ТОШКЕНТ – “Олмазор” метро бекати ёнидаги бошбошдоқлик қачон бартараф этилади?!”

ТОШКЕНТ. “Тошкент шаҳри “Олмазор” метро бекатидан мактуб йўлламоқдаман. Пиёдалар ўтиш йўлини енгил ва юк машиналари автотураргоҳ қилиб олган. Машиналар пиёдалар йўлагини дабдала қилиб ташлаган. Бунинг устига, йўлакни тўсиб ҳам қўйган. Пиёдалар эса иложсизликдан ҳаётини хатарга қўйиб катта йўлни кесиб ўтади. Метро бекати яқинида йўл нозирлари туради, аммо улар бошбошдоқликка умуман эътибор бермайди. Пиёдалардан бирови аварияга учраса, кейин бу ер тартибга солинади шекилли!”

(Бу хабар Озодликка 12 февраль куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​