БУХОРО – "Маҳаллий раҳбарлар Президент номидан ақл бовар қилмас ишлар қилмоқда" (ВИДЕО)

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

ШОФИРКОН. "Бухоро вилояти Шофиркон туманидан ёзмоқдамиз. Туман халқи 30 йилдан бери фойдаланиб келган томорқа ерлар туман ва вилоят ҳокимлари томонидан тортиб олиниб, шафқатсизларча шудгор қилинмоқда. Одамлар бу ерларга беда, буғдой ва бошқа экинлар экиб, тирикчилик қилиб келарди. Зўравон раҳбарлар ҳатто бошоқ чиқарган буғдойларга ҳам шафқат қилмаяпти. Бўшаган ерга аччиқ қалампир экишаркан. Энг ачинарли, ақл бовар қилмас нопок ишлар Президент номидан қилинмоқда. Халқни норизо қилиб, Прездентга қарши кайфият уйғотилмоқда.

Сурат ва видеоларда одамлар бедани шошиб ўргани, буғдойни эса ўришга қўли бормаганини кўриш мумкин. Бироқ кечқурун раҳбарлар бедапояга қўшиб буғдойни ҳам шудгор қилганига гувоҳ бўлдик. Беда камайди дегани эса ем-хашак тақчиллашиб, гўшт кескин ошади деганидир.

Афсус, ҳокимлар Президент фармонларини тўғри бажаришмаяпти. Йўқса халқни норизо қилиб, 20-30 йиллик ўрикзорларни ваҳшийларча қўпориб ташлаб пахта экишмасди!

Шофиркон тумани шундоқ Қизилқум этагида жойлашган. Бу ерда деҳқончилик қилиш жуда машаққатли. Сув ниҳоятда кам ва шўр. Аммо маҳаллий шароит ва халқнинг кайфиятини инобатга олмаган раҳбарлар одамларни қақшатиб, экинларни йўқ қилмоқда. Бухоролик зўравон раҳбарларнинг мушугини ким пишт дейди?!"

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​