Линклар

logo-print logo-print
Ozodlik foydalanuvchilaridan olingan xabarlar
Шошилинч хабар
25 апрел 2019, Тошкент вақти: 12:02

Тошкент шаҳри

ТОШКЕНТ – “Боғча раҳбарияти гуруҳларга камера ўрнатиб берсин” (ВИДЕО)

ЮНУСОБОД. “Тошкент шаҳри Юнусобод туманидан ёзмоқдамиз. Фарзандларимиз 307-сонли Ҳилола номли боғчага қатнайди. Раҳбарият гуруҳларга камера ўрнатишга ваъда берган, аммо ҳалигача ўрнатилмади. Мактабгача таълим идораси раҳбариятидан бу масалада ёрдам сўраймиз. Хоналарга камера ўрнатилса кўнглимиз хотиржам бўлади. Тарбиячилар ҳам болаларга қўполлик қилишдан тийилади”.

(Бу хабар Озодликка 12 апрель куни келган.)​

ТОШКЕНТ – “Боғча раҳбарияти гуруҳларга камера ўрнатиб берсин”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:54 0:00

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Ит-мушукларга ваҳшийларча муносабатга барҳам берилсин”

ТОШКЕНТ. “Тошкентдан мактуб ёзмоқдаман. Қутурган дайди ҳайвонларни тутиши керак бўлган одамлар ҳатто паспорти мавжуд, эмланган ит-мушукларни ҳам тутиб кетмоқда. Тутиш пайти кўплаб ҳайвонлар майиб-мажруҳ бўлиб қолмоқда. Дейлик, мушугингизни тутиб кетишди. Агар бир ҳафта ичида тутилган ҳайвонлар вақтинча сақланадиган шохобчага пул олиб бормасангиз, ўлдириб юборишлари мумкин.

Матбуотда қутуришга қарши кўплаб мақолалар чоп этилади. Шу сабабми, одамларимиз кўчада ит-мушукни кўриб қолса, уларни тутиб кетувчиларга қўнғироқ қилади. Аслида, ҳайвонларнинг қутуриши кам учрайдиган ҳолат. Қолаверса, биз дайди дея назаримизга илмаётган ит-мушуклар санитарлардир, улар зараркунанда кемирувчиларни йўқ қилади.

Яқинда танишимиз Назарбекдаги тутилган ҳайвонлар вақтинча сақланадиган шохобчага борди. Унинг итини олиб кетиб қолишган экан. Кўзи ўнгида бир неча кучукни бировга сотиб юборишибди. Айтишларича, битта мушукни 25 минг сўм, агар у зотдор бўлса 100 доллардан пуллашади. Итларни эса айрим кафелар сўйиш учун сотиб олади деган овозалар юради.

Танишимнинг айтишича, тутилган ҳайвонлар вақтинча сақланадиган шохобчада жониворларни парваришлаш учун шароит йўқ. Итлар ва мушуклар очликдан эти устухонига ёпишган!

Тилсиз жониворлар ўзини ҳимоя қила олмайди. Аммо биз инсонларнинг ақлимиз бор-ку! Ваҳшийлашиб кетмайлик!”

(Бу хабар Озодликка 12 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Авария сабаб катта йўлга чиқадиган йўлаклар ёпиб ташланмоқда”

ЧИЛОНЗОР. “Тошкент шаҳри Чилонзор туманидан ёзмоқдаман. Яқинда ушбу йўлда рўй берган аварияда бир аёл вафот этди. Шундан кейин қатнов йўлига чиқадиган барча йўлаклар ёпиб ташланмоқда. Пиёдалар учун кўприк анча узоқда, қолаверса, ёши катталар зинадан чиқиб тушишга қийналади. Менимча, аварияда ҳалок бўлган аёл ҳам шу сабаб машина йўлидан кесиб ўтишга мажбур бўлган.

Йўл ёпилгани сабаб дўконларга мижозлар ҳам келмай қўйди, бундан эса тадбиркорлар норози! Ушбу светофорда пиёдалар ўтиш йўли очишларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 11 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Авария ҳолатидаги уйда cаккиз хонадон юрак ҳовучлаб яшаб келмоқдамиз”

ЧИНОЗ. “Тошкент вилояти Чиноз тумани Мевазор МФЙ Амир Темур кўчаси 6-уй 1-хонадондан ёзмоқдаман. “Сиздан Телеграм”да аввал ҳам мактубим чоп этилган эди. Аммо масъуллар бизни қийнаб келаётган масалага эътибор қаратмаяпти. Шу сабаб қайта мактуб йўлламоқдаман.

4 нафар вояга етмаган фарзандим билан авария ҳолатидаги уйда яшаб келмоқдамиз. Кўзим яхши кўрмайди, оёғимда туғма ногиронлик бор. Турмуш ўртоғимнинг ҳам соғлиғи яхши эмас, кунлик ишларда ишлайди. Кам таъминланган оилалар рўйхатида турамиз.

Уйимиз кундан кунга чўкиб, ёрилиб, қийшайиб бормоқда. Бир йил олдин Чиноз туман ҳокимлигидан текин уйга рўйхатга олишган эди, лекин бирор натижа йўқ. 8 та хонадон юрак ҳовучлаб яшаб келмоқдамиз.

Икки қаватли уйда канализация, иситиш тизими йўқ. Сувни кўчадан ташиб келамиз. Авария ҳолатидаги уйни қандай қилиб қабул қилишган – ҳайронмиз. Худо кўрсатмасин, уй қулаб тушса портлаш рўй бериши мумкин. Президентимиз уйма-уй юриб, оддий халқ муаммосини ҳал қилинглар демоқда. Масъуллар бизнинг муаммони ҳам ҳал қилиб берсин!”

(Бу хабар Озодликка 11 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “STга ёзишим билан муаммо ҳал этилди”

ТОШКЕНТ. “Тошкент шаҳри Сергели тумани Қўшқўрғон маҳалласи 72-уйдан ёзмоқдаман. Уйимизнинг атрофи 5 ой давомида хароб аҳволда қолаётган эди. STга ёзганимиздан сўнг кўтарилган муаммо тез бартараф этилди. Фойдаси бормикин йўқмикин” деб таваккал ёзган эдим, тўғриси. Берган эътиборларингиз ва сай-ҳаракатларингиз учун минг раҳмат. Халқ ғамини ўйлайдиганлар борлигидан фахрланамиз ва фаолиятларингиз давомли бўлишини сўраб қоламиз. Бундан ташқари, ушбу муаммони бартараф этган Тошкент шаҳар Каналлар бошқармасининг 4-бўлими бошлиғи Бабаханов Қодир акага ҳам раҳмат”.

(Бу хабар Озодликка 10 апрель куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Миллий банкнинг ҳужжатларни қалбакилаштирган масъуллари жазосиз қолиб кетаверадими?!”

ЯШНОБОД. “Мен – Санжар Ғиёсов, ТИФ Миллий банкининг Тошкент шаҳри Яшнобод тумани филиали мансабдорлари ва масъул ходимлари хатти-ҳаракатидан норози бўлиб мактуб йўлламоқдаман. Филиал масъуллари менинг номимдан банкнинг касса кирим-чиқим ҳужжатларини қалбакилаштириб, ноқонуний расмийлаштирганлар. Бу борада 2013 йилдан буён адолат истаб ҳуқуқ идораларига қатнайман. Аммо жиноят аломатлари яққол кўриниб турса-да, мени копток қилиб ўйнатмоқдалар.

Президентимиз мамлакатда адолат ва қонун устуворлиги ўрнатилиши муҳим эканини бот-бот таъкидламоқда. Мутасаддилар эса мен каби ватандошларимизни сарсон қилиб, халқни президент сиёсатига қарши қўймоқдалар.

Мен масъуллардан, хусусан, мамлакат Бош прокуроридан конституциявий ва фуқаролик ҳуқуқларим ҳимоясида ёрдам сўрайман. Бош прокурор мени қабул қилса, фикрларим ҳақиқат эканини ашёвий далиллар асосида исботлашга тайёрман”.

(Бу хабар Озодликка 10 апрель куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Ташқи ишлар вазирлиги Туркия элчихонасини инсофга чақириб қўйсин”

ТОШКЕНТ. “Туркияга ишлагани бориш учун ушбу мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонасига виза учун ҳужжат топширдик. Лекин консуллик хизмати ходимлари виждонан ишламаяпти. Ҳар куни 300 тача одам навбатга ёзилади, аммо турк дипломатлари аранг 20-30 та аризачини қабул қилади. Соат 9:00 дан 11:30 гача ишлашади, холос. Оқибатда, одамлар навбат талашиб жанжаллашиб қолмоқда. Айниқса, виза учун вилоятлардан келганларга қийин бўляпти. Шахсан ўзим душанба куни тонгда келган эдим, чоршанба куни ҳам навбатим келмади. Бу нима аҳвол?! Кунлаб навбат кутиб қолиб кетяпмиз.

Айтишларича, ичкарида 80 долларни тўлашда ҳам муаммо бўляпти. Майда пул берсангиз, йирик қилиб кел; йирик банкнота берсангиз, майдалаб кел деб одамларни сарсон қилишяпти.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Туркия элчихонасини инсофга чақириб қўйсин!”

(Бу хабар Озодликка 11 апрель куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Метро кассасида эрталаблари турнақатор навбат юзага келмоқда”

ТОШКЕНТ. “Тошкент метрополитени “Беруний” бекати кассасидаги эрталабки аҳвол. Худонинг берган куни шу ҳолат такрорланади. Атайин қилгандек, йўловчилар кам вақтларда бир эмас, икки кассир ишласа, йўловчилар кўп пайтларда битта кассир хотиржамгина, ўлганнинг устига тепкандек қилиб, пулларни “гулини гулига қилиб” санаб ўтиради. Тезроқ ишлашни талаб қилсангиз, парво қилмайди. Авваллари асосан автомобиль йўлларида тирбандлик вужудга келган бўлса, энди метрода ҳам шу ҳол кузатилмоқда. Балки метрополитенга ҳам йўл нозирларини жалб қилиш керакдур?!”

(Бу хабар Озодликка 10 апрель куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Канал бўйини обод қиламиз деб, барбод қилишди”

СЕРГЕЛИ. “Тошкент шаҳри Сергели тумани Қўшқўрғон маҳалласи 72-уйдан ёзмоқдаман. Уйимизнинг атрофи 5 ойдан буён шу аҳволда! Декабрь охирларида “канал қирғоғидан 6 метрни текислаб асфальт ётқизамиз, ҳудудни ободонлаштирамиз” деб ҳаммаёқни барбод қилиб кетишди. Девор ва дарвозамизни ҳам техника билан бузиб ташлашди. Машина у ёқда турсин, одам ҳам амаллаб ўтади. Ота-онам пенсионер, бунинг устига, бу йил тўй қилишимиз керак. Бу аҳволда нима қилишни билмай бошимиз қотди. Бормаган жойимиз қолмади. Ҳокимият ҳам, ободонлаштириш идораси ҳам сарсон қилмоқда.

Таъмирлаймиз десак, уйимиз ўрни “снос”га тушган, қолиш-қолмаслиги номаълум. Жорий йилда аэропорт кенгайиши ҳисобига анча хонадонлар бузилди.

Шаҳар бўйича канал бўйлари ободонлаштирилмоқда. Бизнинг ҳудудга ҳам эътибор қаратишсин”.

(Бу хабар Озодликка 3 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Арзон уйлар: қурилиш ишлари сифатсиз, нарх эса сунъий оширилган”

СЕРГЕЛИ. “Тошкент шаҳри Сергели туманидан ёзмоқдамиз. Спутник-16 мавзесида “арзон” уйлар қурилмоқда. Аввало, бир квадрат метри 4 миллион сўм бўлган уйларни “арзон” деб аташ инсофдан эмас. Қолаверса, уйлар бир дунё камчиликлар билан топширилмоқда. Қурилиш талабга умуман жавоб бермайди. Нархлар эса сунъий равишда ошириб юборилган”.

(Бу хабар Озодликка 29 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Президент тақиқлаганига қарамай, боғча тарбиячилари яна ўт юлиш ва кўча супиришга олиб чиқилди”

УЧТЕПА. “Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги 450-МТМдан ёзмоқдамиз. Президент ва бош вазир тақиқлаганидан кейин таълим соҳаси вакилларининг ҳашар ва мажбурий меҳнатга жалб қилиш тўхтатилган эди. Аммо бизнинг боғчада бу яна бошланди. Тарбиячилар ўт юлиб, кўча супириб юрибмиз.

Наврўз кунлари кўпчилик тўрт кун кетма-кет дам олди. Аммо бизни мудирамиз турли тадбирларга юборди. Бунинг устига, тўрт кун дам олганимиз учун ойлигимиз ҳам камаяр экан. Ахир, дам олиш кунлари давлат раҳбари фармони билан берилди-ку! 8 март байрамида ҳам, Наврўзда ҳам бизга мукофот пули беришмади. Аммо, билишимизча, бошқа боғчаларда ойлик ҳам камайгани йўқ, мукофот ҳам берилмоқда. Ушбу ҳолатни Мактабгача таълим вазирлиги ўрганиб, ходимлар манфаатини ҳимоя қилишини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 29 март куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “AKFA ширкатига алоқадор шахслар айбини тан олмай, менга туҳмат қилмоқда”

ТОШКЕНТ. “Мен – Санжар Ғиёсов, Тошкентдан ёзмоқдаман. Аввалроқ “Сиздан Телеграм”да “AKFA Group” тасарруфидаги “Vortex line” МЧЖ заводида тунги сменада ишлаётганимда кўзимга алюминий қипиғи кириб жароҳат олганим, аммо завод раҳбарияти иш вақти жароҳат олганим ҳолати юзасидан суриштирув ва экспертиза ўтказишга тўсқинлик қилаётгани ҳақида мактубим чоп этилган эди.

Мактубимга “Vortex line” МЧЖ ҳуқуқшунос Севара Улуғхўжаева маҳаллий нашр орқали жавоб берибди ва мен иш вақти жароҳат олганимни рад этибди. Унинг иддаосича, мен ўша куни иш вақти тугаганидан сўнг уйимга соғ-саломат кетган эканман.

Жавобни ўқиб, менда бир талай саволлар туғилди. Мана, уларнинг айримлари:

1. “Vortex line” МЧЖда ҳисобчи вазифасида ишлаганман. Аммо МЧЖ раҳбари менга тунги сменада алюмин профилларни тахлашни буюрди. Мен 40 кун давомида профил тахловчи бўлиб ишлаб келган бўлсам-да, нега бу борада расмий буйруқ чиқарилмади? Хўш, ҳуқуқшунос хоним нега бу борада изоҳ бермади?

2. Менинг жароҳатланганим борасида суд-тиббий экспертизаси хулосаси мавжуд. Нега ҳуқуқшунос ўша хулосалардан кўз юммоқда?

3. Завод маъмурияти томонидан менинг қалбаки имзоларим билан расмийлаштирилган табель, ойлик маош ва озиқ-овқат ведомостлари мавжуд. Ушбу сохтакорликни ҳуқуқшунос қандай изоҳлайди?

4. Мен, ҳуқуқшунос иддао қилганидек, чиндан ҳам ишдан соғ-саломат ҳолда уйга кетган бўлсам, нега завод раҳбарияти ИИБ ходимларининг цехни кўздан кечиришига тўсқинлик қилди? Ё бирор сирлари очилиб қолишидан қўрқишдими?

5. Ҳуқуқшуноснинг маълум қилишича, мен заводдан соғ-саломат ҳолда чиқиб кетганим видеокузатув мосламаларида қайд этилган экан. Хўш, мен жароҳат олган цехдаги видеокузатув мосламалари қайдлари қаерга йўқолди?

6. Завод раҳбарияти нега “сизга тегишли ҳужжатлар ёниб кетган” дея шубҳали важлар келтирмоқда? Ё бу айбни яширишга навбатдаги уринишми?

Аслида, бу эътирозномани ёзмасдим. Аммо “AKFA” раҳбариятига дахлдор шахслар менга нисбатан турли иғво ва туҳматлар қилмоқдаки, уларга жавоб бермасам бўлмас эди.

Масъул идоралар менга нисбатан қилинаётган ҳақсизликка барҳам беради, деган умиддаман”.

(Бу хабар Озодликка 27 март куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Эҳтиёжманд оилалар учун қурилган уй нархи 40 фоизга ошиб кетди”

СЕРГЕЛИ. “Тошкент шаҳри, Сергели тумани, 40-уй 63-хонадондан ёзмоқдаман. Кам таъминланган оилалар учун қурилган кўп қаватли уйлардан бирини бошланғич 10 фоиз тўлов билан олдик. Аммо кўчиб келганимизга 3 ой бўлмасдан уй нархи 40,1 фоизга ошди. Мурожаат қилмаган жойимиз қолмади, лекин ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Эҳтиёжманд оилалар учун қурилган уйлар нархини қайта-қайта ошириш тўғри эмас-ку!”

(Бу хабар Озодликка 19 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Аҳолига соя-салқин бериб турган дарахтлар кесиб ташланди”

ШАЙХОНТОҲУР. “Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидан ёзмоқдаман. Усмон Юсупов кўчаси 4-уй олдидаги яшнаб турган дарахтлар кесилди. Халқдан бир оғиз сўрашмади. Кўп қаватли уйда яшовчиларга бу дарахтлар озгина бўлса-да, соя-салқин бериб турар эди...”

(Бу хабар Озодликка 16 март куни келган.)​

ТОШКЕНТ – “Аҳолига соя-салқин бериб турган дарахтлар кесиб ташланди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:00 0:00

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “ST’да танқид қилинган нобоп йўл асфальтлаб берилди”

ҚИБРАЙ. “Тошкент вилояти Қибрай тумани Дўстлик МФЙ Ошакти кўчаси аҳли номидан ёзмоқдаман. “Cиздан Телеграм”да янги асфальтланган йўлимиз икки ҳафтага бормай нураб кетгани ҳақида мактубимиз чоп этилган эди. Мактубимиз чиққач, кўчамизни таъмирлаган ширкат сифатсиз асфальтланган йўлимизни яна қисман таъмирлади. Йўлсозларга инсоф сўраб қоламиз”.

(Бу хабар Озодликка 16 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Ихтисослаштирилган мактабнинг йўлларини кўринг!”

МИРЗО УЛУҒБЕК. “Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Зафар Диёр кўчасида жойлашган Профилли меҳнат таълимига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабидан ёзмоқдамиз. Мактабга кириш йўли жуда ачинарли аҳволда. Бу масалада уч-тўрт йилдан бери тегишли идораларга мурожаат қиламиз, аммо натижа йўқ...”

(Бу хабар Озодликка 1 март куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Туну кун шовқин солиб уста ишлатаётган тадбиркор суд қарорига бўйсунмаяпти”

ЯШНОБОД. “Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Панельний массивидан ёзмоқдамиз. 4 қаватли уйимизда 72 та хонадон яшайди. 10 йилча олдин уйимиз олдида каттагина боғ бўлар эди. “Бу ерда дўкон ва спорт зали қурилади” дея бизни алдаб-авраб ҳужжатга қўл қўйдириб олишди. Аммо, мана, 10 йилки, бино битай демайди. Кечасию кундузи шовқин-сурон, чанг-тўзон! Қурувчилар тошбақанинг гўштидан кўпроқ еб қўйган эканми, ишни битирмаяпти. Шу атрофда ўйнаб юрадиган фарзандларимиз жароҳат олишидан ҳам хавотирдамиз. Бунинг устига, уйимиз ёнини ҳожатхона қилиб олишган. Ҳидига тоқат қилиб бўлмайди. Ойналаримизни ҳам очолмаймиз.

Арз қилиб ҳокимиятгача бордик. Суд кечаси ишлаш мумкин эмас дея қарор чиқариб берди. Аммо бино эгаси бўлган тадбиркор аҳолини ҳам, суд қарорини ҳам писанд қилмаяпти. Бу ерни бир пайтлар ҳоким фалон пулга сотган эди. Ҳолвани ҳоким, калтакни эса эса етим ейди, деганлари шу шекилли!”

(Бу хабар Озодликка 11 март куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Иш жараёнида жароҳатландим, аммо AKFA Group қонуний суриштирувга тўсқинлик қилмоқда”

ТОШКЕНТ. “Мен – Санжар Ғиёсов, Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабасиман. Айни чоқда, Ёшлар иттифоқи ҳамда Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти қошида ташкил этилган “Ёш қонуншунослар клуби” аъзосиман. Мурожаатларим адолатли тарзда ҳал этилмаётгани боис, президентимизга “Сиздан Телеграм” орқали мактуб йўлламоқдаман.

2018 йил 8 июлда тунги сменадаги иш пайти кўзимга алюминий қипиғи (стружка) кириб жароҳат олганман. Ушбу ҳодиса Тошкент шаҳри Широқ кўчаси 100-уйда жойлашган алюмин профиллари ишлаб чиқарувчи заводда рўй берган. Завод эса “AKFA Group” тасарруфида cаналади.

Аслида, “Vortex line” МЧЖ ҳисобчи вазифасида ишлаганман. Аммо МЧЖ раҳбарининг оғзаки буйруғи билан тунги сменада юқорида кўрсатилган манзилдаги заводда алюмин профилларни тахлаётган эдим.

2018 йил 13 декабрь куни ички ишлар вакиллари билан бирга мен жароҳат олган жойни кўздан кечиргани бордик. Бу ҳақда Олмазор тумани 6-сонли ички ишлар бўлимининг 12.12.2018 йилдаги 27/53-6-874 сонли хати ҳам бор эди. Аммо МЧЖ раҳбари мени ва ички ишлар вакилларини у ерга қўймади. Бу ҳол эса жиноятни яширишдек таассурот уйғотмоқда.

Бу ўринда МЧЖ раҳбарияти ишчиларнинг ойлик маошини камайтириб кўрсатаётгани, қалбаки имзолар қўйилаётгани, даромадни солиқдан яшириш каби ҳолатлар ҳақида тўхталиб ўтирмайман. Тегишли идоралар текширув чоғида аниқлаб олади. Аммо ишчиларнинг ҳуқуқлари бузилаётгани, кундузги иш вақти 11 соат, тунги иш вақти 13 соат экани, касаллик варақаси инобатга олинмаслиги, меҳнат таътили амалда қўлланмаслигини айтишим керак. Қолаверса, техника хавфсизлиги журнали расмиятчилик учун юритилади, аслида эса ишчиларга тушунтириш ишлари мунтазам олиб борилмайди. Хуллас, завод раҳбарияти “ташқаридан текширувга ҳеч ким кира олмайди, билганимни қиламан” қабилида иш тутмоқда.

Айни пайтда завод раҳбарияти менинг жароҳатланишим юзасидан ашёлар ва ҳужжатларни йўқ қилиб юбормоқда, деган тахминдаман.

Тошкент шаҳри ҳокими, “AKFA Group”нинг собиқ раҳбари Жаҳонгир Ортиқхўжаевни хар бир чиқишини кузатиб келаман ва ишончим комилки, у киши завод ҳудудида ноҳақлик ва қонунбузарлик рўй беришини ёқламайди.

Масъул идоралардан завод ҳудудида жароҳат олганим ҳолати юзасидан суриштирув ва экспертиза ўтказишлари ва ҳолат юзасидан қонуний чоралар кўришларини сўрайман. Умид қиламанки, масъул идоралар ҳам, завод раҳбарияти ҳам президентимизнинг қонун ва адолат устуворлиги ҳақидаги талабларига бўйсунади”.

(Бу хабар Озодликка 9 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Бир миллион сўмлик эски машинага ҳужжат олиш учун ундан ҳам кўп пул тўладим”

ТОШКЕНТ. “Тошкент вилояти Зангиота туманидан ёзмоқдаман. Қорасувдаги кассага давлат номери ва ҳайдовчилик гувоҳномаси учун тўлов қилмоқчи бўлган одамларнинг аҳволини кўринг.

Бир миллион сўмга эски “Ваз 21011” машинасини сотиб олдигу сарсонгарчилик бошланди. Нотариусга бордик, “ГАИдан муҳр бостириб келинг”, деди. Зангиотадан Қорасувга, ГАИга бордим. Ишламас экан, яна 50 км юриб ортга қайтдим. Душанба куни борсам, ГАИ тушгача ишлар экан. Амаллаб ишни битказдим. Нотариус эса 1 млн сўмлик машина учун 900 минг сўмга яқин пул тўлаттирди. ГАИ харажатлари билан бир миллиондан ошди. Хуллас, сарсонгарчиликлардан кейин керакли тўловларни қилиб, ГАИга келсак, сешанба куни компьютер базаси ишламаяпти, деб баҳона қилишди. Эртаси номер олиш учун эрталаб соат 7.30 да келиб, 12 соат деганда ишим битди. Ана сизга халққа хизмат!”

(Бу хабар Озодликка 12 март куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Гидрометеорология марказидаги ёнғин хавфсизлигига зид ҳолат”

ТОШКЕНТ. “Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати марказидан ёзмоқдаман. Марказ хоналари ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид равишда жиҳозланган. Лампаларнинг устида темири бўлиши шарт. Лабораторияда ҳам худди шундай ҳолат. Кейин, томдан сув оқади. Проводкага тушсачи? Албатта ёнғин чиқади. Ҳар йили ёнғин хавфсизлиги ходимлари текширувга келади. Билмадик, бу ҳолга нега кўз юмишади? Эътиборли томони, Гидрометеорология маркази айни пайтда Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қарашли...”

(Бу хабар Озодликка 8 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Кўзи ожиз ва ногиронлар ҳам тик оёқда кутишга мажбур”

ТОШКЕНТ. “Республика соматик касалликлар марказида ордер учун келганлар соатлаб кутиб қолмоқда. Отахон ва онахонлар, кўзи ожизлар ва мажруҳлар ҳам тик оёқда кутишга мажбур бўлмоқда. Ҳатто ўтириб навбат кутишга ҳам шароит қилинмаган”.

(Бу хабар Озодликка 26 февраль куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Етти ой ўтди, аммо ваъда қилинган уйнинг биринчи қавати ҳам битказилгани йўқ!”

ШАЙХОНТОҲУР. “Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Себзор даҳаси Коҳота маҳалласи аҳли номидан мактуб йўлламоқдамиз. Яқинда “Сиздан Телеграм”да Сузук ота маҳалласи аҳлининг ҳокимият уй қуриб беришни пайсалга солаётгани ҳақидаги мактуби чоп этилди. Биз ҳам ҳокимиятнинг ваъдабозлигидан азият чекмоқдамиз. Ҳокимият уйларимизни бузиб, 8 ойда янги турар-жой қуриб беришга ваъда қилган эди. Орадан етти ой ўтди, аммо ваъда қилинган 12-қаватли уйнинг 1-қавати ҳам битказилмаган. Қурилиш эса тўхтаб қолган. Ҳокимият вакиллари уй қурилиши юзасидан саволларимизга аниқ жавоб бермаяпти. Ваъдалар қуруқ гап эканини билганимизда, отамерос уйларимизни бўшатиб, ижарама-ижара сарсон юрмас эдик.

Ижара учун ойига 1 млн 400 минг сўмдан ажратилмоқда. Бу эса етарли эмас, иложсизликдан ижарага ўз ёнимиздан қўшиб тўламоқдамиз.

Фарзандларимиз қатнайдиган боғча ва мактаблар Себзор даҳасида, лекин ижара уйларимиз бошқа туманларда. Чунки Себзордаги ижара уйлар жуда қимматлик қилди.

Ваъда қилинган 8 ой яқинлашиб қолди. Ҳокимиятдан ўзимиз яшаган тумандан барча шароитларга эга уй беришларини талаб қиламиз”.

(Бу хабар Озодликка 6 март куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Мактабгача таълим вазири жисмоний тарбия йўриқчиларининг арзига қулоқ солмаяпти”

ТОШКЕНТ. “Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим муассасасида жисмоний тарбия йўриқчиси-педагог бўлиб ишлайман. Мактабгача таълим вазирлиги мамлакат президентининг соҳага доир қарорларини ўзбошимчалик билан ўзгартириб, жисмоний тарбия йўриқчиларининг ҳақ-ҳуқуқларини поймол этмоқда. Президент қарори билан 2018 йил 1 мартдан барча МТМда фаолият юритаётган педагог ва ўқитувчиларнинг ойлик маоши 30 фоизга оширилди. Ҳатто болалар билан бевосита ишламайдиган тарбиячи ёрдамчиларининг ҳам маоши кўтарилди. 2018 йил 1 сентбрдан олий маълумотли педагог ва ўқитувчиларнинг ойлик маоши яна 30 фоизга оширилди. Аммо ҳар икки сафар боғчаларда фаолият юритаётган жисмоний тарбия йўриқчиларининг маоши оширилмади.

Ушбу масалада Мактабгача таълим вазирлигига бир йилдан бери мурожаат қилиб келамиз, лекин тайинли жавоб берилмаяпти. Вазир Агриппина Шин ҳам жисмоний тарбия йўриқчиларининг арзига қулоқ солмаяпти.

Улар жисмоний тарбия йўриқчиси педагог ҳисобланмайди, деб даъво қилмоқда. Ҳолбуки, жисмоний тарбия йўриқчилари ҳам машғулотлар олиб боради, соғлом болаларни вояга етказишга ҳисса қўшади.

Мактабгача таълим муассасаларида фаолият юритаётган жисмоний тарбия йўриқчи-педагогларининг меҳнат таътили борасида ҳам камчиликка йўл қўйилган. Меҳнат таътилимиз педагог ҳисобланмайдиган тарбиячи ёрдамчиси, ошпаз, ҳамшира, омбор мудири каби ходимлар каторида 24 иш куни қилиб белгиланган. Аслида эса жисмоний тарбия йўриқчиларининг таътили бошқа педагоглар қатори 36 иш куни қилиб белгиланиши керак. Бу борада 1998 йилда қабул қилинган қарор аллақачон ўзгартирилиши лозим.

2019 йилда жисмоний тарбия йўриқчиларининг ойлигини атиги 15 фоизга оширишмоқчи. Ваҳоланки, ойлик маошимиз 2018 йилдаёқ 30 фоиздан 2 маротаба ошиши керак эди.

Давлат боғчаларида ишлаётган қанча олий маълумотли мутахассислар хусусий боғча-мактабларга ўтиб кетди. Ҳақиқат қарор топишига ишонмай қўйдик. Мактабгача таълим вазирлиги эса бизнинг манфаатларимизни ҳимоя қилиш ўрнига, “шикоят қилманглар” дея босим ўтказмоқда”.

(Бу хабар Озодликка 4 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

SIZDAN TELEGRAM – “Солиқчи кекса аёлни ҳақоратлади ва нарсаларини сочиб ташлади” (ВИДЕО)

SIZDAN TELEGRAM – “Солиқчи писта сотувчи кекса аёлни ҳақоратлади ва нарсаларини сочиб ташлади”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:15 0:00

ШАЙХОНТОҲУР. “Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидан ёзмоқдаман. Жорий йил 3 март куни “Тошкент” (собиқ Туркуаз) савдо маркази ёнида писта, қурут сотаётган аёлни солиқчи йигит ҳақорат қилди ва сотаётган буюмларини тепиб юборди. Солиқчи йигит 01J 865 ТА давлат рақамли “Спарк” машинасида келди. Эҳтимол, бу аёл ноқонуний савдо қилаётгандир. Аммо солиқчи йигит онаси тенги аёлни ҳақоратлади ва нарсасини тепиб юборди. Давлат солиқ қўмитаси ушбу ҳолат юзасидан текширув ўтказcин”.

(Бу хабар Озодликка 4 март куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Сhorsu Plaza” cавдо марказида ижара нархи асоссиз равишда оширилди” (ВИДЕО)

ШАЙХОНТОҲУР. “Тошкент шаҳри “Эски Жўва” бозори ҳудудида жойлашган “Сhorsu Plaza” савдо марказида бир неча йилдан буён савдо-сотиқ қилиб келамиз. Ўтган йили бино Жанубий Кореянинг “Korea Rental Corporation” компанияси тасарруфига ўтди. 2018 йил 21 сентябрдан мазкур компанияга қарашли “Korea Rental Corporation Central Asia” МЧЖ бино ижараси билан шуғуллана бошлади. Мулкдор ўзгариши билан ижара ҳақи бир квадрат метр майдон учун 50 минг сўмдан 113 минг сўмга, яъни 126 фоизга кўтарилди. Бу нарх эса биз тадбиркорларга оғирлик қилмоқда. Аммо “Korea Rental Corporation Central Asia” МЧЖ тадбиркорларнинг илтимосини инобатга олмай, фақат ўз манфаатини кўзлаб шартнома қилдирмоқда. Шартларга кўнмаганлардан эса бинони бўшатиб қўйишни талаб қилмоқда.

Қайд этиш жоизки, янги шартнома шартлари тадбиркорлар манфаатларига зид бўлибгина қолмай, битим имзолаш эркинлиги ҳамда ўзаро манфаатдорлик тамойилларини ҳам тўғри келмайди.

Мулкдор ўзгаргач, бизга бинони тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмади. Бу борада “Abdusamadov and Partners” адвокатлик бюроси адвокатлик сўрови билан ҳам мурожаат қилди. Аммо Жанубий Корея компанияси тижорат сирини рўкач қилиб, талаб қилинган ҳужжатларнинг бир қисмини кўрсатди, холос. Ҳолбуки, “Тижорат сири тўғрисида”ги қонунга кўра, мулк ва унинг олди-сотдисига оид давлат рўйхатидан ўтказилувчи маълумотлар тижорат сири бўла олмайди.

Ниҳоят, 2018 йил 21 февралда “Korea Rental Corporation Central Asia” МЧЖ талаб қилинган ҳужжатларни тақдим этди. Уларга кўра, бино ижара ҳақи бир квадрат метрга 1,16 АҚШ доллари миқдорида белгиланган экан. Аммо ширкат амалда бир квадрат метр учун 113 минг сўм талаб қилмоқда.

Биз “Korea Rental Corporation Central Asia” МЧЖ билан эмас, бевосита бинонинг эгаси “Korea Rental Corporation” компанияси билан ижара шартномаси қилишни талаб қиламиз. Ана шунда ижара нархи асоссиз равишда ошиб кетмайди.

Мутасадди идоралар биз тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларимизни ҳимоя қилади, деган умиддамиз”.

(Бу хабар Озодликка 2 март куни келган.)​

ТОШКЕНТ – “Сhorsu Plaza” cавдо марказида ижара нархи асоссиз равишда оширилди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:26 0:00

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Давомини ўқинг

ST вилоятларда

XS
SM
MD
LG