Линклар

logo-print logo-print
Ozodlik foydalanuvchilaridan olingan xabarlar
Шошилинч хабар
18 ноябр 2019, Тошкент вақти: 04:28

Sizdan Telegram

ТОШКЕНТ – "8-оилавий поликлиника врачлари ҳар куни кўча тозалашга чиқарилмоқда"

ТОШКЕНТ. "Шаҳардаги 8- оилавий поликлиникада ишловчи шифокорлар ҳар куни кўча тозалашга мажбурланмоқда. Кардиолог, невропатолог сингари тор мутахассисликдаги шифокорлар бош шифокори кўрсатмасига кўра, кўзи тўрт бўлиб кутаётган беморларга қараш ўрнига поликлиника атрофи ва автомобиль йўли бўйларини тозалаб юрибди. Шифокорлар оқ халатда кўча тозалаб, яна ўша либосда бемор қабул қилмоқда. Табиийки, кўча тозалаганидан кейин халатга вирус ва инфекциялар ўрнашиши мумкин. Аммо бу жиҳатга эътибор қаратилмаяпти.

Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси қўшилган конвенцияларига кўра, мажбурий меҳнат тақиқланади. Мамлакатнинг фуқароларининг, жумладан, шифокорларнинг мажбурлаб ишлатилиши мумкин эмас. Ё 8-поликлиника раҳбарияти ҳамда соғлиқни сақлаш мутасаддилари халқаро конвенцияларга ҳам тупурганми?!"

Хабар ва унга илова қилинган суратлар тошкентлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Елена Урлаевадан олинди.

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Бошқа мавзу ва янгиликлар

АНДИЖОН – “Генератор ва футбол майдони шовқинидан фарзандларим на ухлай, на дарс қила олади”

ОЛТИНКЎЛ. “Андижон вилояти Олтинкўл туманидан ёзмоқдаман. Уч нафар фарзандим бор. Фарзандларим билан тинч-осуда яшар эдим. 2014 йилда уйимиз ёнидаги антеннага генератор ўрнатиб кетишди. Электр энергияси ўчган пайтда генератор кучли шовқин ва силкиниш билан ишлайди. Айниқса, кечаси болаларимни қўрқитиб юборади. Кичик фарзандим озгина шовқинга қўрқадиган бўлиб қолди.

Бу ҳам етмагандек, 2017 йил сентябрда уйимиз олдига мини футбул майдони қурилди. Ана энди на уйқу бор, на тинчлик! Фарзандларим шовқин ва жанжаллар сабаб ярим тунгача на дарс қила олади, на ухлай олади.

Бу масалада маҳалла, туман, вилоят ва республика мутасаддиларгача арз қилдим. Маъмурий суд энг кам иш ҳақининг учдан бири миқдорида жарима билан чегараланди. Аммо майдонда бемаҳалда ҳам ўйинлар давом этмоқда. Қачонгача шовқин-сурон ва сўкинишларга чидаб ўтиришимиз керак? Биз бор-йўғи тинч-осойишта яшашни истаймиз, холос!”

(Бу хабар Озодликка 15 ноябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ЖИЗЗАХ – “Арзон уй қуриб бердик деб жар солишди, аммо мурувват жуда қимматга тушмоқда” (ВИДЕО)

ЖИЗЗАХ – “Арзон уй қуриб бердик деб жар солишди, аммо мурувватнинг бадали жуда қимматга тушмоқда”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:28 0:00

МИРЗАЧЎЛ. “Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Гагарин шаҳри Ғалаба маҳалласи Барокат кўчасидаги эҳтиёжманд оилалар номидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да аввалроқ мактубимиз чиққан эди. Аммо масъуллар мурожаатимизга эътибор қаратмади. Шу боис қайта мактуб йўлламоқдамиз.

2018 йил барак типидаги эски уйларимизни бузиб, бизга ҳашар йўли билан арзон уйлар қурилди. Аммо арзон уй нархи асоссиз равишда оширилиб, 231 миллион сўмга чиқиб кетди. Оғир шароитдаги 54 та оила учун қурилган арзон уйлар эса аста-секин пулдорлар қўлига ўтиб кетмоқда.

Уйлар шошилинч қурилгани сабаб жуда камчиликлари кўп. Бева-бечораларга арзон уй қуриб бердик деб дунёга жар солишди. Лекин кўрсатилган меҳр-мурувватнинг бадали бизга жуда қимматга тушмоқда.

Газимизга ўз вақтида ҳисоблагич қўйилмагани сабаб бўйнимизга миллионлаб қарз осилди. Кредитдан ҳам каттагина қарз бўлдик. Бу ёқда банк суд орқали муҳлат қўйган. Олти ой ичида тўлолмадинглар деб бизни уйдан чиқармоқчи.

Мутасаддилардан ёрдам кутиб қоламиз”.

(Бу хабар Озодликка 14 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “Кўп қаватли уйимиз қишки мавсумга тайёр эмас” 

ОЛМАЗОР. “Тошкент шаҳри Олмазор тумани Бешқўрғон 2-даҳаси 9-уйдан ёзмоқдамиз. “Дом”имизда иситиш тизими ишламайди. Ҳолбуки, иситиш учун тўловни вақтида берамиз. Ширкат ҳам муаммолар билан қизиқмайди. Томни ёпамиз деб ёпишмади. Хуллас, 9-уй қишки мавсумга тайёр эмас!”

(Бу хабар Озодликка 14 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ЖИЗЗАХ – “Мансабдорларнинг жиноятини фош қилганим сабаб ерим тортиб олинди”

ФОРИШ. “Мен – Шавкат Давиров, Жиззах вилояти Фориш туманидан ёзмоқдаман. “Зулфибулоқ чашмаси” хусусий корхонаси раҳбариман. 2014-2019 йилларда Фориш туманидаги “Арнасой” маҳалласи раиси бўлиб ишладим. Иш жараёнимда тумандаги давлат ерларини талон-торож этиш ва сохта ҳужжатлар билан сотиш, порахўрлик каби кўплаб жиноятларни кузатдим. Фориш туманидаги бир гуруҳ мансабдор шахслар (улар орасида Фориш ҳокимиятидаги мансабдор шахслар ҳам бор) томонидан содир этилган шу каби жиноятлар ҳақида прокуратурага мурожаат қилдим. Аризам бош прократура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан текширилди ва ёзганларим тўлиқ исботини топди.

Фориш тумани мансабдорлари эса менинг мурожаатимга жавобан “Зулфибулоқ чашмаси” хусусий корхонамизга давлат томонидан ажратилган 1132,6 гектар ерни қалбаки ҳужжат ва сохта айбловлар билан тортиб олди. Ваҳоланки, ушбу ердан талаб даражасида, самарали фойдаланиб келганмиз.

2013 йилда буён фаолият юритаётган “Зулфибулоқ чашмаси” хусусий корхонамизда 4 киши доимий, 3 киши мавсумий иш билан банд. Корхонамизда 70 бош қорамол, 1800 бош майда шохли мол бўлиб, гўшт ишлаб чиқариш 15 центнер, сут ишлаб чиқариш 21 центнер, жун ишлаб чиқариш 14 центнерни ташкил этади. Солиқлар ва солиққа тенглаштирилган бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаб келмоқдамиз. Корхонамиз томонидан жорий йилда чорва сотишдан тушган 190 миллион сўмга яқин нақд пул тушуми банкка кирим қилинган бўлиб, ушбу маблағдан солиқлар тўланади.

2020-2021 йиллар давомида Қозоғистондан 150 минг АҚШ долларига зотдор қўйлар олиб кириш, ишчилар сонини 8-10 кишига ошириш кўзда тутилган.

Юртбошимиз "2 та ишчи ўрни яратган тадбиркорни елкамда кўтараман, ҳокимларга тадбиркорни қўллаб-қувватла" деб турган бир пайтда, Фориш тумани мутасаддилари президентнинг сиёсатига зид ҳаракат қилиб, фаолиятимизга тўсқинлик қилмоқда. “Зулфибулоқ чашмаси” хусусий корхонамизга ажратилган 1132,6 гектар ерни ихтиёримизда қолишида ҳурматли юртбошимиз ва бош прокуроримиздан амалий ва қонуний ёрдам сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 14 ноябрь куни келган. Шавкат Давиров ўз гапларини исботлаш учун Фориш ҳокимиятидаги маълум бир мансабдор шахслар устидан жиноий иш қўзғатиш ҳақидаги прокуратуранинг ҳужжатини ҳам илова қилди. Бироқ, хавфсизлик чоралари ва айбсизлик презумпциясини сақлаш учун ушбу ҳужжат чоп этилмётир.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Буюк карвон йўли”га шундай йўл ярашадими?!”

ҒУЗОР. “Қашқадарё вилояти Ғузор тумани “Буюк карвон йўли” маҳалласидан ёзмоқдамиз. Маҳалламиздан ўтувчи А380 йўли қурилиши бошланганига анча вақт бўлди, аммо иш охирига етказилмай ташлаб қўйилди. Бу йўлдан Сурхондарё ва ҳатто Тожикистон йўналишида енгил ва юк автомобиллари ҳаракатланади. Нотекис ва чанг-тўзон йўлдан аҳоли ва ҳайдовчилар азият чекмоқда...”

(Бу хабар Озодликка 12 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Чироқ йўқлигидан фарзандларимиз телефон ёруғида дарс тайёрлаяпти”

АСАКА. “Андижон вилояти Асака тумани Қоракий МФЙ ҳудудида чироқ соатлаб ўчирилаётгани сабаб фарзандларимиз телефон ёруғида дарс тайёрлаяпти. ТВда Ўзбекистон–Қирғизистон футбол терма жамоалари ўйинини ҳам кўролмадик. Электр таъминоти қачон яхшиланади? Маҳалламиздаги аҳволни кўриб, 21-асрда яшаётганимизга ишонгимиз келмайди. Бунинг устига интернет ҳам сифатсиз...”

(Бу хабар Озодликка 13 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “ST-таъсир: қоронғи ва зах ерости йўлидаги камчиликлар бартараф қилинди”

ФАРҒОНА. “Фарғона шаҳридан ёзмоқдамиз. Университет рўпарасида жойлашган ерости ўтиш йўли қоронғи, зах ва бадбўй экани ҳақида мактуб йўллаган эдик. Мурожаатимиз ST’да чиққач, шаҳар ҳокимияти камчиликларни бартараф этди”.

(Бу хабар Озодликка 12 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ФАРҒОНА – “Эгизакларимиз билан авария ҳолатида уйда юрак ҳовучлаб яшаяпмиз”

МАРҒИЛОН. “Мен – Гулбаҳор Қосимова, Фарғона вилояти Марғилон шаҳри Наврўз маҳалласи Бурҳониддин Марғилоний 53/8-уйдан ёзмоқдаман. 6 ой аввал авария шароитидаги уйимиз таъмири учун ҳокимиятдан кредит сўраган эдик. Ҳокимият маҳаллага юклади. Маҳалла эса қуруқ ваъда берди, холос. Фарзандимиз йўқлигида авария ҳолатидаги уйдан чиқиб, ижарада яшаб турган эдик. Худога шукр, бу йил эгизак фарзандли бўлдик. Ижара ҳақини тўлолмай, яна авария ҳолатидаги уйимизга қайтдик. Аммо хавотир ва ҳадик билан яшаяпмиз. Худо кўрсатмасин, зилзила бўлса ёки кучли ёмғир ёғса, уй дош бермайди. Уй таъмири учун кредит ажратишларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 12 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ТОШКЕНТ – “ST-таъсир: носоз қувур таъмирланди, нобоп йўл кейинроқ асфальтланади” 

“Сиздан Телеграм”да Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳри Боғ кўчасидаги сув қувури тешилиб, ичимлик суви оқиб ётгани, шунингдек, йўллар таъмирталаблиги хусусида мактуб эълон қилинган эди. Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди:

“Бўстонлиқ тумани “Сувоқова” филиали раҳбари Л.Мирзалиевнинг маълумотига кўра, Боғ кўчасига тортилган ичимлик сув қувурлари масъул ишчи-ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилган. Боғ кўчасидаги филиалга тегишли марказий ичимлик сув қувурлари соз ҳолатда экани аниқланган.

Шу билан бир қаторда Амангелди кўчасидаги савдо дўкони олдида жойлашган ичимлик сув қудуғидаги аҳолига тегишли диаметри 25 ҳамда 50 ммлик ичимлик сув қувурлари носос ҳолга келиб қолгани боис ундан келаётган сув оқиб тушаётгани аниқланган. Қувур ишчи-ходимларимиз томонидан таъмирланиб, соз ҳолатга келтирилган.

Бўстонлиқ тумани Ободонлаштириш бўлими бошлиғи Л.Тожибоев мурожаатда кўрсатилган “ички йўлларнинг таъмирталаблиги” масала юзасидан ўрганиш ишларини олиб бориб, қуйидагиларни маълум қилди:

Бугунги кунда ички йўлларни таъмирлаш юзасидан манзилли дастур ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу дастурга асосан ҳамда Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисидаги 5386-сонли фармонига асосан, 2019 йил дастурига 3 та яъни “Барраж”, “Қоронқул”, хамда “Алғабас” МФЙлари киритилган бўлиб, ушбу ҳудудларда дастур асосида ички йўлларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

2019-2022 йиллар манзилли дастури тасдиқланганини инобатга олиб, мурожаатда кўрсатилган Боғ кўчаси қўшимча дастурга киритилиб маблағ ажратилмагунча таъмирланмайди”.

(Бу хабар Озодликка 12 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ҚАШҚАДАРЁ – “Хароб аҳволдаги мактабда 3 сменада ўқиш ташкил қилинган” 

ЧИРОҚЧИ. “Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан ёзмоқдамиз. 20-мактабда нормал таълим учун шароит йўқ. Мактаб хароб аҳволда. Бунинг устига, болалар сони кўплигидан 3 сменада ўқиш ташкил қилинган. 240 ўринли мактабда 500 дан зиёд бола ўқийди.

Маҳаллий матбуотда аввалроқ ушбу мактаб муаммоси кўтарилганда, ХТБ бу ерда ўқувчилар ўқимайди деб раддия берганди. Ҳолбуки, фарзандларимиз шу аҳволда таълим олиб келмоқда.

Халқ таълими вазирлигидагилар вазиятдан хабардор, аммо болаларимизнинг тақдири уларни кўп-да қизиқтирмаяпти шекилли...”

(Бу хабар Озодликка 12 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Орол кўчасида яқинда сунъий орол ҳосил бўлади!”

АНДИЖОН. “Андижон шаҳри Боғишамол даҳаси Орол кўчасидан қувур тешилиб, сув исроф бўлиб оқиб ётибди. Бу аҳволдан аҳоли азият чекмоқда. Тоза сувга муҳтож миллионлаб юртдошларимизни ўйлайлик! Ё масъуллар сунъий орол ҳосил бўлгунча чора кўрмасмикан?”

(Бу хабар Озодликка 13 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “600 га яқин аҳоли эски ҳовузнинг бўтана сувини ичмоқда”

КОСОНСОЙ. “Қўқумой қишлоғи Яккачинор кўчасидан ёзмоқдамиз. Бир неча йилдан бери қишлоқ аҳлини ичимлик суви муаммоси қийнаб келади. Айниқса, қиш келиб суғориш насослари ўчгач, муаммо янада кучаяди. 600 га яқин фуқаро маҳалладаги эски ҳовузнинг бўтана сувини ичишга мажбур. Оқибатда турли касалликлар кўпаймоқда. Бу муаммо бўйича бир неча бор тегишли идораларга мурожаат қилдик, лекин ҳатто вазиятни келиб ўрганишмади ҳам...”

(Бу хабар Озодликка 12 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

ХОРАЗМ – “ST-таъсир: ҳоким ниҳоят йўл таъмири борасидаги ваъдасини бажарди”

ШОВОТ. “Хоразм вилояти Шовот тумани Бўйрачи маҳалласидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да “Обод маҳалла” дастурига кирган маҳалламизда белгиланган ишлар чала қилингани, хусусан, ҳудуднинг ярми асфальт бўлмай қолиб кетгани ҳақида мактубимиз эълон қилинган эди. Мурожаатимиз чиққанидан бир кун ўтиб, қолиб кетган йўллар асфальтланди. Ваъдасини бажарган вилоят ҳокими, йўлсозларга ҳамда Озодликка раҳмат айтамиз. Энди кўча чироқларини ҳам ўрнатиб кетишса, маҳалла аҳли жуда хурсанд бўлар эдик!”

(Бу хабар Озодликка 11 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СУРХОНДАРЁ–ЖИЗЗАХ – “Еримиз тортиб олинди, қишда минглаб бош чорвамиз очликдан нобуд бўлиши мумкин!”

СУРХОНДАРЁ–ЖИЗЗАХ. “Мен – Махмасобир Норбўтаев, Сурхондарё вилояти Музробот туманидан ёзмоқдаман. 2003 йилда “Al-najot Aziya” МЧЖни ташкил этганман. 2003-2019 йиллар давомида 200 миллиард сўмдан ортиқ иш бажариб, давлат бюджетига 10 миллиард сўмдан зиёд солиқ ва мажбурий тўловлар тўлаганман.

2015 йил май ойида тегишли қарорлар билан корхонамизга давлат томонидан Жиззах вилояти Фориш тумани ҳудудидан 3000 гектар ер майдони ажратилиб берилди. Аммо ҳокимлик икки йил давомида мени давлатдан олган ер майдонимга киритмади. Мен ушбу даврда катта пул тўлаб чорва молларимни турли ерларда боқиб юрдим. 2018 йил 30 декабрь куни Фориш туман ҳокими сохта ҳужжатлар асосида менинг еримни аввал туман захирасига олди, кейин бошқаларга сотиб юборди.

Корхонамизга тегишли 3000 гектар ерни қайтариб олиш учун Олий судга қадар ёздим. Олий суд 3 ойдан буён ишни кўриб чиқишни пайсалга соляпти.

Ерсиз қолганимиз сабаб минглаб чорва молларимиз қишда нобуд бўлиши мумкин. Мутасаддилардан еримни қайтариб олишда ёрдам сўрайман”.

(Бу хабар Озодликка 11 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “ST-таъсир: мурожаатимиз ортидан газ баландлади, сув масаласини ҳам ҳал этишга ваъда беришди”

НАМАНГАН. “Наманган шаҳри 3-микрорайондан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да 53-уйнинг иситиш тизими 20 йилдан бери ишламаслиги, совуқ сув ва газ муаммоси ҳақида мактубимиз чиққан эди. Ушбу мурожаатимиздан кейин Халқ қабулхонаси бошлиғи газ ва сув идораси ходимлар билан келишди. Шу куниёқ газ баландлади, сув ҳам яхшиланишига ваъда беришди. Халқ дардига бефарқ бўлмаган масъуллар омон бўлсин”.

(Бу хабар Озодликка 9 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “ST-таъсир: ғалла экишни пайсалга солаётган фермер ҳаракатга тушди” (ВИДЕО)

САМАРҚАНД – “ST-таъсир: ғалла экишни пайсалга солаётган фермер ҳаракатга тушди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:38 0:00

БУЛУНҒУР. “Самарқанд вилояти Булунғур туманидан ёзмоқдамиз. Ҳудудимиздаги фермер хўжалиги ғалла экишни пайсалга солаётгани ҳақида мактубимиз чиққан эди. Гапимиз ерда қолмади, фермер уруғ қадаш ҳаракатига тушди”.

(Бу хабар Озодликка 10 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “ST-таъсир: электр корхонаси чала қолиб кетган ишларни битказиб берди”

АСАКА. “Андижон вилояти Асака тумани Мирзаобод МФЙ А.Қорабоев кўчасидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да янги трансформатор ва бетон таянч ўрнатиш ишлари тўхтаб қолгани ҳақида мактубимиз чиққан эди. Шундан кейин ишлар якунига етказилиб, хонадонлар электр токи билан таъминланди. Маҳалламиз номидан Энергетика вазирлиги, вилоят ва туман электр тармоқлар идорасига миннатдорлик билдирамиз. Энди чироқни камрок ўчиришса бўлди!”

(Бу хабар Озодликка 8 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “ST-таъсир: носоз кўприк таъмирига 10 тоннадан цемент ва арматура ажратилди”

ҚЎШРАБОТ. “Самарқанд вилояти Қўшработ тумани Соҳибкор маҳалласидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да маҳаллий раҳбарлар кўприк таъмирига ёрдам бермаётгани ҳақида мактубимиз чоп этилган эди. Шундан кейин кўприк масаласига вилоят ва туман ҳокимияти эътибор қаратди. Халқдан йиғилган пулга қўшимча равишда давлатдан 10 тонна цемент ва 10 тонна арматура берилди. Кўприк қурилишига ёрдам бераётган маҳаллий раҳбарларга ҳамда муаммони кўтарган Озодликка раҳмат деймиз”.

(Бу хабар Озодликка 9 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

САМАРҚАНД – “Туғруқхона таъмири пайсалга солинмоқда; беморлар эса яроқсиз бинода даволанмоқда”

КАТТАҚЎРҒОН. “Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Мойбулоқ ҚФЙдан ёзмоқдамиз. Маҳалламиздаги туғруқхонани сентябрь ойида таъмирлаймиз деб ёпишди. Аммо мутасаддилар туғруқхона таъмирини пайсалга солмоқда. Оқибатда, Мойбулоқ ҚФЙдаги тиббий ходимлар туман марказига қатнамоқда. 300-500 минг сўм маош оладиган ишчиларнинг топгани йўлкирага кетмоқда. Бунинг устига, Мойбулоқдаги яроқсиз деб топилган бинода беморлар даволанмоқда.

Юқори ташкилотлардан туғруқхонани тезроқ таъмирлаб беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 8 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

СИРДАРЁ – “ST-таъсир: газ узилишлари ҳақидаги мактубга муносабат билдирилди” 

“Сиздан Телеграм”да Сирдарё шаҳри “Адолат” маҳалласи Мурувват кўчаси аҳлининг газ узилишлари ҳақида мурожаати эълон қилинган эди. Сирдарё тумани газ идорасидан ушбу ҳолат юзасидан қуйидаги жавоб хати келди:

“Сирдарё туман газ” мутасаддилари ҳамда тегишли ташкилот вакиллари Сирдарё шаҳри “Адолат” маҳалласи Мурувват кўчасида олинган видеомурожаатни жойига чиқиб ўрганди.

Ўрганиш жараёнида бу ҳудудда табиий газ босими етарли экани, аммо айрим хонадонларда ностандарт турдаги ёндиргичлар ўрнатилгани аниқланди ва улардан фойдаланиш хавфли экани тушунтирилди”.

(Бу хабар Озодликка 8 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “ST-таъсир: скамейкалар янгиланди, эскилари ўтин сифатида ишлатиладиган бўлди”

“Сиздан Телеграм”да Андижон шаҳридаги 22-боғчада болаларга мўлжалланган скамейкалар эскириб яроқсиз ҳолга келиб қолгани ҳақида мактуб чоп этилган эди. Шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири Х.Зиёевадан ушбу ҳолат бўйича расмий жавоб хати келди.

“22-мактабгача таълим ташкилотидаги эски ўриндиқлар янгиланди, эскилари эса ўтин учун ҳисобдан чиқарилди. Ҳисобдан чиқарилган ўриндиқлар ўз вақтида ўтинхона олиб кирилмаган. 2019 йил 2 ноябрь куни ушбу ўриндиқлар ўтинхонага олиб кириб жойланди” дейилади МТБ мудири жавобида.

(Бу хабар Озодликка 8 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

НАМАНГАН – “Қачон борcак, маҳалла раиси эшигида қулф осилган бўлади”

ПОП. “Наманган вилояти Поп туман Чодак қишлоғи “Боғишамол” МФЙдан ёзмоқдамиз. Маҳалла раиси фаолиятидан норозимиз. Қачон борманг, эшикка қулф осилган бўлади. Ҳужжат керак бўлса, раисни ҳам, котибани ҳам тополмаймиз. Кези келганда уларга ялиниб-ёлвориб имзо қўйдирамиз. Қолаверса, бундай хароб маҳалла биноси мамлакатимизнинг бошқа ҳудудида бўлмаса керак! Кўп сонли аҳоли номидан маҳаллага муносиб раис қўйилишини талаб қиламиз”.

(Бу хабар Озодликка 8 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Фарзандларимиз чироқ йўқлигидан дарс ҳам қилолмаяпти”

АСАКА. “Андижон вилояти Асака шаҳри Ҳамдўстлик МФЙ Маслаҳат кўчасидаги кўп қаватли уйлардан ёзмоқдамиз. Бизда газ муаммо. Ҳеч бўлмаса чироқ бўлармикан десак, соатлаб ўчириб қўйишяпти. Чироқ йўқлигидан фарзандларимиз дарс ҳам қила олмаяпти. Мутасаддилар халқ дардига қулоқ солади деган умиддамиз”.

(Бу хабар Озодликка 10 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Янги қуриб топширилган уйимизда лифт ишламайди, газ чой қайнатишга ҳам ярамайди”

АНДИЖОН. “Андижон шаҳридаги янги қурилган намунали уйларда яшаймиз. Шаҳар марказидаги уйимиз “Хоқон инвест” МЧЖ томонидан қурилган. 7 қаватли уйда лифт ўрнатилган, аммо ишламайди. Қолаверса, кўчиб келганимиздан бери газ муаммоси ҳал бўлмади. Уй иситиш тизими фақат газга уланган, лекин газ уй иситиш тугул чой қайнатишга ҳам ярамайди. Мутасаддилардан амалий ёрдам кутиб қоламиз”.

(Бу хабар Озодликка 6 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

АНДИЖОН – “Фан олимпиадасининг вақтида бошланмагани шубҳаларни кучайтирди”

АНДИЖОН. “Андижон туманидан ёзмоқдамиз. 18-мактабда фан олимпиадаси ўтказилди. Соат 9 да бошланиши, иштирокчилар соат 8 да мактабда бўлиши кераклиги айтилди. Айтилган вақтда келдик, соат 13 дан ошганда ҳам тестлар бошланмади. Бу эса ўзи шундоқ ҳам ҳаяжонда бўлган иштирокчиларга салбий таъсир этди, қолаверса, турли шубҳаларни кучайтирди...”

(Бу хабар Озодликка 7 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Давомини ўқинг

ST вилоятларда

XS
SM
MD
LG