САМАРҚАНД – "Жаҳонгиртранс" МЧЖ ёпилди, мен эса 12 миллион сўмга куйиб қолдим"

ТАЙЛОҚ. "Мен – Шерзод Абдуллаев, Самарқанд вилояти Тайлоқ туманида яшайман.Бир неча йил аввал Фарғонадаги "Жаҳонгиртранс" МЧЖга автокредит учун 15 миллион сўм нақд пул тўлаганман. 2014 йил декабрь ойида фирма ёпилди, унинг эгаси қамалди. Суд ҳукмида менга етказилган зарар тўлиқ тўлаб берилиши кераклиги айтилган. Аммо пластик картамга 3.552.000 сўм ташлаб беришди, холос. Ушбу масалада Президент ва Бош прокурор виртуал қабулхонасига мурожаат қилдим, фойдаси бўлмаяпти. Мен бу пулларни йиллар давомида мисқоллаб йиққан эдим. 14 яшар 1-гуруҳ ногирони ўғлим бор. Машинани ҳам тирикчилик мақсадида олаётган эдик. Мутасадди идоралардан қонуний ҳаққимизни ундириб беришларини сўраймиз".

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​