Ўзбекистондаги намунали уйлар таназзули?

Фарғона вил. Тошлоқ тумани

Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ************************************************************************************************************** Муҳим эслатма: “Sizdan Telegram” лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Озодлик радиоси илтимос кимлигимни сир қолишини хоҳлар эдим. Фарғон вилояти Тошлоқ тумани Арабмозор Қ.Ф.Й да янги намунавий котеж уйлар қурилган.

Фарғона вил. Тошлоқ тумани

Бу "намунавий уйларда газ ҳам, сув ҳам йўқ. Электр мунтазам ўчиб туради. Газ умуман уланмаган. Уланмайди ҳам. Сув туман Сув-оқава ташкилоти томонидан узиб қўйилган. Бу ерда яшаётган аҳоли қўшни маҳалладан пақирда сув ташиб келади. Бу уйлар 2014 йилда қурилган бўлиб 2015-16 йилда одамлар кўчиб келади бошлади.

Ҳозирда 30 уйдан иборат хўжаликда 14 та оила бор. Бу уйлар қурилиб топширилганида туман сув-оқава ташкилоти сув ҳисоблагичларни қўйиши керак эди. Лекин қўймаган ва ҳозирда ҳар бир оилага 650 минг жарима ёзиб сувни ўчириб ташлаган. Одамлар яшамаган бўлса қандай қилиб қарз йиғилган. Ҳали сотилмаган уйлар қарз йиғмоқда.