Линклар

logo-print logo-print
Ozodlik foydalanuvchilaridan olingan xabarlar
Шошилинч хабар
17 сентябр 2019, Тошкент вақти: 18:41

Sizdan Telegram

НАВОИЙ – “Мактубимиз ST’да чиққач, сув босган ертўла 24 соат ичида тозаланди”

ЗАРАФШОН. “Навоий вилояти Зарафшон шаҳри 12-кичик туман 30-уйдан ёзмоқдамиз. Куни кеча “Сиздан Телеграм”да қувур носозлиги сабаб уйимиз ертўласи сувга тўлгани, ҳаммаёқни ахлат босгани ҳақида мактубимиз чоп этилган эди. Мактубимиз чиққач, 24 соат ичида ертўла тозаланиб, тартибга келтирилди”.

(Бу хабар Озодликка 9 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “Аҳоли ўн йилдан бери ёнидан пул сарфлаб йўлга шағал тўкиб келади”

НАМАНГАН. “Наманган шаҳри Янги Замин МФЙ 9-Шаҳрасабз кўчасидан ёзмоқдамиз. Кўчамизга ўн йилдан бери мингдан ортиқ машинада шағал тўкдик. Чунки ҳудуд чуқурликдан иборат эди. Йўлларимиз иссиқ кунларда чанг-тўзон, ёмғирли кунларда лой. Аҳоли ўз ёнидан пул сарфлаб 10 йилдан бери йўлга шағал тўкиб келади. Мутасадди ташкилотлар энди асфальт қилиб берсин”.

(Бу хабар Озодликка 2 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “ST’да ёзилгач, газсиз қолган маҳаллани уч кунда газ билан таъминлашга ваъда берилди”

“Cиздан Телеграм”да Андижон вилоят Булоқбоши туманида аҳоли хонадонлари йўл кенгайтирилиши сабаб газсиз қолгани ҳақида мактуб чоп этилган эди. “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ матбуот хизмати мазкур ҳолатга изоҳ берди. Қуйида ана шу жавоб хати чоп этилмоқда:

“Ижтимоий тармоқда “Масъуллар йўлни кенгайтиришни рўкач қилиб, аҳолини газсиз қолдирди” хабари юзасидан “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, Булоқбоши тумани Баландчек МФЙ ўрамидаги ҳолат ўрганилди.

Аниқланишича, Булоқбоши тумани Баландчек МФЙ ўрамидаги 1088-Райиш-Нефтьпром-Хидирша йўлининг 0-1 км қисмида кенгайтириш ва қайта таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шу сабабдан кўчанинг таъмирланаётган қисмидаги табиий газ тармоқлари ва қувурлари вақтинчалик узилган.

Булоқбоши туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари Илҳомжон Собировнинг маълум қилишича, айни вақтда текислаш ва шағаллаш ишлари олиб борилмоқда.

Шебенлаштириш ва таъмир ишлари 9 сентябрь куни охирига етказилади. “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ мазкур йўл қисмидаги таъмир ишлари якунлангач, Булоқбоши тумангаз филиали ходимлари томонидан 11 сентябрь кунига қадар ҳудуддаги табиий газ қувурларини қайта монтаж қилинишини маълум қилади.

Барча саволлар бўйича “Ҳудудгазтаъминот” АЖ 1104 ёки (71) 200-08-04 ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин”.

(Бу хабар Озодликка 8 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “ST’да ёзилиши ортидан келтирилган трансформатор ҳали ишга туширилгани йўқ”

АСАКА. “Андижон вилоят, Асака туман, Мирзобод МФЙ А.Қорабоев кўчасидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”га электр таъминоти муаммоси бўйича мурожаат қилган эдик.

Шундан кейин Андижон ҳудудий электр тармоқлари Асака ТЭТК томонидан 160 кВтли трансформатор олиб келинди. 25 та бетон таянч ўрнатилиб кабель тортилди. Бунинг учун раҳмат.

Аммо эски “анъана”га кўра, ишлар охирига етказилмаяпти. Трансформатор ишга туширилмади. Ходимларнинг айтишича, иш декабрда ёки келаси йилда якунланар экан. Қиш келса, тармоқда яна узилишлар бошланади. Мутасаддилардан хайрли ишни тезроқ якунлаб, ваъдани бажаришларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 8 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Халқ банки” прокуратура талабига бўйсунмай, мени ишга қайтириб олишдан бўйин товламоқда”

ИЗБОСКАН. “Мен – Юлдузхон Расулова, Андижон вилоят, Избоскан туманидан ёзмоқдаман.

2018 йил 4 сентябрда “Халқ банки”нинг Избоскан филиали пенсия ва нафақалар тарқатиш бўлимига кассир лавозимига ишга қабул қилиндим. Иш фаолиятим бошиданоқ пул тарқатиш учун ёлғиз ўзимни юборишди.

Тажриба орттиргунимча менга шерик ёки малакали ҳисобчи бириктиришларини сўраб, филиал раҳбарига қайта-қайта мурожаат қилганман.

Фаолиятим давомида банк ғазнаси томонидан менга берилган пуллар ва мен тарқатишим керак бўлган маблағ ўртасида фарқ, яъни камомад чиқа бошлади.

Шу сабаб пенсионерлар орасида эътироз ва тушунмовчилик юзага келди. Бу ҳақда умумий йиғилишларда филиал бошқарувчисини огоҳлантириб чора кўришини сўраганман.

Ушбу огоҳлантиришимдан сўнг банк раҳбари менга тазйиқ ўтказа бошлади. Мен ишлайдиган касса буйруқсиз қайта-қайта текширилди. 2019 йил 4 мартда кадрлар бўлими бошлиғи томонидан ишдан бўшатилганим тўғрисида оғзаки равишда огоҳлантирилдим. Буйруқни кўрсатишмади ҳам.

Ушбу ноҳақлик юзасидан бош прокуратурага мурожаат қилдик. Избоскан туман прокуратураси ишни ўрганиб, мени ноҳақ ишдан бўшатилган деб топди.

2019 йил 12 июлда ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруққа протест келтирилди.

Аммо банк раҳбарияти прокуратура талабини ҳам инобатга олмай, мени ҳали ҳам ишга қабул қилмаяпти...”

(Бу хабар Озодликка 8 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “Ичимлик суви отлиққа топилмайди, ерости суви эса истеъмолга яроқсиз”

КАТТАҚЎРҒОН. “Самарқанд вилоят, Каттақўрғон туман, Полвонтепа ва Ҳаким оқсоқол қишлоқларидан ёзмоқдамиз. Бизда яшаш шароити кундан-кун қийинлашиб бормоқда. Ичимлик суви отлиққа топилмайди. Қўлбола крандан фойдаланамиз, аммо охирги пайтда ерости суви ҳам ичишга яроқсиз бўлиб бормоқда.

Бир вақтлар табиий газ келган қувурлар кесиб ташланган. Йўллар ўйдим-чуқур. Қаҳрамонларча жон берган Асадулла Элмуродов номидаги шоҳкўча ҳам ачинарли аҳволда.

Тез орада қиш келади. Қишлоқ аҳли газ йўқлигидан дарахтларни кесиб ёқишга мажбур. Каттақғўрғондан табиий газ ва ичимлик суви магистрал қувурлари ўтган. Аммо бизнинг қишлоқларда иккиси ҳам қаҳат!

Мутасаддилардан қишлоқ аҳли муаммоларини ҳал қилиб беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 6 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СИРДАРЁ – “ST’га муаммони ёзганим сабаб маҳалла раиси менга жарима қўллаш билан таҳдид қилмоқда” (ВИДЕО)

СИРДАРЁ – “ST’га муаммони ёзганим сабаб маҳалла раиси менга жарима қўллаш билан таҳдид қилмоқда”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:28 0:00

ГУЛИСТОН. “Мен – Феруза Қурбонова, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри Тараққиёт маҳалласи Тинчлик кўчаси 1-уй 10-хонадондан ёзмоқдаман. “Обод маҳалла” дастурига кирган кўчамиздаги йўл таъмири чала қилингани ҳақида мактуб йўллаган эдим. Мактубим чоп этилганидан кейин 3-4 киши келиб текширишди. Маҳалла раиси эса менга жарима қўллаш билан таҳдид қилди. Икки боламни ўзим тарбиялаб келмоқдаман. Улар учун маҳалладан нафақа пули оламан. Маҳалла раисининг даъвосича, гўё мен ноқонуний равишда нафақа пули олаётганмишман. Бугун давлатимиз раҳбари ҳар бир фуқаро ўз ҳақ-ҳуқуқини билиши лозимлиги, мамлакатда қонун устуворлиги ўрнатилиши кераклигини айтмоқда. Айрим маҳаллий раҳбарлар эса президент талабини тушунмаётганга ўхшайди.

Мен асли Тошкентдан келин бўлиб тушганман. Айрим шахслар мени “келгинди” дея ҳақорат қилмоқда. 3 ярим ёшли қизимни боғчага беришим керак. Эҳтиёжманд оила эканимиз ҳақида маълумотнома сўрасам, шуни ҳам ёзиб беришмаяпти. Бизга нисбатан адолатли муносабатда бўлишларини талаб қиламиз”.

(Бу хабар Озодликка 5 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Бахтсиз ҳодиса cодир бўлмасдан бурун йўлдаги панжара олиб ташлансин”

ТОШКЕНТ. “Тошкент вокзали яқинида аввал пиёдалар ўтиш йўлаги ва светофор бор эди. Шу йўлакни панжара билан тўсиб қўйишди. Одамлар 200 метр узоқдаги туннелдан ўтишга мажбур бўлмоқда. Лекин иш ва ўқишга шошиб, кўпчилик тўсиқни устидан ошиб ўтмоқда. Бу эса авария ва бахтсиз ҳодисага сабаб бўлиши мумкин. Масъуллардан светофор ўрнатиб, йўлни очиб беришларини талаб қиламиз”.

(Бу хабар Озодликка 6 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “МИБ ходимлари: байрам кунлари, ҳатто меҳнат таътилида ҳам ишламоқдамиз”

САМАРҚАНД. “Самарқанд шаҳри МИБдан ёзмоқдамиз. Бизда иш вақти чегараланмаган. Эрталаб соат 7 дан кечки 12 гача иш. Истаган пайтда – гоҳ тонгда, гоҳ тунда йиғилиш ўтказишади. Байрам кунлари ҳам ишлаймиз. Ҳатто меҳнат таътилидагилар ҳам ишга чиқишга мажбур. Раҳбарият нега меҳнат қонунчилигига риоя қилмайди?”

(Бу хабар Озодликка 6 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “Халқ таълими бўлими раҳбарларига 12 та Spark автомобили берилди”

НАМАНГАН. Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” боғида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров олий ва ўрта таълим тизими вакиллари билан учрашди. Мулоқотда президент раислигида 23 август куни ўтказилган таълим тизимини ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишидан келиб чиқадиган вазифаларга эътибор қаратилди. Вилоятда таълим-тарбия соҳасига инновацион усулларни татбиқ этиш, бунинг учун ривожланган хорижий давлатлар, хусусан, Япония таълим тизимидаги илғор жиҳатларни ўрганиш, Наманган тажрибасини яратиш борасидаги масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда шаҳар ва туманлар халқ таълими бўлимлари раҳбарларига 12 та Spark автомобили берилди. Муносиб натижаларга эришаётган муаллимлар, профессор-ўқитувчилар планшет ва бошқа совғалар билан тақдирланди. Келгусида халқаро фан олимпиадаларида ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчилар, уларнинг устозлари, таълим маскани директорини автомобиль билан тақдирлаш тизими жорий этилиши айтилди”.

(Бу хабар Озодликка 6 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

CУРХОНДАРЁ – “Тергов чўзилганидан ҳайдовчи 47 кундан буён жарима майдони учун пул тўламоқда”

УЗУН. “Сурхондарё вилояти Узун туманидан ёзмоқдаман. Икки ойча аввал “Тико”ни ижарага олиб амал-тақал рўзғор тебратиб келган киракаш авария қилиб қўйган эди. Машина 47 кундан буён жарима майдонида ётибди. Аммо Узун туман ИИБ терговчиси тергов ишини кўрмай пайсалга солмоқда. “Тико” ҳайдовчиси бу ёқда ойлик ижара пулини, у ёқда кунлик жарима майдони пулини тўлаши керак. Бечоранинг оёғи синиб ишга лаёқатсиз бўлиб қолди. Икки томон ҳам даъво қилмаяпти, ярашмоқчи. ИИБ масъулларидан томонларни тезроқ яраштириб қўйишларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 5 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “ST’да ёритилгач, мактабларда иситиш қозони ўрнатилиб, таъмир ишлари бошланди” (ФОТО-ГАЛЕРЕЯ)

ЧИРОҚЧИ. “Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан ёзмоқдамиз. “SizdanTelegram”да туманимиздаги бир қатор ўрта таълим масканларидаги муаммолар ҳақида мактубимиз чоп этилганди. Мактубимиз чиққач, 159-мактабда иккита иситиш қозони ўрнатилди. Насиб этса, қишда синфхоналар иссиқ бўлади. Электр тизими бир амаллаб тўғриланар.

161-мактабнинг чириган поли таъмирлана бошлади, иссиқлик тизимига пул ажратилди.

Раҳбарлар 115-мактаб таъмирига ҳам ваъда беришди. Таъмир иши бошланса, хабар қиламиз.

Муаммомизни кўтариб чиққани учун ўқитувчилар ва ота-оналар номидан Озодликка раҳмат айтамиз”.

(Бу хабар Озодликка 5 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Маҳалла” телеканали ходимларидан ёниб кетган ҳужжатларни қайта йиғиб келиш талаб этилмоқда”

ТОШКЕНТ. “ЎзМТРКдан ёзмоқдамиз. Яқинда “Маҳалла” телеканали биноси ёниб кетди. Ёнғин пайти ҳужжатлар, архив қоғозлари ҳам куйиб кул бўлди. Энди ходимлардан ўша ҳужжатларни қайта йиғиб келиш талаб этилмоқда. Ҳужжатларнинг ҳар бири пул! Судланмаганлик маълумотномаси – 40 минг сўм. Наркология ва руҳий касалликлар диспансери – 5 минг сўмдан... Жами йўқ жойдан 150-200 минг харажат!..”

(Бу хабар Озодликка 5 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Бошпанамизни бузган ҳокимият товон пулини тўлиқ бермай алдади”

ОҚҚЎРҒОН. “Мен – Зуҳра Бўриева, Тошкент вилоят, Оққўрғон туман, Уста Нормат МФЙ, Охунбобоев кўчаси 7/2-уйдан ёзмоқдаман.

Ўзбекистон Президентининг 2013 йил 6 августдаги ПҚ-20-20 сонли қарори ижроси жараёнида Охунбобоев кўчасидаги кўчмас мулк объектлари қаторида бизнинг уйимиз ҳам бузиладиган бўлди. Ҳокимият уй учун тўлиқ товон пули тўлаймиз деб ваъда берди. Уйни нархлатиб, керакли ҳужжатларни топширдик.

Беш хонали коттежнинг уч хонасини бузиб ташлашди. 2018 йил 16 июлда ишчи гуруҳининг 21-сонли далолатномасига асосан 209800 минг сўм пул ўтказиб беришди. Бу “хамир учидан патир” дейишди. Бу гапга ишондик. Қолган пулни сўраб, идорама-идора қатнаб чарчадик. 2018 йил 15 октябрда яна 18900 минг сўм пул тўлаб беришди. Шу кунгача жами 39770 минг сўм пул ўтказиб беришди. Бу пулга қандай қилиб уй соламан. Яна денг, иморат икки қаватли бўлиши керак деб талаб қилишмоқда.

Икки хонани ўртасига девор тикиб яшаб ўтирибмиз. Ҳақимизни талаб қилиб бормаган идорамиз қолмади.

Мен уй бекасиман. Хўжайиним давлат ишида ишлайди, маоши 500 минг сўм. Аммо маошининг ярми аввалги аёлидан туғилган фарзанди алиментига кетади. Бу даромадга қандай қилиб уй қурайлик? Биз каби ҳимоясиз, қўли калта оилалар ноласини ким тинглайди?”

(Бу хабар Озодликка 4 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Электр тармоқлари корхонаси ваъдасида турмайдими?”

АСАКА. “Андижон вилоят, Асака туман, Оқбўйра МФЙ Бой кўчасида яшовчи аҳоли номидан ёзмоқдамиз. 2 йил аввал президент қабулхонасига кўчамизга электр токи етказиш учун симёғоч ҳамда кабеллар билан таъминлашларини сўраб мурожаат қилган эдик. Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси 2019 йилда сўровимизни амалга оширишга ваъда берганди. Мана, 2019 йил ҳам якунига етяпти, аммо ваъда ижросидан дарак йўқ. Айни пайтда симлар томдан томга қўлбола усулда тортилган. Кучли шамол бўлса, бирор кор-ҳол рўй бериши мумкин. Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан ваъдасини бажаришини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 4 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ – “ST’да мактуб чиққач, ҳокимлик аҳолини ичимлик суви билан тўлиқ таъминлашга ваъда берди”

“Сиздан Телеграм”да Навоий вилоят, Навбаҳор туман, “Сарой” МФЙ аҳлининг узоқ йиллардан буён табиий газ ва сув тақчиллигидан қийналиб келаётгани ҳақидаги мактуби чоп этилган эди. Мазкур мурожаатга Навбаҳор туман ҳокимлигидан жавоб келди. Қуйида ҳокимликнинг жавоб хати эътиборингизга ҳавола этилмоқда:

“Навоий вилояти Навбаҳор тумани “Сарой” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жами хонадонлар сони 453 тани ташкил этиб, ҳудуддаги хонадонларнинг 215 таси табиий газ билан таъминланган, қолган 238 та хонадонлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 4 апрелдаги 47-сонли йиғилиш баёнига асосан табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудлар рўйхатига киритилгани сабабли фуқароларнинг розилигига асосан 2016 йилда тармоқдан узилган. Суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича шартномаларга асосан тармоқдан узилган хонадонлар тўлиқ маиший газ баллонлари билан таъминланган. Ҳозирги кунда хонадонларга узлуксиз равишда 20 килограммдан суюлтирилган газ етказиб берилмоқда. Хонадонларга етказиб берилаётган 1 дона 20 килограммлик газ баллонларининг нархи 22400 сўмни ташкил этади. Бундан ташқари, туман газ корхонаси захирасида 2200 дона маиший газ баллони мавжуд.

Ичимлик суви муаммоси бўйича:

2018 йил 30 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4040-сонли Президент қарорига асосан Навбаҳор туманига Кармана туманидан кириб келувчи, лойиҳа қиймати 11,7 млрд бўлган, 12 км асосий сув қувурини реконструкция қилиш ишлари 2019-2020 йиллар дастурига киритилган бўлиб, ҳозирги кунда мазкур лойиҳа бўйича 6,5 км масофада ичимлик суви қувурлари ётқизилди, бу ишлар жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Бугунги кунда маҳалла ҳудудидаги 453 та хонадонлардан 330 таси доимий ичимлик суви билан таъминланган бўлиб, қолган 123 та хонадонларга мавжуд сув қувурларининг қуввати етмаслиги сабабли аҳолини узлуксиз ичимлик суви билан таъминлашда вақтинчалик узилишлар юзага келмоқда.

Мавжуд муаммони бартараф этиш мақсадида туман “Сувоқова” ДУК томонидан ҳудудга 2 та махсус техника бириктирилган.

Юқоридаги лойиҳа якунига етказилгандан сўнг ҳудуддаги ичимлик суви муаммоси тўлиқ бартараф этилади”.

(Бу хабар Озодликка 3 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Масъуллар йўлни кенгайтиришни рўкач қилиб аҳолини газсиз қолдирди”

БУЛОҚБОШИ. “Андижон вилоят, Булоқбоши туман, “Нефтпром” шаҳарчасидан ёзмоқдамиз. Шаҳарчамизда йўл кенгайтирилиши муносабати билан йўл ёқасидаги бир неча уйнинг маълум қисми бузилди. Шу баҳона аҳолининг газ қувурини ҳам узиб қўйишди. Бир неча ой бўлди, йўлни ҳам эпақага келтиришмади, газ қувурини ҳам улашмади. Одамлар газсиз ўтирибди. Аҳвол шу тахлит давом этса, қишни ҳам газсиз ўтказамиз. Мутасаддилардан йўлни таъмирлаб, газ қувурини улаб беришларини талаб қиламиз”.

(Бу хабар Озодликка 4 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Мажбурий меҳнат “навбати” энди темирйўлчиларга келди”

ТОШКЕНТ. “Мажбурий меҳнат “навбати” бюджет ташкилотларидан темирйўлчиларга ўтди. Ҳар куни автобусда метро қурилишига олиб келишмоқда. Мажбурий меҳнатга рози бўлмаганлар ишдан кетади...”

(Бу хабар Озодликка 3 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

БУХОРО – “Савдо дўконига айланиб кетган бекатларда транспорт тўхташи учун шароит йўқ”

БУХОРО. “Шаҳардаги бекатлар номига бекат бўлиб қолди. Аслида, ҳаммаси савдо дўконларига айланиб кетмоқда. Транспорт тўхташи учун шароит йўқ. Одамлар ҳам бекатларга киролмайди. Айтишларича, шаҳардаги аксар бекатлар катта амалдорга тегишли экан. Бекатлар аввало жамоат транспорти қатновига хизмат қилиш керак-ку!”

(Бу хабар Озодликка 3 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Авария ҳолатдаги мактаб зилзилада қулаб тушиши аниқ” (ФОТО-ГАЛЕРЕЯ)

ЧИРОҚЧИ. “Қашқадарё вилоят, Чироқчи туманидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да туманимиздаги мактаблар ачинарли аҳволда экани ҳақида бир неча мактуб чоп этилди. Чиндан ҳам, ҳудудимиздаги мактаблар ўта абгор аҳволда.

Масалан, 170-мактаб биноси кўп йиллардан бери бир тадбиркорга тегишли. Бинони шу пайтгача ота-оналар амаллаб таъмирлаб келади. Авария ҳолатидаги бинода иссиқлик тизими ишламайди. Худо кўрсатмасин, зилзила рўй берса, бу бино қулаб тушиши аниқ. Хўш, у ҳолда 450 дан зиёд ўқувчи тақдири нима бўлади?!

40-мактаб ҳам ачинарли аҳволда. Хоналарнинг эшик-дераза ва поли чириб кетган. Жиҳозлар етарли эмас. Электр ва иситиш тизими яхши йўлга қўйилмаган.

116-мактаб 192 болага мўлжалланган, аммо бу ерда 350 дан зиёд бола 2 сменада ўқишга мажбур.

Туман халқ таълими бўлими раҳбарияти мактаблардаги муаммоларни ҳал қилиш ўрнига ўз шахсий дарди билан овора. Республика халқ таълими раҳбарларидан амалий ёрдам кутиб қоламиз”.

(Бу хабар Озодликка 2 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Ўқитувчилар чиқинди тозалашга мажбурланмоқда”

АНГРЕН. “Тошкент вилоят, Ангрен шаҳридаги 24-мактабда капитал таъмирлаш кетмоқда. Таъмир жараёнида чиққан ахлатлар ва қурилиш чиқиндиларини мактаб ўқитувчиларига тозалатишмоқда. Мажбурий меҳнат давом этмоқда...”

(Бу хабар Озодликка 2 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Автомобиль эгалари кўп қаватли уй ёнида ноқонуний тўсиқ ўрнатиб, қўлбола стоянка ясаб олмоқда”

ЧИЛОНЗОР. “Тошкент шаҳри Чилонзор 8-квартал 47- ва 48-уй аҳли номидан ёзмоқдамиз. Айрим автомобиль эгалари уйларимиз олдидаги бўш майдончаларга ўзбошимчалик билан қулф-калитли тўсиқлар ўрнатиб, қўлбола автотураргоҳ қилиб олмоқда. Бу масалада туман халқ қабулхонаси ва ИИБга мурожаат қилдик, аммо натижа йўқ. Ушбу ноқонуний тўсиқ қурилмаларни олиб ташлаб, барча автоулов эгалари тенг ҳуқуқли фойдаланиши учун шароит яратиб беришларини талаб қиламиз”.

(Бу хабар Озодликка 2 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “ST’да ёзилгач, Вебстер университети кириш имтиҳонидаги хатони тан олди”

САМАРҚАНД. “Вебстер университети филиалига кириш имтиҳонида ноҳақлик бўлгани ҳақида мактуб ёзган эдим. Мактубим “Сиздан Телеграм”да чиққач, хато тан олинди”.

(Бу хабар Озодликка 2 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Боғча ўғрилардан тозаланиб, болаларга аталган озиқ-овқат тўлиқ берилмоқда”

ХЎЖАОБОД. “Андижон вилояти Хўжаобод тумани 1-МТМдан ёзмоқдамиз. Боғчамиз туманда олдинги ўринларда туради, шу сабаб бизни кўролмайдиганлар кўп. Гуруч курмаксиз бўлмаганидек, орамизда ўғри, ноинсоф ва гўдаклар ҳақидан қўрқмайдиганлар ҳам бор эди. Аммо боғчамиз улардан тозаланди. Шуни маълум қиламизки, болаларга аталган озиқ-овқат тўлиқ берилмоқда”.

(Бу хабар Озодликка 2 сентябрь куни келган. ST лойиҳасига Хўжаобод туманидаги 1-МТМдаги муаммолар устидан бир қатор шикоятлар юборилган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Ихтирочи: енгил модификациядаги вертолёт лойиҳамни тегишли идоралар қўллаб-қувватламаяпти”

БУЛОҚБОШИ. “Мен – Нурилло Миркомилов, Андижон вилояти Булоқбоши туманидан ёзмоқдаман. Яқинда Озодликда ёш ихтирочи ҳақида эшиттириш берилди. Мен ҳам ўша эшиттиришда кўтарилган муаммога дуч келдим.

Авиация техникумини битирганман. Соҳа бўйича бирор янгилик қилиш учун изланмоқдаман. Хусусан, енгил модификациядаги вертолёт чизмасини яратдим. Аммо 2-3 йилдан буён чизма-лойиҳамни идорама-идора олиб бориб чарчадим. Аввал туман ҳокимлигига учрадим. Улардан садо чиқмагач, вилоят ҳокимлигига, сўнг Тошкентга қатнадим. Инновация вазирлигигача олиб бордим. Бирор жойдан нажот чиқмади.

Яқинда Ўзбекистон Франциядан 34 та енгил вертолёт сотиб олаётгани ҳақида хабар чиқди. Ушбу харид катта пулга тушгани аниқ. Албатта, менинг ихтиром оламшумул демоқчи эмасман, аммо мен каби тадқиқотчиларни муносиб қўллаб-қувватлашса, ўзимиз ҳам шундай вертолётларни яратиб берар эдик. Мутасаддилар аввало юртимиздаги иқтидорли ихтирочиларни қўллаб-қувватласалар яхши бўлар эди...”

(Бу хабар Озодликка 1 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Давомини ўқинг

ST вилоятларда

XS
SM
MD
LG