Линклар

Шошилинч хабар
10 июн 2023, Тошкент вақти: 23:43

ST Таъсир

ST-таъсир: “Тўрт неварасини ўзи боқиб катта қилаётган Ўрал бобога озиқ-овқат туҳфа этилди” (ВИДЕО)

ST-таъсир: “Тўрт неварасини ўзи боқиб кетта қилаётган Ўрал бобога озиқ-овқат маҳсулотлари туҳфа этилди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:30 0:00

ST’да Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Наврўз МФЙда яшовчи Ўрал бобонинг мурожаати эълон қилинган эди. 61 ёшли отахон бир неча йилдан бери тўрт нафар неварасини ёлғиз ўзи боқиб катта қилаётгани, бу борада моддий кўмакка муҳтожлигини баён қилган эди. Ушбу мурожаат чоп этилгач, туман ҳокимлиги вакили бориб, оила шароитини ўрганди. Ўрганиш давомида оилага озиқ-овқат маҳсулотлари туҳфа этилди. Келгуси йилда бу хонадонда таъмир ишлари амалга оширилиши маълум қилинди.

(Бу хабар STга 30 декабрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ST-таъсир: Йўлсозлар йўлни қайта таъмирлашяпти

ХЎЖАЙЛИ. “Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани Водник посёлкасининг 3 км йўли “Обод қишлоқ” дастури доирасида асфальт қилингани, аммо таъмир сифатсиз бўлгани ҳақида мурожаат қилган эдик. Шундан кейин йўлсозлар йўлни қайта таъмирлашяпти. Барчага раҳмат айтамиз”.

(Бу хабар STга 4 ноябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ST-таъсир: “Носоз тез ёрдам машинаси таъмирланди, янги машинага буюртма берилди”

ОЛМАЛИҚ. ST’да Олмалиқ кон-металлургия комбинати тасарруфидаги Чодак конига тегишли “Дамас” тез ёрдам машинаси таъмирталаб аҳволда экани хусусида мурожаат чоп этилган эди. Ушбу мурожаат юзасидан берилган жавоб хатида қайд этилишича, носоз автотехника воситаси таъмирдан чиқарилди.

“Носоз ҳолдаги автомашинани ишга қўйгани учун мутасадди раҳбар ўз вазифасидан озод этилган. Янги тиббий тез ёрдам машинасига буюртма берилган”, дейилади расмий жавоб хатида.

(Бу хабар STга 3 ноябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ST-таъсир: “Қашқадарёда мактаб ўқувчилари полда дарс ўтишига сабабчи бўлган масъуллар жазоланди” (ВИДЕО)

ST-таъсир: “Қашқадарёда мактаб ўқувчилари полда дарс ўтишига сабабчи бўлган масъуллар жазоланди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:29 0:00

ST’да Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги 39-мактабда айрим хоналарда парта йўқлигидан ўқувчилар полда дарс ўтаётгани, таъмир ҳам охирига етказилмагани ҳақида видеолавҳа чоп этилган эди. Вилоят прокуратураси ушбу ҳолатни ўрганиб, айбдорларга тегишли жазо берилганини маълум қилди. Қуйида прокуратура тарқатган баёнот билан тўлиқ танишишингиз мумкин:

“Маълум бўлишича, Яккабоғ тумани, “Қайроғоч” МФЙда жойлашган 39-сонли умумтаълим мактаб биноси 420 ўқувчи ўринга мўлжалланган бўлиб, 1974 йилда қурилган. Мактаб биносини таъмирлаш учун 2021 йилда 3 млрд 102 млн 400 минг сўм ажратилган, қурилиш-таъмирлаш ишлари “Авангард гидро-экспресс” МЧЖ томонидан олиб борилиб, 10.09.2021 йилда якунланган.

Халқ таълими вазирлиги томонидан мактаб биносига қурилиш ишлари якунида 27 та синфхона учун 405 та парта, директор, унинг ўринбосари хоналарига 1 тўпламдан ҳамда ўқитувчилар хонасига 2 тўпламдан зарурий жиҳозлар етказиб берилиши белгиланган бўлиб, қурилиш ишлари якуни бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилаётгани сабабли, 08.09.2021 йилга қадар жиҳозлар етказиб берилмаган. Шу сабабли, мактаб маъмурияти томонидан эски жиҳозлардан фойдаланилиб, ўқув йили бошланган.

Ўрганишда умумтаълим мактабига барча зарурий жиҳозлар етказиб берилиши таъминланди. Ўқитувчилар Н.С. ва О.С.ларнинг мактаб директори билан дарс тақсимоти масаласида юзага келган келишмовчилиги сабабли, ўқув йили бошланган кунлари мактабда мавжуд жиҳозланган хоналарда дарс ўтиш имконияти бўлатуриб, мактаб маъмуриятининг ташкилий масалалардаги камчиликларини ижтимоий тармоқларда бўрттириб кўрсатиш мақсадида 5 “а”-синф ўқувчиларига парталар жойлаштирилмаган хонада дарс ўтилган.

Ўқитувчилар Н.С. ва О.С.лар таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига салбий таъсир кўрсатишга уринганлари учун уларга мактаб педагоглари ва касаба уюшма аъзоларининг қўшма йиғилиши қарори билан ҳайфсан интизомий жазоси берилди.

Шунингдек, текширув натижаси бўйича мактабнинг ўқув йилига тайёргарлик кўриш ва ўқув жараёнини тўғри ташкил қилишда масъулиятсизликка йўл қўйган мактаб директори Ш.Қ., ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари А.Х. ва хўжалик мудири Ж.Ж.ларга нисбатан интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди”.

(Бу хабар STга 20 сентября куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ST-таъсир: “Носоз светофор ўрнига янгиси ўрнатилди”

ЯККАБОҒ. “Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани марказида, ҳокимлик биноси олдидаги эски носоз светофор автоҳалокатларга сабаб бўлиб келаётганди. Бу ҳақда туман блогерлари ёзди, аммо натижа бўлмади. Носоз светофор ҳақида ST’да мурожаатимиз чиққач, бир ҳафта ичида янги, замонавий светофор ўрнатилди. Туман масъулларига ва Озодлик радиосига раҳмат айтамиз”.

(Бу хабар STга 29 август куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ҚАШҚАДАРЁ – ST-таъсир: “Йўл ҳаракатига ҳалал бераётган савдогарлар масаласида қарор чиқди”

ЯККАБОҒ. “Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани деҳқон бозорининг йўл усти тиқилинч экани, чунки савдогарлар кўчада савдо қилаётгани ҳақида мактуб йўллаган эдик. Мактубимиз ST’да чоп этилгач, халқ депутатлари Яккабоғ туман кенгашининг қарори чиқди. Қарорга мувофиқ, эндиликда Яккабоғ деҳқон бозорининг йўл устида савдо қилувчи сотувчилар йўлдан олиниб, йўлда тирбандлик юзага келмайди. Яккабоғ шаҳрига кириш йўлининг (Амир Темур кўчаси) 2-3 кмлари оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати бир томонлама ташкил қилинади. Яккабоғ тумани ҳокимлигига ва @sizdantelegram каналига ташаккур айтамиз!”

(Бу хабар STга 4 август куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ST-таъсир: “Масъуллар носозликни тез орада бартараф қилишга сўз беришди” (ВИДЕО)

ST-таъсир: “Масъуллар носозликни тез орада бартараф қилишга сўз беришди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:57 0:00

МАРҒИЛОН. “Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги “Гўдакмозор” қабристони ёнида сув тошаётгани ҳақида мурожаатимиз чоп этилгач, 70 метр қувур олиб келишди. Масъуллар носозликни тез орада бартараф қилишга сўз беришди”.

(Бу хабар STга 13 июль куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ST-таъсир: “Ўзбошимчалик билан терак кесган фуқарога чора кўриш учун ҳужжат тайёрланмоқда”

“ST’да Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Дуоб қишлоғида рухсатсиз дарахтлар кесилаётгани хабар берилган эди. Мазкур ҳолатни ўрганган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бўйича Деҳқонобод тумани испекцияси бошлиғи Ўктам Жўллиевнинг маълум қилишича, бу ҳолат Дуоб қишлоғида эмас, Сарчашма МФЙ Чуқун қишлоғида содир бўлган. Ҳудудда ўзбошимчалик билан терак кесган фуқарога чора кўриш учун ҳужжат тайёрланмоқда”.

(Бу хабар STга 17 июль куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ST-таъсир: "3 ойдан бери ҳолимиздан хабар олмаган “сувоқова”чилар келишди"

ST-таъсир: “Cурхондарё вилояти Термиз шаҳри Жўйжангал маҳалласидан қайта мурожаат қиляпмиз. ST'да мурожаатимиз чиққач, 3 ойдан бери ҳолимиздан хабар олмаган “сувоқова”чилар келишди. Чорасини кўрамиз, дейишди. Ишни охирига етказишади, деган умиддамиз”.

(Бу хабар STга 19 июль куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ST-таъсир: “Шаҳрисабзга ҳам тезюрар поезд қатнайдиган бўлди”

ШАҲРИСАБЗ. “Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидан ёзмоқдамиз. Бундан бир муддат олдин “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятидан Тошкент–Шаҳрисабз йўналишида поездлар қатновини тиклашни сўраб мактуб йўллаган эдик. Хабарларга кўра, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида ҳозиргача Тошкент–Қарши йўналишида ҳаракатланиб келаётган 4/3-сонли “Насаф” тезюрар электропоезди 22 июндан бошлаб Шаҳрисабз темирйўл вокзалигача қатнов амалга оширар экан. Масъулларга ва Озодлик радиосига миннатдорлик билдирамиз”.

(Бу хабар STга 22 июнь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

CИРДАРЁ – ST-таъсир: “Ҳудуд чиқиндидан тозаланди, аҳоли огоҳлантирилди”

ST’да Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Андижон МФЙда сунъий чиқиндихона вужудга келгани, бу ҳол аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳит тозалигига хавф туғдираётгани, “Тозa ҳудуд” корхонаси эса ўз вазифасини бажармаётгани ҳақида мурожаат чоп этилган эди. Маълум қилинишича, ушбу мурожаат ортидан “Тозa ҳудуд” ДУК ҳамда тегишли ташкилотлар ўрганиш олиб бориб, кўп йиллардан буён аҳоли томонидан белгиланмаган жойга ташлаб келинган чиқинди уюмлари тозаланган. “Шунингдек, аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, белгиланмаган жойга чиқинди ташлаб атроф-муҳитга зарар етказмасликлари, бунинг учун қонунчиликка мувофиқ жарима қўлланишидан огоҳлантирилди”, дейилади жавоб хатида.

(Бу хабар STга 19 май куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

САМАРҚАНД вил. – ST-таъсир: “Фуқаронинг уйини ўмариб, хонадонга ўт қўйган шахс қўлга олинди”

ҚЎШРАБОТ. “Самарқанд вилояти Қўшработ туманидан ёзмоқдамиз. ST’да Булоқбоши маҳалласида яшовчи Х.Т. нинг уйига ўғри тушгани, аммо моддий бойликларини ўмариб, хонадонга ўт қўйган жиноятчилар ҳали ҳам қўлга олинмагани ҳақида мактубимиз чоп этилган эди. 9 апрель куни туман прокуратураси ҳамда ИИБ қидирувни жадаллаштириб, ўғрини 4 кун деганда ушлади. Ўғриликни Қуралос МФЙда яшовчи, 10-синф ўқувчиси бўлган қиз содир этган экан. Жиноят ишини очишда тезкорлик кўрсатган ҳуқуқ-тартибот ходимлари ва масалани ёритган “Sizdan Telegram” каналига раҳмат айтамиз. Ўғирланган пул ва моддий бойликлар тўлиғича қайтарилади деган умиддамиз”.

(Бу хабар STга 9 апрель куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ: “Мактаб психологи болаларга уриш, сўкиш орқали "тарбия" бермоқда” (ВИДЕО)

“Мактаб психологи болаларга уриш, сўкиш орқали тарбия бермоқда”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:16 0:00

БЎКА. “Тошкент вилояти Бўка тумани 3-умумий ўрта таълим мактаби психологи болаларга уриш, сўкиш орқали тарбия бермоқда! Психолог шундай қилса, бошқа ўқитувчилардан нима кутиш мумкин?”

(Бу хабар STга 6 апрель куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

САМАРҚАНД вил. – ST-таъсир: “Тумандаги ягона заправкада метан газ нархи 100 сўмга арзонлади”

УРГУТ. “Самарқанд вилояти Ургут туманидан мурожаат қиляпмиз. Туманимиздаги ягона метан газ тўлдириш шохобчасида 1 куб газ 2700 сўмдан сотилаётгани, ҳолбуки, Тойлоқ туманида 2400-2500 сўм экани ҳақида мактуб йўллаган эдик. ST’да мактубимиз чоп этилгач, газ нархини 2600 сўмга туширишди. Заправка биттагина бўлса, ҳайдовчилар барибир олаверади, дейишган бўлса керак. Аввало мутасаддиларга раҳмат айтамиз ва нархни Тойлоқ тумани билан бир хил қилишларини сўраб қоламиз”.

(Бу хабар STга 2 апрель куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

САМАРҚАНД вил. - ST-таъсир: “Танқиддан сўнг бозорни таъмирлаш ишлари бошланди”

ПАХТАЧИ. "ST’да Самарқанд вилояти Пахтачи тумани деҳқон бозори Султонобод филиалида сотувчи ва харидорлар учун шароит яратилмагани ҳақидаги мурожаат ва филиалда ёмғир суви тўпланиб қолгани акс этган суратлар эълон қилинган эди. Вилоят бозорлар ва савдо комплекслари уюшмасининг маълум қилишича, мазкур филиалда ҳозирда бозор маъмурияти томонидан қурилиш ва ободонлаштириш ишлари, жумладан, ҳудудга шағал ётқизиш, ирригация тизимини таъмирлаш, айвон (навеслар) қуриш ишлари олиб борилмоқда"

(Бу хабар STга 31 март куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

САМАРҚАНД вил. – ST-таъсир: “Аҳоли бошлаган йўл таъмирига туман ҳокимлиги ҳам қўшилди”

ST’да Самарқанд вилояти Нуробод тумани Ўртабўз маҳалласи йўллари таъмирталаб экани хусусида мактуб эълон қилинган эди. Ушбу мурожаат юзасидан видеожавоб йўлланди. Қайд этилишича, аҳоли ташаббуси билан бошлаган йўл таъмирига туман ҳокимлиги ҳам яқиндан кўмак бермоқда. “Йўл таъмир қизғин кетмоқда”, дейди туман кенгаши депутати.

(Бу хабар STга 29 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – ST-таъсир: “Бозор тартибга келтирилиб, дезинфекция қилинди” (ВИДЕО)

ҚАШҚАДАРЁ – ST-таъсир: “Бозордаги тартибсизликка барҳам берилиб, дезинфекция ишлари тўлиқ амалга оширилди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:06 0:00

“Мен – Одил Элмурод, “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли, Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан ёзмоқдаман. Карантин муносабати билан, махсус комиссия қарори асосида “Истиқбол” деҳқон бозори ҳафтада бир кун фаолият юритмаслиги, ўша куни бозорда дезинфекция ва тозалаш ишлари амалга оширилиши белгиланган. Аммо дезинфекция куни ҳам бозор ичи ва атрофида тадбиркорлар фаолият юритаётгани эътирозларга сабаб бўлаётган эди. Бу борадаги мурожаатимиз чоп этилгач, масъуллар керакли чораларни кўришди. Бозорда белгиланган кунда дезинфекция ва тозалаш ишлари тўлиқ амалга оширилди”.

(Бу хабар STга 29 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАВОИЙ-"ST-таъсир: Ер усти пиёдалар йўл ўтказгичида камчиликлар бартараф қилинди"

ST-таъсир: “Навоий шаҳри Ғалаба шоҳкўчаси ва Амир Темур кўчалари кесишмасида ер усти пиёдалар йўл ўтказгичи объектида қурилиш-монтаж ишлари жараёнида йўл қўйилган камчиликлар ўз вақтида бартараф қилинди”

(Бу хабар STга 3 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – ST-таъсир: Мурожаатимиздан сўнг газ босими яхшиланди” (ВИДЕО)

Иллюстратив сурат

ҚЎШРАБОТ. “Самарқанд вилояти Қўшработ туманидан ёзмоқдаман. ST’да газ босими пастлиги, кечаси ис гази чиқишидан қўрқиб, ухлаёлмай чиқаётганимиз ҳақида мурожаатим чоп этилган эди. Ушбу мурожаат ортидан уйимга туман ҳокими ўринбосари, прокурор ёрдамчиси ҳамда туман газ таъминоти корхонаси ходимлари келишди. Пировардида табиий газ ёниши нормаллаштириб берилди. Шундан кейин масъуллари билан биргаликда туманимиздаги кўмир базасига ҳам бордик. Муаммони тез муддатда ҳал этган туман ҳокимлиги ва прокуратурасига, уни ёритган ST жамоасига миннатдорлик билдираман”.

(Бу хабар STга 14 декабрь куни келган)​

САМАРҚАНД вил. – ST-таъсир: Мурожаатимиздан сўнг табиий газ оқими нормаллаштириб берилди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:04 0:00

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “ST-таъсир: Неча ойдан бери ололмай юрган алимент пулим қўлимга тегди”

БУВАЙДА. “Мен – Муқаддас Ҳамдамова, Фарғона вилояти Бувайда туманидан ёзмоқдаман. Собиқ турмуш ўртоғим 6 йилдан бери турли баҳоналар билан алиментни ўз вақтида тўламай келаётгани ҳақида ёзган эдим. Мурожаатим ST’да чиққач, неча ойлардан бери ололмай юрган алимент пулим қўлимга тегди. Қонуний ҳақимизни ундириб берган масъулларга ҳам, сизларга ҳам раҳмат айтаман”.

(Бу хабар STга 14 декабрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

CАМАРҚАНД – “ST-таъсир: Катта йўлни тўсиб рақс тушган куёвжўраларга чора кўрилмоқда” (ВИДЕО)

Йўлни тўсиб ўйнаганлар ким эди?

ST’да Самарқанд шаҳрида яна бир тўй тренди кузатилгани, куёвжўралар серқатнов катта йўлни тўсиб олиб, рақс тушгани акс этган видеолавҳа эълон қилинган эди. Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, тўй соҳибига аллақачон маъмурий баённома расмийлаштирилди. Қолган ҳуқуқбузарлар ҳам шахси аниқланиб, тегишли чора кўрилади. Қуйида ИИБ матбуот хизмати жавоби билан тўлиқ танишишингиз мумкин:

“Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан зудлик билан тезкор-профилактик текширув ишлари олиб борилди. Аниқланишича, Самарқанд шаҳри Боғи баланд МФЙда яшовчи, 1980 йилда туғилган Д. 2020 йил 7 октябрь куни яшаш манзилида қизининг никоҳ тўйи маросимини уюштирган. Тўй маросими карантин қоидаларига зид равишда амалга оширилиб, куёвнавкарлар Самарқанд шаҳри Афросиёб кўчаси автомобиль йўлини тўсиб, транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилганлар.

Тўй соҳибларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисмига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳозирда ушбу ҳолатдаги барча ҳуқуқбузарларни аниқлаб, қонуний чора кўришлик мақсадида, тезкор-профилактик текширув ишлари олиб борилмоқда. Барча ҳуқуқбузарларнинг шахси аниқланиб, қонунларда белгиланган қатъий чоралар кўрилади”.

(Бу хабар STга 9 октябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ – “ST-таъсир: Аҳолини бир неча йилдан бери қийнаб келаётган муаммо ҳал этилди”

“Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани Тўла маҳалласидан ёзмоқдамиз. ST’га мурожаатимиздан кейин туман электр корхонаси раҳбарлари муаммони ҳал қилиб берди. Авария ҳолатидаги симёғочларимиз таъмирланди. Аҳолини 2018 йилдан буён қийнаб келаётган муаммо ҳал бўлди. Маҳалла фуқаролари номидан раҳмат айтамиз”.

(Бу хабар STга 28 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД-“ST-таъсир: Банкоматдаги техник носозлик бартараф этилди”

КАТТАҚЎРҒОН. “Мен, блогер Ўткирбек Чоршанбиев, Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани “Халқ банки” банкомати ишламаётгани ҳақида мурожаат йўллаган эдим. Мурожаат ST’да чиққач, техник носозлик бартараф этилди, нақд пул бўйича узилишГА ҳам барҳам берилди. Вилоят банк масъуллари ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди”.

(Бу хабар STга 22 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

БУХОРО вил. – “ST-таъсир: Ниҳоллар қуриётган боғчада кичик бўлса-да сув насоси ўрнатиляпти”

ШОФИРКОН. “Бухоро вилояти Шофиркон туманидан ёзяпмиз. 17-сонли болалар боғчасида сув насоси йўқлиги сабаб юзлаб ниҳоллар қуриётгани ҳақида мактуб йўллаган эдик. Ушбу мактуб ортидан боғчада кичикроқ бўлса-да (32 лик), сув насоси ўрнатиляпти. Борига барака! Шунисига ҳам шукр. Боғчамизга туман ИИБ бошлиғи ва ҳоким ўринбосари келди. Бизнинг ҳеч кимга хусуматимиз ёки ғаразимиз йўқ. Кичик бўлса-да ўзгаришлар бўляпти. Бундан хурсандмиз. Бунинг учун сизларга ва масъулларга раҳмат деймиз”.

(Бу хабар STга 8 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ХОРАЗМ – “ST-таъсир: Аҳоли рўйхат асосида маҳаллий ун билан таъминланди”

ST’да Хоразм вилояти Шовот тумани Ҳуррият қишлоғи Қозоққалъа маҳалласида истиқомат қилувчи фуқарога уч сафардан бери ун берилмаётгани ҳақида мурожаат эълон қилинган эди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи У.Қаландаровнинг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.

“Ҳудудий бошқарма томонидан ушбу мурожаат юзасидан юқорида қайд қилинган маҳалла фуқаролар йиғини мутасадди ходимларига ҳукуматимиз томонидан белгиланган қарор ва топшириқлар юзасидан тарғибот ишлари олиб борилиб, ҳудудий бошқарма аралашуви натижасида маҳалла фуқаролари йиғини ходимлари билан биргаликда рўйхат асосида аҳоли хонадонлари маҳаллий ун маҳсулоти билан таъминланди ва бу ишлар давом эттирилмоқда” дейилада бошқарма жавобида.

(Бу хабар STга 8 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Давомини ўқинг

ST вилоятларда

ST хабарлари

XS
SM
MD
LG