Қарши шаҳрида 6 январь куни соат 08:10 ларда юз берган газ портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлгани ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Йўқолиб қолган боланинг отаси ягона фарзандини топиш учун мутасаддилардан ёрдам сўрамоқда. Катта Фарғона каналига чўкиб кетгани иддао қилинаётган болани 9-10 кундан бери топа олишмаяпти. Шунинг учун унинг отаси каналнинг қисқа вақтга қуритилишини илтимос қилмоқда.
“Бешариқ тумани Дала-Ҳамид Олимжон МФЙда яшовчи 680 хўжалик номидан мурожаат қиляпмиз. Туман ҳокими мактабга тегишли болалар ўйингоҳини бузиб, тадбиркорга дўкон, тўйхона ва чойхона қуришга бериб юборяпти. Ота-оналар ва ўқитувчилар номидан спорт майдони сақланиб қолишини сўраймиз”
ЗАНГИОТА. “Тошкент вилояти Зангиота туманидан мурожаат қиляпмиз. Кўп қаватли уйларнинг юқори қаватларига сув зўрға чиқади. Ёнимизда қурилган янги “дом”га сувни бизнинг қувурдан улашяпти. Агар шундай қилишса, бизга умуман сув чиқмай қолади. Сув қувурлари эскирган, тешиклардан сув чиқиб ётибди...”
Давомини ўқинг