Давлат кадастр хизмати “уйлар 15 март куни бузилади, тез мулкларни баҳолатинглар”, деди. Кейин бузилиш 10 апрелга кўчирилди. Яна қолиб кетди. Ҳокимиятдагилар “бузилади, лекин бюджетда пул йўқ”, дейди.

Бузса тезроқ бузиб, янги ер ажратиб берсин. Ёғингарчилик келмасдан бошпана қилиб олайлик. Маҳалла аҳли нима қилишни ҳам билмай қолди, ахир!”

(Бу хабар Озодликка 11 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ – “Бутун бошли қишлоқда боғча йўқ, мактабда эса хона етишмайди”

СУРХОНДАРЁ. “Сурхондарёдан мактуб йўлламоқдамиз. Жартепа қишлоғида жойлашган 46-сонли умумий ўрта мактаб ўқувчилари сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Ўқувчиларга синфхоналар етишмайди, спорт зали, ошхонаси йўқ. Мактаб ҳовлисида дарахту гуллар сувсизликдан қовжираб кетмоқда. Қани эди, сув келтириб беришса, ҳовлида иссиқхона қуриб, таълимни ривожлантириш учун уч-тўрт сўм қўшимча даромад олинса...

Яна бир муаммо. Бутун бошли қишлоқда мактабгача таълим муассасаси йўқ.

Ҳудудимиз “Обод қишлоқ” дастурига киритилган эди, аммо ҳамма иш чала қилинди. Тандирхоналар ваъда қилинган эди. Фақат йўлаклар бетон, уйлар усти шифер билан ёпилди, холос.

Теварак атрофимизда камида ўнта ғишт заводи ишламоқда. Одамлар эрталаб ва кечқурунлари ис газидан нафас ололмай қийналмоқда. Бу ҳол инсон ҳаёти учун хавфли-ку!

Санасак, бу каби муаммолар жуда кўп. Жартепа аҳли мутасаддилардан амалий ёрдам кутиб қолади”.

(Бу хабар Озодликка 11 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “Савдогарлар: ғирром рақобат туфайли даромад қилолмаяпмиз” (ВИДЕО)

САМАРҚАНД – “Савдогарлар: ғирром рақобат туфайли даромад қилолмаяпмиз”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:36 0:00

ПАЙАРИҚ. “Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Челак шаҳри бозоридан ёзмоқдамиз. Биз бозор ичида савдо қиламиз. Аммо яна кўплаб савдогарлар бозор кўчасини эгаллаб олган. Уларга солиқчилар негадир индамайди. Бозор ичига эса халқ кирмаяпти. Масалан, айримлар марказий дорихона олдида савдо қилади. Аптека ходимлари эса гарчи қонунга зид бўлса-да, савдогарлардан ҳар куни 3000 сўмдан йиғишади. Ёймачиларнинг ҳужжати йўқ, солиқ ҳам тўламайди. Биз эса солиқларни вақтида тўлаймиз. Ғирром рақобат туфайли даромад қилолмаяпмиз.

Ҳоким ва солиқ идораси бошлиғига телефон орқали мурожаат қилган эдик, қонуний чора кўрамиз дейишди. Лекин чора кўрилмади. Биз барча савдогарларга бирдек талаб ва шароит бўлишини хоҳлаймиз”.

(Бу хабар Озодликка 10 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “Ўзбекистон ва Миср олимпия терма жамоалари ўйинига чипталар мажбуран сотилмоқда”

ЧУСТ. “Наманган вилояти Чуст туманидан ёзмоқдамиз. 11 июнь куни “Навбаҳор” стадионида футбол бўйича Ўзбекистон ва Миср олимпия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Чуст тумани ҳокимлиги ушбу ўйин чипталарини ташкилотлар¸ коллежларга мажбурлаб ўтказмоқда. Стадионни тўлдириш учун мухлислар ўйинга текинга киритилмоқда экан. Лекин ишчилар чиптани мажбуран харид қилмоқда...”

(Бу хабар Озодликка 10 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ – “Мудофаа ишлари бўлими ҳужжат олгани келган ўқувчиларни мажбурий ишлатди”

ДЕНОВ. “Сурхондарё вилояти Денов туманидан ёзмоқдаман. Фарзандим Баҳодир Очилдиев 77-мактабнинг 9-синфида ўқийди. 7 июнь куни уни синфдошлари билан ҳарбий ҳисобга олиш учун туман мудофаа ишлари бўлимига чақиришди. Фарзандимни олгани борганимда, мудофаа ишлари бўлими бошлиғи буйруғи билан улар мажбурий ишлатилаётгани устидан чиқдим. Мактаб формасининг расвоси чиққан. “Ишласанг ҳужжат оласан, бўлмаса йўқ!” деб қўрқитишибди. Мактаб ўқувчиларини мажбурий ишлатиш қонунга зид эмасми?”

(Бу хабар Озодликка 10 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Маҳалламиз ҳали-ҳамон ўрта асрлар шароитида яшайди”

ЧИРОҚЧИ. “Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Олтиқ бошоқ маҳалласидан ёзмоқдамиз. Маҳалламиз ҳали-ҳамон ўрта асрлар шароитида яшамоқда. Одамлар шаҳардагидек қулай шароит – кондиционер, иссиқ ва совуқ сувни фақат тушида кўради. Лекин маҳалла фаоллари ўз ишини чин дилдан бажараяпти. Шу шароитда ишлаётганларнинг отасига раҳмат! Аммо улар ҳам тузукроқ шароитда ишлашга ҳақли-ку!”

(Бу хабар Озодликка 9 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “Ҳокимнинг тўйи баҳонасида қирқ йиллик расво йўллар кўз очиб юмгунча асфальтланди” (ВИДЕО)

САМАРҚАНД – “Ҳокимнинг тўйи баҳонасида қирқ йиллик расво йўллар кўз очиб юмгунча асфальтланди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:24 0:00

КАТТАҚЎРҒОН. “Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидан ёзмоқдаман. “Кичик кўрпа” деган кўчадаги ресторанда туман ҳокимининг ўғиллари тўйи бўлди. Бутун тўйхона атрофини йўл нозирлари ўраб олди. Казо-казо зотлар, ҳокиму арбоблар меҳмон бўлиб келди. Меҳмонлар орасида муфтий Усмонхон Алимовни ҳам кўрдик. Ҳокимлар тўй қилиб турсин экан! Қирқ йилдан бери асфальт кўрмаган расво йўллар кўз очиб юмгунча асфальтланди. Оддий халқ “йўлни таъмирланглар” деса – асфальт йўқ! Ҳокимлар учун исталган пайт топилади...”

(Бу хабар Озодликка 10 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Давомини ўқинг

ST вилоятларда

XS
SM
MD
LG