Линклар

logo-print logo-print
Ozodlik foydalanuvchilaridan olingan xabarlar
Шошилинч хабар
23 ноябр 2019, Тошкент вақти: 06:13

Наманган вилояти

НАМАНГАН – “ST-таъсир: кам қувватли подстанция алиштириб берилди”

НАМАНГАН. “Наманган тумани Хўжақишлоқ МФЙдан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да маҳалламиздаги 619-рақамли подстанция жуда кам қувват билан ишлаётгани, ток пастлигидан ҳатто телевизор кўриб бўлмаётгани ҳақида мактубимиз чиққан эди. Мурожаатимиз ортидан подстанциямизни алмаштириб беришди. Бу ишга бош қўшганларга ҳамда Озодликка катта раҳмат!”

(Бу хабар Озодликка 12 ноябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “600 га яқин аҳоли эски ҳовузнинг бўтана сувини ичмоқда”

КОСОНСОЙ. “Қўқумой қишлоғи Яккачинор кўчасидан ёзмоқдамиз. Бир неча йилдан бери қишлоқ аҳлини ичимлик суви муаммоси қийнаб келади. Айниқса, қиш келиб суғориш насослари ўчгач, муаммо янада кучаяди. 600 га яқин фуқаро маҳалладаги эски ҳовузнинг бўтана сувини ичишга мажбур. Оқибатда турли касалликлар кўпаймоқда. Бу муаммо бўйича бир неча бор тегишли идораларга мурожаат қилдик, лекин ҳатто вазиятни келиб ўрганишмади ҳам...”

(Бу хабар Озодликка 12 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “ST-таъсир: мурожаатимиз ортидан газ баландлади, сув масаласини ҳам ҳал этишга ваъда беришди”

НАМАНГАН. “Наманган шаҳри 3-микрорайондан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да 53-уйнинг иситиш тизими 20 йилдан бери ишламаслиги, совуқ сув ва газ муаммоси ҳақида мактубимиз чиққан эди. Ушбу мурожаатимиздан кейин Халқ қабулхонаси бошлиғи газ ва сув идораси ходимлар билан келишди. Шу куниёқ газ баландлади, сув ҳам яхшиланишига ваъда беришди. Халқ дардига бефарқ бўлмаган масъуллар омон бўлсин”.

(Бу хабар Озодликка 9 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “Қачон борcак, маҳалла раиси эшигида қулф осилган бўлади”

ПОП. “Наманган вилояти Поп туман Чодак қишлоғи “Боғишамол” МФЙдан ёзмоқдамиз. Маҳалла раиси фаолиятидан норозимиз. Қачон борманг, эшикка қулф осилган бўлади. Ҳужжат керак бўлса, раисни ҳам, котибани ҳам тополмаймиз. Кези келганда уларга ялиниб-ёлвориб имзо қўйдирамиз. Қолаверса, бундай хароб маҳалла биноси мамлакатимизнинг бошқа ҳудудида бўлмаса керак! Кўп сонли аҳоли номидан маҳаллага муносиб раис қўйилишини талаб қиламиз”.

(Бу хабар Озодликка 8 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “Кўп қаватли уйимизда 20 йилдан буён иситиш тизими ишламайди”

НАМАНГАН. “Наманган шаҳри 3-микрорайон 53-уй аҳли номидан ёзмоқдамиз. Кўп қаватли уйимизда 20 йилдан бери иситиш тизими ишламайди. Совуқ сув ҳам тез-тез ўчади. Ноябрь ойидан бошлаб эса газ ҳам пасайиб кетди. Айни овқат пиширадиган маҳал пасайиб ё ўчиб қоляпти.

Масъул раҳбарлардан камчиликларни зудлик билан бартараф қилишларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 7 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “Шундай хунук манзарани наҳот мутасаддилар кўрмаётган бўлса?!”

НАМАНГАН. “Наманган шаҳри Сардоба бозоридаги ҳолат. Шундай хунук манзарани наҳот мутасаддилар кўрмаётган бўлса?!”

(Бу хабар Озодликка 21 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ST’да расмий хабар. НАМАНГАН – “Кўп қаватли уйларнинг канализация тармоғи қайта қурилмоқда”

ТЎРАҚЎРҒОН. “Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимидан ёзмоқдамиз. “Шарқ” маҳалласи ҳудудидаги 18 ва 20-кўп қаватли уйлар канализация тармоғи чуқур хандағи яроқсиз ҳолга келиб қолганди. Айни пайтда янги канализация тармоғи ва иккита канализация чуқур хандағини қуриш ишлари якунланмоқда”.

(Бу хабар Озодликка 17 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “ST-таъсир: ҳокимият бир кун ичида кўчамизни асфальтлашга киришди”

НАМАНГАН. “Наманган шаҳри Марғилон кўчасидан ёзмоқдамиз. Бир неча кун аввал “Сиздан Телеграм”да йўлларимиз таъмирталаб экани ҳақида мактубимиз чоп этилганди. Ҳокимият бир кун ичида кўчамизни асфальтлашга киришди. Эл дардини эшитса дарров муносабат билдирадиган раҳбарлар кўпайсин!”

(Бу хабар Озодликка 7 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “Саратонга чалинган қизимни даволатиш учун кўмагингизга муҳтожман” (ВИДЕО)

НАМАНГАН – “Саратонга чалинган қизимни даволатиш учун кўмагингизга муҳтожман”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:59 0:00

НОРИН. “Мен – Абдулбосит Йўлдошев, Наманган вилоят, Норин туман, Юқори Чўжа МФЙдан ёзмоқдаман. Пайвандловчи устаман. 2019 йил бошида қизим саратон хасталигига чалингани маълум бўлди. Йил мобайнида Республика онкология марказида даволаниб келяпти.

Уйга келганидан кейин ҳам кечалари уйқу йўқ. “Тез ёрдам”дагилар ҳам манзилимизни ёддан билишади. Оилада ёлғиз ўзим ишлайман. Аммо даволаниш харажатларини кўтаришга қўлимиз калталик қилмоқда. Аввал эплаб келаётгандек, аммо охирги пайтлар йўлкира, ётоқ, текширувлар, озиқ-овқат, дори-дармонга етказолмай қолдик. Очиғи, ортиқча бир сўм ҳам қолмади. Олдинда эса кўп муолажалар турибди.

Маҳаллага ёрдам сўраб чиқдим, ҳали садо йўқ. Қўл силтаб кредит учун “Агробанк”ка хужжат топширдим, икки ойдан ўтди, аммо кредитдан ҳам дарак йўқ. Камбағалга келганда маблағ ҳам тугаб қолар экан!

Қизим соғайиб боряпти, аммо муолажаларни тўхтатиш мумкин эмас. Ушбу хатни аввало тегишли идоралар, қолаверса, саховатли ҳамюртларимиз ёрдам берарлар деган умидда ёздим”.

(Бу хабар Озодликка 2 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “60 дан зиёд кишидан юк машинаси учун миллионлаб пул олган фирма раҳбари қаерга ғойиб бўлди?”

ЧОРТОҚ. “Мен – Шерзод Ортиқов, Наманган вилоят, Чортоқ туман, Мустақиллик кўчаси, 2-уйдан ёзмоқдаман. Жорий йил 12 сентябрь куни “MAN” русумли самосвал сотиб олиш мақсадида “Дом техники” МЧЖ билан шартнома қилдим. Шу куннинг ўзида умумий тўловнинг ярми – 164 миллион 160 минг сўмни мазкур фирма ҳисобига ўтказдим. Шартномага асосан фирма 35 иш кунида самосвални етказиб бериши керак. Аммо бизга маълум қилишларича, “Дом техники” МЧЖ раҳбари, Туркия фуқароси бўлган Х.К. йўқолиб қолибди.

Мендан ташқари 60 дан зиёд киши ушбу фирма билан самосвал ва юк автомобиллари хариди бўйича шартнома қилган. Аммо айримлар 5 ойдан бери машинасини ололмаяпти. Биз Яккасарой туман прокуратурасига ариза бердик. Айни пайтда вазият қандай эканини билолмаяпмиз. Ушбу масалада амалий ёрдам кутиб қоламиз”.

(Бу хабар Озодликка 28 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “Ўттиз йиллик отамерос боғимиз тортиб олинди”

КОСОНСОЙ. “Мен – Убайдулло Аҳмадалиев, Наманган вилояти Косонсой тумани Мажнунтол МФЙ Яллама кўчаси 35-уйда яшайман. Раҳматли дадам Абдуғафур Аҳмадалиев бундан ўттиз йил аввал сой бўйидаги 18-19 сотих ташландиқ ерни тозалаб, тракторда тупроқ келтириб дарахт эккан эди. Ернинг тупроқ қатлами юпқа экани сабаб ниҳол ўстириш осон бўлмади. Шу вақт давомида бир неча марта сел олиб кетди. Аммо ҳар қанча машаққатли бўлмасин, сабр билан меҳнат қилдик. Дадам вафотидан сўнг мен ободонлаштиришни давом эттириб, боғни обод қилдим.

Жорий йил 5 август куни Зоҳир Мақсудов исмли киши келиб, бизга тегишли ерда салқин ичимликлар сотиш маскани қурмоқчилигини айтди. Менга ўрмон хўжалигининг шартномаси ва Косонсой тумани ҳокими тасдиқлаган лойиҳани кўрсатди. Ўрмон хўжалиги раҳбарига учрасам, “сизнинг боғингиз ташландиқ ҳолатда, ходимларим бориб далолатнома тузиб келишди” деб, далолатномага илова қилинган суратни кўрсатди. У суратнинг менинг боғимга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

З.Мақсудовга 13 сотих ажратилган экан. Майли, ҳеч бўлмаса қолган 5 сотихни ўзимизга расмийлаштириб беришларини сўрадик. Аммо қолганини ҳам ўша одамга беришди. Ҳозирда қўшним ва менинг еримда, 28-30 сотих майдонда қурилиш олиб берилмоқда. Бизга шу пайтга қадар “сой бўйида қурилиш ишлари олиб бориш мумкин эмас” деб рухсат беришмаганди. Буларга ким рухсат берди – ҳайронмиз.

Мен мурожаат этган ташкилотлар сизда ҳеч қандай ҳужжат йўқ демоқда. 30 йиллик отамерос боғимизни тортиб олишди”.

(Бу хабар Озодликка 20 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “Аҳоли ўн йилдан бери ёнидан пул сарфлаб йўлга шағал тўкиб келади”

НАМАНГАН. “Наманган шаҳри Янги Замин МФЙ 9-Шаҳрасабз кўчасидан ёзмоқдамиз. Кўчамизга ўн йилдан бери мингдан ортиқ машинада шағал тўкдик. Чунки ҳудуд чуқурликдан иборат эди. Йўлларимиз иссиқ кунларда чанг-тўзон, ёмғирли кунларда лой. Аҳоли ўз ёнидан пул сарфлаб 10 йилдан бери йўлга шағал тўкиб келади. Мутасадди ташкилотлар энди асфальт қилиб берсин”.

(Бу хабар Озодликка 2 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “Халқ таълими бўлими раҳбарларига 12 та Spark автомобили берилди”

НАМАНГАН. Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” боғида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров олий ва ўрта таълим тизими вакиллари билан учрашди. Мулоқотда президент раислигида 23 август куни ўтказилган таълим тизимини ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишидан келиб чиқадиган вазифаларга эътибор қаратилди. Вилоятда таълим-тарбия соҳасига инновацион усулларни татбиқ этиш, бунинг учун ривожланган хорижий давлатлар, хусусан, Япония таълим тизимидаги илғор жиҳатларни ўрганиш, Наманган тажрибасини яратиш борасидаги масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда шаҳар ва туманлар халқ таълими бўлимлари раҳбарларига 12 та Spark автомобили берилди. Муносиб натижаларга эришаётган муаллимлар, профессор-ўқитувчилар планшет ва бошқа совғалар билан тақдирланди. Келгусида халқаро фан олимпиадаларида ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчилар, уларнинг устозлари, таълим маскани директорини автомобиль билан тақдирлаш тизими жорий этилиши айтилди”.

(Бу хабар Озодликка 6 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “Мутасаддилар 1 миллиард сўм сарфлаб қурганим бино бузилишига томошабин бўлиб турибди”

ЧУСТ. “Мен – тадбиркор Шавкат Мирзаев, Наманган вилояти Чуст туманидан мактуб йўлламоқдаман. “Сиздан Телеграм”да аввалроқ 1 миллиард сўм сарфлаб қурган иморатим ноқонуний бузилаётгани ҳақда мактубим чоп этилган эди. Аммо масъуллар муаммога эътибор қаратмади. Шу боис қайта мурожаат қилмоқдаман.

2017 йили 28 ноябрь куни вилоят ҳокимлиги тендер комиссияси ўтказган тендерда қатнашиб ғолиб бўлдим. Шунга кўра, 2017 йил 13 декабрь куни Чуст тумани ҳокимининг 1926-сонли қарори чиқди. Шу қарорга асосланиб, вилоят архитектура бошқармаси тасдиқланган лойиҳа бўйича 1 миллиард сўмлик қурилиш ишларини бажардим. Лекин қувончим узоққа бормади. А.А. исмли шахс устимдан судга мурожаат қилибди. Мени судга таклиф ҳам қилишмади. Суд тендер комиссияси ҳамда туман ҳокими чиқарган қарорларни бекор қилибди, мен қурган бинони бузишга буйруқ берибди. Мен жуда катта ҳаракат ва харажат билан уч қаватли бино қурдим. Энди эса уни бузишмоқчи.

Наманган вилоят маъмурий судига апелляция бермоқчи эдим, қабул қилишмади. Вилоят ва туман прокуратурасига қилинган мурожаат ҳам жавобсиз қолди.

Мен қурилиш ишларини қонуний ҳужжатлар асосида қилганман. Республика идораларидан вазиятни холис ўрганиш учун ишчи гуруҳи тузишлари сўрайман”.

(Бу хабар Озодликка 1 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “6 ой аввал бузилган бозор қурилиши “туя гўшти еб” ётибди” 

НОРИН. “Наманган вилояти Норин туманидан ёзмоқдамиз. Туман деҳқон бозорида фаолият юритиб келамиз. Бозор замон талабига жавоб берадиган расталардан иборат эди. 6 ой аввал туппа-тузук бозор бузилиб, қайта қурилиши ҳақида гап чиқди. Биз – новвойлар, мева-чева ва сабзавотчилар, қуруқ мева сотувчилар, қассоблар ва бошқа савдогарларни бозор ҳудудидан ташқарига чиқаришди.

Биз олти ой давомида жазирамада бозор ташқарисидаги йўлакларда савдо қилдик. Бозор ходимлари патта пулини қолдирмай йиғиб олди. Аммо бизга озгина бўлса ҳам шароит яратиб беришмади.

Ярим йил ичида бозор битгандир деб ўйласангиз адашасиз. Ёз ўтиб куз келмоқда, аммо бозор бетон қуйилгани бўйича қолиб кетди. Яқинда ёғингарчилик бошланади. Хўш, биз қаерда савдо қиламиз?”

(Бу хабар Озодликка 18 август куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “Тозаликка масъул корхоналар қачон вазифасини бажаради?”

НАМАНГАН. “Наманган шаҳридан ёзмоқдамиз. Шаҳарда тозаликни сақлашга масъул уч идора фаолияти қониқарсиз экани ҳақида мактубимиз чоп этилган эди. Вазият ўзгармади. Бунинг устига, яқиндан бошлаб шаҳар раҳбарлари қистови билан улар шартнома қилинмаган маҳаллалардан ҳам пул йиғмоқда. Шаҳардаги тозаликни сақлаш тизимини ислоҳ қилишларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 8 август куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “Оқлов ҳукми чиқариш ҳақидаги сўровимизни Олий суд ўрганмай рад этмоқда”

ТЎРАҚЎРҒОН. “Мен – Ж.Зиёвиддинов, Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидан ёзмоқдаман. “Адолат қўрғони” адвокатлар ҳайъати адвокатиман. Азизулло Атахажиевга нисбатан ЖКнинг 208- ҳамда 189-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ тумани суди томонидан 2010 йил 9 сентябрда кўриб чиқилган ва амнистия актига кўра судланувчи жазодан озод этилган. Ушбу ажрим юзасидан келтирилган кассация шикояти 2017 йил 2 ноябрда жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди томонидан ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан асосланган далиллар асосида Олий судга ёзган шикоятимиз эса умуман ўрганилмасдан судья А.Аллаев томонидан рад этилган. Биз муқаддам эълон қилинган жиноят иши жиноят қонунчилиги ўзгаргач, жиноят иши ҳисобланмайди деб биламиз. Шу боис бу борада ЖИБ Олий суд судлов ҳайъати раисига илтимоснома киритдик. Ҳайъат раиси эса жиноий иш архивда йўқ қилинганини таъкидлади. Биз Олий cуддан жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ тумани судининг Азизулло Атахажиевга нисбатан 2010 йил 9 сентябрдаги ажримини бекор қилиниши ва оқлов ҳукми чиқарилишини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 3 август куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “Суд 1 миллиард сўм сарфлаб қурган биноимни бузиш ҳақида қарор чиқарди”

ЧУСТ. “Мен – Шавкат Мирзаев, Наманган вилояти Чуст туманидан мактуб йўлламоқдаман. Тадбиркорман. 2017 йили 28 ноябрь куни вилоят ҳокимлиги тендер комиссияси ўтказган тендерда қатнашиб ғолиб бўлдим. Шунга кўра, 2017 йил 13 декабрь куни Чуст тумани ҳокимининг 1926-сонли қарори чиқди. Шу қарорга асосланиб, вилоят архитектура бошкармаси тасдиқланган лойиҳа бўйича 1 миллиард сўмлик қурилиш ишларини бажардим. Лекин қувончим узоққа бормади. А.А. исмли шахс устимдан судга мурожаат қилибди. Мени судга таклиф ҳам қилишмади. Суд тендер комиссияси ҳамда туман ҳокими чиқарган қарорларни бекор қилибди, мен қурган бинони бузишга буйруқ берибди. Мен жуда катта ҳаражат ва харажат билан уч қаватли бино қурдим. Энди эса уни бузишмоқчи.

Наманган вилоят маъмурий судига апелляция бермоқчи эдим, қабул қилишмади. Вилоят ва туман прокуратурасига қилинган мурожаат ҳам жавобсиз қолди.

Мен қурилиш ишларини қонуний ҳужжатлар асосида қилганман. Республика идораларидан вазиятни холис ўрганиш учун ишчи гуруҳи тузишлари сўрайман. Катта маблағ сарфлаб қурган биноим ноқонуний бузиб ташланишидан хавотирдаман”.

(Бу хабар Озодликка 3 август куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “Ҳокимлик вакили ҳақини талаб қилган савдогарларни бозорга ўт қўйиш билан қўрқитди”

ПОП. “Наманган вилояти Поп шаҳрининг ҳуқуқлари поймол этилаётган тадбиркорлари номидан мактуб йўлламоқдамиз. Давлат тасарруфидаги Поп марказий деҳқон бозорини бузиб, бизни Поп барака бозорига мажбуран ўтказишмоқда. Биз эса шаҳар четида жойлашган хусусий бозорда ишлашни истамаймиз. Поп барака бозорининг раҳбари С.Р. эса “мен вилоят ҳокими билан шерикман, ҳамманг менинг бозоримга ўтасан, фаолият юргизиб турган дўконларингни бузиб, ўрнига тураржой қураман” деди.

Бу масалада ҳокимга арзга борсак, муовини қабул қилди. У дўконлар президент қарорига кўра бузилаётгани, бизга ер ажратилиши, аммо товон пули берилмаслигини айтди. Агар қаршилик қилсак, бозоримизга ўт қўйиб юборишлари ва дўконларимиз қиймати тушиб кетишини писанда қилди. Очиғи, ҳайрон қолдик. Ўтган куни Наманган шаҳридаги Чорсу бозори ёниши ҳам тасодиф эмасмикан¸ деган хаёлга бордик.

Айни пайтда дўконларимиз электр энергиясидан огоҳлантирилмасдан узилаяпти, оқибатда дўконларимиздаги озиқ-овқат маҳсулотларимиз айниб қолмоқда. Хўш, уларнинг зарарини ким тўлайди? Бозорда уруш майдони каби окоплар қазиб ташланган, харидорлар ўтолмаяпти. Шунга яраша тушум ҳам камайиб кетган.

Ачинарли жиҳати, бозорнинг бузилиши ва савдогарларнинг ҳокимга яқин одамга тегишли мажмуага кўчирилиши президент қарорини рўкач қилган ҳолда амалга оширилмоқда. Аввалроқ ҳокимга яқинлигини айтаётган бу одам Попдаги музейни ҳам дўконга айлантирган эди.

Ҳоким – президентнинг ҳудуддаги вакили. Демак, у халқда президент сиёсатига ишончсизлик туғдирмаслиги, аксинча, халқнинг давлат раҳбари сиёсатига ишончини ошириш керак. Попда эса бунинг акси бўлмоқда.

Кўп сонли савдогарлар ўзимиз ва мижозларимиз ўрганган Поп марказий деҳқон бозорида фаолиятимизни давом эттиришни истаймиз”.

(Бу хабар Озодликка 24 июль куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “Товон пули тўлиқ берилмагани сабаб ўнлаб оилалар вайрона ичида яшамоқда”

УЙЧИ. “Наманган вилояти Уйчи туманидан ёзмоқдамиз. Бузилишлар оқибатида туманимиз уруш майдонини эслатувчи ҳолатга келиб қолди.

Ҳар кандай қурилиш аниқ лойиҳа асосида олиб борилади, лойиҳага оид барча маълумотлар кўпчилик эътиборига ҳавола этилади. Аммо бузиш ишлари бошланганига 3 ой ўтган бўлса-да, аниқ лойиҳа эълон қилинмаган.

Бузилишга тушган уй эгалари сарсон. Айрим уйларнинг ярми бузилган, ярмида эса оилалар яшамоқда. Товон пули тўлиқ ҳисоб-китоб қилинмагани боис уйлар тўлиқ бузилмаган. Имконияти борлар аллақачон янги ажратилган ер майдонларида қурилишни бошлаб юборган. Қўли калта, давлат берадиган компенсация пулига қараб турганлар вайроналар ичида яшашга мажбур.

Бу ҳол транспорт қатновига ҳам халал бермоқда, ҳайдовчилар йўл тополмай сарсон.

Агар бу ишда ҳозиргидек сусткашлик қилинса, оилалар қишни ҳам вайроналар ичида ўтказади. Мутасаддилардан аҳоли ҳуқуқ-манфаатларини инобатга олган ҳолда жадал ҳаракат қилишларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 24 июль куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “Тозаликка масъул уч корхона қачон ўз вазифасини тўлиқ бажаради?”

НАМАНГАН. “Наманган шаҳридан ёзмоқдамиз. Шаҳар тозалигига масъул бўлган учта ташкилот бор: ободонлаштириш корхонаси, “Тоза ҳудуд” ДУК ва “Мусаффо иқлим” МЧЖ. Ушбу уч ташкилотга уч ака-ука раҳбарлик қилади. Ака-укаларнинг фаолияти яқин корхоналарга раҳбарлик қилишига эътирозимиз йўқ, аммо мазкур корхоналарнинг иш сифатига эътирозимиз кўп. Чиқинди вақтида олиб кетилмайди. Ёқилғи талон-торож қилинаётгани, ободонлаштириш тизимида “ўлик жонлар” борлиги каби аҳоли орасида тарқалган миш-мишларга тўхталиб ўтирмаймиз. Агар шу гаплар рост бўлса, ҳуқуқ идоралари адолатли чора кўрар. Аммо уч корхона раҳбарларидан ўз ишларини маромига етказиб бажаришларини талаб қиламиз”.

(Бу хабар Озодликка 28 июль куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “Поликлиника фаррошларига ғишт ташитилди, бошлиқлар бунга томошабин бўлди”

УЙЧИ. “Наманган вилоят, Уйчи туманидан ёзмоқдамиз. Туман поликлиникасида фаррошларга ғишт ташитилди. Раҳбар эркаклар эса уялмай ғишт ташиётган фаррош аёлларни томоша қилиб турди. Масъуллар қонунни, президент қарорини писанд қилмайдими? Мажбурий меҳнат қонунан тақиқланган-ку!”

(Бу хабар Озодликка 23 июль куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “Эски бозорда савдо давом этаётгани сабаб янги бозордаги тадбиркорлар зиёнга ишламоқда”

ЧОРТОҚ. “Наманган вилояти Чортоқ тумани деҳқон бозори бузилди ва маҳаллий инвесторлар томонидан Европа стандартида янги бозор қурилди. Аммо эски бозорда савдо давом этаётгани сабаб, янгиси тўлақонли ишлай олмаяпти. Янги бозордаги савдогарлар зиёнга ишламоқда. Текширувчи келиб қолса, эски бозор 3-4 соатга беркитилади, кейин эса яна ишлай бошлайди...”

(Бу хабар Озодликка 19 июль куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “ST’да мактубимиз чоп этилгач, банк муаммони ҳал қилиб берди”

НАМАНГАН. “Наманган туманидан ёзмоқдаман. Банк кредит ажратишни бир неча ойдан бери пайсалга солаётгани ҳақида мурожаат йўллаган эдим. Мактуб чиққач, банк ходимлари масалани ижобий ҳал қилди. Мактубимизни чоп этганингиз учун раҳмат!”

(Бу хабар Озодликка 17 июль куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “Бозорда харидор йўқ, юздан ошиқ савдогар зиёнга ишлаямиз” (ВИДЕО)

Иллюстратив сурат

ЧОРТОҚ. “Наманган вилоят, Чортоқ туман деҳқон бозоридан ёзмоқдамиз. Бозорни бузиб ташлашганига тўрт ой бўлди, аммо қурилишдан дарак йўқ. Энди сармоядор бўлса, қурилар экан. Ваҳоланки, Чортоқда маҳаллий инвестор янги бозор қурган. У ерда айрим тадбиркорлар савдо қиляпти. Лекин кўпчилик эски бозорга қарашли павильонда ва кўчаларда.

Эски бозорда 600 дан зиёд одам рўзғор тебратарди. Ҳозир 300 тача қолди. 200 та тадбиркор ноқонуний жойда савдо қиляпти, қолгани янги бозорда. Хуллас, юзлаб тадбиркор сарсон бўлди.

Янги қурилган бозорда харидор йўқ, мана, уч ойки, юздан ошиқ савдогар зиёнга ишлаямиз. Чортоқ тумани ва Наманган вилояти ҳокимларидан бозор ишини ривожлантириш бўйича амалий ёрдам сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 9 июль куни келди)

НАМАНГАН – “Бозорда харидор йўқ, юздан ошиқ савдогар зиёнга ишлаямиз”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:00 0:00

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Давомини ўқинг

ST вилоятларда

XS
SM
MD
LG