"Боғчамизда ҳам пул йиғади, ҳам пицца билан гриль буюради"

"Боғчамизда ҳам пул йиғади, ҳам пицца билан гриль буюради"

"Боғчамизда биздан байрам учун, боғча опанинг туғилган кунига ва ремонт учун пул йиғишмоқда. Боғча учун ӯзи 107 минг сӯм тӯлаймиз. Шароитимиз кўтармай, сизга ёрдам сўраб мурожаат қилмоқдамиз. Бу Тошкент вилояти Янгийўл тумани 13-сонли боғчада бўлаётган ҳолат.

"Нимага 10 минг?” деб сўрасам, “Янги йил байрамига шарлар, дождик, зарлар, қорбобога ва мусиқага”, деб айтди боғчадагилар. Ўзбекистонда давлат пул бермайдими бунақа нарсалар учун? Нега биздан олишади? Ҳар ой боғча учун битта боладан 96 минг сўм олишади. Қўшимчаси ҳам бор: 7 минг сўм рус тили ва гимнастикаси учун. Ҳар бир боладан ҳар ой ёки ҳар байрамда баҳона қилиб, 20 минг сўмдан олишсаям, 800 минг сўм бўлмоқда.

Боғчада 10 та гуруҳ бўлса, ҳар биридан 800 минг сўмдан йиғишса, 8 миллион пул бўлади. Биз оддий оила бўла туриб, бунақа пулни ҳали ушлаб ҳам кўрмаганмиз. Яна байрамларда қўшимча қилиб пицца, гриль олиб келишни талаб қилади".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​