Линклар

Шошилинч хабар
26 сентябр 2023, Тошкент вақти: 12:07

Жиззах вилояти

ЖИЗЗАХ вил. – “Банкда кутиш зали бор, лекин мижозлар у ерга киритилмаяпти” (ВИДЕО)

ЖИЗЗАХ вил. – “Банкда кутиш зали бор, лекин мижозлар у ерга киритилмаяпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:09 0:00

ШАРОФ РАШИДОВ тум. “Халқ банки”нинг Жиззах вилояти Шароф Рашидов туман филиалида кўнгилсиз ҳолат рўй берди. Тушлик вақти бўлиб қолди деб миллий гвардия ходимлари мижозларни ташқарига чиқариб юборди. Ҳолбуки, банкда кутиш зали бор, лекин мижозлар у ерга киритилмайди. Ташқарида совуқда кутишга мажбур бўлмоқдамиз. Хеч бўлмаса қариялар ҳамда ёш болали аёлларни ичкарига киритишса яхши бўларди”.

(Бу хабар STга 14 февраль куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ЖИЗЗАХ вил. – “Мана, канализация нотўғри ўрнатилгани оқибати!..” (ВИДЕО)

ЖИЗЗАХ вил. – “Мана, канализация нотўғри ўрнатилгани оқибати!..”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:24 0:00

“Жиззах вилоят Шароф Рашидов тумани Пахтакор кўчасидан мурожаат қиляпмиз. Канализация нотўғри ўрнатилгани сабаб оқова сув ва ахлатлар ташқарига оқиб, аҳолига зарар келтирмоқда, 72 хонадонда оқиб келган ифлос сув шу ерда тўпланмоқда. Аҳоли ҳар икки кунда канализацияни тозалаб чарчади. Масала тезроқ ҳал қилинмаса, бино емирилиб, қулаши мумкин. Мутасаддилар аҳолини ноқулай вазиятдан қутқаради, деган умиддамиз”.

(Бу хабар STга 3 февраль куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ЖИЗЗАХ вил. – “Бор-йўғи 4 км йўлни босиб ўтишга 30-35 дақиқа вақт кетади” (ВИДЕО)

ЖИЗЗАХ вил. – “Бор-йўғи 4 км йўлни босиб ўтишга 30-35 дақиқа вақт кетади”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:03 0:00

ЗАФАРОБОД. “Жиззах вилояти Зафаробод тумани Тимирязев қишлоғидан шаҳарга олиб борувчи йўл 10 йилдан бери таъмирланмайди. Қишлоқ аҳолиси маҳаллий ташкилотларга мурожаат қилган, аммо ҳозирча қуруқ ваъдадан нарига ўтишмаяпти. Бор-йўғи 4 км йўлни босиб ўтишга 30-35 дақиқа вақт кетади. Бу йўлдан ўтган ҳайдовчилар машинасини устага олиб боришига тўғри келади. Илтимос, йўлни таъмирлаб беришсин”.

(Бу хабар STга 4 февраль куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ЖИЗЗАХ вил. – Узумзор ишчилари: “2021 йил якунланди, аммо маош ололмадик”

ЯНГИОБОД. “Жиззах вилояти Янгиобод тумани Соҳибкор қишлоғи 2017 йилда ташкил этилган узумчилик фермасида 2020 йилдан бери мавсумий ишлаймиз. Даштобод шаҳридан келган 30 кишидан иборат гуруҳмиз. МЧЖ маъмурияти маошимизни вақтида бермаяпти. Мана, 2021 йил якунланди, аммо маош ололмадик. Бу орада 3 та директор алмашди. Маҳаллий ТВ орқали МЧЖ маъмурияти 150 кишини иш билан таъминлаймиз, шароит қиламиз, деб мақтанди. Шундай экан, маошимизни беришсин. Яна бир масала. Юртбошимиз узумчиликни ривожлантириб, аҳолини иш билан таъминлаймиз, деб жон куйдираётган бир пайтда янги экилган 30 гектар узумзорни ҳайдаб ташлаб, қовунга бериб юборишди. Ҳолатга эътибор қаратишларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 31 декабрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ЖИЗЗАХ вил. – “Йўлимиз нобоплигидан тез ёрдам машинаси ҳам вақтида келмайди” (ВИДЕО)

ЖИЗЗАХ вил. – “Йўлимиз нобоплигидан тез ёрдам машинаси ҳам вақтида келмайди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:36 0:00

ФОРИШ. “Жиззах вилояти Фориш туманидан мурожаат қиляпмиз. Қишлоғимиз йўли таъмирталаб: қишда лой, ёзда чанг. Йўл нобоплигидан тез ёрдам машинаси ҳам вақтида келмайди. Симёғочлар авария ҳолатида. Газ баллон 2-3 ойда келмоқда. Юртимиздаги қишлоқ ва маҳаллалар обод қилиняпти. Бизнинг мурожаатимиз ҳам ижобий ҳал этилса эди!..”

(Бу хабар STга 27 декабрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ЖИЗЗАХ вил. – “Енгил шамолда бетон симёғочлар қулади. Электр корхонаси ҳолатни қандай изоҳларкан?”

ФОРИШ. “Жиззах вилояти Фориш тумани Ойбек МФЙ Порашт қишлоғидан ёзяпмиз. Қишлоқ аҳолиси учун 2021 йил 12 ноябрда янги қўшимча трансформатор ўрнатилиб, юқори кучланишли ток қўшилган эди. Лекин аҳолининг қувончи кўпга чўзилмади. 2 декабрда унча кучли бўлмаган шамолда бетон симёғочлар синиб, қулаб кетди. Электр энергияси идораси ишни “мендан кетгунча, эгасига етгунча” қабилида қилмаганми? Мутасадди идоралардан ҳолат бўйича изоҳ кутиб қоламиз”.

(Бу хабар STга 3 декабрь куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ЖИЗЗАХ вил. – “Хоналарнинг эшик-деразаси йўқ, томдан ҳам чакки ўтяпти” (ВИДЕО)

ЖИЗЗАХ вил. – “Хоналарнинг эшик-деразаси йўқ, томдан ҳам чакки ўтяпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:00 0:00

ФОРИШ. “Жиззах вилояти Фориш туманидан мурожаат йўллаяпмиз. Уйимизда яшаш учун шароит йўқ. На эшик, на дераза бор. Томдан чакки ўтяпти. Деворлар ҳам тешик. Ётоқхона, ошхона битта хонада. 2 йилдан бери уй шу ҳолатда. Бу уйда 8 киши яшаймиз. Таъмирлашга маблағимиз йўқ. 2 вояга етмаган болага бола пули ҳам чиқариб берилмади. Уй масаласида туман ва вилоят ҳокимлигига мурожаат қилдик, аммо натижа бўлмади. Ҳолатга эътибор қаратишларини илтимос қиламиз”.

(Бу хабар STга 19 ноябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ЖИЗЗАХ вил. – “Бизга ажратилган ер ташландиқ экан, ҳосил етиштира олмадик...” (ВИДЕО)

ЖИЗЗАХ вил. – “Бизга ажратилган ер ташландиқ экан, ҳосил етиштира олмадик...”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:46 0:00

ЗОМИН. “Жиззах вилояти Зомин туманидан ёзмоқдаман. Президентимизни ёшларга ер ажратиш ҳақидаги қарорига кўра, турмуш ўртоғим Гўзал Пардаева Зомин туман ҳокимлигига мурожаат қилди ва педколлежда ўқиши, шароитимиз оғирлигини тушунтирди. Шундан кейин 10-совхоздан 1 гектар ер ажратилди. У ер ташландиқ, қора шўр ва суғориб бўлмас экан. Шу сабаб фермер даромад олишимиз қийинлигини айтди. Шундай бўлса-да, биз – эр-хотин ўша ерга кунжут экдик ва анчагина пул сарфладик. Ҳосил эса деярли йўқ. Яқинда аёлим ҳокимиятга бориб, муаммони айтса, биз билмаймиз, ажратилган ер шўрми-бошқами, фойдаланинглар, дебди.

Мен ишсизман. Аёлим 5-боғчада ярим ставка ишлаб, 450 минг сум маош олади. Солиқлар, коммунал тўловлар ва контрактга маблағ жуда зарур бўляпти. Президентимиз қарорида ёшларни имкон қадар моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш, жумладан, ер ва имтиёзли кредит ажратиш кўзда тутилган. Оилавий ҳолатимизни инобатга олиб, бизга ҳам кўмак беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 8 ноябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ЖИЗЗАХ – “Боғдаги хазонларга ким ўт қўйди?” (ВИДЕО)

ЖИЗЗАХ – “Боғдаги хазонларга ким ўт қўйди?”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:30 0:00

ЖИЗЗАХ. “Жиззах шаҳридаги Шароф Рашидов боғида хазонларга кимдир ўт қўйиб юборибди. Экология қўмитаси вилоят бошқармасининг ишонч телефонига қўнғироқ қилиб хабар бердим, ҳозир борамиз дейишди, ярим соат кутдим, лекин ҳеч ким келмади. Хазон ёқилиши атроф-муҳитга катта зарар келтиради. Қолаверса, бу ҳуқуқбузарлик саналади. Экологларимиздан бу масалага эътиборли бўлишларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 3 ноябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ЖИЗЗАХ вил. – “Орадан икки ойдан ошиқ вақт ўтса-да, янги келтирилган трансформатор ишга туширилмади”

ФОРИШ. “Жиззах вилояти Фориш тумани Ойбек МФЙ Порашт қишлоғидан ёзяпмиз. Қишлоқнинг юқори қисмида яшайдиган аҳоли учун 2021 йил 2 август куни янги трансформатор олиб келинган эди. Лекин орадан икки ойдан ошиқ вақт ўтса-да, трансформатор ўрнатилмади. Қиш эшик қоқяпти. Трансформатор қачон ўрнатилиб, қачон бетон симёғочлар ўрнатилади? Электр корхонаси тез муддатда масалани ҳал қилади деган умиддамиз”.

(Бу хабар STга 28 октябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ЖИЗЗАХ вил. – “Маҳаллада лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган ишлар тўлиқ бажарилдими?”

ФОРИШ. “Жиззах вилоят Фориш тумани Гараша МФЙдан мурожаат қилмоқдамиз. Гараша МФЙ 2-сектор, туман прокурори сектори ҳисобланади. Қишлоғимизнинг долзарб муаммоси бу – йўл. Йил бошида йўл таъмирини бошлаб, чала қолдириб кетишди. Ҳолбуки, 2021 йил “Обод маҳалла” дастурига киритилган. Аммо лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган ишлар тўлиқ бажарилмади. Мехаям қишлоғи йўли (2-3 км) ва кўприкчалар таъмирланди, Гараша МФЙ марказидан Самарқанд вилоятига туташувчи 8 км йўл ҳали-ҳанузгача абгор ҳолда. Айрим маиший хизмат бинолари фуқаролар шахсий маблағи ҳисобидан қурилмоқда. Ахир, давлатимиз маблағ ажратмоқда-ку!. Бу ҳол муҳтарам Президентимизнинг халқни рози қилиш сиёсатига тўғри келмайди. Юқори ташкилотлар текширув ўтказишларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 31 август куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ЖИЗЗАХ: "Таъмирлаш ишлари сифатсиз бажарилмоқда.

ШАРОФ РАШИДОВ. “Жиззах вилоят Шароф Рашидов тумани Янгиобод маҳалласидан ёзмоқдамиз. Маҳалламиздаги 17-сонли давлат боғчаси анча йиллар аввал қурилган, аммо хозиргача таъмирланмаган эди. Қоровулхона билан атрофини ўраш учун маблағ ажратилиб қурилиш бошланганига икки ой бўлди, лекин таъмирлаш ишлари сифатсиз бажарилмоқда. Ахир давлат маблағ ажратгач, қурилиш ишларини тез ва сифатли бажаришмайдими?”

(Бу хабар STга 22 июнь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ЖИЗЗАХ вил. – “Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланаётганларга чора кўриладими?”

ЗОМИН. “Жиззах вилояти Зомин туманида 350 дан зиёд сув насос қудуқларидан фойдаланувчи фермер хўжаликлари бор. Уларнинг айримларида 1 та, айримларида 2-3 тадан насос бор. Фермерлар электр энергия пулини тўлиқ тўлашса, фойда олиша олмайди. Шу сабаб туман ва вилоят электр таъминоти корхонаси раҳбарлари билан келишиб, ҳисоблагичларни тўхтатиб қўйишади, киловаттларни компьютерга кириштишмайди ёки йиғилиб қолган киловаттларни гўёки ҳисоблагич куйди деб алмаштириб юборишади. Бизда электрдан ноқонуний фойдаланиб келаётган фермер хўжаликлари рўйхати ва унга алоқадор шахслар номи бор, аммо айбсизлик презумпцияси талабига кўра бу ҳақда ёзмадик. Ваколатли идоралар ҳолатни тафтиш этиб айбдорларни жазолишини сўраймиз. Халқимиз электр энергияси таъминотидан қийналаётган пайтда электр энергиясини ўғирлаётганларга чора кўрилиши керак, албатта”.

(Бу хабар STга 15 июнь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ЖИЗЗАХ: "Шаҳар марказидаги йўлнинг аҳволидан сектор раҳбарлари хабардормикан?” (ВИДЕО)

Иллюстрация сурат

ЖИЗЗАХ. “Жиззах шаҳри Ўратепалик маҳалласи Жайҳун кўчаси йўли ачинарли аҳволда. Шаҳар марказидаги йўлнинг аҳволидан сектор раҳбарлари хабардормикан?”

(Бу хабар STга 25 май куни келган)​

"Шаҳар марказидаги йўлнинг аҳволидан сектор раҳбарлари хабардормикан?"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:51 0:00

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ЖИЗЗАХ – “Яқинда сайланган раисимиз фуқароларни темир дафтардан асоссиз равишда чиқармоқда” 

ФОРИШ. “Жиззах вилояти Фориш тумани Хонбанди МФЙдан ёзмоқдамиз. 2020 йилдан бери кам таъминланган оилалар рўйхатида турамиз. Яқинда сайланган раисимиз эса фуқароларни темир дафтардан асоссиз равишда чиқармоқда. 2020 йилги пахта терими учун ваъда қилинган иш ҳақини ҳам ололмаганлар бор. Айтишларича, теримчиларнинг ҳақи талон-торож этилганмиш. Ҳолатга мутасаддилар эътибор қаратади деган умиддамиз”

(Бу хабар STга 17 май куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ЖИЗЗАХ вил. – “Уйимизда сув ва газ йўқ. Бемор онам азоб чекиб чиқади” (ВИДЕО)

ЖИЗЗАХ вил. – “Уйимиз сув ва газ йўқ. Бемор онам ҳар куни йиғлаб азоб чекиб чиқади”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:28 0:00

ЖИЗЗАХ. “Жиззах вилоятидан мурожаат қиляпмиз. 5 ой аввал адажонимни йўқотдик. Аҳволимиз оғир. Битта акам “мойка”да ишлайди, аммо бир кун иш бўлса, икки-уч кун бўлмайди. Уйимизда сув ва газ умуман йўқ. Уйимиз совуқ. Бемор онам ҳар куни йиғлаб азоб чекиб чиқади. 2 укам мактаб ўқувчиси, уйимизда сув йўқлиги учун улар ҳам 2 ойдан бери мактабга бора олмаяпти. Маҳалла ва туман ҳокимлигига мурожаат қилдик, аммо натижа бўлмади. Мутасаддилардан ёрдам кутиб қоламиз”.

(Бу хабар STга 22 апрель куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ЖИЗЗАХ: “ Ҳудудимиздаги симёғочларни янгилаш керак. Йўллар ҳам таъмирталаб" (ВИДЕО)

"Ҳудудимиздаги симёғочларни янгилаш керак. Йўллар ҳам таъмирталаб"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:29 0:00

БАХМАЛ. “Жиззах вилояти Бахмал тумани Ўсмат шаҳарчаси Қутлуғобод МФЙдан мурожаат қиляпмиз. Ҳудудимиздаги симёғочларни янгилаш керак. Йўллар ҳам таъмирталаб. Мурожаатларимиздан фойда бўлмаяпти. Аҳолини қийнаётган йўл ва электр энергияси муаммоларини ҳал этиб беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 12 апрель куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ЖИЗЗАХ: “Наҳотки шаҳар марказидаги йўлнинг аҳволидан раҳбарлар бехабар бўлса?!” (ВИДЕО)

Иллюстратив сурат

ЖИЗЗАХ. “Жиззах шаҳри Ўратепалик маҳалласи Жайҳун кўчаси қишда тиззагача лой, ёзда эса чанг-тўзон! Наҳотки шаҳар марказидаги йўлнинг аҳволидан сектор раҳбарлари ёки йўл идораси раҳбарлари бехабар бўлса?!”

(Бу хабар STга 30 март куни келган)​

"Кўчамиз қишда тиззагача лой, ёзда эса чанг-тўзон!"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:51 0:00

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

ЖИЗЗАХ вил. – “Ёлғиз она: Ҳокимлик ваъда қилган ижара ва кредит пули қачон тўлаб берилади?”

ШАРОФ РАШИДОВ тумани. “Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Янгиобод МФЙдан мурожаат йўлламоқдаман. Ёлғиз онаман, боқувчим йўқ, темир дафтар, аёллар дафтари рўйхатида тураман. 15 йилдан зиёд ижарада яшаганман. 2017 йилда ҳурматли юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан кам таъминланган оилаларга уй берилди. Мен ҳам 15 йилга кредит асосида икки сотихли намунали коттеж олдим. Аммо уйим ёрилиб, таъмирталаб бўлиб қолаверди. Бир неча бор ўзимиз, 3-4 маротаба қурувчилар таъмирлаб берди. Уйда кўп яшамадик, ремонт пайти ижарага чиқдик ё қариндошларникида яшаб юрдик. Бу уйда деярли яшамасак-да, банк мендан пул талаб қиларди. 2018 йил май ойида уйдан яна кўчиб кетдик. Чунки уй бутунлай яроқсиз ҳолга келганди. Таъмирдан ҳам фойда бўлмади. 2019 йил январь ойида уйим бутунлай қулаб тушди. Бу ҳақда Kun.uz сайтида мақола чиқди. Ўша пайтдаги туман ҳокими Зоир Мирзаев бошчилигида барча ташкилот раҳбарлари етиб келишди ва менга ҳеч қаерга мурожаат қилмаслигимни, ижарага чиқиб туришимни, кредит ва ижара пулини тўлаб беришларини айтишди. Ижарада 10 ой яшадик. Қурувчилар уйимни таъмирлаб берди. Лекин менга ваъда қилинган яшамаган ойларим учун кредит пули ва ижара ҳақини тўлаб беришмади.


Икки йилдирки, ёзмаган жойим қолмади. Президентимиздан миннатдормиз. У киши мансабдорлардан халқ дардини тинглашни талаб қиляптилар. Аммо негадир биз бечораларнинг дардимизни эшитишмаяпти”.

(Бу хабар STга 30 март куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ЖИЗЗАХ: "Куёвбоши қишлоғининг пастки тарафида чироқ умуман ўчмайди"

ШАРОФ РАШИДОВ. “Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Куёвбоши қишлоғининг тепа тарафида чироқ соатлаб ўчмоқда. Энг қизиғи, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раиси Улуғбек Мустафоев шу қишлоқда туғилган! Раиснинг отаси яшайдиган қишлоқнинг пастки тарафида чироқ умуман ўчмайди. Ҳурматли раис, илтимос, қишлоқнинг тепа тарафида ҳам чироқ ўчирилмасин! Газ йўқ, ҳеч бўлмаса чироқ ёниб турсин...”

(Бу хабар STга 18 март куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ЖИЗЗАХ: “Бузиб ташланган тўйхона ҳамда савдо дўконлари зарари қачон қоплаб берилади?”

“Жиззах шаҳри собиқ ҳокими А.Шукуров уч йил аввал “Обод маҳалла” дастурини баҳона килиб, туппа-тузук фаолият кўрсатаётган, бир пайтлар Шавкат Мирзиёевнинг ўзи очиб берган Ёшлик МФЙ биноси, шу ҳудуддаги “Етти гўзал” тўйхонаси ҳамда бир қатор савдо дўконларини бузиб ташлаган, бир неча миллиард сўм миқдорида зарар етказган эди. Бино эгалари ва аҳоли норозилигига қарамасдан, зиён ҳозирга қадар тўлаб берилмаган. Аксинча, собиқ ҳоким шаҳар ИИБ орқали таҳдид қилган. А.Шукуров ишдан бўшатилди. Хўш, у етказган зарар қачон қоплаб берилади?”

(Бу хабар STга 25 январь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ЖИЗЗАХ: “Иш жадвали нотўғри тузилгани сабаб ходимлар маоши камайди”

“Ўзбектелеком” АКнинг Жиззах вилоят филиалида ахборот-маълумот гуруҳидан ёзяпмиз. Гуруҳ раҳбари иш жадвалини (табель) нотўғри тузиб келгани сабабли ходимлар маоши камайиб кетди. Меҳнат қонунчилигига кўра, ногиронлиги бўлган ходим тунги вақтда навбатчиликда туриши мумкин эмас, лекин ҳамкасбимиз тунги навбатчиликка қўйилмоқда. Меҳнат кодексига биноан биз 4 сменада ишлашимиз керак, лекин 5 сменада ишлатишди. Мутасадди ташкилотлардан амалий ёрдам сўраймиз”.

(Бу хабар STга 21 октябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ЖИЗЗАХ: “Аскарларнинг пахта териши қонунда ёзилганми?..”

ШАРОФ РАШИДОВ. “Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Самарқанд қудуқ қишлоғидан ёзмоқдамиз. Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қарашли 2 та батальон аскарлар қишлоғимизга пахта теримига олиб келинган. Аскарлар тонг саҳардан кечгача далада. Тушлик 10 дақиқа даланинг бошида. Овқатланиб бўлгач, яна далага! Ўзимнинг ҳам фарзандларим борлиги учун ёш йигитларнинг қийналганини кўриб раҳмим келди. Аскарларнинг пахта териши қонунда ёзилганми?”

(Бу хабар STга 20 октябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Jizzakh Petroleum: “12 соат ишлаб 8 соат учун маош оламиз - яна ойлигимизни кесишади”

“Бир неча йил мобайнида Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ишладик. Ташкилотимизнинг кўплаб ишчилари, Jizzakh Petroleum компаниясига ўтказилди. 7 млн сўм маош, 15 кун иш, 15 кун дам, бепул овқат ваъда қилишди. Айни пайтда 20 кун ишлаб, 10 кун дам оламиз. Маош эса 3,6 млн сўм. 12 соатлаб ишласак-да, 8 соат учун маош берилади. Бунинг устига, қўриқчилар бизга худди маҳбуслар каби муомала қилади. Бир неча км нефть қувурини 12 соат ухламай қўриқлаб чиқамиз. Яна турли баҳоналар билан ойлигимизни кесишади, ҳақорат қилишади. Ваколатли идоралардан ҳуқуқларимизни ҳимоя қилишларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 8 октябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ЖИЗЗАХ - Ёлғиз она: “Арзон уйга тўлов қилдик, аммо ҳалиям икки фарзандим билан нотурар жойда яшаяпмиз"

ДЎCТЛИК. “Мен – Бахтигул Ҳамроева, Жиззах вилояти Дўстлик туманидан мурожаат қиляпман. Ёлғиз онаман. Турмуш ўртоғим 2018 йилда хасталикдан вафот этган. 2 норасида фарзандим билан нотурар жойда турамиз. Аёл бошим билан туманимиздаги дон акциядорлик жамиятида фаррош бўлиб ишлаб, 2019 йилда арзон уйга 14 млн сўм тўлов қилган эдим. Ҳокимият вакиллари 2020 йил январь ойида уйга чиқишимизни айтишган эди. Аммо, мана, октябрь келди, ҳалигача уйдан дарак йўқ. Кўп ташкилотларга қатнадим. Туман ҳокимлиги ҳам ёрдам бермаяпти. Икки фарзандим билан қийналиб кeтдим. Ҳурматли президeнтимиздан амалий ёрдам сўрайман”.

(Бу хабар STга 29 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Давомини ўқинг

ST вилоятларда

ST хабарлари

XS
SM
MD
LG