Линклар

logo-print logo-print
Ozodlik foydalanuvchilaridan olingan xabarlar
Шошилинч хабар
20 август 2019, Тошкент вақти: 06:55

Сиëсатимиз

  1. Sizdan Telegram нима?
  2. Sizdan Telegramдан қандай ёрдам кутиш мумкин?
  3. Қандай қилиб, хабар жўнатиш мумкин?
  4. Қандай хабарлар жўнатиш мумкин?
  5. Хабар қандай кўринишда бўлиши лозим?
  6. Хабарга фото-видео илова қилишнинг муҳимлиги.
  7. Sizdan Telegramга хабар йўллаш хавфсизми?
  8. Sizdan Telegram шартлари қандай?
  9. Sizdan Telegram географияси.
  10. Sizdan Telegram хабарига муносабат​.
  11. Sizdan Telegram таъсири.

1. Sizdan Telegram нима?

Sizdan Telegram энг оммабоп ижтимоий лойиҳалардан биридир. Лойиҳада ST (Sizdan Telegram) даракчиларидан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Хабарлар Sizdan Telegram сайтида, шунингдек, ижтимоий тармоқлар - Facebook ва Telegram саҳифаларида эълон қилинади.

2. Sizdan Telegramдан қандай ёрдам кутиш мумкин?

Sizdan Telegramда эълон қилинган даракчиларнинг шикоят ва мурожаатлари аксар ҳолларда маҳаллий ҳокимлик ва мутасаддилар томонидан ўрганиб, ижобий ҳал қилиш ҳолатлари бор. Озодлик жўнатилган хабарларни саралаб, эълон қилади, лекин муаммоларни ҳал бўлишига кафолатни зиммасига олмайди.

3. Қандай қилиб, хабар жўнатиш мумкин?

Хабарларингизни Telegram тармоғидаги @ozodnews ёки +420 724 971 539 рақамига йўллашингиз мумкин.

4. Қандай хабарлар жўнатиш мумкин?

Ўзингиз гувоҳи бўлган воқеа-ҳодисалар ёки дуч келаётганингиз муаммоларни йўллашингиз мумкин. Хабарларингиз ўзбек ва рус тилларида бўлиши мумкин.

5. ​Хабар қандай кўринишда бўлиши лозим?

Жўнатаётган хабарингизни батафсил ёзишингиз лозим. Хабар нима ҳақида, воқеа қачон, қаерда содир бўлгани акс этиши керак. Манзилни кўрсатишни унитманг. Зарур ҳолатда сиз билан боғланиш учун телефон рақамингизни кўрсатганингиз маъқул. Телефон рақамингиз ва истамасангиз исм-шарифингиз ошкор қилинмайди.

6. Хабарга фото-видео илова қилишнинг муҳимлиги.

Йўллаётган хабарингизга фото ёки видео илова қилсангиз унинг таъсири тезроқ ва кучли бўлиши мумкин. Фото ёки видеога олаётганингизда унинг сифатига аҳамият қаратишни унитманг. Истагингизга кўра, ST (Sizdan Telegram) тасвирдаги шахсни ошкор қилмаслик учун унинг овози ва юзини ёпиши мумкин.

7. Sizdan Telegramга хабар йўллаш хавфсизми?

Sizdan Telegram, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. Агар хоҳламасангиз, исм, шарифингиз эълон қилинмайди, фото ёки видео тасвирдаги шахснинг овози ва юзи ёпилади.

8. Sizdan Telegram шартлари қандай?

Sizdan Telegram рукнида бериладиган фикр-мулоҳазалар, мурожаатлар муштарийларнинг иддаоси ҳамда уларнинг шахсий кўз қарашлари ифодасидир. Шубҳали хабарлар ST томонидан қўшимча ўрганилиши мумкин.

9. Sizdan Telegram географияси.

Sizdan Telegram лойиҳасига дунёнинг исталган бурчагидан хабар йўллашингиз мумкин. Ушбу лойиҳада Ўзбекистоннинг энг чекка қишлоқларида яшовчи муштарийлар ҳам иштирок этмоқда.

10. Sizdan Telegram хабарига муносабат​.

Sizdan Telegram хабарига муносабат: Сиз хабарда берилган маълумотларга қўшимча киритишингиз, ўз таклифингизни билдиришингиз ёки хабардан қониқмасангиз ўз шикоятингизни Sizdan Telegramга йўллашингиз мумкин.

11. Sizdan Telegram таъсири.

Sizdan Telegram орқали берилган хабарга оид ўзгариш ёки янгилик бўлса, STга хабар беришни унитманг!

Тўғридан-тўғри алоқа

#

Sizdan Telegram доимо сиз билан мулоқотга тайёр

Telegram: @ozodnews ёки @sizdan деб изланг.

Тармоқ: Sizdan Telegram Facebook саҳифаси

Рақамимиз: +420 724 971 539

XS
SM
MD
LG