Линклар

logo-print logo-print
Ozodlik foydalanuvchilaridan olingan xabarlar
Шошилинч хабар
16 октябр 2019, Тошкент вақти: 15:49

Sizdan Telegram

ҚАШҚАДАРЁ – “16 йиллик ер майдонларимизни ноқонуний эгаллаб, бизни ҳайдаб чиқаришди”

КИТОБ. “Қашқадарё вилояти Китоб тумани деҳқонлари номидан ёзмоқдамиз. Исмим Авраев Шукурулло. Туман ҳокимлиги тизимидаги Фермерлар уюшмаси ва “Азизова Зарифа Дайрабодовна” номли фермер хўжалиги раиси 2003 йилдан буён ижара шартлари асосида фойдаланиб келаётган ер майдонларимизни ноқонуний эгаллаб, бизни ўз еримиздан ҳайдаб чиқарди. Шаҳрисабз туманлараро фуқаролик суди раиси ҳам бунга ўз ҳиссасини қўшди.

Сўнгги 16 йил давомида ер учун солиқ ва бошқа тўловларни тўлаб келсак-да, ерларимиз зўравонлик билан тортиб олинди. Ҳатто шу йилги пешона теримиз бўлган ҳосилимизни териб олишга ҳам тўсқинлик қилишмоқда.

Суд қарори белгиланган тартибда шикоят қилинган бўлиб, ҳали қонуний кучга кирмаган. Аммо ҳокимлик вакиллари ва “Нурафшон” маҳалласи нозири ҳали кучга кирмаган қарорни амалга оширишга уринмоқда. Бир сўз билан айтганда, очиқчасига зўравонлик қилинмоқда...”

(Бу хабар Озодликка 7 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “Намунали уйларда газ йўқ, сув ва чироқ ҳам муаммо” 

ҚЎШТЕПА. “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Қумтепа шаҳарчаси Ҳамкорлик кўчасида қурилган намунали уйлардан ёзмоқдамиз. 2015 йил лойиҳаси бўйича 17 та намунали уй қурилди. Аммо янги уй табиий газга уланмаган. Ҳолбуки, намунали уйимиздан 100 метр нарида катта босимда табиий газ ўтган. “Намунали” уйларда сув ва электр энергияси ҳам мунтазам йўлга қўйилмаган. Шу сабаб уй эгалари ҳалигача тўлиқ кўчиб келмаган. Кўчиб келганлар ҳам қиш келиши билан ижарага чиқиб кетади.

2014 йилда Қўштепа тумани ҳокимияти вакиллари янги уйларда албатта табиий газ бўлади деб алдаб, кредит учун дастлабки тўловни тўлаттириб олди. Кошки булар қуриб берган уйни ўтин, кўмир билан исита олсак! Кечаю кундуз ўтин ёқиб чиқишимизга тўғри келади. Биз ўтин-кўмир сотиб олайликми, ижара пули тўлайликми ё кредитни ёпайликми?!”

(Бу хабар Озодликка 7 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “ST-таъсир: ҳокимият бир кун ичида кўчамизни асфальтлашга киришди”

НАМАНГАН. “Наманган шаҳри Марғилон кўчасидан ёзмоқдамиз. Бир неча кун аввал “Сиздан Телеграм”да йўлларимиз таъмирталаб экани ҳақида мактубимиз чоп этилганди. Ҳокимият бир кун ичида кўчамизни асфальтлашга киришди. Эл дардини эшитса дарров муносабат билдирадиган раҳбарлар кўпайсин!”

(Бу хабар Озодликка 7 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Деразаларимизни очсак, уйимиз бадбўй ҳид ва пашшага тўлади”

АНДИЖОН. “Андижон шаҳри Мусаев кўчасида қурилган 7 қаватли намунавий уйлар олди чиқиндихонага айланган. Деразаларимизни очсак, бадбўй ҳид ва чивин-пашша киради...”

(Бу хабар Озодликка 7 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

CАМАРҚАНД – “Геология-қидирув экспедициясининг 350 ходими мажбуран маошсиз таътилга чиқарилмоқда” (ВИДЕО)

CАМАРҚАНД – “Геология-қидирув экспедициясининг 350 ходими мажбуран маошсиз таътилга чиқарилмоқда”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:39 0:00

ҚЎШРАБОТ. “Мен – Ҳабиба Тошбоевна, Самарқанд вилоят, Қўшработ туман, Зармитан қўрғонида жойлашган Зармитан геология-қидирув экспедициясининг 350 нафар ходими номидан мурожаат йўлламоқдаман. Самарқанд геология давлат унитар корхонаси раҳбарияти жорий йил 1 октябрдан 2020 йил 1 январгача Зармитан геология-қидирув экспедициясининг 98 фоиз ходимини мажбурий равишда маошсиз меҳнат таътилига чиқармоқда. Корхона раҳбари катта йиғилишда ишчиларга “қўлингиздан ҳеч нарса келмайди, ариза ёзинглар” деди. 350 ишчи – 350 оила дегани! Уч ой ичида уларнинг оила аъзолари, фарзандлари емайдими, ичмайдими? Ахир, бу муддат ичида вақтинча ишга киришнинг ҳам имкони йўқ-ку! 350 нафар ишчи номидан давлатимиз раҳбаридан ёрдам сўраймиз: ишимизни давом эттиришга имкон яратиб беринг!”

(Бу хабар Озодликка 5 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Янги тураржойлар канализацияси уйларимиз олдидан ўтишига норозимиз”

ЖАЛАҚУДУҚ. “Андижон вилоят, Жалақудуқ туман, Қиличмозор МФЙдаги намунали уйлар аҳолиси номидан ёзмоқдамиз. Уйларимиз яқинида кўп қаватли тураржойлар қурилди. Бунга эътирозимиз йўқ. Аммо ушбу “дом”ларнинг канализацияси уйларимиз олдидан ўтишига норозимиз. Ахир, бу санитария-гигиена талабларига зид-ку! Қолаверса, бундан аҳоли азият чекади.

Яна бир масала. Янги қурилган хусусий боғча лойиҳасида трансформатор қуриш белгиланган эди. Аммо боғча эгаси трансформатор ўрнатмай, аҳоли трансформаторига ноқонуний уланди. Бунга майли десак, энди ахлатини ҳам бизга олиб келишяпти. Бундан ташқари, боғчанинг ойлик тўлови (350 минг сўм) бизга қимматлик қилмоқда.

Ушбу муаммолар ечимида амалий ёрдам кутиб қоламиз”.

(Бу хабар Озодликка 5 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Хориждан юк машинасини 1 октябргача олиб кирдим, лекин барибир 1 млрд сўм бож талаб қилишмоқда”

ПАХТАОБОД. “Мен – Муқимжон Йўлдошев, Андижон вилоят, Пахтаобод туман, Маданият қишлоғидан ёзмоқдаман. Тадбиркорлик қилиш мақсадида “Ҳамкорбанк”дан 20 минг евро кредит олдим. Ушбу мақсадли кредит асосида Украинадан Германияда ишлаб чиқарилган “DAF Euro 5” русумли юк машинасини сотиб олдим. 23 минг еврога харид қилинган юк машинасини жорий йил 29 сентябрь куни Қорақалпоғистон чегара пости орқали юртимизга олиб кирдим ва Андижонга олиб келдим.

Президентимизнинг 3088-сонли фармонига мувофиқ машинани имтиёзли тартибда фирмам номига ўтказишим керак эди. Лекин Андижон вилояти 03011 божхона маъмурияти менга “Кеч қолдингиз, 1 октябрдан имтиёз тугади, энди 1 миллиард сўм бож тўлаб номингизга ўтказасиз” демоқда. Ахир, мен машинани 29 сентябрь куни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириб бўлдим-ку. Қолаверса, Қорақалпоғистондан келгунимча, 5 кун ўтди. Божхона маъмурлари бу ҳолатни инобатга олмай, бир миллиард тўлаш ёки машинани қайтариб юборишни талаб қилмоқда. Дардимни кимга айтишни билмай қолдим. Бунча маблағни қаердан топаман, ўзи машинани кредит асосида сотиб олган бўлсам! Божхона раҳбарияти муаммони ҳал қилиб беради деган умиддаман”.

(Бу хабар Озодликка 5 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

БУХОРО – “Имом Муҳаммад қабристони узоқ йиллардан буён қаровсиз аҳволда”

ШОФИРКОН. “Бухоро вилоят, Шофиркон туман, Талижа қишлоғидан ёзмоқдамиз. Қишлоғимиздаги Имом Муҳаммад қабристони узоқ йиллардан буён қаровсиз аҳволда. Бинолари авария ҳолатида. Ҳатто девор билан ўралмаган. Қабристонни обод қилиш бўйича тегишли чоралар кўрилсин”.

(Бу хабар Озодликка 4 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

БУХОРО – “Bukhara cotton textile” ишчилари: раҳбарият азадор ва беморларга ҳам рухсат бермайди”

БУХОРО. “Бухоро шаҳрида жойлашган “Bukhara cotton textile” ишчилари номидан ёзмоқдамиз. Корхона раҳбарияти маошимизни вақтида бермаяпти. Масалан, август ойи маошини октябрда олдик. Бундан ташқари, ҳатто байрам кунлари ҳам дам олмай ишга чиқяпмиз. Лeкин бунинг учун қўшимча ҳақ тўланмаяпти.

Бeтоб бўлганларга ҳам жавоб берилмайди. Бошлиқлар “ишга кираётган пайтинг соғломман дeб айтгансан, энди жавоб сўрама” дeйди. Аза бўлиб ишдан қолсак ҳам тушунтириш хати ёздириб олади. Ҳақимизни талаб қилсак, “ёқмаса ишдан бўша” дея дўқ-пўписа қилишади. Мутасаддилардан ёрдам кутиб қоламиз”.

(Бу хабар Озодликка 3 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Аграр университет талабаларига мажбуран чипта сотилмоқда”

ТОШКЕНТ. “Тошкент давлат аграр университети талабалари номидан ёзмоқдамиз. Бизни концертга чипта олишга мажбурлашмоқда. Маданият вазирлиги топшириқ берган эмиш. Катта курсларнинг айтишича, бу янгилик эмас, аввал ҳам бундай ҳолат кузатилган...”

(Бу хабар Озодликка 3 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Эски ётоқхонада яшаётган фаррош аёл: мутасаддиларга уй сўраб борсам, мени менсишмаяпти”

АНДИЖОН. “Мен – Зуҳра Акбарова, Андижон тумани Куйганёр МФЙдаги 49-ётоқхонада яшайман. Ободонлаштириш бўлимида ишлайман. Жуда қийин шароитда катта бўлдим. Саккиз фарзанднинг олтинчиси эдим. Ота-онам эрта вафот этиб кетишди. 2004 йилда турмуш қурдим. Ҳовли кичик экани сабаб турмуш ўртоғим билан 33-умумтаълим мактабида яшаб юрдик. 2006 йилдан буён шароити йўқ эски ётоқхонада яшаймиз. Ҳатто ўғлим дарс қилиши учун имкон йўқ. Уй масаласида ёрдам сўраб кўплаб ташкилотларга мурожаат қилдик. Бизни ҳеч ким менсимаяпти. Раҳбарларимиз биз каби қўли калта, ёрдамга муҳтож оилаларни қаровсиз қолдирмайди деган умиддаман”.

(Бу хабар Озодликка 3 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “Жой етишмаётган боғчада болалар ерда ухламоқда”

ДАНҒАРА. “Фарғона вилояти Данғара туманидан ёзмоқдамиз. Жорий йил июнь ойида Катта Аравон қишлоғида 50-сонли болалар боғчаси очилди. Шу боғчанинг аҳволини кўринг! 100 ўринга мўлжалланган боғчага 170 нафар бола қабул қилинган. Болалар ерда ётибди, стол ўрнига стуллардан фойдаланиляпти...”

(Бу хабар Озодликка 3 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Эски симёғочлар қишлоқ аҳолиси ҳаётига хавф солмоқда”

ЯККАБОҒ. “Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Гулдара қишлоғидан ёзмоқдамиз. Тоғ ёнбағридаги қишлоғимиз туман марказидан 35 км узоқда жойлашган. Қишлоғимизда неча замонлар олдин ўрнатилган симёғочлар ҳозир жуда ёмон аҳволга келиб қолган: чириган, қийшайган, ағанай деб турибди. Ўта катта кучланишли ток ўтган симлар узилиб, одам қўл узатса тегадиган даражада бўлиб қолган. Эски симёғочлар қишлоқ аҳолиси ҳаётига катта хавф солмоқда. Электр корхонасига бир неча маротаба мурожаат қилдик, лекин фойдаси бўлмаяпти. Худо кўрсатмасин, бирор фалокат юз берса ким жавоб беради?..”

(Бу хабар Озодликка 3 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “Ветеринария институти ўқитувчиси: таълим сифатини оширишни талаб қилиб, тазйиққа учрадим” 

САМАРҚАНД. “Мен – Муборак Маматова, Ўрта Осиёдаги кам сонли ветеринария фанлари докторларидан бириман. Самарқанд ветеринария медицинаси институтида таълим сифатини ошириш ва институтга инвестиция киритиш учун жонбозлик қилганим сабаб тазйиққа учрадим. Институт раҳбарияти менга дарс бермади. Ҳолбуки, илмий соҳадаги ютуқларим давлат идоралари томонидан эътироф этилган, давлат мукофотига ҳам тавсия этилганман.

Ректоримиз шахсан менга ва ўзгариш талаб қилган бошқа домлаларга “қаматиб юбораман” деб таҳдид қилди. 83 ёшли онамга “қизингизни йиғиштириб олинг, акс ҳолда йиғлайсиз” деб қўрқитишди.

Институтимизда лаборатория ҳам йўқ. Ҳолбуки, талабалар шартнома пули тўлайди. Аммо раҳбарияти микроскоп ёки проектор ҳам олиб бермайди. Ҳатто вилоят лабораториясига бориш учун автобус ажратмади.

Шу каби ҳақсизликларга қарши чиққаним учун менга тазйиқ ўтказилмоқда. Масъул идоралардан амалий ёрдам сўрайман”.

(Бу хабар Озодликка 3 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Бу туғруқхонани одамлар бекорга қассобхона деб атамас экан!” (ЯШИРИНЧ ОЛИНГАН ВИДЕО)

ҚАШҚАДАРЁ – “Бу туғруқхонани одамлар бекорга қассобхона деб атамас экан!” (ЯШИРИНЧ ОЛИНГАН ВИДЕО)
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:43 0:00

ҚАРШИ. “Қашқадарё вилоят, Қарши шаҳридан ёзмоқдаман. 6 сентябрь куни ой-куни яқинлашган хотинимда сув кетиши бошланди. Қарши шаҳри туғруқхонасига олиб бордим. Врачлар кўздан кечириб ҳали муддат бор деб қайтариб юборишди. Уйга қайтганимиздан кейин ҳам сув кетиши давом этди. Кечки маҳал яна туғруқхонага олиб бордим. Бу гал олиб қолишди.

Эртаси куни шифокорлар болани операция йўли билан оламиз дейишди. Бола ва онасига зарар етмасин деб рози бўлдим. “Биз учта шифокормиз, учаламизга 100 минг сўмдан берасиз, кейин операция учун керакли анжом ва дориларни олиб келасиз” деб очиқча айтишди.

Операциядан кейин давлат ажратган дори-дармонни олдик деган мазмундаги ҳужжатга қўл қўйиб бердик. Операцияда қатнашганларга ҳам пул бериш керак экан. Унгача беморни реанимация бўлимига олмай кутиб туришаркан. Шунча харажатлардан кейин туғруқхонадан чиқишингизда бош шифокорнинг ўзи “бизга атаганингиз йўқми” деб турар экан.

7 сентябрь куни операция бўлди, 13 сентябрда ипини олиб жавоб беришди. Кейинроқ битта ип қолиб кетгани маълум бўлди. 20 сентябрь куни яна туғруқхонага бордик. Шифокор “ўзи битта ип қолдирилади” деб ўзини оқлади. Аммо бу туғруқхонага охирги боришимиз эмас экан. Ишонасизми, яна битта ип қолиб кетган экан. 1 октябрь куни “қадрдон” масканимизга яна бордик. Шифокорга ип қолиб кетибди десак, “шунга шунча ваҳимами” дейди пинак бузмай. Бу ерни одамлар бекорга “қассобхона” демас экан!

Мутасаддилардан туғруқхонадаги коррупция ҳолатига барҳам беришлари, шифокорларнинг ўз вазифасига масъулиятини тафтиш этишларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 1 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

БУХОРО – “Муҳандислик-технология институтида ўқитувчилар фаолиятига аралашиш кучайди”

БУХОРО. “Бухоро муҳандислик-технология институтидан ёзмоқдамиз. Институтимизга 2019 йил 30 мартда янги ректор тайинланди. Янги раҳбар келгач, ўқитувчилар фаолиятига аралашиш кучайди. Масалан, якуний назорат пайти аудиторияга докторант ва бухгалтерлар “қоровуллик”ка қўйиляпти. Талабалар билими кафедра мудирлари томонидан баҳоланяпти. Бу ҳол биз – ўқитувчиларнинг шахсиятимизга тегмоқда. Нима бизга шунчалик ишонч йўқми?

Янги ўқув йили бошланган бўлса-да, институт ҳудудида қурилиш тугамаган. Институт ҳудудида сигир боқилмоқда. Ходимларни ишга тайинлашда таниш-билишчилик ва қариндош-уруғчилик қилинмоқда.

Раҳбар 6 ой давомида умуман ўзгариш қилмади ёки қилишни хоҳламади. Институтимизда муҳит тоза бўлишини истаймиз”.

(Бу хабар Озодликка 3 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “ST-таъсир: сувсиз қолган кекса аёлнинг муаммоси ҳал қилинди” 

“Сиздан Телеграм”да Фарғона шаҳрида яшовчи кекса аёлнинг хонадони сув ва канализациядан узиб қўйилгани ҳақида мактуб чоп этилган эди. Фарғона вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан қуйидаги жавоб хати келди:

“Фарғона шаҳри Маданият МФЙ Фарғона кўчаси 35-уй 3-хонадонга Фарғона вилояти “Сувоқова” давлат унитар корхонаси ва мазкур корхонанинг Фарғона шаҳри филиали ходимлари биргаликда бориб, хонадон эгаси мурожаатчи Татьяна Умирзақова билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида мурожаатчи хонадонида ичимлик суви тармоқларида муаммо юзага келгани аниқланиб, ходимлар томонидан хонадондаги ичимлик суви тармоқлари кўздан кечирилди ва юзага келган муаммо жойида бартараф этилди. Ҳозирда ушбу хонадонда тоза ичимлик суви мавжуд ва мурожаатчи Т.Умирзақова “Сувоқова” ДУК ходимлари томонидан кўрсатилган хизмат юзасидан ўз миннатдорлигини билдирди”.

(Бу хабар Озодликка 2 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “Саратонга чалинган қизимни даволатиш учун кўмагингизга муҳтожман” (ВИДЕО)

НАМАНГАН – “Саратонга чалинган қизимни даволатиш учун кўмагингизга муҳтожман”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:59 0:00

НОРИН. “Мен – Абдулбосит Йўлдошев, Наманган вилоят, Норин туман, Юқори Чўжа МФЙдан ёзмоқдаман. Пайвандловчи устаман. 2019 йил бошида қизим саратон хасталигига чалингани маълум бўлди. Йил мобайнида Республика онкология марказида даволаниб келяпти.

Уйга келганидан кейин ҳам кечалари уйқу йўқ. “Тез ёрдам”дагилар ҳам манзилимизни ёддан билишади. Оилада ёлғиз ўзим ишлайман. Аммо даволаниш харажатларини кўтаришга қўлимиз калталик қилмоқда. Аввал эплаб келаётгандек, аммо охирги пайтлар йўлкира, ётоқ, текширувлар, озиқ-овқат, дори-дармонга етказолмай қолдик. Очиғи, ортиқча бир сўм ҳам қолмади. Олдинда эса кўп муолажалар турибди.

Маҳаллага ёрдам сўраб чиқдим, ҳали садо йўқ. Қўл силтаб кредит учун “Агробанк”ка хужжат топширдим, икки ойдан ўтди, аммо кредитдан ҳам дарак йўқ. Камбағалга келганда маблағ ҳам тугаб қолар экан!

Қизим соғайиб боряпти, аммо муолажаларни тўхтатиш мумкин эмас. Ушбу хатни аввало тегишли идоралар, қолаверса, саховатли ҳамюртларимиз ёрдам берарлар деган умидда ёздим”.

(Бу хабар Озодликка 2 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Миллионлаб маблағ сарфлаб экилган дарахтлар қуриб, майдон тиканзорга айланди”

СЕРГЕЛИ. “Тошкент шаҳри Сергели тумани Спутник 16 а мавзесида янги қурилган уйлар аҳли номидан ёзмоқдамиз. Янги бунёд этилган кўп қаватли уйимиз атрофини туман ҳокимияти ободонлаштириши лозим эди. Лекин, афсуски, иш охирига етказилмади. Миллионлаб маблағ сарфлаб экилган дарахтлар қуриб, майдон тиканзорга айланган. Болалар майдончаси ҳам қурилмади. Ҳудудни ободонлаштириш, болалар майдончаси ҳамда ўриндиқлар қуриб беришларини сўраб бир неча марта қурилиш вазирлиги ва туман ҳокимига мурожаат қилдик. Афсуски, мурожаатларимиз доимгидек жавобсиз қолмоқда...”

(Бу хабар Озодликка 2 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Шағал можароси: ҳоким муовини нега тегишли ҳужжатни кўрсатишдан бош тортди?” (ВИДЕО)

ҚАШҚАДАРЁ – “Кўчаларимизга шағал тўшашда ҳам айирмачилик қилинди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:04 0:00

ЯККАБОҒ. “Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Жавоги қишлоғидан ёзмоқдаман. Яқинда “Сиздан Телеграм”да “Обод маҳалла” дастурига кирган қишлоғимиз йўлларига шағал тўкишда айирмачилик қилингани ҳақида мактубим чоп этилганди. 29 сентябрь куни уйимга маҳалла раиси ва туман ҳокимининг қурилиш бўйича муовини келди. Шағал ётқизилмаган йўл дастурга киритилмаганини айтишди. Мен ҳоким муовинидан буни тасдиқловчи ҳужжат талаб қилдим, аммо у ҳужжат кўрсатишдан бош тортди. “Шағал тўкиш-тўкмасликни ўзим ҳал қиламан деб жўнаб кетди...”

(Бу хабар Озодликка 1 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “Мени ҳақоратлаган аёлга қонуний чора кўрилмаяпти”

КАТТАҚЎРҒОН. “Мен – Дилшода Шодмонова, Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Каттаминг қишлоғидан ёзмоқдаман. 2016-2017 йилларда Ойжон маҳалласидаги 12-мактабда ишлаганман. 28 август куни мени ушбу мактабга чақиртиришди. У ерда мени мактаб касаба уюшмаси раиси бўлган муаллима кутиб олди. Кутилмаганда у менга ҳақоратли сўзлар билан ташланиб кетди. Жумладан, “Сен ифлос мактабимизни Озодлик сайтига чиқариб юбординг, мана, устимиздан текширув бошлади, агар ойлигимиздан бир сўм ушлаб қолишса, сендан ундириб оламан”, деди. Ҳақоратларига чидай олмай йиғлаб чиқиб кетдим.

Жорий йил 3 сентябрь куни Каттақўрғон ИИБга менга нисбатан ҳақоратли муносабатда бўлингани юзасидан ариза бердим. Эртасига Ойжон маҳалласи участка нозири менга қўнғироқ қилди. Учрашганимизда у менга аризамни қайтариб олишни сўради. Мени ҳақорат қилган муаллима апрель ойида ҳам бир фуқаро билан жанжаллашиб судланган экан. Нозирнинг тушунтиришича, бу гал жиноий иш очишга тўғри келар экан. Мен “йўқ, қонун олдида жавоб берсин” дедим. Аммо кейин ишни холис ўрганмай, босди-босди қилиб юборишди. Мени ҳақорат қилганларга қонуний жазо берилишини сўрайман”.

(Бу хабар Озодликка 1 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “Хонадонлар томидан ўтган юқори кучланишли ток ёнғинларга сабаб бўлмоқда”

ДАНҒАРА. “Фарғона вилоят, Данғара туман, Қияли қўрғонча қишлоғидан ёзмоқдамиз. Қишлоғимизда яшаш учун шароит ҳаминқадар. Электр токи жуда пастлигидан кондиционерни қўятуринг, ҳатто телевизор ҳам кўра олмаймиз. Ўқувчи ва талаба фарзандларимиз дарс тайёрлай олмайди. Қиш мавсуми келса, 15-20 соатлаб чироқ бўлмайди.

Хонадонлар томидан ўтган юқори кучланишли ток бир неча бор ёнғинга сабаб бўлди. Аммо қайта-қайта мурожаатларга қарамай, туман электр тармоқлари корхонаси ёрдам бермаяпти. Аҳоли иложсизликдан қўлбола ёғоч таянчлардан фойдаланмоқда...”

(Бу хабар Озодликка 1 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН – “Ислом Каримов номи берилган кўчанинг аҳволини кўринг”

ТЎРТКЎЛ. “Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани Ибн Сино маҳалласидан ёзмоқдамиз. Биринчи президентимиз номи берилган кўчанинг аҳволини кўринг! 3 йилдан бери йўлсозларни кутамиз, аммо улардан дарак йўқ...”

(Бу хабар Озодликка 27 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Фарзандларимиз табиий газ нима эканини билмай катта бўлмоқда”

АНДИЖОН. “Андижон шаҳри “Ўзгариш” МФЙдан ёзмоқдамиз. Ҳудудимизда неча йилдан бери табиий газ йўқ. Кейинги 10 йилда туғилган фарзандларимиз табиий газ нима эканини билмай катта бўлмоқда. Маҳалламизни газ баллонига ўтказишган, аммо газ баллонлари вақтида тўлдириб берилмайди. Бунинг устига, бир неча хўжалик яшайдиган хонадонларга ҳам биттагина газ баллони берилади. Бу худди бир ҳўплам сувни бериб, бир ойга етказинглар¸ дейишдек гап.

Газ идорасига арз қилсак, “тошингни тер” дейди. Вилоят ҳокими 15 кунда газ билан таъминлайман деб ваъда берган, аммо 2-3 ойда зўрға келишади.

Кўп сонли аҳолини қийнаётган муаммони ҳал қилиб беришсин”.

(Бу хабар Озодликка 30 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “Қишлоғимизни туман маркази билан боғловчи йўл 10 йилдан бери шу аҳволда”

БЕШАРИҚ. “Фарғона вилояти Бешариқ тумани Кўркам қишлоғидан ёзмоқдамиз. Қишлоғимизни туман маркази билан боғловчи йўл 10 йилдан бери таъмирталаб аҳволда. Мутасадди ташкилотлар ҳар йили ремонт қилиб берамиз¸ деб ёлғон ваъда беради. Қиш яқинлашиб келмоқда. Ёғингарчилик кунлари бу йил ҳам қийналамизми?”

(Бу хабар Озодликка 29 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Давомини ўқинг

ST вилоятларда

XS
SM
MD
LG