Сурхондарё вилояти
СУРХОНДАРЁ – “Тижорат бозори жамоатчилик фойдаланадиган йўл ва йўлакларни ёпиб қўйган”

АНГОР. “Сурхондарё вилояти Ангор туманидан ёзмоқдамиз. Туман шоҳ бекати ёнида “Ангор келажаги” бозори жойлашган. Тижорат бозори паттачилари аҳоли ва тадбиркорлардан кўпроқ патта пули йиғиш мақсадида жамоатчилик фойдаланадиган йўл ва йўлакларни ҳам ёпиб қўйган. Бозорга тадбиркорларнинг товар олиб кириши ва аҳоли маҳсулот олиб чиқишида қийинчилик бўляпти. Айниқса, ургуржи бозор кунлари бозорда тумонат одам бўлади. Худо асрасин, бирон жойда ёнғин чиқса, бу жой фавқулодда ҳолат талабларига ҳам жавоб бермайди.
Бозоримизда нархлар арзон, харидор гавжум. Фақат қулайлик қилиб, йўл ва йўлаклар очиб берилса бас. Бу йил юртимизда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” эканини унутмайлик”.
(Бу хабар STга 10 февраль куни келган)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СУРХОНДАРЁ – “Ўрмон хўжалигига тегишли манзарали дарахтлар қаерга олиб кетилди?”

САРИОСИЁ. “Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган Боботоғ ўрмон хўжалигига тегишли манзарали дарахтлар номаълум ташкилотга тегишли автотранспорт воситасида кечки пайт олиб кетилди. Бу ҳолат 2021 йил 18 декабрь соат тахминан 20:00 ларда рўй берган. Юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчатлар экилмоқда. Шундай эзгу ташаббус амалга оширилаётган пайтда ўрмон хўжалиги манзарали дарахтларини ташиб кетилишини қандай баҳоласа бўлади?”
(Бу хабар STга 20 декабрь куни келган)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СУРХОНДАРЁ – “Оила аъзоларимиз билан яшаб келаётган уй-жойимиз ёниб кетди…”

ЖАРҚЎРҒОН. “Мен – Абдулла Расулов, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Кунчиқиш маҳалласида яшайман. Пенсионерман, ёшим 69 да. Яқинда оила аъзоларимиз билан яшаб келаётган уй-жойимиз ёниб кетди. Ёрдам сўраб туман ҳокимига бордим, аммо учраша олмадим. Сектор раҳбари ҳам ёрдам бермади. Президентимиз бошига мусибат тушганларга ғамхўрлик қиляпти. Оилавий шароитимизни ўрганиб, уй-жой қуришда ёрдам беришларини илтимос қиламан”.
(Бу хабар STга 18 декабрь куни келган)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СУРХОНДАРЁ – “Катта кучланишли ток ёнида табиий газ қурилмаси... ФВБ ҳолатни бир текшириб қўйса яхши бўларди”

АНГОР. “Сурхондарё вилояти Ангор туманидан ёзмоқдамиз. Бир неча йил аввал 1-ДМТТга қарашли ҳудудда нон цехи очилди. Цехни мудиранинг турмуш ўртоғи ташкил қилгани алоҳида масала. Бизни хавотирга солаётган жиҳат шундаки, катта кучланишли ток тармоғи ёнида табиий газ босимини меъёрлаштирувчи қурилма – ГРП мавжуд. Худо кўрсатмасин, бирор кор-ҳол бўлса, Деновдаги савдо мажмуасидаги каби чақнаш рўй бериши ҳеч гап эмас. ФВБ масъуллари ҳолатни бир текшириб қўйса яхши бўларди”.
(Бу хабар STга 11 декабрь куни келган)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СУРХОНДАРЁ – “Кўзи ожиз болалар мактаб-интернатини тезроқ янги бинога кўчиришларини сўраймиз” (ВИДЕО)
ШЎРЧИ. “Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги 125-сонли кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқитувчиларимиз. Президентимиз Шавкат Мирзиёевга минг раҳмат айтамиз, Ангор туманида мактаб-интернат учун замонавий, шинам бино қуриб бердилар. Аммо маҳаллий мутасаддиларнинг эътиборсизлиги сабабми, янги бинога кўчиришмаяпти. Ҳолбуки, сентябрь ойидан янги бинода иш бошлашимиз айтилган эди.
Шўрчидаги мактабимизда шароит йўқ. 75 ўринли ётоқхонада 300 дан ошиқ ўқувчи яшашга мажбур бўлмоқда. Вилоятимиз мутасаддиларидан ногирон ўқувчиларимиз манфаатини ўйлаб, ишни ортга сурмай, тезроқ замонавий бинога кўчиришларини сўраб қоламиз. Янги бинода биз ҳам сидқидилдан меҳнат қиламиз”.
(Бу хабар STга 23 ноябрь куни келган)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СУРХОНДАРЁ – “Бетон устун ўрнатиб, электр симларини янгилашларини кутяпмиз...”

БАНДИХОН. “Сурхондарё вилояти Бандихон тумани Сарой маҳалласидан мурожаат қиляпмиз. Маҳалламиз “Обод маҳалла” дастурига киритилган. Маҳалламиздаги яроқсиз ҳолга келган симёғочларни алиштириш масаласида электр корхонасига мурожаат қилганмиз, лекин натижа бўлмади. Бир шамол бўлса, симлар узилиб кетади. Бетон устун ўрнатиб, электр симларини янгилашларини кутяпмиз...”
(Бу хабар STга 28 октябрь куни келган)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СУРХОНДАРЁ: "4 фарзандим билан қийналяпман. Алимент пули ундириб беришларини сўрайман”

БАНДИХОН. “Мен – Холида Хўжамқулова, Сурхондарё вилояти Бандихон тумани Гулбоғ маҳалласидан мурожаат қиляпман. Турмуш ўртоғим тўрт фарзандим билан ташлаб кетди. Алиментдан ҳам бош тортиб юрибди. Меҳнат биржасига мурожаат қилдим, аммо иш топиб беришолмади. Болаларимни боқишга қийналяпман. Алимент пули ундиришда амалий кўмак сўрайман”.
(Бу хабар STга 22 октябрь куни келган)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СУРХОНДАРЁ – “Болаларимиз боғча, мактабга қатнашга қийналади. Сабаби – йўл...”

БАНДИХОН. “Сурхондарё вилояти Бандихон тумани Сарой маҳалласидан мурожаат қиляпмиз. Маҳалламиз “Обод маҳалла” дастурига киритилган, кўчаларимиз таъмирталаб аҳволда, болаларимиз мактаб, боғчага боришга қийналади. Кўчадан машина ўтса, нафас олиб бўлмай қолади. Ёғингарчилик кунлари эса, фарзандларимиз кийими лой бўлади. Мутасаддилар кўчаларимизга ҳеч бўлмаса, тош тўктириб берсин”.
(Бу хабар STга 11 октябрь куни келган)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СУРХОНДАРЁ: "Ваъдани бажаришмас экан, масъуллар нега шунча одамни овора қилишди?" (ВИДЕО)
ТЕРМИЗ. “Сурхондарё вилояти Термиз тумани Бунёдкор маҳалласидан мурожаат қиляпмиз. 2018 йили уйлари бузилган аҳоли ушбу маҳаллага кўчирилган. Масъуллар чироқ, сув, газ билан таъминлаймиз, дейишганди. Аммо сув, газ йўқ, йўл таъмирталаб, бунинг устига, ёритилмаган. Ваъдани бажаришмас экан, маҳаллий масъуллар нега шунча одамни овора қилишди?”
(Бу хабар STга 30 сентября куни келган)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СУРХОНДАРЁ – “На хамиру на патир. “Сувоқова”чилар носоз қувурни қачон таъмирлаб беради?”

ТЕРМИЗ. “Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри Меҳробод маҳалласида истиқомат қиламиз. Кўчамизда сув қувури ёрилган. “Сувоқова”га неча маротаба мурожаат қилдик, уларга на хамиру на патир, биронта ходим келиб кўрмади. Мактаб, боғчага бораётган ўқувчиларга машина сув сачратиб, болаларнинг кийимини лой қилади. “Сувоқова”чилар қувуримизни созлаб берсин”.
(Бу хабар STга 29 сентября куни келган)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СУРХОНДАРЁ: “Ҳудудимизда тозаликка эътибор берилмаяпти”

ТЕРМИЗ. “Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри Мажнунтол маҳалласи Фурқат кўчасида яшайман. 16 йил Россияда ишлагач, шаҳардан уй олишга қарор қилдим. Аммо хато ердан уй олиб қўйганга ўхшайман. Ҳудудимизда тозаликка эътибор берилмаяпти. Ён қўшнимиз деярли ҳар куни ичиб, кўчада бақир-чақир қилади, сўкинади. Яна бир неча муштумзўр қўшнилар бор. Уйимни сотмоқчиман, аммо ҳали харидор чиқмаяпти. Тозалик ва тартиб бўлса, мен ҳам уйни сотармидим!
Бир неча ой олдин кўчаларимизга асфальт тўка бошлашди, аммо иш чала қолиб кетди. Бизнинг ҳудудда ҳам тозалик, санитария қоидаларига риоя этилиши, маҳалладошларимиз ҳам бошқаларга ибрат бўлишини истаб қоламан”.
(Бу хабар STга 13 сентября куни келган)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СУРХОНДАРЁ – “Мактаб пардаси учун йиғим, мажбурий меҳнат...”

ДЕНОВ. “Сурхондарё вилояти Денов туманидаги 15-умумтаълим мактаби ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилинмоқда. Мактаб раҳбари мажбурий меҳнат тақиқланганини унутиб қўйганми? Мактаб боғларидаги манзарали дарахтлар ҳам ўтин қилиб олиб кетилди. Мактабга парда қилиш учун эса, ўқитувчилардан 40 минг сўмдан пул йиғиляпти. Тамагирлик ҳолати ҳақида ҳозирча ёзмадик. Муҳтарам Президентимиз нима деяптилар-у, буларнинг хатти-ҳаракатини кўринг! Таълим соҳаси масъуллари бу ҳолатга эътибор қаратади, деган умиддамиз”.
(Бу хабар STга 7 сентября куни келган)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
CУРХОНДАРЁ: “Ток қуввати пастлигидан маиший техника жиҳозларини ҳам ишлата олмаяпмиз”

“Сурхондарёдан мурожаат қиляпмиз. Электр таъминоти муаммолари бўйича бир неча маротаба Ангор ТЭТК, Музработ ТЭТК ва вилоят ҲЭТКларига мурожаат қилдик, лекин натижа йўқ. Биз истиқомат қилаётган ҳудуддаги энг яқин трансформатор биздан 1,4 км узоқликда. У трансформатор ҳам ачинарли аҳволда. Ундан ҳозирда 150 га яқин хўжалик фойдаланмоқда. Ток қуввати 150-160 вольт, 220 вольтда ишловчи маиший техника воситаларини ишлатиб бўлмайди. Вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси муҳтарам Президентимизнинг соҳага доир қарор ва фармонларини қачон амалга оширади?”
(Бу хабар STга 13 август куни келган)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СУРХОНДАРЁ: “Идораларда фуқаролар соатлаб қолиб кетмоқда. Сабаб – чироқ ўчиши...”

АНГОР. “Сурхондарё вилояти Ангор туманидан такрор мурожаат йўллаяпмиз. Давлат хизматлари марказида, солиқ ва почта бўлимида кўпинча навбатлар кузатилмоқда. Сабабини суриштирсак, туман электр корхонаси айбдор эканин айтишди. Электр энергияси огоҳлантиришсиз узиб қўйилиши натижасида фуқароларга хизмат кўрсатиш имконсиз бўлиб қолмоқда экан. Кўплаб юртдошларимиз сарсон бўлиб юрибди. Электр тармоқлари корхонасини кимдир назорат қиладими?”
(Бу хабар STга 10 август куни келган)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СУРХОНДАРЁ: “Интернет тезлиги паст - оптик тола ўтказиб беришмаяпти”

ТЕРМИЗ. “Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри Жомий маҳалласи Сўфи Оллоҳёр кўчасидан ёзяпмиз. Интернет тезлиги пастлиги сабаб 65-уйдан 70-уйгача оптик толали интернет тармоғини ўтказиб беришлари учун ариза ёзгандик. Аммо мана, 2 ойдан ошдики, оптик толали интернет ўтказиб беришмаяпти. Интернет тезлиги шунчалик пастки, ҳатто Телеграмдаги 1 мегабайтга етмайдиган фотосуратларни ҳам очишга қийналамиз. Илтимос, тез фурсатда масалани ҳал қилиб беришсин”.
(Бу хабар STга 4 август куни келган)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СУРХОНДАРЁ - Ногирон отахон: “Ер можароси сабаб мажруҳлигимга ҳам қарамай калтаклашяпти” (ВИДЕО)

ШЕРОБОД. “Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Чўянчи маҳалласидан Президентимизга мурожаат қиляпман. Исмим Қаҳҳоров Ҳалим Ҳакимович. Ногиронлигим, мажруҳлигимга ҳам қарамай, калтаклашяпти. Сабаб – ер можароси. Қўлимда уйнинг ҳужжатлари бор. Аммо ҳақсизлик қилишяпти. Ерга эгалигимни тасдиқловчи ҳужжатни эса олиб кетиб, йўқ қилишди. 18 йилдан бери сабр-тоқатим тугади. Президентимиздан адолат ва ёрдам сўрайман!”
ТАҲРИРИЯТ: Сурхондарёлик ногиронлиги бор отахон дуч келган муаммо республика бўйича кўп учраётган ҳолатлардан саналади. Гоҳида кадастр идораси масъулларининг совуққонлиги, гоҳида фуқароларнинг ҳафсаласизлиги сабаб, ер низолари келиб чиқмоқда. Ҳужжатларда чалкашлик мавжуд ҳолларда эса ер эгалиги билан боғлиқ маҳкамалар йиллаб чўзилади.
(Бу хабар STга 26 июль куни келган)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СУРХОНДАРЁ: “14 ёшгача болалар нафақасини ололмаяпман”

ШЎРЧИ. “Мен – Гулзебо Очилдиева, Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани Ободон маҳалласида яшайман. Тўрт қизим бор. Туман пенсия жамғармасига 14 ёшга доир нафақа пули тўғрилашга борсам, жамғарма ходимаси сизга берилмайди, деди. Сабаби турмуш ўртоғим давлатга кўп даромад солиғи тўлабди. Турмуш ўртоғим жигар циррози билан оғриган, йиллар давомида даволаниб ишлайди. Бозорда савдо қилади, ишласа-ишламаса, солиқларни тўлайди. Ёшга доир нафақасини тайинлашларини сўраймиз”.
(Бу хабар STга 14 июль куни келган)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
ST-таъсир: "3 ойдан бери ҳолимиздан хабар олмаган “сувоқова”чилар келишди"

ST-таъсир: “Cурхондарё вилояти Термиз шаҳри Жўйжангал маҳалласидан қайта мурожаат қиляпмиз. ST'да мурожаатимиз чиққач, 3 ойдан бери ҳолимиздан хабар олмаган “сувоқова”чилар келишди. Чорасини кўрамиз, дейишди. Ишни охирига етказишади, деган умиддамиз”.
(Бу хабар STга 19 июль куни келган)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СУРХОНДАРЁ вил. – "Ҳамма сувни кластер олиб қўйяпти. Экинларимиз қуриб кетяпти" (ВИДЕО)
“Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани Зарбдор махалласидан мурожаат қиляпмиз. Ёнимиздан канал ўтган, лекин ҳамма сувни кластер олиб қўйяпти. Экинларимиз қуриб кетяпти. Миробдан сўрасак, ҳокимга бор дейди. Президентимиз аҳолига ер беринглар деяптилар. Лекин сув бўлмаса қандай қилиб ҳосил оламиз? Илгари помидор, сабзи сотардик, ҳозирги кунда ўзимиз сотиб олиб еймиз. Сув таъминотини яхшилашларини сўраймиз”.
(Бу хабар STга 21 июнь куни келган)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СУРХОНДАРЁ: “Илтимос, масъуллар, аҳолига тоза ичимлик суви беринглар!”

АНГОР. “Сурхондарё вилояти Ангор тумани Навшаҳар маҳалласида Янги ҳаёт ва Тараққиёт кўчаларини сув билан таъминлаш мақсадида 2018 йили сув иншооти қуриб, ишга туширилдию ишдан чиқди. Бирор ташкилот иншоотни ишлатиб, аҳолини сув билан таъминлаш ҳақида бош қотирмаяпти. Ахир, бунинг учун бюджетдан қанча маблағ ажратилган эди-ку! Илтимос, масъуллар, аҳолига тоза ичимлик суви беринглар!”
(Бу хабар STга 22 май куни келган)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СУРХОНДАРЁ: “3 йилдан буён аёл бошим билан адолат қидириб сарсонман”

САРИОСИЁ. “Мен – Рухшона Шаропова, Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Турмушобод маҳалласи Лолазор кўчаси 76-уйда яшайман. Сариосиё туманидаги йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг тош майдалаш-саралаш заводи боғида боғбон бўлиб ишлаганман. 2019 йил 7 март куни автойўл вазирининг буйруғи билан заводимиз Дeнов туманига ўтди. 9 нафар ишчи-ходим Денов туманига ишлашга бордик. 8 ишчининг аризаси олинди, лекин менга келганда адолатсизлик бўлди. Мана, 3 йилки, аёл бошим билан сарсон-саргардонман! Биз эккан 100 дан зиёд мевали дарахтларимизни таг-тугидан қўпориб ташлашди. Буни сўрайдиган идора борми? Президентимиздан илтимос, Сурхондарё вилоятига ташриф буюрган пайтингизда бизнинг ҳудудга ҳам албатта келинг!”
(Бу хабар STга 7 май куни келган)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
CУРХОНДАРЁ: “Оилавий поликлиника таъмири нега тўхтаб қолди?” (ВИДЕО)
АНГОР. “Сурхондарё вилояти Ангор тумани Навшаҳар маҳалласидаги, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 3-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасини яхши ниятлар билан таъмирлай бошлашди. Ичидаги барча жиҳозлар ва тиббиёт ходимлари қишлоқнинг бир бурчагига кўчирилди. Ҳамма ишлар бошланишида яхши эди. Афсус, қувончимиз узоққа бормади. Таъмир ишларини давом эттириш учун маблағ тугаганми, қишлоқ оилавий поликлиникаси харобага айланди-қолди. Маҳаллий раҳбарлардан илтимос, яна шундай вазиятга дуч келсангиз, янгисини қурмай эскисини бузманг! Маблағ йўқ экан, нима қилар эдингиз шунча ишчи-ходим ва аҳолини сарсон қилиб?”
(Бу хабар STга 30 апрель куни келган)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
CУРХОНДАРЁ: “Учта маҳаллани марказ билан боғловчи кўприк қурилиши 7 ойдан бери тўхтаб ётибди” (ВИДЕО)
ШЕРОБОД. “Cурхондарё вилояти Шеробод туманидаги учта маҳаллани марказ билан боғловчи кўприк қурилиши бир ярим йил аввал бошланган эди. Аҳоли бундан жуда хурсанд бўлди. Аммо етти ойки, қурилиш тўхтаб ётибди. Машина ҳайдовчилари дарёдан ўтишга мажбур бўлмоқда...”
(Бу хабар STга 26 апрель куни келган)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СУРХОНДАРЁ: “Масъуллардан шудгорланмаган 34 гектар ерни назоратга олишларини сўраймиз”

БАНДИХОН. “Сурхондарё вилояти Бандихон тумани Бағрикенг маҳалласи ҳудудидаги сувли 34 гектар пахта ва ғалла ер майдони шудгорланмасдан қолдирилган. Нима, бу ер ҳеч кимга керак эмасми? Ундай бўлса, уни ишсиз, камбағал аҳолига бўлиб беришсин! Масъуллардан шудгорланмаган 34 гектар ерни назоратга олишларини сўраймиз”.
(Бу хабар STга 12 апрель куни келган)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СУРХОНДАРЁ: "ST’да мурожаатимиз чиққач, кўчамизга номига тош тўкиб кетишди. Йўлни таъмирлаб беришсин”

ҚИЗИРИҚ. “Cурхондарё вилояти Қизириқ тумани Зарбдор маҳалласи Алибойхон кўчасидан ёзяпмиз. ST’да йўл бўйича мурожаатимиз чиққач, кўчамизга номига тош тўкиб кетишди. Илтимос, йўлни ростакамига таъмирлаб беришсин”.
(Бу хабар STга 30 март куни келган)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|