ТОШКЕНТ – "Чилонзорда электр идораси ходимларининг совуққонлиги сабаб ёнғин рўй берди" (ВИДЕО)

ТОШКЕНТ. "Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 9-даҳасидан ёзмоқдамиз. Жорий йил 9 июль куни 9-даҳада ёнғин рўй берди. Бунга эса трансформаторга меъёрдан ошиқ хўжаликлар улангани сабаб бўлди. Ушбу ҳудудда яшовчилар ёнғиндан аввал туман электр идорасини трансформатор зўриқиб ишлаётгани, бу эса кутилмаган фожиага сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эдик.

Ҳатто ёнғиндан икки соат аввал ҳам трансформатор ишидаги носозлик ҳақида телефон орқали хабар берган эдик. Аммо керакли чора-тадбирлар кўрилмади. Шу тариқа электр идораси ходимларининг совуққонлиги сабаб ёнғин рўй берди. Оқибатда квартиралар талoфат кўрди. Кейин маълум бўлишича, трансформаторга ҳатто 10-даҳадаги хўжаликлар ҳам уланган экан. Электр идораси ходимлари ўз вазифасига масъулият билан ёндашмагани учун аҳоли жабр кўриши тўғрими?"

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

“Чилонзорда электр идораси ходимларининг совуққонлиги сабаб ёнғин рўй берди”

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​