ФАРҒОНА – “80 ёшли аёл очган чевархона ишига маҳалла қариялари тўсқинлик қилмоқда”

ЎЗБЕКИСТОН тумани. “Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Қумбосди қишлоғидан ёзмоқдамиз. 80 ёшга кирган онам маҳалла аёллари ва катталари билан келишиб 5 йилдан буён ишламай ётган эски масжидда чевархона очди - "Lobarxon ona orzusi". Бунинг учун бир йилча югурди. Эски масжид омборхона бўлиб қолган эди. Бу ердан тушган ижара пулидан фойдаланиб келган маҳалламиз қариялари эса чевархона ишига тўсқинлик қилиб келмоқда. Онам чевархона очиб, 7 кишини иш билан таъминлади. Газ, чироқ бўлмаса ҳам ишни йўлга қўйди. Кўйлаклар ва болалар кийимлари Қозоғистон ва Тожикистонга ҳам экспорт қилина бошлаган эди. Аммо маҳалла қариялари онамнинг тадбиркорлик қилишига йўл бермаяпти. Афсус, онамни ҳимоя қиладиган дадам ва акам вафот этиб кетишган. Онам 7 қиз ва 2 ўғилни олий маълумотли қилиб тарбиялаган. Колхозда ўз даврида бригадир бўлиб ишлаб, пахта режасини тўлдириб, орден ва мукофотлар олган. Кексайганида ҳам уйда қўл қовуштириб ўтирмай, чевархона ишини йўлга қўйган эди. Буни ҳам маҳалла қариялар кўп кўрди. Мутасаддилар онамнинг тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилади, деган умиддамиз”.

(Бу хабар Озодликка 13 февраль куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​