САМАРҚАНД – "Пайариқдаги коллеж ўқитувчилари мардикорга айланиб қолди"

ПАЙАРИҚ. "Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Эшимоқсоқ қишлоғидан ёзмоқдамиз. Қишлоқдаги коллежга янги директор тайинлангандан сўнг ўқитувчи-педагоглар ободонлаштириш ходимларига, аниқроғи, мардикорларга айланди-қолди. Директор ўқитувчиларга ёзги таътил бермасдан, бошқарма бошлиқларига хушомадгўйлик қилиб, ходимларидан фойдаланиб келмоқда. Ўқув хоналари ҳаво рангга бўялган эди, энди эса уларни сариққа бўяшни талаб қилмоқда. Яна, ҳамма харажатлар педагоглар зиммасида! Президент ва ҳукумат ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилмаслик ҳақида гапирмоқда, амалда эса бу аҳвол!"

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​