ФАРҒОНА – "Боғчаларга ажратилган жиҳозларни тақсимлашда таниш-билишчиликка йўл қўйилмоқда"

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИ. "Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани мудиралари номидан ёзмоқдамиз. Яқинда вилоятдан туман боғчалари учун мебеллар берилди. Туман мактабгача таълим бўлими раҳбари мебель олиб келамиз, дея 37, 8, 36 ва 6-боғчалардан 300 мингдан, жами 1 млн 200минг йиғиб олди. Мебеллар 19 май куни 37-боғчага келтирилиб, шу ердан қолган боғчаларга тарқатилди. Мебель тарқатиш вақти эса синган мебеллар туфайли ва йўл киранинг қимматлиги сабаб ўзаро жанжал чиқди. Жиҳозларни тақсимлашда адолатсизлик биринчи марта бўлаётгани йўқ.

Аслида, йил бошида тузиладиган харажатлар сметаси мудиралар берган талабномага асосан тузилади. Шу сметага асосан болалар сони ва жиҳозларнинг етишмаслигига қараб буюмлар адолатли тақсимланиши керак. Лекин бизнинг туманда жиҳозлар боғча мудирасининг чўнтаги ва МТБ раҳбарига қанчалик яқинлигига қараб, ноқонуний тарқатилади. Давлат томонидан болалар учун бериладиган жиҳозлар ҳисобидан раҳбарлар чўнтак қаппайтириши тўғрими? Юртбошимиз таниш-билишчилик, йиғди-йиғдиларга қарши неча марта гапирди. Лекин бу танқидларнинг бизнинг туманга алоқаси йўқ шекилли?

Биз яқинда Тошкентдан келган ишчи гуруҳига ҳам туман МТБ раҳбарининг пул йиғишлари ҳақида гапириб бердик. Ёзиб олишди, чора кўрамиз, деб ваъда беришди. Энг қизиғи, туман МТБ раҳбари ана шу ишчи гуруҳини боқиш учун деб 50 минг, альбом учун деб 25 мингданйиғиб олди. Ишчи гуруҳининг эса бундай хабари йўқ..."

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​