ЎЗБЕКИСТОН – Банкнинг раҳбари ким - бошқарувчими ëки ИИВ?

ЎЗБЕКИСТОН. "Мен банк ходимиман. Фаолиятимизга тўсиқ бўлаётган бир ҳолат хусусида ёзмоқдаман. Маълумки, Ўзбекистондаги ҳар бир банкни ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бўлими ходимлари қўриқлайди. Лекин қўриқлаш бўлими ходимларининг аксари ўзига бино қўйган. Банкка келган мижознинг остонадаёқ асаби бузилади. Негаки, ИИБ ходимлари нима иш билан келдинг, деб қўпол муомала қилади, бунинг устига бинога кириш учун махсус рухсатнома талаб этади. Бу ҳолни эскилик сарқити деб биламан. Аввало, рухсатнома ёзиш учун банкдан битта ходим овора, қолаверса, бу тартиб мижозларнинг ортиқча вақтини ўғирлайди. Ахир, банклар кузатув камералари билан жиҳозланган бўлса, одамларни махсус рухсатнома асосида киритишнинг нима ҳожати бор?

Иш кўпайиб кетган пайтларда, дейлик, кечки соат 8 гача ишлаш учун ҳам ИИБдан рухсат сўраш талаб этилади. Ҳайрон қоласиз, банкка ким раҳбарлик қилади ўзи: бошқарувчими ёки ИИБ бошлиғи?

Бу борада чет эл тажрибасини ўргандим. Масалан, бизга анча яқин бўлган Россия банкларида ҳам полиция вакили банкка келган мижозни сўроқ-савол қилмайди. Хориж тажрибасини ўрганган ҳолда, банкни қўриқлаш тизими, умуман, ИИБ қўриқлаш хизматини ислоҳ этиш вақти келди¸ деб ўйлайман".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​