CАМАРҚАНД – "Автотураргоҳни деб "Тез ёрдам" ва ўт ўчирувчи машиналар ўтолмаяпти"

ИШТИХОН. "22 йилдан бери Самарқанд вилоят, Иштихон туманида истиқомат қиламан. Шунча йил яшаб бундай тартибсизликни кўрмагандим.Туманнинг марказий мавзеси – Иштихон маҳалласи Алишер Навоий кўчасининг бошланиш жойида икки йил олдин автотураргоҳ қурилди. Бу жой нафақага чиққан обрўли милиция ходимига тегишли экан. Автотураргоҳ қурилгани яхши, лекин тартиб-қоидага амал қилинмагани ёмон-да. Автотураргоҳ кўчани тўсиб қўйган. Ўт ўчириш, Тез ёрдам каби хизматларнинг автоуловлари ўта олмай қолмоқда. Бу ерда иккита қувур оралиғидан фақат кечқурун битта машина ўтади, кундузи эса тўсилади.

Маҳаллага чиқиб, порталга ёзайлик, ёрдам беришар, десам, ҳамма ўзини олиб қочади. Хуллас, “сен менга тегма, мен сенга тегмайман” нақлига амал қилишади. Энг қизиғи, туман бош режасида ҳам бу кўчада икки қаторли машина йўли акс этган. Пенсиядаги милиция ходимининг гапи бутун маҳалланикидан устун бўлмаслиги керак!"

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​