Сирдарё вилояти
СИРДАРЁ: “Уй масаласида 17 марта йиғилиш қилинди, аммо амалий ишдан дарак йўқ”

ОҚОЛТИН. “Сирдарё вилояти Оқолтин туманидан мурожаат йўлламоқдамиз. Сардоба тошқинида уйимиз зарар кўрди, молимиз оқиб кетди. Ҳозирда квартирада кун кечиряпмиз. Биз учун қурилган уйлар эса тошқин етиб бормаган ҳудуд вакилларига берилган. Туман ҳокими уй берамиз деб одамларни чақирди. Лекин ҳеч қандай натижа йўқ. 17 марта йиғилиш қилишди, аммо қуруқ ваъда беришади, холос. Бу гал ҳам одамлар совуқда кутди, ҳоким эса ичкарида бор-йўғи 10 киши билан учрашиб, мактаб орқа эшигидан чиқиб кетибди”.
(Бу хабар STга 4 январь куни келган)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СИРДАРЁ: Оқолтиндан мактуб - "Уйимиз ҳалигача битгани йўқ, ноилож масжидда яшаб юрибмиз”

ОҚОЛТИН. “Мен, Нилуфар Каримжонова, Сирдарё вилояти Оқолтин туманидан мурожаат қиляпман. Сардоба сув тошқинида талафот кўрганларданмиз. 20 та хўжаликнинг уйи ҳалигача битгани йўқ. Ноилож масжидда яшаб юрибмиз. Ногирон болам бор, боқувчим йўқ. На бола пули, на ногирон боламга пенсия олмадим. Қандай яшаяпман, очманми, тўқманми – ҳол сўрашмаяпти. Ушбу арзим президентимизга етиб бориши ва бизга ёрдам беришларини хоҳлаймиз”.
(Бу хабар STга 26 октябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СИРДАРЁ: “Сардоба тумани ҳокими мутахассисларни 24 соат навбатчиликка мажбурламоқда”

САРДОБА. “Сирдарё вилояти Сардоба туманидан ёзмоқдамиз. Туман ҳокими меҳнат қонунчилигини қўпол равишда бузиб, туман ҳокимлиги мутахассисларини ўз қабулхонасида 24 соат навбатчиликка мажбурламоқда. Қабулхонада на ётоқ жой бор, на ош-овқат. Эрталабгача столда ўтириб чиқишга мажбурмиз. Навбатчиликдан туриб, эртаси куни дам олишсиз ўз ишимизни уйқусираб қиламиз...”
(Бу хабар STга 8 октябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СИРДАРЁ – “Муҳофаза зонасида, темирйўл осма кўприги тагида кўп қаватли бино қурилмоқда”

“Сирдарё шаҳри Гулистон тор кўчасидаги темирйўл осма кўприги тагида икки-уч қаватли бино қурилмоқда. Ҳолбуки, ушбу ҳудуд қизил чизиқда жойлашган. Бундан ташқари, бино Гулистон тор кўчасига кириб чиқиш йўлини эгаллаган, тез ёрдам ва ўт ўчириш машиналари ҳаракатига халал беради. Муҳофаза зонада бино қуриш ҳолати бўйича тегишли чора кўрилишини сўраймиз”.
(Бу хабар STга 30 август куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
ОзодТаъсир: “Фермерларга шартномада кўрсатилган аванс пули тўлиқ тушириб берилди”

Сирдарё вилоят, Оқ олтин туманида фаолият олиб бораётган “АРK OQOLTIN” кластер корхонаси фермерларга шартномада кўрсатилган бўнак(аванс) пулини тўлиқ тушириб берди.
Озодлик бу ҳақда 25 август куни эълон қилган мақолада фермерлар кластер бўнак пулини бермаётгани сабаб чорва ва техникасини сотиб, пулини ғўза парваришига сарфлашга мажбур бўлаётгани ҳақида гапирган эди.
1 сентябрь куни озодлик билан боғланган оқолтинлик фермерлардан бири кластер 29 августдан бошлаб бўнак пулини тушира бошлаганини билдирди.
“Ҳамма фермерга пул тўлиқ тушди. Эртага банк очилса, ишчиларимизга иш ҳақи берамиз. Соляркани олиб дефолиацияни бошладик. Юз фоиз техникаларимиз дефолиацияда ишлаяпти, дориларни беришяпти. Фермерлар Озодликка раҳмат айтишяпти, борларингга шукур!”
(Бу хабар STга 31 август куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
CИРДАРЁ – “Отам ва укаларим 10 йил меҳнат қилиб қурган уй тошқинда вайрон бўлди...” (ВИДЕО)
ОҚОЛТИН. “Мен – Маҳлиё Ҳайдарова, Сирдарё вилояти Оқолтин туманидан мурожаат қиляпман. Ёлғиз онаман, 1 нафар чақалоғим бор. Сардоба сув омбори тошқинидан талафот кўрдим. Мен ва ўғлимга яқинларим қуриб берган уй бутунлай йўқ бўлди. Боламнинг битта кийимини ҳам ололмадим. Бу уйни қуриш учун отам ва укаларим 10 йил меҳнат қилишди.Бошпанасиз қолдим. Маҳалламизга раисига янги қурилаётган“дом”лардан беринг деб мурожаат қилдим, аризамни ҳам қабул қилмади. Ҳокимият ва маҳалла эшигида 9 ойлик боламни кўтариб сарғайиб туришдан чарчадим. Муҳтарам президентимизнинг “Ҳеч бир хонадон, ҳеч бир одам эътиборимиздан четда қолмайди” деган сўзларига риояқилишмаяпти. Янги қурилаётган уйлардан беришларини сўрайман”.
(Бу хабар STга 19 август куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СИРДАРЁ – “Маҳаллага арзон ун келди. Унга муҳтож аҳоли машина орқасидан югурди...” (ВИДЕО)
ГУЛИСТОН. “Сирдарё вилояти Гулистон тумани Деҳқонобод шаҳарчаси Аҳиллик маҳалласида вазият. Маҳаллага арзон нархда ун олиб келинган. Унга муҳтож зор қолган аҳоли машина орқасидан югуряпти. Шундай шароитда ҳам маҳалла ишчилари унни таниш-билишчилик қилиб беряпти. Илтимос, унни кўпроқ етказиб беришсин, маҳсулот тақсимотида таниш-билишчилик бўлмасин”.
(Бу хабар STга 10 август куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СИРДАРЁ вил. – “Сардобада жабр кўрган кекса ва ногирон онамга кўмак берилмаяпти” (ВИДЕО)
САРДОБА. “Сирдарё вилояти Сардоба тумани Дўстлик маҳалласидан мурожаат қиляпман. 1 май кунги сув омбори фалокатида онамнинг уйи ҳам талафот кўрди. Онам 73 ёшда. Ногирон. Сардобада жабр кўрганларга президентимиз ажратган 40 миллион сўм пул ва маиший техника сертификати онамга берилмади. Югура-югура чарчадик. Қаерга ёзсак ҳам, мурожаатимиз маҳаллага қайтиб келяпти. Муҳтарам Шавкат Миромонович, илтимос бизга ёрдам беринг!”
(Бу хабар STга 6 август куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СИРДАРЁ – “Икки ойдан буён қишлоғимиз ҳудудига бир томчи ҳам сув кирмади” (ВИДЕО)
БОЁВУТ. “Сирдарё вилояти Боёвут тумани Муқимий махалласидан мурожаат йўлламоқдамиз. 1-Боёвут СИУ Муқимий маҳалласи Мўминобод бўлимида 1000 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Ҳозирда аҳолини қийнаётган энг катта муаммо бу – сув масаласидир. 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида томорқа экинларимизни суғориш учун бор-йўғи икки маротаба сув берилди. Ўшанда ҳам қишлоғимиздаги фермерлар суғорганда жанжаллашиб сув олдик. Бунга хам икки ой бўлди. Икки ойдан буён қишлоғимиз ҳудудига бир томчи ҳам сув кирмади. Бу ҳақда маҳалла раиси ва СИУ раисига қилинган мурожаатлар бесамар кетди.
Биздан юқорида жойлашган “Бобоумурзоқов” ва ”Мустақиллик” бўлимларида сув танқислиги умуман билинмайди, аксинча ўша қишлоқларда сув сероблиги учун ғалладан бўшаган гектарлаб майдонларга шоли экилган. Наҳотки, туман масъуллари такрорий экинларни жойлаштиришда ҳудудлар кесимида сув тақсимланишини инобатга олмаса? Биз такрорий экинга қарши эмасмиз, лекин юқоридаги қишлоқларда пахтадан ташқари 300-400 гектар ерлар суғорилаётган бир пайтда бизнинг аҳоли 5-6 сотих ерини суғора олмаяпти, ҳатто чорва моллари ичишига сув йўқ. Ахир, биз ҳам ер, мулк солиғи учун 300-400 миллион сўм тўлаяпмиз-ку!
Юртбошимиз Шавкат Миромоновичнинг томорқадан унумли фойдаланиш бўйича чиқарган қарор ва фармонларини бажаришни биз ҳам астойдил хоҳлардик. Чунки ҳозирги пандемия шароитида уйда қолиб томорқада экин етиштириб, чорва боқиб ўз бандлигимизни таъминлашни истаймиз. Биз иш ёки кредит сўрамаяпмиз. Фақатгина сув адолатли тақсимланишини хоҳлаймиз. Ушбу масалани вилоятимиз ҳокими Ғофуржон Ғаниевич ўз назоратига олиб ижобий ҳал этиб беришини илтимос қиламиз”.
(Бу хабар STга 30 июль куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СИРДАРЁ – “Сардоба фалокатида талафот кўрган Барлос қишлоғи аҳли кўмак берилмаётганидан норози” (ВИДЕО)
САРДОБА. “Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани Ҳақиқат маҳалласи Барлос қишлоғидан мурожаат йўлламоқдамиз. 1 май куни рўй берган Сардоба фожиасида катта талафот кўрдик. Қишлоқнинг 90 фоиз уйини сув босди. Чорва молларимиз оқиб кетди, экинларимиз пайҳон бўлди. Аммо масъуллар бизга президентимиз ажратган 40 миллион сўм ҳамда маиший техника сертификатини бермаяпти. Маҳалла, туман, вилоятга чиқдик, фақат қуруқ ваъда билан алдаб келишяпти. Қишлоқ аҳолисининг 70 фоизи ишсиз, деҳқончилик ва чорвачилик билан рўзғор тебратади. Аҳоли ёрдам берилмаётганидан масъулларга норозилик билдирмоқда. Президентимиз Шавкат Миромоновичдан Барлос қишлоғи аҳлига ҳам ёрдам беришларини сўраймиз”.
(Бу хабар STга 5 август куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СИРДАРЁ – “Сардобада жабр кўрган аёл: Вояга етмаган фарзандларим билан қаерда жон сақлайман?”

МИРЗАОБОД. “Мен – Латофат Идрисова, Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани Ҳақиқат маҳалласидан ёзмоқдаман. 4 нафар вояга етмаган фарзандим бор. Сардоба сув омбори тошқини туфайли уйим-жойим хароб ҳолга келди. Аммо бизга давлатимиз томонидан ажратилаётган ёрдамнинг ҳеч бири берилмади. На 40 миллион сўм, на маиший техника сертификати, на янги уй. Олдимизда куз-қиш мавсуми! Вояга етмаган фарзандларим билан қаерда жон сақлайман? Президентимиз ва Сенат раиси Танзила Норбоевадан ёрдам сўрайман”
(Бу хабар STга 4 август куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СИРДАРЁ вил. – “Тез ёрдам” ҳайдовчилари: Эскирган машиналар панд бериб, беморлар билан ярим йўлда қолиб кетяпмиз” (ВИДЕО)

ЯНГИЕР. “Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиларимиз. Бизга ажратилган машиналар эскириб яроқсиз ҳолга келган. Автоулов бузилиб, беморлар билан ярим йўлда қолиб кетяпми. Бунинг устига, машинани ўз ёнимиздан таъмирлаяпмиз. Автохўжалик янги транспорт ажратсин, маошимизни рўзғорга ишлатайлик...”
(Бу хабар STга 5 август куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
82 ёшли отахон: “Сардоба фожиасида зарар кўрдик, аммо бизга ҳалигача ёрдам кўрсатилмади”

“Мен – Хўрозбобо Идирисов, Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани Ҳақиқат маҳалласидан мурожаат йўлламоқдаман. Бу ерга 1961 йилда кўчиб келганмиз. Ёшим 82 да. Биринчи гуруҳ ногирониман. Сув омбори тошқинида биз ва қишлоқдошларимиз катта талафот кўрдик, уйларимиз яроқсиз ҳолга келди, чорвамиз оқиб кетди, томорқалар зарар кўрди. Аммо 67 хўжаликка компенсация ҳам, 40 миллион сўм ҳам берилмади. Президентимиздан бизга ҳам кўмак беришларини сўраймиз”.
(Бу хабар STга 29 июль куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СИРДАРЁ – “Микроавтобус ҳайдовчилари: Ётиб еганга тоғ чидамайди! Бизга ҳам йўловчи ташишга рухсат берилсин” (ВИДЕО)
“Сирдарё вилоятидаги микроавтобус ҳайдовчилари номидан ёзмоқдамиз. 4 ой карантин даврида қонунларга риоя қилган ҳолда уйда ўтирдик. Аммо ётиб еганга тоғ чидамайди деганларидек, 4 ой давомида боримизни еб тугатдик, қарзга ботдик. Йўловчи ташиш учун такси ва автобусларга рухсат берилганига салкам бир ой бўлди. Лекин микровтобусларга рухсат берилмаяпти. Махсус комиссиядан микроавтобусларга ҳам йўловчи ташишга рухсат беришларини сўрамиз”.
(Бу хабар STга 4 июль куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СИРДАРЁ – “Сардоба жабрдийлари: Қўрқитиш, тазйиқ ва қуруқ ваъдалардан чарчадик”

ОҚОЛТИН. “Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Аҳиллик МФЙ Олмазор кўчаси аҳолиси номидан мурожаат қилмоқдамиз. 1 май куни Сардоба фожиасида бизнинг кўча ҳам талафот кўрди. Яшаш имкони бўлмаса-да, аҳоли 3 май куни уй-жойини қўриқлаш мақсадида қайтиб келди. Ҳарбийларга раҳмат, 3 кун аҳоли билан биргаликда қулаган уй-жойларни тартибга келтиришга кўмаклашишди. Бу орада давлат ходимлари келиб, яроқсиз, таъмирталаб жойларни кўздан кечириб қоғозга туширишди. Содда аҳоли таъмирлаб бериш учун тузилган рўйхат деб қоғозга имзо қўйди. Лекин фалокат рўй берганига 50 кун бўлса-да, ҳеч қанақа натижа йўқ.
“Сиздан Телеграм”га 22 май куни аҳоли номидан видео мурожаат йўллаган эдик. Эртаси куни маҳалла инспектори келиб ўша видеони маҳалладошмизни олиб кетди. Уни туман ҳокими ва ИИБ раҳбари олдига олиб боришибди, уйларни таъмирлаб берамиз, аммо узр сўраб тушунтириш хати ёзиб бер дейишибди.
Бир неча кун ўтиб вилоятдан қурилиш бўйича вакил келиб, цемент, қум, тош, берамиз, ўзларинг таъмирлаб оласизлар деди. Лекин халқ кўнмади. Эртаси куни келиб, рўйхатга шифер ва ёғоч ҳам қўшилди деди. Лекин халқ тўлиқ таъмирлаб беришга ваъда бергансизлар деди.
Шундан сўнг кўча аҳолиси тонгги соат 4 да Тошкентга, вазирликка йўлга чиқдик. Лекин маҳалладан чиқишга ҳам улгурмадик, ИИБ ходимлари кечаси билан кутиб туришган экан. Карантин қоидасини буздиларинг деб Оқолтин ИИБга олиб бориб, тушгача ушлаб ўтиришди ва жаримага тортишди.
Шу куни вилоят ҳокими ўринбосари Анвар Каримов келиб, 8-мактабда халқ билан учрашди. Йиғилишдан олдин аҳолининг барчасидан телефонлари тортиб олиб қўйилди. Ҳоким ўринбосари халқ берган саволларга қўпол жавоб қайтарди. Раҳбарлар 40 млн олган бўлсанг, яна нима керак дея ҳақорат қилди. Ҳақини талаб қилганларни қаматиш билан қўрқитди. Вилоят ҳокими ўринбосари кетганидан сўнг ҳеч ким хабар олгани йўқ. Фақат ИИБ ходимлари келиб ҳеч қаерга чиқманглар, карантинга тиқамиз деб босим ўтказиб кетди. Халқ нима қилишини билмаяпти. Ахир, президентимиз аҳоли уйлари таъмирлаб берилади деди-ку. Қуруқ ваъдалардан чарчадик. Президентимиздан ёрдам сўраймиз”.
(Бу хабар STга 18 июнь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СИРДАРЁ – “Сардоба жабрдийдаси: Авария ҳолатига келиб қолган омборхона ва айвонимиз учун кўмак ажратилмади”

ОҚОЛТИН. “Мен – Абдуқаҳҳор Ҳақбердиев, Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Аҳиллик МФЙ Халоскор кўчаси 15-1-хонадонда яшайман. Сардоба фожиаси рўй берган 1 май куни ҳовлимизни ҳам сув босган. Оқибатда омборхонам ва қўй боқишга мўлжалланган айвоним авария ҳолатига келиб қолган. Комиссия аъзолари иморат ичига ёш болалар кирмасин деб огоҳлантиришди. Кейин миллий гвардия ходимлари келиб бузиб ташлашди. Аммо ўшандан бери бизга на ҳокимият, на маҳалла ёрдам берди. Ҳатто ҳовлисига номига сув кирганлар ҳам сертификатга эга бўлди. Бизга ҳам кўмак беришларини сўрайман”.
(Бу хабар STга 14 июнь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СИРДАРЁ – “5000 аҳоли ариқ сувини ичар эди, эндиликда у ҳам қуриб қолди”

ОҚОЛТИН. “Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Бўстон МФЙдан ёзмоқдамиз. Эсимизни таниганимиздан бери 5000 аҳоли ариқ – лотокдан сув ичиб келади. Пули борлар тоза сув сотиб олиб ичади. Ҳозирда лотокларда ҳам сув қуриб, одамлар ҳам, ҳайвонлар ҳам қийин аҳволда қолди. Дренажлардаги сувни қайнатиб берсак, чорва молларимиз ҳам ичмаяпти. Туман раҳбарларининг эса халқ билан иши йўқ...”
(Бу хабар STга 25 май куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СИРДАРЁ – “Уйимизни ҳамон сув босиб ётибди. Аммо маҳалла ҳам, ҳокимият ҳам ёрдам бермаяпти” (ВИДЕО)
ОҚОЛТИН. “Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Навоий маҳалласидан мурожаат йўлламоқдаман. Сув тошқинида жабр кўрганмиз. Уйимизни ҳамон сув босиб ётибди. Аммо маҳалла ҳам, ҳокимият ҳам ёрдам бермаяпти. Нима қилайлик?..”
(Бу хабар STга 17 май куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СИРДАРЁ – “Интернет сустлигидан шикоят қилсак, Ucell мутасаддилари маҳалла раисидан ижобий мазмунда хат ёздириб кетди”

МИРЗАОБОД. “Сирдарё вилояти Мирзаобод туман Баҳористон МФЙдан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да интернет муаммоси бўйича мактубимиз чиққан эди. Афсус, ижобий натижа бўлмади. Ucell мутасаддилари келиб, маҳалла раисидан “ҳаммаси жойида” деган мазмунда хат ёздириб кетишибди. Мактаб ўқувчилари масофадан туриб ўқимоқда, интернет жуда ҳам зарур. Ucell компаниясидан умидни уздик. Ҳудудимизда Uzmobile база станцияси бор, аммо у ҳам 2G’да ишлайди. Uzmobile раҳбарларидан интернет сифатини ошириб беришларини сўраймиз”.
(Бу хабар STга 20 апрель куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СИРДАРЁ – “Оқ олтин ҳокими коронавирусдан ҳам, қонундан ҳам қўрқмайдими?!”

ОҚ ОЛТИН. “Сирдарё вилояти Оқ олтин туманидан ёзмоқдамиз. Юртимизда коронавирус сабаб карантин ва ўз-ўзини иҳоталаш чоралари кўрилмоқда. Аммо Оқ олтин тумани раҳбарлари қонунни ҳам, карантин чекловларини ҳам писанд қилмаяпти. Ҳоким 19 апрель, якшанба куни одамларни кўчаларни тозалашга мажбурлади. Оқ олтин тумани ҳокими коронавирусдан ҳам, қонундан ҳам қўрқмайди шекилли!”
(Бу хабар STга 19 апрель куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СИРДАРЁ – “Алло, Beeline масъуллари! Бизни эшитяпсизми?!”

БОЁВУТ. “Сирдарё вилояти Боёвут тумани Т. Латипов СИУдан мактуб ёзмоқдамиз. Қишлоғимиз анча ривожланган, ярим шаҳар типидаги қишлоқ, газ, электр ва ичимлик суви кабилардан умуман муаммо йўқ. Атрофимизда саноат, қурилиш ва маиший объектлар кўп бўлгани учун аҳолимиз деярли иш билан таъминланган.
Муаммо шундаки, Beeline компанияси 1 апрелдан 3G типидаги Интернетни ўчириб қўйди. Ажабланарлиси, ёнимизда Beeline антеннаси бор. Ҳатто Телеграмдан битта хабар жўнатишга ҳам ўнлаб дақиқа кутиш керак. Компания операторидан сабабини сўраш учун боғланишга бўлган ҳаракатларимиз бесамар кетди.
Карантин пайти болаларимиз уйда онлайн дарс қилиши керак. Ҳозир интернет жуда ҳам зарур. Бошқа компанияга уланайлик десак сим карта олиш керак, бунинг учун марказга бориш талаб этилади. У ерга бориш йўли эса ҳозир ёпилган. Beeline мутасаддиларидан 3G Интернетни тиклаб беришларини сўраймиз”.
(Бу хабар STга 14 апрель куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СИРДАРЁ – “ИИБ раҳбарияти оғзаки буйруқ эмас, қонун устувор эканини қачон англаб етади?”

БОЁВУТ. “Сирдарё вилояти Боёвут туманидан ёзмоқдамиз. Бутун дунёга хавф солаётган пандемия Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Шундай оғир кунларда ўз касбий бурчини садоқат билан бажараётганларга миннатдорлик билдирамиз. Лекин Республика махсус комиссияси томонидан қабул қилинган қарорнинг тескарисини қиладиганларга чора кўрилса яхши бўлар эди!
Боёвут тумани ИИБ раҳбарлари салласини деса калласини олиб келмоқда. Туман ва қишлоқларда ҳаракатланиш бўйича чеклов белгиланмаган бўлса-да, йўллар тўсиб ташланган. Ғов ва тўсиқлар СССР даврларини эслатиб юборади, худди “13-район”га ўхшаб кетади.
Туман ИИБ раҳбарлари қачон ақл билан иш кўради? Ёки улар оғзаки буйруқ эмас, қонун устувор эканини ҳали-ҳануз англаб етмаганми? Ушбу ҳолатга Ички ишлар вазирлиги эътибор қаратсин”.
(Бу хабар STга 13 апрель куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СИРДАРЁ – “Ҳарбийлар коронавирусга қарши курашда ибрат кўрсатмайдими?”

ШИРИН. “Сирдарё вилояти Ширин шаҳри Ватанпарвар маҳалласидан ёзмоқдамиз. Коронавирус сабаб хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда. Аммо ҳарбий шаҳарчадаги ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари жамоа бўлиб сумалак қилмоқда. Тўғри, оилавий маросимлар тақиқланмаган. Аммо ҳарбийлар бу борада қолганларга ибрат бўлиши керак-ку!” Атрофида маскасиз еш болалар...
(Бу хабар STга 17 март куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СИРДАРЁ – “Асфальт бўлмаса, жиллақурса тош тўкиб беришсин!”

ГУЛИСТОН. “Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри 19-кварталдан ёзмоқдамиз. 5 йилча аввал ҳокимият ажратган ерда уй қурганмиз. Аммо орадан шунча йил ўтса-да, йўллар асфальтланмади. Ёзда чанг, қишда лой. Йўл таъмири масаласида кўп бора мурожаат қилдик, аммо фойда бўлмади. Асфальт қопламаси бўлмаса, жиллақурса тош тўкиб беришсин!”
(Бу хабар STга 3 март куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
СИРДАРЁ – “Болалар боғчаси қурилишида меъёрлар қўпол равишда бузилмоқда”

САРДОБА. “Сирдарё вилояти Сардоба тумани Ота юрт ва Бирлик маҳаллаларидан ёзмоқдамиз. Ҳудудимизда янги болалар боғчаси қурила бошлаганидан аҳоли хурсанд. Аммо қурилиш жуда сифатсиз амалга оширилмоқда. Бетонлар ҳозирданоқ майдаланиб кетмоқда. Қурувчилар “мендан кетгунча...” дея топшириб кетгач, бирор фожиа рўй бермайди дея ким кафолат беради? Туман ва вилоят ҳокимлигидан изоҳ кутамиз”.
(Бу хабар STга 28 февраль куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|